advokat_abdullayev | Unsorted

Telegram-канал advokat_abdullayev - Advokat Abdullayev | Rasmiy

37556

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун👉 @himoyachigabot +998911664900

Subscribe to a channel

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Одамийликдан узоқ "олам"

Ваҳшийликнинг илдизи чуқурлашгани сайин, шунча чўққигига кўтарилаверади. Видео бежизга 18 ёшдан кичикларга тавсия этилмабди.

Авлод тарбиясига масъул ҳар ота, ҳар устоз ёқимсиз бўлса-да, ушбу видеони бир кўриб, мушоҳада қилишини мен ҳам тавсия этардим.

Биз содир этилган ҳар бир жиноятнинг сабаблари ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак. Сабаби биз яшаётган жамият шундай инсонларни ишлаб чиқармоқда.

👉Видеони кўриш

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Абдураҳмон Ташановнинг бир иш доирасида одил судлов ҳақидаги мақоласи эътиборни тортди:

“Сизда уят ҳисси борми, жаноблар?


Психологияда “испанча уят” деган иборани яқинда ҳамкасб устозлардан биридан эшитдим. Аммо бундай туйғуни кўп марта ўзимда туйган эканман. Яъни, қимнингдир қилган ножўя иши учун ўзимни беҳузур ҳис қилганман. Дўстим, яқиним, ҳамкасбимнинг номуносиб хатти-ҳаракатлари баъзан уялтирган мени.

Қўлимга Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг шу йил 7 ноябридаги Зафар Атахановга оид ажрими келиб тушди. Ажрим Тўрткўл тумани судининг 6 октябрь кунги ўқитувчи-блогерни жазолаш борасидаги маъмурий қарорини бекор қилган. Ҳолбуки, Турткул судининг бу қарори соҳада ишлаётган ҳар бир судьяда уят ҳиссини пайдо қилиши керак.

Масалан, суд ҳужжати ҳеч бир экспертиза ёки мутахассиснинг хулосасига таянмай ўқитувчи-блогерни туҳматчига чиқарган, зўровонга айлантирган. Суд қарорининг баён қисмида бўйдоқ йигит суднинг асословчи қисмида олти болали эркакка айланиб қолибди. Судья ИИБ томонидан олиб кирилган “махсус иш”ни ҳатто варақлаб ҳам кўрмаган. Суд қарорини бошқа бир суд қарорининг устига ёзган ва икки қарор бир-бири билан аралашиб кетган. Инсон тақдирига шунчалар бефарқлик!

Мен президент Мирзиеёвни судларнинг ахлат тизимга айланиб қолгани ҳақида гапирганида уни қўполликда айблагандим. Аммо, афсуски, бу энг тўғри таъриф ва ибора экан. Суд қарорини ўқиб кўринг, тақдиримиз шундай судьялар қўлида эканидан қўрқиб кетасиз!

Орадан 40 кун ўтганига қарамай Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар Олий кенгаши Тўрткўл тумани судининг бу қарорига ҳатто муносабат ҳам билдирмади, демоқчи эдим-у, фикримдан қайтдим. Нима ҳам дерди?! Шунақа, “ааа” қилиб қўйдик, дермиди?!

Менимча, бу идораларнинг матбуот хизматларини юритаётган журналист ҳамкасбларимизда ҳам испанча уят ҳисси пайдо бўлган кўринади. Шунинг учун уни чиқмаётгандир, аммо уятдан мосуво тизимнинг ўзи бу каби судьяларни ҳимоя қилмоқда, аксинча, унга чора кўрилган бўларди.”

Мазкур ҳолат бўйича Судьялар олий кенгаши муносабат билдиришини сўраймиз.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

"Ҳаммасини биламиз, лекин ҳеч нарса қилолмаймиз!"

Эртага Адвокатлар палатасининг Конференцияси бўлиб ўтади. Унда адвокатлар палатасига янги раис сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Қизиғи, Адлия вазирлиги "Адвокатура тўғрисида"ги қонунга асосан Адвокатлар палатаси раиси ким бўлиши бўйича тақдимнома киритиши керак.

Бу эса амалдаги Конституция талабига зид. Чунки янги Конституциянинг 72-моддасига кўра, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. Адвокатлар палатаси ҳам нодавлат нотижорат ташкилоти.

Аммо Конституцияга зид ушбу қонун талаби шу кунга қадар бекор қилинмади.

Ҳуқуқшуносларни ўзига оид қонунчилик аҳволи шу бўлса бошқалардан нима кутиш мумкин?

Шу боис, яқинда Конституциявий судга шикоят киритгандим. Шикоятда "Адвокатура тўғрисида"ги қонундаги янги Конституция талабларига зид нормаларни кўриб чиқиш ва Конституция устуворлигини таъминлаш чораларини кўриш сўралган.

Чунки Конституциянинг 16-моддасида бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Куни кеча Конституциявий суддан жавоб олдим. Унда мен фуқаро сифатида агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлган бўлсам, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзимга нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида шикоят билан Конституциявий судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигим айтилиб, шикоятимни кўриб чиқиш рад этилгани баён қилинган.

