allaevuzb | Unsorted

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

14268

www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b Reklama: @asaxiymedia

Subscribe to a channel

Allaev Uz

АҚШ доллари расмий курси 12 653 сўмгача (-109,05) пастлади.

#kurs
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

АҚШ доллари расмий курси 12 762 сўмгача (+58,51) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Click асосчилари ва эгаларини табриклайман, Tenge Bank нинг 49 фоиз улушига эга бўлишдан ташқари 115 миллион АҚШ доллари атрофида пул ечишди.

#investitsiya

Читать полностью…

Allaev Uz

АҚШ доллари расмий курси 12 704 сўмгача (+100,50) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

АҚШ доллари расмий курси 12 603 сўмгача (+25,31) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Миниатюра орқали тарихга саёҳат

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозиция учун яратилаётган “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” — бугун нафақат санъат, балки илмий-тарихий билимни ҳам ёритувчи ажойиб манбага айланмоқда. Бу деворда Иккинчи Ренессанс даврининг энг йирик кашфиётлари, улуғ алломалари, ва ҳатто аёллар ҳамда ёшларнинг ҳаётдаги ўрни миниатюра санъати орқали жонлантирилган.

Бу экспозициядаги ҳар бир миниатюра — бу мустақил бир мақола, бир ҳикоя. Улар орқали ташриф буюрувчи нафақат ўтмишни кўради, балки ўзини ҳам тарихдаги иштирокчи сифатида ҳис қилади. Ҳар бир расм – Ўрта аср илм-фани, тиббиёт, астрономия, география, мусиқа ва адабиётдаги тараққиётни кўз олдимизга келтиради.

Шу тариқа, бу лойиҳа нафақат тарихни “музлатилган ҳолда” намойиш қилади, балки интерактив таълим, инсон қадри ва маданий меросни жонлантиришнинг ёрқин намунасига айланмоқда.

Читать полностью…

Allaev Uz

Air China авиакомпанияси Пекин — Тошкент — Пекин, China Eastern авиакомпанияси эса Сиань — Тошкент — Сиань йўналишида доимий парвозларни йўлга қўйди. Авиақатновлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади.

Читать полностью…

Allaev Uz

Яқинда янги "Asaxiy Pro" лойиҳасини эълон қилган эдик. Лойихадан ўзбек тилида профессионаллар учун адабиётлар тайёрлаш кўзланган. Ҳозирда бир неча компаниялар, ташкилотлар ва вазирликлар билан музокаралар давом этмоқда. Бир вақтнинг ўзида китобларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳам харид қилмоқдамиз.

Музокаралар ҳар бир профессионал дуч келадиган ишдаги муҳим жараён. Аксар кадрларимизда, ҳатто катта ёшли раҳбар ёки тадбиркорларимизда ҳам бу борада оқсашлар яққол сезилади.

Шу учун ҳам профессионаллар учун, тадбиркорми ёки бошқами, муҳим кўникма бўлган профессионал музокаралар ҳақидаги китобга муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритдик. Яқинда бир танишимиз шу китоб сабаб деярли бекор бўлган 3.8 миллиард сўмлик шартномани имзолаганини айтиб берганди. Бу Крис Восснинг "Never Split the Difference: Negotiating As If Your Life Depended On It―Unlock Your Persuasion Potential in Professional and Personal Life" китоби. (Ҳеч қачон ён берманг: ҳаётингиз шунга боғлиқдек музокаралар олиб боринг - касбий ва шахсий ҳаётингизда ишонтириш салоҳиятингизни очинг)


Китоб 2026 йилда ўзбек тилида чоп этилади.

#asaxiypro

Читать полностью…

Allaev Uz

“Hozirgi bola boladek emas. Kattalar yeydigan ovqatni yeydi, shirinliklar va gazli ichimliklarni iste'mol qilishadi”-organicliving.uz asoschisi Oydin Pulatova.

Ko’ringlar, muhim mavzuda ma’lumotlar olasiz : https://youtu.be/EJHgTWYX1dE?si=z1ydBJ5g0Qwn15ly

#podcast

Читать полностью…

Allaev Uz

Янги нашриёт очилибди.

