aoka_uz | Unsorted

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Subscribe to a channel

AOKA - Rasmiy kanali

👍 Ўзбекистон кутубхоналари халқаро майдонда ўз ўрнини топмоқда

Жорий йилнинг ўтган ойида Нанкин шаҳрида (Хитой Халқ Республикаси) бўлиб ўтган “Кутубхоналарнинг маданий мероси ва барқарор ривожланиши” мавзуcидаги Ипак йўли халқаро кутубхоналар альянси (SRILA) конференциясида иштирок этган Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева сафар таасуротлари билан бўлишди:

Конференция доирасида “Ўзбекистоннинг ёзма мероси: манбаларни сақлаш ва оммалаштириш сари” мавзусидаги тақдимотимизда мамлакатимизда сақланаётган ёзма маданий мерос, ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси дастурига киритилган манбалар, Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги нодир нашрлар, уларни сақлаш, консервация ва реставрация жараёнлари ҳамда уларни кенг оммага танитиш ишлари хорижий иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

👍Маълумот учун: анжуман ишида Бангладеш, Вьетнам, Лаос, Эрон, Малайзия, Хитой, Монголия, Мьянма, Россия, Сингапур, Таиланд, Ямайка, Тринидад ва Тобаго каби мамлакатлардан 24 та хорижий ва 41 та маҳаллий кутубхона раҳбарлари иштирок этди.

Сафар давомида кутубхоналарнинг ахборот-ресурс базаси, интеллектуал хизмат кўрсатиш, нодир асарларни сақлаш ва тиклаш лабораториялари билан танишиш орқали яна бир бор китоб ва кутубхона миллат тафаккури, маънавияти ва келажаги асоси эканлигини ҳис қилдик.

Юртимизда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Янги замонавий ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, “Ақлли кутубхоналар” лойиҳаларини жорий қилиш, рақамли кутубхона тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро кутубхона ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда,
деб ёзади Умида Тешабоева ўз таасуротларида.

Бугунги кунда Ўзбекистонда кутубхона ишини такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий инфратузилма билан жиҳозлаш, рақамли кутубхона тизимини жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар самарасида миллий кутубхоналаримизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бормоқда.

Бу эса, ўз навбатида, ёш авлоднинг маънавий камолотини таъминлаш, миллий меросимизни асраш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

👍 Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори

Эркинлик бунёдкорликка муҳит яратади. Бугун бизга ақлли ёшлар керак. Уни қалбига Интернетдан бироқ "қўл тиқиши" керак эмас. Бизнинг имкониятимиз – бу ақлимиз, интеллектимиз. Биз ақл-интеллект билан исталган нарсани забт этишимиз мумкин.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Жорий йилда IV Тошкент халқаро инвестиция форумида 8 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан, дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан 3 мингга яқин хорижий меҳмон иштирок этди.

Форумнинг асосий воқеаси — Ўзбекистоннинг саноат ва инвестиция салоҳиятини намойиш этувчи биринчи Миллий кўргазма бўлди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Биз Марказий Осиёда “Инвестиция ва савдо учун яхлит ҳудуд концепцияси”ни илгари суришни таклиф қиламиз.

Шу ўринда халқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқчиман: минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун янги молиявий механизмларни йўлга қўйиш вақти келди.

Биргаликда ҳаракат қилсак, Марказий Осиёни тинчлик ва тараққиёт маконига айлантирамиз.
〰️〰️〰️〰️〰️


📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқидан

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Жорий йил 10-12 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Тошкент Халқаро Инвестиция форуми (TXIF) доирасидаги тадбирлар ҳақида маълумотлар, сифатли фото-видео контентлар юқоридаги QR-код манзилда жойланмоқда.

Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фаоллари эркин фойдаланишлари мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢10 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Маъмурий судлар томонидан қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Олий суди Пленуми қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Гельминтозларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Қонун лойиҳаси нега ишлаб чиқилади? Чунки бу давр тақозоси. Давр тақозоси эса – рақобат. Онлайн технологиялар, Интернет рақобати. Агар биз ахборот маконимизни, миллий қонунчилигимизни такомиллаштириш асосида мувофиқлаштирмасак, иқтисодий салоҳияти кучли давлатларнинг қонунчилик меъёрлари ишга тушиб, миллий манфаатларимизга зид ҳолатлар юзага келиш эҳтимоли ортади.

Биз, аслида бу қонун лойиҳасини 5 йил, 10 йил олдин қабул қилишимиз керак эди...


"Маҳорат мактаби" лойиҳасида филология фанлари доктори, ЎзМУ Журналистика кафедраси профессори Ёқутхон Маматова "Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

👉Тўлиқ интервью: https://youtu.be/JbQSX8aMJvk
〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌙Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси барча ҳамюртларни улуғ айём — инсонпарварлик, бағрикенглик ва эзгулик хислатларини юксалтирувчи муқаддас Қурбон ҳайити билан қутлайди!

Ушбу муборак кун ҳар бир хонадонга файз-барака, тинчлик ва меҳр-муҳаббат олиб кирсин. Ҳар бир юртдошимизнинг дуо ва тилаклари ижобат бўлсин. Юртимизда осойишталик ва тараққиёт доимий бўлиб, халқимиз фаровон яшасин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳалар муҳокама қилинди.

ЮНЕСКО вакиллари мазкур қонун лойиҳасининг ишлаб чиқиш мақсадлари, ҳозир қайси босқичда эканлиги, фойдаланувчиларнинг қандай ҳуқуқлари таъминланиши, онлайн-платформаларга қандай мажбуриятлар юкланиши ва шу каби саволлар билан қизиқишди.

АОКА мутасаддилари жамоатчилик муҳокамасида ва ижтимоий тармоқ фаоллари, ҳуқуқшунос, медиа экспертлар, тадқиқотчилар томонидан билдирилган таклиф-мулоҳазалар ҳақида умумий маълумот беришди.

Учрашувда қонун лойиҳаси ноқонуний контент, дезинформация ва рақамли муҳит таҳдидларига қарши курашда муҳим восита сифатида хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда медиатаълимни жорий қилиш механизмлари, аҳоли, хусусан, ёшлар медиасаводхонлигини ошириш, бу борада ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢5 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ёшларни инновацион фаолиятга жалб этишда Ёшлар технопарклари эришаётган натижалар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Муқаддас Фаёзова, Инновацион ривожланиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликни қисқартириш йўналишида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Азизхон Анвархонов, "Асакабанк" АТБ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси тизимида олиб борилаетган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Гулмира Тошматова, "Ўзметкомбинат"АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📔 Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот танлови эълон қилинади

⚠️ Халқаро танлов ташкилотчилари:

◽️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;

◽️Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси;

◽️Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

◽️Маънавият ва маърифат маркази


🧾 Танловга эълон берилган санадан бошлаб ўтган беш йил давомида китоб ҳолида чоп этилган ёки босма даврий ва электрон адабий нашрларда эълон қилинган таржима асарлар қабул қилинади.

🖋 Халқаро танлов йўналишлари ва унга белгиланган ҳажм:

ўзбек адабиёти насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима – камида ўн босма табоқ;

ўзбек адабиёти шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ;

ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ;

хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима – камида ўн босма табоқ;

хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ;

хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ.

📕 Драматургия жанрига оид таржима асарлар ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар асосида кўриб чиқилади.

🗓 Халқаро танловга асарлар 2025 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан қабул қилинади.

🪙 Ғолибларнинг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

✍️ Қўшимча маълумотлар учун: ogahiy mukofoti.uz сайти ва (71) 231-83-51, (71) 231-83-49

Маълумот учун: Танлов “Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини хорижий тилларга, жаҳон адабиётининг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢3 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Толиб Абдунабиев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмалар истиқболли майдонларини аниқлаш ҳамда уларнинг захираларини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нафиса Дулабова, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги масъул ходими
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Божхона қўмитасига тадбиркорлар ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢2 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Инсон ресурсларини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил давомида бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказиладиган долзарб 90 кунлик тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🗓 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
бутун дунё болаларини байрам билан самимий қутлайди.

