Janjallarni eng zo’ri avval bo’lgan, hozirgilarni immuniteti past!
@AbuYusuf_official
Оммавий ойнаи жаҳонларда, хоссатан (Ютуб, Инстаграм) ва ҳатто Телевизорларда Хижоб кийган шаклда Исломга оид видеороликлар ишлаб чиқаётган аёлларни кўриб Ғазабдан ўзимга кела олмайман..
Наҳотки Ислом Дини киприк улаб қош териб олиб Лабни биртонна ишириб олган Маҳрам, номаҳрам, фарқига етмай эркаклар билан съёмка баҳона суйкалишиб юрадиган Аёлу Эркаклар қўлига қолди,
Наҳотки биз Ўзи амал қилмай Исломдан гапирадиган "Масҳарабозлар" насиҳатига Мухтож бўлдик, Аллоҳдан тақво қилинглар... Ислом Дини Ислом Уммати сизларнинг насихатингизга мухтож эмас,
Бизга ибрат бўла оладиган Пайғамбаримиз ва Асхобларимиз бор Қолаверса Биз сизларнинг Ўзингиз амал қилмай қилаётган ибратлик видеоларингизга ёки Насиҳатингизга муҳтож эмасмиз, Исломга амал қилмаябсизми Ислом ва унинг Қонунларига аралашманг,
Ҳар ким ўз ишини Қилсин..!
@AbuYusuf_official
Ассалому Алайкум! Азиз обуначилар "ҚУРЪОН ЁД ОЛАМИЗ" лойиҳасида шундай савол бериб борилади. Ёд олишга ваъда берган обуначиларимиз кейинги саволгача ИншаАллоҳ ёдлаб олишади деган умиддамиз
Қуръон ёдлашнинг олтин қоидаларидан хабардормисиз?
Ҳар бир мусулмон киши Каломуллоҳни ёдлаш ва унга амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган.
Жумладан: ҳазрат Усмондан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”
(📙Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади” деганлар
(📙Имом Муслим ривояти).
Қуйида Қуръонни осон ва пухта ёдлашнинг айрим қоидаларини баён қиламиз:
Қуръонни ёдлашда Аллоҳга таваккал қилиш, яъни у Зотнинг розилигини истаб, бу йўлда ғайратли бўлиш.
Ҳар куни Қуръоннинг бир қисмини тиловат қилишга одатланиш. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амалнинг яхшиси оз бўлса ҳам, давомлисидир” деганлар
(📙Mуттафақун алайҳ).
📚 Битта мусҳафдан ёдлаш ва такрор қилиш. Шунда ҳар бир саҳифадаги оятларнинг жойлашиши қори зеҳнига ўрнашиб, хотирасига келаверади.
🖇 Ёдланган оятларни устознинг текширувидан ўтказиш. Чунки Қуръонни ўзича ўқиб, ёдлаб, такрорлаган киши хатосини билмайди. Устоздан ўтказган кишининг эса хатолари тузатилади ва ёдлаганлари мустаҳкамланади.
📖 Кечалар Қуръонга қараб тиловат қилиш. Кечаси фикр кўп чалғимайди, ихлос билан тиловат қилиш ҳам оятларнинг қалбдан мустаҳкам жой олишига сабаб бўлади.
✏️Ёд олишга қийналган ёки хато ўқилган оятларнинг тагига қалам билан чизиб қўйиш. Хатолар тўғриланганидан кейин чизиқ ўчириб ташланади. Шунинг учун ҳам қорининг алоҳида Қуръони бўлиши керак.
🔗 Оятларнинг маъноларини билиш ҳам тез ва пухта ёдлаш сабабларидандир.
🗂 Араб тили наҳв қоидаларини билиш қориларни кўп хатолардан сақлайди. Натижада, талаба оятларга ҳаракатларни тўғри қўйиб, эркин ва равон ўқийдиган бўлади.
☝️ Қуръон оятларини тафаккур қилиш ўхшаш оятларни бир-бирига чалкаштириб юборишдан сақлайди.
🌤 Саҳар пайти, шом билан хуфтон намозлари оралиғи ҳамда зеҳн дунёвий нарсалар билан машғул бўлмайдиган бошқа вақтлар Қуръонни ёд олиш ва такрорлаш учун қулай, фазилатли ҳисобланади.