"Гутенберг нашриёт уйи" эълонида хорижда ўқиб келган ҳамюртларимиз билан ҳамкорликда очилгани айтилган.

Китоб бозорида янги ва сифатли қон жуда муҳим. Илк китобларни кутиб қоламиз.


#kitob

Читать полностью…

Allaev Uz

АҚШ доллари расмий курси 12 758 сўмгача (-19,76) пастлади.

#kurs
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Рекламада аудитория сифати жуда муҳим. Олдин мақсадли аудиторияни аниқламасдан қилинган реклама сизни миллионларга куйдириши мумкин.

Аудиториянинг сифати берадиган қийматига қараб фарқ қилади. Агар рекламангизни ўн минг нафар мактаб ўқувчиси ёки бир нафар миллиардер кўрса, бу бошқа-бошқа ҳолат ва бундай кўришларнинг қиймати жуда фарқ қилади. Агар биз чуппа-чупс сотаётган бўлсак, рекламамизни ўн минг ўқувчи кўриши Жаҳонгир Ортиқхўжаев кўришидан муҳимроқ. Лекин, телевизорлар учун янги нимадир кашф қилиб, патент олган бўлсангиз, рекламани Жаҳонгир ака кўриши ўн минг мактаб ўқувчиси кўришидан фойдали бўлиш эҳтимоли юқори.

Бир китобда ўқиган эдим, жуда катта маблағ эвазига, фақат битта одамга (Тime журнали уни ер юзидаги энг таъсирли инсон деб атаган эди) бир нарсани бир марта кўрсатиш учун узоқ ва қиммат тайёргарлик кўрилган.

Ёки ўзимизда давлат раҳбарининг кўзи тушсин деб Ўзбекистон 24да бир дақиқа бўлсада эфирни яхшигина суммага сотиб олишга тайёрлар анча кўп.

Рекламани кўрадиганлар сонини шунчаки таққослай олмаслигимизни тушунамиз - аудиториянинг сифатига ҳам эътибор қаратишимиз зарур.

Шу учун рекламадан олдин мақсадни аниқлаб, агар Чуппа-Чупс Жаҳонгир акага аниқ қизиқарли деб ўйласангиз, ундан кейин кўрсатган маъқул.

#biznes #marketing

Читать полностью…

Allaev Uz

Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди.

#siyosat

Читать полностью…

Allaev Uz

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда экан.

Шу вақтгача Ўзбекистонда ахборот сиёсатига жавобгар ташкилот сифатида АОКА кўрилар эди. Китоблар бўйича ҳам асосий жавобгар ташкилот АОКА эди. Кўрамиз, янги марказ нималарни ўзгартиради.

#siyosat

Читать полностью…

Allaev Uz

Навбат Илон Маскка!

Францияда Маск устидан жиноий иш очилди

Энди Маск Францияга боришга журъат эта олмаса керак. Париж прокуратураси унга нисбатан жиноий иш очганини расман эълон қилди.

Айблов жуда жиддий: алгоритмларни хорижий сиёсатга аралашув мақсадида манипуляция қилишда гумон қилинмоқда. Бу дегани – ижтимоий тармоқлар ёки ахборот платформалари орқали жамоатчилик фикрига таъсир қилиш, сиёсий жараёнларга нозик усулда аралашиш.

Аввал Павел Дуров – Telegram асосчисига қарши шунга ўхшаш тергов бошланган ва Парижга қўниши билан Дуров қўлга олинган эди. Энди эса навбатда Муск.

Европада технологик гигантлар устидан назорат кучаймоқда. Суверенитет, ахборот хавфсизлиги, ва фуқароларнинг онгини ҳимоя қилиш устувор вазифага айланмоқда. Айниқса, сунъий интеллект ва алгоритмларнинг ортидаги яширин кучлар тобора сиёсий майдонга чиқмоқда.

Аммо бу ҳолат бошқа саволларни ҳам туғдиради. Ким алгоритмни манипуляция қиляпти, ким эса шунчаки технологияни ривожлантиряпти? Технологик тадбиркорлар ва давлатлар ўртасидаги чизиқ тобора хира бўлиб бормоқда.

