abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Yangi yil kutmagan hech qachon Rosul.
Archa bezatmagan hech qachon Umar.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аллоҳ сизни яхши кўрса…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

SubhanAlloh, qor parchalari bir birga hech ham o’xshamaydi ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий  (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!

Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз

👉 @Xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Мўъмин-Мусулмонда ушбу икки сифат бўлмайди! Бу сифат мунофиқларни сифати ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ajoyib, astag’firulloh…

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қайси оятни ўқиди? топамиз 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Скриншот қилинг, қайси оят тушган бўлса ўқиб тафаккур қилинг ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Umraga aksiyani kutib boshqalarni ziyoni evaziga bormang!
Umra ibodatini qadrini tushurmang!

🎙️Abdulaziz domla
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан: “Сиз мўминмисиз?” деб сўради. У зот: “Иймон икки хил иймондир. Агар сен мендан Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, жаннатга, дўзахга, қайта тирилиш ва ҳисобга бўлган иймонни сўраётган бўлсанг, ҳа, албатта мен мўминман.
Бордию, сен мендан Аллоҳнинг ушбу ояти: “Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Уларга Роббилари ҳузурида даражалар, мағфират ва карамли ризқ бор”, (Анфол сураси, 2-4 оятлари) ҳақида сўраётган бўлсанг, Аллоҳга қасамки, мен уларданми ёки йўқми, билмайман”, деб жавоб бердилар...”

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Yusuf surasi 53-oyat

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бирор ишни қойиллатганим йўқ

Менга: “Умрим ўтиб кетаяпти. Бирор ишни қойиллатганим йўқ”, дебсан. Сенга бирор ишни қойиллатиш ғайриоддий ишни бажаришдир, деб ким айтди?

Ишни қойиллатиш дегани фақатгина тарих китобларида ёзилган, кишилар гапириб юрадиган ишлар эмас. Ишни қойиллатиш учун барчамиз ихтирочи, фақиҳ, адабиётчи, сиёсатчи, бой, машҳур инсон бўлишимиз керак деб ким айтди сенга? Кишининг инсон бўлишининг ўзи етарлидир. Шунинг ўзи айнан буюк ишни қойиллатишдир!

Дўстим! Биз гарчи қўшинни бошқармасак ҳам, дори ихтиро қилмасак ҳам, физика бўйича бирор қонун ихтиро қилмасак ҳам, янги кимёвий модда ихтиро қилмасак ҳам, геометрияда янги теоремага асос солмасак ҳам, шеъриятда янги жанрга асос солмасак ҳам, Нобель мукофотини олмаган бўлсак ҳам қаҳрамонлармиз!

Биз Аллоҳга осий бўлмаслик учун ҳар куни нафсимиз билан курашар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз. Агар гуноҳ қилиб қўйсак синган ҳолатда Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қилар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!
Инсонларнинг кўнглини олар эканмиз, уларнинг кўнглини оғритмаслик учун сўзларимизни териб, топиб гапирар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!
Мискин бир сотувчидан у сотаётган нарсани нархига тортишмасдан сотиб олар эканмиз ва буни махфий садақа деб ҳисоблар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!

Ойлик маошимизни ойнинг охиригача зўрға етказиб, буни кишилардан яшириб ўзимизни иффатли кўрсатар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!
Фарзандларимизни Аллоҳдан қўрқадиган қилиб тарбиялаб уларга карра жадвалини ёдлатганимиз каби ҳеч бўлмаганида бир пора Қуръон ёдлатар эканмиз, демак биз қаҳрамонлармиз!

Ота-оналаримизга, қўшниларимизга яхшилик қилиб, умр йўлдошларимизга уй ишларида ёрдамлашиб қариндошлар билан силаи-раҳм қилар эканмиз, демак биз қаҳрамонлармиз!
Фарзандларимиз ва аёлларимиз учун бир бурда нонни тошнинг ичидан суғуриб олар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!
Дўстим! Агар кечалар қисқа бўлган пайтда бомдод намозига масжидга бораётган экансан, демак қаҳрамонсан!

Ҳеч нарсага қарамасдан аҳбобларинг қўлидан тутаётган экансан, демак қаҳрамонсан! Ким сенга қалбини берган бўлса у сенга ишонибди. Бу омонатдир. Аллоҳ таоло омонатни ўз соҳибига қайтаришни яхши кўради!
Бошқаларнинг муваффақиятидан хурсанд бўлаётган бўлсанг сен қаҳрамонсан. Демак сенда ажойиб қалб бор!
Неъмат соҳиблари ҳаққига барака сўраб дуо қилар экансан. Демак қаҳрамонсан. Сен Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлгансан!

