Сендан тез-тез ҳабар олиб тургим келади эй Мен. Аммо саволларингдан қўрқаман..
@AbuYusuf_official
Айюб алайҳиссалом 18 йил сабр қилди.
Юсуф алайҳиссалом 13 йил сабр қилди.
Юъқуб алайҳиссалом 14 йил сабр қилди.
Мусо алайҳиссалом 40 йил сабр қилди.
Сабр қилинг, муҳаққақ «Ижобат қилади».
@AbuYusuf_official
Туғилдинг, бу ҳаёт остонасида,
Сени қарши олди, бир ёғоч бешик.
Улғайиб, яшаб сўнг кўзинг юмганда,
Қабринга кузатди, тебранмас бешик.
Бу ҳаёт — шу икки бешик ораси…
Туғилдинг, ўрашиб оппоқ йўргакка,
Эркалаб, эъзозлаб, севиб-суюшди.
Руҳ охир танангни тарк этган куни,
Яна оқ йўргакка ўраб қўйишди.
Бу ҳаёт — шу икки йўргак ораси…
Кўз очиб, ҳаётни кўрганинг заҳот,
Одамлар йиғингга жим қулоқ осди.
Бандаликни бажо келтирган кунинг,
Дунёни ўзгалар кўз ёши босди.
Бу ҳаёт — шу икки йиғи ораси…
Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш,
Яхши ном қолдириб, яшамоқ экан.
Англадим, туғилиш аслида дўстим,
Ўлимга илк қадам ташламоқ экан.
Бу ҳаёт — туғилиш ва ўлим ораси...
👉🏻 @AbuYusuf_official
Бир аёл эрининг қўл телефонини титкилаб, унинг хотирасида ёзилган уч аёл исмини топиб олди:
“Майин қўл соҳибаси”,
“Мулойим қалб соҳибаси”,
“Тушимдаги соҳибжамол”.
Буни кўрган заҳоти ғазаб ва жаҳлдан ақлини йўқотиб қўйди ва дарҳол биринчи рақамга қўнғироқ қилди, қараса эрининг онаси. Кетидан иккинчи рақамга қилди, қараса эрининг опаси. Охиргисига қилганда ўзининг қўл телефони жиринглаганини кўрди.
Эрига зулм қилиб қўйганига кўзига ёш олди ва бунинг бадалини ўташ учун ўша ойда оладиган ойлигини эрига берди. Бу хабар онасига етиб борганда, у ҳам билак узугини жўнатди. Опаси эса узугини сотиб пулини ҳадя қилди.
Шунча улуш эгаси бўлган эр эса "Электрик Абдусаттор"га совға олиб бергани кетди!
P.S.: Телефоннинг тозалиги оиланинг мустаҳкамлигидан далолат, ҳурматли эркаклар!!!
😊😊
@AbuYusuf_official
Тунлар ичида энг улуғи Қадр туни бўлса, кунлар ичида энг улуғи Арафа кунидир.
Аммо Аллоҳ таоло Қадр кечасини рамазоннинг охирги ўн кечасининг бирига яширди, лекин Арафа кунини яширмади, балки Зулҳижжанинг тўққизинчи кунини очиқ-ойдин маълум қилиб қўйди. У Зотнинг биз бандаларига бўлган лутфи, марҳамати ва раҳмдиллиги туфайли. У Зот нақадар буюк!
Арафа кунида сўра, сўра! Сўрасанг албатта ижобат қилади.
Бугун #Арафа
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоху анҳумодан ривоят қилинади:
Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — "Лаа илаҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва кулли шайъин қодийр" дир".
© Имом Термизий ривояти
Эслатинг, зеро эслатиш мўъминларга хосдир!
@AbuYusuf_official
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ
«Тонга қасам. (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам» (Фажр 1-3 оятлар). «Жуфтга қасам» даги «жуфт»дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, «тоқ»дан мурод эса тўққизинчи кунидир (Баёнул Қуръон, 12 - бет).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарга баробар бўлади» (Дурри мансур, Хитоботул аҳком).
عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар» (Шуабул иймон).
عَنْ أَبِى قَتَادَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ : صَوْمُ عَرَفَةَ كَفَّارَةُ سَنَتَيْنِ سَنَةٍ قَبْلَهُ وَسَنَةٍ بَعْدَهُ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга» (Байҳақий ривояти).
@AbuYusuf_official
Зулҳижжа ойида қандай амаллар бажарилади?
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар: «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
Имом Термизий ривояти.
Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
«Ҳаж эгаси» деган маънони билдиради.
Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир», деганлар.
Имом Ибн Ҳиббон ривояти.
Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», деганлар.
Имом Муслим ривояти.
Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: «...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!» дердилар.
Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр».
Имом Термизий ривояти.
Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.
Азизлар, барчамизга Зулҳижжа ойи муборак бўлсин!
👉🏻 Манба:IslomUZ
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.
БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
🌙 Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, ИншаАллоҳ.
Даврон НУРМУҲАММАД
Manba:MuslimUZ
Butun olamlarga rahmat qilib yuborilgan zot - habibimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamning siyratlari haqida tayyorlangan “Siyrat yog’dusi” ko’rsatuvining barcha sonlarini quyidagi havolalar orqali ko’rishingiz mumkin:
1. Payg‘ambarimiz alayhissalomning siyratlari
2. Payg‘ambarimiz alayhissalomni taniysizmi?
3. Rasulullohda ﷺ go‘zal o‘rnak bor
4. Madinada tonglar otdi, bora olmadim
5. Tushlarimga qachon kirasiz?...
6. U zot ﷺ sertabassum, muloyim, hayoli bo‘lganlar
7. O‘xshasam, Nabiyga o‘xshagim kelar...
8. So‘nggi so‘zlari «Ummatim, ummatim, ummatim»
9. Payg‘ambar alayhissalomning ismlari
10. U zotdek sabr-bardoshli insonni dunyo boshqa ko‘rmagan
11. Hayolari chimildiqdagi kelinchakdan ham kuchli edi
12. Kiyimlarini o‘zlari tikib, yamar edilar
13. Qiyomatda kim birinchi bo‘lib tiriladi?
14. Payg‘ambarimizning ﷺ sochlari
15. Payg‘ambarimizning ﷺ yuzlari quyosh va oy misoli edi
16. Rasululloh, sizni ko‘rgim kelyapti
17. Isro va meʼroj kechasi
18. Rasulullohning ﷺ vafotlari
19. Rasululloh alayhissalomning janozalari
20. Rasululloh alayhissalomning bomdod namozidan keyingi amallari
21. Ko‘rsatuvimizda ishtirok etasizmi?
22. Asharai mubashshara (jannat bashorati berilgan sahobalar)
23. Rasulullohga ﷺ o‘xshash chehralar
24. Nubuvvat xonadoni xonimlari
25. Mo‘minlarning onasi Xadiyja bintu Huvaylid
26. Mo‘minlarning onasi Savda bintu Zamʼa Omiriyya
27. Mo‘minlarning onasi Oisha bintu Abu Bakr Taymiyya
28. Mo‘minlarning onasi Hafsa bintu Umar Adaviyya
29. Mo‘minlarning onasi Zaynab bintu Xuzayma Hiloliyya
30. Mo‘minlarning onasi Ummu Salama binti Abu Umayya Maxzumiyya
31. Mo‘minlarning onasi Zaynab binti Jahsh Asadiyya
32. Mo‘minlarning onasi Juvayriyya binti Horis Xuzoʼiyya
33. Mo‘minlarning onasi Safiyya binti Huyay Nazriyya
34. Mo‘minlarning onasi Ummu Habiba binti Abu Sufyon
35. Mo‘minlarning onasi Maymuna binti Horis Hiloliyya
36. Rasulullohning ﷺ birinchi joriyalari Rayhona roziyallohu anho
37. Rasulullohning ﷺ joriyalari Moriya Qibtiyya roziyallohu anho
38. Rasulullohning ﷺ birinchi va ikkinchi farzandlari haqida
39. Rasulullohning ﷺ uchinchi farzandlari Ruqayya roziyallohu anho haqida
40. Rasulullohning ﷺ beshinchi farzandlari Fotima roziyallohu anho haqida
41. Rasulullohning ﷺ o‘g‘illari Abdulloh va Ibrohim
42. Rasulullohning ﷺ nabiralari Abdulloh haqida
43. Rasulullohning ﷺ nabiralari Hasan va Husayn haqida
44. Rasulullohning ﷺ oltinchi nabiralari ummu Kulsum roziyallohu anho haqida
45. Rasulullohning ﷺ yettinchi va sakkizinchi nabiralari haqida
46. Rasulullohning ﷺ payg'ambarlikdan oldingi hayotlari
47. Rasulullohning ﷺ payg'ambarlik hayotlaridagi Makka davri
48. Rasulullohning ﷺ payg'ambarlik hayotlaridagi Madina davri
49. Qur'oni Karimda Allohga va kimga itoat qilishimiz amr qilingan?
50. Orangizda salomni keng yoying deya ta'lim bergan zot kim?
Manba:IslomUZ
"Meni o‘rab qo‘yinglar!"
