advokat_abdullayev | Unsorted

Telegram-канал advokat_abdullayev - Advokat Abdullayev | Rasmiy

37556

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун👉 @himoyachigabot +998911664900

Subscribe to a channel

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Одил судлов: Жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок эта оласиз

Бизга келаётган мурожаатлар орасида судлар жамоат ҳимоячиси қатнашишига оид ягона амалиётни ҳалигача таъминлаб бера олмаётганликларидан норозилик ифодаланганлари ҳам кўп.

Хўш, бунга нима халал беряпти, ёки бунга нима йўл қўймаяпти? Ўзи аслида судга бундай мазмундаги илтимосномани қаноатлантирмаслик ваколатини берилишининг моҳияти нимада?

Маълумки, ЖПКнинг 42-моддаси 1-қисмида “жамоат бирлашмалари ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси тариқасида иштирок этиш учун ўз вакилларини юборишлари мумкин.” деб белгиланган.

“Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунга кўра, сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади.

Лекин кодексда "жамоа" тушунчасига таъриф берилмаган. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “жамоа” сўзига қишлоқ ва унинг аҳолиси, бир тўда, гуруҳ кишилар, деб таъриф берилган.

Демак, жамоат бирлашмалари қатори, муайян маҳаллада яшовчилар ёки қариндошлар иттифоқи ҳам жамоа деб, ўз вакилларини суд муҳокамасида жамоат ҳимоячи сифатида иштирок этиш учун юборишлари мумкин.

Жамоат бирлашмалари ва жамоалар вакилларининг иштироки, аввало ЖПКнинг 21-моддасида кўрсатилган жиноят ишларини юритишда жамоатчиликнинг иштироки принципи амалда таъминланиши ҳисобланади.

Иккинчидан, ЖПКнинг 24-моддасига мувофиқ, судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаб берилишининг далолати.

Ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зиммасидаги гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланади.

Демак, бу бажарилиши шарт бўлган - императив норма ҳисобланади. Ўз навбатида, бу судланувчи ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиши учун қонунда назарда тутилган восита ва усуллардан фақатгина бири бўлиб, фойдаланиш имконияти суд томонидан таъминлаб берилиши шарт.

Шундай экан, у ёки бу жамоат бирлашмаси ёки жамоа ўз вакилини суд муҳокамасида жамоат ҳимоячиси сифатида қатнашиш учун юборар экан, бу ҳақидаги киритилган илтимоснома албатта қаноатлантирилиши лозим. Қонун талабига кўра, илтимосномага жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг йиғилиш қарори илова қилинганлигининг ўзи кифоя.

Аслини олганда, умуман бунга рухсат берилишини сўраб, суддан илтимос қилишнинг ўзи юқоридаги тамойилнинг моҳиятига бутунлай мос келмайдиган тартиб бўлиб, ушбу тартибни қонунчиликда ўзгартирилиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Одил судлов: Кўрсатувларингиз сохталаштирилганда...

Бизга келаётган мурожаатлар орасида суд мажлисида гувоҳ ёки жабрланувчи берган кўрсатувлар суд мажлиси баённомасида, суд ҳукмида бошқача киритиб қўйилганлигидан норозилик ифодаланганлари ҳали-ҳануз ортса ортмоқда-ки, камаймаяпти.

Қонунчиликда бундай вазиятда кўрсатувлари ўзгартириб, қайд этилганлигидан норози ёки шундай қилинишига гумон билан қараётган иштирокчи қандай ҳаракатлар қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Демак, биринчи қадам: дастлаб суднинг тайёрлов қисмида суд мажлиси тўлиқ аудио қайд этилиши ҳақида илтимоснома киритириш керак. Мисол учун, Тошкент шаҳри судларининг бизга маълум бўлган деярли барча суд мажлисларида бундай мазмундаги илтимосномалар қаноатлантириб келинмоқда.

Иккинчи қадам: имкон қадар ҳар бир суд иши бўйича суд ҳукми ўқилган куннинг ўзида суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқишга, аудио-ёзув ва суд мажлиси баённомасидан нусха тақдим этиш ҳақидаги мурожаатни девонхонага тақдим этиш.

Учинчи қадам: олинган суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқиб, ундаги қайдларни суддаги ҳар бир ҳаракат кесимида аудио-ёзув орқали солиштириш ва тегишли мулоҳазаларни 5 сутка ичида судга тақдим этиш.

Тўртинчи қадам: суднинг мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижасига кўра чиқарган ажрими билан келишилмаган тақдирда (одатда 90% ҳолатда келишмаяпмиз), шу ажрим устидан хусусий шикоят бериш.

Бешинчи қадам: кўрсатувлари ўзгартирилиб, қайд этилган шахс(лар)ни қўшимча сўроқ қилиш ҳақида апелляция судига илтимоснома киритиш.

Хуллас, процессуал механизм шу тарзда ишлаши керак, аслида. Сохталаштирилган ҳар бир ҳужжатнинг, шу жумладан суд мажлиси баённомасининг ҳам ҳуқуқий оқибатига нисбатан муросасиз бўлишга чақирамиз.

Суд мажлиси баённомасига оид процессуал қонун нормаларини ишлашини қатъий талаб қилишдан ҳар қандай вазиятда чекинмасак, бу борадаги ягона амалиётни таъминланишига эришишимиз мумкин.

Мақсад эса “ўйин” қоидаларисиз қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари чиқарилишига кўмаклашишдир.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

⚡️#Диққат

❗️Сизга ҳуқуқий муаммоларингиз юзасидан сифатли маслаҳат берувчи
ва энг тезкор расмий маълумотларни биринчилардан етказишга ёрдам берадиган ТОП 7 талик ҳуқуқ йўналишидаги каналларни тавсия этамиз.

