Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!
Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
👉 @Xatmquron2020_bot
#Ислом_моҳияти
Намозни бошлашда қўйилган энг асосий шарт - нафсий шарт ҳисобланади. Намозхон барча машғулотларини йиғиштириб, барча нарсани, ҳаёлидаги барча ғам-ташвишларни, ўй-фикрларни, хавотирларни ортга ташлайди, «Аллоҳу акбар!» деб, яъни Аллоҳ буларнинг барчасидан буюк деган лафзни айтиб намозга киришади ҳамда тўлиқ хушуъ ва таслимият билан сажда қилади ва гўё дунёнинг арқонларидан халос бўлади
@AbuYusuf_official
#Ислом_моҳияти
ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ
Аллоҳ таоло рухсат этган нарсалар шариатда «ҳалол» дейилади. Мўмин-мусулмонларга ҳалол ризқ топиш, ҳалол касб билан рўзғор тебратиш, ҳалол таом-ичимликларни истеъмол қилиш буюрилган. Шариатимизда ижозат этилган ҳамма нарса, ейиладиган таомлар ёки қилинадиган ишлар ҳалол саналади. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар инсон учун моддий ва маънавий фойдалардан холи эмас.
Аллоҳ таоло ман қилган нарсалар ва ишлар шариатда ҳаром ҳисобланади. Ҳаром ишга ўтиш ёки ҳаром таом ейиш оғир гуноҳ саналади (Бироқ, баъзан зарурат туфайли ҳаром нарсалар мубоҳ қилинади, масалан, очдан ўлаётган одам жонини сақлаб қоладиган миқдорда ҳаром истеъмол қилиши, душманга нисбатан ёлғон ишлатиш мумкинлиги каби). Ҳаром иш ва нарсалар саноқлидир. Қуйида улардан айримларини келтирамиз: тўнғиз, ваҳший ҳайвонлар, ҳаром ўлган (ўзи ўлиб қолган) ҳалол ҳайвонларнинг гўштлари, сўйганда чиққан қон, «Бисмиллаҳ»сиз сўйилган ҳалол ҳайвонларнинг гўшти, динсизлар (мажусийлар) сўйган ҳайвон гўшти, маст қилувчи ичимлик ва гиёҳларнинг барча турлари, эркакларга ипак ва тилла ишлатиш, тилла-кумуш идишда овқат ейиш, зинокорлик, судхўрлик, ўғрилик, қароқчилик, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, ёлғончилик каби нарсалар мусулмонларга ҳаром қилинган.
#Ислом_моҳияти
АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА
Тўғри йўлдаги халифалар давридан кейин Ислом динидан турли адашган мазҳаб, оқим ва фирқалар пайдо бўлдики, булардан хаворижлар, мўътазилийлар, муржиалар кабилар Ислом бирлиги ва бирдамлигига жиддий зарар келтирди, турли фитна ва тафриқаларга (бўлинишларга) сабаб бўлди. Ана шундай оғир бир пайтда соф Ислом ақидасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқдилар. Улар Қуръони Карим ва Суннат таълимотлари асосида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари услубида ақида масалаларини ёрита бошладилар. Уларга «Аҳли сунна вал жамоа» номи берилди.
Кейинроқ, одамларга тушунарли бўлиши учун, матнларни таъвил қилишга ҳам мажбур бўлинди. Турли китоблар битилди. Аҳли сунна вал жамоанинг ақида бобидаги таълимотлари тўпланиб, тартибга солинди. Ниҳоят, ақидавий мазҳаб бўлиб шаклланди ва ўз имомларига ҳам эга бўлди.
«Аҳли сунна вал жамоа» исми бундан аввал ҳам бор эди. Аммо кейинроқ, юқорида номлари айтиб ўтилган турли фирқаларга муқобил ўлароқ, айни шу исмни ишлатила бошланди. «Аҳли сунна» деганда «суннатга юрганларнинг йўли ва ҳадисга амал қиладиганлар» деган маънолар кўзда тутилган. Бу борада имом ал-Ашъарий ва ал-Мотуридий Аҳли сунна вал жамоанинг ақида бўйича имомлари деб тан олиндилар. Бу икки имом Ислом оламининг икки тарафида – Ашъарий басралик, Мотуридий самарқандлик бўлса ҳам ва бир-бирлари билан кўришмаган бўлсалар ҳам, бир хил ишни бир хил вақтда, бир хил тарзда адо этганлари ҳамда икковларининг бирданига Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг имоми деб эътироф қилиниши бу мазҳабнинг ақидаси доимо барча юртларда маълум ва машҳур эканига ёрқин далилдир.
Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва унга эргашган фирқа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари амал қилган йўлда собит қолган мусулмонлардир. Қолган етмиш икки фирқа Ҳақни топмаган бўлса-да, Ислом динининг қатъий ҳукмларини инкор қилмагани учун Ислом доирасида ҳисобланади. Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва унга эргашган фирқа «Аҳли сунна вал жамоа» деб аталади. Аҳли сунна вал жамоа фирқаси амалиётда тўрт мазҳабга бўлинган:
1. Ҳанафий мазҳаби. Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит.
2. Моликий мазҳаби. Имом Молик ибн Анас.
3. Шофеъий мазҳаби. Имом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий.
4. Ҳанбалий мазҳаби. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал.
Manba:BayyinaUZ
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Sevintiringlar, nafrat qildirmanglar
Abu Muso roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Sevintiringlar, nafrat qildirmanglar, osonlashtiringlar, qiyinlashtirmanglar», dedilar».
Muslim rivoyat qilgan.
#ҲИКМАТ
Боболарининг диндорлиги туфайли нажот топишдан умид қилганлар, отасини егани билан қорни тўйишини кутган кимса кабилардир.
Имом Ғаззолий
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Ислом_моҳияти
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ИЙМОН
«Пайғамбар» форсча сўз бўлиб, «хабар етказувчи» деган маънодадир. Арабчада «расул, набий» деб аталади. Иймоннинг шартларидан яна бири Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарларига истисносиз ишонишдир. Пайғамбарларнинг вазифаси иймон келтириб, тоат-ибодат қилган инсонларга жаннат башоратини қилиш, куфр ва исёнда бўлган инсонларни дўзах азобидан огоҳ этиш, инсонларга дунё ва дин ишларида улар муҳтож бўлган нарсаларни баён этишдир. Пайғамбарларнинг барчаси Одам наслидан, гуноҳ, куфр, туғёндан сақланган, пок, ақл ва ибодатда комилдирлар. Уларнинг барчаси бир динда – Ислом динидадир. Зеро, улар ўз қавмларини фақат Аллоҳ таолога ибодат қилишга, Унинг улуҳиятига, рубубиятига, исм ва сифатларига ширк келтирмасликка чақирганлар. Пайғамбарлар расул ва набийга ажралади. Улар олиб келган йўлнинг асоси бир бўлса-да, расуллар набийлардан юқори даражада турадилар. Расулларнинг баъзилари ҳам баъзиларидан фазл жиҳатидан устун бўлади. Улар зиммаларига юкланган вазифаларни тўла адо этишган. Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалом, охирлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар.
#Ислом_моҳияти
Намоз инсоннинг қалб кўзини очади, дунёқарашини кенгайтиради қалбига хотиржамлик бағишлайди. Намоз динни ҳар қандай амалдан кўра кўпроқ ифодалайдиган, махлуқотларни Аллох таоло билан боғлайдиган амал саналади.
Намоз Исломнинг асосий шиори, белгиси эканига шубҳа йўқ. Аллоҳни чинакам таниб ўқилган намозда инсон руку ва саждалар қилади, хушу билан ёлворади, бу шиорни қалбига муҳрлайди.
#Ислом_моҳияти
Намоз - ҳар бир мусулмон учун илоҳий жамғармадан, Аллоҳ таолонинг раҳматидан ажратилган беғараз сармоя. Кимдир бу ғанимат имкониятдан имкон қадар кўпроқ насиба олади, кимдир дангасалик қилиб, адашади, ўзи учун ажратилган бу бебаҳо даромаддан бенасиб қолади, намоз учун берилган улкан имкониятни - умрини, вақтини беҳуда сарф қилади...
@AbuYusuf_official
Намоз ўқимасликка баҳона йўқ
Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.
Аёлидан «Болалар намоз ўқишдими?» деб сўради.
«Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди» деб жавоб берди аёли.
«Уларни уйғот!» деди эри.
Аёли «Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ» деди.
Бу гапни эшитган эри шундай деди: «Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот:
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ
«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир» деб марҳамат қилган.
Аёл «Хўп» деб, болаларини уйғотди.
Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. «Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг» деди бой.
Уй эгаси бойдан «Нима бўлди?» деб сўради.
Шунда бой киши: «Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда «Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман» дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман» деди.
Намоз Аллоҳ таолонинг буюк фарзларидан биридир! Уни ўқимасликка асло баҳона йўқ! Соғлом одам масжидда жамоат билан, туришга қодир бўлмаган одам ўтириб, ўтириб ўқишга қодир бўлмаган одам ёнбошлаб бўлса ҳам намозини адо этади.
رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.
Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин» (Иброҳим сураси, 40-41-оятлар).
@AbuYusuf_official
Устингиздаги ҳижоб Қуръондаги оятдир, уни ҳунук ишлар билан булғаманг!
@AbuYusuf_official
#Ислом_моҳияти
АҚИДА
«Ақида» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, «бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш» маъносини англатади. Истилоҳда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етказган барча нарсаларнинг ростлигини тасдиқлаб, қалб ва кўнгил боғлаб ишонилиши лозим бўлган нарсалар «ақида» дейилади. Бу сўзнинг жаъми (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ислом ақидаси мусулмон инсонни маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуасидир.
Аслида, бирор нарсага эътиқод қилиш учун уни ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган даражада яхши билиш керак. Бунинг учун, аввало, ўша нарсани идрок қилиш керак. Кейин эса, ўша ҳиссий идрок илмий маърифатга айланиши лозим. Сўнгра, замон ўтиши, бошқа далилларнинг собит бўлиши ила ўша илмимиз тасдиқланади ва унга бўлган ишончимиз кучли бўлади. Мазкур илмга бўлган ишонч онгимизда мустаҳкам равишда қарор топганидан сўнг, у бизнинг ақлимизга ва қиладиган ишларимизга ўз таъсирини ўтказадиган бўлади. Қачон маълум бир илм бизнинг фикримизга айланиб, ҳис-туйғуларимизни йўллайдиган ва ҳаракатларимизни бошқарадиган ҳолга етганда ақидага айланган бўлади. Демак, ақида илмга асосланган бўлиши лозим.
Ақида илмининг мақсади – динга бўлган ишончни, диний ақидаларни қатъий далиллар билан исботлаш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилишдир; кишини ақидада тақлидчи бўлишдан далил келтириш ва ишончли бўлиш чўққисига кўтаришдир; тўғри йўлни изловчиларга очиқ-ойдин ҳақни баён қилиш билан йўл кўрсатиш, аксинча, бўйин товловчиларга эса, далил ва ҳужжатларни исбот қилишдир; дин асосларини аҳли ботилнинг шубҳаларидан ва адаштиришларидан муҳофаза қилишдир; бу илмнинг асосий мақсади эса, барча шаръий илмлар каби, икки дунё саодатини ҳосил қилишдир.
Ақидани тўғрилаш ва уни мустаҳкамлаш ҳақида Сўфи Оллоҳёр шундай ёзганлар:
Ақида билмаган шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса – елдур.
Ақида масалалари замон, макон, шахс ва жамият ҳаётига кўра ўзгармайди. Ақида масалалари яхлит бўлиб, бир қисмига ишониш, бошқа қисмига ишонмаслик мумкин эмас. Ақидага доир илк асар ёзган ва асарлари шу кунгача етиб келган зот Абу Ҳанифадир. У кишининг «Ал-Фиқҳул-акбар», «Ал-Фиқҳул-абсат», «Ар-Рисола», «Ал-Олим вал-мутаъаллим» ва «Ал-Васиййа» дея танилган беш асарида ақоид масалаларидан баҳс юритилади.
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
Дунё учун қилганларимиз қолиб кетаркан, охират учун амаллар бизни абадий жаннатга етаклайди…
@AbuYusuf_official
#Ислом_моҳияти
ЎЛГАНДАН СЎНГ ҚАЙТА ТИРИЛИШГА ИЙМОН
Ўлим, ундан кейинги қабр синови ва ундаги азоб ёки роҳатга ишониш ҳам қиёмат кунига иймон келтиришнинг бир қисмидир. Ўлим ҳақ, каттаю кичик, бою камбағал, кучлию кучсиз ажали етиб бир куни ўлади. Мусулмон инсон ўлганидан кейин қабрда икки фариштанинг сўроқ қилишига, сўнг натижага қараб қабр азоби ёки ундаги ҳузур бўлишига сидқидилдан ишонади. Бу дунё билан охират дунёси орасидаги, яъни ўлгандан сўнг то қиёмат қоим бўлгунча даврдаги ҳаётни «барзах ҳаёти» дейилади. Аллоҳ таолонинг амри билан Исрофил алайҳиссалом иккинчи бор сур тортганларидан сўнг барча жонзотлар, жумладан инсонлар тирилади. Уларнинг асл жасадларига руҳлари қайтарилади ва улар қабрларидан чиқиб Маҳшаргоҳга тўпланади ҳамда ҳисобга тортилади.
Ўлим – инсоннинг дунё ҳаётидаги фаолиятига нуқта қўювчи ва охират ҳаётининг бошланишини билдирувчи бир маррадир. Инсон ўлиши билан унинг охират ҳаёти бошланади. Мўминлар ўлимдан кейин тирилиб маҳшаргоҳда тўпланишларига, қилган яхши ва ёмон амаллардан ҳисоб беришларига иймон келтиришлари вожибдир. Амаллар Ҳақ тарозусида – Мезонда тортилиб, яхши амалли, иймонлилар абадий ором-фароғат маскани – жаннатга киради, иймонсизлар ва айрим гуноҳкорлар дўзахга ташланади.
Ўлишдан кейин тирилишнинг муҳим ҳикмати бор. Модомики, дунёга келган эканмиз, бу ерда бир қанча исломий, инсоний вазифаларимизни ўташимиз, Аллоҳ буюрганларини бажаришимиз керак бўлади. Бунга осийлик қилганлар эса Аллоҳнинг ғазаби ва жазосига дучор бўлади. Охиратдаги бахтли-саодатли ва осойишта ҳаёт иймонимизга бу дунёдаги қилган амалларимизга, савобли, хайрли ишларимизга боғлиқ.
Қуръони Каримда «Сизларни ундан яратдик, унга қайтарурмиз ва яна бир бор ундан чиқариб олурмиз», дейилган (Тоҳа сураси, 55-оят). Буни инкор қилиш Қуръонни инкор этишдир, бу эса аниқ куфрдир. Ўлимдан сўнг қайта тирилишга ишониш иймон шартларидан биридир. Мўминнинг ақли билан кофирнинг ақли шу нуқтада фарқланади. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб таносух (инсон вафот топгандан кейин унинг руҳи янги туғиладиган чақалоққа кириши, баъзи бир миллатлардаги инсон етти бор ҳаёт кечириши) ақидаси кенг тарғиб қилинмоқда. Бу ақида иймонга зид бўлиб, бундай деб эътиқод қилиш куфр ҳисобланади. Чунки инсон вафот топгач, ҳадисда келган хабарларга кўра, солиҳ бандаларнинг руҳлари маълум бир жойга, кофир ва фосиқларнинг руҳлари эса бошқа бир жойга қўйилади. Солиҳларнинг руҳлари жасадлари каби роҳат-фароғатда бўлади, кофир ва фосиқларнинг руҳлари эса жасадлари каби азобга дучор бўлади. Баъзи бир жинлар билан дўст бўлган кишиларни «боболарим, момоларимнинг арвоҳлари мени қўллаб-қувватлаб туради», дейишлари сафсатадан ўзга нарса эмас. Уларга ҳамроҳ бўлаётганлар жинлардир.
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!
Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
👉 @Xatmquron2020_bot
#Ислом_моҳияти
Қадарга иймон
Иймон арконларининг энг муҳимларидан бири яхшию ёмон қадарни Аллоҳ таолодан деб билишдир. Қадарга, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси, хоҳиши, яратиши билан бўлишига ишониш иймоннинг ажралмас бир қисмидир. Ҳамма нарса ва ҳаракат, жумладан, инсон хоҳиши ва ихтиёрининг яхши ёки ёмон, қачон ёки қаерда ва қанча бўлишининг бари Аллоҳ таолонинг иродаси, илми ва яратиши билан бўлади. Инсон Аллоҳ таоло унда яратган ихтиёр билан танлаган амалига яраша яхшилик бўлса – савоб олади, ёмонлик бўлса – гуноҳга ботади. Қазою қадар масаласи Аллоҳнинг Ўзига хос илмларидан ҳисобланиб, аввалда ҳам, ҳозирда ҳам кўплаб тортишув-баҳсларга сабаб бўлган масала-дир. Мусулмон кишига бу масалада чуқур кетмай, беҳуда тортишувларга берилмай Қуръон ва Суннатда келган кўрсатмаларга амал ва эътиқод қилиш тавсия этилади.
#Ислом_моҳияти
ОХИРАТ КУНИГА ИЙМОН( давоми)
Қиёмат Исрофил алайҳиссаломнинг биринчи сур тортишлари билан бошланади ва дунё ҳаёти тугайди. Қиёмат кунига иймон келтирмаган киши бу дунёга нимага келганини билмай, ҳайвон каби яшаб ўтади. Чунки бу дунёда яшашдан мақсад нималигини билмай ўтади. Шунинг учун у гоҳ мол-дунё тўплайди, гоҳ шаҳватларга берилади, ҳаётини бемақсад совуради. Қиёмат кунига иймони бор киши эса дунё ҳаёти инсонларнинг охиратдаги абадий ҳаётининг муқаддимаси эканини яхши билади. Шунинг учун бу дунёда охирати учун тайёргарлик кўради, ҳаётини солиҳ амаллар ва эзгу ишлар билан безайди.
#Ислом_моҳияти
ОХИРАТ КУНИГА ИЙМОН
Охиратга, яъни қиёмат кунига ишониш иймоннинг яна бир шартидир. Бу ҳақиқатни тасдиқ қилмаган инсон мўмин бўла олмайди. Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида мўмин ва тақводорларнинг сифатлари зикр этилганида «ва улар охиратга ишонадилар» деб васфланади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: «Жаброил алайҳиссалом у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга иймоннинг хабарини беринг», деганларида Пайғамбаримиз: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва яхши-ёмон қадарга иймон келтириш» деб жавоб берганлар. Охиратга ишониш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда охират ҳақида келган барча нарсаларга: қабрда икки фариштанинг савол қилишига, қабр азоби ва неъматига, охират куни олдидан бўладиган аломатларга, қайта тирилишга ва ҳамманинг тўпланишига (ҳашрга), номаи аъмолларнинг берилишига, кишининг савоб ва гуноҳлари ҳисоб қилинишига, мезонга (тарозуга), ҳавзга, сиротга, шафоатга, жаннат ва дўзахга, уларнинг аҳлларига ҳозирланган неъмат ва азобларга ишониш, демакдир.
#Ислом_моҳияти
ИЛОҲИЙ КИТОБЛАРГА ИЙМОН
Иймоннинг яна бир шарти Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига (расуллари ва набийларига) нозил қилган китобларига ишонишдир. Аллоҳ таолонинг ҳамма китоблари Унинг каломи (сўзи) ва ваҳийсидир. Аллоҳ таоло ушбу каломни яратган эмасдир, балки бу Аллоҳнинг азалий сифатларидандир. Уларнинг ҳаммаси бир каломдир, иброн, араб ва бошқа тилларда нозил қилинганлиги, жумлаларининг тузилиши жиҳатидан, ўқиш ва эшитиш жиҳатидан бир нечтадир. Шунга кўра нозил бўлган китобларнинг энг афзали Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони Каримдир. Бу тўрт китобнинг энг афзали Қуръони Каримдир. Қуръони Карим нозил бўлгач қолган барча китобларни ўқиш ва ёзиш бекор бўлган. Чунки улардаги ҳукмлар муайян халққа йўлланган эди. Қуръони Карим ҳукмлари эса бутун инсониятга қаратилган. Таврот Мусо алайҳиссаломга, Забур Довуд алайҳиссаломга, Инжил Исо алайҳиссаломга, Қуръони Карим эса Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборилган. Қуръони Карим ҳукмлари қиёматгача ўзгармайди, бирор ҳарфи зиёда ёки кам бўлмайди, тилларда ва дилларда сақланиб боради. Қуръони Каримни ўқиш ибодат ҳисобланади.