advokat_abdullayev | Unsorted

Telegram-канал advokat_abdullayev - Advokat Abdullayev | Rasmiy

37556

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун👉 @himoyachigabot +998911664900

Subscribe to a channel

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ғ.Дустов иши: Судья масаласи жиддий кўрилиши керак

Мазкур кейсда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Дурдона Дадаханованинг одил судловни амалга оширишдаги қўпол хатоси - судга иши тушган Дустовнинг адолатли эшитувга бўлган ҳуқуқини таъминламагани.

Адолатли эшитувга бўлган ҳуқуқни таъминлаш судловнинг одиллигига ҳисса қўшадиган муҳим элеметлардан бири бўлиб, у эшитилишдан ташқари эшитилган ҳар бир важларга тегишли ҳуқуқий муносабат билдирилишини ҳам қамраб олади.

Лекин иш ҳужжатларидаги қайдларда буни кўрмайсиз.

Судга иши тушган ҳар қандай шахс жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, суд олдида тенг. Шундай экан, одил судловни амалга оширишда шахснинг адолатли, ишончли эшитувга бўлган ҳуқуқи таъминланиши шарт.

Бундай ҳолда "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддаси (Қонун ва суд олдидаги тенглик) талаби бузилган.

Шунинг учун ҳам Дурдона Дадаханованинг бундай ҳаракатсизлигига тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ҳар не бўлсанг бўл –
ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл.

Жалолиддин Румий

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Бир қарор мисолида судьянинг савияси

Ижтимоий тармоқларда ҳақли эътирозларини бироз ҳиссий ифодалаган Ғ.Дустовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бор ёки йўқлигига ҳозирча ўтмай турамиз.

Бироқ, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ушбу қароридаги мана бу жиҳатларга танқидий тўхталмасдан иложимиз йўқ.

Биринчидан, қарорнинг воқеа тафсилотини баён қилувчи қисмида гўё-ки ҳуқуқбузарлик содир этилган, деб иддао қилинган вақт аниқ кўрсатилмаган. Ваҳоланки, вақт дейилганда йил, ой, кун ва соатлар тушунилади.

Иккинчидан, воқеа тафсилотида гўё-ки, у шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаганлиги иддао қилинган, лекин айнан қандай сўзлар билан ҳақоратлаганлиги, у сўзлар ҳақорат саналиши ёки саналмаслиги мавҳумлигича қолиб кетган.

Ваҳоланки, майда безорилик деб аталмиш ҳуқуқбузарликнинг ягона белгиси бу, жамоат жойида содир этилишининг ўзигина эмас.

Агар шахс муайян шахс(лар)га қарата ҳақорат қилган бўлса, ҳақоратланган шахс (лар)нинг шахсини аниқлаш ва шахсга қаратилган қилмиш, деб баҳоланиши керак бўлиб қолади.

Учинчидан, МжтКнинг 294-моддасидан келиб чиқсак, Ғ.Дустовнинг ушбу вазиятдаги процессуал ҳуқуқий мақоми "маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс" деб юритилиши керак бўлгани ҳолда, ҳали қарор чиқарилмасдан олдин уни "ҳуқуқбузар" деб атаб қўйилган.

Тўртинчидан, қарорда Ғ.Дустовга жазо тайинлашда айбига иқрорлигини гўёки инобатга олганлигини кўрсатиб, амалда эса, модда санкцияси доирасидаги максимал жазони тайинлабди. Кечирасиз-у, биз айбига иқрорликни жазони оғирлаштиришга эмас, балки енгиллаштиришга хизмат қилувчи ҳолатлардан бири деб, билар эдик.

Шу жойида суднинг сўзи билан амали бир бирига мувофиқ келмабди.

Бешинчидан ва ҳаммасидан ҳам кулгилиси, суд жазо тайинлашда ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳам инобатга олиб қўйибди.

Ажабо! Маъмурий ҳуқуқбузарликда ижтимоий хавфлилик белгиси ҳам бўлар экан-да?!

Ҳурматли судья хоним!
Жиноятни маъмурий ҳуқуқбузарликдан ажратиб турувчи ягона белгиси бу, айнан ижтимоий хавфлилиги эмасмиди?