Fotima roziyallohu anho:
"Yopinchiqning sharafidan meni hech kim ko‘rmasin. Hech kim meni tanimasin. Hech kim meni bilmasin. Borligimdan xabardor bo‘lmasin!
Meni o‘rab qo‘yinglar!
Hech kim meni men sifatida bilmasin! Shaklimni, siymoyimni, suratimni, yuzimni ko‘rmasin. Meni men sifatida tanimasin; Meni xayoliga ham keltirmasin. Yurishimni, o‘tirishimni bilmasin.
Meni o‘rab qo‘yinglar!
Men hech kimning qalbida, aqlida bo‘lishni istamayman. Hech kim meni xayol qilmasin. Hech kim meni tasavvurida shakllantirmasin, birovga yoki biror narsaga o‘xshatmasin.
Meni o‘rab qo‘yinglar!
Chunki men Maryam bo‘lishni istayman!" derdi.
Fotima roziyallohu anho hayotining har jabhasida Maryam binti Imron kabi odob va iffat obidasi edi.
"Ali va Fotima" kitobidan
#moʻjiza
Ushbu suratda kichik hasharot - chivinning ustidagi qurt-kananing surati (qizil, sarg‘ish rangda, juda kattalashtirilgan holda) tasvirlangan.
Johiliyat zamonida chivinning ustida undan ham kichikroq boshqa bir jonzotning oziqlanishi biron kimsaning hatto tasavvuriga kelmagani aniq.
Lekin Qurʼon ushbu haqiqatga Allohning qo‘yidagi so‘z bilan ishora etgandir:
"Alloh chivin yoki undan-da haqir narsalar haqida masal aytishdan hech tortinmaydi. Iymonli kishilar uning (masalning) haqiqatdan Parvardigorlari tarafidan ekanini biladilar".
© Baqara surasi, 26-oyat.
✅Пайғамбарлар неча йил умр кўрганлар???
🍃Қуръони Каримда зикр қилинган пайғамбарлар
🌿1. Одам алайҳиссалом. (Башарият отаси). 1000 йил яшаганлар. Ҳиндистонга ё Макка ёки Байтул Мақдисга дафн қилингалар деган хабарлар бор.
🌿2. Идрис алайҳиссалом. 865 йил умр кўрганлар.
🌿3. Нуҳ алайҳиссалом. 950 йил яшаганлар. Куфадаги масжид ё Масжидул Ҳаромга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.
🌿4. Ҳуд (Абир) алайҳиссалом. 464 йил яшаганлар. Шарқий Ҳазра мавтга (Яман) дафн қилинганлар.
🌿5. Солиҳ алайҳиссалом. Уларнинг нечи йил умр кўрганлари ҳақида китобларда зикр қилинмаган. Қабрлари Яман ҳудудида.
🌿6. Лут алайҳиссалом. Нечи йил яшаганлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Совъар қишлоғига дафн қилинганлар дейилади. (Қайси давлат ҳудудига тўғри келиши номаълум).
🌿7. Иброҳим алайҳиссалом. (Пайғамбарларнинг отаси). 200 йил яшаганлар. (Нуҳ алайҳиссалом даврларидаги тўфондан) 1263 йилдан сўнг туғилганлар. Фаластинга дафн қилинганлар. Биринчи аёллари Сора онамизнинг қабрлари ҳам Фаластинда.
🌿8. Исмоил алайҳиссалом. 137 йил яшаганлар. Маккага, оналари Ҳожарнинг ёнига дафн қилинганлар.
🌿9. Исҳоқ алайҳиссалом. 180 йилиб яшаб, Фаластинда, Оталари Халил Иброҳимнинг ёнларига дафн қилинганлар.
🌿10. Яқуб (Исроил) алайҳиссалом. 147 йил яшаб, Мисрга дафн қилинганлар. Васиятларига кўра, кейинчалик қабрларини ўғиллари Юсуф алайҳиссалом Фаластинга Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларига кўчирганлар.
🌿11. Юсуф (Тўғрисўз, Содиқ). 110 йил яшаганлар. Мисрга дафн этилганлар. Кейинчалик ака - улари Фаластинга қабрларини кўчиришган. (Шундай васият қилганлар.)
