Туркияда 2,5 миллион ўқувчи ёзги Қуръон курсларида қатнашди
Туркияда мактаб ўқувчиларининг етти ҳафталик ёзги Қуръон курслари якунига етди. Машғулотларда 2,5 миллион ўқувчи иштирок этди. Машғулотлар доирасида турли мусобақалар (ҳам диний, ҳам спорт бўйича) ташкил этилиб, энг муваффақиятли ўқувчиларга велосипед ва планшетлар совға қилинди.
Батафсил: https://azon.global/1835
©️Azon Global
Масжид олдида тиланчилик қилаётган болаларни оқламайман, лекин бирор нима сотиб тирикчилик қилаётган бўлса харид қилиш керак. "Тиланчилик қилмай, тирикчилик қилсанг бўлали-ку?!"- деб танбеҳ берар эдик. Энди уни тижоратига ёрдам беришимиз керак. Бир иш сабаб ХайТек масжидда бўлдим: Пешин, Аср, Шом. Кузатганим, бодроқ сотаётган қиздан (10-11ёш) ҳечким савдо қилмади. Қиз ҳам бировга ялиниб юрмай бир четда ўтирибди. Шомдан кейин қўлидаги ҳамма бодроқни сотиб олдим. Бор-йўғи 105.000 сўмга. Қиз хурсанд, мен ҳам. Юз мингга бир жажжи кўнгилга қувонч кирди. Шу пулдан неччи баробари қаерда қолиб кетмайди дейсиз? Нимага сарф бўлганини ҳам билмай қоламиз...
Қимматбаҳо машинадан тушишга эринаётган дўстим!
Мискин билан гаплашишдан ор қиладиган биродарим!
Вақт оз қолди!
Шошилинг!
Абдувоҳид Уста©️
🔵 Тоиф Университети ушбу почта эгаларига қабул бўлганлиги билан табриклаб ҳат жўнатган.
🟢 Ўтган йили ҳужжат топширган талабалар.
/channel/MadinaUniversiteti
Шайх Абдулазиз Шайиъ айтади:
«Толиби илм ва қуръон ҳофизининг тойилиб ортга кетишининг сабаби ҳақида фикр юритдим ва бунинг энг асосий сабабларидан бири: ужб (ўзига бино қўйиш, манманлик) эканига гувоҳ бўлдим.
Илми ва зеҳни билан фахрланиш ва ўзини атрофидагилардан устун кўриш.
Албатта, бу касаллик толиби илмни ҳалок қилади, гарчи пухта ва моҳир бўлса ҳам ва одамларнинг назаридан қолишига сабаб бўлади.
Бунинг исботини тақво ва ибодат эгаси бўлган хаворижларда топдим.
Баъзи салафи солиҳинлардан хаворижларнинг адашиб кетишининг сабаби ҳақида сўралганида:
*«Ўзларига бино қўйган қавмдир»* , деб жавоб қилганлар».
_P.S.: Уламолар ужб (манманлик)ни гуноҳи кабира бўлган амаллардан дейдилар._
🕋 #tarix #Imom_Buxoriy #11_yoshli_voris #Ustoz_Jaloliddin_Ibrohim
🧕 6-qism | O'n bir yoshli vorisЧитать полностью…
🕋 #tarix #Imom_Buxoriy #11_yoshli_voris #Ustoz_Jaloliddin_Ibrohim
🧕 4-qism | O'n bir yoshli voris
🕋 #tarix #Imom_Buxoriy #11_yoshli_voris #Ustoz_Jaloliddin_Ibrohim
🧕 2-qism | O'n bir yoshli vorisЧитать полностью…
🌼🔤🔤🔤🌼🔤🔤🔤🌹
🕌 Madinah Academy sahifasida bugundan boshlab
🌹 Madina Islom Universitetining avvalgi bitiruvchilaridan
🕋 Madina talabalarining barchalarini ustozi
✏️ O'nlab kitoblar, yuzlagan risola va maqolalar muallifi
▪️ USTOZ JALOLIDDIN IBROHIM hafizahullohning
1️⃣1️⃣ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠
🎧 audiokitobini taqdim etamiz.