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Судья психологияси

Судья ҳокимиятга эга.
Қарор қабул қилиш ҳокимиятига.
Ким ютишини улар ҳал қилади.
Сиз эмас.

Қарор сизники эмас. Уларнинг қарори. Ва судья ўз қарорини қабул қилиш ҳокимиятини қаттиқ ҳимоя қилади. Адвокат ҳеч қачон судьяга қандай қарор қабул қилишни буюраётган кўринмаслиги керак. Буйруқ бериш бутунлай нотўғри.

Бизнинг вазифамиз - уларга нима ўйлашни айтиш эмас.
Бизнинг вазифамиз - уларга нима ўйлашни кўрсатиш.

Айтиш билан кўрсатиш орасидаги фарқ жуда катта. Бу фарқни дарҳол ўрганинг.

Айтадиган одамлар буйруқ беради. Кўрсатадиган одамлар ёрдам беради.

Ҳеч ким нима қилиш кераклиги айтилишини ёқтирмайди.
Лекин ҳамма ёрдамни ёқтиради.

Адвокатлар судья уларни ёрдам сифатида кўришини таъминлашга ҳаракат қилишлари керак. Сизга ёрдам бераётган одамларни ишонтириш осонроқ. Гладиатор сифатида кўринишдан қочинг. Сизга қарши кураш олиб борилаётганини ҳис қилган одамларни ишонтириш қийин. Судьяга, қарши адвокатга ёки гувоҳларга қарши эканлигингизни кўрсатишдан эҳтиёт бўлинг: бу сизни гладиатор сифатида кўрсатади.

Албатта, сиз бир томонни ҳимоя қиласиз ва қоидалар доирасида ғалаба қозонишга ҳаракат қиласиз.

Лекин буни кўрсатмасликка ҳаракат қилинг. Тақдимотингизда "ёрдам" сўзини олдинга чиқаринг.

©️"THE DEVIL’S ADVOCATE" китобидан. Таржимон С.Бобоқулов, инглиз тилидан устоз.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган “LexAI” платформаси ишга туширилибди.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Мақсадлари нима, ўзи?

Фарғонадан адвокат Неъматулло Шахобидинов эътирозли хабар қолдирибди.

Хабарда гап Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судида бўлаётган на қолипга ва на мантиққа тўғри келмайдиган ажабтовур тартиб ҳақида боради.

Унда ёзилишича, душанбадан бошлаб, суд биносига адвокатларни киритишмаяпти. Бинога киришда аввал Миллий гвардия ходимлари турадиган постдан ўтилади. Лекин бинонинг ичига кириш қисмида эшик олдига битта ёш болани қўйиб қўйишган. Кириш эшигини қулф-калитли қилиб қўйишибди. Ушбу ходим, ҳатто штатда ҳам бўлмаса керак. Бошқа судларда, ҳатто вилоят судларида ҳам бунақа тартиб йўқ.

Нима учун адвокатларни суд биносига киришига тўсқинлик қилинмоқда. Қандай ҳуқуқий асоси бор? Агар шу тартиб жорий қилинадиган бўлса, майли эътироз қилмаймиз. Фақат, кираверишга 5,6 нафар ходимни чиқариб, ҳар битта судьяга навбатчи қилиб қўйишсин. Навбатчилар ҳар битта судьянинг ҳузурига келган адвокатларнинг мурожаатларига жавоб беришни таъминласин. Биз бунинг сабабини сўраганимизда, улар суд биносида тинчликни сақлаш учун шундай тартиб жорий қилинганлигини айтишмоқда.

Қизиқ, қачон адвокатлар тинчликни бузиб, бошқаларни безовта қилди экан?

Энг қизиғи, шу бинонинг 2-қаватидаги иқтисодий судга кирадиган бўлсак, бундай тартиб йўқ.

"Қўқон фуқаролик судидагилар нима қилаётганлигини онгли равишда тушуняптими? Бунақа пала-партиш тартибларни йўқотиш керак. Бунақа тартиблар одамларнинг эътирозига ва кулгусига сабаб бўлмоқда.", - дейди ҳамкасбимиз.