🌿12. Шуъайб алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Фаластинга дафн
қилинганлар.
🌿13. Айюб алайҳиссалом. 93 йил яшаганлар. Дамашқ яқинидаги Шайх Саъд қишлоғига дафн қилинганлар.
🌿14. Зул Кифл (Башар) алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Мисрда туғилганлар. Сийнода вафот этганлар. Шом ерларига дафн қилинган деган маълумотлар бор.
🌿15. Юнус алайҳиссалом. Умрларининг муддати ва қабрларининг зикри келмаган.
🌿16. Мусо алайҳиссалом. 120 йил яшаганлар. Сийнода вафот этиб, шу ерга дафн қилинганлар.
🌿17. Ҳорун алайҳиссалом. 122 йил умр кўрганлар. Сийнода вафот этиб, ўша ерга кўмилганлар.
🌿18. Иляс алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Бану Исроил Фаластин ерларига киргандан сўнг таваллуд топганлар. Қабрлари Баъалабакка (Ливия) да.
🌿19. АлЯсаъ алайҳиссалом. Умрларининг зикри келмаган. Қавмларининг исёнидан кейинги ҳаётлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
🌿20. Довуд алайҳиссалом. 100 йил яшаб, 40 йил подшоҳлик қилганлар.
🌿21. Сулаймон алайҳиссалом. 52 йил яшаганлар. 12 ёшларида оталаридан подшоҳлик қолади. Тахтга ўтирдилар. 40 йил бошқардилар.
🌿22. Закариё алайҳиссалом. 150 йил яшаганлар. Ўғиллари Яҳё алайҳиссаломни ўлдирганлар томонидан арра билан арраланиб ўлдирилганлар.
🌿23. Яҳё алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Ийсо алайҳиссалом туғилган йили туғилганлар. Бир фожир аёлнинг истаги ила золим подшоҳ томонидан меҳробда ўлдирилганлар. Бошлари Дамашқдаги жомеъга дафн қилинган дейилган.
🌿24. Ийсо алайҳиссалом. Ер юзида 33 йил яшаганлар. Пайғамбар қилиб юборилганларидан уч йил ўтиб, Аллоҳ у кишини кўтарди. Ундан кейин волидалари Марям онамиз 6 йил яшадилар. 53 ёшда вафот этдилар.
🌿25. Муҳаммад Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 570 йили Маккада таваллуд топдилар. 63 ёшда вафот этдилар. Оиша онамизнинг ҳужралари (Масжидун Набавий) га дафн қилинганлар
Ийдул Адҳо Қурбон ҳайити муборак бўлсин, Аллоҳ таъоло қурбонликларни ҳусни қабул айласин, Ҳожиларимизни ҳажларини мабрур ҳажлардан қилсин 🤲🏻
@AbuYusuf_official
ФУРСАТНИ ҒАНИМАТ БИЛИНГ
Қадр кечаси ноаниқ бўлса, арафа куни аниқ.
Қадр кечасида малоикалар тушса, арафа куни Аллоҳ таоло тушади ва осмон фаришталарига сизлар билан фахрланади.
Шундай экан, фурсатни ғанимат билиб, қўлинглардан келганича ҳаракат қилиб қолинглар. Сизларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
* * *
Имом Нававий (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) арафа куни ҳақида шундай дейди:
Бу кун дуо учун йилнинг энг афзал кунидир. Шундай экан, инсон бор имкониятини зикрга, дуога, Қуръон тиловатига сафарбар этиб, турли-турли дуолару зикрлар ила банд бўлиб, ўзи, ота-онаси, қариндошлари, устозлари, дўстлари, қадрдонлари ва бошқа ўзига яхшилик қилган одамлари ҳамда барча мусулмонлар ҳақларига дуо қилиши лозим.
Бу кунда зинҳор базинҳор дангасалик қила кўрманглар. Зеро, бу кундаги амалларнинг қазосини адо этиб бўлмайди. (Бошқа кунлардаги амаллар бу кундагидек ўрин ўтмайди).
* * *
Ато раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Арафа куни кечга бориб холи қолиш имкони бўлса, шундай қил".
* * *
Аллоҳ ҳаммамизга иложи бўлса, холи қолиб, иложи бўлмаса, оиламиз, яқинларимиз даврасида дил-дилимиздан дуо қилишни насиб айласин.
"Энг яхши дуо арафа кунидаги дуо...", деган Пайғамбар алайҳиссалом.
