abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Албатта яхшироғини беради, агар…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Kim to’sib qola oladi?

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Yasholmaydi odam havosiz,
Yasholmadi odam havvosiz!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Farzandingizga Qur’on o’rgating! Qur’on farzandingizga boshqa hamma narsani o’rgatadi!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бу Фаластинлик йигит.
У уйланиш учун қиз топди. Келин хам бой оиладан. Юрт нотинч, фақирлар жуда кўп бир пайтда, келин тўйни дабдабали қиламиз деб шарт қўйди.

Йигит сенга эр керакми ё тўйми дедида, шартта тўйга аталган пулга 450 нафар мискинга эхсон улашди!
Яша азамат.

Биз хам қанчадан қанча бева бечораларга ёрдам беришимиз мумкин эди. Уни ўрнига дабдабаю исрофгарчиликка бой тўйлар қилдик....

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Umr o’tyapti…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳнинг Набиййи Иброҳим алайҳиссалом у ердан қочиб чиққанларида бут-санамларга ибодат қилувчилар ўз юртларида тинчлик, омонликда қолган эдилар. Шунингдек, Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан муҳожир бўлиб чиққанларида (нодонлар отаси) Абу Жаҳл у ерда яшашда давом этган эди.

Бу каби ишлар ботилнинг қувватини ва уни ғалаба қозонганини англатмайди. Булар фақатгина ҳақ соҳиби ҳам балоларга учраши, синалиши мумкин эканини инсонларга таълим бериш, уларга билдириш учун амалга ошади. Ҳар биримизнинг ҳақнинг ютуққа эришишида ўз вазифамиз, аҳамиятимиз бор. Зулмнинг боқий қолиши узоқ давом этмайди. Ҳақ бироздан сўнг бўлсада, албатта ғолиб бўлгувчидир.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Tikka turib suv ichmanglar ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Шу етарли гуноҳ ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Нега тунги намозга қодир бўлолмаймиз?

Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ деди: “Қанчалаб (ҳаром ила топилган, тайёрланган) егуликлар борки, тунги намоздан тўсиб қўювчидр? Қанчалаб (асли қараш ҳаром ўринлардаги) назарлар борки, (Қуръони каримдаги ) суранинг қироатидан тўсиб қўювчидир!”
“Ҳилятул авлиё” асаридан.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди: “Тунги намоз ва кундузги нафл рўзага қодир бўлмаяпсанми, демак, ёмонликларинг сени ўраб, боғлаб олгани боис бу неъматдан маҳрумсан”.

Ибн Ражабнинг “Латоифул маъориф” асаридан.

Manba: BayyinaUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Holing ancha yaxshi ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Allohdan boshqasi seni malollantiradi, zerikasan…

🎙️ Abdulloh domla
👉🏻 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Сиёҳим қора,
камалак чизолмайман!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бекорчиларни иштаҳоси баланд ☝🏻
🎙️Abdulloh domla
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Улар вақтдан ўтиб кетишган (1-қисм)

⏱ Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.

⏱ Имом Шофиъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилишган.

⏱ Имом Аҳмад кунда 300 ракаат намоз ўқир экан.

⏱ Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди.

⏱ Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди.

⏱ Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.

⏱ Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди.

⏱ Имом Қатода бир туя китобни ёд олди.

⏱ Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.

⏱ Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган.

⏱ Имом Аъзам 500 000 масалага фатво берган. 55 маротаба ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг маротаба Қуръонни хатм қилган.

Давоми бор...

Manba:BayyinaUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳ хотимамизни гўзал қилсин 🤲🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Agar Alloh siz bilan bo’lsa…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Itoatli ayol mana shunday bo’ladi ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Мўъминни мақсади бой яшашамас, мақсади бойлигини Аллоҳни йўлида сарфлаб, Аллоҳни розилигига эришиш, мана шу энг катта бойлик ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 108-198 йиллар) деди: “Қуръони очиб ўқирканман, Сулаймон алайҳиссаломни сифати ҳақида ўқиб, уни офиятда эканини билдим. “У қандай ҳам яхши банда!”, (Сод сураси, 30-оят).

Айюб алайҳиссалом сифати ҳақида ўқирканман, уни бало ичра эканини билдим.  “У қандай ҳам яхши банда!” (Сод сураси, 44-оят).

У икки сифат эгалари бирдек хотиржам эди. Аслида бири офиятда, иккинчиси эса бало ва мусибат ичра эди. Шунда, бу ўринда шукр, розилик сабрнинг мақомидан юқорида эканини кўрдим. Ана шундан сўнг, мен учун офиятдаги шукр, розилик мусибатдаги сабрдан кўра суюмлироқ бўлди.

