#Видео
#ислом #адолат
🎙Исломда адолат тушунчаси
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
#ислом #ватан
🎙Исломда ватан тушунчаси
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
📹 Мазҳабларнинг келиб чиқиши
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Сохта салафийларнинг аҳли суннага зид фатволаридан
#сохта_салафийларга_раддия
Ибн Бознинг ижмоъи умматга, аҳли сунна ва жамоанинг ақидавий қарашларига зид бўлган фатволаридан: "Аёлларнинг қабрларни зиёрат қилишларини ҳаром ва зиёрат қилувчи аёллар лаънатга гирифтордирлар", деган (5-жилд, 332-335 бетлар).
Ваҳоланки, уламоларимиз аёллар ҳам қабрларни зиёрат қилиши мустаҳаб эканини таъкидлашган. Жумладан "Нурул изоҳ"нинг шарҳида шундай дейилган:
ﻓﺼﻞ ﻓﻲ ﺯﻳﺎﺭﺓ اﻟﻘﺒﻮﺭ ﻧﺪﺏ زﻳﺎﺭﺗﻬﺎ ﻟﻠﺮﺟﺎﻝ ﻭاﻟﻨﺴﺎء
Қабрларни зиёрати тўғрисидаги фаслда эркаклар ва аёлларга зиёрат қилиш мустаҳаб амал экани баён қилинган.
Имом Муслим ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"كنت ﻧﻬﻴﺘﻜﻢ ﻋﻦ ﺯﻳﺎﺭﺓ اﻟﻘﺒﻮﺭ ﻓﺰﻭﺭﻭﻫﺎ..."
"Қабрларни зиёратидан қайтарган эдим энди зиёрат қилаверинглар..."
Ушбу ва ундан бошқа ҳадислардаги рухсат умумий ҳолда, эркагу — аёлга бирдек мустаҳаб эканига далолат қилади.
©️М Абдураҳманов
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Буюк_имом #иқтибос
Муҳаддислар шайхи Имом Али ибн Осим айтадилар: “Фаразан Имом Абу Ҳанифанинг илми замонасидаги олимлар илми билан тарозида ўлчанганида, Абу Ҳанифанинг илми оғир келар эди”.
📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Буюк_имом #иқтибос
Кўфанинг қозиси ва муҳаддис олим Ҳафс ибн Ғиёс айтадилар: “Имом Абу Ҳанифанинг ҳар бир гапининг маъноси шеърдан ҳам теранроқ эди. У зотнинг сўзларига фақатгина жоҳил кишигина таъна қилади холос”.
📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
"Аҳли сунна вал жамоа – “мушаббиҳа”* ва “муаттила”* бўлмаган ҳолда Аллоҳ таолони нуқсонлардан поклайдилар
Биз Аллоҳ таолонинг “қўли”, “юзи” ва “нафси” бор, лекин кайфияти йўқ деймиз. Зеро, ушбу сифатлар билан Аллоҳ таоло Ўзини васф этган бўлиб, уларни кайфиятсиз исбот қиламиз.
Аллоҳ таолонинг “қўли” бор дейишимиз айни сифатни исбот қилишимиздир.
“Кайфиятсиз” дейишимиз эса Аллоҳ таолони бандаларига ўхшашлигини йўққа чиқаришдир.
“У Зотга ўхшаш хеч нарса йўқдир” (Шуро, 11-оят)".
©️Аллома Низол Иброҳим ҳафизаҳуллоҳ-----
Фатво бериш масъулияти
#Фатво #иқтибос
Аллома Ибн Абдулбар раҳимаҳуллоҳ Уқба ибни Муслимдан ривоят қиладилар: “Ибни Умар розияллоҳу анҳу билан ўттиз тўрт ой ҳамроҳ бўлдим, кўп вақт у кишидан масъала сўралганда: “билмайман” дер эдилар ва менга юзланиб “Булар нима хоҳлаётганларини биласизми, булар бизнинг орқамиз жаҳаннамга кўприк бўлишини истайдилар” деб айтардилар.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
ФАРҚ
Ливиялик олим Шайх Али Саллобий ҳафизаҳуллоҳ ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтиб берибдилар:
1. ▫️ Ҳақиқий мусулмон ўз имони билан машғул бўлади.