Франциянинг бу ҳаракати кўплаб миллиардерлар учун хавотирли. Ундан ташқари сўз эркинлиги назорати чегараси қаерда деган савол ҳам янада актуал бўлиб қолмоқда.

#siyosat

Читать полностью…

Allaev Uz

Борми оғриқ.

Ўтган йили онамни Ўзбекистонда икки марта нотўғри жарроҳлик амалиёти қилиб қўйишди, онам тура олмайдиган бўлиб қолдилар, иккинчи операция эса ҳаммасидан ошиб тушди, ўзи умуман кераксиз операция бўлган экан, кейин зудлик билан Туркиядан шифохоналар билан гаплашиб Туркиядаги шифокорлар ёрдамида оёққа турдилар, ҳозир югурадиган бўлиб кетганлар.

Шу даволаниш давомида қайси шифохонада қайси шифокор ишлайди, қайси духтирнинг қандай дард бўйича мутахассис эканлигини тўлиқ билиб олар экансиз, бошингизга тушса, жуда тез ўрганар экансиз. Онкология, умуртқа касалликлари, қандли диабет, мия жарроҳларидан тортиб проктологларгача ҳаммаси таниш бўлиб қолди.

Энди бунча ўргатган нарса бекорга кетмасин дея биз @unituruz агентлигида тиббий туризм йўналишини йўлга қўйдик. Аввало ҳеч дардга чалинманг, соғлингизга жуда эҳтиёткор бўлинг, аммо нимадир бўлиб ўзингиз ёки яқинларингиз бирор дардга чалиниб қолса, ҳеч иккиланмай @unituruz агентлигига мурожаат қилинг.

Аэропортдан кутиб олишдан тортиб таржимон хизматлари, тиббий таҳлиллар орқали ҳали сиз Ўзбекистонда турган пайтингизда тўғри шифохона ва тўғри духтир топиш хизматларининг барчасини энди @unituruz орқали амалга оширингиз мумкин.

Бошидан ўтган табиб деганларидек бу ерда ҳам ўзимиз учраган барча қийинчиликларни ҳисобга олиб келаётган ватандошларда шундай муаммолар бўлмаслигининг олдини олиш учун ҳар куни ҳаракатдамиз.
Энг асосийси бирор ишингиз чала қолиб кетмайди.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугунги янгиликдан хулоса: Click 350 миллион долларга баҳоланди, Tenge Bank бўлса 120 млн АҚШ долларига. Ўзбек финтех оламидаги тарихий келишув.

Рақамли тўловлар етакчи бўлган Click компанияси ва Қозоғистоннинг энг йирик банки Halyk Bank ўртасидаги келишувни қўрқмасдан Ўзбекистон финтех (молиявий технологиялар) соҳасида яна бир йирик бурилиш нуқтаси деб айтиб биламан. Келишув натижасида нолдан тузилган маҳаллий стартапнинг бозор қиймати 350 миллион долларга баҳоланди ва Ўзбекистон 24 услубида айтсам, бу Ўзбекистон IT-маҳсулотларининг халқаро миқёсдаги юксак эътирофи ҳисобланади.

Битим шартларига кўра, Halyk Bank Ўзбекистоннинг "Click" тўлов сервисининг 49 фоиз улушини 176,4 миллион АҚШ долларига сотиб олади. Ўз навбатида, Click акциядорлари Halyk Банкнинг Ўзбекистондаги шўъба банки бўлган Tenge Банкънинг 49 фоиз улушини 60,76 миллион долларга харид қилади. Ўзаро улуш алмашинуви натижасида битимнинг умумий қиймати 237 миллион долларга тенг. Адашмасам, бу Ўзбекистон тарихида хусусий сектор билан боғлиқ энг катта қийматли келишувга айланди. Келишув энди Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тегишли назорат қилувчи органлари томонидан маъқулланиши лозим.

Ушбу келишув нафақат Ўзбекистон финтех бозори, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун стратегик аҳамиятга эга. Бу бир томондан, маҳаллий технологик компаниянинг нолдан бошлаб қандай улкан муваффақиятга эриша олишини кўрсатса, иккинчи томондан, йирик хорижий молиявий институтларнинг Ўзбекистон рақамли иқтисодиётининг келажагига бўлган юксак ишончини намоён этади.

