Саҳобийлар Рамазондан сўнг 6 ой Рамазондаги ибодатларни қабул қил деб дуо қиларкан, яъни 6 ой Рамазон ҳаёти билан яшардилар, сўнг қолган 6 ой эса Рамазонга етказгин деб дуо қилардилар, яъни қолганида ҳам Рамазонни соғиниб Рамазондай умр кечирганлар, шундай қилиб Саҳобийлар йил давомида Рамазонда яшаганлар…
Биз эса фақат Рамазонда амал қиладиган “Рамазончи” бўлиб қолдик…
#Табрик
🎁 Ийдул Фитр Рамазон ҳайити муборак бўлсин! 🎉
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Ассаламу Алайкум!
#Биринчи хатм тақсими
21
22
23
4 24
5 25
6 26
7
8
19
20
Жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
бу ерга ёзинг 👉 @Xatmquron2020_bot
Тунда туриб Намоз ўқишнинг фазилати
Солимнинг оталари Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида бирор киши туш кўрса, (Расулуллоҳга) айтиб берар эди. Мен ҳам бир туш кўрсам-у, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб берсам, деб орзу қилар эдим. Ёш йигитча эдим. Бир куни масжидда ухлаб ётганимда туш кўрдим. Тушимда икки фаришта келиб мени ушлаб дўзахга олиб боришди. Қарасам, дўзах қудуқ сингари атрофи ўралган бўлиб, унинг икки минораси бор экан. Дўзахда одамлар юрибдилар, уларни мен танидим. Сўнг, "Мени дўзах ўтидан асрагин!" деб Аллоҳга илтижо қила бошладим. Шу пайт ёнимизга яна бир бошқа фаришта келиб менга: "Қўрқмагин!" - деди (кейин уйғониб кеттим). Кўрган тушимни Ҳафса опамга айтиб бердим, ул эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб берибдилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Абдуллоҳ ўзи яхши йигит-у, лекин кошки эди кечаси туриб намоз ўқимоқни одат қилса эди! - дебдилар".
Шундан кейин Абдуллоҳ кечалари ухламай намоз ўқиб чиқадиган бўлган экан".
(Имом Бухорий Ал-Жомиъ Ас-Саҳиҳ)
@AbuYusuf_official
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!
Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
👉 @Xatmquron2020_bot
УМРГА ТАТИГУЛИК КЕЧА!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир. Аслида Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билмоқ лозимдир. Аммо шу билан бирга саҳиҳ ҳадисларнинг ёғдуси Қадр кечасининг Рамазон ойи охирги ўн кунлигида эканини ойдинлатади. Айрим далиллар эса йигирма еттинчи кечани Қадр кечаси эканига ишора қилади. Уламолар Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар бор, дейишади. Келинг шуни, имкон қадар кўриб чиқамиз:
ҚАДР
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.
Сураи каримада “Лайлатул Қадр” калимаси уч бора қайтарилган. Аслида араб тили фасоҳати қоидасига кўра бундай вазиатда олмошлар ишлатилиши лозим эди. Лекин Қуръони карим биз билган ҳар қандай нисбий қонуниятлардан устун туради. Буни билган уламолар айнан ушбу “Лайлатул Қадр” калимасининг уч марта қайтарилиши бежиз эмас, дейишиб, ундан айрим ишораларни чиқариб олишди. Араб ёзувида “Лайлатул Қадр” калимаси тўққиз ҳарфдан иборатдир. Унинг уч марта қайтарилиши эса бу ҳарфларнинг йиғиндиси йигирма еттига тенг эканини билдиради. Бу билан Қадр кечаси йигирма еттинчи кечада эканига ишора бўлмоқда, дейишади.
Яна бундан ташқари ушбу сура ўттизта калимадан ташкил топган.
1. إِنَّا
2. أَنزَلْنَاهُ
3. فِي
4. لَيْلَةِ
5. الْقَدْرِ
6. وَمَا
7. أَدْرَاكَ
8. مَا
9. لَيْلَةُ
10. الْقَدْرِ
11. لَيْلَةُ
12. الْقَدْرِ
13. خَيْرٌ
14. مِّنْ
15. أَلْفِ
16. شَهْرٍ
17. تَنَزَّلُ
18. الْمَلَائِكَةُ
19. وَالرُّوحُ
20. فِيهَا
21. بِإِذْن
22. رَبِّهِم
23. مِّن
24. كُلِّ
25. أَمْرٍ
26. سَلَامٌ
27. هِيَ
28. حَتَّى
29. مَطْلَعِ
30. الْفَجْرِ
Бу калималарнинг йигирма еттинчиси “هِيَ ” яъни “У” олмошидир. Ушбу олмош “Лайлатул қадр” калимасига ишора қилади. Яъни: “У то тонг отгунча салом бўлиб турадир”.
Демак, бу ўринда ҳам Қадр кечасининг йигирма еттинча кечада эканига енгил ишора қилинмоқда.
Буларнинг бир ижтиҳод эканини ҳам алоҳида таъкидлаб қўйиш лозим. Зотан, юқорида ишора қилганимиздек, Рамазон ойиннг ҳар кечасини Қадр билмоқ керак. Унинг файзидан насибадор бўлишда интилиш даркор! Аллоҳ таоло барчамизга Рамазоннинг қадрини билдирсин, Қадр кечаларидаги шукуҳдан насибадор қилсин! Бутун дунёдаги мусулмонларга Ўзининг нусрати ва нажотини берсин!
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»
(Аллоҳим, дарҳақиқат Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Шунинг учун мени афв эт)
Термизий, Ибн Можа ривояти.
Имом Раббоний айтадилар:
Толиби илмга қилинган бир дирҳамлик ёрдам минглаб камбағалларга қилинган миллионлардан афзалдир.
@AbuYusuf_official
Энг гўзал суратдаги адолат
«Newcastle шаҳрига кўмир экспорт қилиш нақадар ҳайратланарли?» деган бир латифа бор. Чунки ушбу шаҳар кўмир экспорти билан машҳурдир. Бундан ҳам ҳайратланарлиси нима эканини биласизми? Мен ҳозир сизларга бундан ҳам ажойибини айтаман. Араб бўлмаган мен каби ажам бир кишининг рисолат эгалари бўлмиш арабларга Рамазон хусусида гапиришидир!!! Мен ўзимга ўзим айтаман: нима учун Рамазон ойи милодий ой билан эмас, қамарий ой билан рўза тутилади?
Жавоб шуки, Аллоҳ таоло барча одамларга ҳамма мавсумда рўза тутишни тажриба қилиб кўриш фурсатини берди. Агар рўза қуёш тақвимига мувофиқ бўлганида, шимолда яшовчи мусулмон ҳар йили Рамазон рўзасини қийналмасдан, қиш фаслида тутар эди. Аммо жанубда яшовчи мусулмон ҳар йили ёзда қийинчилик ва машаққатда тутар эди. Қамарий тақвимга кўра эса ҳар бир инсон гоҳида рўзани қишда тутади, гоҳида ёзда тутади. Бу энг гўзал суратдаги айни адолатдир.
2024 йилги Рамазон ойининг охирги 10 кунликдаги қуёш чиқиши …
Ҳадисларда қадр кечасини тонгидаги қуёш нурсиз чиқади дейилган…
@AbuYusuf_official
ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
Парвардигор бирдир деганлар,
Рамазонда нафсин енгганлар,
Фақат халол луқма еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Золимларнинг бўшар тўрлари,
Тўрларидан яқин гўрлари.
Пайғамбарнинг меросхўрлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Тақлид қилмас эшакка отлар,
Ахир улар ханграшга ётлар,
"Рождество"ни кутмаган зотлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Бу Рамазон тез тугади деб,
Йиғлаяпман ич-этимни еб,
Иймонига беролганлар зеб,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Ушбу кунни узоқ кутганлар,
Иғвонида чин унутганлар.
Рамазонда рўза тутганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Аллоҳ дея дардин енгганлар,
Сажда қилиб бошин эгганлар,
Мусофирлик нонин еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Хақ йўлида оққан қонлари,
Хақ йўлида чиққан жонлари.
Бутун дунё мусулмонлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Иншааллоҳ...
Баданимни тарк қилмаса жон,
Томиримда музламаса қон,
Етмиш кун сўнг, шеър битгум Қурбон,
Ҳайит бўлсин дея муборак!
15:02-25.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
#Табрик
🎁 Ийдул Фитр Рамазон ҳайити муборак бўлсин! 🎉
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Ийдул Фитр Рамазон ҳайити барчага муборак бўлсин, Аллоҳ кейинги Рамазон ойига ва ҳайитига барчаларимизни соғ саломат етказсин…
Читать полностью…Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Билмасангиз ёдлаб олинг!
Роббир ҳам хума
кама роббаяни соғийроо....😢
🎤 Юсуфхон домла
@AbuYusuf_official
#Ҳақиқат
Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида то тонга қадар бедор бўлган бу уммат, жудолигу-хорлиги сабабини сўрамай қўяверсин!
Азҳари Шариф шайхи Аҳмад Тоййиб
Муфассирлар закот бериш ўринлари айтилган оятдаги «Аллоҳ йўлида юрадиганлар»га илм талабида юрган талабалар ҳам киради деганлар. Шунинг учун қодир кимсалар закотларини ана шундай талабаларга берсалар улкан ажр-мукофотларга эришадилар, иншааллоҳ. Қолаверса, Бурҳониддин Марғилонийнинг шогирди шайх Зарнужий роҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: «Бир қишлоқ ёки шаҳар аҳлига ўша жойдан илм талабига чиққан талабаларнинг нафақалари вожиб бўлади. Зеро, улар келажакда бутун шаҳар ёки қишлоқ аҳлидан фарзи кифояни соқит қиладилар. Акс ҳолда бутун шаҳар ёки қишлоқ аҳолиси гуноҳкор саналадилар» (Шарҳу таълимул-мутааллим).
Читать полностью…SubhanAlloh, tishiniz 285kg gacha og’irlikni ko’tara olarkan…
Tin surasi 4 oyatni o’qib qo’ying!
@AbuYusuf_official
19-Рамазон, 1445ҳ-2024м
Бизни яхши кўрган ва биз яхши кўрган Уҳуд тоғида шаршара, субҳанАллоҳ…