abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Мусулмон одамда шу икки сифат бўмиди!
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Иссиқ ва жазирама шиддати ҳақида

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дўзах Роббига шикоят қилиб, «Роббим, ич-этим бир-бирини еб юборяпти», деди. Шунда У Зот унга икки нафасга – қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга изн берди. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана шундандир».
Ибн Можа ривояти.

Қуёш қиздирган, жазирама иссиқ кунда қайта тирилиш кунини эсла ва Аллоҳдан Аршининг соясини, шифти остидаги мақомни сўра!
   Аллоҳим! Кундузлари соим, кечалари қоим бўлишда, кўзни тийиш, тилни сақлашда бизга Ўзинг ёрдамчи бўл!

Иссиқ ҳавога сабр қилсанг, ёмонликларинг ўчирилади.
– Агар иссиққа сабр қилиб, савоб умид қилсанг, Аллоҳ яхшилигингни зиёда қилиб беради.
– Агар Аллоҳ иссиқни тақдирингга битган эканига рози бўлсанг, У Зот ҳам сендан рози бўлади.
– Агар иссиқда рўза тутсанг, машаққатингга  яраша рўзангни ҳам савоби ошади.
– Агар иссиқда масжидга борсанг, салқин ҳавода боргандан кўра кўпроқ савобга эришасан.

Энди ўйлаб кўргин, шундай улкан савоблари бор экан, нега бу иссиқдан бунча диққинафас бўласан?

👉🏻 Манба: IslomUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳдан бошқадан қўрқма!
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Муҳаррам — ўн икки ойлар ичидаги хос ойлардандир

Ибодатларнинг вақти белгиланадиган ҳижрий қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Аллоҳ таоло бу ойни Қуръонда ойлар ичида хослаб зикр қилиб, шундай марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади Аллоҳнинг осмонлар ва ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ ўн икки ойдир. Уларнинг тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлардир...» (Тавба сураси, 36-оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни шарҳлаб: «Бу тўрт ой — Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражабдир...» деганлар. (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

Демак Муҳаррам ойи ҳам ўн икки ой ичидаги хос ойлардандир. Бу ой кирганда ҳатто Исломдан олдинги жоҳилият давридаги жанжалкаш, урушқоқ қабилалар ҳам қуролларини ташлашган, қилич-ханжарларини қинларига солишган. Бу ойнинг ҳурматидан урушлар тўхтатилган.

👉 Тўлиқ ўқиш:

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Бериш ёқимлими ёки олишми?

Ҳикоя қилишларича, бир олим шогирди билан бирга дала оралаб кетаётган эди. Улар йўлда эски поябзал кўриб қолишди, яқин орадаги далада меҳнат қилаётган деҳқоннинг оёқ кийими бўлиши мумкин, ишини тугатиб, сўнг олиб кетса керак, деб ўйлашди.

Шогирд устозига: «Устоз бу деҳқонга бир ҳазил қилсак нима дейсиз, унинг оёқ кийимини яшириб, ҳолатни кузатайликчи, у қандай йўл тутар экан», деди.

Устоз шогирдига: «Биз бошқаларни хафа қилиб ўзимизни хурсанд қилишимиз, нотўғри бўлади. Бироқ сен бадавлат, қўлида катта мулкка эга инсонсан. Ўзинга ҳам ўша оддий деҳқонга ҳам саодатни жалб қилиш имкони бор. Бунинг учун сен пулингдан олгинда деҳқоннинг оёқ кийимига солиб қўй. Ана ундан кейин фақир кишининг бу ишга қандай муносабатда бўлишини кузатиш учун бирор жойга беркиниб ол», деди.

Шогирдга бу таклиф ёқди ва устози айтганидек деҳқоннинг поябзали ичига маълум миқдорда пул солиб, ўзлари дарахт ортига беркиниб олдилар. Бироз вақт ўтиб деҳқон даладаги ишларини якунлаб, кийимларини қоққанча поябзалини олиш учун келди.

Оёқ кийимини энди киймоқчи бўлган эдики, ичида нимадир борлигини пайқаб қолди. Қараса, маълум миқдорда пул бор экан. Чап оёғига ҳам поябзалини киймоқчи бўлганди, унда ҳам пул бор экан. У бу ҳолатдан ҳайрон бўлиб, поябзал ичидаги пулларга қараб турди. Туш кўрмаётганига ишонч ҳосил қилиш учун пулга тикилганча бир муддат туриб қолди.

Сўнг атрофга назар ташлади, бироқ ҳеч ким кўринмади. Пулларни ҳамёнига солиб, хорлик ҳолига тушиб, икки қўлини дуога очиб, кўзида ёш билан баланд овозда Роббисига нола қила бошлади: «Эй Роббим, Ўзинга шукрлар бўлсин. Эй аёлимнинг беморлигини, фарзандларимнинг оч қолиб, нон топа олмаётганини билган Буюк Зот, мени ва оиламни ҳалокатдан қутқардинг».