1️⃣ Advokat Abdullayev - Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. 👉каналга обуна бўлинг!

2️⃣ YURISTKADR – Амалиётчи юрист, адвокат Саидали Мухторалиев канали. Ушбу канал орқали юридик ва кадрлар хизмати соҳасида маслаҳат ҳамда мутахассисликларга оид барча саволларингизга жавоб топишингиз мумкин. 👉 каналга обуна бўлинг!

3️⃣ Bahodir Ahmedov – Ўткир танқид эгаси, ҳам адвокат, ҳам журналистик лаҳжага эга блогер-юрист Баҳодир Аҳмедов канали. У адвокат сифатида кўплаб суд ишларида натижалар қилган. Каналида солиқ, тадбиркорлик, янги қонунлар, банк, таълим ҳуқуқи ҳақида тушунтириб боради. 👉 каналга обуна бўлинг!

4️⃣
Аdvokat Qosimov Узоқ йиллик тажрибали адвокат бўлиб, ҳуқуқ соҳасида кирмаган тешиги йўқ. Лекин жиноят бўйича фирибгарлик, ўзлаштириш/растрата, коррупцион жиноятлар каби суд ишларига чуқурроқ кирган. Ҳокимлар ва солиқ органлари ноқонуний қарорларини бекор қилишгаям жуда "уста". 👉каналга обуна бўлинг!

5️⃣
GENERALISSIMUS — тажрибали юрист томонидан юритиладиган, ҳуқуққа оид инсайд хабарлар, қўпол қонун бузилишлари ҳақида маълумотлар, амалий муаммолар ва долзарб масалаларга ҳуқуқий шарҳлар, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориладиган канал. 👉каналга обуна бўлинг!

6️⃣ Адвокат Беҳзод Ғаниев — йўл ҳаракатидаги маъмурий жарималар ва қизиқ-қизиқ суд ишлари бўйича адвокат Беҳзод Ғаниевнинг каналида ўқиб чиқиш мумкин. Адвокат айни кунларда қонунлар қандай ишлаши, амалиётда қайси жиҳатларга эътибор қаратишингиз кераклиги бўйича қизиқ ва жиддий маслаҳатлар пайдар-пай бериб келмоқда. 👉каналга обуна бўлинг!

7️⃣
Адвокат ва бизнесмен Bektosh Khatamov
Ҳам бизнес соҳасида, ҳам ҳуқуқ соҳасида керакли маслаҳатлар, айниқса солиқ бўйича лазейкалар ҳақида билиб олмоқчи бўлсангиз, албатта Bektosh Khatamov 👉каналига обуна бўлинг!

❗️ Бу каналларга ҳозироқ уланиб қўйинг. Эртами, кечми ҳуқуқий муаммоларга дуч келганингизда бу мутахассислар сизга жуда асқотади. Муаммога дуч келмаслик учун ҳам.

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Юзга тупуриш ҳақорат қилиш деб квалификация қилинади

Аввало, ҳақорат қилиш – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини одобсиз шаклда камситиш. Эътибор беришимиз керакки, ҳақорат қилиш, деб баҳолаш учун баъзи зарурий белгилар бўлиши талаб этилади.

Шундай белгилардан бири, шаън ва қадр-қимматни камситиш факти мавжудлиги бўлса, иккинчиси, у одобсиз кўринишда ифода этилган бўлиши.

Ҳақорат қилиш икки шаклда ифодаланиши мумкин: оғзаки, ёзма ёки жисмоний ҳаракатлар (масалан: номаъқул имо-ишоралар, шахсга қарата тупуриш).

Бу ерда юзга, ёки умуман инсонга қарата тупуриш унинг шаъни ва қадр-қимматини камситишнинг ўта одобсиз кўринишдаги ифодасидир ва албатта ҳақорат қилиш, деб квалификация қилинади.

Агар бундай номаъқул ҳаракат жамоат жойида, атрофдагилар кўз ўнгида, ўрталарида шахсий адоват, хусумати бўлмаган дуч келган шахсга қарата содир этилган бўлса, унда ҳуқуққа хилоф ҳаракат жамоат тартибига қарши тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарлик, деб баҳоланади.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

👉Сизни терговчи чақирса!

📞"Алло, шаҳар ИИБданман, терговчиман, адвокатингиз билан келиб кетсангиз".

Одатда ҳаммаси шундай бошланади. Терговчи агар сизга адвокатингиз билан келиб кетинг деб айтадиган бўлса, демак сиз қандайдир жиноятни содир қилганликда гумон қилинмоқдасиз. Ҳеч ҳам саросимага тушманг. Бу чақириқ, ҳали Сизга "ҳукм" ўқилди дегани эмас. Олдинда узоқ давом этувчи суриштирув ёки тергов жараёнлари кутмоқда. Шахснинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.

Лекин, адвокатсиз тергов органига бориб, ҳимоячидан воз кечган ҳолда ҳужжатларга имзо чекиш ва терговда қатнашишдан эҳтиёт бўлинг. Бу келгусида тузатиб бўлмас оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

❗️Унутманг, гумон қилинувчи ёки айбланувчи учун "Бепул адвокат прокурордан ҳам ёмон" деган гап бор. Бунинг маъноси, прокурор қонунга биноан давлат айбловини қўллаб қувватлайди. Яъни, сизнинг айбдор эканлигингизни исботлаш вазифаси қонун билан суруштирувчи, терговчи, прокурор ва судга юклатилган. Шунга кўра, ўзингиз ишонган ва ўз ишига пухта адвокатларга мурожаат қилинг.

Ҳуқуқларингиз қонун билан ҳимоялангандир!

Саломат бўлинг.

Манба: ADVOKATURA ASEAA

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Терговчи тақдимнома киритишга ҳақлими?

Амалиётда жиноят иши судга юборилиши арафасида терговчи ёки прокурор томонидан жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида албатта мажбурий тарзда тақдимнома киритиб келинади.

Бунинг ҳуқуқий асоси эса ЖПКнинг 297-моддаси бўлиб, унга кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор жиноят ишини тергов қилиш чоғида жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб чиқиб, тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор шахсга ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритади.

Бироқ, мазкур амалиёт айбсизлик презумпциясига зид.
Конституциянинг 28-моддаси 1-қисмида "Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.", - дейилган.

Модомики, шахс ҳали айбсиз ҳисобланиб турса, унда жиноят ҳодисаси ҳам ҳали расман тасдиқланмади. Қандай қилиб юқоридаги мазмундаги тақдимномаларда жиноят содир этилганлигини кўрсатиш мумкин? Ахир у тақдимнома киритилаётган вақтда айбсиз шахс ҳисобланади-ку.

Энди табиий равишда туғиладиган савол: Хўш, бундай тақдимномага жавоб бермаслик ҳуқуқий жавобгарлик келтириб чиқарадими?

Жавоб эса, албатта - йўқ, келтириб чиқармайди. Лекин афсуски, қонунчилигимизнинг ўзидаги ушбу норма бутун мамлакат ҳуқуқий тартиботида нотўғри қўлланиб келинмоқда.

Айбсизлик презумцияси бу ҳам конституцион норма, ҳам айни пайтда процессуал қонунчиликнинг асосий тамойилларидан бири саналади ва унга мазмунан зид талабларни ёки тартибни ифодаловчи бошқа ҳар қандай норма ўз-ўзидан қонуний кучга эга эмас. Шундай экан, бу вазиятда Конституциявий нормаларга амал қилиш лозим бўлади.

Демоқчимиз-ки, амалдаги ЖПКнинг 297-моддаси асосий Қомусимизга ва айни пайтда шу Кодекснинг асосий тамойилларидан бирига зиддир.

Аввалроқ айбсизлик презумпцияси кафолатлари ҳақида тўхталган эдик ва ушбу навбатдаги мақоламиз мактаб директорининг саволларига берилган жавобларнинг мантиқий давоми бўлсин.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Баҳс-мунозарада биз ҳам бор: “Асосга қарши асос” усулини ишлатишда ким қувватли, ким заиф асос келтирди? (давоми)

Учинчидан, муддат ўтказиб юборилганлиги борасидаги баҳсда буйруқ нусхаси берилган ёки йўқлиги факти билан, судга мурожаат қилиниши фактини боғлаш масалага мантиқсиз ёндашишдан бошқа нарса эмас.

Учинчи асос: Жавобгар вакиллари даъво муддатини қўллаш ҳақида мурожаат қилмаган бўлса-да, суд ўзича даъво муддатини қўллаган.

Бунга Тошкент шаҳар судлари тelegram каналидаги муносабат: “Жавобгар МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи номидан ёзилган даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза иш ҳужжатларида мавжуд. Лекин, ишда бор ариза ҳақида билмаслик савиядан дарак берадими ёки ушбу ариза ҳақида атайлаб ёзмаслик орқали ҳақиқатни яшириш мақсади кўзланганми?”

Шунга YURISTKADR суд мажлиси баённомасининг тегишли саҳифасини навбатдаги муносабатида алоҳида пост қилиб жойлади. Унга кўра, жавобгар ариза билан мурожаат қилмаган.

Агар ушбу баённома иш ҳужжатларида мавжуд бўлса, Тошкент шаҳар судлари тelegram каналидаги муносабатида ёлғон ахборот тақдим этган.

“Асосга қарши асос” усулини ишлатишда ким қувватли, ким заиф асослар келтирганлигини зийрак ўқувчи ажратиб олди, назаримизда.

(Боши аввалги постда)

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Кўп одамлар билан гаплаш. Оз кишилар билан фикрлаш. Лекин, танҳо ўзинг қарор қабул қил.

©Конфуций


Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

70 дан ўтиб, 80 га яқинлашиб қолган бир дўстимдан ўзида қандай ўзгаришларни ҳис қилаётганини сўрадим.

У менга қуйидагиларни айтди:

1. Ота-онам, ака-ука, турмуш ўртоғим, фарзандларим ва дўстларимни сева-сева, энди ўзимни сева бошладим.

2. Дунё менинг елкамда эмаслигини англадим.

3. Мева-сабзавот сотувчилар билан савдолашишни тўхтатдим. Яна бир неча минг сўм мени синдирмайди, лекин бу пуллар камбағал деҳқонга қизининг ўқиши учун пул тўлашга ёрдам беради.

4. Мен официантга ҳам чойчақа қолдираман. Қўшимча пул унинг юзига табассум олиб келиши мумкин. Ахир унинг тирикчилики меникидан кўра қийинроқ.

5. Мен кекса одамларга битта воқеани неча марта такрорлагани ҳақида айтишни тўхтатдим. Хотира уларни умр йўлларидан қайта юриб, ўтмишни эслашга мажбур қилади.

6. Мен одамларнинг нотўғри гапирганини билсам ҳам, уларни тузатмасликни ўргандим. Ҳаммани мукаммал қилиш юки менинг зиммамда эмас. Дунё мукаммалликдан қимматроқдир.

