abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Муҳаммад алайҳиссалом Уммати қиёматда Нур бўлиб келади ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези...

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?! Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ибн Холдуннинг ҳикматларидан.
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

“Салам я Маҳдий” деган нашидани эшитманг! Бу шиъаларни нашидаси!

Тўлиқ ўқинг 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Polat Alemdan Falastin
(tavsiya qilamiz)

https://youtu.be/Z0QT37IXIe8

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Abdulhamidxon yahudiylarga daf’ bo’l degandan keyin Rotchild saudlarni sotib oldi va ular orqalik Usmoniy oxirgi xalifasini yiqitishdi va Quddus qo’ldan ketdi…

Saudlar xoinlik qildi!
Abdulhamid sodiq qoldi!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

###Бизга ҳаво ҳам ҳаром! 😭😭😭
«Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром»
Аҳмад деган киши Бурсада чашма қурдирди ва “«Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздириб қўйди.
Аҳмадни тутиб, қозининг ëнига олиб келишди.
– Нега фитна чиқараяпсан? Аҳолиси мусулмон бўлган давлатда сен савоб учун чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга таъқиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами? Нега бундай қилдинг? Қатлинг вожибдир, – деди қози.
– Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, – деди Аҳмад.
Воқеа Султонга етиб борибди. Аҳмадни саройга келтиришди. Султоннинг жаҳли чиқди, аммо Аҳмад қилган ишнинг сабабини билгиси келди.
– Бу нимаси, чашма қурдирасан, ҳам «Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздирасан?
– Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, – деди Аҳмад.
– Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмаса-чи?
– Агар ундай бўлса, бошимни олишсин!
– Хўш?
– Султоним, яҳудийларнинг исталган бир ибодатхонасидан дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин! Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг!
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб, «Нима бўлаяпти? Бу қандай зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз», деб чиқишди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келди, мактуб устига мактуб.
Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
– Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, - деди.
Раввин қўйиб юборишди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
– Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг! – деди Аҳмад.
Бир роҳибни ушлаб келишди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, бу нима зулм, дейишлар.
Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилди. Хурсандчилик, султонга ташаккурнома ва совғалар.
– Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб келишсин, – деди Аҳмад.
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишди. Бирор киши чиқиб, «Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса, хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?» деган гапни айтмади.
Орадан бир ҳафта ўтди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмади. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетди:
– Биз унинг аслида кимлигини билмасдан, имом деб юрган эканмиз.
– Ким билсин, қандай гуноҳ қилди экан, бу имом?
– Э, воҳ, шунча пайт билмасдан, орқасида намоз ўқиб юрган эканмиз.
Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам хабардор. У Аҳмаддан сўради:
– Хўш, нима қиламиз энди?
– Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
– Тўғри айтасан, – деди султон.
Имом қўйиб юборилди. Аҳмад Султонга қараб деди:
– Эй, Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол бўладими?
Султон аччиқ табассум қилиб, деди:
– Буларга нафақат сен қурдирган чашманинг суви, ҳатто, ҳаво ҳам ҳаром!
БИЗГА ҲАВО ҲАМ ҲАРОМ!

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Shahidlar haqida ☝🏻

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳим бизларни кечирармикин
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ibrohim surasi 42-oyat
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Юсуф каби гўзалсан, Дунё сенга Юсуфни ака-укалари хиёнат қилгани каби сенга хиёнат қилди, аммо сабр қил, Аллоҳ Юсуфни қудуқдан чиқариб азиз қилгани каби сени ҳам албаттa азиз қилади ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қуддусни қайтариш учун Исломга қайтишимиз шарт!