Мамлакатимизда ҳар бир улғаяётган бола давлат эътибори ва ҳимоясида. Келажак ворислари бўлган ёш авлод соғлом, бахтли, эркин, тинч ва осойишта ҳаётда вояга етишларига тилакдошмиз! Беғубор болалик оламида шодон улғайгин азиз болажон!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Анализ предложений и замечаний по законопроекту: аргументы экспертов АИМК

Разработка и вынесение на общественное обсуждение законопроекта «О защите прав пользователей онлайн-платформ и веб-сайтов» Агентством информации и массовых коммуникаций (АИМК) вызвала активные дискуссии среди журналистов, известных представителей медиа-сферы Узбекистана, национальных интернет-изданий и блогеров.

С одной стороны, это говорит о высокой актуальности разработки данного закона, а с другой — о заинтересованности общества в дальнейшем укреплении свободы слова в нашей стране, что поддерживается самим АИМК.

Следует отметить, что большинство поступивших мнений и предложений по законопроекту были конструктивными и рациональными. Эти предложения, безусловно, будут учтены разработчиками при подготовке окончательной редакции закона.

Для информации: на сегодняшний день законопроект «О защите прав пользователей онлайн-платформ и веб-сайтов» проходит необходимые процедуры межведомственного согласования. При этом общественное обсуждение рассматривается как дополнительный источник экспертной оценки данного нормативно-правового акта.


✅ Также следует отметить, что среди представителей медиа есть и те, кто интерпретировал нормы и положения законопроекта с альтернативной точки зрения, т.е как «другую сторону медали». Эксперты АИМК представляют свои аргументы на подобный анализ.

📌 Ниже представлены некоторые статьи законопроекта, как они были интерпретированы представителями медиа и как аргументируют эксперты АИМК:



1️⃣ С принятием законопроекта все пользователи онлайн-платформ станут блогерами

➖ Считается, что любое размещение информации в Интернете делает пользователя блогером. Данная концепция действительно отражена в законопроекте, однако этого не стоит бояться, поскольку проект не накладывает на блогеров каких-либо обременительных обязанностей. Блогеры обладают теми же правами и обязанностями, что и обычные пользователи онлайн-платформ.



2️⃣ Всё, что публикуется в Интернете, считается контентом, и его отправка, передача, или демонстрация определенному лицу считается распространением

➖ С принятием данного закона под распространением контента понимаются только его размещение, отправка, демонстрация контента.



3️⃣ Высказываются опасения, что полномочия АИМК по мониторингу онлайн-платформ и веб-сайтов могут затрагивать конституционные права граждан на тайну личной переписки

➖ Подобные опасения являются абсолютно необоснованными. Во-первых, сам законопроект прямо предусматривает обязательства онлайн-платформ по «обеспечению конфиденциальности переписок, переговоров, почтовых, электронных и иных сообщений пользователей». Во-вторых, ни АИМК, ни какой-либо другой орган в мире не обладает техническими возможностями для мониторинга личной переписки пользователей на онлайн-платформах.



⚠️ Кроме того, были высказаны сомнения по следующим аспектам:
• повторение некоторых статей, уже закреплённых в действующем законодательстве;
• неточность в определении понятия «ложная информация»;
• сомнения в реализуемости отдельных требований законопроекта к онлайн-платформам.

👉 По данной ссылке представлены обоснованные интерпретации и пояснения экспертов АИМК.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🧑🏻‍🎓АОКАда бўлажак журналист кадрларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияси ҳимоя бўлиб ўтди

Бугун, 12 июнь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Миллий университети Журналистика ва ўзбек филологиси факультети 4-босқич талабалари ўз малакавий диплом ишларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.

Диплом ишлари ҳозирги замонавий ОАВ фаолияти, медиатрендлар, ахборот сиёсати ва журналистиканинг ижтимоий масъулияти, медиа аналитика, рақамли муҳим ва журналистика, фактчекинг, дезинформацияга қарши кураш ва бошқа матбуот йўналишларидаги долзарб мавзуларга бағишланди.

Талабалар ўз илмий раҳбарлари кўмагида назарий билимлари ва амалиётда орттирган тажрибаларини намоён этишди. Ҳимоя жараёнларида Агентлик мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва соҳа экспертлари иштирок этиб, талабалар ишларини холис баҳоладилар.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги талабаларнинг билим ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёш мутахассисларни соҳага жалб этишга доимий равишда аҳамият қаратади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢12 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Охирги 3 йилда амалга оширилган ишлар, уларнинг натижалари ҳамда жорий ва келгуси йиллар бўйича режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Дилором Жуманиёзова, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Фанлар академияси олимлари томонидан олиб борилаётган археологик тадқиқотлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Моҳира Жуманова, Фанлар академиси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢11 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Савдо, умумий овқатланиш, туризм соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Отабек Усмонов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари саноатида илм фан ютуқларидан фойдаланиш
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Улуғбек Ҳақбердиев, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Азизхон Анвархонов, "Асакабанк" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Инвестициялар – фақат иқтисодий тараққиётнинг эмас, балки тинчлик ва барқарорликнинг кафолатидир!

Келинг, биргаликда шундай инвестиция муҳитини яратайликки, у даромад келтириш билан бирга, инсон қадрини улуғлайдиган, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлайдиган ва жамият равнақига хизмат қиладиган мустаҳкам пойдеворга айлансин!

〰️〰️〰️〰️〰️

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқидан

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

👍 Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бошланмоқда.

👍 Давлатимиз раҳбари ва олий мартабали меҳмонларнинг форумдаги нутқларини Президент Матбуот хизматининг Telegram, Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

👍 Янги сўров натижаларига кўра, ёшларнинг деярли ярми интернет мавжуд бўлмаган дунёда яшашни афзал кўради.

👍 Тадқиқот шуни кўрсатадики, 16 ёшдан 21 ёшгача бўлганларнинг деярли 70 фоизи ижтимоий тармоқларда вақт ўтказганидан кейин ўзларини ёмон ҳис қилишади. Уларнинг ярми соат 22:00 дан кейин маълум илова ва сайтларга киришни чеклайдиган "рақамли комендантлик соати"ни қўллаб-қувватлайди, 46 фоизи эса умуман интернетсиз дунёда ёш бўлишни маъқул кўришини айтди.

👍 Респондентларнинг тўртдан бир қисми кунига тўрт соат ёки ундан кўпроқ вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказган, сўровда қатнашганларнинг 42 фоизи эса ота-оналари ва васийларига интернетда нима қилаётгани ҳақида ёлғон гапирганини тан олган.

👍 Интернетда бўлганларнинг 42 фоизи ёши ҳақида ёлғон гапирганини, 40 фоизи алдамчи ёки "ёлғон" аккаунти борлигини тан олганини, 27 фоизи эса ўзини бутунлай бошқа одам қилиб кўрсатганини айтган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 9 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш бўйича “Долзарб 90 кун”
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
бошқарма бошлиғи Жаҳонгир Ҳасанов
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти трансформацияси, 2025 йил 1-очиқ стипендия танловлари юзасидан номзодларга яратилган имкониятлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Эл-юрт умиди" жамғармаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Очиқ мулоқотлар доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Охирги 3 йилда амалга оширилган ишлар, уларнинг натижалари ҳамда жорий ва келгуси йиллар бўйича режалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Ибрагимова, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🖌 Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида 3-мавсум ўқув-семинарини якунлаган матбуот котибларига сертификат топширилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДСБАда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун тизимли малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Қисқа муддатли ўқув семинарларида матбуот котиблари –

