Бугун салавот айтдингизми?
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмлидир
فَمَن تَابَ مِن بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
«Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир»
(Моида сураси, 39-оят).
Гуноҳ қилган банда тавбага шошилмоғи лозим. Аммо бу ояти каримага чуқурроқ назар соладиган бўлсак, унда:
«...тавба этса ва ислоҳ қилса…» – дейилмоқда.
Мусулмон одам учун ёмонликдан қайтишнинг ўзи кифоя қилмас экан. Ёмонликдан қайтиш билан бирга, яхшилик амалларни қилиши ҳам зарур экан. Чунки ёмонликни қилмай қўйиб, юраверса, орада бўшлиқ пайдо бўлади ва бу бўшлиқ уни яна ёмонликка қайтариши мумкин. Шунинг учун ҳам яхшилик қилиш тавбани қабул этиш шартларига қўшилмоқда. Ўғриликка қўл урган одам афсус ила тавба қилиб, тавбанинг шартларига риоя этса, Аллоҳ таоло ҳузурида албатта, унинг тавбаси қабулдир. Аммо у қўлга тушиб, иши қозихонага етса, унга нисбатан чора қўлланиши шарт. Бу ерда уни кечириб бўлмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир одам қимматбаҳо ридосини бошига қўйиб, ухлаб ётганда, бошқа бир шахс астагина ридони ўғирлайди. Аммо бир оз ўтиб, қўлга тушади. Ридонинг эгаси уни ушлаб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб боради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғрининг қўлини кесишга амр қиладилар. Шунда ридонинг эгаси раҳм қилиб:
– Майли, мен розиман, битта ридо учун қўли кесилиб кетмасин, – дейди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
– Шу гапингни уни менинг олдимга олиб келмай туриб айтганингда, бўлар эди. Аммо энди мумкин эмас, – дейдилар.
Ўғирланган мол эгаси ўғрининг айбини кечиб юбора олмаганидек, ҳоким ҳам, ким бўлишидан қатъи назар, кечиб юбора олмайди.
Мадинаи Мунавварада бир аёл ўғрилик қилиб, қўлга тушади. Унинг қариндош-уруғлари бундан қаттиқ ташвишланадилар. Агар қўли кесилса, бутун уруғимизга ор бўлади, деб қайғурадилар. Маслаҳатлашиб, «Усома ибн Зайд Пайғамбаримизнинг эркаси, уни ишга солайлик, кечириб юборсалар ажаб эмас», – дейишади. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу воситачилик қиладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ғазабланадилар ва масжидда жамоат намозидан сўнг хутба қилиб:
«Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг ҳаддидан бўлмиш бир ҳадда менга воситачи қўясизлар! Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам қўлини кесаман! Сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишига сабаб ҳам оддий одамга ҳаддни жорий этиб, обрўлига жорий этмаслик эди», – дедилар («Ҳадд» деганда шаръий жазо тушунилади).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
Кимки гуноҳларга мубтало бўлган бўлса, фарзлардан сўнг кўп нафл ибодатларни ўзига лозим тутмоғи керак. Шунда Аллоҳ таоло уни яхши кўради ва кўзи, қулоғини гуноҳлардан саломат сақлайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта, Аллоҳ айтди: “...Бандам менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келар экан, мен уни яхши кўриб қоламан. Агар мен уни яхши кўриб қолсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, албатта, сўраганини бераман. Агар мендан паноҳ тиласа, албатта, уни ўз паноҳимга оламан...”
(Имом Бухорий ривояти).
“Эшитадиган қулоғи” ва “кўрадиган кўзи”нинг маъноси нима? Яъни, фақат яхши нарсаларни эшитади ва фақат яхши нарсаларни кўрадиган бўлади, демакдир.
Ёсир ибн Саъд Заҳроний
Ислом Дини сенга ўйин бўлдими?
(Баъзи соҳта муслималарга айтилган)
@AbuYusuf_official
«Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди”.
(Аъроф сураси, 21-оят).
Одам алайҳиссалом ва Ҳавво бирон кимса Аллоҳнинг исми билан ёлғон қасам ичиши мумкинлигини ҳаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Лекин Иблис шу ишни қилди. Насиҳати эса шундан иборат эдики, нарсаларнинг номланишини васваса қилиш, алдаш учун ўз номларидан бошқа ном билан атади. Мисол учун тақиқланган маъсият дарахтини абадийлик дарахти дея номлади.
