Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади... 📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager
Семиз ҳарбийнинг ватанни ҳимоя қилишига кўзим етмаганидек, семиз домлаларнинг ҳам самимийлигига ишонмайман.
Чунки ҳар иккила соҳада ҳам семизлик қораланади. Ўз соҳасининг қоидасига риоя қилмаган одамдан ўша соҳада яхшилик кутиш нодонлик!
@adolat_kuychisi
Манов бионур соҳиби бўлмиш амақи оғриган жойларга энкайтириб қўйиб, шапалағлаб даволаб юбораётган экан. Яхши, опанинг жағ-пағи оғримаган экан...
Хуллас, шу амакчанинг тармоқлардаги видеоларини эринмасдан кўриб чиқдим. Юз минглаб - миллионлаб кўрилган. Уйида катта оммавий йиғинлар ташкиллаштиряпти. Лекин 4 та одам йиғилиб қолса, ниқоб-шоу қилиб тиқиб қўядиган мелисалар ҳам жим. Тиббиёт соҳасидаги масъулларни айтмай қўяверай...
Хуллас, биттасига минглаган одамлар эргашиб боряпти, лекин унинг ҳаракатлари қанчалик қонунга мувофиқлигини сўрайдиган идоранинг ўзи йўқ.
Ҳатто, баъзи бақалоқ домлачалар қимматбаҳо рақамли қимматбаҳо машиналарда маракаларида иштирок этиб, халқнинг ишончини янада ошириб бормоқда.
Бутун бир давлатда бутун бошли идоралар жим...
@adolat_kuychisi
#ТEЗКОР
🤭 Smartfonlar endi - QURT narxida!
⚪️ REDMI 13C (4/128) - 6 543 so'mdan
⚪️ HONOR X6b (4/128) - 5 885 so'mdan
⚪️ HUAWEI Nova Y72 (8/256) - 6 543 so'mdan
⚪️ REDMI Note 13 (6/128) - 8 187 so'mdan
⚪️ HONOR X7b (8/128) - 8 187 so'mdan*
*Qurtdek arzon narxdagi smartfonlar 12 oylik muddatli to'lovga kunlik to'lov narxi hisobga olingan.
Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat
Narxlar | Instagram | Do'konlarimiz
Бир қатор метроларда ҳожатхоналар ва она-бола хоналари қилинаётган экан.
Яхши бўлибди. Энди қистаниб қолиб, дуч келган жойга учириб кетишмаса керак)
@adolat_kuychisi
Мана шу блогер қардошларнинг давлат байроқларини ҳам ўрнатиб анча фаросатли иш қилибди...
@adolat_kuychisi
Бир бухоролик сифатида ушбу фикрлар юрагимни тешиб ўтди...
@adolat_kuychisi
Бу қариянинг ҳаётдан мақсади ҳам қолмагандир. Ярамаснинг эришмаган нарсасининг ўзи йўқ…
@adolat_kuychisi
Бизда тасаввур қилиш ҳам қийин бўлган маданиятлардан бири...
@adolat_kuychisi
Одам гўштидан стейк...
Трамп тоғо Путин тоғодан "добро" олганлиги тўғрисида мем...
@adolat_kuychisi
Ҳоким ўринбосарлари пора билан қўлга тушиши анча трендга кириб қолди.
Хўш, бунинг ҳокимларга қандай таъсири бор?! Ҳеч қандай! Аслида қанақа бўлиши керак?
Дейлик, ҳоким ўринбосарининг жиноий қилмишига шерик бўлмагандир. Бироқ, қўл остидаги ходим миллионлаб давлат пулларини талон-тарож қилганини билмаган одам қандай қилиб ҳоким бўлиши мумкин. Албатта, ҳар бир раҳбарнинг лавозим йўриқномасида ходимлари устида назорат қилиш, коррупцион ҳаракат содир этилишининг олдини олиш вазифалари аниқ белгилаб қўйилган.
Битта ходимни лавозимдан олиб ташлаш учун бу етарли сабаб. Бироқ, барибир нимагадир ҳокимлар бунинг учун жавобгарликдан соқит бўлиб қолаверади.
@adolat_kuychisi
Ҳиндлар ўлган "худо"сини наряққа кузатиб қўйишяпти)))
Бечора мол ўзининг нақадар муқаддас "зот"лигини билмай ўтиб кетди...
@adolat_kuychisi
Ўзбекистонда ҳайдовчилик маданиятидаги энг катта қусурлардан бири оралиқ масофани ушламаслик бўлса керак.
Ҳатто, баъзи фаросатсизларнинг орага тиқилиб келаверишидан оралиқ масофани ушлагинг ҳам келмайди. Натижада мана бунақа "гуруппавой" ҳодисалар содир бўлади.
Айниқса, ёғингарчилик пайтида оралиқ масофага риоя қилинглар, илтимос!
@adolat_kuychisi
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор...
Жамоат транспортида эркак ва аёлларнинг алоҳида жойлашиши масаласи бот-бот тармоқларга чиқиб туради. Бир тараф буни маъқулласа, бир тараф эса буни маъқулламайди.
Биттаси ажратиш самарасиз усул эканлигини айтиб, бир қанча таклифларни берибди. Бироқ, бу таклифларни яқин 20 йил ичида амалга оширишнинг иложи йўқ. Бундай пайтда энг маъқул ечим вагонларни ажратиш.
Ушбу масалага диний тус бераётган каллаларни эса умуман тушунмайди. Одам аёлини ҳимоя қилиши учун диндор бўлиши шарт эмас, шунчаки эркак бўлиши керак. Аёллар учун алоҳида жой бўлиши ҳар тарафлама аёлларнинг хавфсизлиги учун қулай!
