Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун👉 @himoyachigabot +998911664900
Халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тақдим этилган
Конституциянинг 55-моддаси 4-қисмига мувофиқ, ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.
Мазкур конституцион норма ҳар кимга ўз ҳақ-ҳуқуқини халқаро даражада ҳимоя қилиш имкониятини яратади.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Қулоқ кўзчалик даражада ишончли гувоҳ эмас. Шундай экан, фақатгина "деди-деди" ва "эмиш" ларга таяниб хулоса чиқарманг, аслида эшитганингиз каби бўлмаслиги мумкин.
Читать полностью…Бир судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
— Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...
Дарҳақиқат, бугунги таълим тизимимиз кучли ўқитувчиларга муҳтож...
©️интернет
Каналга уланиш 👉 @Advokat_Abdullayev
БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқларда адвокатлар орасида муҳокама этилаётган Адвокатнинг касб этика Қоидаларини янги 55 банд билан тўлдириш юзасидан таклиф этилган матн билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раҳбарияти нафақат келишмаслигини, балким қатъий қарши эканлигини ва бундай бўлмаслигини билдиради.
Шу билан бирга, адвокатларимиздан Адвокатнинг касб этика Қоидалари юзасидан ўз таклифларини ёзма равишда Адвокатлар палатасига етказишларини сўраб қоламиз.
Адвокатлар палатаси
Матбуот хизмати
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Адлия вазирлиги Адвокатлар касб этикаси лойиҳасига муносабат билдириши керак
Вазирлик бир вақтлар Театр арбоблар уюшмасининг хатига муносабат билдирган эди. "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун 4-моддасига таянилганди. Кўпчиликнинг жонига оро кирганди ўшандаги ўрганиш. Мана бу масала бутун Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимига ўта қаттиқ салбий таъсир ўтказади. Ким билан гаплашсам бу тартибдан умидсизликка тушмоқда. КХДРда ҳам йўқ бўлса керак бундай тартиб?!
Бутун дунёда адвокатлар турли қонунларни қўлланилиши, суд амалиёти ҳақида ўз фикрларини билдиради. Қайсидир тартиб ҳақида юридик фикр керак бўлса ҳам журналистлар адвокатга югуради. Чунки улар юридик асослантириб тушунтириб беради. Аммо лойиҳа ўтса, энди бундай бўлмайди.
Сўз эркинлиги Конституцияда ёзилади, аммо амалиётдаги мана бундай ички хужжатларда жамоатчиликнинг энг фаол қатлами бўлган минглаб адвокатларга гапириш ҳуқуқи чекланади ва амалда гапиришга ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмайди. Ички хужжатлардаги чеклов билан конституциявий норма амалда сервантдаги биллур идишдек ялтираб тураверади. Ҳеч қачон ишлатилмайди. У меҳмонларга кўз-кўз учун керак.
Келинг бўлғуси вазиятларни тасаввур қилиб кўрайлик: 1) Адвокатлар суддан чиқяпти, журналист фикр сўраяпти. Адвокат апелляцияга бермоқчилигини, суд ҳукмидан норозилигини айтмоқда. Бу ҳолатда ҳам норозилик кайфиятини уйғотган бўлиб қоладими? 2) Ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (ҳукми) устидан апелляцияда ютди ва мана адолат бўлди апелляция зўр кўрди, биринчи инстанция суди қонунни нотўғри қўллаганди, деди. Бу ҳам ўша бандга тушмайдими? 3) Адвокат судда нутқ ирод қиляпти ва у табиийки айблов билан келишмаяпти. Буёқда ОАВ трансляция қиляпти, жонли эфир кетяпти. Бу ҳолатда қандай бўлади?
Нодавлат ташкилотларни, шунингдек адвокатура институти бўйича Адлия вазирлигидаги масъул бўлимлар буни ўрганиб чиқиши ва сўнгра вазирлик баёноти бериши керак. Малакали юристлар кўп у ерда.
Юқоридаги 2022 йил 10 сентябрда берилган баёнот каби бу сафар ҳам вазирлик ўрганиши керак. Янги Конституция 20-моддасида "Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди", дея қатъий белгиланган.
👉 @bahodirahmedoff👈
Сўз эркинлиги: Танқидни сиёсийлаштиришми?
Ҳақли эътирозларга сабаб бўлаётган Лойиҳанинг 55-банди:
"Адвокат оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларини муҳокама қилмаслик, уларга нисбатан ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмаслиги лозим."
Ушбу лойиҳанинг асослантириш қисмида “Адвокатлар бугунги кунда ижтимоий тармоқларда фаол ва бу фаоллик аксарият ҳолларда ҳокимият вакилларининг қонуний хатти-ҳаракатларини танқидий муҳокама қилиш, фуқароларда давлатга ва амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан ишончсизлик ҳолатини келтириб чиқариш ҳам учрамоқда. Мазкур вазиятлар кескинлашиб, халқнинг ноқонуний митинглар уюштириши, аҳоли тинчлиги бузилишига ҳам сабаб бўлмоқда”,-дейилган.