7. Барчага сахийлик билан илтифот кўрсатаман. Яхши гаплар нафақат уларни эшитувчининг, балки менинг ҳам кўнглимни кўтаради.

8. Мен кўйлакдаги бурма ёки доғга эътибор бермасликни ўргандим. Шахсият ташқи кўринишдан кўра аниқроқ кўзга ташланади.

9. Мени қадрламайдиган одамлардан узоқлашишга ҳаракат қиламан. Улар менинг қадримни билишмайди, лекин мен биламан.

10. Каламушлар пойгасида кимдир мени қувиб ўтиш учун фитнага қўл урса, мен совуққонликни сақлайман. Чунки мен каламуш эмасман.

11. Мен ҳис-туйғуларимдан уялмасликни ўрганяпман. Ҳис-туйғуларим мени одам қилади.

12. Мен тушундимки, муносабатларни тўхтатгандан кўра, худбинликдан воз кечиш яхшироқдир. Менинг худбинлигим мени чеклайди, ундан воз кечсам мен ҳеч қачон ёлғиз қолмайман.

13. Мен ҳар кунни охирги кунимдек яшашни ўргандим. Ахир у чиндан ҳам охирги бўлиши мумкин.

14. Мени бахтли қиладиган ишни қиламан. Мен бахтим учун жавобгарман ва қарздорман. Бахт бу танловдир. Сиз хоҳлаган вақтда бахтли бўлишингиз мумкин, шунчаки бахтни танланг!

Энтони Хопкинс

Каналга уланиш
:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

• Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади;
• Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий;
• Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш;
• Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
• Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан;
• Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
• Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади;
• Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади;
• Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан;
• Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир;
• Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал;
• Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
• Ҳозир, ҳатто, душманларинг очларча китобларни варақламоқда;
• Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

Манба

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ҳақорат қилиш: Суд-лингвистик экспертизаси ўтказиш зарурияти

Инсон шаъни ва қадр-қиммати унинг мулкидан, ҳаттоки, давлат ва жамият манфаатларидан ҳам аввалроқ муҳофазага олинган юқори қадриятдир. Лекин, сир эмас-ки, ҳозирги кунларда ушбу қадриятга бемалол, қўрқмасдан тажовуз қилиш ҳолатлари ортган сайин ортиб бормоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш деб тушунтирилган.

Жиноят кодексининг 140-моддасида эса ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш деб белгиланган.

Эътибор берган бўлсангиз, ҳар иккила турдаги жавобгарлик келиб чиқишига шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлашга урғу берилган.

Бошқача тушунтиргандек, ҳақорат қилиш бошқа шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, номақбул шаклда, беодоблик билан ифодалашдир.

Номақбул шаклда, беодоблик билан, деганда жамиятда қабул қилинмаган ва белгиланган меъёрларга зид равишда амалга оширилиши тушунилади.

Ҳақорат омма олдида, шунингдек ҳақорат қилинган шахс йўқлигида ҳам содир этилиши мумкин, бундай ҳолда айбдор бошқа шахслар томонидан ҳақорат қилинганлиги жабрланучига маълум бўлишини кутади. Шахсга нисбатан баҳо ҳақиқатга тўғри келган тақдирда ҳам, лекин у одобсиз шаклда қилинса, ҳақорат ҳисобланади.

Бу ерда аниқланиши лозим бўлган муҳим масалалар мавжуд. Аввало, ушбу мулоқот шаклида салбий баҳо мавжудми? У номақбул шаклда ифодаланганми? Қонунда номақбул шакл деганда айнан нимани англатишини аниқ белгилаб бермаган. Шу сабабли ҳам бу масалани аниқлаб олиш ҳуқуқни қўлловчидан бироз ақл ва фаросат талаб қилади, айрим ҳолларда.

Баъзан эса ушбу масалани ҳал қилишда лингвист эксперт хулосасини олиш зарурияти туғилади. Демак, суд-лингвистик экспертизаси ўтказиш лозим бўлади.

Суд-лингвист экспертлари олдига маълумотлар номақбул шаклда, беодоблик билан тақдим этилганми? Белгиланган иборада, матнда, мулоқотда ҳақорат белгилари мавжудми? деган саволлар қуйилиши тавсия этилади.

Яна шуни билинг-ки, мулоқотингиз объекти бўлмиш суҳбатдошингиз ёки нутқингиз, сўзларингиз йўналтирилган шахс сиз унга қарата ишлатган, тилга олган муайян сўз ёки сўзлар бирикмасини ўзига ҳақорат деб қабул қилиши эҳтимолини доим ёдда тутинг ва луғат бойлигингиздан ишлатадиган сўзларингизни танлашга эътиборли бўлинг. Айнан сиз ҳақорат санамайдиган сўзларингиз бошқалар учун камситиш саналиши мумкин, буни унутманг!

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Адвокат кераклиги учун 5 та муҳим сабаб

1. Ҳуқуқ ва мажбуриятини билмайдиган ёки етарлича англамаган инсонлар мураккаб қонунлар бўлгани учун уларни тушунишда қийинчиликларга дуч келишади. Адвокатлар ўз касбий фаолияти давомида қонунларни тушуниш, ўрганиш ва татбиқ этишда процессионал тажрибага эгалар.

2. Жамиятда қонунлар ишлашини кўпроқ адвокатлар талаб қилади. Чунки ишламаётган қонунлар билан энг кўп муаммоларга адвокатлар дуч келади, назаримда.

3. Жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда баъзи фарқлар мавжуд. Масалан, кучли ва кучсиз инсонлар, катта корхона ва кичик истеъмолчи, бой ва камбағал, иш берувчи ва ходим ўртасидаги фарқлар. Адвокатлар улар ўртасидаги кучлар тенглиги мувозанатини ушлашда ёрдам беради.

4. Айбсиз инсонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг алоҳида ўрни бор. Адвокатлар кўп асаб бузарликларга дуч келишади. Чунки мана шу касби сабабли ноҳақликни ўзларига нисбатан деб қабул қилишиди.

5. Адвокат жамиятда текширувчи вазифасини ҳам бажаради. Масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ҳуқуқини билмаган инсонга нисбатан қонунга хилоф ҳаракатланаётганида, агар ишга адвокат киришса, ўз ҳаракатини тўхтатиши мумкин. Адвокати бор экан, деган сигнал улар учун етарли, баъзида.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Судлар жамоат ҳимоячиси иштирок этиши ҳақидиги илтимосномани ҳар доим қаноатлантиришлари шарт.

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ноҳақ йўлда ғолиб бўлмоқдан кўра, ҳақ йўлида мағлублик афзал.

©️Цицерон

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Тергов ҳибсхонасида оммалашган айрим жаргон сўзлар

Иш фаолиятимиз давомида тез-тез тергов ҳибсхоналарига бориб турамиз. Ҳимоямиз остидаги шахслар билан суҳбатимиз давомида уларнинг нутқида янги терминлар пайдо бўлганини сезамиз. Бундай терминлар тўғрисида маълумотга эга бўлиш қаршингизда ўтирган инсонни тезроқ тушуниш имконини беради:

Кормушка - камера эшигидаги, тўртбурчак шаклидаги кичик эшикчали тешик, овқат тарқатиладиган жой.
Решка - бу камерада жойлашган темир панжарали дераза.
Баландёр - ТХ ва ЖИЭК ларда асосан овқат ташувчи, хўжалик ишларини бажарувчи маҳкум.
Гад - бу асосан ЖИЭК лардаги СПП , ТБОШ ва шунга ўхшаш ишларни бажарувчи маҳкумлар.
Монашка - бу маҳкумалар (қамоқдаги аёллар)
Малолетка - қамоқ олинган вояга етмаганлар.
Миска - маҳкум ва маҳбуслар овқатланиши учун мўлжалланган темир, алюмин идишлар.
Обиженный - Жиноят кодексининг 118,119-моддалари билан қамоққа олинганлар.

Аввалроқ бошқа жаргонлар ҳақида тўхталган эдик.

#жаргон

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Рост ва ёлғон
Ҳақиқатдан қўрққан одам ёлғоннинг панасига беркинади.

Ҳақиқат
Шу қадар ширинки, тотиб кўргинг келади. Шу қадар аччиқки, тилни куйдиради!

©️Ўткир Ҳошимов

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Фаолиятингизда ўтказиладиган текширувлар ҳақида олдиндан маълумот олмоқчимисиз?

Тадбиркорлик субъектлари текширув ҳақидаги маълумотларни “Telegram”даги @tekshiruvinfo_bot орқали ёки СМС тарзида 4064 қисқа рақамга СТИР рақамини юбориш орқали билиб олишлари мумкин.

Ҳурматли тадбиркорлар, “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтишингиз ва назорат қилувчи органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган ҳолатлари юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз сўралади
.

Эл. почта манзили: info@biznesvakil.uz 
Тел: 71 202-08-97, 71 202-09-32

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ҳақорат қилиш: Суд-лингвистик экспертизаси имкониятларидан фойдаланиш керак

Ҳақорат қилиш жабрланувчининг шахсига нисбатан номақбул шаклда ифодаланган ва унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи салбий баҳодир.

Ҳуқуққа хилоф ҳаракатни ҳақорат қилиш, деб баҳолаш учун қуйидагилар аниқланиши лозим:

Биринчидан, ҳақорат қилувчининг ҳаракатлари шахсан бир ёки бир неча инсонларга қарши қаратилган бўлиши керак. Касби, миллати, соҳаси ёки муайян гуруҳга мансублигига кўра номаълум шахслар гуруҳига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни ишлатишни ҳақорат қилиш, деб квалификация қилиб бўлмайди. Балки тегишли белгиларига қараб, бошқа маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят сифатида баҳоланиши мумкин. Масалан, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, ва, ёки тарқатиш, деб (МЖтКнинг 184-3-моддаси, ёки Жиноят кодексининг 156-моддаси).

Иккинчидан, ҳақорат қилувчининг ҳаракатлари ёки у ифодалаган сўз(лар) жабрланувчининг салбий сифатларини ифодалашга қаратилган бўлиши керак. Лекин ходимнинг ишлаб чиқариш фаолиятига салбий баҳо бериш, агар бу одобсиз шаклда ифодаланган бўлмаса, ҳақорат қилиш, деб баҳоланмаслиги лозим.

Туҳматдан фарқли ўлароқ, ҳақорат қилишда жабрланувчига тегишли аниқ фактлар ифодаланмайди, балки унинг шахсий сифатлари, ёки фазилатлари ёхуд умуман хатти-ҳаракатларига уни хафа қиладиган шаклда баҳо берилади.

Бир қарашда ҳақорат қилиш, деб баҳолаш оддий кўринади. Бироқ, амалиётда муайян бир сўзни ҳақорат, деб баҳолаш билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиб турамиз. Шунинг учун суд-лингвистик экспертизаси имкониятларидан фойдаланилиши мақсадга мувофиқдир. Экспертлар эса ҳақорат қилиш тушунчасининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлган “нутқнинг номақбул (одобсиз) шакли” тушунчасининг аниқ лингвистик таърифидан келиб чиқиб, ёндашишлари керак бўлади.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Дастлабки эшитув институти амалиётда ишлаши керак

Бир жиноят иши доирасида дастлабки эшитувга оид процессуал нормалар ишлашини сўрадик, лекин суд нима учундир буни хоҳламади.

