aljameah | Unsorted

Telegram-канал aljameah - Университеты КСА Алжамеъа

1378

Ҳужжатларни араб тилига таржима қилиш ва Макка Мадина университетларига тақдим этиш. Перевод документов на арабский язык и отправка в вузы КСА العربية English Рууский Ўзбек Türk ...... 🔵📝📝Саволларни ёзма равшда юборинг!!! Admin: @talaba_ksa

Subscribe to a channel

Университеты КСА Алжамеъа

Нега Рамазондаги хулқимиз бошқа ойларга ҳам ўтмайди?...

Аммо мен тушунмайдиган нарса шуки, нега энди Рамазондаги хулқимиз бошқа ойларга ўтмайди?! Нега энди йил бўйи Рамазондаги каби ибодатга берилмаймиз?! Нега энди бомдодларда тўлиб турган масжид Рамазон чиқиши билан ярмидан ҳам камайиб кетади?! Нега энди Қуръонни умр китоби эмас, Рамазон китоби деб қараймиз?! Нега энди бошқа ойларда садақа бериш учун фақир қидирмаймиз?! Фақирлар бошқа ойларда овқат ейишмайдими?!

Батафсил: https://azon.global/948

©️Azon Global

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Илм кўтарилиши, жаҳолат пайдо бўлиши, ароқ ичилиши, зино кўпайиши, эркаклар камайиши, аёллар кўпайиши, ҳатто бир эркакка элликта аёл тўғри келиши Қиёмат аломатларидандир».

(Бухорий ривояти)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌐Интернетнинг энг гўзал томони шундаки, сизни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўра олмайди. Ва бу тўлиқ эркинлик сизга билиш учун ажойиб имконият беради:

➡️Сизнинг хулқ-атворингиз қанчалик яхши;

➡️ Сизда қанчалик Иймон ва виждон бор;

➡️ Сизнинг характерингиз қанчалик юксак;

➡️ Сиз қанчалик тақводорсиз?

🔺Аллоҳнинг неъматини ёмон деб ҳисобламанг.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#tarbiya

🔪 *Farzand qotillari kabi bo'lmang*

_«Ba'zi ota-onalarning ishlariga ajablanaman. O'zlari farzandlariga zarracha yomonlik yetishidan qo‘rqadilar-da, keyin farzandlariga nisbatan qotillik qilishadi — ya'ni ularni qarg'ashadi, la'nat aytishadi. Hadisda kelganidek: *«Mo‘minni la’natlash — uni o'ldirish kabidir»._*

✍️ *Shayx Muhammadsolih al-Munajjid*

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

👍#Эълон #хушхабар #фиқҳ

Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, Вас-солату вас-саламу аъла Расулиллаҳ ва баъд:

🟢Азиз талабалар, устоз Абу Абдуллоҳнинг «Ҳанбалий фиқҳидан танланган манҳаж» асосида силсилавий дарслари онлайн тарзда бошланиш арафасида.

📖 Манҳаж икки йилга мўлжалланган бўлиб, ўқиладиган китоблар қуйидагилар:

📖 Фиқҳ фанидан матн:
1 – «Бидаятуъл абид ва Кифаятуъз заҳид»
2 – «Ахсорул Мухтасорот»
3 – «Далил ат-Толиб ли-Найл ал-Матолиб»
4 – «Задул мустақний»

📚 Фиқҳ фанидан шарҳ:
1 – «Шарҳ ахсорул мухтасарот»
2 – «Манорис сабил шарҳ далил ат-толиб»
3 – «Ровдул мурби шарҳ задул мустақни»

📒 Усулул фиқҳ фанидан:
1 – «Ал Усул мин Илмил Усул»
2 – «Тақрийбул ҳусул шарҳ усул»
3 – «Шарҳ ал Вароқот»

📝 Қавоидул фиқҳийя фанидан:
1 – «Равзатул фавоид»

🗓️ Дарс бўладиган кунлар:
Душанба, сешанба, чоршанба пайшанба, жумъа.

Онлайн мадрасага аъзо бўлиш учун:
Араб тили фанидан луғат, сарф, наҳв илмларидан энг камида иккита ёки учта китоб ўқиган бўлишингиз керак!

💻 Дарслар онлайн тарзда Telegram ёки Zооm орқали эфирга узатилади.

👍 Аллоҳ таоло ушбу дарсларни фойдали ва давомий қилсин, эшитиб амал қлишликка ўзи муваффақ қилсин, Аллоҳумма Амин!