Фарғона вилоят суди тегишли муносабат билдириши керак.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Жиноят таркиби аниқланмади

Тошкент шаҳар ИИББ Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг иқтисодчи Отабек Бакиров устидан берган шикояти юзасидан терговга қадар текширувни якунлади.

Текширув натижасига кўра, блогер Отабек Бакировнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли унга нисбатан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди

Бу ҳақида блогернинг ўзи маълум қилди.

Отабек Бакировнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоясида укамиз 👉адвокат Файзулла Арсланов иштирок этди. Зўр.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Уч марта қўнғироқ қилингандан кейин ҳам жавоб бўлмаса, қўнғироқ қилишни тўхтатиш лозим

Бировни чақириш одоби шуни тақозо қилади.

•Биринчи чақириш ила ҳожати борлиги билдирилади.
•Икккинчи чақириш билан истагини яна бир бор таъкидлайди.
•Учинчиси эса охирги чақириш бўлади.

Шундан кейин ҳам жавоб бўлмаса, чақирилаётган киши ўта банд экани ёки чақирувчига жавоб бериш истаги йўқлиги аломати бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Ижтимоий одoблар"  китобидан

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

“1-январдан кучга кирадиган қонунни қабул қилиб беринглар, деб киргизяпсизлар” — Нуриддин Исмоилов Олий суддан қонун лойиҳасини вақтида тақдим этишни илтимос қилди

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Манба ва батафсил

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Бу дунёнинг “адолати”

Ўн тўрт ёшимда очликка чидай олмай бир бурда нон ўғирлаб едим. Мени тутиб олиб, 6 ойлик қамоқ жазоси тайинлашди. Ўша 6 ой давомида менга текинга ош ва нон беришди. Бу дунёнинг “адолати” ана шундай.

©️Виктор Гюго

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан

Кино тарихидаги энг машҳур комик актёр Чарли Чаплин шундай ҳикоя қилади:

Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди.

Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, — деди.
Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, — деди.

Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди.

Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди.
Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим.

©️Интернетдан олинди

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Хизмат текшируви тайинланган

“Эзгулик" жамияти раиси ижтимоий тармоқ орқали ўзига хос услубда баён қилган (тармоқдаги бир нечта каналлар ҳам улашган) ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди раисининг хатти-ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилаётган хизмат текшируви натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгши
матбуот хизмати


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Саидали Мухторалиев ободонлаштириш ходимларига хазонгезги даврида қўшимча ҳақ тўланиши кераклиги ҳақида долзарб масалани кўтарибди:

"Ҳазонрезги ва қишнинг қорли даври ободонлаштириш ходимларига ташвиш аслида.

Кузнинг хазонрезги даврлари давом этмоқда, олдинда совуқ ва қорли қиш. Бу онларнинг ҳам ўзига яраша гашти бор.

Бироқ, шундай соҳа вакиллари борки, ҳазонрезги мавсуми уларга ҳам қувонч беради деб ўйлаш қийин. Кўпроқ Ободонлаштириш ходимларини айтяпман.

Орада йўл-йўлакай ана шундай ободонлаштириш бошқармасида ишлайдиган бир опа билан гаплашгандим. У кишининг айтишича, кузги ҳазонлар тўкилиш даврида ҳамда қорли совуқ кунларида тозаловчи ва супурувчиларнинг иши 2-3 баробарга кўпаяр экан.

Айрим, “ҳушёр” ходимлар касаллик варақаси очтириб олиб, ёки таниш-билишчилик билан таътилга чиқиб кетиб, бу даврни ишга келмасдан ўтказиб юборишга ҳаракат қилади. Натижада уларнинг иш юкламаси ҳам бошқа ходимлар зиммасига тушар экан.

Хуллас, бу даврда ободонлаштириш ходимларида жуда қаттиқ чарчаш ва ҳолдан тойиш бўлар экан.

Лекин, ойлик ўша-ўша экан.

Аслида Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 9-бандига кўра ободонлаштириш ходимларига:

хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик ва ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун – асосий касб (лавозим) бўйича ходим учун белгиланган меҳнат нормасидан ортиқча амалда бажарилган иш учун соатбай тариф ставкаси миқдорида қўшимча тўловлар тўланади.