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳ золимга куч бериши уни унутиб қўйганидан эмас, уни баттар зулмини зиёда қилиши ва ўша зулми билан қаттиқ азоб билан ушлаши учундир! Аллоҳнинг кўп ҳикматларини биз тушунмаймиз! Золимлар албатта жавоб беради, бу дунёда ҳам хор бўлиб ўтади, қабрда ва қиёматда аламли азоблар кутиб турибди!
Аллоҳим золимларга ўзинг хохолаган нарса билан кифоя қилгин, улар устида Қудратинг ажойиботини кўрсатгин 🤲🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

“Сизлар олийсизлар агар Мўъмин бўлсангизлар”

Оли Имрон 139

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Иймонимиз заиф бўлди…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Суратда кўриб турганингиз она боланинг сурати. Она боласининг пешонасидан ўпяпди. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги "Учинчи кўз" ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир. Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш. Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади. Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзигаш нисбатан ишончи ортади. Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахасислари ҳам буни тавсия қилишмоқда. Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга сўнгсиз дуруду саловотлар бўлсин!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Olovga tutib ko‘r, kuymasa taning, xushlagan ishingga uraver qo‘ling!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Исломни биласизми.?

Ёки нимани кўриб тасирлансангиз, тарқатаверасизми?

Ақллар нега берилди.?

Ижтимоий тармоқларда кеенг тарқалган,
Салам йа Маҳди~ нашидда Шиъалар ўзлари кутаётган Маҳди ҳақидаги куйлаётганини, биласизми.?

Уларни эътиқодида:
Қачонки аҳлиссуна вал жамоани қони ер юзида тизза бўйи бўлганда,ўшанда ваъдасига содиқ Маҳди келиб дунё шиъаларини бир ерга жамлаб уларни бутун инсониятдан Олий қилади,шу куни Илоҳлаштирилган Аълига Каъба ёнида байъат қилинади,дейишади.

Салам йа Маҳди нашидида
аҳлиссуннани ниҳояси яқин қолди деб,
Маҳдини кутиб олиб,шиъалар дунёга устун бўладиган кун келди деб айтилаётган фосиқ,ботилни~

Ислом динидан чиқариб,
ширк эшигидан киритаётган сўзларни аҳлиссунна вал жамоа ўз қўллари билан тарқатиб ТРЕНД даражасига кўтариб беришди.

Дин ҳақорат қилинсада,
Аллоҳ лафзи хақорат қилинсада,
Росулингиз хақорат қилинсада~

Бир оқимда оқиб, сузиб,чўкиб кетаётган қўйлар подасини кетидан чопаверасизми.?

Олдингизда ЖАРЛИК бор.!

Унга ЖОХИЛЛАР жамланади

Ҳиссиётни йиғиштириб,илм олишга киришинг.

Митинг,қуруқ гап,мулохаза,
фикрлашишларни йиғиштириб

Илм олинг,динга нусрат илм ортидан келади

Дин буйруқларига фарз, вожибларга эътибор беринг

Вақтингизни лаънатлаш,дуоибад қилиш билан,хақорат билан ўтишида фойда борми, Ёки Исломни фарзларини вақтида бажаришда фойда борми.?

Ҳеч ким,ҳеч қачон нашид,митинг,қичқириқлар билан ҒАЛАБА қилмаган.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Абу Жаъфар Хорун Ар-Рошид роҳматуллоҳи алайҳ ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

“Dunyo hayoti sizlarni aldab qo’ymasin”

Fotir 5

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Фотир сураси 5-оят
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Alloh xor qilsin bosmachi yahudlarni

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ислом умматининг ғалабаси унинг дунёвий
қувватига эмас, диндаги ҳайбатига боғлиқ.
Агар уммат динини тарк қилса, ишлари орқага кетади. Унда на диний ҳайбат ва на дунёвий қувват бўлади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Дарҳақиқат, Аллоҳ, таъоло душманларингиз
қалбидан сизларга нисбатан қўрқувни олиб
қўяди
», дедилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Дунёдан зериккан бўлсангиз тингланг !
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Oli Imron surasi 160-oyat
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Тарихий ҳақиқат

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

كُلُّ الطَّعَامِ كَانَ حِلاًّ لِّبَنِي إِسْرَائِيلَ إِلاَّ مَا حَرَّمَ إِسْرَائِيلُ عَلَى نَفْسِهِ مِن قَبْلِ أَن تُنَزَّلَ التَّوْرَاةُ قُلْ فَأْتُواْ بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ

Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол эди. «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб, ўқинглар», – деб айт!
(Оли Имрон сураси, 93-оят).

