Аллоҳни топган банда нимани йўқотди? Аллоҳни йўқотган банда нимани топди?
@AbuYusuf_official
Hurmatli "Hatmi Qur'on" ishtirokchilari bir haftadan keyin davom etamiz Insha Alloh!
Читать полностью…Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Қурбон ҳайитида шундай қўчқорларни қурбонлик қилиш насиб қилсин 🤲🏻
Ҳайит муборак 🎉🎁
@AbuYusu_official
#Ҳайит_нашидаси
▶️ТақоббалАллоҳу минна ва минкум!
Аллоҳ сизу биздан қабул қилсин!
@AbuYusuf_official 🕌
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!
Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
👉 @Xatmquron2020_bot
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
БОЯЗИД БИСТОМИЙ ВА БИР ПИЁЛА СУВ
Ривоят килинишича, қишнинг қаҳратон совук кунларининг бирида кичкина Боязид онаси билан хуфтон намозини ўқиб, кейин она-бола дам олишга ётибдилар. Онаси ярим тунда қаттиқ сувсаб кетганидан уйғонибди ва ўғлига қараб: "Ўғлим, менга бир пиёла сув берасанми, чанқаб кетдим?" деди. Онасининг овозини эшитган Боязид ўрнидан сакраб туриб, сув идиши томон чопди. Қарасаки, идишда сув йўқ. Онасига юзланиб: "Ойижон, идишда сув йўқ экан, мен ҳозир уни тўлдириб келаман", деб ташқарига отилиб чикиб кетди. Ташқарида эса ҳамма ёқни қалин қор босган, совуқнинг қаттиқлигидан йўл музлаган. Сув оладиган қудуқни ҳам қалин муз коплаган. Бир амаллаб, қудуқнинг музини синдириб, идишини сувга тўлдирди ва тезда уйга қайтди. Уйга кириб, қараса онаси яна ухлаб қолибди. Онасининг ширин уйқусини бузишни ўзига раво кўрмади. Пиёлага сув қуйиб, онасининг бош томонида уни кутиб ўтирди. Ҳавонинг совуқлигидан хона ҳам совиб кетган эди. Бироздан кейин Боязид титрашни бошлади. Совук шунчалик каттиқ эдики, Боязиднинг кичкина қўллари катта пиёланинг четига ёпишиб қоларди. Шундай бўлсада, пиёлани ерга қўйиб, иссиқ кўрпанинг ичига кириб, ётиб олмади. Онаси уйғониб: "Қани сув?" деб сўраб қолишидан, сувни тополмай хафа бўлишидан қўрқди. Боязид онасини шундай севардики, уни хафа қилиб қўймаслик учун ҳар қандай қийинчиликни кўтаришга тайёр эди. Қўлидаги пиёла билан онасининг бошида уйғонишни кутиб, бир неча соат ўтирди. Ниҳоят онаси: "Сув, сув!" деб яна овоз чиқарди. Боязид дарҳол сувни онасига узатиб: "Марҳамат онажон, мана сувингиз!" деди. Онаси уйқу алараш биринчи марта сув сўраганида сувнинг йўқлигини билмаган эди. Иккинчи уйғонганида сувни ичиб, ўғлига қараб: "Ўғлим, бир пасда олиб келдингми?" деб сўради. Боязид эса онасига табассум билан назар солиб, ёш болаларча оҳангда: "Ойижон, олдинроқ уйғонганингизда сув ичаман, деб айтдингиз. Қарасам идишда сув йўк экан, уни тўлдириб келиш учун ташқарига чиқиб кетдим. Қайтиб келсам яна ухлаб қолибсиз. Уйғотмадим, уйғонишингизни кутиб ўтирдим" деди. Бу гапларни эшитган онаизор, ўғлининг бундай садоқатидан севиниб, йиғлаб юборди. Шундай фарзандни эҳсон қилгани учун Аллоҳ таолога шукр келтириб: "Эй, бор Худоё! Мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам рози бўлгин" деб ярим тунда дуо қилди. Онасининг дуоси шарофати билан Боязид Бистомий шариат ва тариқатда пешрав, авлиёликда юксак даражаларга эришди. Аллоҳнинг энг яхши кўрган дўстларидан бирига айланди. Ҳатто ундан: "Бу даражага қандай қилиб эришдингиз?" деб сўраганларида: "Онамнинг розилигини олиш билан!" деб жавоб берган экан!
Зухруф сураси 65
“Зулм қилганлар ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин!”