У шу ҳолда узоқ вақт қўлини дуога очган ҳолда йиғлаб, Аллоҳ таолонинг берган неъмати учун Унга шукр қилди. Бу ҳолатни кўрган шогирд таъсирланиб, кўзлари жиққа ёшга тўлди.

Устози ундан: «Поябзални яшириб қўйиш ҳақидаги биринчи таклифингдан кўра, ҳозир ўзингни бахтиёр ва хотиржам ҳис қилмаяпсанми?», дея ундан сўради.

Шогирд: «Модомики, тирик эканман, умр бўйи ибрат бўладиган дарс ўтиб бердингиз. Ҳаётим давомида тушунмаган мана бу гапнинг маъносини энди англаб етдим: «Бераётганингдаги ҳаловатни олганингда туядиган саодатдан кўра кўпроқ ҳис қиласан», деди.

Устоз: «Эй ўғлим, билиб қўй, бериш бир неча турли бўлади:

Жазолашга қодир бўла туриб, уни кечириб юборишинг — энг катта ҳадядир.

Биродарингнинг ҳақига ғойибона дуо қилишинг — энг катта ҳадядир.

Биродаринг учун узр исташинг, у ҳақда ёмон гумон қилмаслигинг — энг катта ҳадядир.

Биродарингнинг обрўсига тил теккизишдан сақланиб, уни ғийбат қилмаслигинг — энг катта ҳадядир».

👉🏻 Манба: IslomUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Танлангансиз

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Тариху Бағдод» китобида келтиради:

«Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:

«Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:

«Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!».

Мен дедим:
- Ундай дема. «Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи», дегин!

Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди , исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!

Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!».
Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.
«Сизга бўлган севгиси».

Жумланинг гўзаллигига қаранг. Сизни дунё деярли танимайди. Фақат оилангиз ва қўшниларингиз танишади холос.

Аммо сизни ер-у самолар Холиқи исмингиз билан, суратингиз билан танийди. Қалбингизга боқиб унда яхшилик кўради. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўради ва сизни яхши кўради. Аллоҳнинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.

Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш ва масжидга бориш сизга осон кечади. Билингки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!
Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга  қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб «Субҳана Роббиял аъла» дейишингизга рози бўлди!

Рамазон келиб рўза тута бошласангиз Аллоҳ учун тарк қилинган барча нарсалар лазиз эканлигини кўрасиз. Унинг ризосини истаб ичакларингизни бўшатдингиз. Унинг ризосини кўзлаб томоқларингиз қуришига рози бўлдингиз.

Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!

Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоа ичидан ихтиёр қилиндингиз!

Билинг, Аллоҳ сизни бошқа аёллар ичидан танлаб олган!

👉🏻 Манба:IslomUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Дўстингни жуда қаттиқ яхши кўрворма, бир кун душманинга айланиши мумкин…!
Душманингни қаттиқ душман тутма, бир кун дўстинга айланиши мумкин…!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Даюслар 😡


@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳижоб шартлари ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Набий алайҳиссаломга бўлган муҳаббат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, ота-онамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва маҳбуброқдирлар.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадинада яшаб, Мадинада вафот этганлар. У ердан бошқа шаҳарга чиқмаганлар. Сабабини сўралганда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётган шаҳарни ташлаб кетишни ёқтирмайман» деган эканлар.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳадис ўқиётиб, сесканган эканлар. Ҳадисни ўқиб бўлганларида, шогирдлари ўша сесканишларининг сабабини сўрашганда, чаён чақиб олгани учун шундай бўлганини айтган эканлар. Шогирдлари ҳайрон бўлиб: «Нега ҳадисни тўхтатмадингиз?» дейишганда, улуғ имом: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини бўлгим келмади!», деб жавоб берган эканлар.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадина кўчаларида умуман уловга минмаган эканлар. Сабабини сўрашганда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётган тупроқни уловнинг туёқлари билан босгани Аллоҳ таолодан ҳаё қиламан!» деб жавоб берган эканлар.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадина кўчаларида юрганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одоб ва ҳурмат юзасидан ҳеч қачон ерни тепиб, силтаб қадам босиб юрмаган эканлар.

Баъзи ошиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзалари, қабрлари устидаги гумбаз яшил рангда бўлгани учун яшил рангдаги поябзал кийишни ўзларига эп кўрмаган эканлар!

Баъзи аҳли илмлар тажриба қилиб кўришларича, бир жойда кўп ўтирганларида оёқлари увишиб, жимирлаб қолса, дарҳол севикли Пайғамбаримизнинг муборак исмларини зикр қилсалар, ўша увишиш ва жимирлаш кетган экан.