Маълумки, яҳудийлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларига таъна тошини отишга доимо ҳозиру нозир бўлганлар. Ҳамиша мусулмонлар орасида фитна қўзғаб, уларнинг қалбларида шак-шубҳа уйғотиш учун зиғирча ҳам имкониятдан фойдаланар эдилар. Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломнинг Тавротни тасдиқловчи эканликларини баён қилган оятларини нозил қилганидан кейин яҳудийлар: «Қуръон Тавротни тасдиқловчи бўлса, нима учун Таврот Бану Исроилга ҳаром қилган таомларни ҳалол демоқда?» деган гап тарқатишди ва бунга мисол қилиб, туянинг гўшти ва сутини келтиришди. Бану Исроилга ҳаром қилинган яна бошқа нарсаларни ҳам Аллоҳ мусулмонларга ҳалол қилган эди. Қуръони Карим уларни тарихий ҳақиқат билан юзма-юз қўйиб:

«Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол эди», – демоқда.

Исроил Яъқуб алайҳиссаломдирлар. Ривоятларда келишича, Яъқуб алайҳиссалом оғир касал бўлиб ётганларида, агар Аллоҳ шифо берса, энг яхши кўрган таомларини – туянинг гўшти ва сутини емасликни назр қилган эканлар. Аллоҳ бу назрни қабул қилди. Шунингдек, Аллоҳ таоло Бану Исроилдан содир бўлган гуноҳлар туфайли уларга иқоб суратида баъзи ҳайвонларни ҳамда мол билан қўйнинг чарвисини ҳам ҳаром қилган эди. Ҳолбуки, булар Таврот тушишидан олдин Бану Исроилга ҳалол эди.

Қуръони Карим ушбу ҳақиқатни уларнинг эсига солмоқда. Шу билан бирга, Набий алайҳиссаломга уларга қарата:
«Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб, ўқинглар», – деб айт!» – деб йўл кўрсатмоқда. Агар улар Тавротни келтириб, ўқисалар, ўша таомлар фақат ўзларига ҳаром қилингани, бошқаларга ҳаром эмаслиги аён бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Кўп Қуръон ўқиганнинг ҳисоби осонлашади

Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади. Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда шундай дейилган: «Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир»
(Оли Имрон 113-114-оятлар).

Ибн Касир оят тафсирида шундай деган: «Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар».

Ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: «Сени тунлари бедор қилган, кундузлари чанқатган менман», дейди».

- Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади.

Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанидан Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб:

- Мени танидингми? - дейди.

Банда айтади:

- Сени танимайман.

- Мени танимайсанми?

- Ҳа.

- Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.

Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. Қуръон ўқиган инсоннинг ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):

- Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! - деб (ажабланиб) сўрашади.

- Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун, - дейилади.

Кейин (Қуръон соҳибига):

- Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, - дейилади.

У - тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам - юқорилаб бораверади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Ким тунда «Бақара» сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди».

Иброҳим Нахаий: «Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!» деб тайинларди.

Авзоий: «Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади», деган.