Иблиснинг ушбу йўлини бугунги куннинг иблислари ҳам давом эттириб келмоқдалар. Хамр, ичкиликни – руҳий шароб дея, яланғочлик ва очиқ-сочиқликни мода дея, фаҳш ишларни эса маданият дея, зино ва ношаръий жинсий алоқани эркинлик, очиқлик дея номлаб олишган.
Номлар ва атамалар қанчалик ўзгартириб олинмасин у нарса сизни асло алдаб қўймасин!
“Улар бу дунё ҳаётининг зоҳирини билурлар. Ҳолбуки, улар охиратдан ғофилдирлар”.
(Рум сураси, 7-оят).
Имом ибн Касир ушбу оят тафсирида шундай дейди: “Одамларнинг кўпларида фақат дунё ҳаёти, унинг ишлари, касби-кори ҳамда ичидаги нарсалари ҳақида билимлари бордир. Унинг зоҳирий, юзаки тарафлари ҳақида ҳозиқ ва ўта билимдондирлар. Лекин у инсонлар ушбу дунёнинг охиратда манфаат берувчи нарсалари ҳақида батамом ғофилдирлар. Уларнинг бирорталарида бу ҳақда ўй-фикр ва ғоя-мақсадлари йўқдир”.
Бошқалар дардини тушунмаймиз токи у дардни биз тотиб кўрмагунимизча…
@AbuYusuf_official
Ассалому Алайкум! Азиз обуначилар "ҚУРЪОН ЁД ОЛАМИЗ" лойиҳасида шундай савол бериб борилади. Ёд олишга ваъда берган обуначиларимиз кейинги саволгача ИншаАллоҳ ёдлаб олишади деган умиддамиз
Қуръон ёдлашнинг олтин қоидаларидан хабардормисиз?
Ҳар бир мусулмон киши Каломуллоҳни ёдлаш ва унга амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган.
Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”
(📙Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади” деганлар
(📙Имом Муслим ривояти).
Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:
Қуръонни ёдлашда Аллоҳга таваккал қилиш, яъни у Зотнинг розилигини истаб, бу йўлда ғайратли бўлиш.
Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланиш. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомлисидир” деганлар
(📙Mуттафақун алайҳ).
📚 Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилиш. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши қори зеҳнига ўрнашиб, хотирасига келаверади.
🖇 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказиш. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.
📖 Кечалар Қуръонга қараб тиловат қилиш. Кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.
✏️Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйиш. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.
🔗 Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.
🗂 Араб тили наҳв қоидаларини билиш қориларни кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.
☝️ Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.
🌤 Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган бошқа вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли ҳисобланади.
54-дарс /channel/AbuYusuf_official/34396
Совуққон жарроҳ
Жарроҳ зудлик билан ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун шифохонага етиб келди. Амалиёт хонасига кирмоқчи бўлганда беморнинг отаси унинг олдига бориб, баланд овозда: «Нега кеч қолдингиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остидаку, сизда раҳм-шафқат деган туйғу борми», деди. Жарроҳ табассум қилиб, «Тинчланинг, вазифамни бажаришимга қўйиб беринг, ишонинг, ўғлингиз Аллоҳ таолонинг риоясидадир», деди.
Ота шифокорнинг гапларини тинглаб: «Биродар, намунча совуққонсиз! Агар ўғлингизнинг ҳаёти ҳам мана шундай хавф остида бўлганида хотиржам бўла олармидингиз? Бошқаларга насиҳат қилиш нақадар осона?», деди.
Жарроҳ отанинг гапларини тинглаб ўтирмай амалиёт хонасига кириб кетди. Орадан икки соат ўтиб, жарроҳ хонадан шошилиб чиқди-да, беморнинг отасига: «Амалиёт муваффақиятли ўтди.
Алҳамдулиллаҳ. Ўғлингизнинг аҳволи яхши, мени маъзур тутинг. Мен бошқа жойга ҳам боришим керак», деб отанинг саволларини эшитиб ўтирмай йўлга равона бўлди.
Ҳамшира чиққанда ота ундан сўради: «Бу мағрур шифокорга нима бўлди?»
Ҳамшира шундай деди: «У кишининг ўғли автоҳалокат натижасида вафот этган эди. Шундай бўлса ҳам фарзандингизнинг аҳволини билгач, таклифимизни инобатга олиб келдилар. Ўғлингизнинг ҳаётини сақлагандан сўнг ўз ўғилларини дафн этиш учун шошилиб кетдилар».