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қанчалик севамиз? У зоти бобаракотга бўлган муҳаббатимиз боламизга ёки мол-дунёга бўлган муҳаббатимиздан кўпроқми ёки камми? Агар кам бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини кўпроқ ўрганайлик, муҳаббатимизни оширайлик!

Афсуски, ижтимоий тармоқларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан истеҳзоли, ҳақоратли гапирувчилар учраб турибди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни истеҳзо қилувчи ана шундай кимсалар кўзларини каттароқ очиб, ўзларини ўнглашлари учун бир оятни келтирсак:
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

إِنَّا كَفَيْنَاكَ الْمُسْتَهْزِئِينَ

«Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз»
(Ҳижр сураси, 95-оят).

Икки олам сарвари, маҳбубимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган зотга Аллоҳ таолонинг саломи, саловоти ва баракоти бўлсин!

👉🏻 Манба: IslomUZ

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Икки нарса жаҳаннам азобига сабаб бўларкан…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

9. Улар намозларини муҳофаза қилувчилардир.

(Mu’minun 9)

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассалому Алайкум! Азиз обуначилар  "ҚУРЪОН ЁД ОЛАМИЗ" лойиҳасида шундай савол бериб борилади. Ёд олишга ваъда берган обуначиларимиз кейинги саволгача ИншаАллоҳ ёдлаб олишади деган умиддамиз

Қуръон ёдлашнинг олтин қоидаларидан хабардормисиз?

Ҳар бир мусулмон киши Каломуллоҳни ёдлаш ва унга амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган.

Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”
(📙Имом Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади” деганлар
(📙Имом Муслим ривояти).

Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:

   Қуръонни ёдлашда Аллоҳга таваккал қилиш, яъни у Зотнинг розилигини истаб, бу йўлда ғайратли бўлиш.

   Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланиш. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомлисидир” деганлар
(📙Mуттафақун алайҳ).

📚  Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилиш. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши қори зеҳнига ўрнашиб, хотирасига келаверади.

  🖇 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказиш. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.

📖  Кечалар Қуръонга қараб тиловат қилиш. Кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.

  ✏️Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйиш. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.

🔗   Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.

🗂  Араб тили наҳв қоидаларини билиш қориларни кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.

☝️  Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.

🌤  Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган бошқа вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли ҳисобланади.

53-дарс /channel/AbuYusuf_official/34335

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

SubhanAlloh
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Муҳаррам ойининг фазилатлари

Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сана бошланадиган ойдир.
Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир.
Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми?
Бу ой «Аллоҳнинг ойи» деб номланади.
Бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор. Бу ойнинг ҳурмати, ҳаромлиги ва улуғлигини ҳадисларни ўрганиш давомида яна ҳам чуқурроқ билиб оламиз.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الْفَرِيضَةِ صَلَاةُ اللَّيْلِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
— Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги.
— Муҳаррам ойи Шаҳруллоҳ – Аллоҳнинг ойи деб номланиши.
— Фарз намозидан кейинги энг афзал намоз тунги намоз эканлиги.
— Муҳаррам ойида кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги.
— Кечаси таҳажжуд намозлари ўқишга одатланишимиз кераклиги.

وَقَالَ عَلِيٌّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: جَاءَ رَجُلٌ فسَأَلَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم: أَيُّ شَهْرٍ تَأْمُرُنِي أَنْ أَصُومَ بَعْدَ رَمَضَانَ؟ قَالَ: إِنْ كُنْتَ صَائِمًا بَعْدَ رَمَضَانَ فَصُمِ الْمُحَرَّمَ، فَإِنَّهُ شَهْرُ اللهِ، فِيهِ يَوْمٌ تَابَ فِيهِ عَلَى قَوْمٍ، وَيَتُوبُ فِيهِ عَلَى قَوْمٍ آخَرِينَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ.

«Али розияллоҳу анҳу дедилар:
«Бир одам келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутишимни амр қиласиз?» деб сўради.
«Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бошқа қавмларнинг ҳам  тавбасини қабул қиладир», дедилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.

— Қайси вақтда нафл ибодат қилиш афзал эканлигини билиб олишга қизиқиш, унинг пайидан тушиш фазилат эканлиги.
— Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойи рўзаси эканлиги.
— Муҳаррам ойи Аллоҳнинг ойи номига сазовор бўлган ой эканлиги. Зотан, барча ойлар ҳам Аллоҳникидир. Лекин Муҳаррам ойининггина шу ном билан номланиши бу ойнинг шарафига шараф қўшади.
— Аллоҳ таоло Муҳаррам ойида ўтган қавмлардан бирининг тавбасини қабул қилганлиги.
— Муҳаррам ойида Аллоҳ таоло бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қабул қилиши. Шунинг учун қавмлар бу муборак ойда тавбага шошилсалар, яхши бўлади.

Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Manba: BayyinaUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ар-Роҳман сурасида келган дарё Қирғизистонда ҳам бор экан…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

117-Бор уйланган Бенито Алварадў

Ҳамма аёллар бу йигитни қаттиқ севишар эди, бу йигитнинг Исми Бенито Алварадў 19-Аср Испанияда яшаган, бу йигитни кўрган қизлар ва аёллар уни қаттиқ севиб қолишган, унинг бу даражада қиз ва аёлларни ўзига тортадигон қандай хусусияти борлигини Испан эркаклари хеч билиша олмади, Бенито ҳаёти давомида 117 маротаба уйланишга эришган маълумот ўрнида Бенитони нега аёл ва қизлар қаттиқ севишганлининг сабаби ва олдин, шунча хотини бўлганини билсахам 117-чи хотини Бенитога турмушга чиқишга асло этироз билдирмай у билан оила қурган сабаб Бенитони шу ҳарактери бор бўлган яъни....
Испанияда эркаклар аёлларига жуда паст назарда карашар ва аёли билан худди қулга муомала қилгандай яшар эди. Бенито эса моддий томондан бой ва Испан эркаклари қилган муомаладан йирок бўлган.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

11. Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар.

Луқмон сураси 11

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Денгиз тўлқинлари сени ҳаракатга келтиради, кучингни ва ақлингни тўплайди, қўрқма келсин тўлқинлар, келсинки сен кучли бўл!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Soliha ayol
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

4 kishidan arazlamang ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Тажриба

Аввалгилар ёзда иссиқ бўлиб, қишда муздак бўлиб юришган, шунга иммунитети яхши бўлган, биз эса иссиқда совуққа қочамиз, совуқда иссиққа қочамиз, иссиқни ҳам совуқни ҳам вақтида тановул қилинса организм яхши қувватланаркан…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Намозинг ўқилмай (жанозанг ўқилмасдан) намоз ўқигин!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Фарзандларингизга Ал-Ақсо масжиди ҳақида гапириб беринг

1. Бу бизнинг биринчи қибламиз.

2. Бу масжид Каъбадан кейинги ер юзидаги иккинчи масжиддир.

3. Бу ҳозир мусулмонлар учун учинчи муқаддас масжиддир.

4. Бу ер Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги осмон саёҳатлари юрти.

5. Пайғамбаримиз барча пайғамбарларга имом бўлиб намоз ўқиган масжиддир.

6. Мусо алайҳиссаломнинг узоқ умрларини якунламоқчи бўлган жойи шу.

7. Бу ер Исо алайҳиссалом ва мўминлар Дажжол ва унинг қўшини билан жангга чиқадилар.

8. Ким у ерда намозини ўқиса, аввалги гуноҳлари ўчирилади, Иншааллоҳ.

9. Ал-Ақсодаги ҳар бир намоз бошқа жойларда 500 намозга тенгдир.

10. Фарзандларингизга бизнинг Ал-Ақсога бўлган муҳаббатимиз ақида (иймон) масаласидир ва шунинг учун биз масжид ва унинг атрофидаги муборак замин билан ҳеч қачон ажралмаслигимизни ўргатинг.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Esimda, ilk bora umidvor bo'lib,
Hammadan chiroyli qaragan eding.
Qaymoqrang ko'ylakda tabassum qilib:
«Chiroylimanmi?» deb so'ragan eding.
Umrimga afsuslar to'lgani bilan
Umrimni umidbash nurga o'rading.
O'n besh yil o'tdi-yu, (yolg'oni bilan)
«Chiroylimanmi?» deb ming bor so'rading.
Goh gulday jimgina ko'nib har shartga,
Gohida ko'nglimga qaramagansan.
Lek o'yga to'laman: nega bir marta
«Aqllimanmi?» deb so'ramagansan...))

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

- Мисрлик Ахмад Фуад
хар доим жума намозига биринчи булиб келиб, намоздан олдин Курьон укир ЭдИ.
Одатдагидек, утган жума куни Ахмад
хаммадан олдин масжидга келиб,
Курьонни очиб, укий бошлади. Аммо бу жума намозини укишга буюрилмаган
экан. Кулида Курьон билан жума намозини кутиб оламдан ўтди...
Инсон яшаган нарсаси устида ўлади.
Аллох барча мусулмонларга чиройли хотима насиб қилсин 🤲🏻

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Sayohat qilish kerak ☝🏻
🎙️ Abdulloh domla
@AbuYusuf_official

Читать полностью…
Subscribe to a channel