Мазкур важлар ўз ҳолича. Аслида асослантириш қисми жуда ҳам заиф.
Биринчидан, асослантиришда "аксарият ҳолларда" деб, аслида бирор бир факт келтирилмаган ва бу, ёндашувга сиёсий тус беришгагина ҳаракат қилинганидан далолат беради.
Иккинчидан, асослантиришда ҳокимият вакилларининг гўёки қонуний хатти-ҳаракатларини танқидий муҳокама қилинаётгани урғуланган. Лекин бунга бирор бир мисол келтирилмаган.
Учинчидан, асослантиришда “мазкур вазиятлар кескинлашиб...” дейилган бўлса-да, биз кескинлашганлик ҳолатларини ҳозирча кузатмадик.
Тўртинчидан, халқнинг ноқонуний митинглар уюштириши, аҳоли тинчлиги бузилишига ҳам сабаб бўлиши иддао қилинган бўлса-да, бу ҳам умумий гапдан бошқа нарса эмас.
Мавзуга яна қайтамиз.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Шахсга доир маълумотлар: муҳим 5 саволга 5 жавоб
1. Телефон рақам шахсга доир маълумотга кирадими?
2. Шахсга доир маълумотлардан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?
3. Шахсга доир маълумотлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкинми?
4. Шахсга доир маълумотларни эгасининг розилигисиз тарқатиш мумкинми?
5. Шахсга доир маълумотларни тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Жавобларини ўқиш 👉 https://hudud24.uz/?p=22802
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг.
Читать полностью…ҲАЁТ СИРИ
Подшоҳнинг жудаям ақлли ва гўзал қизи тўсатдан хасталаниб қолибди: оёқ-қўли ишламай, эшитиш ва кўриш қобилияти заифлашибди. Табибларнинг даволашга уринишларидан натижа бўлмабди.
Бир куни саройга нуроний қария ташриф буюриб, малика дардини даволаш сирини билишини айтибди. Сарой аҳли ундан ёрдам беришини, маликани тузатишини сўрашибди. Шунда қария беморнинг қўлига тол новдаларидан тўқилган, усти мато билан ёпилган сават тутқазиб: "Саватни ол, ундаги нарсага ғамхўрлик қил, Худо хоҳласа, тузаласан”, дебди.
Малика шошиб матони кўтарибди, сават ичидаги нарсани кўриб ҳайратдан қотиб қолибди: унда касалликдан жуда заифлашган, зўрға нафас олаётган чақалоқ бор экан. Маликанинг қалбида раҳм-шафқат уйғонибди, танасидаги оғриқни енгиб чақалоқни қўлига олибди-да, аста-секин тебрата бошлабди.
Ойлар ўтаверибди, малика болага парвона бўлибди: уни овқатлантирибди, эркалаб-суйибди, ўйнатибди. Болага меҳри тушгач, дардларини унутиб, тунлари ухламай уни парваришлабди.
Кун, ойлар ўтибди. Бола кулибди, бир куни юриб кетибди. Қувонганидан уни даст кўтариб олган малика жуда енгил ҳаракат қилар, унга ҳеч қандай оғриқ азоб бермас экан. Бола билан ўтган йиллар мобайнида малика аста-секин соғайиб борган экан.
Ҳаётнинг қоидаси асли шу – бировга меҳр бериб, меҳр топасан, бахт улашиб, бахтга эришасан!
Манба: Gavhar
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Жуда ажойиб бўлади
Китоб ўқиш ҳақида айтилган қадимий бир ҳикматда ҳақиқат бор: “Ўқишни биладиган, лекин хоҳламайдиган одам ўқишни билмайдиган одамга ўхшайди”. Ҳар куни мазмунли мутолаага, албатта вақт ажратинг. Миянгизни улкан ғоялар ва ёрқин фикрлар билан тўлдиринг. Китоблар қалбингизни умид ва илҳом билан тўлдирсин. Ёдингизда бўлсин, раҳбар бўлишни истаган ҳар бир киши кўпроқ ўқиши керак. Оҳ, яна бир нарса: агар сизда ҳаммасини ўқий олмаслигингизга қарамай, янада кўпроқ китоб олиш одатингиз бўлса, ўзингизни айбламанг, - шахсий кутубхонангиз ана шундай юзага келади. Шундай қилсангиз, жуда ажойиб бўлади.
©️Адвокат Робин Шарма, Буюклик сари 101 қадам.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Тадбиркорлар диққатига!