Энг замонавий ва энг юқори технологияга эга инсон сув ости кемаси 3000 метр чуқурликдаги босим туфайли портлаган.
"Aphyonidae" ўлчами атиги 10см бўлган жуда кичик шаффоф желатинсимон балиқ 2000 дан 6000 метргача чуқурликда яшайди, озиқланади, кўпаяди.
Сўнгра, эволюция етакчилари келиб, бу ҳаёт ўз-ўзидан яратилган, дея даъво қиладилар.
«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Ундан ўзгалар нима яратганини менга кўрсатинг! Золимлар очиқ-ойдин залолатдадирлар».
@AbuYusuf_official
Зулҳижжанинг ўн кунлиги кириб келар экан...
Зулҳижжа ҳаром ойларнинг бири бўлиб, унинг аввалги ўн кунлигида улкан фазилат бор. Унда энг аҳамиятли бўлган ҳаж амаллари ва Aрофатда туришдек энг улуғ рукн бор. Aллоҳ таоло Қуръони Каримда унинг фазилатини баён қилиш учун қасам ичиб айтади: "Фажрга қасам ва ўн кечага қасам".
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг фазилатини таъкидлаб: "Aллоҳ таолога энг маҳбуб бўладиган амаллар мана шу кунлардадир" деганлар. (Имом Бухорий Ибн Aббос розиялллоҳу анҳудан ривоят қилган. 969-ҳадис)
Бу ойда қилинадиган амаллар қуйидагилар:
1. Жисмдаги барча аъзолар мағфират қилиниши учун қурбонлик қилишни ирода қилган кишига сочни қисқартириш ва тирноқларни олишни тарк қилиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Aгар ўн (кунлик) кирса, қурбонлик қилишни ирода қилган киши сочини қисқартирмасдан ва тирноғини олмасдан қурбонлик қилади". (Имом Муслим Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. 1977-ҳадис)
2. Қуръон қироати ва кўп зикр билан машғул бўлиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Унда (зул ҳижжанинг аввалги ўн кунлигида) таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар".(Имом Aҳмад Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 5446-ҳадис)
3. Унинг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ундаги рўза тутилган ҳар бир кун бир йилнинг рўзасига, ундаги ҳар бир кеча қадр кечасига тенг бўлади".(Имом Термизий Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 758-ҳадис)
4. Бу ойнинг тўққизинчи куни рўза тутишнинг фазилати таъкидланган. Чунки у Арафа кунидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу куннинг рўзаси ҳақида сўрадилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Олдинги ва келаси йилларга каффорат бўлади", дедилар. (Имом Муслим Aбу Қатода Aнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 1162-ҳадис)
5. Ўнинчи куни рўза тутилмайди. Чунки у Қурбон ҳайити кунидир. Ундаги энг афзал амаллар: такбир айтиш, қурбонлик қилиш, садақа қилиш, яқинларга силаи раҳм қилиш... Кимки Байтуллоҳни севса, унга шавқи бўлса-ю, ҳожилар қаторида бўлмаса, унга биз зикр қилган тоат ва ибодатлар билан машғул бўлиши эваз бўлади. Aллоҳим, бизга Байтингнинг ҳожилари ажрлари мислидек ажр ёзгин ва бизни солиҳларнинн даъватларига шерик қилгин. Омин!
👉🏻 Манба: IslomUZ
Росулуллоҳ ﷺ нинг 7 отлари бор эди, уларнинг исмлари :
1. Зарб
2. Лаззоз
3. Сакб
4. Муртажиз
5. Лаҳиф
6. Субҳа
7. Вард
Сизда нечта от ва уларни исми нима?
👉🏻 @AbuYusuf_official
БИЛАСИЗМИ?
Усмонийлар даврида уйлар дарвозасига икки хил тақиллатгич қўйилар экан: бири кичик, бири катта. Кичик, нозиги тақилласа, ичкаридагилар тақиллатаётган кишининг аёл эканини фаҳмлаб, унинг истиқболига аёл киши пешвоз чиқаркан. Каттаси тақилласа, эркак кишилигини фаҳмлаган уй эгаси ўзи (ёки ўғли) бориб очар экан. Бирор киши бетоб бўлиб қолса, унинг эшиги олдига қизил атиргул қўйиб қўйишар экан, токи йўлдан ўтиб турганлар, ён-атрофдаги сотувчилар уй ичида бемор борлигини билиб, ташқаридан унга қаттиқ, баланд овозда озор бериб қўймасин деб...
Қачонлардир шундай уммат эдик..
@AbuYusuf_official