“Ҳилятул авлиё” китобидан.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ғамларни кетказувчи ва қарзларни узувчи дуо 🤲🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Sen harakat qilyapsan
Alloh ko’rib turibdi
SHU KIFOYA!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Kimning tushiga suv kirsa…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хаёт фалсафаси

Дунё матоҳи (нима бўлса ҳам барчаси) ваҳима ва хомхаёлдан иборат. Кимки бунга (дунё матоҳига) эришмаса, унга етишишга иштиёқи пайдо бўлади ва орзу қила бошлайди. Шу билан бирга, иштиёқи кетган нарсаси бирор кимсада бўлса, ундан маҳрум бўлишини хоҳлаб ҳасад қилади. Бирор ким бу дунё матоҳига эришса, бир муддат ўтиб ундан зерикади ва бошқачасига (аввал қўлга киритмаганига) интилади.

— Оилали киши бўйдоқликни, бўйдоқ эса оилали бўлишни истайди;
— Муқим одам сафар қилишни истаса, сафарда юрган муқимлик ҳолатига қайтишни истайди;
— Қишлоқдаги одамлар шаҳарга бориб яшашни, шаҳардагилар қишлоқларига қайтиб ўша ерларда яшашни исташади.
Биз барчамиз боладекмиз. Болага яхши ўйинчоқ оламиз, уни ўйнаб, хурсанд ва кўнгли шод бўлади. Кейин эса ўйинчоқни бузиб ёхуд синдириб, улоқтириб юборади. Синдирганидан ёмонроқ бўлса ҳам, бошқа ўйинчоқни талаб қилади.
Айтмоқчи бўлганим шуки, орзу ва истакларнинг чек-чегараси йўқ. Кимга бир миллион берилса, икки миллион бўлишини хоҳлайди. Кимнинг мартабаси бир даражага ошса, унинг истаги икки даража кўтарилиш бўлади.                                                 
Инсон шу тарзда ҳеч тугамайдиган икки нарса — бахтсизлик ва маҳзунлик орасида сиқилиб юради. Бири, ҳеч рози бўлиб қаноат қилмаган нарсанинг бахтсизлиги бўлса, иккинчиси доим орзу қилиб эришолмаган хаёлларининг маҳзунлиги бўлади.

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг «Мин ҳадийсин нафс» китобидан

Manba: BayyinaUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Instagramdagi sahifamizga 10 kun oldin qo’yilgan videoda ko’ruvchilar soni 2mln ga yetibdi 👇🏻

https://www.instagram.com/reel/Cu898-uqyBJ/?igshid=MzRlODBiNWFlZA==

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Classic 😍
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Дунёда Жаннатни кўриниши бор…

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

🏋️🏹🏊🏻🚴🏻🐎
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Улар вақтдан ўтиб кетишган (2-қисм)

⏱ Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган.

⏱ Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битганлар.

⏱ Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида 16 ёшдан эндигина ошганди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади.

⏱ Имом Бухорий 300.000 ҳадисни ёд билган.

⏱ Форобий жуда ёшлигиданоқ тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган.

⏱ Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилгани келтирилади.

⏱ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу  кунда 12000 марта, Холид ибн Марвон эса 100 000 марта тасбеҳ айтар эди.

⏱ Имом Табарий 86 йил (224-310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.

Ҳозир биз нима билан машғулмиз?

Manba:BayyinaUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​Қуллигимизни унутмайлик!

Қуёшнинг диаметри Ерникидан 109 марта, ҳажми эса 1 300 000 марта катта. Яъни Қуёшнинг ичига Ердан бир миллион уч юз мингта сиғади.

Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажми Қуёшнинг ҳажмидан тахминан 10 миллиард марта катта. Яъни бу юлдузнинг ичига Қуёшдан ўн миллиард дона сиғади.

Тон 618 юлдузининг ҳажми Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажмидан тахминан 6,6 миллиард марта, Қуёшнинг ҳажмидан 66 миллиард марта катта. Яъни Тон 618 квазар юлдузининг ичига Қуёшдан тахминан олтмиш олти миллиард дона сиғади.

Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Юлдузлар олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади.

Улкан юлдузларга нисбатан тўғноғичнинг учидан ҳам кичик бўлиб қолган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?!

“у қивораман, бу қивораман” деб ўдағайлашади.

Бизни нима қутиртиряпти?

Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, завод, фабрикаларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?!

Бировга зулм қилмоқчи бўлганимизда, Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсага қудрати етишини унутмайлик!

Аллоҳ таоло истаса, бир сониянинг триллиондан бир улушида ҳамма нарсамизни олиб қўяди!

Нажосат йўлидан икки марта ўтганимизни унутмайлик! (қўполлик учун узр)

Кибрга, ғурурга кетган фиръавн, ҳомон, қорун, абу жаҳлнинг оқибати нима бўлганини эсдан чиқармайлик!

Биз Аллоҳ таолонинг қулимиз. Қулга эса қуллик, хокисорлик, камтарлик ярашади!

Бу гаплар, аввало, ўзимга тегишли.

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин, бизни мағфират этсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, хотимамизни чиройли қилсин!

Manba:IslomUZ

Читать полностью…
Subscribe to a channel