Мана аҳволимиз! Аслида ҳозирги вазият Конституция устуворлигини таъминлаш сўраётган нафақат мен, балки умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган халқимиз иродасига ҳам бўлган муносабат дейиш мумкин. Бу худди "ҳаммасини биламиз, лекин ҳеч нарса қилолмаймиз", дегандек гап.

Демак, Конституция устуворлигини таъминлаш бўйича ҳали узоқ вақт интилиш, ҳаракат, кураш талаб этиладиган кўринади.

Бу йўлда барчага сабр тилайман! Эртага бўладиган конференция ишига эса муваффақият!

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Айб кимда ёки қоғозда қолиб кетаётган имтиёз

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-1-моддасида “Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.”, дейилган.

Ушбу норма матнида “топширилган кундан” деган сўзларга эътибор қаратилиши керак. Яъни, бунда ҳуқуқни қўлловчига қарорни ҳуқуқбузарга амалда топширилиши мажбуриятини юклаш мазмуни бор. У бунинг учун почта хизматидан фойдаланадими, ёки ўзи топширадими, ёҳуд бошқа воситалардан фойдаланадими, бунинг ҳуқуқбузар учун ҳеч бир фарқи йўқ.

ЙҲХ бу ерда турли баҳоналарни рўкач қилиб, хусусан, бу жараённи инсон фактори эмас, балки компьютер бажаришини, ёки қарор ҳуқуқбузарга етиб бормаганлиги ЙҲХ нинг эмас, почта хизматининг айби билан эканлигини важ қилиб келтиришлари ҳуқуқбузарнинг МЖтК да белгилаб қўйилган юқоридаги ҳуқуқларидан фойдаланиш имконини амалда таъминлаб берилиши мажбуриятидан озод қилмайди.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

"Сеҳргар" судья ажримига дахлдор айрим фактлар маълум бўлмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “сеҳргар” судьянинг ажрими муҳокамаларга сабаб бўлганлигидан хабарингиз бор.

Шу иш бўйича яна бир факт маълум бўлди. Хусусан, аввал ушбу фуқаролик иши судья А.Ражабов иш юритувида бўлган. Судья томонидан ҳам суд ҳал қилув қарори ижросини тўхтатиб туриш ҳақида 2023 йил 14 август куни ажрим чиқарилган. Шаҳар судининг 2023 йил 22 сентябрдаги ажрими билан мазкур ажрим бекор қилиниб, суд ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш рад этилган. Ажрим бекор қилинишига эса суд томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланганлиги асос бўлган.

Фуқаролик ишини иш юритувига қабул қилган судья И.Қурбанбаев бундан хабардор бўла туриб ва аввалги судьянинг ноқонуний ва асоссиз ажрим чиқаришдан иборат хатосини била туриб, ушбу хатони у ҳам қасддан такрорладими?

Аввалроқ "Сеҳргарлик" ўз йўлига, судья ажрими қонунийми?, деб муносабат билдирган эдик.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Коррупцияга қарши курашни ўзига хос усулими?

“Диққат олинган тезкор хабарга асосан тадбир бўлиши режалаштирилган, махсус шахслар томонидан таклифлар бўлади, ҳамма эҳтиётини қилсин, ўзга шахслар билан мулоқотга кирмасин, буни ҳамма доим ёдида тутсин, ЗУДЛИК БИЛАН ҳар бир ходимни хабардор қилинг” деган хабарлар билан коррупцияга қарши курашиб бўлмайди.

Бу постни Шахсий хавфсизлик тармоқларига юбориб қўямиз.

Манба: @generalissimus_uzb

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ҳақорат қилишга оид 5 та муҳим маълумот

👉Ҳақорат қилиш фақат ва фақат тўғри қасддан содир этилади

👉Агар сизни ҳақорат қилишса, нима қилиш керак?


👉Ҳақорат қилиш: Суд-лингвистик экспертизаси ўтказиш зарурияти


👉Юзга тупуриш ҳақорат қилиш деб квалификация қилинади


👉Ҳақорат қилиш: Суд-лингвистик экспертизаси имкониятларидан фойдаланиш керак


Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Боридан кўра ўзингизни пастроқ тутинг!

2016 йилнинг ёз ойлари эди. Одатдагидек навбатчиликдалик вақтимда "дежурний"нинг авария ҳақидаги хабарига асосан ҳодиса жойига отландим.

Урганч-Хонқа йўлида "Матиз" русумли такси автомашинаси пиёдани уриб юборган экан. Ҳайдовчи 25 ёшлар атрофидаги ёш йигит бўлиб, қўрққанидан юзлари оқариб кетган. Пиёдани дарҳол шифохонага олиб борган. Унинг тирик қолишидан умид қилган.

Машинани кўрсам, олд ойнасида инсоннинг боши зарб билан келиб урилишидан қолган доира шаклидаги шикастланган жойи бор экан. Бу манзарани кўриб, одам тирик қолмаган бўлса керак деб ўйлайсиз. Лекин пиёда бахтли тасодиф билан тирик қолган.