Айтмоқчи бўлганим, кузги ҳазонрезги ёки қорли совуқ кунларда иш хажми 2-3 баробарга ортиши сабабли ободонлаштириш ходимларига юқоридаги Низомнинг 9-бандига асосан албатта қўшимча тўловлар тўланиши керак".

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг IV конференцияси бошланди.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Олий суд тафтишида кўрилиши учун албатта раис қабулига киришимиз шартми?

Ўтган ҳафта якунида Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида ҳимоямиз остидаги Н.га нисбатан бўлган жиноят иши тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилди.

Тафтишда 11 та важларимизнинг ҳар бири Олий суд судьяси Анвар Элмурадов раислигида тўлиқ текширилишига эришилди. Натижада қуйи судларнинг қарорлари ўзгартирилди.

Яъни, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан илгари сурилган, қурилиш соҳасига оид айблов шу модданинг 2-қисмига қайта малакаланди. Натижада ЖПКнинг 463-моддаси тартибида жазо тайинламасдан қарор қилинди.

Шунингдек, 790 млн. сўмлик қийматдаги талон-тарожликнинг 630 млн. сўмга доир қисми бекор қилиниб, шунча сумма асоссиз ундирилганлиги сабабли тадбиркор фойдасига қайтарилиши белгиланди.

Демак, асосга қарши асос усули ишлади ва 630 млн. сўмлик талон-тарож қилганликка доир айблов “синди”.

Тафтишда кўришга қабул қилинмаган шикоятимиз Олий суд раиси Бахтиёр Джахангирович қабулига кириб, тушунтирганимиздан кейингина қабул қилинди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Олий суд тафтишида кўрилиши учун албатта раис қабулига кириш керакми?

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ҳимоямиз остидаги Ғайрат Дустов озод этилди.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ғайрат Дўстовнинг иши

Тошкент шаҳар судининг маълум қилишича, фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эртага, 3 январь куни соат 10.00 да кўриб чиқилади.

Раислик қилувчи судья Фарруҳ Эргашев.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Бир қарор мисолида судьянинг савияси

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Адвокатлар учун ҳеч қандай тўсқинлик ва монелик йўқ

Фарғона вилоят суди "Мақсадлари нима, ўзи?" сарлавҳа остидаги пост юзасидан муносабат билдирибди.

Муносабатда Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судида адвокатларнинг суд биносига киришида ҳеч қандай тўсқинлик ва монелик йўқлиги маълум қилинган.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

"Фуқаролик даъвоси"

Фильм қаҳрамони - адвокат:

"Тўғри, ҳамма мижозларнинг кўнглини бирдек олиш, уларнинг дардига дармон бўлиш қийин.

Ҳиссиётга берилиб, мижозга ҳаддан ташқари ачинган адвокат ишни бузиб қўйиши мумкин. Чунки, кўнгилчанлик ишга ҳалал беради.

Адвокат мижозига шифокор каби ёрдам бериши керак. Қондан қўрққан шифокорни ҳеч кўрганмисиз?"

Фильмда адвокат меҳнати ажойиб тарзда тасвирланган. У судда ютиб чиқади. Адвокат сабаб тери заводи ёпилади. Шаҳарчани тозалаш учун 69,4 млн. АҚШ доллари ажратилади.

Хуллас, тоза ичимлик сувига бўлган ҳуқуқни талаб қилишга оид ажойиб кейс.

Кўришга арзиркан. 👉Фильм

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

"Баъзан қонунни эмас, инсонийликни қўллаш тақозо қилади!"...

Бир аёл Америкада ўғрилик қилади ва уни қамаш учун полиция чақиртирилади.

Полиция ходими келади ва аёлдан "Нима ўғирладинг?" дея сўради. Аёл "Болаларимнинг қорнини тўйдириш учун беш дона тухум олдим" дейди. 

Ҳамма вазиятни ҳайрат билан кузатиб турганида, полиция ходими аёлни маркетга олиб киради ва ўз ҳисобидан аёлга рўзғор учун егуликлар харид қилади. Маркетдан чиққанларида аёл йиғлаб: "Жаноб, бу нарсалар жуда кўп!" дейди. Полиция ходими эса томошабин бўлиб турган оломонга қараб шундай сабоқ берадиган жумлаларни айтади:
"Баъзан қонунни эмас, инсонийликни қўллаш тақозо қилади!"...