Мурожаат учун:  @risolatadmin

👍 «Risolat TV» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

🚀Telegram | 🎬Risolatsahifasi">YouTube | 🔵Facebook

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌹Намоздаги хушуъ ҳақида !

👉 /channel/maruzalar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Жума ибодат куни бўлиб, унинг кунлар орасидаги мавқеи Рамазоннинг ойлар орасидаги мавқеига, ундаги дуо ижобат бўладиган соат эса Рамазондаги Қадр кечасига ўхшайди. Шундай экан, кимнинг жумаси тўғри ва яроқли бўлса, хафтасининг қолган қисми яроқли бўлади. Кимнинг Рамазони тўғри ва яроқли бўлса, йилининг қолган қисми яроқли бўлади. Кимнинг ҳажи тўғри ва яроқли бўлса, умрининг қолган қисми яроқли бўлади. Зотан, жума — ҳафта тарозиси. Рамазон — йил тарозиси. Ҳаж эса умр тарозидир».

("Зодул маод", 1/398)


@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

بسم الله الرحمن الرحيم

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ ‎﴿٤٠﴾

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

40. Эй Роббим, мени доимо намозни тўкис адо этувчи қил. Зурриётимдан ҳам намозхонларни чиқар. Эй Роббимиз, дуойимни ижобат қил, ибодатимни ўзинг қабул қил.

Иброҳим сураси 40-оят.



@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌹 AYOLLAR UCHUN QUR'ON, TAJVID VA ARAB TILI DARSLIKLARI !

💠 Darsliklar hech qanday tolovsiz ( bepul )👇

/channel/Madinah_Academy 🌐

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#ХУШХАБАР !

🌹 Саудия Арабистони Университетларига 21 апрелдан ҳужжат топширишга тақдим очилиши кутилмоқда !

✅ Сиз ушбу сайт орқалик бир вақтни ўзида 5-та Университетга ҳужжат топшира оласиз..

💠#Эслатма : Админларимизни ўқишлари бошлангани сабаблик саволларга жавоб бераолмаяпмиз, рози бўласизлар, яқин кунларда ўқишга топширмоқчи бўлган дўстларимиз учун анкета жўнатамиз !

🟢 Тавсиянома,тазкия қандай таёрланади👇
/channel/MadinaUniversiteti/802

/channel/MadinaUniversiteti/808

💠 Қандай ҳужжатлар талаб қилинади 👇
/channel/MadinaUniversiteti/2528

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

بسم الله الرحمن الرحيم

49. Эй Пайғамбар, бандаларимга хабар берингки, Мен тавба қилган мўминларнинг гуноҳларини кечирувчи ва уларга раҳмлиман.

Ҳижр сураси 49-оят


@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

28 йиллик айрилиқдан сўнг, 1952 йили Мушфиқа хоним қизи Ойша билан кўришиш бахтига муяссар бўлади. Хукумат рахбари Аднан Мендерес Усмонлилар сулоласи вакилларига ўз ватанлари Туркияга қайтиб келишларига рухсат берувчи қарорни имзолаганди. Ойша хоним волидаси Мушфиқа хоним билан 8 йил бирга яшайди ва 1960 йилда вафот этади. Қизининг ўлимидан 11 ой ўтиб 93 ёшли Мушфиқа хоним хам бандаликни бажо келтирган эдилар.


Ixtiyor Esonov©️

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақида

Рамазондан кейин Шавволда олти кун рўза тутиш бир даҳр рўзага тенг. «Даҳр»дан мурод бир йилдир. Рамазон ўн ойга, Шавволдан олти кун эса икки ойга тенг. Зотан, яхшиликлар ўн баробар кўпайтирилади.

***
Олти кунлик рўзани қазо рўзаларидан олдин тутиш жоиз. Чунки ким Рамазондан бирон кун рўзасини узр сабабли очган бўлса, гўёки уни тутган кишидек бўлади. Қолаверса, у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: «Ким Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун рўзани эргаштирса, бир йил рўза тутгандек бўлади», деган сўзларига дохилдир. Қазо рўзалари унинг зиммасида қолаверади.

***
Олти кунлик рўза Шавволга чекланишининг мустаҳаблиги уни бошқа ойларда тутиш ҳам мустаҳаб эканини инкор қилмайди. Зотан, Шавволнинг зикр қилиниши (олти кунлик рўзага) шошилиш учундир. Имом Молик салафларнинг ушбу рўзага амал қилишганини инкор қилганида (олти кунлик рўзанинг фақат) Шавволгагина чекланишини назарда тутган.

