abuyusuf_official | Education

Telegram-канал abuyusuf_official - 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

16587

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий

Subscribe to a channel

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳадисни қарен чиройлилигини.
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Аслида бу дунёга бегонасиз, бегоналигизча қолинг…

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ислом_моҳияти
Қай биримиз Роббимизга муҳтож эмасмиз? Туғилганда ҳам қўлда кўтарилган, вафот этганда ҳам қўлда кўтариб бориладиган, бутун умри давомида ҳар куни ўлимга бир қадам яқинлашадиган инсон қандай қилиб Аллоҳ таолога муҳтож бўлмаслиги мумкин?
Императорлар, ҳукмдорлар, подшоҳлар қани?
Уларнинг ўзи ҳам, қурган салтанати ҳам қумликлар остида қолган ҳароба сифатида тарихга айланди. Золим ҳам, мазлум ҳам бир хил ҳолатда ер остида ётибди. Қотил ҳам, мақтул ҳам ўхшаш тақдирга дуч келган. Ғолиб ҳам, мағлуб ҳам тупроқ остида ётибди.
Шундай экан, мағрурликни йиғиштир!
Соҳта қувватингга ишонма!
Беҳожатман деб ўйлама!
Тахтлар, тожлар, ридолар, мунчоқлар, шойи ипаклар-буларнинг барчаси ўйин карталарининг безаклари холос... Бўялган қўшинлар, нақш солинган харобалар холос.
Ҳақиқий қувват, том маънодаги беҳожатлик ҳеч кимда йўқ. Ҳаёти давомида хорлик, заифлик, хавф ва тушкунлик лаҳзаларини бошидан ўтказмаган одамнинг ўзи йўқ.
Барчамиз Аллоҳ таолога муҳтожмиз ва ҳаммамиз буни жуда яхши биламиз.


@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Дўстларни жамлаш саҳобийлар суннати ☝🏻
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий  (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ankabut surasi 56-57
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Sizi qadrlagan odam vaqt topib keladi…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ислом_моҳияти

وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلِ الْعَفْوَ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ

Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Айт: «Ортиқчасини». Аллоҳ шундай қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз. (Бақара сураси, 219-оят)

Демак, эҳтиёжингдан ортиқча деб билганинг, еб-ичишинг, кийинишинг учун кифоя қиладиган мулкингдан ташқари қолган барчасини, ҳатто бор мулкингнинг 99 фоизини инфоқ қилишинг Аллоҳ таоло билан қилган тижоратингдир, асло бандаларга қилган фазлинг эмас. Бироқ мана шу шаклда инфоқни зиёда қилиш ҳеч кимга фарз эмас, бу ҳар бир кишининг хоҳиш-истагига боғлиқ. "Закот" сўзининг маъносидан кўриниб турибдики, бу нарса уни берган киши учун покланишдир. Соҳиби эҳсон ушбу эҳсони билан қалбидаги хасислик, бахиллик, фақат ўз манфаатини ўйлаш каби иллатлардан покланади. Демак, закотдан биринчи навбатда, фойда оладиган киши - унинг соҳиби, яъни закот бераётган киши эканлигига шубҳа йўқ.
Садақалар инсондаги кирликка ўхшайди, инфоқ қилгани сайин ундан покланади, нафси дунёга, моддиятга боғлиқликдан қутулиш сари қадам қўяди.
Яна бир буюк ҳақиқат шуки, садақа бериш билан мол-мулк камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло мукофотловчи Зотдир. Роббимиз бу садақанинг эвазига инсонга мол-мулк, соғлиқ, раҳмат, охиратга солиҳ захира ёки тавфиқ беради. Парвардигори олам эҳсон қилувчиларни дунёда ҳам, оҳиратда ҳам мукофотлаши аниқ. Бу илоҳий қонун бўлиб, закотни ибодат деб қабул қилиб, бу борада бир-бири билан мусобақалашадиганлар буни жуда яхши билади, Аллоҳ таоло ваъдасига ҳеч қачон хилоф қилмаслигига қатъий ишонади.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳақиқий бойлик моддий нарсада эмас…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Айтилди: Ё Расулуллоҳ, суҳбатдошларимизнинг қай бири яхши? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Уни кўришингиз Аллоҳни эслатадиган, сўзи амалингизни зиёда этадиган ва амали охиратни ёдга соладиган кишидир" дедилар.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Yangi ish boshlaganlarga Abdulloh domladan nasihat ☝🏻

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ислом_моҳияти
Истакнинг бир неча даражалари бор. Уларнинг энг қуйи даражаси жисмга бўлган истакдир, энг юқори даражаси эса ҳақиқатга бўлган истак, унинг энг олий чўққиси эса барча камолотларнинг Роббисига - Ҳақ таолога бўлган истакдир.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Хатми Қуръон дуоси 👆
👉 @AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Такасур сураси 🔥
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Нафсингнинг хоҳишларига ҳа деб бўйсунавермагин, унинг истагига ҳа деб қул бўлавермагин. Бу нафснинг хоҳиши охир оқибат бўйнингни шундай йўғон қиладики, бу бўйин Ҳаққа эгилмайдиган, рукуга тушмайдиган ҳамда саждага бош қўймайдиган бўлади.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган (Имом Табароний ривояти).

Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Алиф лаам мийм. Танзийлу…” ва “Таборакаллазий биядиҳил-мулку…” ни қироат қилмасдан ухламас эдилар”.