"Нолдан қурилган" муваффақият ҳикояси: Click феномени

Бугунги кунда миллионлаб ўзбекистонликлар учун кундалик молиявий амалиётларнинг ажралмас қисмига айланган Click учун бу катта ютуқ. Компания асосчилари Улуғбек ака Рустамов, Рустам ака Файзиев ва Баҳодир ака Абдуқодировларни ўзбек бизнес оламидаги тарихий ютуқ билан табриклайман.

Яхши эслайман, click аввало оддий истеъмолчига катта қулайликлар билан бозорга кириб келганди. USSD тўловлардан ташқари, мобил алоқа тўловлари учун 6% гача хизмат ҳақи олинган бир пайтда, Click атиги 2% лик комиссия билан ўз фаолиятини бошлаган эди. Кейинчалик, рақобатни кучайтириш ва фойдаланувчилар ишончини қозониш мақсадида 2012-2013 йилларда ушбу хизматни бутунлай фоизсиз амалга ошириш каби катта қадамларни ҳам ташлашган. Айнан мана шу стратегия Cлиcкънинг Ўзбекистон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашига замин яратди.

Йиллар давомида Click шунчаки тўлов воситасидан "СуперАпп"га, яъни ўзида коммунал тўловлар, интернет, солиқлар, суғурта, етказиб бериш хизматлари ва бошқа кўплаб сервисларни жамлаган ягона платформага айланди. 2024 йилда компаниянинг даромади 35,3 фоизга, соф фойдаси эса 37,5 фоизга ўсгани унинг барқарор ривожланишидан далолат беради. Бугунги кунда Click 32 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга эканлиги айтилмоқда.

Олдинда банк ва платформа интеграциясини кўрамиз. Бу банкка Click нинг бир неча ўн миллионлик мижозлар базасига йўл очиб берса, Clickка янги молиявий хизматларни йўлга қўйиш имконини беради. Яқин келажакда катта эҳтимол билан Clickни BNPL ва микромолия соҳасида фаоллашишини кўрамиз. Яна иккита компаниядаги дата базаси ривожланиш учун деярли чексиз имкониятларни очади.

Шундан келиб чиқсак, бу стратегик ҳамкорлик Ўзбекистон молия ва банк секторидаги рақобатни янги босқичга олиб чиқиши аниқ. Эндиликда анъанавий банклар нафақат ўзаро, балки банк ва финтех компаниялари иттифоқидан ташкил топган йирик экотизимлар билан ҳам рақобатлашишига тўғри келади. Бундан олдин TBC Payme ни сотиб олганлиги бозорда аллақачон катта ўзгаришларга сабаб бўлганди. Ундан ташқари Uzum Paymart BNPL хизматини сотиб олиб Uzum Nasiya га айлантирган, ундан кейин олдинги Apelsin Uzum Bank сифатида Uzum экотизимига қўшилган эди.

Рақобат оддий фойдаланувчилар учун янада қулай, арзон ва инновацион молиявий хизматларнинг пайдо бўлишига туртки беради.

Хуллас, ҳар қанақасига ҳам бу катта янгилик. Катта эҳтимол билан ўзбек бизнес тарихида энг катта қийматли келишувга эришилди ва бу оддий фойдаланувчи учун 3-5 йиллик келажакда анча ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

#biznes

Читать полностью…

Allaev Uz

❗️Қозоғистоннинг Halyk банки Click’нинг 49% акциясини 176,4 млн АҚШ долларига сотиб олибди.

Айни пайтда Click акциядорлари Tenge Bank’нинг 49% акциясини қарийб 61 млн долларга харид қилган.

Tenge Bank Halyk Bank’нинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси ҳисобланади.

Читать полностью…

Allaev Uz

Romantik adabiyot muxlislari uchun, Nikolas Sparksning "A walk to remember" kitobiga mualliflik huquqini xarid qildik.

Bu quvonch va g‘am, baxt va iztirob qissasi. Inson hayotida faqat bir marta boshidan kechiradigan va umrbod xotirasida saqlaydigan his-tuyg‘u haqida go'zal asar.

#kitob

Читать полностью…

Allaev Uz

Дофамин — бу мия томонидан чиқариладиган кимёвий модда бўлиб, у диққат ва мотивация жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Дофамин мия минтақаларида эътибор ва мукофот тизимларини фаоллаштиради, шунинг учун одам қизиққан ёки мақсадга эришмоқчи бўлган нарсаларга диққатини жамлай олади. Дофамин даражаси паст бўлса, диққат сустлашади ва мотивация камаяди. Шу сабабли, дофамин диққатни бошқаришда ва самарали ишлашда катта аҳамиятга эга.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq

Читать полностью…

Allaev Uz

Нега компанияларда тажрибали ходимлар ўзгаришлар ва янгиликларга қаршилик кўрсатади?

Ҳар бир компания ривожланишининг муайян босқичида янгиланишларга дуч келади. Бозор талаблари, янги технологиялар ва рақобат муҳити ташкилотларни ўзгаришга мажбур қилади. Аммо бу зарурий жараён кўпинча ички деворга урилади: йиллар давомида компанияга содиқ бўлиб, унинг юкини елкасида кўтарган тажрибали ходимлар яширин ёки баъзан очиқдан-очиқ ўзгаришларга қаршилик кўрсатишади. Ҳеч бўлмаганда ҳаракатсизлик билан ўзгаришларни кечиктиришга ундаб кўришади. Бу қаршилик шунчаки инжиқлик ёки қайсарлик эмас, унинг замирида чуқур психологик ва ижтимоий омиллар ётади.

Узоқ муддат бир жойда ишлаган ходим учун компания шунчаки иш жойи эмас. У йиллар давомида ўзининг “қулайлик зонасини” – таниш ҳамкасблар, тушунарли вазифалар, барқарор ижтимоий мавқе ва ўзлаштирилган иш жараёнларидан иборат шахсий экотизимини яратади. Бу муҳит унга хотиржамлик ва ўзига ишонч бағишлайди. Янгилик эса бу барқарорликка таҳдид солувчи, нотаниш ва хавотирли бир куч сифатида намоён бўлади.

Қаршиликнинг асосий сабаби – ноаниқлик қўрқуви. "Янги тизимда мен ўз ўрнимни топа оламанми?", "Менинг тажрибам энди қадрсизланадими?", "Янги шижоатли ходимлар мендан ўзиб кетмайдими?" – бу каби саволлар уларнинг онгида тинимсиз айланади. Улар йиллар давомида тўплаган билим ва обрў-эътиборини йўқотишдан қўрқишади. Бу ҳолат, айниқса, рақамли технологиялар ёки янгича бошқарув усуллари жорий этилганда яққол кўзга ташланади.

Бу ходимлар учун ўзгаришлар шахсий мағлубиятдек туюлиши мумкин. Улар ўзлари қурган ва мукаммал деб ҳисоблаган тизимнинг “нотўғри” эканлигини тан олишга қийналишади. Ўзгаришлар уларнинг касбий қобилиятига шубҳа билдиришдек қабул қилинади. Натижада, улар янгиликни фаол рад этишдан тортиб, уни яширинча саботаж қилишгача бўлган турли хил ҳимоя механизмларини ишга солишади.

Бу жараён улар учун жиддий стресс манбаига айланади. Доимий хавотир, келажакка ишончсизлик ва ўзини кераксиз ҳис қилиш иш унумдорлигининг пасайишига, жамоада зиддиятларнинг кучайишига ва ҳаттоки соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Улар ўзларини "олтин қафас"га тушиб қолгандек ҳис қилишади: кетишни ҳам хоҳламайдилар, янги шароитга мослашишга ҳам куч топа олмайдилар.