***
Ният олимларнинг тижоратидир. Киши қўшалоқ ажрга эга бўлиши учун Шавволдаги олти кунлик рўзани душанба ва тўлин ой рўзаси каби кунларга мувофиқ қилиши мустаҳабдир. Умар разияллоҳу анҳунинг қазо рўзалар билан нафл рўзаларни жамлаганлари собит бўлган.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌹 Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

🟢 Барчаларингизга кириб келаётган Ийдул Фитр - Рамазон ҳайити муборак бўлсин.

🔵 Роббим, Рамазон ойида қилган ибодатларимизни Ўз даргоҳида қабул қилсин.

🍀 Рамазон ойидан кегин ҳам нафл рўзалар тутадигон, ва таҳажжуд намозларимизни давом этадигон солиҳ бандаларидан қилсин.

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ФИТР БАЙРАМИ - РАМАЗОН ҲАЙИТИ СУННАТЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА

1. Фитр садақасини ҳайит намозидан олдин ёки ҳайит кунидан бир-икки кун муқаддам ҳақдорларга етказиш
2. Ҳайит кечаси кирганидан бошлаб ҳайит намози учун имом меҳробга келадиган пайтгача такбирлар айтиб туриш
3. Ҳайит намозига чиқишдан олдин тоқ сонли хурмо ейиш (1 дона ё 3 дона ё 5 дона ё 7 дона хурмо ва ҳоказо...)
4. Ғусл қилиб, таҳорат олиб, янги ёки тоза кийимларини кийиш
5. Фақат эркаклар хушбўй атирлардан суртишлари
6. Ҳайит намозига бориш-келишда бошқа-бошқа йўллардан юриш
7. Ҳайит билан мусулмонлар бир-бирларини: "Аллоҳ таоло тоат-ибодатларингизни қабул этсин..." деб табриклашлари

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

https://youtu.be/ZRdEH5igG28

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Шайхулислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ўлимдан кейин қоладиган ва охиратда фойдали бўладиган лаззат бу Аллоҳни таниш ва У учун амал қилишдир»

("Мажмуъ ал-фатаво", 14/162)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#тафсир #қуръон #усули_тафсир
🎙🎙🎙🎙 🎵🎵🎵🎵

🔸 Хушхабар! #Янги дарс!

🎁 Азизлар, эртадан бошлаб ҳар куни

09:00 (Мадина вақти)
11:00 (Тошкент вақти)

👳 Устоз Нематуллоҳ Маликнинг


📚
"БУЮК ОЛИМЛАРНИНГ ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИ"

номли янги дарслари

📼 YouTube ва ✈️ Telegram саҳифаларимизда эфирга берилади.

🤲 Аллоҳ таоло фойдали ва давомли қилсин.

📹 YouTube: MadinahAcademyUZ
📷 Instagram: MadinahAcademyUZ
✈️ Telegram: @MadinahAcademy
🌐 Facebook: fb.com/MadinahAcademyUZ
🌐 Ummalife: ummalife.com/MadinahAcademy

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Турк аёл хонандалар ҳам аввалда кўкрагини ярмини очиб саҳнага чиққан. Бу ҳолатга номусли экаклар ўз эътирозларини билдиришган.
Номуссиз эркаклар эса:
"биз демократик давлатда яшаяпмиз, ҳар ким ўзи истаган кийимни кийишга ҳақли" деб чиқишган.

Мана энди эса Турк аёллари Америка қўшиқчилари каби саҳнага ич кийимда чиқиб қўшиқ куйламоқда. Саҳнадаги уларнинг жирканч ҳаракатлари ва жирканч кийимлари ҳатто тв-да эфирга узатилмоқда.

Агар биз ҳам бундай ғайритабиий кийимларга эътиборсизлик билан кўз юмиб ўтиб кетадиган бўлсак, аниқ ишонч билан айтаман, бизни қўшиқчилар ҳам саҳнага Худди Турк аёллари каби чиқишади. Аммо унда кеч бўлади.


Sohib Abdurahim O'g'li©️

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌹Sizi qanday uzringiz bor ?

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Солиҳлар Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишда мусобақалашадилар. Шундай экан, сен улар сафида бўлишга ҳаракат қил!