Бугун тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қиламан деган ташкилотлар кўп. Бироқ улар орасида тадбиркорларга чиндан нафи тегаётганлари саноқли.
Шулар ичида ҳурмат қиладиган ва ўз вазифаларини сидқидилдан бажараётган ташкилотлардан бири – Бизнес-омбудсман.
Мазкур ташкилот ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлиш ва тадбиркорлик фаолиятига оид ҳуқуқий билим ва маслаҳатлар олишни истасангиз, Бизнес-омбудсманнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлишни тавсия қиламиз.
Бу каналда фойдали маълумотлар билан бирга ҳуқуқи тикланган тадбиркорлар ҳикоялари ҳам бериб борилади!
Ушбу каналга уланиш 👉/channel/biznes_ombudsman
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Ажабо! Олий суд раисининг ўринбосаридан кутилмаган ёндашув
Тошкент шаҳар суди биносида ўтган семинар машғулотда Олий суд раисининг ўринбосари - Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси И.Муслимовдан бир масалада кутилмаган ёндашув бизни лол қолдирди.
Гап шундаки, семинарда унга йўналтирилган, дастлабки терговда қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашга судьялар томонидан санкция берилиши амалиёти масаласида юзага келган баҳсли саволларга И.Муслимов қуйидагича жавоб берди:
"Жорий йилнинг ўтган даврида неча нафар шахс ҳукм билан қамоққа олинган бўлса, энди прокурорларга савол бор: нима учун қамоқ билан иш судга чиқмади?".
Бу билан раис ўринбосари судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазолар тайинланиши мумкин бўлган ҳар бир ишда қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танланиши кераклигини таъкидламоқчи.
Биз бундай ёндашувга мутлақо қўшила олмаймиз. Чунки эҳтиёт чораси турининг танланиши суд текширувини кутаётган шахсни судга ўз вақтида келиши кафолатини беришга боғлиқ қилиб қўйилиши лозим. Ўз навбатида, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танлашга умумий қоида тариқасида қаралмаслиги керак.
Олий суд раҳбарияти шундай ёндашув билан ишласа, қуйи босқич судьяларидан, умуман бутун суд тизимидан қандай қилиб қонунийликни кутишимиз мумкин?
Мавзуга яна қайтамиз.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Судьялар тоифаси
Судьяларнинг қарор (ҳукм, ажрим) чиқаришдаги ёндашувига қараб шартли равишда 4 та тоифага бўлса бўлади:
Биринчи тоифа: Билими ҳам йўқ, "духи" ҳам. Тахминан ёки бировнинг маслаҳати (кўрсатмаси) билан қарор чиқаради. Бундайлардан адолат кутиш мантиқсиз.
Иккинчи тоифа: Билими бору, "духи" йўқ. “Менга гап тегмаса бўлди” деб, “акалари” нинг кўрсатмалари билан ҳисоблашиб, қарор чиқаради. Бунақалардан ҳам яхшилик кутманг.
Учинчи тоифа: Билим йўғу, лекин журъатли. Гоҳ-гоҳида адолатли қарор чиқариб туришади. Бу тоифадан қонуний, асосли ва адолатли қарор лотореяга ўхшаб аҳён-аҳёнда чиқиб туради. Умид қиласиз.
Тўртинчи тоифа: Билими бор ва айни пайтда журъаткор ҳам. Зўр. Муаммо шундаки, бундай судьялар сони кам. Бундай судьялар қонуний, асосли ва адолатли тўхтамларга келаолишади. Шу билан бирга тўхтамларини қўрқмай, қарорга айлантира оладилар.
Лекин шу тўртинчи тоифа "заказ" ишларда баъзи "акахон"ларга ёқмай қоляптида.
Одиллик журъат талаб қиладиган жамиятда ушбу тўртинчи тоифа судьяларнинг "қизил китоб" га кириб қолишларига йўл қўймайлик!
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т
Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари Б.Вахобов лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Кеча МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлими масъул ходими билан бирга фуқаро Ғолиб Хакимовни ишга тиклаш бўйича суд қарорини ижро қилмаган Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг қабулига кирдик.
Айтиш керак, вазир Иноятов биз билан жуда қўпол муносабатда бўлди. Бутун бошли ССВ вазирига ярашмайдиган гаплар гапирилди: яъни, суд қарорини ижро қилмаслик ҳақида.
Биз у кишига Конституция бўйича суд қарорини ким бўлишидан қатъий назар у вазирми, у ҳокимми бажаришга мажбурлигини тушунтириб чарчадик. Йўқ, у фикрларимизни қабул қилишни истамади.
Бу учрашувдан ССВ вазири суд қарорларини ижро қилмайдиган ва менсимайдиган раҳбарлардан бири экани ҳақидаги фикрларимиз янада “тиниқлашиб” чиқди.