56-дарс: /channel/AbuYusuf_official/34483
(Иймон билан куфр орасидаги кураш бир шахс, бир авлод, бир замонга боғлиқ эмас. Балки бу кураш дунё бунёд бўлганидан бошлаб, қиёматгача давом этадиган курашдир. Бу кураш давомида турли ҳолатлар бўлиб ўтади. Иймон томонида турган баъзи кишиларнинг эътиқод йўлида шаҳид бўлишлари улкан нусрат бўлиши мумкин. Ҳозиргача бутун дунё қанчадан-қанча шаҳидларни мадҳ этиб, эҳтиром ила эслаб келмоқда, уларни шаҳид этган қотиллар эса, лаънатланмоқда. Қани, кўрайлик-чи, бу ерда нусрат шаҳидгами ё қотилга?! Баъзи бир шаҳидларнинг ўлими бутун бошли умматларни ғалабага чорлаган вақтлар ҳам бўлган. Демак, ўлимнинг ҳаммаси ҳам, хусусан иймон йўлидаги ўлим, мағлубият ҳисобланмайди. Иймон ва куфр орасидаги курашда нусрат кимга бўлиши тор ўлчовда эмас, балки кенг мезонлар билан ўлчанади. Иймоннинг қалбларда, ер юзида тантанаси учун инсоннинг ўзи саъйи-ҳаракат қилишини Аллоҳ шарт этган экан, Унинг йўлидаги қурбонлар, машаққатлар эришиладиган нусратнинг қийматини оширади, қадрини кўтаради. Ундан кейин, инсоният тарихидаги иймон билан куфр ўртасидаги курашнинг оралиқ натижаларига ҳам бир назар солайлик. Уларнинг ҳаммаси Пайғамбарлар ва мўминларга нусрат берилиши билан якун топганини кўрамиз.)
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тафсири
Alloh zolimlarni qattiq ushlashlik bilan ushlaydi va kishanlaydi ☝🏻
@AbuYusuf_official
Савдогаримиз бир куни тонгда бомдодни ўқиди. Хушуъ билан Аллоҳга сажда қилди. Қалбида дунёни сиғдира оладиган ишонч, нур, иймон, хотиржамлик бор эди. У саждада жонини Роббига топширди.
Таъзия маросими ўтганидан сўнг меросхўрлар сейфни очишди. Васиятни ўқишди. Катта ўғил:
- Ойлик маблағни беришдан етти кун кечикибмиз, деди.
Сўнгра белгиланган пулни олиб жувоннинг уйини топиб келиб эшигини тақиллатди. Эшикни жувон очди. Йигит унга пулни узатиб деди:
- Марҳамат пулни олинг. Бир ҳафта кечиктирганимиз учун бизни маъзур тутасиз.
Йигитнинг кўзлари тўла ёш эди.
Жувон деди:
- Пулни энди ололмаймиз. Отангизга айтинг, энди бошқа фақир қидирсинлар. Бир ҳафта олдин ўғлим биринчи маошини олди. Энди бу пулга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ. Отангизга мендан салом айтинг. Мен у кишини бир умр дуо қиламан!
Йигит кўзларига ёш тўлиб деди:
- Отам бир ҳафта олдин вафот қилдилар!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу қисса ҳақиқатдан ҳам содир бўлган. Аллоҳ билан тижорат қилиш мана шунақа бўлади. Яхши ишни кўпайтиринг. Албатта уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз!".
Manba:BayyinaUZ
@AbuYusuf_official
Камол Отатурк:
1. 1924 йилда Усмонийларни тугатди.
2. 1926 йилда исломий қонунларни батамом тугатди.
3. Меросни эркак ва аёл ўртасида тенг қилиб қўйди.
4. Туркларни ҳаж ва умра қилишдан ман қилди.
5. Мактабларда араб тилини ман қилди.
6. Масжидларда арабча азонни ман қилди.
7. Туркияда ҳижобни ман қилди.
8. Исмидан Мустафо деган қисмини олиб ташлади
9. Муборак ийд Рамазон ва ийд Қурбонларни бекор қилди
10. Дам олиш кунини жума кунидан якшанбага кўчирди
11. Араб алифбасини бекор қилиб лотин алифбосини жорий қилди
12. Мансабга ўтирганда Аллоҳнинг номи билан қасам ичишни шараф билан қасам ичишга алмаштирди
13. Унинг йўлига юрмаган юзлаб уламо ва фузалоларни йўқ қилди
14. Вафот қилса ўзига жаноза ўқимасликларини васият қилди.