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Олимнинг сукути сабабли ботил ёйилади, худди сўзи билан ёйилганидек. Зеро, сукут иқрор демакдир.

لَوۡلَا يَنۡهَاهُمُ ٱلرَّبَّٰنِيُّونَ وَٱلۡأَحۡبَارُ عَن قَوۡلِهِمُ ٱلۡإِثۡمَ وَأَكۡلِهِمُ ٱلسُّحۡتَۚ لَبِئۡسَ مَا كَانُواْ يَصۡنَعُونَ

«Олим ва донишмандлари уларни гуноҳ сўзлардан, ҳаромхўрликдан қайтармайдиларми?! Қилаётган ҳунарлари нақадар ёмон ҳунар» (Моида, 63).

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#Diqqat #Ogoh bo'ling

❗️ 🇺🇿 “Rinotin kids” биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатнома бекор қилинди


Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сиропга берилган рухсатномалар бекор қилинди, дейилади Санэпидқўм хабарида.

Шу билан биргаликда барча савдо тармоқлари ва дорихоналардан “Rinotin kids” сиропларини қайтариб олиш топшириғи берилган.

Бугунги кун ҳолатига корхона томонидан 28 та дорихоналардан маҳсулотлар қайтариб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

♥️♥️♥️

بِسْــــمِ اللّٰهِ الرَّحْمَــٰـنِ الرَّحِيـــمِ📚

🔔بُشْرَىٰ🔔

Diqqat Elon 👩‍💻

🕌Madinah Academy 🕌

🗓️ 18-4-2024 sanada.
Arab tili Grammatikasi “Durusul-Lug'otul-A'robiyya” kitob uchun e'lon yuboramiz in shaa Alloh!

◀️من كتاب دروس اللغة العربية📚،
المستوى الأول 🔸 والمستوى الثاني 🔸.

😀Tarkib , Qo'idalar bilan b ta'lim beriladi.

⏩⏩🟠🟢⏩⏩


🗓️ 25-4-2024 sanada
Boshlanğich va Muakammal Tajvit uchun  e'lon yuboramiz in shaa Alloh!
◀️ من كتاب المصباح 📚،
المستوى الأول 🔸
◀️ من كتاب التجويد المصور 📚،
المستوى الثاني 🔸.

😀 Boshlanğichlar uchun "AL-MISBAH sodda tajvit"
kitobidan ta'lim beriladi.


📓 Muakammal Tajvit uchun
"Suratli tajvit 📘
Doctor Ayman Rushdiy Suvayd" kitobidan ta'lim beriladi.

⏩⏩🟠🟢⏩⏩

✉️Bundan Tshqari yana yangiliklar bor⚡️

Kanalni Kuzatib qoling ✅
🔵/channel/Madinah_Academy
🤩Biz bilan ilim o'rganig ✈️

🫂Yaqinlaringizni ham taklif qiling!

✨Shoyad, ta'lim oluvchilarga siz sababchi bo'lib qolsangiz.

⭐️«الدَّالُّ عَلَى خَيْرٍ كَفَاعِلِهِ».⭐️

💎«Kimda kim yaxshilikka yo'llasa (o'sha inson qilgan yaxshiligi uchun berilgan ajricha) ajr bordir».

‼️Eslatma: Kanalda yoki guruhlarda erkak profillaridan yoki nomsiz, tushunarsiz (… - , shu kabi) belgilar bilan qoshilishi qati'yyan mumkin emas!

بارك الله فيكن🌹

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган.


Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.

Элчи минбарга чиқиб:

- Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:

Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичидан майин овоз эшитилди:

- Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!

Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:

- Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Бола саволга савол билан жавоб берди:

- Санашни биласизми?

- Ҳа, - деди элчи.

- Унда ўндан пастга қараб сананг!

Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.

- Нега тўхтадингиз? - деди бола.

- Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?! - деди ҳайронлик билан элчи.

- Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.

Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:

- Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

- Шам келтириб ёқинг, - деди бола. Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.

- Аммо шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.

- Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур сураси, 35-оят) хитоб қилди бола.

Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршисида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:

- Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.

Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:

- Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

- Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.

Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди.

Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир.

Одилжон Нарзуллаев.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Фарзандларингизни қўзичоқ каби катта қилмангларки, келажакда қўйдек муомала кўришмасин.

Саъдий Шерозий©️


@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Султон Абдул-Ҳамид II нинг хотини Мушфиқа хонимнинг қайғули тақдири


Мушфиқа султон Абдул-Хамид II нинг харамига жуда ёш чоғида тушади,уни волида,яъни султоннинг оналари ўз тарбиясига олади.