Ўртада бўлган гапларга батафсил тўхталиб, майдалашиб ўтириш ниятим йўқ. Лекин вазир Иноятовга маслаҳатим: одамлар билан гаплашаётганда эҳтиросларни сал бўлса ҳам жиловлаб олиш керак. Ва иложи бўлса, бироз мулоҳаза қилиб, кейин гапирган яхшироқ.
Суд қарорини эса барибир ижро қиласиз, қонунлар бор ва улар ишлар экан, ижро қилмаслигингизга қўймаймиз.
Буёғи, иш Мажбурий ижро бюросида: кеча маъмурий ҳуқуқбузарлик факти янада ойдинлашди, демак қонунбузар вазирга тегишли тартибда маъмурий жазо чоралари қўлланилиши шарт!
👉@yuristkadr
“Участковой тахта қилдими” ёки маҳорат?
Қиш фаслининг дастлабки кунлари. Кампирнинг тўртта ғози йўқолганидан унинг ҳаёти зимистонга айланган эди. У ҳар куни эрталабдан “участковой”нинг хонасида ўғрини топиб беришини талаб қилавериб, унга бошқа ишларини қилиши учун имкон бермас, бир нималарни тушунтиришга урингани билан барибир тушунмас, зада бўлган инспектор эса унга йўлиқмаслик учун ўз хизмат хонасига одатдагидан бошқа узоқроқ йўлдан айланиб келишгача мажбур бўлар эди. Кундалик йўлидан юрса, кампир ушлаб олиб, яна мурожаатининг натижасини сўраб, асабларини таранглаштиради-да. У кампирнинг мурожаати бўйича нима қилишини билмасдан, алоҳал уни кўриб чиқиш муддатини узайтиришга эришди. Ҳар ҳолда, бу ҳам унинг учун гўёки умид учқунидек туюлди.
Аммо қўшимча муддат ҳам тугади-ки, ғозлардан дарак йўқ. Мурожаат ҳар доимгидек назоратга олинган, назоратдан ечтириши керак. Акс ҳолда ...
“Участковой” бир амаллаб жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бироқ, ҳеч қанча вақт ўтмай, кампирнинг шикояти билан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори бекор қилинди. “Участковой” яна анча тер тўкди. Охири нима қиларини билмасдан, бу сафарги маошидан ўша тўртта ғозни эски-туски нарсалар сотиладиган бозордан ўзи сотиб олиб бериб қўяқолди. Сотиб олинган ғозларни гўёки кампирнинг йўқолган ғозлари топилгандек унинг қўлига тутқазди. Кампир ўзида йўқ хурсанд. Унинг “Милиция яхши ишласа, ўғрини топади”, - деган "реплика" си “участковой”га оғир ботди. Нега? Чунки кампирга ўша гўёки топилган ғозларни аслида ўз маошидан сотиб олиб берганини айтиш оғир эди. Лекин нима бўлганда ҳам "участкаввой" кампирдан унинг ғозлари топилгани сабабли мурожаатларини оқибатсиз қолдирилишини сўраб, қарши ариза ёздириб олишга эришди.
Энди “участковой” учун навбатдаги "машаққатли вазифа" кампирнинг мурожаати бўйича яна жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилиш эди. Бир амаллаб, қарорни ёзиб, уни раҳбарга ҳам тасдиқлатиб олди.
Тўпланган хужжатларни қоидага кўра албатта назорат тартибида ўрганиб чиқиш учун прокурорга олиб кирди. Прокурор материални ўрганиб, қарорни ўқир экан, завқ билан хандон отиб кулди. Бу кулгу “участковой”нинг асабини бузмади, аксинча ундаги барча асаббузарликларни ортда қолдирди.
Қарордан кайфияти чоғ прокурор унга савол берди:
- “Материални “тахта” қилдингизми? Тўғрисини айтинг. Қарорингиз билан келишдим, деб имзо қўяман”.
- “Тахта” - ку бўлмади, лекин ғозларни амалладим. Ойлигимдан сотиб олиб бердим. Бошқа илож қолмади”.
- Кампир хурсандми?
- Ҳа, албатта.
Прокурор “қарордаги ижодга қойил” , - дея қарор билан келишганлиги ҳақида имзосини қўйиб берди.
Қарорда “Тўртта ғоз қиш мавсумида иссиқ ўлкаларга учиб кетиб, баҳор мавсумида қайтиб келганлиги, оқибатда ушбу ҳолатда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш лозим бўлади.”, - дейилган эди.
Нафақат профилактика инспекторлари, шу жумладан ва айниқса, тезкор вакилллар томонидан мурожаатчиларнинг йўқолган нарсаларини ўз ҳисобларидан сотиб олиб бериб, "ишни ёпиш" ҳолатлари амалиётда учраб туради, десак, ноҳақлик бўлар? Афсуски, кўп учрайди.