15. 1923 йилда турк парламентида шундай деган эди
"Биз ҳозир йигирманчи асрдамизСаноат замонидамиз. Қандайдир анжир ва зайтун ҳақида баҳс қилиб ўтирган китоб( қуръонни назарда тутмоқда) нинг ортидан юришни истамаймиз"
Аллоҳ таоло уни кичкина, кўзга кўринмас қизил чумоли билан ҳалок қилди
Mazlumning o’ch oladigan kuni, zolimning zulm qilgan kunidan ko’ra daxshatliroqdir.
Ali roziyallohu anhu
@AbuYusuf_official
Mazhabga ergashish haqida Yorqinjon domla rohimahulloh sodda qilib tushuntirib qo’ygan ekan ☝🏻
@AbuYusuf_official
Беш юз динор махримни бермади
Тарих китобларида хикоя килинишича, Рай шахрида бир аёл козининг олдига бориб, эрим беш юз динор махримни бермади, деб даъво килди. Эри буни рад килган эди, аёл да-лил келтирди. Козихонадагилар: «У аввал юзини очсин. Бу
ростдан хам унинг хотиними, йукми, билайлик», дейишди.
Эр буни эшитиб, «Йук! Очманглар! Унинг даъвоси тугри»,
деб юборди. У аёлига бировнинг карашидан рашк килиб,
давони тан олган эди. Эри уни канчалик яхши куриб, киз-ганишини курган аёл бу гапни эшиттач, «Бу дунёда хам, у
дунёда хам эримдаги махримдан кечдим», деди.
Накадар гузал холат! Эр аёлининг очилмаган дурдек булиши учун уни кизганяпти. Хакикий эркак, чинакам мусулмон ана шундай гузал ахлокли, мурувватли, хамиятли
булади. Аёл хам хамиятда эрига муносиб экан, эрининг
рашкини куриб, махридан кечиб юборди.
Musulmon o’limdan qo’rqmaydi, o’lsa Robbisi huzuriga boradi, Robbisini ne’matlaridan Jannati va Jamoliga mushtoq bo’ladi, o’ldirilsa shahid bo’ladi ☝🏻
@AbuYusuf_official
Ғофир сураси 52.
У кунда золимларга маъзиратлари наф бермас. Уларга лаънат бўлғай ва уларга ёмон ҳовли жой бўлғай.
АЛЛОҲ БИЛАН ТИЖОРАТ
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу воқеа ўтган асрнинг тахминан етмишинчи йилларида Димашқда содир бўлган. Катта савдогарлардан бири саратон билан оғриб қолади. Бизнинг диёрларда даволанишнинг иложи бўлмагани сабабли одатдагидек даволаниш учун Америкага бормоқчи бўлишади. Таҳлил ва анализлардан сўнг даволанишнинг фойдаси йўқлигини, касаллик бутун танага тарқалганлигини айтишади. Бирор-бир умид учқуни қолмаган эди.
Америкалик шифокор беморга бир ойлик умри қолганини, ватанига қайтиб ўша ерда оиласи бағрида вафот этишини очиқ айтади. Қолган кунларини ғанимат билишини, истаган ва яхши кўрган машғулоти билан машғул бўлишини айтади.
Савдогар уйига қайтди. Қолган бир ойнинг ҳам учдан иккиси қолган эди. У ўлимини кута бошлади.
Ёмғирли кунларнинг бирида қалбида танглик ҳис қилиб уйни ташлаб кўчага чиқди. Йўлакдан юриб бораётиб толиқди. Нафас ростлаш учун йўлакнинг четида ўтирди.
Йўлакда бир ёш жувон билан кўринишидан бой-бадавлатлиги билиниб турган гўзал йигит гаплашиб турар эди. Йигит оғзидаги сақични эгилиб олиб чайнар эди. Йигит бемор савдогарга эътибор ҳам бермади. Афтидан у жувонни пул билан домига тушириб нафсини қондирмоқчи эди. Йигит билан фақир жувон қилаётган паст овозли суҳбатдан савдогар шуни англади. Жувон йигитга молга, нонга эҳтиёжи борлигини айтар эди. Уни фарзандлари билан ижарада турган жойидан ижарачи ҳайдаб чиқарган экан. Йигит жувоннинг гапларига ишонмади. Жувон эски уйнинг ижарасини тўлай олмабди.