Ҳодиса жойида ёзув-чизув ишларини бўлиб, ҳайдовчига идорага бораверишини айтиб, ўзим ҳам ишхонага қайтдим. Шаҳар ИИБда бу пайтда одам жуда кўп бўлганлиги сабабли, коридорда кимдир у ёққа кимдир бу ёққа юрар, бировни биров билан иши йўқ. Лекин менинг хизмат хонам олдида муштипаргина бир ёши катта онахон турган экан. Менга ҳайдовчининг онаси эканлигини айтиб, ўзини таништирди. Хонамга таклиф қилдим.

Бир қарасам, она бечора йиғлашга тушди. У менга илтимос боламни қамаманг, боламни урманглар, у менинг битта ёлғиз ўғлим, менинг бошқа фарзандим йўқ, уни урманглар, отасиз катта қилиб келётган болам, дер эди зорланиб.

- Хавотир олманг, болангизга ҳеч ким ҳеч нарса қилмайди, десам ҳам бу гапларим унга таъсир қилмади.

Кейин онахоннинг ёнига ўтдим. Секин олдига ўтирдимда, кўз ёшларни артавериб ҳўл бўлиб кетган қўлларидан ушладим.

- Хола, номардман агар болангизнинг бир тола сочи тўкилса, мен сизга ваъда бераман. Унга ҳеч ким қўлини учини ҳам теккизмайди. Агар жабрланувчи билан ярашиб олсангиз, ҳаттоки бола судланмайди хам. Ҳали қамоқ у ёғда турсин. Фақат пиёда ўлиб қолмаса бўлгани. Ўзингизни қўлга олинг, ўғлингизни ҳеч ким урмайди, дедим.

Мана шу гапларим унга таскин берди. Албатта жабрланувчини рози қилишларини айтиб хонамдан чиқиб кетди. Якунда оғир жароҳатлар олиб, тирик қолган пиёда ҳайдовчини кечирди ва мен уларни яраштирдим. Иш тугатилди. Бола судланмади. Онахондан узундан-узоқ дуо олдим.

Демоқчимизки, терговчилик бу катта лавозим. Одамларга нисбатан хушмуомала ва имкон қадар ҳамдардлик муносабатида бўлсангиз, ҳурмат қозонасиз.

Ҳеч ким аралашмаса ҳам, жиноий таъқибнинг мавжудлигини ҳис қилиш, шахсга нисбатан шундоқ ҳам жуда катта руҳий босимдир. Шу сабаб, пастфеъл бўлаверинг. Терговчининг шунчаки инсоний муомаласи ҳам ҳали умрида "мелисахона" кўрмаган оддий инсонлар учун жуда катта илтифотдир.

Манба: /channel/kadamugli_sarvar

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Маъмурий суд: Исботлаш мажбурияти мансабдор шахс зиммасида

Маъмурий судларда исботлаш фуқаролик ва иқтисодий судлардан бир оз фарқ қилади. Маъмурий судда ҳам ишда иштирок этувчи шахсларга ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳақиқий ҳолатларни исботлаш мажбурияти юклатилади, фақатгина МСИЮтК да исботлаш мажбуриятлари тақсимланишининг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса.

Исботлашнинг бошқача тартиблардан бири МСИЮтК нинг 67-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра исботлаш мажбурияти қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашилаётган маъмурий органларнинг ва мансабдор шахсларнинг зиммасига юклатилади. Маъмурий органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт. Мазкур шахслар қарор қабул қилишда, ҳаракатларни содир этишда фақат ўзи таянган асосларни келтириши мумкин.

Яъни аризачи мансабдор шахснинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топишни сўраб судга мурожаат қилганда, суд аризачи ўз талабларини асослаб бера олмади, деган важ билан аризани рад қилиши мумкин эмас. Бу ҳолатда исботлаш мажбурияти жавобгар мансабдор шахс зиммасига юклатилади. У ўз ҳаракатлари қонуний бўлганлигини исботлашдан ташқари, аризага нисбатан ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт.

Бундан ташқари, мансабдор шахс ўз ҳаракатлари қонунийлигини исботлашда ҳаракатларни содир этишда қайси асосга таянган бўлса, фақат ўша асосларни келтириши мумкин. Мансабдор шахс ҳаракатларни амалга оширишда “А” асосга таянган бўлса, судда “Б” асос ҳам бор эди, деб исботлашга қонун йўл қўймайди.

Бироқ амалиётда мансабдор шахсларнинг ҳаракати юзасидан берилган аризаларни суд аризачи ўз талабига асос бўлувчи ҳолатларни исботлаб бера олмади, деган важ билан рад қилиш ҳолатлари учраб турибди.

Манба: @advokatqosimov

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

"Сеҳргарлик" ўз йўлига, судья ажрими қонунийми?

Ижтимоий тармоқларда “сеҳргар” судьянинг ажрими муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шу ўринда, судьянинг “сеҳргарлик” қилгани ўз йўлига. Бу борада хизмат текшируви тайинланганлигидан хабардормиз ва албатта Судьялар олий кенгашидан натижаси ҳақида ахборот кутамиз.