Ачинарлиси эса, на профилакитика инспектори ва на тезкор вакил бу "тахта" дан манфаатдор бўлмагани ва хатто буни кўзламагани ҳолда, фош қилинган "тахта қилиш" лар ортидан айнан шу энг қуйи ишчи-хизматчилар жавобгарликка тортилиши билан якун топади. Аслида эса уларнинг ҳар иккисининг ҳам бундай маҳорат ишлатишига уларнинг устидан буйруқлар берувчи раҳбарларнинг мантиқсиз ва айни пайтда ноҳақ сиёсати, оғзаки шаклда бериб туриладиган ноқонуний топшириқ ва талаблари касрига қолган бўладилар.
"Тахта қилиш" бу амалиётда участковой, опер, терговчи ёки прокурорларнинг аслида объектив ҳақиқатга кўра жиноят иши қўзғатилиши учун етарли асослар мавжуд бўлган муайян бир терговга қадар текширув материали бўйича гўёки жиноят белгилари йўқдек кўрсатиб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилиш орқали жиноятни яшириш деган маънода ишлатилади.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Полиграф - cаволларга жавоб беришда одамнинг ҳис-туйғуларини ва физиологик жавобларини ўқий оладиган қурилма. Уларнинг таҳлиллари ёрдамида одам ҳақиқат ёки ёлғон гапираётганини аниқлаш мумкин, деб ишонилади. Қурилмадан нафақат терговчилар, балки ишга ёлловчилар ҳам фойдаланадилар.
Сиз рад этишга тўлиқ ҳуқуқингиз бор. Aгар сиз унинг синовидан ўтишга мажбурлансангиз - бу ноқонуний. Лекин, уялмай десангиз, ёлғон гапирманг.
#ёлғон
Каналга уланиш 👉 @Advokat_Abdullayev
Онанинг сўнгги илтимоси...
Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
— Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
— Бўлди, кетдим.
— Шошма, болам. — Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. — Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
— Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
— Суратга тушайлик, — деди тўсатдан.
Ажабландим.
— Нега?
— Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: “Қўшниникига чиқиб келаман”, дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
— Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки ҳафта ўтдию... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!
Ўткир Ҳошимов
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Матбуот ходимига эслатма!
Президентнинг 2019 йил 27 июндаги ПҚ 366-сон қарорига асосан, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматларининг асосий вазифаларидан бири -
➖ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш ҳисобланади.
#эслатма #матбуот
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Расул Кушербаев тўғри ёзяпти:
Ваколат муддати тугаётган Адвокатлар палатаси таркиби охирги кунларини адвокатларни тириклайин кўмувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан ўтказмоқда.
Адвокатларни ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилот адвокатларни жарга итариш билан шуғулланаётгани жамият учун ўта қайғули.
Аслида қайсидир идора мансабдориларнинг буюртмаси экани кўриниб турган янги таҳрирдаги Адвокатнинг касб этикаси қоидалари лойиҳаси адвокатларни Конституциявий ҳуқуқларидан маҳрум этмоқчи.
Масалан, лойиҳанинг 55-бандида “адвокат оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларини муҳокама қилмаслиги керак” деган қоида белгиланмоқда.
Буни ўқиб, лойиҳанинг асл буюртмачилари қайси идора мансабдорлари эканини билса бўлади: муҳокама қилинаётган масалан, суд, прокуратура, адлия ва ҳоказо идораларидагилар.
Яна бир қоида: адвокат “мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмаслиги лозим”...
Ўта кулгули ва мантиқсиз уриниш!
Фикримча, лойиҳа буюртмачилари ва Адвокатлар палатаси таркиби хатто Конституцияни ҳам ўқишмаган. Ваҳоланки, Конституцияда “ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга”, “ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга” дея кафолатланган.
Бундан кўриниб турибдики, лойиҳа буюртмачилари Ўзбекистонда мустақил адвокатура институтини ўлдириб, фақат мансабдорларнинг буюртмасини бажарадиган, одамларни истаганча репрессия қилиш мумкин бўлган "одил судлов" режимини яратишмоқчи.
Албатта биз бу ишларни Президент бошчилигида одил судловни таъминлаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлидаги ислоҳотларни ортга қайтаришга уриниш, деб баҳолаймиз.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Олтинга тенг сўзлар
➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.
➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...
➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..
➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...
➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!
Ўткир Ҳошимов
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Олий судга мурожаат қолдириш учун телефоним билан киритилмадим. Конституция моддаларини тушунтирдим, кейин кирдим.
Читать полностью…“Dok-1 Maks” иши: гувоҳлардан бири терговчи унга таҳдид қилганини билдирди.