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ислом_моҳияти
Закот адоват ўчоғини ўчиради, ҳасаднинг кўзларини синдиради, қалбларни улфат қилади. Чунки закот инсон ўз ихтиёри билан, меҳр-муҳаббат билан, ҳурмат билан, закот олувчи ҳақдорга ҳеч қандай миннат ва азиятларсиз берадиган ҳалол мулк ҳисобланади.
Дунёдаги барча ширкатлар, банклар, тижорий муассасаларнинг умуман Аллоҳ таоло миллий бойлик ва ресурслар билан сийлаган давлатларнинг барча закотларини бир нисобга жамласак, миллиардлаб маблағлар ҳосил бўлади. Бу маблағ биз билган бутун дунё иқтисодиётининг мезонини тубдан ўзгартириб юбора олади. Бунинг натижасида жамиятда меҳр-оқибат, ҳамкорлик, ва ўзаро ёрдам ҳисси ривожланади, қилинган яхшилик янада кўпроқ эзгуликларга эшик очади.

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.

Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇

🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!

🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!

🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!

🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!

🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!

🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!

Ҳурмат билан Админ!

👉 @AbuYusuf_Official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!

Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз

👉 @Xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

@AbuYusuf_official

https://www.instagram.com/reel/C7oz-6GqMzd/?igsh=dGFpN2ptazY1MjB2

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Имом Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий раҳимаҳуллоҳ деди:

كلمة الحق ما تمنع عنك رزقاً، ولا تقرب لك أجلا

«Ҳақ сўз ризқни сендан тўсмайди, ҳамда ўлимни сенга яқинлаштирмайди».

📚 «Башоир фис-Самаил мубашир» (38).

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

ДУО

Аллоҳим, биз Сендан -
Динда собитликни,
Мусибатда сабрни,
Кенгликда шукрни,
Илмларга зиёдаликни,
Золимларга кифояликни,
Умримизда баракани,
Жасадимизда соғликни,
Ризқимизда кенгликни,
Ўлимдан олдин тавбани,
Ўлим пайтда шаҳодатни,
Ўлимдан сўнг мағфиратни,
Қиёматда ҳисоб-китобни енгиллигини,
Азобингдан омонликни,
Жаннатда Расулингга ҳамроҳ бўлишни,
Сенинг юзинга боқишликни сўраймиз.

Kanalimiz adminlarini ham duo qilib qoying. Har bir musulmon birodarlarimizni bemorlariga komil shifo bersin mushkullarini oson qilsin!

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ислом_моҳияти
Ҳаёт Аллоҳ таолони таниш учун қилинадиган сафар ҳисобланади. Ҳақ таолони таниш, Унинг камолотларини билиш бизни У Зотга ибодат қилишга ундайди. Асл ибодат мажбурликдан эмас, қалбдан хоҳлаган равишда бажарилади. Банда Роббисини севиб, унга ибодат қилишида қандай қилиб машаққат бўлиши мумкин?!

@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар».

(Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.)


Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобидан

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Маъноли сукут маъносиз сўздан яхшироқ…
@AbuYusuf_official

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!

Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг

Бугун умумий  (1) хатм, 30 пора тақсимланди!

👉 @AbuYusuf_official
👉 @xatmquron2020_bot

Читать полностью…

📚 Ҳикматли сўзлар 📚

#Ислом_моҳияти
Рўза барча шариатларда бирдек буюрилган амал саналади. Исломга қарши гуруҳлар ҳар доим даъво қилиб, шундай саволлар беришади: "Аллоҳ таоло бизга оғиз, тиш, томоқ, ошқозонни ато этган бўлса, уларни озиқланиш учун яратган бўлса, нима учун рўза тутишга буюриши мумкин? Бизга ҳусну-жамол ато этиб, шаҳват қувватини бериб, кейин нима учун кўзимизни тийишга, иффат сақлашга буюради? Бу ақлга тўғри келадими?!

Ақлга тўғри келади, албатта тўғри келади... Аллоҳ таоло отни яратиб, уни минишингиз учун бўйсундириб берганидек, нафсингиз ҳам сизнинг уловингиздир. Роббимиз уни бўйсиндириб берганидек, нафсингиз ҳам сизнинг уловингиздир. Роббимиз уни бўйсундириб, юганлаб, тўғри йўлга бошлашингиз учун берди. Асло нафс сизни бўйсундириб, ўзи хоҳлаган йўлига солиши учун эмас!

Бундан маълум бўладики, шаҳватни жиловлаш, нафсни тийиш инсонийликлик аломатлари экан... Нафсингга ёққан нарсангдан ўзингни тийиб ёқтирмаган ишингни бажарган лаҳзада сен ҳақиқий инсонга айланасан. Лекин фақат нафсингнинг ҳавосига, шаҳватингга бўйсунадиган бўлсанг, билгинки, бир ўрам беда билан алдаб чақириладиган, таёқ билан ҳайдаладиган ҳайвондан фарқинг қолмайди.

Аллоҳ таоло сизу бизни бунинг учун яратмаган. Парвардигори Олам бизга бу дунёда шаҳватни енгиб, ундан юксакроқ шаҳватга кўтарилишимиз учун берди. Биз жисмоний шаҳватдаги ҳайвоний хоҳишни енгиб, гўзалликдан лаззатланиш билан кифояланамиз. Сўнгра бундан ҳам қайтиб, ақл шаҳвати билан маданият, илм ва ҳақиқатга эришиш учун интиламиз. Шу йўлда ҳаракат қиламиз, шу йўлда вафот этамиз.

Читать полностью…
Subscribe to a channel