— Имом Ал-Буҳорий 9 ёшдан ҳадис ёдлашни бошлаган.
— Заҳириддин Муҳаммад Бобур 12 ёшда юрт бошқарган.
— Султон Меxмет 21 ёшда Истанбулни фатх қилган.
—Жалолиддин Мангуберди 21-22 ёшда мўғилларга қарши қаҳрамонларча курашган.
P.S.: Бизнинг Сўтақўзи эса қирққа кирса ҳам, "Омад-шоу"да иштирок этиш учун сок сотиб олиб юрибди...
😂🤦♂
Бир кун отам менга "светга тўлаб кел", деб пул берди. Унинг ўрнига мен лоторея билети сотиб олдим, ютуққа Спарк тикилган эди. Уйга келиб, қилган ишимни айтдим.
Ўша куни ёнбошим камар зарбидан қизариб кетди...
Лекин эртасига эрталаб отам ташқарига чиққанида, эшигимиз тагида яп-янги Спарк турган экан. Ҳаммамиз йиғлаб юбордик, айниқса мен ҳўнграб йиғладим. Чунки бу МИБ нинг машинаси бўлиб, улар токни узиб ташлашга келишган эди...
Ўша куни кўкариб кетди 🤣
Андижонликлар "жижи" деб янги туғилган чақалоққа айтишса, бухороликлар аёллар кўкрагига айтишади. Энди эгиз бола кўрган андижонлик аёлнинг бухоролик аёл билан суҳбатини эшитинг:
– Кеча денг, жижимни кўргани эримнинг ўртағлари келишди.
– Иби, ўлмасам! Эрингиз нима деди?
– Чиқариб кўрсат деди.
– Иби, ўлиб қўя қолай, чиқариб кўрсатдингизми?
– Ҳа, кўрсатдим. Икковиниям чиқариб кўрсатдим.
– Шарманда! Эрингизнинг жўралари нима қилди?
– Жижиларимга пул қистиришди!
– Иби, шарманда, эрингиз индамадими?
– Жўраларига кўпроқ пул қистиринглар, қурумсоқлар, деди.
– Жижингизни яширмадингизми, уятсиз?
– Вой, нега яшираман? Жўраларининг қўлига бердим, ўйнатиб ўтиришди.
– Иби, ман ўлай, улар нима дейишди
@anektod🤦♂😆
90 га кирган отахон, врачни олдига бориб:
— Мен фарзандлик бўлдим, - деса
Врач:
— Йўғе, бўлиши мумкин эмас
Отахон:
— Нега бўлиши мумкин эмас? — Мен анча тетикман...
Врач:
— Майли, мен унда сизга бир воқеани айтиб бераман. Бир куни овчи овга чиқибди, овчи милтиқни оламан деб адашиб ўзи билан соябонни олиб олибди. Ўрмонда кетаётганида йўлидан бир катта айиқ чиқиб қолибди. Овчи шошилиб қўлидаги милтиқни бир босган экан, соябон очилиб кетибди ва айиқ ўлибди!, — деса
Отахон:
— Йўғе, уни бошқа биров отиб қўйган бўлса керак!, — деса
Врач:
— Ҳа, мен ҳам шуни тушунтирмоқчи бўляпманда сизга, - дермиш.
@anektod😂
Ушбу жонзот на ижарага, на электр энергияга, на сув ва на интернетга пул тўлайди. Ўзида пампериси-ю кийиб олган пайпоқларига ҳам пули йўқ. Шундай бўлсада, у кўраёткан каналдан бошқасига олиш мумкин эмас.🥴
Читать полностью…Олимлар аёл умрини учга бўлишади:
1 ёшидан 20 ёшигача отасининг асабига ўйнар экан;
20 ёшидан 40 ёшигача эрининг асабига ўйнар экан;
40 ёшидан умрининг охиригача куёвининг асабига ўйнар экан...
P.S.: Албатта, ҳазил! 😁
— Дадаси, докторга учрадим. У менга Анталиягами, Малайзиягами ёки Дубайгами бориб, сув бўйида дам олишимни буюрди. Қаерга борамиз?
— Бошқа докторга! 😅
Бир замонлар аёллардан нолийдиган бир эркак бўлган экан. Бир куни ўша эркакнинг ёнига бир отахон келиб қолибди. Ҳалиги эркак отахонга қараб, нолиб кетибди:
- Аёлларга маза. Биз эркакларчалик қийналишмайди. Оиланинг юки бизларнинг бўйнимизда...
Отахон аслида Хизр алайҳиссалом экан. Унинг бу гапларини эшитиб, аёл кишига айлантириб қўйибди. Сўнгра саҳарлаб туриб, нонушта тайёрлабди. Болаларини кийинтириб мактабига кузатиб қўйибди. Куни бўйи уйда тиним билмай ишлабди. Тунда ҳам кеч ётадиган бўлибди. Охири дод деб юборибди. Бир куни ўша отахонни учратиб:
- Мени ўз ҳолимга қайтаринг. Роса қийналиб кетдим, - деса, отахон:
- Бунинг сира иложи йўқ, - дебди.
- Нимага?
- Чунки, сен ҳомиладорсан...
Шу пайт эркак уйғониб кетибди ва бошқа нолимайдиган бўлибди.
P.S.: Ҳурматли эркаклар, нолийверсак, уят бўлади!
😂
Бутун жаҳон бўйлаб аёллар ўртасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, Бенжамин Франклин барча даврларнинг энг келишган эркаги деб тан олинди.🤦♂
Читать полностью…Бир отахон боғда айланиб юрган экан. Ёнидан бир чиройли кетворган қиз ўтиб колибди.⠀
Шунда отахон:⠀
— Тўхта қизим, бир қучоқлай 100 доллар бераман, - дебди. ⠀
Қиз: ⠀
— Йўқолингей, қанақа бемаза чолсиз, - деб жавоб берибди.⠀
Отахон эса:⠀
— 500 доллар бераман, - дебди.⠀
Қиз:⠀
— Жиннимисиз? - дебди. ⠀
Отахон:⠀
— 1000 доллар бераман, - дебди. ⠀
Қиз ўйланиб қолибди-да:⠀
— Ундай бўлса майли, - деб рухсат берибди. ⠀
Отахон қизни қучоқлаган ҳолда хўрсинармиш. ⠀
Қиз:⠀
— Бобо нега хўрсинасиз, ниятингизга етдингиз-ку?! - деб сўрабди. ⠀
Шунда отахон:⠀
— Энди 1000 долларни қаердан топаман? - дермиш
@anektod😂
Инсонлар томонидан қилинадиган маъносиз ишлар рўйхати:
– Музлаткични очиб қараш ва ҳеч нима олмасдан яна ёпиб қўйиш.
– Мобил телефон вақтига қараш ва уни дарҳол унутиб қўйиш.
– Шакар олиш учун дўконга кириб, натижада ҳеч кераксиз нарсалар билан қайтиш, лекин шакарсиз...
– Ўқиш керак бўлган матнни курсор билан белгилаб олиш.
– Батареяси ўтириб қолган бўлишига қарамай, телевизор пултининг тугмачаларини янаям қаттиқроқ босиш.
– Будилникни эрталабки 7:00 га қўйиш ва чалишидан 15 дақиқа аввал туриш.