Суд мажлисида гувоҳлардан бири терговдаги кўрсатмаларини қисман тасдиқлашини билдирди. Раислик этувчининг нега тўла тасдиқламаслиги ҳақидаги саволига у терговчи томонидан ўзига нисбатан қамаб қўйиш билан таҳдид қилинганини маълум қилди.
Манба ва батафсил ўқиш: hudud24
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Олий суд нега ҳануз жим?
Мазкур семинарда бир муҳим таклиф билан Олий суд раиси ўринбосари, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимовга мурожаат қилдим.
Мурожаатим мазмуни: амалиётда жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институтининг тўлақонли ишлаши таъминланиши керак. Бу институт ишлаши учун жиноят иши тегишли судга келиб тушган заҳоти иш келиб тушганлиги ҳақида тарафлар хабардор қилинишига, муддатлар қисқалиги сабабли дастлабки эшитув ўтказилишига ва унда иштирок этишга оид процессуал ҳуқуқлар бузиб келинмоқда. Шунинг учун ушбу муаммонинг имкон қадар тезроқ ечими топилиши зарур.
Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимов дастлабки эшитув институти амалиётда ишламаётганлигидан ташвишда эканлигини, бу масала эътиборга лойиқ бўлиб, имкон қадар тезроқ ечим топилишини билдирди. Лекин қандай ҳал қилишини очиқламади.
Аслида, дастлабки эшитув институтини жорий этишдан мақсад одил судлов жараёнида қуйидагиларни таъминланишига эришиш эди:
➖жиноят ишини умумий асосларда кўришга монелик қилаётган сабабларни тезкор бартараф этишга қаратилган қарорлар қабул қилиш жараёнида тарафларнинг тортишуви принципига сўзсиз риоя этилишини;
➖суд муҳокамаси чоғида фақат мақбул далиллардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилишини;
➖жиноят процессида шахснинг конституциявий ҳуқуқларига қатъий риоя этилишини.
Шу муносабат билан ушбу ҳуқуқий муаммони Олий суд раҳбариятига яна бир бор эслатиб, имкон қадар тезроқ ечим топиб беришга чақирамиз.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Шахсий телефон аппаратларингиз ҳам дахлсиздир
Конституциянинг 31-моддаси 2-қисмида "Ҳар ким хат-ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади" дейилган.
Барчамизга ойдек равшанки, ҳозирги даврда уяли алоқа воситалари ичидаги маълумотлар, ёзишмалар ва қўнғироқлар, қўйингки, унинг хотирасида нимаики мавжуд бўлса, уларга кириб боришнинг шу аппарат эгасисиз ҳам иложи бор. Бу ишнинг илмини олганлар, устаси фаранглар талайгина топилади.
Энди, мадомики, қўлимиздаги шахсий уяли телефон аппаратимизга нисбатан дахлсизлик ҳуқуқимиз Конституция билан қўриқланган экан, нега энди айрим идоралар ҳудуди ва биноларига киришимизда, шунингдек, айрим мансабдор шахсларнинг қаршисида ҳозир бўлишимизда уни бизнинг эркимизга зид тарзда олиб қўйилиши ёҳуд гўёки ўз ихтиёримиз билан масъул ходимлар қўлига топшириб қўйишимиз талаб этиб келинмоқда?
Бундай режим гўёки хавфсизлик чораси сифатида талқин қилиниб, ички тартиб сифатида жорий этилиши қайси қонун ҳужжатига тўғри келади? Дахлсизлик кафолатини англатувчи юқоридаги норма шунчаки чиройли сўзлардек кўриниши учунгина холосми?
Шунингдек, айрим тезкор хизматларнинг суд қарорисиз шахсий уяли алоқа воситангизни текшириб кўриш учун тақдим этишингизни талаб қилишлари ва, ёки куч ишлатиб, тортиб олишлари ҳам юқоридаги дахлсизлик ҳуқуқингизга дахл қилиш ҳисобланади. Телефон аппаратини олиб қўйилиши хат-ёзишмалар, телефон сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши шубҳа остида қолишига, ёки бўлмасам, ошкор бўлишининг реал хавфининг юзага келишига шароит яратиб берилишидир.
Ким кафолат берадики, ўша сиз билан биз кириб, ишимизни битириб чиққунимизга қадар биз топшириб қўйган уяли алоқа телефонимизнинг хавфсизлик кодини бузиб кирилмаслигига ва ундаги шахсий маълумотларимиз, ёзишмаларимиз ошкор бўлмаслигига? Ахир бунинг иложи борлигини ҳамма билиб бўлди-ку! Эшитяпмиз ва гувоҳи бўлмоқдамизку!