Лекин бу ерда судья ажримининг мазмуни эътиборимизни жиддийроқ тортди. Гап шундаки, судья ҳал қилув қарори ижросини тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқаришда ФПКнинг 455, 271-272-моддаларини гўёки қўллаган.

Ваҳоланки, ушбу моддаларда суд қарори ижросини тўхтатиб туришнинг умумий тартибларигина кўзда тутилган бўлиб, айнан шундай вазиятда қарор ижросини тўхтатиб туришни асословчи – моддий ҳуқуқ нормалари ҳам борлигига эътибор қаратмаган.

Амалдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 34,35-моддаларида ижро ишини тўхтатиб туришга мажбурият юкловчи ва ҳуқуқ берувчи ҳолатлар аниқ ва лўнда санаб ўтилган.

Судьянинг ажримида келтирилган асос эса Қонуннинг юқоридаги моддаларида санаб ўтилмаган.

Бундан келиб чиқадики, судьянинг ушбу ажримини қонуний ва асосли деб бўлмайди.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ўта кетган пасткашлик

Эр аёлига қамоқ панжараси ортидан: “Болалигимизда онам бизга сигиримиз сутидан пишлоқ тайёрлаб берардилар. Ўша пишлоқни жудаям соғиндим!” деди.

Аёл сигир сотиб олди. Эрталаб ва кечқурун уни яйловга қўйиб юборарди. Кейин сигирни соғиб, ўша сутдан пишлоқ тайёрлар эди. Йигирма йил давомида эрига шу тарзда пишлоқ тайёрлаб, жўнатиб турди.

Эр қамоқдан озод бўлиб қайтгач, аёлидан келаётган бадбўй тезак ҳидидан жирканди ва у билан ажрашиб, бошқа аёлга уйланди.

Мактабда ўрганган дарсларимиздан бири шуки, ичи бўш бошоқ далада бошини кўтариб туради, донга тўла бошоқ эса бошини энгаштириб туради. Демак, фақат олийжаноб инсон камтар бўлади, пасткаш кимса кеккайган бўлади.

©️ Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Оддий ҳолатга айланган 10 та ҳуқуқбузарлик

1. Сўкиниш тақиқланади
2. Қизларга “гап отиш”
3. Жамоат жойида тамаки чекиш
4. Оилавий зўравонлик
5. Белгиланмаган жойга ахлат ташлаш
6. Метрода ҳам қоидалар борми?
7. Камар тақмаслик
8. Ҳайдовчи транспорт бошқарганда телефонда гаплашиш
9. Йўлдан ўтаётганда телефонда гаплашиш
10. Дарс вақтида телефондан фойдаланиш

👉Батафсил ўқиш

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Top 7 likka kiruvchi huquqiy kanallarga a’zomisiz?

Ular sizga albatta asqotadi.

Agar hali ham a’zo boʻlmasangiz, hoziroq ulanib oling:

👉A’zo boʻlish👈

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Никоҳдан ажратиб бахтли бўлишларига сабабчи бўламиз...

Кеча Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида никоҳдан ажратишга доир бир фуқаролик ишида иштирок этдим. Масаланинг қизиқ томони ушбу ишда жавобгарнинг (эрнинг) илтимоси билан даъвогарнинг (хотиннинг) манфаатларини ҳимоя қилдим.

Тушунтираман: оила 3,5 йилдан буён бирга эмас ва эр-хотинлик муносабатлари тугаган, 2 нафар фарзанд она қарамоғида ва уларнинг тарбиясида келишмовчилик йўқ, алимент ўз вақтида тўлаб келинмоқда, жавобгар (эр) аллақачон бошқа оила қурган, даъвогар (хотин) ҳам унаштирилган ва турмушга чиқмоқчи, ҳар икки тараф ҳам никоҳ бекор бўлишидан манфаатдор.

Тарафлар 2021 йилда ҳам никоҳдан ажратиш масаласида судга мурожаат қилган, лекин хотиннинг даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Никоҳнинг бекор қилиниши томонларга ғам-қайғу эмас, аксинча улкан хурсандчилик олиб келишини ҳис қилганим учун мазкур ишга 1-босқичдан киришдим. Лекин, шаклланган суд амалиётига содиқ қолган 1-босқич суди ҳам, апелляция судлов ҳайъати ҳам никоҳдан ажратишни рад қилдилар.

Кассация инстанцияси эса ишни ҳар томонлама кўриб чиқиб, қуйи судлар ҳужжатларини бекор қилди ва янги қарор билан никоҳдан ажратишни қаноатлантирди.

Қарорни ўқиб эшиттиргач, судлов ҳайъатига раислик қилган судьянинг қуйидаги сўзларини мен ҳам адвокат сифатида ўзимда ҳис қилдим: начора, баъзан никоҳдан ажратишни рад қилиб, оила сақлаб қолинишига ва эр-хотиннинг бахтли бўлишига; баъзан эса тарафларнинг умуман хоҳламай қолган никоҳини бекор қилиб, келгусида бахтли бўлишларига сабабчи бўламиз...