▪️ Радикал мусулмон бировларнинг имони билан машғул бўлади.
2. ▫️Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
▪️ Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.
3. ▫️Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
▪️Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари, айблари ва тойилишларини қидириб юради.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#bugunning_muhim_mavzusi № 23
💬 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ ДАЛИЛЛАРИ ШУНЧАЛИК КУЧЛИ(МИ?)
🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВ – Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.
Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)
➡️ /channel/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube
#буюклар_эътиқоди #сохта_салафийларга_раддия
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
" نقر بأن الله على العرش استوى من غير أن يكون له حاجة إليه واستقرار عليه وهو الحافظ للعرش وغير العرش من غير احتياج ، فلو كان محتاجا لما قدر على إيجاد العالم وتدبيره كالمخلوق ولو كان محتاجا إلى الجلوس والقرار فقبل خلق العرش أين كان الله تعالى ! تعالى الله عن ذلك علوا كبيرا ".
"Аллоҳ таоло аршга унга бирон бир эҳтиёжсиз ва ўрнашмай истиво қилганига иқрор қиламиз. Аллоҳ аршни ва аршдан бошқа махлуқотларни уларга бирон бир эҳтиёжсиз ҳофизи (сақловчисидир). Агар махлуқотларга эҳтиёжи бўлса эди, махлуқлар каби оламларнинг ийжоди ва тадбирига қодир бўлолмас эди. Агар ўтиришга ва қарор топишга муҳтож бўлса эди, аршни яратмасидан аввал қаерда бўлган эди! Аллоҳ таоло бундайин (арш устида бўлиш, аршга ўтириш ва осмонга жойлашиш)дан ўта олийдир!".📚 Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг "Ал-Васия" рисоласидан
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#буюклар_эътиқоди #сохта_салафийларга_раддия
Буюк мужтаҳид олим, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
" كان الله ولا مكان كان قبل أن يخلق الخلق كان ولم يكن أين ولا خلق ولا شئ وهو خالق كل شئ".
"Аллоҳ бор эди ва макон йўқ эди. У Зот махлуқотларни яратмасидан аввал ҳам бор эди. Қаерда (айна) йўқ эди, халқ ҳам йўқ эди, нарсалар ҳам йўқ эди. У Зот барча нарсаларнинг холиқидир".
📚 "Фиқҳул абсат", 57-бет.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа
⁉️Ҳозирги кунда фиқҳий мазҳабларга эргашиш шартми?
🎙Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#иқтибос
"Уламо ва устозлардан илм олишдан юз бурган киши хатто ўзида тўлиб тошган кутубхона яратган бўлса ҳам мақсадга етиша олмайди. Балки кўплаб ибораларни тушунишда хатога йўл қўйиб, ўзимиз атайдиган мутлақ жаҳолат ва билимсизликка тушиб қолади. У ўзини олим деб ўйлайди. Ваҳоланки, билимсиз бўлади. Китобларни ўзидангина ўрганиш гоҳида эгасини мутакаббир қилиб қўяди".