Хулоса
Шундай қалблар борки, оғриб турса ҳам, эзилиб турган бўлса ҳам соҳиби бу ҳақида бир оғиз гапирмайди. Бир нарса ҳақида то унинг қандайлигини билмай туриб хулоса чиқарманг.
-Bir kishi aytadi "Allohu Akbar"
-Yana bir kishi aytadi : "Laa ilaha illalloh Muhammadur rosululloh"
-Yana aytadi : "Subhanallohi va bihamdihi subhanallohil-aziym"
-Yana "Laa ilaha illa anta subhanaka inniy kuntu minaz zolimin"
-Bu kishi 70.000 savobni qo’lga kiritdi va u kishi
"Siz edingiz":)
Yaqinlaringizga ham ulashing
@AbuYusuf_official
🍃Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кунгидан кўпроқ салавот айтинг!🍃
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
@AbuYusuf_official
Шайх Ёрқинжон роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли
(учинчи мақола)
«Қори акам Тошкентга келсалар доим бизни уйда тунаб қолардилар. Таҳажжуд намозини ҳеч қолдирмасдилар ва доим бомдоддан кейин ухламай дарс қилишга қаттиқ эътибор қилардилар. Бир куни кечки пайт бирга меҳмонга бордик. Эрталаб одатдагидек, бирга бомдодни ўқидик.
🔗 Тўлиқ ўқиш:
🔗 Биринчи мақола
🔗 Иккинчи мақола
Manba: IslomUZ
Аллоҳнинг розилиги учун ночор бир кишини ҳурсанд қилишданда ортиқ бахт бўлмаса керак бу дунёда.
Унyтманг! Бойларга давлат орқали, камбағалга ночорлик орқали синов берилган.
@AbuYusuf_official
Хатарли хасталик
Инсонга етиши мумкин бўлган энг хатарли касаллик қайси? Сиз, саратон дейишингиз мумкин. Тўғри, Аллоҳ асрасин, у оғир дард ва мусибат. Инсон у хасталикдан вафот этиши мумкин ва агар мўмин бўлса, жаннатга эришади.
Агар унда саратон касали бўлса ёки юрак хасталиги бўлса ёки жигар циррози бўлса ёки буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг бари хатарлидир. Унинг соҳиби бўлса ушбу касалликлар оқибатида вафот қилса, агар у мўмин бўлса, жаннатга киради.
Лекин инсонни абадий бахтсизликка элтувчи хасталик бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлиш, Ундан узоқ бўлиш хасталигидир.
Аллоҳ таоло айтади: «Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма» (Аъроф сураси, 205- оят).
👉🏻 Манба: IslomUZ
Бугун қайси сурани ўқимоқчисиз?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кечаси «Иза зулзилатил арзу...» сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек бўлади. Ким «Қул йа аййуҳал кафирун»ни ўқиса, Қуръоннинг тўртдан бирини ўқигандек бўлади. Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, Қуръоннинг учдан бирини ўқигандек бўлади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
👉🏻 Манба: IslomUZ
Таҳажжуд намозининг фойдалари
Намознинг фойдаларини санаб, саноғига етиб бўлмайди. Унинг турли фойдаларини қадимда ҳам, ҳозирда ҳам яхши билиб, тарғиб қилиб келганлар.
Ушбу ҳадисда эса тунги намознинг ўзига хос баъзи фойдалари зикр қилинмоқда:
👉 Тўлиқ ўқиш:
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ белгилаган чегарада турадиган киши билан ундан (чегарадан) чиқадиган киши кемага чиқиш учун қуръа ташлаган одамларга ўхшайди. Уларнинг айримлари унинг юқорисига, айримлари пастига жойлашди. Пастдагилар сув олмоқчи бўлишса, тепадагиларнинг олдидан ўтишар эди. Шунда улар: «Агар биз ўз тегишимиздан бир тешик очиб олганимизда, тепадагиларга озор бермасдик», дейишди. Бордию (тепадагилар) уларни ўз истакларига қўйиб беришса, ҳаммалари ҳалок бўлишади. Агар уларнинг қўлларидан тутишса, омон қолишади ва барчалари омон қоладилар».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: «Аллоҳ белгилаган чегарада турадиган киши» деганда амру маъруф ва наҳий мункар қиладиган кишини тушунилади.
Агар киши ўзи солиҳ бўлиб, аҳли ва болалари ҳамда унга эргашувчилар шариатга хилоф ишни қилишса, барчалари Аллоҳнинг азобига баробар дохил бўлишади. Чунки кемага тушганнинг жони бир-да.