©️интернет

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Суд муҳокамасини кутаётган шахсларнинг қамоқда сақланиши умумий қоида бўлмаслиги керак

Жиноят содир этган шахснинг ушланиши билан судга олиб борилиши ҳақида 1966 йил 16 декабрдаги “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”нинг 9-моддасида баён этилган.

Жиноий айблов бўйича ҳибсга олинган ёки ушлаб турилган ҳар бир шахс зудлик билан судья ёки қонун бўйича суд ҳокимиятини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган бошқа мансабдор шахс ҳузурига келтирилади ва оқилона муддатда суд муҳокамаси ўтказилиши ёки озод қилиб юборилиши ҳуқуқига эга.

Суд муҳокамасини кутаётган шахсларнинг қамоқда сақланиши умумий қоида бўлмаслиги керак, бироқ озод қилиш судга келиш кафолатлари берилишига, суд муҳокамасига унинг ҳар қандай босқичига келишга ва, зарур ҳолларда, ҳукм ижро этилиши учун келишга боғлиқ қилиб қўйилиши мумкин.

Ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақлаб турилиши туфайли озодликдан маҳрум этилган ҳар бир шахс ўз ишининг судда кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга, токи суд унинг ушлаб турилиши қанчалик қонуний эканлиги борасида дарҳол қарор чиқара олсин ва агар уни ушлаб туриш ноқонуний бўлса озод қилиш ҳақида фармойиш бера олсин.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Озодликдан маҳрум этилган шахсларга ўз яқинлари билан онлайн масофадан видео-учрашув ҳуқуқи берилиши мумкин

Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофадан видео-учрашув ҳуқуқини бериш орқали ўз яқинлари билан онлайн учрашиш имкониятини яратилишига доир қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакиров устидан ҳуқуқ органларига берган шикояти юзасидан

Бакиров бу шикоятни «энергоцензурага уриниш» деб баҳолаган.

Мазкур матн ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинганида, у вазир Мирзамаҳмудовнинг шахсига эмас, балки энергетика тизимига қаратилган салбий баҳолардангина иборат эканлиги кўринади.

Матнда муайян бир фуқаронинг, хусусан, айнан Мирзамаҳмудовнинг шахсига қаратилган ҳақорат ва (ёки) туҳмат белгилари мавжуд эмас.

Танқидий фикр, салбий баҳоларни ҳақорат ёки туҳматдан фарқлай олиш керак.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Сўз таъсир қилмаган одамга таёқ фойда бермайди

©️номаълум муаллиф

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Судья лавозимини тарк этиши керак

Адашса, шунчаликка ҳам адашадими? Ушбу жиноят ишини биринчи инстанцияда кўрган, жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси Қ.Холов Қонунни нотўғри қўллаши оқибатида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни ўта оғир жиноят, деб баҳолаб, одил судлов фаолиятида қўпол хатоликка йўл қўйган.

Ишни ичига кириб кўришимиз натижасида апелляция суди бу жиддий даражадаги хатони тўғирлаб қўйганлигига биз ҳам ишонч ҳосил қилдик.

Бу даражага борган судья, бизнингча, ўз виждони олдида мард бўлиб, бу лавозимни тарк этиши керак.

Судьялар олий кенгаши ишни биринчи инстанцияда кўрилишида раислик қилган судьянинг масаласини жиддий кўриб чиқмаса, агар бундай қўпол хатолик арзимас, деб қаралса, ундан ҳам ёмонроғи бўлиши мумкин.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Tезкор-қидирув: Шахсий телефонингиз шахсий сирларингиздир

Бизга келаётган мурожаатлар орасида шахсий уяли алоқа телефонини тезкор ходим (опер) олиб қўйганидан норози мазмундагилари ҳам кўп учрамоқда.

Мазкур мурожаатлар асосида амалиёт ва қонун нормалари ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди. Таҳлиллар шу кўрсатди-ки, кўп ҳолларда инсонларнинг мобил телефон қурилмалари “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган “техник воситаларни текшириш” дан иборат тезкор-қидирув тадбир турини ўтказиш орқали олиб қўйилаётган экан.