Бундан ташқари бу амалиёт дунёнинг бир қанча жамияти мусулмон бўлмаган мамлакатлари, хусусан Японияда ҳам мавжуд. Шунинг учун бундан фожеа ясамасдан тўғри қабул қилиш керак. Айни пайтда аёлларни бошқача ҳимоя қилишнинг усуллари мавжуд эмас!
@adolat_kuychisi
Бирларинг "борма" дейсизлар, бирларинг борасизлар. Биз қора халқ нима қилайлик?
@adolat_kuychisi
Ўқимишли одамлар керак эмас экан Ўзбекистонга...
Метроларда ҳожатхона ташкиллаштирилаётгани учун мана бу одамга раҳмат айтишимиз керак.
Ўзи бизда шунақа кимдир чичиб қўймаса, ҳеч бир иш қилинмайди)
@adolat_kuychisi
Ҳеч шубҳасиз, ҳозир ҳам бойларимизнинг аксарияти яхши лойиҳаларни қўллаб-қувватламайди. Ўзим ҳам пул етишмовчилиги сабаб ёпилиб кетган кўп лойиҳаларни биламан.
Ҳозир аҳмоқгарчилик қилиб пул топиш осон бўлиб қолди. Табиийки ҳамма ўзини шу соҳага уради. Қанийди, бойларимиз халқимизга манфаатли бўлган лойиҳаларни молиялаштиришда фаол бўлишганида...
@adolat_kuychisi
Яшайверсак, ҳар хил одамларни кўраверар эканмиз-да, онасини эмсин)))
@adolat_kuychisi
Ҳали бирор жойда чиқиб улгурмаган расмий янгиликлар, Ҳукумат коридорларидан инсайд хабарлар, ҳуқуқий маълумотлар, долзарб муаммолар ва уларга бериладиган ечимлар ҳақида биринчилардан бўлиб Generalissimus Телеграм каналида ўқишингиз мумкин.
Обуна бўлишни тавсия қиламан:
/channel/generalissimo_marshal
Ўзи умуман АҚШдаги сайловлар жуда зерикарли. Кузатгим келмайди. Кимнинг ғолиб чиқишини охиригача билолмайсан. Номзодлар охиригача юрагини ушлаб туради. Шуям ишми?! Сайлов деган кимнинг ютиб чиқиши олдиндан маълум бўлса, мазза-да…
Хуллас, АҚШдаги сайловлар менга ёқмади)
@adolat_kuychisi
Трамп лавозимларга оила аъзоларини яқинлаштирмаслигини маълум қилибди.
Калласи ишламас экан. Шу билан кейин муддатга президент бўлолмайсан. 5 йил ичида АҚШни соғиб-соғиб кетмайсанми, онасини эмсин!!!...
@adolat_kuychisi
Японистондаги муҳожир Баҳодир Искандаровнинг маълум қилишича, ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмас экан.
Бу каби маълумотларнинг Иноятуллоҳ Андижонийнинг саҳифасидан тарқатилиши жуда уят. Хайпнинг ортидан қувмаслик керак!
Сал қолса, Японистон ҳақидаги фикрларимга дарз кетар эди...
@adolat_kuychisi
Афсонавий бастакор Султон Али президентга мурожаат билан чиқибди.
Тан олиш керакки, Султон Алига ўхшаган иқтидор соҳиблари бизнинг жамият томонидан етарлича эътироф этилмайди. Одамларнинг савияси "Кўк Жигули"ю "Малоҳат" бўлиб турган бир пайтда бунақа буюк иқтидорлар хор бўлиши табиий. Шундай пайтларда давлат ўз иқтидорларини асраб қолиши, керак бўлса уни қўллаб-қувватлаши керак.
Маданият вазирлиги кераксиз тадбирларга пулни исроф қилаверганча мана шунақа афсоналарни сақлаб қолишнинг чорасини кўрса яхши бўларди!
@adolat_kuychisi
Қурилиш инспекцияси анча жонланиб қолгандек ёки пиарга зўр беряпти. Нима бўлганда ҳам, кўриниш бериб тургани яхши.
Аслида бу каби назорат ишларини республика бўйлаб ўтказиш керак. Тўғриси, бугунги қурилишлардан жуда қўрқаман. Чунки бу инспекция қандай текширув ўтказиши ҳақида кўп эшитганмиз. Ўйлайманки, янги раҳбар тизимда кескин ўзгаришлар қилиб, коррупцияга қарши шафқатсиз муносабатда бўлади...
@adolat_kuychisi
Ўқи, болам, кам бўлма,
Кўзинг жиққа нам бўлма.
Ким бўлсанг, бўлгин бироқ
Ҳокимларга "зам" бўлма...
Вафо Мўмин
P.S.: Давоми бугун кечда...
✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 VafoMumin">Youtube
Республикамизда амалдорлар камбағалликка қарши курашиш борасида кечани кеча, кундузни кундуз билмай ишлашяпти. Хусусан, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари пора сифатида 1 млн АҚШ доллари олиб, камбағаллик қисқаришига ҳисса қўшаётган пайтида қўлга тушибди...
Ўмаринглар, онасини эмсин! Ўмарганларинг гўрларингга ўтин бўлсин!
@adolat_kuychisi
Куёв тушмагурнинг асаби бироз чатағроқ экан)))
@adolat_kuychisi
Сирожиддин Саййид жанобларидан навбатдаги шедевр...
Энг маза қилганим "Бу халқ, бу миллатни одам қилай деб..." деган жумлалари бўлди.
Шунда шоир бу халқни одам бўлмаган демоқчими!? Қойил!
@adolat_kuychisi