@AbuYusuf_official
Аллоҳга иймон келтириб, охиратдан умидвор ҳар бир одам адо этиши лозим бўлган ишлар шулардир:
«Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил».
Намозсиз қаерга ҳам бориб бўларди? Намозсиз нима ҳам қилиб бўларди? Шунинг учун ҳам зарурий амаллар орасидан биринчи бўлиб намоз тилга олинмокда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида:
«Намоз диннинг устунидир», дейилган.
Ҳа, устунсиз иморат бўлмайди. Намоз инсоннинг тили билан айтиб, дили билан тасдиқлаган. Намозни тўкис адо этган одам бошқаларни амри маъруф, наҳйи мункар қилиш хаққига эришади.
«...яхшиликка буюриб, ёмонликдан
кайтар...»
Бу амал ҳам Аллоҳга иймон келтириб, охиратдан умидвор бўлган ҳар бир инсон учун намоз каби фарздир. Мўмин-мусулмон одам инсонларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш мажбуриятидадир.
Албатта, бу осон иш эмас. Унинг улуғлигига яраша қийинчилиги ва машаққатлари ҳам бор. Амри маъруф ва наҳйи мункар қилган одам ҳаммага ҳам ёқавермайди. Тинимсиз қаршиликка учрайди. Одамлардан озорлар етади. Шундай ҳол руй берса:
“… ўзингга етган мусибатга сабр қил…”
Сабр қилмасанг, иш битмайди. Саҳобалардан Умайр ибн Ҳабиб розияллоҳу анҳу ўғилларига қилган васиятларида, жумладан, қуйидагиларни айтган эканлар:
«Кайси бирингиз амри маъруф ва наҳйи мункар қилмокчи бўлса, аввало мусибатларга ҳозирлансин ва Аллоҳ таолодан савоб келишига ишонсин. Чунки кимнинг Аллоҳдан савоб келишига қатьий қаноати бўлса, ўзига етган азиятни сезмас».
«Албатта, булар азм этилажак ишлардандир».
Юкорида зикр қилинган ишлар азму қарор билан адо этилиши лозим бўлган аҳамиятли ишлардир. Шунинг учун ҳам уларни адо этишда сабр керак бўлади.
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
مَا عَمِلَ آدَمِيٌّ مِنْ عَمَلٍ يَوْمَ النَّحْرِ أَحَبَّ إِلَى الله مِنْ إِهْرَاقِ الدَّمِ إِنَّهَا لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَظْلاَفِهَا وَإِنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنَ الله بِمَكانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الأَرْضِ فطِيبُوا بِهَا نَفْساً
(رواه الامام الترمذي)яъни:
“Қурбон ҳайити куни одамзот қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилолмас. Албатта, у ҳайвонлар Қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Шундай экан уни чин кўнгилдан қилингиз” (Имом Термизий ривоятлари)
: “Баъзи вақтлар маълум бир ибодатга хослангандир. Қурбон ҳайити куни эса, Иброҳим алайҳиссалом адо этган – жонлиқ сўйиш ва такбир айтиш билан хосланган”
Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар(“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
НОШУКР БЎЛМАЙЛИК
Бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди.
Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли:
-«Ҳайтингиз муборак бўлсин азизим!» - дея дастурхонга сузиб келган таомнинг ичида фул (ловия) дан бошқа ҳеч нарса йўқ эмиш. Совуққина қилиб:
- «Сенга ҳам»-дебдию, овқатни ея бошлабди.
Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отар ва ўзига ўзи:
-«Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейди-ю,мен эса ловия еб ўтиришим керак..» - дея ҳасрат қила бошлабди.
Дунё кўзига тор куриниб уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия
пўстлоқларини пуф-пуфлаб чангидан тозалаб еяётган эмиш ва:
-«Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар булсин»- деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш...
Бу ҳолни кўрган камбағал кўзларига ёш олиб:
- «Розиман эй Раббим, берган насибангга розиман»-деганича уйига кириб кетибди.
Hajga bormaganlar Arafa kuni ro’za tutsa 1000 kunlik ro’zani savobiga erishadi, niyat qilaylik ☝🏻
@AbuYusuf_official
عَنْ عَائِشَةَ ، أَنَّ النَّبِيُّ ، قَالَ: «مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إِلَى اللَّهِ، مِنْ هِرَاقَةِ دَم، وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، بِقُرُونَهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا، وَأَنَّ الدَّمَ ليَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ، مَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ، فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қурбонлик куни Одам боласи қон чиқаришидан кўра бирор-бир амал Аллоҳ таолога маҳбуброқ эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар», дедилар».
Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.