📆 Audikitob hafta davomida har kuni
🕰️ Toshkent vaqti bilan 12:00 da berib boriladi.
🥜 Tushlik payti «11 yoshli voris» kitobidan ozuqa oling!
#Эслатма
✅ Бу йил Мадина Ислом Университетига ягона портал орқали ҳужжат топширган жуда кўп талабаларга рад жавоб келмоқда.
🔵 Ҳатто ҳужжат топшираётган вақтда Мадина Ислом Университетини танламаган бўлса ҳам рад жавоб келмоқда... Бу жуда ажиб ҳолат.
🟢 Бунинг сабабини аниқ билмаймиз, сайтдаги ҳатолик бўлишлиги мумкин ёки ҳақиқатда ҳам автоматик ҳолда рад жавоб келяпти..
/channel/MadinaUniversiteti
БИЛАСИЗМИ?..
Бугунги кунда Ўзбекистон деб аталаётган, қадимда Турон, Туркистон, Хуросон, Мовароуннаҳр каби номлар билан танилган азим улка кўп йиллар давомида дунёга етакчи бўлганини биласизми?
Бу буюк юртдан қанча-қанча буюк алломалар, донишмандлар, ҳакимлар, сардорлар, саркардалар, жаҳонгирлар етишиб чиққанини биласизми?
Юртингиз хотамтойлари ҳақида нималар биласиз?
Юртингиздаги муҳаддислар ҳақида қандай маълумотга эгасиз?
Юртингиз ва юртдошларингиз ўрис босқинига қадар диний ва дунёвий билимларда пешқадам бўлганидан хабарингиз борми?
Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳда етук олимлар етишиб чиққанидек, математика, тиббиёт, жуғрофия, адабиёт каби фанларда оламни ҳайратда донг қолдирган забардаст олимлар чиққанини биласизми?
Бухоро шаҳридаги ўрта мактабда ўн бир ёшли ўқувчи етмиш минг ҳадисни ёддан билган экан, сиз бундан хабардормисиз?..
Сиз буларнинг кўпини биласиз деб ўйлайман. Шундай бўлсада, билимингизга билим қўшиш учун «Ўн бир ёшли ворис» унвонли китобни ўқиб чиқишни тавсия этаман.
Бу рисолада юртдошингиз имом Бухорий ҳаёти ишончли тарихий манбаъларга асосланиб ёритилган.
Бунда сиз ўзингиз учун, оилангиз учун, хусусан фарзандингиз тарбияси учун жуда зарур бўлган фойдаларни қўлга киритасиз, инша Аллоҳ.
Бир вақтлар Ўзбекистон радиосида ўқилган «Ўн бир ёшли ворис» китоби шу кунларда Туркиядаги Ziya Yayincilik нашрёти томонидан чоп этилибди, валиллаҳил ҳамду вал минна.
Китобни яхшилаб ўқинг, ўн бир ёшли болачага ҳавас қилиб, фарзандларингиз, набираларингиз ана шундай етук инсон бўлиб етилишини Аллоҳдан сўранг.
Бу китобча сизнинг хаёлингизни ва ҳаётингизни, яъни дунё қарашингизни ва ҳаёт тарзингизни бутунлай ўзгартиради деган умиддаман.
Бу китоб сизга дунёга қандай кўз билан боқишни ўргатади.
Бу китоб ёғ босган кўзни очади, ғофилни уйғотади, дангасини илм ва амалга ундайди.
Бу ҳажми кичик китобча сизга ҳаётда ҳампо, кўчада йўлингизни ёритувчи зиё, сафарда сизни зериктирмайдиган йўлдош бўлади.
Ўқинг, ибрат олинг! Аллоҳдан ўн бир ёшли ворис каби фарзандлар сўраб дуо қилинг. Шаҳар ва қишлоқларимизда ана шундай муборак, файзли инсонлар кўпайишини Холиқи яктодан ўтиниб сўранг...
