Alloh uchun kechdi hammasidan
(Bu misol sahobiylarda ham juda ko’p bo’lgan, sahobalarga ergashgan zamonamizdan misol bu)
@AbuYusuf_official
Эй роббим сендан бошқа хеч нарсам ёқ✨☝️
🎙АБДУЛЛОҲ ДОМЛА
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ўрталаридаги ўзаро муҳаббат ажойиб бир ҳолатда эди. Ўша пайтни васф қилган китоблардаги ривоятларни ўқир эканмиз, бу нафис ҳолатдан завқланмай, иложимиз йўқ.
Охирги замон пайғамбари бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг маҳбуба завжаи мутоҳҳаралари Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ораларидаги ўзаро муҳаббат кенг маънодаги муҳаббат бўлиб, уни атрофлича мулоҳаза қилиш ва ундан ўрнак олиш лозим.
Оиша онамиздан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Албатта, сен мендан қачон рози бўлсанг ҳам биламан. Мендан қачон аччиқланган бўлсанг ҳам биламан», дедилар.
«Уни қаердан биласиз?» дедим.
«Қачон мендан рози бўлсанг, «Муҳаммаднинг Робби ила қасамки, ундай эмас!» дейсан. Қачон аччиқланган бўлсанг, «Иброҳимнинг Робби ила қасамки, ундай эмас!» дейсан», дедилар.
«Тўғри! Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, исмингиздан бошқани ҳижрон этмайман», дедим».
Иккисини Муслим ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шарифда икки тарафнинг бир-бирларига нозик қарашлари ва илтифотлари очиқ баён этилмоқда.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг гапларидаги бир оғиз сўзнинг ўзгаришидан у кишининг руҳиятидаги куллий ўзгаришни англаганлар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бўлсалар ўзларидаги ана шу ўзгаришни жуда нозиклик билан юзага чиқарганлар. «Исмингиздан бошқани ҳижрон этмайман» деганлари «фақат исмингизни айтмайман, холос» деганларидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Ҳурматли #Хатм_Қуръон дан жузъ олган биродарлар!
Олган жузълар сизларга кейинги якшанбагача омонат бўлди, ўқиб бизга хабар бериб қўйинг! Ўқий олмасангиз бирорта одамга бериб ўқитиб қўйинг,Хатм нуқсонли бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолманг! Аллоҳ таъоло қилинган барча Хатмларни қабул қилсин! Хатм олган барча биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Илтимос нечинчи хатмдан нечинчи жузни ўқиб бўлганиздан кейин ботга ўқиб бўлдим деб ёзиб қўйинг
Бугун умумий (1) хатм, 30 пора тақсимланди!
👉 @AbuYusuf_official ™
👉 @xatmquron2020_bot
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Хар якшанба куни Хатми Қуръон бўлиб ўтади.
Хатми Қуръон қоидаси билан таништириб қўймоқчимиз 👇
🔸 Қуръонни ҳамма қисмини ўқишни билишингиз шарт! Чунки Хатм ўқиш билан бўлади!
🔸 Каналдан қолган бир ёки икки пора(жузъ)ларни танлаб Админга ўша пора рақамини ёзиб қўясиз,Админ (СИЗГА) деган стикер жўнатади ва ўша тақсим сизга ўқишга омонат бўлади!
🔸Хатм муддати БИР ҲАФТА!
Яъни кейинги Якшанбагача!
🔹Бу иш ҳудди Рамазонда таровеҳга ўтаётган Қориларга ўхшайди,ҳар бир Қори ўзига тегишли бўлган ерни ўқиб кетаверади,тартиб шарт қилинмайди,сабаби Қуръон ҳозирги биз кўриб турган тартибда нозил бўлмаган!
🔹Шу билан ҳар ким ўзи олган порасини нечанчи тақсимдан эканлигига ният қилади! Масалан: (Биринчи тақсимдан 1-2 пораларни олдим) деб ният қилиб,ўқиб бўлгандан сўнг дуо қилиб қўяди! Ин шаа Аллоҳ ўша тақсимга шерик бўлади,ўша тақсимда тўлиқ хатм қилган савобига эришади! Умидимиз шу!
🔹Ўқиб бўлгандан сўнг Админга (Мен ўқиб бўлдим) деб ёзиб қўйинг! Ўқий олмасангиз,ўзингиз Қори топиб ўқиттириб қўйинг! Чунки бу ОМОНАТ!
Ҳурмат билан Админ!