Ўн тўрт ёшида бу мовий кўзли сохибжамол қиз султоннинг эътиборига тушади ва Мушфиқани Йилдиз саройига,султоннинг хос харамига олиб кетадилар. Қиз ўн тўққиз ёшга тўлгач, унинг султон билан никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. Мушфиқа исмини хам қизга султоннинг ўзи берганди, бу исм қизнинг феълига жуда мос келарди, Мушфиқа жуда хокисор ва раҳмдил эди.


Мушфиқа 45-ёшли султоннинг тўртинчи хотинига айланади ва тез орада энг севимли ва энг яқин аёлига хам айланади.Масалан султоннинг бошқа бирорта аёли у билан хар кунлик тушлик қилиш шарафига сазовор бўлмаган эдилар.

Тўйдан бир йил ўтиб Мушфиқа, султон Абдул Ҳамид Сонийга қизча— Ойшани дунёга келтирди.Аммо Мушфиқа султондан бошқа фарзанд кўрмайди.
Уларни тақдирнинг мудхиш зарбалари кутаётганди. Султон тахтдан кетгач, уларни сургун қиладилар ва Мушфиқа хоним султоннинг оғир кунларида ёнида бўлади. Бир неча йиллик сургундан сўнг уларни Истамбулга қайтарадилар,бироқ султон ва унинг оиласи Бейлербей саройида уй қамоғида қолади . 1918 йилнинг 10 февралида султон вафот этади ва у ўзининг севимли рафиқаси Мушфиқа хонимнинг қўлларида жон берган эдилар.

1924 йилла бутун Усмонийлар сулоласи Туркиядан қувиб юборилади. Фақатгина султондан ўғил фарзанд кўрмаган аёлларигагина мамлакат худудида қолишга рухсат берилганди. Мушфиқа хоним бу қарордан фойдаланиб ватанда қолишга азм қилади. Аммо унинг ягона қизи Ойша хоним мамлакатдан чиқариб юборилганди. Мушфиқа хоним Серенджибейда ғарибгина, ёғочдан қурилган кулбага жойлашади. У қизининг орқасидан ғарбий европага кетиши мумкин эди, аммо Мушфиқа хоним: "Агар улуғ хўжамиз хаёт бўлганларида эди бизнинг кетишимизга қарши бўлардилар" деган эди.

Мушфиқа хоним жуда мухтож ахволда яшайди. 1954 йилда кексайиб қолган малика Туркия бош вазирига илтимоснома хатини ёзади. Хатда шундай дейилади:
«Жаноб бош-министр, мен султон Абдулхамид II нинг тўртинчи хотинлари бўламан. Мен бу даврнинг бутунлай тугашигаям розиман. Сулоланинг барча вакиллари мамлакатни тарк этиб бўлганлар, мен эса севимли ватанимизни ташлаб кетишни хохламайман. Қонундан фойдаланиб мен мамлакатда қолдим ва унинг химоясидаман, аммо менинг сизнинг кўрсатмангиз билан бериладиган 200 лиралик нафақамдан ташқари тирикчилик учун бошқа бирор-бир даромадим йўқ. Узоқ йиллардан бери мен ёлғизликда яшаяпман. Ва мен доимо давлатимиз ва халқимизни юксалиши учун дуо қиламан.Мен барча эхтиёжлардан воз кечганман, лекин тарихий шарафимиз учун хам яшаяпман. Лекин 200 лира бу хаёт учун яшашга етмаяпти , гарчан халқимиз ва давлатимизнинг кўмагини доимо хис қилиб турсамда эхтиёжмандман. Сизнинг кўзларингиздан ўпиб дуолар қилишни хохлайман, биргина илтимосим нафақамга озгина қўшиб беришга кўрсатма берсангиз, албатта бунинг иложи бўлса ».
Натижада хонимнинг нафақасига 50 лира қўшиб берилганди .

37 йил давомида Мушфиқа хоним ғариб кулбасидан бир неча марта шаҳарга чиққан экан холос. Кунлардан бир куни Хаёт журналининг мухбири кекса маликадан интервью олади.Мухбирнинг Мушфиқа хонимдан уйда нималар билан банд бўлиши? хақидаги саволига кекса аёл, асосан Қуръонни ўқишини, намоз ибодат билан машғуллигини,таомни жуда кам истеъмол қилишини, эрталаб нонуштага бир бурда нон ва пишлоқни истеъмол қилишини ва бир чашка сутли қахва ичишини айтади. Тушликка эса озгина гўшт, гуруч ва сабзавотларни истеъмол қилишини, кечга эса қатиқ (ёгурт) ва шакарли чой ичишини такидлайди.Мухбир кекса хонимнинг жуда ғарибона хаёт тарзига ачиниб хонимдан, нега ўшанда қолган қариндошлари билан чет элга чиқиб кетмаганини сўрайди. Шунда Мушфиқа хоним мухбирга ғаройиб бир жавобни беради.
Султон Абдулҳамид II жудаям рашкчи бўлган экан, у хатто аёлларига саройдаги харам оғаларининг хам қарашини истамаган экан, хўш мен қандай қилиб чет эллик эркакларнинг менга тикилишларига йўл қўйишим мумкин эди? Бу ахир улуғ хўжамнинг рухига хам хиёнат бўлар эди, у мендан норизо бўлиши мумкин эмас деб кўзига ёш олади Мушфиқа хоним. .

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Байрам муборак!

Аллоҳ берган умр – неъмат, унинг ҳар йили, ҳар ойи, ҳар куни азиз. Аммо улар ичра шундай саналар борки, кўнгилларимизни ҳар кунгидан ҳам файз, шукуҳ ила тўлдиради. Бугун шундай кун, муборак айём. Ўттиз кунлик муборак ой ниҳоясида гуноҳлар афв қилинадиган кечадан кейинги тонг – рамазон ҳайити тонги.

Айём барчамизга қутлуғ бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, ишчига ишини тугатганидан кейин ҳақи тўла ўталадиган кеча файзидан жамики рўзадорлар қатори бизга ҳам баҳрамандлик насиб этган бўлсин.

Аллоҳ таоло юртимизга тинчлик, хонадонларимизга осойишталик, кўнгилларимизга ҳаловат ато этсин. Бугун ортидан кўнгилда қувонч ва яна... маҳзунлик билан кузатганимиз муборак ойни кейинги йилда ҳам биргаликда кутиб олиш бахтини насиб қилсин. Келаси рамазонга ёруғ юз, мустаҳкам имон-эътиқод, тинчлик-омонликда етказсин.

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌙Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:50

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ҳайит суннатлари

Ҳадис ва асарда келишича, ҳайит билан табриклаш ҳайит куни бўлади. Табрик ҳайитдан олдин бўлишини ман қилувчи бирон далил йўқ. Агар бирор киши эртароқ табрикламоқчи бўлса, ҳайит кечаси табрикласа бўлади. Бироқ, ҳайит куни эрталаб табриклаш афзал.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит табригини маъноси яхши бўлган ҳар қандай сийғада айтиш мумкин. Ҳадисда табрик сийғаси собит бўлмаган. Энг саҳиҳи саҳобалар бир-бирларига айтган табрик:
«Тақоббалаллоҳу минна ва минка» (Аллоҳ биздан ва сиздан қабул қилсин).
Имом Аҳмад бунинг санадини яхши деган.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит куни айтиладиган такбирнинг энг саҳиҳ сийғаси Абдурраззоқ Салмон Форсийдан ривоят қилган:
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабиро» сийғаси бўлиб, унинг санади саҳиҳдир.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит намозидан олдин ҳам кейин ҳам икки ракат намоз ўқиш машруъ эмас, фақат таҳийятул масжид намози бундан мустасно. Саҳиҳайнда келишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит намозидан кейин ҳеч қандай намоз ўқимасдилар. У зот ва баъзи саҳобаларнинг ҳайтдан кейин намоз ўқишгани ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас. 

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит учун ғусл қилиш, энг яхши кийимларни кийиш, хушбўланиш, такбир айтиш, Ийдул фитр намозидан олдин тоқ сонли хурмо ейиш, пиёда бориш, аҳли оиласини намозга олиб бориш ва бошқа йўлдан қайтиш суннатдир.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит намозига борган кишидан жума намозининг фарзлиги соқит бўлади ва уни пешин қилиб ўқийди. Фақат имомдан соқит бўлмайди, у ҳозир бўлганларга жума намозини ўқиб беради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳамда Умар, Усмон ва омма саҳобалардан келган далилларга кўра бу фикр саҳиҳдир.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…
Subscribe to a channel