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Журналист суриштируви: Жарима солиш тўғрисидаги қарор эгасига етиб бормаяпти, бунда ким айбдор?

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Одил судлов: Ишончсизликни орттирманг!

Айрим апелляция судларида ғалати одат пайдо бўлибди. Суд муҳокамаси давомида адвокат илтимоснома киритса, илтимоснома бўйича тарафлар фикрини эшитиб, маслаҳатхонага кириб кетади. Кейин маслаҳатдан чиқиб, ўз ажримини эълон қилади. Яъни “Адвокатнинг илтимосномаси рад этилсин, суд муҳокамаси давом эттирилсин.”, - деб, муҳокамани давом эттираверади. Ғалати эмасми? Ахир илтимосномани рад этилгани сабаби, асосларини келтириб беришни эса, лозим топмайди. Бунга судьялар жамоасининг тоқати йўқ. Шунақа ғалати ишлар сабабидан ҳам албатта судларга нисбатан ишончсизлик ортиб боради-да.

Бир нарсани пайқадикки, айнан “заказ” (буюртмали) ишларда шу ҳолат кўп кузатилмоқда. Судьялар афт-ангорларидан сездириб қўйишади буни. Чиқарган қарорига изоҳ бера олмаган, сабаблар ҳамда асосларини келтириб бера олмаган судга Сиз ишонасизми? Биз ишона олмаймиз, афсуски.

Хуллас, одил судлов фаолиятида ҳали кўп ва хўп ишлар қилиниши керак.

"Заказ" (буюртмали) жиноят ишлари ҳақида аввал тўхталганмиз.

#заказ #ишончсизлик

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Воз кечма. Таслим  бўлма. Сен уруғ эк, униб чиқмаса, тупроқ уялсин.

©️Усмон Сунгур Экен - Ё насиб

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Процессуал муддатларни Олий суд бузса - ярашаверади, бошқаларга эса шолпиллаб қолади...

Мижозлардан бири Олий суд такрорий кассация инстанциясининг 2023 йил 17 май кунги ажрими юзасидан мурожаат қилди. Ушбу ажрим билан 2-1701-1910/12948 сонли фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Олий суд кассация инстанциясининг 2020 йил 8 сентябрь ва 2021 йил 11 март кунги ажримлари бекор қилинган.

Фуқаролик иши Олий суд раиси ўринбосарининг 2023 йил 10 апрель кунги 6-385-23 сонли протестига асосан кассация инстанциясида такроран кўрилган.

Фуқаролик процессуал кодексининг 419-3(прим3)-моддасида, ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза кассация инстанциясининг ажрими қабул қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида берилиши мумкинлиги, бу муддатлар ўтганидан кейин берилган ариза эса кўриб чиқилмаслиги белгиланган.

Кассация инстанцияси ажримлари қабул қилинган кундан роппа-роса 2 йил 1 ой ўтганидан сўнг, яъни қонунда белгиланган 1 ойлик муддат 25 маротаба ўтиб кетгач, Олий суд раиси ўринбосари 2-1701-1910/12948 сонли фуқаролик иши бўйича протест киритган.

Олий суд фуқаролик ишлари судлов ҳайъатининг 5 нафар судьяси эса, ушбу протест бўйича иш юритишни тугатиш ўрнига, раис ўринбосарининг ҳурматидан протестни қаноатлантириб қўя қолишган.

Шу каби ҳолатларни ўрганиш жараёнида Олий суд бошқа бир ҳайъатининг, яъни иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қонуний ва журъатли қарори мени хурсанд қилди.

Олий суд кассация инстанциясининг 2022 йил 30 март кунги қарорига нисбатан раис ўринбосари томонидан 3 ойга кечикиб, 2022 йил 4 июль куни киритилган протест бўйича иш юритиш 1 ойлик муддатга риоя қилинмаганлиги сабабли 2022 йил 1 август кунги ажрим билан тугатилган.

Ҳозирда Олий суднинг - қонунда белгиланган муддатларни очиқ-ойдин оёқ ости қилган ҳолда чиқарган 2023 йил 17 май кунги ажримини кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритишни сўраб, яна ўша Олий суд раиси ўринбосарига ариза юбордик (тартибга кўра шундай қилишга мажбурмиз.

Манба: Advokat G’aniyev

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Aқлли ҳимоя

Ёши улғайиб қолган жанг санъати устаси қайтиб майдонга тушмасликка қарор қилди. Бироқ бир куни ёш, манман полвон уни олишувга чорлади. Уста бунга эътибор бермай, жим ўтираверди. Ёш жангчи энди уни масхаралашга, аждодларини ҳақоратлашга тушди. Aммо бу ҳам натижа бермади.
Охир-оқибат ёш полвоннинг ҳафсаласи пир бўлиб, индамай қолди.
Устознинг шогирдлари унинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон қолишди, айримлари эса таъна ҳам қилишди:
– Наҳот сизга ўзингизнинг ёки аждодларингизнинг шаъни қадрли бўлмаса?!
Устоз бу саволга савол билан жавоб берди:
– Aгар сизга бирор нарса совға қилишса-ю, уни олмасангиз, ҳадя кимда қолади?
– Эгасининг ўзида қолади-да! – дейишди улар.
– Ҳасад, ғазаб ва нафрат ҳам худди шундай. Aгар биз уни қабул қилмасак, у ўз эгасида қолади.