Маҳзун кишиларнинг кўз ёшларини артган бўлсанг, мажруҳ кишиларни ширин сўзларинг билан кўнглини олган бўлсанг, қалби синган кишиларни елкасига қўлингни қўйиб юпатган бўлсанг, демак қаҳрамонсан!
Хотин-қизларингга бўлган рашк сени ўз оловида ёндираётган бўлса, аммо бу сени зулмга олиб бормаса, чегарада тура олсанг, демак қаҳрамонсан!

AbdulQodir Polvonov

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ухлаганинг яхши эди…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Nega yolg’onchi ko’p?
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

​​#зикр_ва_дуо

Истиғфорнинг хосияти

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу
у лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни  кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

Имом Бухорий ривоятлари.

Кунингизни истиғфор билан мунаввар этинг.

👉🏻 Манба: IslomUZ

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ikkita odam to’ymaydi
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Куръон_фазилати

Қуръони карим, инсу жинс жам бўлиб унинг ўхшашини келтиришдан ожиз қоладиган, бутун инсониятнинг нусрат маёғи бўлган ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига ўзидан кейин маҳкам тутишга буюрган Аллоҳ таолонинг самовий китобидир.

Қуръони каримни тутиб, унга амал қилган кишида Аллоҳга яқинлиги ортади, Қуръоний сифатлар гавдаланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча жойларида турли сифатлар билан васф қилган. Қуръон у:

1- Руҳдир. Аллоҳ таоло “Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг”. Ояти каримада Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Қуръонни “Руҳ” деб атамоқда. Руҳ ҳаёт негизи ҳисобаланади. Уламоларимиз кишининг жисмоний тириклиги озуқа билан бўлса, руҳ ва қалб оламининг тириклиги маънавий озуқалар билан бўлади, маънавий озуқаларнинг энг олийси олий Зотнинг каломидир, дея Қуръон ила руҳларимизни озиқлантришга чорлаганлар.

2- Нурдир. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 15-16-оятларида: “…Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди” дея марҳамат қилган. Қуръонни нусҳафга қараб тиловат қилиш кўзни ўткирлаштиради, тиловати билан машғул бўлган кишининг зеҳни ўткирлашади. Бунга сабаб Қуръоннинг нури ўтганлиги бўлса ажаб эмас!

3- Энг тўғри йўлга бошловчидир. Аллоҳ таоло Исро сурасида: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур…”, дея Қуръонни васф қилган. Қуръони карим қиёматгача унинг олдидан ва ортидан ботил келмайдиган китобдир. Ким уни тутса тўғри йўлни тутган бўлади.

4- У ҳидоят ва шифодир. «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир…” (Фуссилат сураси 44-оят). Қуръон карим юқорида айтилганидек, ҳидоят – тўғри йўлга бошловчидир. Шунингдек, қалб ва жисм ҳасталикларига ҳам шифодир.

Азалийлигу абадийлик Ўзигагина хос бўлган Зот:

“Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик.”, дея марҳамат қилган. (Аъроф сураси 96-оят). Алҳамдулиллаҳ, Роббимиз амри ила У Зот юборган барча нарсаларга иймон келтирамиз. У буюрганидек, ибодат қиламиз ва раҳматидан умидвор, аъзобидан хавфда бўламиз.

Роббимиз каломини қанчалик маҳкам тутсак, бизга Аллоҳнинг баракоти шунча зиёдалашади. Айниқса Рамазон ойларида унинг тиловатини қилиб ёки тинглаб, маъноларини ўргансак, иншааллоҳ юқорида келтирилган Қуръоннинг сифатларига эришамиз ва икки дунё саодатидан баҳраманд бўламиз!

Барча ҳолатларимизда ҳожат бароримиз, тарбият кунандамиз бўлган Аллоҳ Қуръон ила хулқланишимизда ҳам ўзи тавфиқ ато қилгувчимиз бўлсин. Амин!.

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

☝🏻Oxirzamon yoshlari
🎙️ Abdulloh domla
👉🏻 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

3 ёшли қизимиз айтган нашида 😍

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Бомдод намозига иссиқ ўрнидан фақат Аллоҳнинг раҳматидан умиди бор бўлган кучли Мўмингина тура олади!

👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Hayotdan zerikkan bo’sen eshit!
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

3 xil odamni yaxshi ko’raman…
🎙️Abdulloh domla
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Қуръонга бўлган муҳаббат хар бир яхшиликни калитидир!

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ba’zi bir 2 soatlagan kinolardan shu 39 soniyalik videoda chuqur ma’nolar bor…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Yigit kishini baxti 4 narsada
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Onadan so’kadiganlar eshitsin!
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Siz hamma narsangiz bo’la turib noshukr bo’lyapsiz, Falastinda esa Muslimalar shukrni cho’qqisini ko’rsatmoqda…

#shukrqilaylik

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Hidoyat Allohdan ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…
Subscribe to a channel