Аввало, дастлабки эшитув институтини жорий этишдан мақсад одил судлов жараёнида қуйидагиларни таъминланишига эришиш эди:

➖жиноят ишини умумий асосларда кўришга монелик қилаётган сабабларни тезкор бартараф этишга қаратилган қарорлар қабул қилиш жараёнида тарафларнинг тортишуви принципига сўзсиз риоя этилишини;

➖суд муҳокамаси чоғида фақат мақбул далиллардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилишини;

➖жиноят процессида шахснинг конституциявий ҳуқуқларига қатъий риоя этилишини.

Олдинроқ Олий суд нега ҳануз жим? деган пост қўйиб, мазкур масаладаги ҳуқуқий муаммога ечиб топиб беришини сўраган эдик. Лекин Олий суд ҳануз жим.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

2023 йил октябрь ойидаги фойдали постлар

Виждон етишмаяпти


Судьялар тоифаси

Коррупцион жиноятларда тренддаги "калит" иборалар


Ажабо! Олий суд раисининг ўринбосаридан кутилмаган ёндашув


Гувоҳга оид 8 та муҳим маълумот

Шахсий телефон аппаратларингиз ҳам дахлсиздир

Олий суд нега ҳануз жим?

Полиграф

Тергов ҳибсхонасида оммалашган айрим жаргон сўзлар

Провокация


Адвокат кераклиги учун 5 та муҳим сабаб


Ҳақорат қилиш: Суд-лингвистик экспертизаси ўтказиш зарурияти

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.

© Маҳмуд аз-Замахшарий

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Баҳс-мунозарада биз ҳам бор: “Асосга қарши асос” усулини ишлатишда ким қувватли, ким заиф асос келтирди?

YURISTKADR тelegram каналида эълон қилинган “Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида яна бир адолатсизлик” сарлавҳаси остидаги мақолада суд қарорининг асоссиз эканлигига қуйидаги асослар келтирилган:

Биринчи асос: Ходимнинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси мавжуд эмас.

Бунга Тошкент шаҳар судлари томонидан қуйидагича муносабат билдирилган:
“Қонунчилик талабларидан бехабар ўқувчиларни чалғитадиган ва таажжубини уйғотишни мақсад қилган ҳолда ёзилган ходимни тизимдан бўшатиш ҳақида ариза мавжуд эмаслиги бўйича фикр юзасидан бир оғиз эслатма келтиришни лозим топдик.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисида”ги Низом талабларига кўра, ходим эгаллаб турган лавозимидан аризасига кўра озод қилинади. Лекин, эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, прокуратура органлари ихтиёрида қолган ходимни прокуратура органларидан бўшатишда қайта ариза олиниши низомда назарда тутилмаган”
- дейилган.

Бунга жавобан YURISTKADR билдирган муносабатига қўшиламиз. Меҳнат кодексининг 11-моддасига мувофиқ прокуратура органлари ходимларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

Прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликда “ариза олинмайди”, - деган талаб кўрсатилмаган бўлса, бундай вазиятлар учн Меҳнат кодекси нормалари тадбиқ этилиши лозимлиги тушунилиши керак. Ўз навбатида, меҳнат қонунчилигига кўра, прокуратура ходимини ҳам, МИБ ходимини ҳам ўз ташаббусига кўра хизматдан бўшатиш унинг бу ҳақдаги аризасисиз амалга оширилиши мумкин эмас. Демак, қайси нормалар қўлланиши лозимлиги ҳақидаги талабларга риоя этилмаган.

Иккинчи асос: Ходимга уни лавозимидан озод қилиш ва хизматдан бўшатиш ҳақидаги буйруқлардан кўчирмалар берилмаган.

Бунга Тошкент шаҳар судлари тelegram каналидаги муносабат:
“Билдиришдаги фикрларнинг ўзида қарама-қаршиликлар бор, дастлаб ходим буйруқ билан танишганлиги ва имзо қўйганлиги маълум қилинган бўлса, кейин эса буйруқ нусхаси ҳануз ходимга берилмаганлиги туфайли даъво муддати ўтмаганлиги важ қилинган.

Ходим ҳозиргача буйруқ нусхасини олмаган экан, лекин бу унинг судга мурожаат қилишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмабди, суд ходимнинг даъвосини буйруқ йўқ деган важ билан қайтармабди ва низони мазмунан кўриб чиқибди, нега бу ҳақида лом-мим дейилмайди. Савол туғилади: Хўш, шундай экан, судга даъво бериш учун буйруқ шарт эмас экан, нега ходим қонунда белгиланган муддатда судга ишга тиклаш юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилмаган.

Даъво муддати эса фақат даъвогар талаби ноҳақ бўлганидагина эмас, у ҳақ бўлганида ҳам ўтиб кетганлиги муносабати билан талаб қаноатлантирилишини истисно қиладиган императив норма ҳисобланади. Бунда қонун чиқарувчи агарда даъвогар ҳақ бўлса, судлар ўз хоҳишига кўра даъво муддатини қўлламасликка ҳам ваколатли деган талабни белгиламаган.”


Аввало, юқоридаги фикрларнинг ўзида ҳеч қандай қарама-қаршиликлар кўзга ташланмайди. Унда буйруқларнинг кўчирма нусхалари берилмаганлиги урғуланган холос.

Иккинчидан, қонун чиқарувчи муддатнинг ўтишини буйруқдан кўчирма берилиши факти билан боғлаган экан, айнан шу фактнинг мавжуд эмаслиги муддатнинг ўтиши ҳаракатга тушишини инкор қилади.

Давоми бор👇

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Холис бўлишга чақирган Кенгаш ўзи холисми?

“Yuristkadr” каналида фуқаролик судлари томонидан чиқарилган қарорларга кетма-кет икки марта танқидий чиқишлар қилинди ва ҳар иккаласида ҳам суд хатолари урғуланган.

Судьялар олий кенгаши ушбу чиқишларга муносабат билдириб, танқидий фикрларни холислик тамойилидан чекиниш, деб баҳолаган. Бунга эса, ўзи адвокат сифатида иштирок этган суд процесслари якунида қабул қилинган суд қарорларига нисбатан мулоҳазалар юритишида табиий равишда ҳиссиётли ёндашиши асос қилиб кўрсатилган. Якунида эса танқид муаллифини холис бўлишга чақирилган.

Танқидларга ўз вақтида эътибор қаратиб, тегишли муносабат билдириб келаётгани учун Кенгашга раҳмат, деймиз. Лекин судьялар корпусини шакллантирувчи Кенгаш баъзи масалалардаги танқидларни сигнал, деб қабул қилиб, судьялар илмини ошириш йўлидаги ишлар етарлича ва тўғри ташкил этишга ҳали ҳануз киришмаганлигини унинг масалага холис ёндашмаётганлигининг далолати, деб қабул қилсак бўладими?

Кенгаш бошқаларнинг холис ёндашмаётганлигига диққатни қаратишга уринишини тушунамиз. Ахборот хуружи маконида холисликка чақириқлар қилиши қайсидир маънода яхши. Лекин судьяларни танлаб жой-жойига қўювчи вазифасини амалга ошириши пайтида у, жамоатчиликнинг танланган судьялар борасидаги танқидий чиқишларига жавобан холисликка чақириғи аслида айни нохолислик эмасмикин?

Агар Кенгаш бунда холислик принципини ушлаб қолса, судьялар корпусини шакллантиришни Олий суд ваколатига ўтказиш борасида ташаббус кўрсатсин. Судьяларни ҳам ўзи шакллантириб, ҳам ўзи ҳимоя қилиши айни нохолислик-ку!

Ўшанда балки холисликка чағириғи холис қабул қилинар.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Прокурор фаоллиги

Cудда ҳимоямиз остидаги шахсга прокурор савол берса, хурсанд бўлиб кетамиз. Аввало, ишда прокурор амалда қатнашяпти. Унинг саволлар бериши эса ҳақиқат қарор топишига ҳисса қўшишга уринаётганидан далолат. У судга айблов позициясида саволлар бериш имкониятини бермаслик учун ҳаракат қиляпти. Икки карра раҳмат.

Шунақа прокурорлар кўпайсин. Суд процессида прокурорнинг бундай фаоллиги суднинг *инквизицион процесс олиб боришидан маҳрум қилиб туради.

*Инквизицион процесс - фактларни текширишда суд фаол иштирок этадиган жараён.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Қоғозда қолиб кетаётган норма

Мактаб директоридан: Мени тергов қилишди. Иш якунида айблов эълон қилиб, жиноят ишини судга юбориш арафасида терговчи содир этилган жиноятларни олдини олишига оид раҳбариятимга тақдимнома юборибди. Энди тумандаги барча мактаб директорлари иштирокида муҳокама қилинар эканман. Шу қанчалик қонунга мувофиқ?

Бу айбсизлик презумпциясига зид.
Конституциянинг 28-моддаси 1-қисмида жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.

Сиз айтган масалада суднинг айблов ҳукми ҳали чиқмаган ва қонуний кучга кирмаган. Бундай ҳолда жиноят содир этганлигингиз ва унинг келиб чиқиш сабаблари хусусида тақдимнома жамоангизда муҳокама қилиниши амалиёти Конституцияда белгиланган айбсизлик презумпциясига зиддир.

Хўш, ЖПКнинг 296-моддасидаги “Жиноят ишларини юритишда суриштирувчи, терговчи, прокурор жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари шарт” - деган талабчи?

Бу Кодекс талаби бўлиб, конституция нормаси эмас. Аслида бу модда талаблари аллақачон қайта кўриб чиқилиши ва Конституцияга мувофиқлаштирилиши керак эди.

Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.

Конституциянинг 16-моддаси 2-қисмида бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шундай экан, бу вазиятда Конституциявий нормаларга амал қилиниши лозим бўлади. Афсус, ҳали ҳозирча Конституциямизнинг айнан айбсизлик презумциясига бағишланган нормаси минбарларда баланд овозда ўқишгагина ярамоқда холос.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

https://www.youtube.com/watch?v=pviP7cMjWKY

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Провокация

Тезкор-қидирув тадбирлари билан боғлиқ айрим жиноят ишлари материалларини ўрганишимиз давомида соҳага оид бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига дуч келмоқдамиз. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органнинг айрим ходимлари ҳуқуқий чеклов доирасидан четга чиқишаётгани кўзга яққол ташланиб қолмоқда.

Масалан, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонун 17-моддасининг фуқароларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириши ва ундаши тақиқланиши ҳақидаги талабини олсак. Бу талаб асосан тезкор эксперимент ёки текшириш учун харид қилиш тадбирини ўтказишда бузилиши кузатилади.