©️Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ
✍️ Абдуллоҳ домла Ғуломов таржимаси
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:
• "(Хабарларни) аниқлаб, текшириб кўринглар"
• "Ислоҳ қилинглар"
• "Адолатли бўлинглар"
• "Масхара қилманглар"
• "Мазах қилманглар"
• "Лақаб қўйманглар"
• "Ғийбат қилманглар"
• "Жосуслик қилманглар"
• "Гумондан четда бўлинглар"
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
ИБН УСАЙМИННИНГ ҚУРЪОННИ ҲОДИС (ЯРАТИЛГАН, МАХЛУҚ) ДЕЙИШИ
#сохта_салафийларга_раддия
Сохта салафийларнинг кўзга кўринган олимларидан Ибн Усаймин "Ал-ақийда Ас-Саффоринийя" китобининг шарҳида айтади:
"Муаллиф Имом Саффоринийга эътироз бериладиган нарсалар жумласидан: (Қуръоннинг барчаси қадимдир) деган сўзидир. Саҳиҳи шуки, Қуръон ҲОДИСДИР(!!!), Аллоҳ таоло нозил қилаётган пайтда гапиради" (Китобдан иқтибос келтирилган саҳифа расмда илова қилинди).
"Ҳодис" бу — "яратилган", "йўқдан бор бўлган" деганидир. Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқоди бўйича Қуръони карим қадимдир. У ҳодис —яратилган эмас. Қуръонни ҳодис дейиш Аллоҳ таолонинг калом сифатига нуқсон етказиш бўлади. Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.
Аюбхон Фахриддинов
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#кибр
❓Кибрнинг аломатлари борми?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
#ажрим
📹 Оилавий ажримлар...
🎙Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа
⁉️Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими?
🎙Абдулатиф домла Турсунов
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Аҳли_сунна_имомлари
"Фиқҳ фанининг муаллифлари, китоблари ва фиқҳда сўзларини уммат бир овоздан қабул қилган имомлари бўлганидек, ақида илмида ҳам уммат бир овоздан сўзларини қабул қилган имомлар бор. Улар Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридийлардир".
📚 Саид Хавво (ваф. 1409 ) раҳимаҳуллоҳнинг "Жавлотун фил-фиқҳайнил кабири вал-акбари" китобидан.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#bugunning_muhim_mavzusi №24
📚 ҲАҚИҚИЙ ОЛИМ ТАКАББУР БЎЛМАЙДИ!
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)
➡️ /channel/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube
АЛЛОҲ ТАОЛОГА МАКОН ВА ЖИҲАТ ИСБОТ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС!
#сохта_салафийларга_раддия
#Аллоҳ_макондан_беҳожат
"Аммо, Аллоҳ таолонинг: “Балки, уни Аллох Ўзига кўтарди” — оятига келсак, унинг маъноси шуки, Аллох Исо алайҳиссаломни Ўзининг ҳукмидан ўзга ҳукм йўқ бўлган маконга кўтарди деганидир. Бу худди Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломдан хабар қилиб айтганидек: “Албатта, мен Роббимга кетгувчиман” яъни, у ерда Роббимнинг ҳукмидан ўзга ҳукм ва золимларнинг зулми йўқ бўлган маконга кетаман маъносидадир.
Аллох таоло макон ва жиҳатдан покдир!"
©️Фазилатли Шайх Аллома Низол Иброҳим ҳафизаҳуллоҳ
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#сохта_салафийларга_раддия
Имом Шамсиддин Муҳаммад Ал-Жазарий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Тасҳиҳул масобиҳ" китобларида шундай дейдилар: "Имом Муслимнинг қабрларини зиёрат қилдим. Зиёрат асносида яхшилик ва баракот умидида "Саҳиҳ тўплам"ларидан ўқидим. У ерда барака асарларини ҳамда У Зотнинг қабрлари сабабли дуойим ижобат бўлишини гувои бўлдим".
Муносабат: Имом Жазарий раҳимаҳуллоҳ Қироат ва тажвид илмида беназир олимдир. Имом Жазарий тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва араб тили илмлари каби турли фанларга доир етмишдан ортиқ илмий асар тасниф этган. Эй сохта салафийлар! Имом Жазарийдек олимни ҳам юқоридаги гаплари учун “Қубурий” дея мазаҳ қиласизларми?!