Ушбу постимиз билан биз ҳар қандай давлат идорасида (одатда бундай чекловлар фақат давлат идоралари ички тартибларида ўрнатилган) ва ҳар қандай даражадаги давлат мансабдор шахсининг қаршисида фуқаронинг шахсий уяли алоқа воситасини олиб қўйилиши ёки топширилишини талаб қилиниши конституцион нормага зид ва бундай ички локал ҳужжатлар ҳуқуқий мақоми жиҳатидан Конституциядан устун эмаслиги учун ҳам ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Бу дегани, уларга итоат этмаслик ҳуқуқий жавобгарлик келтириб чиқармайди. Фақатгина ўша давлат идораси мансабдорининг, ёки давлат хизматчисининг хизмат вазифасини бажаришига халақит қилинмаса ёки тўсқинлик қилинмаса бўлди.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Гувоҳга оид 8 та муҳим маълумот
Гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортишга ҳақлими?
Гувоҳ суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқишга ҳақлими?
Гувоҳни сўроқ қилишдаги самарали усуллар
Гувоҳни сўроқ қилишда билишимиз лозим
Гувоҳнинг адвокати бор!
Ёлғонга мойил гувоҳлик (боши)
Ёлғонга мойил гувоҳлик (давоми)
Судлардаги бир хил хатолик...
Агар Сиз судга гувоҳ сифатида чақирилсангиз...(боши)
Агар Сиз судга гувоҳ сифатида чақирилсангиз... (давоми)
#гувоҳ
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Коррупцион жиноятларда тренддаги "калит" иборалар
Инсонлар ўзларининг манфаатлари йўлида у ёки бу ишларини пора эвазига битиришга уринар эканлар, суҳбатлари давомида парда ортида ишлатиладиган гапларини дастлаб эшитсангиз, тўғри маънода қабул қиласиз. Лекин, уларнинг ортида қандай маъно яширинганини кейин тушунасиз.
Шундай иборалардан айримлари:
—“битта лимон” деганда 1.000.000 АҚШ доллари;
—“50 пачка қоғоз” – 50.000 АҚШ доллари;
—“10 кг ош” ёки “10 кишилик ош” - 10.000 АҚШ доллари;
—“ҳужжат 5 варақли” ёки “5 сўм” - 5.000 АҚШ доллари;
—“турникда 5 та тортилиш” – 500 АҚШ доллари;
—"битта кал" - 100 АҚШ доллари миқдоридаги пора назарда тутилади.
Тушунганингиздек, мазкур кенг тарқалган иборалардан фойдаланишдан мақсад – жиноятни яшириш.
Энди саволлар туғилади: Ушбу иборалардан фойдаланган ҳолда олиб борилган сўзлашувлар кейинчалик жиноят иши бўйича мақбул ёки алоқадор далил сифатида тан олинадими? Улардан шахсни айблаш учун фойдаланса бўладими?
Табиий-ки, юқоридаги ибораларнинг кўчма маъноларини ҳозирги жамиятнинг 7 ёшдан 70 ёшгачаси тушуниб қолиб бўлган. Бироқ, афсуски, юқоридаги ниқобланган ибораларнинг моҳиятини расмий ёки илмий тарзда очиб берувчи (расшифровка) механизм мавжуд эмас ва шунинг учун улардан жиноят иши бўйича далил сифатида фойдаланиш баҳсли масала.
Суднинг ҳукми тахминларга, мавҳум маълумотларга асосланмаслиги керак, деган қоидадан келиб чиқадиган бўлсак, бундай вазиятлар айбсизлик презумпциясига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг фойдасига ишлайди.
Агар пора предмети билан ушланган шахс яширилган иборани аниқ ва равшан изоҳлай олмаса, пора предмети билан "калит" иборадаги миқдор тўғри келиб қолган ҳар бир вазиятда судни ишонтира олмаслигингиз, ўз навбатида суд албатта буни жавобгарликдан қочишга уриниш деб баҳолаб, айблов ҳукми чиқариши мумкин.
Коррупцион жиноятларни самарали фош қилиш учун юқорида келтирилган халқ оғзида муомалада бўлиб келаётган "калит" ибораларни криминалистиканинг “glossary” (луғат)ига киритишни таклиф қиламиз.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Аслида норозилик нимада?
Самарқанд вилояти Иштиҳон туман адлия бўлими бошлиғининг хатти-ҳаракатларидан жиддий норозилик мазмунидаги Адлия вазирлигига юборилган мурожаатлар бизнинг @himoyachigabot га ҳам келиб тушяпти.
Аслида, бу мурожаатлар замирида адлия ходими ёки ходимларининг ҳуқуқлари қўпол тарзда бузилиши ҳолатлари борми? Агар бўлса, тегишли мансабдор шахсга қонуний чора кўриш масаласи Вазирлик даражасида кўриб чиқилиши лозим, деб ҳисоблаймиз.
Адлия вазирлигидан муносабат кутиб қоламиз.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Гувоҳ суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқишга ҳақлими?