⚫️Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёти ва барқарорликка йўналтирилган 2030 йилги стратегик вазифалар;

⚫️Дунёнинг мафкуравий манзараси ва жамиятни маънавий тахдидлардан асраш муаммолари;

⚫️Музокаралар олиб бориш самарадорлигини ошириш усуллари;

⚫️Ахборот хизматлари фаолиятига доир касбий ахлоқий ва ҳуқуқий асослар: миллий ва хорижий тажриба;

⚫️Сунъий интеллект: ривожланиш босқичлари, соҳасидаги инновациялар, афзалликлари ва хатарлар;

⚫️Давлат хизматида протокол ва этикет қоидалари каби мавзуларда билим-кўникмаларини оширди.

🌟Ўқув машғулотлари параллел равишда назарий ва амалий олиб борилди.

Бугун малака ошириш курсини муваффақиятли якунлаган тингловчи-матбуот котибларига Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси сертификати тантанали топширилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

👉"Энг яхши ахборот хизмати" танловига овоз бериш бошланди

“Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган тегишли банд ижросини таъминлаш мақсадида АОКА томонидан ахборот хизматлари ўртасида “Энг яхши ахборот хизмати” танлови эълон қилинган эди.

📌Танлов :

🟢республика даражасидаги ташкилот ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

🟢ҳудудий ташкилотлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари йўналишида 3 та босқичда ўтказилиши маълум қилинган эди.

Шу кунларда танловнинг овоз бериш якуний босқичи бошланди.

🔍 1- йўналиш: Давлат органлари (ҳавола)

🟢Давлат ташкилотлари, ҳокимликлар ва бошқа идоралар (ҳавола)

🔍2-йўналиш: Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент вилоятларидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар (ҳавола)

🟢Навоий, Наманган, Самарқанд вилоятларидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари (ҳавола)

🟢Фарғона, Сурхондарё, Хоразм, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар (ҳавола)

✈️ "Энг яхши ахборот хизмати"ни танлаш учун овоз беришда фаол иштирок этишга чақирамиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢4 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Архив сўровлари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Умумфойдаланишдаги автомобил йўллари қурилиши олиб борилаётган ҳудудлардаги ҳолатлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ижро этиш соҳасидаги амалиёт, тажриба ва татбиқ этилаётган янгиликлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати рҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларни ёқиб юборишни олдини олиш
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Нодирбек Муқимов, “Ўзбеккосмос” агентлиги масъул ходими
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 “Рақамли коммуникациялар ҳамда ижтимоий тармоқлар V минтақавий семинари” бўлиб ўтмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган ушбу семинарда Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси, Осиё Олимпия кенгаши, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси ва 15 та Миллий Олимпия қўмиталарининг медиа йўналиши мутасаддилари иштирок этмоқда.

Очилиш маросимида сўзга чиққан вакиллар замонавий технологияларнинг матнли, график ва видео контент яратиш ҳамда унга ишлов бериш, ахборотни таҳлил қилиш, саралаш жараёнида тобора муҳим ўрин тутаётганига тўхталиб, семинар мавзусининг долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлашди.

Назарий ва амалий машғулотлар давомида нуфузли халқаро ташкилотларнинг экспертлари ижтимоий тармоқ билан ишлашда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз билим ва кўникмалари билан ўртоқлашишмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔝Беруний Алимов, “Янги медиа таълим маркази” ННТ директори

Миллий медиа маконимизга сунъий ақл ёрдамида тайёрланган медиа контентлар шиддат билан кириб келди. Медиани яхши томони– одамлар ишонади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

✍️ Қорақалпоқ ёшлари ва ОАВ вакиллари "Media-klub" платформаси имкониятлари билан таништирилди

АОКА Рақамли саводхонлик ва медиатаълимни ривожлантириш бўлими мутасаддилари Тоҳир Умаров ва Рауф Садиковларнинг Хоразм вилоятидан кейинги манзили Нукус шаҳри бўлди.