Агар шахснинг ўзида аслида объектив ҳолатда муайян бир жиноятга қўл уриш нияти бўлмаса, уни жиноят содир этишга сунъий тарзда ундаш, оғдириш, кўндириш мумкин эмас. Лекин провокатор, бошқа шахсни жиноят содир этишга ундаш мақсадида қасддан ҳуқуққа хилоф қилмишни содир этиб, тадбир ўтказилишига сунъий шароит яратиб бермоқда.

2019 йилда тезкор-қидирув тадбирларида эҳтиёткорликка ундаган Kun.uz да эълон қилинган Департамент валютафурушларни қандай «фош» этади? деган мақоладаги ҳолат бунга ёрқин мисол бўла олади.

Тезкор ходимлар бундай тадбирлардан тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини бажариш мақсади кўзланган, деб қарши фикрда бўлишлари мумкин. Лекин мақсад қандай бўлганда ҳам жиноят содир этиш нияти бўлмаган шахсни жиноят содир этишга жалб қилиш орқали гўёки жиноятни фош этиш амалиёти билан келишиб бўлмайди. Бу провокация. Шунчаки, даврий ҳисоботлардаги рақамлар учунгина бундай тадбирларни ташкиллаштирилишига тоқат қилиб бўлмайди.

Чунки сизнинг ўша чиройли рақамларга эришишга интилишингиз ортида бир инсоннинг сиз учун заррача аҳамият касб этмаётган тақдири турибди. Унинг орқасидаги норасидаларнинг кўз ёши турибди.

Кўзланган мақсаднинг ишончли ҳуқуқий асосини шакллантириш мақсадида бошқа тадбирлар имкониятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мисол учун бу вазиятда дастлаб тезкор киритишдан фойдаланиш самаралироқ, деб ўйламиз.

Ачинарлиси шундаки, провокация усулидан фойдаланиш натижасида тўпланган тезкор-қидирув фаолияти материалларидан судлар айблов ҳукмлари чиқаришда фойдаланишмоқда.

Яна бир бор таъкидлаймиз-ки, кўзларни қувонтирувчи рақамлар ортидан қувишимиз инсонларга ўзимиз жиноят қилиши учун шароит яратиб беришимиз орқали бўлмасин! Рақамларни инсон тақдиридан устун қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ!

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Сенаторлар «Пробация тўғрисида»ги қонуни маъқуллади

Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш учун электрон кузатув (электрон браслет) воситасини тақиш ва ечиш ҳамда фойдаланиш тартиби белгиланмоқда.

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ўйлаш учун вақт ажратинг

Адвокат Робин Шарма:
"Ишим туфайли турли соҳалардаги кўплаб қизиқарли инсонлар билан мунтазам учрашиш бахтига муяссар бўлдим. Кино ижодкорлари, шоирлар, коллежнинг иқтидорли ўқувчилари, доно устозлар, илғор тадбиркорлар билан учрашдим. Ҳар бир бундай учрашув менга янги сабоқ бўлиб хизмат қилди, келажак истиқболларини яхшироқ кўришга имкон берди. Яқинда Осиёнинг янг йирик компанияларидан бирининг раҳбари билан кечки овқат қилиш имконига эга бўлдим. Ундан ўзининг ажойиб муваффақияти сирини баҳам кўришни кўраганимда табассум билан шундай деди: "Фикр юритиш, ўйлаш учун вақтимни аямайман". Ҳар куни эрталаб бу одам 45 дақиқа давомида кўзларини юмиб, чуқур ўйга ботиб ўтирар экан. У Ўзини руҳан чиниқтирмайди. У бошқа иш билан шуғулланмайди. У фақат ўйлайди.

Баъзан бизнес муаммолари устида бош қотиради. Янги савдо ўйинлари таҳлил қилади. Баъзида ўз ҳаётининг маъносини ҳамда мақсадини тушунишга ҳаракат қилиб, ўз ичига чуқур кириб боради. Кўпинча шахсий ва профессионал ўсишнинг янги усулларини қўллашга орзу қилади. Вақти-вақти билан олти-саккиз соатни ушбу машғулотга бағишлайди. Жим ўтиради. Ҳаракатсиз ҳолда. Кўзлари ёпиқ. Фақат ўйлайди.

Ушбу мулоҳаза учун ажратилган танаффус етакчилик ва умуман ҳаётда устунликка интилаётганлар учун ажойиб стратегик қуролдир. Жуда кўп одамлар ҳаётларининг кўп қисмини фақат "бажариш" билан ўтказадилар, ўз мажбуриятларини бажарадилар...".

©️Адвокат Робин Шарма, Буюклик сари 101 қадам.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органлари қарори суд ҳукмини бекор қилинишига асос бўлиши мумкинми?

Маълумки, ЖПКнинг 522-моддасига мувофиқ, суднинг қонуний кучга кирган қарорлари янги очилган ҳолатлар туфайли бекор қилиниши ҳамда иш юритиш қайтадан тикланиши мумкин.

Янги очилган ҳолатлар деганда, суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга киргунга қадар фактик жиҳатдан мавжуд бўлган, бироқ судга маълум бўлмаган ҳолатлар тушунилади.

Мазкур моддада 4 та банддан иборат янги очилган ҳолатлар назарда тутилган.

Эндиликда қонун лойиҳасида яна бир ҳолат сифатида 5-банд: “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясидаги шахснинг тегишли хабарномаси асосида қабул қилган қарори” процессуал асос бўлиши белгиланмоқда.

Демак, агарда ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса, унда тегишли суд қарори янги очилган ҳолатлар бўйича айни шу асос билан бекор қилинишига олиб келади.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…
Subscribe to a channel