Бир гувоҳ тилидан: Апелляция судида раислик этувчи судья менга “Сиз биринчи босқич судида берган кўрсатувларингизни ҳозир ўзгартиряпсиз. Бунинг сабаби нима?” - деб савол берди. Шунда мен “Йўқ, мен биринчи босқичда қандай кўрсатув берган бўлсам, ҳозир ҳам шундай бермоқдаман”, - дедим. Кейин, ўша биринчи босқич судида менинг номимдан қайд этилган кўрсатувларимни ўқиб эшиттиришди. Ҳақиқатдан ҳам биринчи босқич суди мажлиси баённомасида кўрсатувларим ўзгартириб, қайд этилган экан. Дастлабки терговда кўрсатувимни ўқиб чиқиб, танишган эдим. Судда эса таништирилмадим. Таништирилганимда эди, эътироз билдирган бўлардим. Наҳотки, суд мажлиси баённомаси билан танишишга ҳақли бўлмасам?
Тўғри, амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 66-моддасида Сизнинг гувоҳ сифатида суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқиш ҳуқуқингиз назарда тутилмаган. Буни қонуннинг камчилиги, деб ҳисоблаймиз. Лекин Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бундай ҳуқуққа эга эканлигингиз аниқ ва тиниқ кўрсатиб қўйилган.
Яъни, унинг 34-моддасига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шартдир.
Биринчидан, мазкур нормада фақатгина айбланувчи ёки жабрланувчи мақомидаги шахс ҳақида гап кетмасдан, балки ҳар ким назарда тутилган.
Иккинчидан, унда ҳар қандай жараён назарда тутилган. Яъни, шу жумладан, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, шунингдек суд жараёнлари кабилар ҳам.
Бунда танишиш талаб этилаётган хужжат талабгорнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлиши кифоя.
Учинчидан, давлат органларининг мансабдор шахсларига танишиш имкониятини таъминлаш мажбурияти юклатилган бўлиб, судья ҳам давлат органинг мансабдор шахси ҳисобланади.
Демак, Сиз ҳар қандай суд инстанциясида юритилган суд мажлиси баённомасининг ўзингизга дахлдор қисми билан танишиб чиқишга тўлақонли ҳақлисиз.
Эслатиб ўтамиз: суд мажлиси баённомасининг гувоҳ кўрсатувлари қайд этилган қисми, бу ҳужжатнинг айнан шу гувоҳ ҳуқуқлари ва қонуний манфааатларига дахлдор қисми ҳисобланади.
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
Plyuralizm yetishmayapti
Advokat Abdullayev Abdumalik akaning "Vijdon yetishmayapti" nomli postini va shu mavzudagi bir nechta postlarni (1, 2, 3) o'qib chiqdim. Ulardagi fikrlarga qo'shilgan holda o'zimning ba'zi kuzatuvlarim va fikrlarimni keltiraman, faqat quyidagi parchadan so'ng.
D.Ajemo'g'li va J.A.Robinsonning "Mamlakatlar tanazzuli sabablari..." kitobida mavzuga oid qiziq bir holat keltirilgan:
"1724-yilning 10-noyabrida J.Hantrij ismli shaxs Angliya bosh vazirining mulkida amalga oshirilgan o'g'rilikka yordam berish va bunga undashda ayblandi. Har ikki jinoyat osish bilan jazolanardi. Uni tergov qilishda bosh vazir va adliya kengashi rahbari boshchilik qildi. Ayblov hukmi chiqarilishi oldindan ma'lumdek edi, ammo sud Hantrijni aybsiz deb topdi, boisi dalillar g'ayriqonuniy usulda to'plangan edi."
Endi atrofimizdagi voqelikka boqing va ikki holatdan qanday xulosalar qilamiz?!
2023-yilgi Yangi O'zbekistonni 1724-yilgi Angliya bilan solishtira olasizmi?! SIzga qarshi Bosh vazir qatnashgan ishda haqligingizni isbotlay olishizga ishonasizmi?!
P.S.: Biz o'sha davrdagi Angliya darajasiga tenglashishimiz uchun juda ko'p haqiqiy islohotlar qilishimiz kerak: siyosiy plyuralizm, inklyuziv siyosiy va iqtisodiy institutlar, chinakam qonun ustivorligi va h.k.
Ana o'shandagina, sudyaga "vijdoning bormi?", "Xudoga soldim" kabi jumlalarni aytishimizga hojat qolmaydi, chunki bunday deyishgacha yetib borolmaydi amaldorlar.
P.P.S.: Muammo amaldorlarning vijdonli yoki vijdonsizligida emas, qonunda, JPKda "vijdon" tushunchasining yo'qligida ham emas, muammo biz ularni tiya olmasligimizda. IMHO
@a_muzaffaroff