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Аҳли_сунна_имомлари
"Асрлар давомида мусулмонларнинг эътиқод илмида ҳам, фиқҳ илмида ҳам, тасаввуф илмида ҳам ўз имомлари бўлган. Уларнинг эътиқоддаги имомлари Абу Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридийдирлар. Шу каби зотлар ўз мутахассисликларида сўзлари нақл қилинган кишилар бўлиб, Китобу Суннатни англашда энг соф тушунчаларни тақдим этганлар. Шунинг учун ҳам уммат сон-саноқсиз ботил, чиркин қарашлар орасидан бир овоздан ушбу Зотларнинг сўзларини ажратиб, қабул қилган".📚 Саид Хавво (ваф. 1409 ) раҳимаҳуллоҳнинг "Жавлотун фил-фиқҳайнил кабири вал-акбари" китобидан.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Қироат илмининг етук алломаси Имом Муҳаммад ибн Жазарий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ғоятун ниҳоя фи табақотул қурроъ” китобларида Имом Шотибий ҳақларида сўз юритиб шундай дейдилар:
" قبره مشهور معروف ، يقصد للزيارة, وقد زرته مرات ، وعرض علي بعض أصحابي الشاطبية عند قبره ، ورأيت بركة الدعاء عند قبره بالإجابة رحمه الله ورضي عنه"
"У зотнинг қабрлари маълум ва машҳурдир. Зиёрат мақсадида бориладиган жойдир. Мен бир неча марта зиёрат қилганман. Баъзи шогирдларим у зот қабрлари олдида “Шотибийя”ни менга ўқиб берган эди. У зотнинг қабрлари олдида қилинган дуонинг баракасини ижобат бўлиши орқали гувоҳи бўлганман. Аллоҳ у зотни ўз раҳматига олсин, рози бўлсин”.
Муносабат: Имом Жазарий раҳимаҳуллоҳ Қироат ва тажвид илмида беназир олимдир. Имом Жазарий тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва араб тили илмлари каби турли фанларга доир етмишдан ортиқ илмий асар тасниф этган. Эй сохта салафийлар! Имом Жазарийдек олимни ҳам юқоридаги гаплари учун “Қубурий” дея мазаҳ қиласизларми?!
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
#ҳадис
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кунларингизнинг энг афзали жума кунидир. Ана шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни салавотларингиз кўрсатилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатилади?» дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар.
📚 Имом Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#сохта_салафийларга_раддия
Машҳур муҳаддис ва етук фақиҳ олим Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Ал-азкор” номли асарида: ”Тириклар дуосининг ўтганларга манфаъати бор, амалларнинг савоби ҳам етиб боради, деб уламолар ижмоъ қилганлар”, деганлар.
Муносабат: Кейинги даврларда янги чиққан айрим адашган тоифаларнинг талқин қилишича, Қуръон ўқиб савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ эмиш. Ваҳҳобийларнинг раҳнамоларидан бири саналмиш, ибн Бознинг “Ал-фатава”, деб номланган китобида бу ҳақда қуйидаги маълумотни учратасиз:
“ان قراءة القرءان على أموات المسلمين ضلال”
Яъни, “мусулмонларнинг ўликларига Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш залолатдир!”.
Тиловат савобининг мусулмон маййитларга етиб бориши уммати Муҳаммадиянинг ижмоси — иттифоқи экани таъкидлансаю, ваҳҳобийларнинг битта вакили буни залолат деса!
Аслида, ким кўпроқ залолатга яқин?! Залолатда жамланмаслиги ҳадисларда башорат берилган Ислом умматими ёки кечагина янги чиққан фирқами?!
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Долзарб #Видеолавҳа
⁉️ Аҳли сунна якка шахсга эргашмайди!
🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳУлашинг: @AhliSunnaValJamoaUz Читать полностью…
#asl_mohiyat
💬 ГЎЗАЛ АХЛОҚ - ГЎЗАЛ УМР АСОСИ
©️ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz