adolat_kuychisi | Unsorted

Telegram-канал adolat_kuychisi - Девонайи Ҳақгўй

58083

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади... 📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager

Subscribe to a channel

Девонайи Ҳақгўй

Обуначиларимдан хафаман!!!

Менда 60 мингдан зиёд кузатувчи бор, лекин мана бу ғаламисда ҳалиям 10 мингта бўлгани йўқ. Ахир, Девонанинг ашаддий кузатувчилари қандай қилиб бу ғаламисга обуна бўлмаслиги мумкин!?

Хуллас, бизнинг номдан салом айтиб саҳифасига ўтиб оламиз. Эрталабгача бу ғаламиснинг обуначилари 10 мингдан ошмаса, пост ёзмайман қайтиб (албатта, ҳазил) 😁

Ҳавола:
/channel/+Kp8j_DIuQgw5NGZi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ҳали бу учун бутун инсоният жавоб беради...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Бунақа гендер тенглигига тупурдим...


@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

"Шерюрак" фильмининг кульминацияси...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланмоқда.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ушбу воқеага ҳар ким ҳар хил баҳо бериши мумкин. Кимдир давлатни, кимдир фуқарони айблайди. Аслида, ҳақиқий айбдор кимлар?

Одамлар мансабдагиларни ўғри деб билади. Пуллари мақсадли ишлатилмаётганини, талон-тарож бўлаётганини яхши билади. Давлат эса одамларни боқиманда деб билади. Чунки бу етарлича ўз тасдиғини топган.

Муаммо ҳам айни шу нуқтада. Давлат ва халқ ўртасида катта ишончсизлик жарлиги бор. Токи шу жарлик ишонч кўприги билан бартараф этилмас экан. Ҳеч қандай ислоҳот бўлмайди. Яна халқ амалдорга, амалдор эса халққа ишонмайди...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

АҚШда бир пайтлар қора танлиларнинг жамоат транспортида ҳаракатланишида чекловлар бўлган. Устозлар наздида талабалар ҳам қора қулдек бир гап-да)

Савод масаласи алоҳида бир мавзу...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Хитойда сунъий идрок ўқувчиларнинг эмоцияларидан дарсга яхши тайёрланмаганларни аниқлаб, ким жавоб беришини айтар экан.

Биздаги усулга етмайди, ома. Журналнинг боши ёки охридагилар ҳамма нарсага балогардон эди. Менга ўхшаб ўртасида бўлганларга навбат етиб келмасди)

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ўзбекистон учун номақбул шахслар рўйхатига яна битта номзод.

Булар ҳали ҳамон бизни ўзига қарам деб билса керак. Захаровадан кейин яна битта рус сиёсий нусхаси Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиб, таҳдид соляпти.

Ўзбекистон ташқи сиёсати Россия билан анча эҳтиёткорлик билан муносабатда бўляпти. Бироқ, ўзбек давлатчилигига аралашадиган ҳар қандай ҳаракатга кескин муносабатда бўлиши шарт! Агар руслар қандайдир 150 йил уларга вассал бўлганлигимизни унутишмаган бўлишса, уларнинг ёдига яқингача туркийларга ўлпон тўлаб юрганлигини эслатиб қўйиш ҳам керак!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Бола ўзича ақлли юриш қилмоқчи бўлди, лекин ҳуқуқ томонидан қиз бу видеони терговда бир деганда босим остида гапирганини айтиб, инкор қилиши мумкин.

Шунинг учун ўзларингча бунақа ишларга қўл уриб ўтирманглар. Бу жиҳатдан ҳар қанақасига аёл кишида ҳуқуқий устуворлик бўлади. Киритдингми — жавоб берасан! Шунинг учун қиличингни ҳамма жойга тирайверма! Қисиииб юр!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

"Абдулҳамидхон" сериалидан лавҳа...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг 250 нафар битирувчисидан 70 нафари ўз хоҳиши билан ички ишлар тизимида ишлашни хоҳламай бўшаган. Бу тизимнинг юзига тутилган кўзгу бўлибди.

Очиғи, бу тизим ҳақида жуда кўп ёздилди. Ходимларнинг аксарияти мажбурликдан ишлаётгани ҳам айтдилди. Бугунги кунда ҳақиқатда ички ишлар тизими жуда чуқур ислоҳга муҳтож. Чунки бу тизим давлатнинг энг муҳим бўғимидан бири.

Ойлик маош паст, иш вақти чегараланмаган, таътил ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, энг оғири — ҳуқуқий маданият шаклланмаган жамиятда хизмат қилиш...

Бунақа шароитда хизмат қилиш шунчаки даҳшат! Ўйлайманки, бирор куни масъуллар бу тизимни ҳақиқатда ислоҳ қилади. Акс ҳолда, яқин 10 йилликда тажрибали кадрлар танқислиги юзага келади!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

исроил террорчиларининг навбатдаги геноциди. Сионист жангарилар ёш болани отиб ташлади ва унга ёрдамга борган одамларни бомбардимон қилди.

Россия ҳам Украинага босқини давомида бу даража ифлосликка қўл урмаган эди. Ғазода эса ҳар куни бу ифлосликлар бўлади. Лекин ҳеч ким кўрмайди. Ҳамма Россияга санкцияларини қаратади. Аслида бор нафрат қаратилиши ва йўқ қилиниши керак бўлган давлат исроил ва ягона ўлимга ҳақли бўлганлар террорчи сионистлар!

Адолат шуки, сионист террорчилар бу жинояти учун жони билан жавоб бериш шарт!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ер шарини тўхтатинг — мен тушиб қолишим керак!

Ўзбек сериалларида янги миллий ўзбек таомига асос солинди. Таомнинг номи — кўринмас бақувват овқат)))

Онасини эмсин! Пул учун халқнинг бошига чиқиб олиб чичиш-ку бу! Мля!!!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Мана шу видеони кўрмасам, қурилиш инспекцияси борлигини билмасдан ўтиб кетар эдим...

Ўзбекистондаги қурилишларнинг 80 фоизи талабга жавоб бермаслиги айтилади. Бу инспекциянинг қандай текширув олиб боришини тасаввур қилаверинг...

Хуллас, шу амақилар ҳам ҳалол ишласа, Ўзбекистон деган муқаддас заминда биз ҳам биноларнинг олдидан ўтаётганимизда юрагимиз ушлаб яшамас эдик...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Мана бу ҳолат бирорта аёлга нисбатан содир этилганида гендерчилар аюҳаннос солиб, тегажоғлик қилган эркакни 15 сутка қаматтиришар эди. Бироқ, бунақа ҳолатда сукут сақлашади. Мана шунинг ўзи ҳам "гендер тенглик" деган тушунчалар хато эканлигини англатади.

Хўш, манов пранкчи қизни ҳам бечора йигитчанинг булбулчасини қийнаб қўйгани учун 15 суткага тиқамизми!?

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ўзи умуман биздаги гендер тенглик хатолигини доим айтиб келаман. Аввало унга танланган ном ва қилинадиган ишлар бир-бирига зид. Масалан, гендер тенглиги деб, фақат аёлларнинг ҳуқуқлари учун курашилади. Аслида терминнинг ўзи эркак ва аёлнинг тенглигини таъминлашга қаратилган. Бироқ, фақат бир томонлама ишлайди.

Шунинг учун бу терминни "аёллар ҳуқуқларининг кафолати" билан ўзгартириш мақсадга мувофиқ. Чунки бизда қонун-ҳужжатлар билан аёлларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари етарлича белгилаб берилган. Фақат уни кафолатлаш керак.

Ғарбнинг маблағларини жалб қилиш учун ғарбнинг сиёсатини кўр-кўрона тиқиштириш ҳам давлатчилик учун катта хавф. Шунинг учун "Америка"ни кашф қилмасдан, анъанавий оилачиликка путур етказмасдан, амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш керак.

Хулосам шуки, бошлиқ билан ишчи мақом нуқтаи назаридан ҳеч қачон тенг бўлмагани каби эркак ва аёл ҳам ҳеч қачон тенг бўлмаган, бундан кейин ҳам тенг бўлмайди! Чунки аёлда ҳуқуқлар кўп, эркакда эса мажбурият. Айни мана шу жиҳат оиладаги мувозанатни таъминлайди. Агар бу иккисини тенглаштиришга ҳаракат бўлса, оиладаги мувозанат бузилади. Қарабсизки, яқин 20 йилликда бутун дунёга наъмуна бўлган муқаддас оилачилигимизни ҳам бой берамиз!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 VafoMumin">Youtube

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

2 млрд сўмдан ошиқ кредит маблағларини ўзлаштириб юборган шахс қайнотасининг ертўласидан топилибди.

Шундоқ экан, қайноталарнинг қадрига етинг! Керак пайтда жонингизга оро кирадиган ҳам, асабига тегсангиз, мелисага бериб ююборадиган ҳам шулар)))

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Одамларни ўлдириш мумкин, лекин эзгу ғоялар абадий яшайди...

✏️
Бир суратда — бир дунё...

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Монополлар фойдасига навбатдаги қарор.

Энди хориждан олиб кириладиган автотранспорт воситалари Пискент туманида тестдан ўтказилади. Бу ўз навбатида транспортировка харажатларини ошириб, транспорт воситасининг тан нархига қўшилишига олиб келади.

Одамлар энди маза қилиб, иномарка минмоқчи бўлиб юрган эди. Шуни ҳам кўп кўришди. Ҳаммангизга БАРАКАЛЛО!!!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ўзбек тили байрами ўтди. Ташкилотлар топшириқларни турли тадбирлар ташкиллаштириб, назоратдан ечтириб олишди. Энди кейинги йилгача бу мавзуни унутамиз.

Очиғи, жамиятни тил масаласи умуман қизиқтирмайди. Одамларримиз ҳали қорин ташвишидан ортаётгани йўқ. Ўзлик масаласи бир четда чой ичиб тураверсин...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

6збек тилига довлат тили берилган кун бн ҳамани муракабот этаман. Хатяби бир кун 6збек тилида имловий хаоласз гаплашили!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 VafoMumin">Youtube

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

"Давлат тили тўғрисида"ги қонун қабул қилиниши учун қанчалаб одам кўчаларга чиққан. Бугун эса биз ўз тилимизни ўзимиз хор қиляпмиз...

Бу кунни, бу қонунни унутмаслигмиз шарт!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Бугун Тошкент Ботаника боғида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкиллаштирилган тадбир устидан чиқиб қолдик. Эътиборимизни тортган жиҳат шу бўлдики, тадбир рус тилида олиб борилди. Бу каби ҳолатларни республика бўйлаб кўплаб учратишимиз мумкин.

Шу ўринда ўринли савол туғилади. Нима учун давлат тили ўзбек тили бўлган Мустақил Ўзбекистонда ҳали ҳамон тадбирлар рус тилида ташкиллаштирилмоқда? Қачонгача ўзбек тилига иккинчи тил сифатида қараш давом этади?

Тадбир юзасидан эса Ўзбекистон Экологик партияси ва бошқа масъул идоралардан изоҳ кутиб қоламиз!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 VafoMumin">Youtube

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Tesla ҳайдовчисиз бошқариладиган ва симсиз қувватланадиган Cybercab машиналарини ихтиро қилди...

Бизникилар ҳам бўш келишганича йўқ. Бизникилар Cobalt Midnight автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу Cobalt'нинг аввалгиларидан қандай фарқи бор дейсизми? Буни ўзим ҳам билмайман. Шунчаки "Midnight" сўзи бор холос. 2000-йил автомобилларига оид кузов эса ўша-ўша....

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Шу кунларда квадроберлик деган субмаданият жамиятимизга кириб бормоқда. Очиғи, шу пайтгача бу ҳақида ўз фикрларимни билдирмадим. Чунки бирор нарсани тўла ўрганмасдан фикр билдиришни ёқтирмайман. Бироқ, бугун "Фикрат" таҳлилий дастурининг ушбу сонини кўриб чиқиб, бу борадаги фикрларим анча аниқлашди. Эртага дам олишда вақт топиб, кўришни тавсия қиламан. Зотан, ўз фарзандимиз учун ўзимиз қайғурмасак, ҳар хил субмаданиятлар қурбони бўлиб кетиши ҳеч гап эмас!

Ҳавола: https://www.youtube.com/live/G2-MhvJu1QU?si=HJmN6-2FI48goGms

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

"UZB" оиласининг эркатой вакили Баҳодир Жалолов футбол мусобақасида ҳакамнинг бўйин қисимини юмшоққина массаж қилиб қўйибди)))

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Энди жамоат транспортларида йўл ҳақи учун нақд пул олинмайди

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг айтишича, Ўзбекистонда автобусларда 2025 йил 1 январдан йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади.

“Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказиляпти. Барча автобусларга шу QR-кодларни ўқий оладиган девайслар ўрнатилади. Улар ўрнатилгач, табиийки кондукторлар ишламайди. Сабаби нақд пулни йиғиш эҳтиёжи қолмайди”, деди вазир.


Тўғри қилишади. Бу ортиқча иш ўринлари сонини қисқартиради ва талон-тарож бўлиш ҳолатларининг олдини олади. Одамларда нақд пулсиз муомала қилиш маданиятини секин шакллантириб бориш керак.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Шу тоға жуда кўп тўғри гапларни айтган-да вақтида...

АҚШ оёғи етган замин борки, пароканда бўлади. Давлатчилик йўқолади. Фуқаролик урушлари... тинмасдан қон оқади...

Хуллас, АҚШнинг ифлос демократияси давлатларга фақат ва фақат расвогарчилик ва хорлик олиб келади...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Босқинчи исроил сионистлари Яҳё Синварнинг охирги видеосини эълон қилди. Кўришимиз мумкинки, Яҳё охирги дақиқагача ҳам мағурлигини йўқотмаган. Ҳатто, отган нарсаси ҳам масофадан дронни бошқараётанларнинг иштонини тўлдириб қўйган...

Қаҳрамоннинг шарафига 🫡

@adolat_kuychisi

Читать полностью…
Subscribe to a channel