Жалол Иброҳим.
🌧️ ПОКЛАНИШ УЧУН ЯНА БИР ФУРСАТ. 🌦️
🚰 ҚЎЛИНГИЗНИ БИР КУНДА НЕЧА БОР СОВУНЛАБ ЮВАСИЗ? 🚿
💫 МУСУЛМОНЛАРГА БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАРДАН (ЛЬГОТАДАН) ФОЙДАЛАНИНГ! 🌟
Қуйида шулар ҳақида сўз кетади.
👇🏻
«ҚУМРИ, ЎҚИМАГАНСАНДА»
АРАБ ХОТИНЛАРИНИНГ ҲАЁТИДАН ҲАЗИЛОМУЗ ЛАВҲА
Холиднинг онаси Холидахон опа ён қўшнисига хавас қиларди. Чунки қўшнининг эри доим рўзғорни бут қилиб қўяр экан. Хотини нима олиб келинг деса, эр ўша куни айтилган нарсаларни муҳайё этади. Ҳар қандай аёлнинг ҳавасини келтирадиган бундай ишнинг сирини билиш учун Холидахон опа қўшнисидан бунинг сабаблари ҳақида сўрайди.
— Қўшнижон, сир бўлмаса айтингчи, эрингиз рўзғорни доим бус-бутун қилиб қўяди. Нима десангиз олиб келади. Бунга қандай эришгансиз?
— Бу жуда осон. Уйга нима керак бўлса, шу нарсаларни ширин сўзлар билан қоғозга ёзиб эримга тутаман. Масалан:
Кўнглингиздек оппоқ пишлоқ керак,
Қаймоғим, қаймоқ тугади.
Тилингиздек шакар,
ёноқларингиздек қирмизи памилдори керак.
Эй ҳаётим, эй умримнинг ширин йўлдоши, ўзингиздек асал, ички туйғуларингиз каби ёқимли қалампир ва қалбингиз рангидек заъфарон керак, — дейди қўшни хотин.
Моҳир аёлдан ташбеҳ услубини ўрганган Холидахон опа дарҳол уйга кириб эрига хат ёзади:
Хидлари хидингиздек пиёз, саримсоқ,
Қорнингиздек бир қоп гуруч,
Кўзларингиздек қизариб кетган қип-қизил памилдори,
Бурнингиздек катта-катта картошка,
Тилингиздек аччиқ мурч, қалампир,
Қалбингиздай қора кўмир керак...
Шундан кейин нима бўлганини ҳеч ким билмайди. Холидахон опа ёзиб берган нарсаларни эри олиб келганми, йўқми у ҳам номаълум.
Маълуми, Холидахон опа ётган касалхонада беморларни фақат душанба ва чоршанба куни зиёрат қилиш мумкин экан.
Дарвоқе, бугун чоршанба, муродбахш кун.
Соф арабчадан ғирт ўзбекчага таржима муаллифи Жалол Иброҳим.
@aljameah
Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмонига нозил бўлади. Аллоҳ таолонинг кундузи нозил бўлиши хабарларда собит бўлмаган, фақат Арафа куни бундан мустасно. Зотан, Унинг раҳмат эшиги бу кундагидан кўра кенгроқ бўлмайди. Бу эшикдан киролмаган киши ҳақиқий маҳрумдир.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Жаннатга энг яқин ва дўзахдан энг узоқ бўлиш фақат Арафа кунида бўлади. Ўзини дўзахдан қутқариш учун биронта амал топмаган кимса ҳақиқий бахтсиз кимсадир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа куничалик Аллоҳ бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ», дедилар.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Арафа куни вуқуф ва рўзадан кейинги энг афзал амал дуо ва зикр билан машғул бўлишдир. Дуога кўпроқ эътибор қаратиш тавсия қилинади. Бироқ бу кунга хос бўлган бирон муайян дуо собит бўлмаган. Дунё ва охират яхшиликларини ўз ичига оладиган пурмаъно дуоларни ихтиёр қилиш мумкин.
Butunjahon musulmon ulamolari ittifoqi prezidenti Ali Qoradogʻiy Istanbulda oʻzi qatnashgan ijaza marosimida koʻz yoshlari bilan Gʻazo uchun duo qildi.
Qoradog‘iy musulmon davlatlari rahbarlariga qo‘shinlarini safarbar qilish uchun fatvo bergan nodir shaxslardan biridir.
❗️ НАТО Афғонистондан чиқариб юборилганда АҚШ президенти бўлган Трамп:
“Афғон аёллари минг йиллар давомида рўмол ўрашган. Нега биз у ерга бориб, пардани ечишни айтдик?
Менимча, бўянишдан кўра, ёпиниш афзалроқдир. Агар аёл бўлганимда, ўзимни ёпган бўлардим."
#Хушхабар !
🟢 Ўтган йили ягона портал орқали Тоиф Университетига ҳужжат топшириб номзод бўлган талабаларга якуний қабул бўлганлиги ҳақида ҳат кела бошлади.
🌹 Алҳамдулиллаҳ,Роббимнинг фазли билан, бирга топширган биродаримиз хам қабул бўлди.
🔷 Тез кунларда виза жўнатилиши кутилмоқда.
📲 Загран паспортингизни Университетнинг почтасига жўнатиб қўйишингиз керак бўлади.
/channel/MadinaUniversiteti
📣 Умра виза ва Турист визани қандай фарқлари бор?
Эндиликда кун-ора визалар ҳақидаги батафсил ва кўпчилик билмайдиган маълумотларни сиз билан бўлишиб борамиз, иншааллоҳ.
Аввало, бу икки виза ҳам сизга Саудия ҳудудига киришингизга ва умра амалини бажаришингиз учун имкон беради. Фарқлар эса қуйидагича:
⚡️ Кириш чекловлари. Умра виза билан сиз фақат бир маротаба Саудияга кела оласиз. Саудияга киришингиз билан бу визанинг амал қилиши бошланади ва чиқиб кетишингиз билан якунланади. Турист виза билан эса сиз йил давомида исталганча кирди-чиқди қилишингиз ва муҳими шу киришлар давомида Саудияда 90 кундан ортиқ турмаслигингиз керак.
⚡️ Хўш, агар 90 кундан ошиб кетса қандай жазо қўлланилади?
Турист визада бу жазо кунлик 100 риёл (27$) жарима. Яъни масалан сиз ошиқча 10 кун юриб қўйдингиз ва бунда сиз 1000 риёл (270$) жарима тўлайсиз. Жаримани виза карта орқали аэропортдаёқ ёки чегарада тўлаш мумкин. Ҳеч қандай депорт урилмайди (ҳаж мавсумидан ташқари, ҳажда қоидалар ўзгариши мумкин)
Умра визада эса жазо кунлик эмас, балки виза муддати тугаши билан ҳисобланади ва расмий сайтларда бу жарима миқдори 25000 риёл (таҳминан 6760$) экани кўрсатилган. Умра виза билан 90 кундан ортиқ юриш тавсия этилмайди. Депорт хавфи кам бўлса ҳам жарима жуда юқори.
⚡️ Суғурта. Визалардаги асосий фарқ бу тиббий суғуртада ҳисобланади. Турист виза билан мабодо бирор жой оғриб қолинса анча қимматга тушишингиз мумкин. Чунки Саудияда тиббий хизмат нисбатан қиммат дорилар ҳам қиммат. Ва баъзи таркибли дорилар фақат рецепт асосида берилади (айниқса ёш болаларники).
Умра виза билан суғурта бепул. Шифохоналар бу визадаги беморларга бепул хизмат кўрсатади ва ҳатто жуда қиммат операциялар учун ҳам ҳақ олинмайди. Ўзим хожибошилик давримда гувоҳ бўлганим, суньий нафас олиш ускунасига уланган бир отахонни 10 кундан ошиқ муддат ҳам қиммат дори ва ускуналар билан бепул таъминлашган эди. Ёши катта, қария ва ёш болаларга умра виза олишни қаттиқ тавсия қилган бўлардим. Иссиқ жон нима бўлишини билмаймиз. Яхши ният билан биргаликда бироз маблағдан қисмаган ҳолда сабабларни ушлашлик афзал наздимда.
⚡️ Трансфер. Турист визада трансфер хизматлари бўлмайди. Умра визада эса агар гуруҳ сони 35 та ва ундан юқори бўлса, аэропортдан меҳмонхонагача, зиёратлар, Макка ёки Мадинага олиб бориш ва охирида аэропортга кузатувгача бўлган барча трансферлар тақдим этилади.
⚡️ Нарх. Нарх табиийки энг муҳимларидан ва бунда турист виза арзон.
Турист визанинг нархи таҳминан хизмат ҳаққи билан 110-115$ атрофида, умра визанинг нархи эса 144-148 $ атрофида.
🕋 #tarix #Imom_Buxoriy #11_yoshli_voris #Ustoz_Jaloliddin_Ibrohim
🧕 5-qism | O'n bir yoshli vorisЧитать полностью…
🕋 #tarix #Imom_Buxoriy #11_yoshli_voris #Ustoz_Jaloliddin_Ibrohim
🧕 3-qism | O'n bir yoshli vorisЧитать полностью…
🕋 #tarix #Imom_Buxoriy #11_yoshli_voris #Ustoz_Jaloliddin_Ibrohim
🧕 1-qism | O'n bir yoshli vorisЧитать полностью…
🛑 Ассаламу алайкум азиз диндошлар! Бошқаларга озгина бўлсада динимиздан хабардор қилиш учун ушбу каналимизни яна фаолиятини бошладик.
🛑Канализга яқинларизни таклиф қилинг ва каналимиздаги саволларни бошқаларга улашинг!!!
🛑Сиз ҳам ушбу савоблик амалга шерик бўлинг!!!
@savollar_17
@savollar_17
БИРИНЧИ АЁЛ, БИРИНЧИ МУҲАББАТ
(Ярми ҳазил, ярми чин)
«Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин».
«Гапни гапир уққанга, жонни жонга суққанга»
Ўзбек халқ мақоллари.
💐 💐
Имом-хатибнинг жума кунидаги оташин хутбаси ёшу қарининг қалбини ларзага келтирди. Ҳатто масжид устунлари ҳам нотиқ нутқидан таъсирланган намозхонлардек титрар эди. Кўзлар ёшланди, этлар жунжикди, кимларнингдир юзи қизарди, кимларнингдир боши ерга қаради, кимдадир нафрат, кимдадир муҳаббат жунбишга келди.
Имом-хатиб минбарда биринчи аёл ва биринчи муҳаббат ҳақида берилиб нутқ сўзларди. У жумладан шундай дейди:
Билиб қўйинглар, менинг биринчи муҳаббатим ва энг асосий муҳаббатим мени биринчи бўлиб бағрига босган аёлга, биринчи бўлиб бир ёстиққа бош қўйганим энг кўркам, энг гўзал, энг меҳрибон ва энг муққаддас аёлга бағишланади. У мен кўз очиб кўрган биринчи аёлдир. У меҳрибон аёл менга озор бермасдан менинг кийимларимни ўз қўли билан ечиб, қип-яланғоч танамни ювар, мой суртиб, атир сепар эди.
У аёл ўзининг момиқ қўллари билан мени эрта-кеч эркалатарди. Доим олдида олиб ётарди. Ҳамиша сочимни силаб, юзимдан ўпар, ёноқ ва дудоқларимга, ҳатто оёқларимга лабини босиб меҳр берарди.
Мен улғайгач, кўп хотинларни кўрдим, лекин менинг биринчи ва энг асосий муҳаббатим абадулабад шу аёл билан қолажак.
У АЁЛ — МЕНИНГ ОНАМДИР!
Эй ёшлар, бир куни уйланасиз, қиз фарзандлар кўрасиз, келин қиласиз, ширин-шакар набира қизлар кўпаяди, бу хотин-қизларнинг барини севасиз, ардоқлайсиз, лекин биринчи муҳаббат она учун бўлишини ҳеч қачон унутманг!
Эй йигитлар, эй ёшлар! Сизлар ҳам сизни биринчи бўлиб ечинтирган, ювиб-тараган онангизни севинг, жондан ортиқ яхши кўринг. Ва бу муҳаббатингизни умр йўлдошингизга етказиб қўйинг. Тоинки улар ҳам бу аёл қадрига етсинлар, деди.
Жумадан кейин уйига қайтган бир йигит ошхонада ошхамир ёйиб ўтирган хотинига худди имом-хатибдек хутба ўқий бошлади.
«Эй хотин, билиб қўй! Менинг биринчи муҳаббатим ва энг асосий муҳаббатим мени биринчи бўлиб бағрига босган аёлга, биринчи бўлиб бир ёстиққа бош қўйганим энг кўркам, энг гўзал, энг меҳрибон ва энг муққаддас аёлга бағишланади. У мен кўз очиб кўрган биринчи аёлдир. У меҳрибон аёл менга озор бермасдан менинг кийимларимни ўз қўли билан ечиб, қип-яланғоч танамни ювар, мой суртиб, атир сепар эди.
У аёл мени эрта-кеч эркалатарди. Доим олдида олиб етарди. Ҳамиша сочимни силаб, юзимдан ўпар, ёноқ ва дудоқларимга, ҳатто оёқларимга лабини босиб меҳр берарди...
Йигит шу ерга етганда бирдан свет ўчиб қолади. Роппа-роса 24 соатдан кейин свет ёнади. Свет ёнганда йигит касалхонада оппоқ чойшоб солингган койкада ётарди. Ўзига келган йигит хутбани давом эттириб:
У АЁЛ — МЕНИНГ ОНАМДИР! — дейди.
Аслида свет ўчмаган экан. Йигит «У аёл ҳамиша сочимни силаб, юзимдан ўпар, ёноқ ва дудоқларимга, ҳатто оёқларимга лабини босиб...» деган пайтда ғазабдан тутаққан хотини қўлидаги ўқлоғи билан эрининг бошига солган. У ўқлоқ хатиб йигит бошига худди девнинг гурзисидек тушади. Бошига гурзидек ўқлоқ тушган йигит гапини охирига етказолмасдан ҳушидан кетади. Ҳушсиз эрнинг ўлиб қолишидан қўррқан хотин тез ёрдам чақиради. Йигит 24 соатдан кейин ўзига келади.
«Домлани айтганини қил, қилганини қилма», чунки қўлингдан келмайди, эплолмайсан, «чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин», «гапни гапир уққанга, жонни жонга суққанга» деган пурҳикмат сўзлар йигит миясига жуда кеч етиб келганди...
Мабодо шунга ўхшаш ҳис-ҳаяжонни қўзғайдиган эҳтиросли сўзларни аёлингизга етказмоқчи бўлсангиз, ошхонада эмас, ҳовлининг ўртасида гапиринг. Аёлингиз ёнида ўқлоқ, кабгир, оташкурак, чойнак-пиёла ва шунга ўхшаш жароҳат етказадиган «совуқ қуроллар» турмасин. Ҳар қалай хавфсизликни олдини олган яхши...
Жалол Иброҳим.
🐏 Muharram oyi — amal mavsumi.
أفضل الصيام بعد رمضان شهر الله المحرم.
«Ramazon oyidan keyingi eng afzal ro‘za Allohning Muharram oyidagi ro‘zadir». Sahihi Muslim.
⏺Инсонга етган мусибат-қийинчиликларни Аллоҳдан ўзга бирортаси даф қила олмайди¹.
Мусибат-қийинчиликлар эса инсоннинг гуноҳ-маъсиятлари сабаб келади².
{إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ}
🔹Инсон бу жумлани айтиб гуноҳларини, хато-камчиликларини эътироф қилиш билан Аллоҳдан мағфират сўраётган бўлади.
{لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ}
🔹Бу жумлани айтаётган инсон тавҳидга тўлиқ³ амал қилишни мақсад қилиб Аллоҳни муваффақ қилишини сўраётган бўлади.
👉 Яхшиликлар фақат Аллоҳ хоҳласагина ҳосил бўлади.
⏺Инсоннинг гуноҳлари эса яхшиликлар келишини кечиктиради...
🔹Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан тийилиш дунё ва охиратда бахт-саодатли бўлишга сабабдир.
🔹Тавҳидга тўлиқ амал қилиш барча яхшиликлар эшигини очади. Истиғфор эса барча ёмонликлар эшигини ёпади.
Мана шунинг учун инсон ёлғиз Аллоҳдан умид қилиши керак ва Аллоҳ менга зулм қилиши мумкин деб қўрқмаслиги керак. Аллоҳ ҳеч кимга зулм қилмайди, балки инсонлар ўзларига ўзлари зулм қиладилар.
🔹Инсон гуноҳидан ва гуноҳига яраша Аллоҳнинг жазоси келиб қолишидан қўрқиши керак.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган асарда: "Банда фақат Аллоҳдан умид қилсин ва фақат гуноҳларидан қўрқсин⁴".
مجموع الفتاوى: [10\255-256].📚
_
① Юнус сураси 107-оятга ва Анъом сураси 17-оятга қаралсин.
② Шуро сураси 30-оятга қаралсин.
③ Яъни: Катта ва кичик ширклардан, балки тавҳидга путур етказадиган ҳар қандай амаллардан узоқ бўлиб, Аллоҳга етук суратда қулчилик қилиш. Ёлғиз Аллоҳдан умид қилиш, ёлғиз Аллоҳга таваккал қилиш...
④ Яъни: Гуноҳига яраша Аллоҳнинг жазоси келишидан.
🍃 🍃 🍃
۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩
Макка Ҳарамидаги назоратчилардан бири айтади
Тавоф вақтида бир аёл баланд овозда кулиб гаплашаётгани қулоғимга эшитилди.
Қарасам, ўзига оро берган, бўяниб, зийнатли кийимлар кийган бир қиз экан
Унга қараб, синглим Аллоҳдан қўрққин, устингдаги ҳижоб шариат буюргандай ҳижоб эмас, яна уни устига Каъба атрофида тавофда кулиб овозингни кўтарасанми? Қара қанча эркакларни сенга кўзи тушаяпти дедим, у эса менга
Эй шейх, мен истаганимни қиламан, ишинг бўлмасин мен билан, деди
Сен ўлимдан қўрқмайсанми? дедим.
У эса сўзларимни масхара қилиб
Ўлимга айтиб қўй
мени 9-эшик олдида кутиб турсин, деганини эшитиб юрагим қўрқувдан титраб кетди, Аллоҳдан паноҳ сўраб бошқа гапирмасдан ортимга қайтим.
Ҳожиларни Сафо-Марвада тартиблаш билан шуғулланиб, иш вақтим тугагач, шеригим билан ташқарида бир қадах қаҳва ичиб бўлиб,
Ҳарамга 9-эшик орқали кириб кетаётганимизда эшик олдида шовқин тумонат одам тўпланиб олганди
Қарасам ўша қиз эшик тагида аянчли ҳолда ўлиб ётибти.