«Қуръон — қалблар шифоси» китоби асосида

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Инсон нима?
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қуръон тиловатининг беш самараси

Қуръони Каримни ўқиганимизда у хоҳ бир оят, хоҳ бир бет, хоҳ бир пора, хоҳ бутун Қуръонни ўқиб хатм қилиш бўлсин, фаришталар бизни бешта ютуққа эришишимизни ҳисоблаб эшитишади. Қуръони Каримни ўқишимизнинг бешта самараси бор:

1. Қуръони Каримни тиловат қилиб савобга эришамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хақда: «Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бунинг учун бир савоб бўлади. Ҳар бир савоб эса ўн баравари(га кўпайтирилади). «Алиф. Лаам. Мийм – бир ҳарф» демайман. Балки «Алиф» бир ҳарф, «Лаам» бир ҳарф, «Мийм» бир ҳарфдир», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

Агар биз آلم десак 30 та савобга эришган бўламиз. Қуръонни охиригача ўқиганимиздаги эришган савобимиз эса қанча бўлишини бир тасаввур қилинг-а. Қиёмат куни Аллоҳ таоло амалларимизни амал тарозисида тортганида, жаннатга кириш учун битта савобга эҳтиёжимиз бўлганида «Алиф, Лаам, Мийм» учун ўттизта савоб олибман, кошки Қуръонни охиригача ўқиганимда эди, кошки ҳар куни, ҳар қадамимда Қуръон ўқиганимда эди деб пушаймон бўлишимиз аниқ.

2. Қуръон орқали банда Аллоҳга муножот қилади, У билан мулоқот қилган бўлади. Қуръондан бошқа Аллоҳ билан мулоқот қиладиган тил йўқ. Мўмин Қуръон ўқиганида Аллоҳнинг каломини эшитади, Унинг сўзлари деб ўқийди ёки мен У Зот билан муножот қиляпман, У эшитяпди деб мулоқот қурган бўлади. Иккисида ҳам ажр-савоб қозонади.

3. Қуръон шифо манбаидир. Дунё шаҳватларини енгиш учун Қуръон ўқиш, Қуръон ила Аллоҳни эслаш керак. Қалбимизга шайтоннинг солган ва соладиган васвасаларидан қутулиш учун Қуръон ўқишимиз керак. Баданимиздаги хасталикларнинг тузалиб кетиши учун ва у хасталиклар бизни еб-битирмаслиги учун Қуръон ўқишимиз лозим.

4. Қуръони Карим илм манбаидир. Қуръон бизга илм беради. Биз араб тилини билмасак ҳам бизга Аллоҳни эслатади, жаннатни эслатади, жаҳаннамдан қутилишимиз кераклигини эслатади. Чунки тиловат асносида «Аллоҳ», «жаннат», «жаҳаннам» каби араб тилини билмайдиган мусулмон одам ҳам англаб етадиган сўзлар такрор-такрор учрайди.

5. Қуръон амал китобидир, бизга нималар қилишимиз кераклигини ўргатади. Бу юқоридаги тўртта ютуқларнинг бирикмасидир: савоб, Аллоҳ билан мулоқот, шифо топиш ва илм ўрганиш. Мўмин бу тўрт нарсани ўзида жамлаганидан кейин амал қилишни бошлайди. Шунда Қуръони Карим биз учун Аллоҳ нозил қилган «Раҳмат» китобига айланади.

Қуръон олийдир, олийлигининг чеки йўқдир. Айниқса, фаришталар гувоҳ бўладиган саҳар вақтида Қуръон ўқишнинг савоби буюкдир. Қуръон чиройли овозда, тажвид билан ва юқоридаги ютуқларни кўзлаб ўқилса жуда гўзал бўлади. Агар бу кечадан бошлаб саҳар вақтида Қуръон ўқишни бошласак, илк бошда мудроқ босиб қийналиб ўқишимиз мумкин, лекин бу иш икки ой давом этса, албатта юксак мақомларга эришамиз. Кунига бир оят, уч оят, ярим бет, кейин бир бет ўқиш билан бошласак, ойлар ўтиб бир пора, уч пора ва ундан ҳам кўп ўқийдиган юксак даражага етишамиз инша Аллоҳ.

Нуриддин Йилдиз

Manba: BayyinaUZ

Читать полностью…
Subscribe to a channel