Ориф Толиб

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Андиша

— Алдаяпти. Чуқурроқ суриштирсам дарров фош бўлади. Шундай қилсаммикин? Йўқ, ҳижолатга қўймай...

Муҳаммадхон Юсупов

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

"Тўполон қилсанг мелисага бервораман, қамаб қўяди"

"Ана, дўхтир кевотти, жиқ қилади санга", деб катта қилинадиган болалар докторга касал йиқитгандагина борадиган одамларга айланишади.

"Тўполон қилсанг мелисага бервораман, қамаб қўяди", деб тарбия қилинган болалар милиционерни кўрса юраги товонига тушиб қоладиган амаки-опоқилар бўлиб улғайишади.

"Ухламасанг, олабўжи еб қўяди", деб "аллаланган" болаларга ваҳима бир умрлик ҳамроҳ бўлади.

"Ана, фалончининг ўғлини (қизини) қара", деб ўзидан кўра муваффақиятлироқ тенгдошига солиштирилиб, камситилган бола катта бўлгач, ўзидан омадли ҳаммадан нафратланадиган бўлади.

Тарбия услубимиздан қўрқитиш, камситиш "методика"ларини чиқариб ташлашимиз керак...

©Жаҳонгир Аҳмедов

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Одил судлов: Фаолликда нотенглик

Адвокатлар жиноят ишлари бўйича суд муҳокамаларида тараф сифатида иштирок этишар экан, улар қайси тарафда қатнашишидан қатъий назар, фаоллиги айни ҳақиқат.

Лекин, афсуски, давлат айбловини қувватлашда прокурорлар иштирокини доим ҳам фаол, дея олмаймиз. Ваҳоланки, Бош прокурор давлат айбловини қувватлаётган прокурордан суд муҳокамаси давомида далил-исботларни текшириш ва уларга баҳо беришда фаол бўлиши талабини қўйган. Аслида бу ҳам жиноят-процессуал кодекс талабларидан келиб чиққан талаб.

Назаримизда, фаол бўлмаган прокурорлар "Суд ҳукмини ўқийверсин-чи, ҳукмни олиб, керак бўлса протест билдирармиз", - деётгандек ҳаракат қилишади. Баъзилари эса суд терговида иштирок этмасдан, тарафлар музокарасига келганда пайдо бўлиб, аввалдан маълум шаблон нутқларини қилиб, чиқиб кетишади.

Агар адвокат суд муҳокамасига прокурорнинг келмаганлигига эътироз билдирса, саотлаб кутишга тўғри келади. Шу сабабли судья давом эттирамиз деган фармойишини адвокат тўғри қабул қилади. Шундай вазиятлар бўлмоқдаки, ишда прокурорни қатнашишига эришиш учун илтимос оҳангига ўтишга ҳам тўғри келмоқда.

Суд ҳукм ўқиса, прокурор нутқидан умуман 180 градус бошқача қарорни эълон қилса, агар прокурор келишса, суддаги нутқи билан ёзма тақдим этган нутқида фарқ пайдо бўлади. Бундай вазиятда у суд ҳукмига қараб ўз нутқини бир оз фарқ билан мослаштириб қўяди. Прокурорни текширадиган прокурор билмаса бўлади-да, суд хусусий ажрим чиқаришга тоқати борми?

Бизга кўра, баъзида худдики судья билан прокурор айблов нутқи хусусида келишиб олгандек. Нима дерди, судья ҳукм ўқиб, мана эътибор бердингларми, прокурор сўраганини бермадимку, сўраганини берсам ҳам бўлар эди, лекин ундай қилмадим, енгиллик қилдим, шунда ҳам суд ҳукмига шикоят билдирсангиз ношукурлик бўлмайдими деган қабилида иш тутаётгандек...

Хуллас, фаол давлат айблови корпуси шаклланишини кутиб одил судловдаги айрим ислоҳотлар нима учун кечикаётганлигидан ташвишдамиз дея ҳақли айта оламиз.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Қўрқув

— Пора олган куним уйга боргунимга қадар юрагим увишади.
— Виждонинг қийналаркан-да...
— Йўқ, уюштирилмаганми деб ҳадиксирайман...

Бобур Нусратов

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Давлат идораларида нормаланмаган иш режимида кўринувчи мажбурий меҳнат ҳамон сақланиб қолмоқда

Ўзбекистонда сўнгги йилларда қилинган энг катта ўзгаришлардан бири бу – шубҳасиз, мажбурий меҳнатнинг оммавий шаклларига барҳам берилгани бўлди. Бугун ўқитувчилар, ўқувчилар ва давлат хизматчилари оммавий тарзда пахта йиғим-терими ёки кўча тозалаш каби ишларга жалб қилинмайди. Бунга қарши жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган. Аммо давлат идораларида нормаланмаган иш режимида кўринувчи мажбурий меҳнат ҳамон сақланиб қолмоқда.