Йигит жувон талаб қилган пулни бермади. У жувоннинг озғин танасига арзимаган пул эвазига эга чиқмоқчи эди. Жувон у пулга кўнмагач йигит уни ташлаб кетди.
Савдогар жувонга яқинлашиб сўради:
- Қизим, кечирасиз! Сизга нима бўлди? Бошингизга тушган ҳодисани сўзлаб бера оласизми? Бу ишни қилишга сизни нима мажбур қилди?
Жувон деди:
- Ижарачи бизни фарзандларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Фарзандларим кўчада қолган. Эрим қамоқда. Унинг аҳволидан бехабарман. Бизга кўрсатишмайди. Менинг бошқа ҳеч кимим йўқ.
Жувон Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтдики, бу ишга биринчи марта мажбур бўлаётган экан. Ҳатто шунинг ҳам уддасидан чиқа олмадим, деди.
Савдогар деди:
- Эй қизим! Агар мен сизга бутун умр нафақа бериб турсам, фарзандларингизга ғамхўрлик қилишга етарли маблағ бериб турсам менга нима ваъда бера оласиз?
Жувон деди:
- Истаган нарсангизни сўранг.
Савдогар деди:
- Мен сиздан битта нарса сўрайман. Бир умр танангизни ҳаромга сотмайсиз. Мен сизни ва фарзандларингизни кафилликка оламан.
Жувон деди:
- Мен розиман.
Савдогар деди:
- Бу ишни қайтиб қилмаслигингизга кафилингиз борми?
Жувон деди:
- Аллоҳ таоло кафилим бўлса шунга розимисиз? Мен бутун умр бу ишни қилмасликка, ваъдамни бажаришга Аллоҳни гувоҳ қиламан. Мана бу қийин ҳолатда турганимда сизни юборган Аллоҳга ҳамд айтаман.
Савдогар деди:
- Келишдик. Менга манзилингизни тушунтиринг. Ўзингиз уйингизга, фарзандларингиз олдига боринг. Мен кейинроқ уйингизга бораман.
Савдогар дарҳол уйига қайтди. Хонасига кириб бир вараққа васиятини ёзиб уни сейфга қўйди. Васиятда шундай ёзилган эди:
"Азиз фарзандларим! Сизларга бутун умр, мендан кейин варақ остидаги манзилга ҳар ой беш кишига етарли маблағ юбориб туришингизни васият қиламан".
Сўнгра бир қанча пул ва турли жиҳозларни катта машинага ортиб жувоннинг уйи томон йўл олди. Уй эгасига тўланмай қолган ижара пулларини тўлади. Кейинги уч йилликни ҳам қўшиб тўлади. Яна аёлнинг барча қарзларини ҳам тўлади.
Ўша куни савдогар жувоннинг уйидан қалби фараҳга тўлиб қайтди. У ўлими олдидан қилган хайрли ишидан шод эди. Шифокор айтган вақт ҳам келди. Аммо савдогар ўлмади. Биринчи ойликни олиб жувоннинг уйига борди. Ойликни бериб дарҳол уйига қайтди.
Кунлар-ойлар ўтди. Аммо у ўлмади. У ойма-ой маблағни ўзи жувонникига олиб бориб бериб турди. Йиллар ўтди. Аммо у ўлмади. Васият йигирма йилдан ортиқ вақт сейфда қолиб кетди.
Har bir inson qalbidagi iltijolarini tilida go’zal so’zlarga joylab aytolmasligi mumkin, ammo u qalbning sohibi Alloh qalblardagi duolarni bilib turadi…
Qalban duo qilganmisiz?
Қирғизистонда аёллар ниқоб ўраганга ва эркаклар соқол қўйгани учун жарима солишмоқчи, агар Мусулмон бўлсангиз ушбу сайтга кириб қаршилигингизни
билдиринг 👇🏻
https://24.kg/obschestvo/279842_shtraf_zaborodu_iparandju_podderjivaeteli_vyiinitsiativu_deputatov_opros/