Эй ўзини муслима деб ҳисоблаб, турли-туман гўзал хижобларга бурканиб ўзини алдаб юрганлар,
Ижтимоий тармоқда ўзини"реклама"қилаётган аёллар, фалон-фалон "ДОМЛА"ни аёли бўлиб туриб барча эркакларникидай бўлиб экран бўшатмаётган "МАШҲУР ЮЛДУЗЧАЛАР"
Ўлим сиздан бир қадам нарида турганини, сизни жон томирингизни суғуриб олишга шай турганини унутманг!
Ибодат ниятида муқаддас тупроқни босганда ҳам
ўзизнгизни мақтаб, даюс жуфтингизга суяниб туриб, дуолар қилиб, суратга тушмай туринг
Ўлим сиз томон қадам қўйган бўлиши мумкин.
Сизни огоҳ этган овоз Аллоҳни охирги эслатувчиси бўлиши мумкин, кибр қилиб осмонлардаги ойман деб ўйламанг
Аллоҳга тавбага улгурмай, ҳатто тавоф қилаётган жойингиздан ҳам ўлим сизни хор қилиб қабрга ташлайди.
Қимматбаҳо кийимлар кафанга, макияжли юзлар тупроққа ўралади
Аллоҳ Қиёмат куни энг
БИРИНЧИ бўлиб РИЁКОР ОЛИМНИ юзи билан
ЖАҲАННАМГА улоқтиради.
Муқаддас заминни кир суратларингиз, нопок қадамларингиз билан булғаманг.
Аллоҳ ҳар сонияда бўғзингиздан жонингизни суғуриб олишга қодир Зотдир!
КАЪБАГА МАҚТАНИШГА ЭМАС--
ГУНОҲЛАРДАН ТАВБАГА КЕЛИНГ!!!
АРАФА КУНИ
Қуёш Арафа кунидан ҳам яхшироқ кунда порламайди ва Қадр кечасидан ҳам афзалроқ кечада ботмайди. У иккисида қилинган дуо энг афзал, қабул ва ижобат бўлишга энг яқин амаллардандир.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Арафа кунида вуқуф ва рўзадан кейинги энг афзал амал дуо ва зикрлар билан машғул бўлишдир. Бироқ, бу кунга хос бўлган муайян дуолар собит бўлмаган. Киши дунё ва охират яхшиликларини жамловчи дуоларни қилаверади.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Ҳажга бормаган кишилар Арафа кунининг рўзасини тутишлари ҳамда кунларини ғанимат билиб, дуо, зикр ва Қуръон тиловати билан машғул бўлишлари керак. Ибн Аббос ва Амр ибн Ҳарислар одамларни масжидда кўпроқ ўтиришга тарғиб этишарди.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Муқайяд такбир Арафа кунининг бамдод намозидан кейин бошланиб, ташриқ кунларининг охири 13-Зулҳижжада, аср намозидан кейин тугайди. Такбирнинг энг саҳиҳ сийғаси: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабиро».
Ушбу улуғ айём кунларида такбир айтиб, Аллоҳни улуғлаш энг афзал амали солиҳлардандир.
Уйда, кўчада, ишхонада, дўконда ва таҳоратхонадан бошқа ҳамма ерда Аллоҳни ёд этиб, такбир айтиш, боқиёти солиҳотлардандир.
Мадинада айрим катта дўконларга кирсангиз, карнайдан такбир нидоси янграйди.
Жим ўтирмай такбир айтинг!
Йўлда хаел сурмай такбир айтинг!
Беҳуда сўз сўзламасдан такбир айтинг!
Ҳиргойи қилмай такбир айтинг!
Яқинда ҳузурига борадиган Парвардигорингизни улуғлаб такбир айтинг.
Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа илаллоҳ, Аллоҳу Акбар
Аллоҳу Акбар
Ва лиллаҳиҳил ҳамд.
Аллоҳу Акбар кабийро,
Валҳамдулиллаҳи касийро,
Ва субҳаналлоҳи букротав ва асийла...
Ва соллаллоҳу ала набиййина Муҳаммадин ва ала олиҳи ва асҳабихи саллама таслийман касийро...
Уйингизда такбир нидолари янграсин.
Жалол Иброҳим.