Манба ва батафсил👉https://www.youtube.com/watch?v=bbjJ9xYI36w

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

“Сеҳргар” судя: Аҳмадбойдан мусодара қилинган мулк билан боғлиқ ишда судя замондан илгарилаб кетди

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судяси Икромжон Қурбанбаев 2023 йил 13 октябр куни бўлиб ўтган суд иши ажримини бир кун олдин, 12 октябр куни тайёрлаб, имзолаб қўйгани маълум бўлди. Судянинг ушбу ҳаракати юзасидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланган.

Манба: Kun.uz

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Охиридан тузатилиши керак

...Судьялар мустақиллиги бўйича Японияда илмий иш қилган ва кўп йиллар буён Японияда фаолият юритиб келаётган ҳуқуқшунос Бунёд ака билан мана шу жараён ҳақида анча суҳбат қилдик, ўзи мустақил ва одил судловни ташкил қилиш иши қаердан бошланади? Одил судлов тушунчасида судьянинг ўрни қаерда деган саволлар устида фикр алмашдик.

Мана шу фикрларнинг энг муҳимини таклиф сифатида қолдирмоқчиман, балки келажакда инобатга олиниб қолар.

Фикрни савол билан бошлайман: умрингизда суднинг қарорини кўрганмисиз? Суд ажримида судья, унинг ёрдамчиси, давлат айбловчиси, адвокат ва судланувчи ва бошқа шахсларнинг исм фамилиялари келтирилади, кейин эса судланувчи палончи-палончи ишларни қилгани ҳақида қисқача эпизодлар ёзилади, кейин эса суднинг қарор қисми ёзилади.

Умумий суд қарори икки-уч варақдан иборат бўлади, ҳа, эпизодлар кўпроқ бўлса, уч ёки тўрт варақ бўлиши мумкин.

Лекин Японияда бу умуман бошқача ишлар экан, яъни суд қарорининг ўзи 40-50 варақдан иборат бўлиб унда судья ҳар бир эпизодда адвокатнинг фикрини, прокурорнинг фикрини ва ўзининг фикри нега шундай бўлганлигини исботлаб берувчи шарҳлари билан ёзиб чиқиши керак.

Ундан кейин судья нега судланувчига, дейлик, 10 йил қамоқ жазосини берди, 15 йил эмас ёки 7 йил эмас деган жойини алоҳида изоҳлари билан ёзиб чиқиши керак.

Бу нимага керак?

Судья ёзиш жараёнида ҳар бир ҳолат бўйича жуда чуқур таҳлил қилиши, ўз қарорини қонунчиликка тўғри ёки нотўғри келиши бўйича ўрганиб асослаб беради, қарор эса очиқ ва шаффоф ҳолда жамоатчиликка тақдим этилади.

Жамоатчилик назорати, матбуот эса судьянинг қарорини кенг муҳокама қила олади ва суднинг нега шундай фикрга келишини таҳлил қилади, агар судьянинг қарорларида қандайдир шубҳали аломатлар бўлса, бу ҳақида бутун Япония матбуоти жар солади, керак бўлса, иш судьянинг истеъфоси билан тугайди.

Умумий қилиб айтганда одил судлов ўрнатилиши учун биринчи қадам судьянинг охирги қарорини ўзгартиришдан, уни ҳар бир қарори бўйича алоҳида шарҳ бериши бўйича талабни қўйишдан бошлаш керак.

©️bektoshkhatamov

#муаммо #таклиф

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Солиқ тўламасликка яна бир лазейка очилди.

Президентнинг 2023-йил 10-ноябрдаги 193-сонли фармонига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланди. Бир фабрика бизнинг мижозимиз ҳисобланади, бирдан шу жойига эътибор бериб шу жойдан фойдаланишга қарор қилдик, қолганларга ҳам фойдали бўлади деган мақсадда ўргатиб кетаман.

95. Тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш.

Шу пайтгача фабрика тайёр маҳсулотга этикетка бириктирувчиларни расмий ишга ёллаб келган, бу эса ўз-ўзидан ишчининг даромад солиғи ва корхона тўлайдиган ижтимоий тўловни вужудга келтиради, бу эса ишчининг ойлигидан келиб чиқиб 24 фоиздан сал кўпроқ чиқади.

Масалан, ишчининг қўлига 2 миллион тегиши учун 2 240 000 сўм “оклад” ҳисобланади бунга яна 12 фоиз ижтимоий тўлов қўшилади, яъни ишчининг қўлига икки миллион сўм етиб бориши учун 2 508 800 сўм корхона ҳисобидан чиқиб кетиши керак. Энди барча этикеткачиларни ўзини ўзи банд қилишга ўтказамиз, натижада корхонага ҳар бир этикеткачи учун 500 000 сўм иқтисод қилинади.