👉 @AbuYusuf_Official ™
Амаким устоз Абдулҳамид Муҳаммад Турсун ҳикоя қиладилар: "Бобомиз мулла Турсунбой (менинг опоқдадамнинг дадалари, фамилиямиз шу кишига нисбат берилган. 104 га кириб вафот этганлар- Мубашшир Аҳмад) ҳунарманд косиб бўлиш билан бирга, собиқ иттифоқ даврида уйларида ёш болаларга Қуръондан таълим берганлар. Ўтган асрнинг етмишинчи йиллари уйдаги қироатхона фош этилиб, Турсунбой опоқдадани Ички ишлар бўлимига олиб кетишади. У кишини тергов қилган начальник: "Бобой, болаларга нима ўргатасиз?" дея сўрайди. У киши: "Уларга ўғирлик қилма, ароқ ичма, зино қилма, порахўр бўлма, ҳаром ема, одобли бўл, бошқаларга яхшилик қил!" деб ўргатаман", дейдилар.
Шунда начальник индамай ёнидаги қўнғироқни босади ва кирган ёрдамчига: "Бобойни тез уйларига олиб бориб қўй", деб терговни тезда тугатади".
"Шундай қатағон даврларда ҳам масъуллар бундай умуминсоний сифатларни қадрлаган"дея сўзларини тугатдилар амаким.
@MubashshirAhmad
AGROBANK:
💳 Uzcard: GANISHER SUVANOV8600041707064755
💳 HUMO: GANISHER SUVANOV4073420079334045
☎️ Kartalar raqami: +998937029474
Masjid qurilishiga Siz ham o'z hissangizni qo'shing.
Yaqinlarga ham ulashing.
Bizni kuzatishda davom eting.
👉 /channel/Hazrati_Ali_Jome_Masjidi
Савол:
Ассалом алайкум,аёл киши тўлғоқ пайти қийналмаслиги учун ўқиладиган дуолар ёки олдиндан ўқиб юрадиган намозлар мавжудми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Робби яссир валаа ту(ع)ассир ва таммим бил хойр – ни кўпроқ ўқиб юрсин. Валлоҳу аълам!
@AbuYusuf_official
Муҳаррам — ўн икки ойлар ичидаги хос ойлардандир
Ибодатларнинг вақти белгиланадиган ҳижрий қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Аллоҳ таоло бу ойни Қуръонда ойлар ичида хослаб зикр қилиб, шундай марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади Аллоҳнинг осмонлар ва ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ ўн икки ойдир. Уларнинг тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлардир...» (Тавба сураси, 36-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни шарҳлаб: «Бу тўрт ой — Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражабдир...» деганлар. (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
Демак Муҳаррам ойи ҳам ўн икки ой ичидаги хос ойлардандир. Бу ой кирганда ҳатто Исломдан олдинги жоҳилият давридаги жанжалкаш, урушқоқ қабилалар ҳам қуролларини ташлашган, қилич-ханжарларини қинларига солишган. Бу ойнинг ҳурматидан урушлар тўхтатилган.
👉 Тўлиқ ўқиш:
Ассалому алайкум аҳли мўмин мусулмон биродарлар!
Бемор ётган Aзима онамиз сиз азизларни дуоларингизга мухтож бўлиб қолибдилар. Аллоҳ у кишига ва бутун дунёдаги барча беморларга комил шифо берсин 🤲
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сананинг бошланиш ойидир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири ҳисобланади. Ашуро куни эса муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда рўза тутишга тарғиб қилганлар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишимга буюрасиз», деди. Шунда у зот: «Агар Рамазондан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қилади», деб жавоб бердилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Ассаламу Алайкум!
#Биринчи хатм тақсими
11 21
22
13 23
14 24
15
16
17
18 28
19 29
20 30
Жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
бу ерга ёзинг 👉 @Xatmquron2020_bot
Ассаламу алайкум!
Эслатиб ўтамиз эртага Хатми Қуръон тақсими бўлиб ўтади!
Тошкент вақти билан 13:30да!
Олдиндан жузъ олмоқчи бўлган обуначиларимиз
👉 @Xatmquron2020_bot
Аллоҳим! Гувоҳсанки, мен сукутдан пок ва бариман! Чунки у заиф иймон аломати.
Агар қўл билан қайтариш имконим бўлганида, бир лаҳза ҳам ўйлаб ўтирмас эдим.
(исроил газандалари итга талатган онахон суратлари, охирги сурат тасаввур этиш учун ишланган. Видеоси бор, лекин юрак кўтармагани учун қўймадим).
@MubashshirAhmad
Абу Дардо розияллоҳу анҳуга бир йигит:
- Агар илм ўқисам илмимга амал қилолмай адашиб кетишдан қўрқяпман!-, деди.
Шунда Абу Дардо:
Тўғри, илм ўқиб, илмига амал қилмайдиган айримлар адашади, аммо ўқимаганларнинг ҳаммаси адашади!-деб жавоб берди…
@AbuYusuf_official