Шу сабаб, бизнес эгаси ва раҳбарият бу тоифа ходимларни тушунишга ҳаракат қилиши, улар билан биргаликда ечим топиши лозим. Тўғри мулоқот, уларни жараёнга жалб қилиш, ўқитиш ва психологик қўллаб-қувватлаш орқали бу қаршиликни енгиб, тажрибани янги имкониятларга йўналтириш мумкин. Қайсидир сценарийларда дўстон хайрлашиш икки томон учун одил қарор бўлиши ҳам мумкин. Тўғри, компания нафақат содиқ ходимини, балки унинг тимсолида ўзининг институционал хотирасининг бир қисмини ҳам йўқотади. Лекин, янгилик ва ўзгариш зарурат, қилмаса компания рақобатбардошлигини йўқотади. Шунда янгилик ёки эски ходимлар танлови компания учун секин ўлиш ёки гуллаб-яшнаш танлови бўлиши мумкин.


#biznes #menejment

Читать полностью…

Allaev Uz

Brend ovozi tanladik.

Yaqinda "Asaxiy ovozi"ni tanlab olish uchun tanlov uyushtirgan edik. Ilk bosqichda ishtirokchilar matnni online oʻqib joʻnatishdi. Orasidan eng yaxshilari final bosqichga oʻtib, soʻnggi bosqich ofisimizda boʻldi. Gʻolibni 10 kishilik guruh ovoz berib tanlashdi.

Haqiqatdan ham Oʻzbekiston talantlar mamlakati. Gʻoliblarni tanlash jarayonida man ishtirok etmagan boʻlsam-da, tinglab koʻrdim, har bir ovoz haqiqatdan zoʻr edi.

Tanlovda boʻlsa Salohiddin ismli ukamiz gʻolib deb topildi.

G‘olibimiz ovozini eshitib ko‘ring🎙️

Endi bu "Asaxiy ovozi" bo‘ladi. Brend ovozi kontentlar va audiokitoblarda yangraydi!

P.S. video sinov jarayonidan olingan

#asaxiy

Читать полностью…

Allaev Uz

АҚШ доллари расмий курси 12 578 сўмгача (-79,98) пастлади.

#kurs
@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун долларнинг расмий курси 100 сўмга пасайиши айтилмоқда. Кеча эълон қилинган курс 12 758 сўм эди. Бу бир неча кунлик мустаҳкамланишдан кейинги кескин пасайиш бўлади.

#kurs

Читать полностью…

Allaev Uz

Яна бир яхши хабар, маҳаллий стартап Tass Vision Чехиянинг Purple Ventures фондидан 1.3 млн евро инвестиция жалб қилибди. Бу чех венчур фондининг Ўзбекистонга биринчи инвистицияси.

Cўнгги бир йилда Express 24 ни Yandex, Billz ни TBC банк сотиб олган, Renesans микромолия ташкилотининг 10 фоизининг Япониялик инвесторлар қўлга киритишган эди.

#investitsiya

Читать полностью…

Allaev Uz

АҚШ доллари расмий курси 12 778 Сўмгача (+78,98) кўтарилди. Бу охирги бир ойдаги энг баланд курс.

Сўнгги марта 9 июнь куни кунс 12 777 Сўмга тенг бўлганди.

#kurs

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Allaev Uz

АҚШ доллари расмий курси 12 699 Сўмгача (+84,07) кўтарилди.

#kurs

Читать полностью…

Allaev Uz

📖 Авлоний – ахлоқни дарсликка айлантирган инсон.

1913 йилда ёзилган “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” ва 1918 йилдаги “Муаллим ул-авлод” ўзбек тилида ёзилган илк фуқаролик ва ахлоқ дарсликларидир.

Бу жамият онгини шакллантириш бўйича дастлабки уринишлар эди.

Авлоний ўз замонасида мактаблар учун дарслик ёзган кам сонли мутахассислардан бири бўлган.

Бугун ҳам бу асарлар маънавий тарбиянинг пойдеворидир.

🎙 Қурултойда бу ҳақида сўз боради.

Томоша қилинг: https://youtu.be/cISifa5w36s

#podcast

Читать полностью…

Allaev Uz

BBC Украина президенти Владимир Зеленский ва у уруш даврида давлатни қандан бошқаргани ҳақида ҳужжатли фильм олибди.

https://youtu.be/C840fJk_0nc?si=5orthF6Z-R2uUGXu

#film

Читать полностью…
Subscribe to a channel