Фабрикада 30 нафар этикеткачи бор, бу эса ойига 15 миллион сўм, йилига 180 миллион сўм иқтисод қилинади.

Солиқдан қочманг, аммо қонуний лазейка бўлса, ундан фойдаланинг.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Адвокат нутқи судьянинг қарорини ўзгартира олади

Курсдошимиз билан дастурхон атрофида дилдан суҳбатлашдик. У ҳозир адвокат. Судья бўлиб ишлаган вақтларини эслади. "Табиий-ки ҳар қандай иш кўрилиши давомида миямда якуний тўхтам масаласи бирдек айланиб турарди ва ҳатто айрим ишларда иш процессуал жиҳатдан ниҳоясига етказилмасидан туриб, ички ишончим қарорни қабул қилиб қўйган бўлар эди. Шунчаки процессни белгиланган мажбурий тартибигина тўсиб турган пайтлар бўлган. Лекин кучли адвокатларнинг таъсирли ва кучли маҳорат билан асослантирилган нутқи сабаб миямда олдиндан чиқариб қўйган қарорим 180 градусга ўзгариб кетган. Ва яхшиям-ки, адвокат келтириб бера олди. Йўқса, адолатсиз қарор чиқариб қўяр эканман", - дейди у.

Унинг наздида судьялар адвокатларнинг нутқларини шунчаки процессуал тартиб талаби экани учун эмас, алоҳида диққат билан ва кўпроқ эшитишлари керак.

Бизнингча ҳам шундай.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Прокурор назорати: Қонун ҳайдовчи учун имтиёз бердими, демак қонун ишласин

Мазкур видео лавҳани кўриб, ундаги почта хизмати ходимининг, аслида етказилмаган жўнатмаларни етказилди, деб маълумот киритилганлиги, бошқача айтганда, ёлғон маълумот киритилганлигини тан олганлиги эътиборимизни тортди.

Суднинг “Ўзбекистон почтаси” АЖ фойдасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасидан 37,5 млрд. сўм ундириш ҳақидаги ҳал қилув қароридан хабардормиз.

Қарорда қарздорлик, йўл ҳаракати қоидаларини бузилганлиги бўйича жарималарни қўллаш ҳақидаги қарорларни ҳуқуқбузарларга етказиб бериш хизмати натижасида келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Мазкур қарздорлик тўланмаса, Ўзбекистон почтаси ўз хизматини тўхтатиши мумкин.

Почта хизмати ходими айтган ахборот билан суд қарорига асосан аниқланган маълумотлар ўртасида эса, фарқ келиб чиқмоқда. Видеодаги фарқ фақатгина Ўзбекистон почтаси Самарқанд вилоят филиали мисолида холос.

"Йўл ҳаракати қоидаларини бузишга оид маъмурий қарорлар МИБ га юборилмасдан олдин ҳуқуқбузарларга топширилмоқдами?", - деган савол остида ўтказган сўровномамизда жуда кўпчилик "йўқ" деб жавоб берган.

Яъни, бундай муаммоли ҳолатлар фақатгина Самарқандда эмас, балки Республиканинг турли ҳудудларида ҳам кузатилиши мумкин.

Сўровнома натижасидан келиб чиқлиб, "Менга жарима солинганидан бехабар эдим" сарлавҳаси остида пост жойлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасидан расмий муносабат билдирилишини сўраган эдик. Бу ҳам ҳалигача очиқ қолиб келмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, юқоридаги ҳолатларда жиддий қонунбузилиш аломатлари мавжуд бўлиб, бу албатта прокуратура олдига жиноий таъқиб олиб бориш, хусусан, амалдаги етказилмаган жўнатмаларни "жўнатилди" деб маълумот тақдим этилиши ҳолатига ҳам ҳуқуқий баҳо бериш мажбуриятини юклайди.

ЎзР ЖПКнинг 322-моддаси талабларига кўра, оммавий ахборот воситалари берган хабарлари ва айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлади.

Шундай экан, ушбу ҳолат бўйича прокуратура прокурорлик текширувини ўтказиши лозим бўлади деб, ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Адвокат: ...Аммо муаммолар ҳам етарли

...Тергов ҳибсхоналарида маҳбус билан кўришиш учун соатлаб рухсат кутиш, суд мажлисларида эса давлат айбловчисини кутиш каби ҳолатлар амалиётда кўп учраса-да, бу муаммоларни бартараф этиш юзасидан етарлича муносабат билдирилмади. Муаммо муаммолигича қолди.

Айрим судларда адвокатлар учун алоҳида хона ажратилмаганлиги, баъзиларида хона ажратилган бўлса-да, “адвокатлар ва фуқароларни қабул қилиш хонаси” деб номлангани, судлар томонидан тарафлар тенглиги тамойили бузилиб, прокурор билан алоҳида “суҳбат” ўтказилаётганлиги билан боғлиқ муаммоларга ечим топилмаётганлиги эса гапирилмаса ҳам бўлади...

Адвокат Зулфия Умарова (Наманган)
(Адвокат журнали 2023 йил 5-сони)

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…
Subscribe to a channel