Бу тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган шахслар, фактлар ҳамда ҳолатларни аниқлаш мақсадида алоқа қурилмаларини бевосита ёки билвосита (техник воситалардан фойдаланган ҳолда) кўздан кечириш ҳамда ўрганишдан иборат бўлган тадбир.

Шундан келиб чиқсак, қуйидагиларга кўра тезкор ходимларнинг бошқаларга тегишли шахсий алоқа қурилмаларини олиб қўйишларини қонуний, деб бўлмайди:

Биринчидан, ушбу моддада алоқа қурилмаларини олиб қўйиш назарда тутилмаган. Олиб қўйиш кўздан кечириш ва ўрганишдан бошқа ҳаракат ҳисобланади. Қонуннинг 17-моддаси эса, шу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилмаган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишни тақиқлайди.

Иккинчидан, мобил телефонни олиб қўйиш, кўздан кечириш ва ўрганиш шахснинг телефон орқали сўзлашувлари, ёзишмалари ва бошқа хабарлари (тижорий, касбий, тиббий, оилавий, шахсий ва бошқа сирлар) сир сақланишидан иборат ҳуқуқи чекланишига олиб келади.

Конститиуциянинг 31-моддаси 2-қисмида “Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.”, - деб белгилаб қўйилган.

Шундай экан, сир сақланиши ҳуқуқининг чекланиши фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Бизга тақдим этилаётган “техник воситаларни текшириш” дан иборат тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш ҳақидаги қарорларга асосан мобил телефон қурилмаларини олиб қўйилиши аввало “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида” ги Қонунга, қолаверса, суд қарори мавжуд эмаслиги учун ҳам Конституциянинг 31-моддаси 2-қисми талабига зиддир.

Ҳуқуқий оқибати: Далилнинг Қонун ва Конституция нормалари талаблари бузилган ҳолда қўлга киритилиши уларнинг номақбул далил, деб топилишига хизмат қилади. Номақбул далил эса шахсни бирор бир ҳуқуқ бузилишини содир этганликда айблаш учун асос бўла олмайди.

Аввалроқ каналда "Шахсий телефон аппаратларингиз ҳам дахлсиздир" - деган мақола жойлаштирган эдик.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Мустақиллиги ҳамон қоғоздагина қолиб кетаётган адвокатура

Кеча конференция ўз ишини якунлаган эди. Эътиборимизда қолган жиҳатлари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз:

Биринчидан, конференциянинг ишчи дастуридаги вақт тақсимоти нотўғри ишлаб чиқилган бўлиб, ўз навбатида, конференция ишчи дастурга мувофиқ тартиб ва тарзда ўтказилмади.

Иккинчидан, конференцияда ҳақсиз чекловлар бўлди. Яъни, делегатларнинг ҳар бир қўйилган масала бўйича маърузачига саволлар беришдаги, шунингдек, кўрилаётган масалалар юзасидан фикр билдиришдаги имкониятлари чекланди.

Имкониятлар чекланиши, албатта ҳуқуқлар чекланишига олиб келиши барчага маълум.

Учинчидан, очиқдан-очиқ Конституция нормалари бузилди. Яъни Адлия вазири йиғилганлар қаршисида Адвокатлар паталаси раислигига номзодини тўғридан тўғри тақдим этди ва шу номзод делегатлар томонидан сайланди.

Бу билан Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 72-моддаси 2-қисмидаги “Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”, - деган ҳамда 141-моддаси 2-қисмидаги "Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади.", - деган талабларини очиқдан очиқ бузди.

Мазкур ҳолат конференция баённомасининг Адлия вазирлиги аралашувига оид қисмини ҳақиқий эмас, деб топилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу масалада делегатлар томонидан судга мурожаат қилиш-қилмаслик масаласи ҳозирча муҳокама қилинмоқда.

Мақсад - адвокатура фаолиятига Давлат органларининг аралашувини таъқиқлашга оид Конституция нормаларини амалда ишлашини таъминланишига эришиш.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

"Илтимос, эрталаб нонушта тайёрлаб кузатилмаган, эътибор кўрсатилмаган ва пешонасидан ўпилмаган фарзандни дунёга келтирманг".

©️Либер Ортайли

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…
Subscribe to a channel