Ёшлар билан учрашув ва оммавий ахборот воситалари ҳамда медиа масъуллари учун ўтказилган семинар-тренингда ахборот истеъмолига нисбатан танқидий фикрлашни ўстириш, аудитория билан ишлаш, ишончли ресурсларни фарқлаш, фейк хабарлар ва дезинформацияларни тарқатилишига йўл қўймаслик ва бошқа муҳим саволлар бўйича тақдимотлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, "Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази" ННТ мутасаддилари тренингда қизиқарли савол-жавоблар, ўйинлар билан иштирокчиларнинг медиасаводхонликларини оширишда хизмат қилишди.

Эслатиб ўтамиз, АОКА ва "Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази" ННТ ҳамкорлигидаги учрашув ва тренинглар республика бўйлаб ўтказилиши кўзда тутилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Хоразм ёшлари билан медиа таълим: "Media-klub" платформаси тақдимоти давом этади

АОКА Рақамли саводхонлик ва медиатаълимни ривожлантириш бўлими мутасаддилари Тоҳир Умаров ва Рауф Садиков Хоразм вилоятида ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари соҳасига қизиқувчи вакиллар билан учрашув ва семинар-тренинглар ўтказишди.

Media-Quiz, қизиқарли савол-жавоблар, амалий машғулотлар билан қизиқарли ва самимий руҳда ўтган тадбирларда иштирокчилар медиасаводхонликнинг аҳамияти ва ахборий иммунитетни шакллантиришнинг долзаблиги борасида тушунчаларга эга бўлишди.

Учрашувларда, шунингдек, "Media-klub" платформасидан фойдаланиш эркинлиги, унда медиа мутахассислар, журналистика соҳасидаги етук устозлар билан суҳбатлар орқали билим, малака ва кўникмаларни ошириш имкониятлари тушунтирилди.

Хоразмлик ёшлар шундай турдаги семинар ва учрашувлардан манфаатдор эканликларини таъкидлаб, келажакда шу каби тадбирларни яна ташкил этиш таклифларини билдирди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔍 Қонун лойиҳаси бўйича таклиф ва танқидлар таҳлили: АОКА экспертлари аргументлари

АОКА томонидан "Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиниши журналистлар, Ўзбекистоннинг таниқли медиа арбоблари, миллий интернет нашрлари ва блогерлар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бу бир томондан, юқоридаги қонунни тайёрлашнинг долзарблигидан далолат берса, иккинчи томондан, жамоатчиликнинг республикамизда сўз эркинлигини янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини кўрсатади, буни АОКАнинг ўзи ҳам қўллаб-қувватлайди.

Эътироф этиш керак, аксарият муносабатларда қонун лойиҳаси юзасидан конструктив ва оқилона фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилганки, улар қонун лойиҳасининг узил-кесил вариантини тайёрлашда, шубҳасиз, ишлаб чиқувчилар томонидан ҳисобга олинади.

Маълумот учун: бугунги кунга қадар "Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси идоралараро келишишнинг зарур тартиб-таомилларидан ўтмоқда. Бунда ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг жамоатчилик муҳокамаси экспертизанинг қўшимча манбаи ҳисобланади.


Шунингдек, қонун лойиҳасида белгиланган нормалар ва тартиб-қоидаларни "танганинг иккинчи томони" билан талқин қилган медиа вакиллари ҳам йўқ эмас. АОКА экспертлари ана шундай таҳлилларга нисбатан ўз аргументларини тақдим этади.

📌 Қуйида қонун лойиҳасининг айрим моддалари медиа вакилларга кўра қандай ифодаланаётгани ва АОКА экспертларининг аргументлари келтирилади:

1️⃣Қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан онлайн платформаларнинг барча фойдаланувчилари блогерга айланади

➖ Интернетга ҳар қандай характердаги ахборотни жойлаштирган шахс блогер ҳисобланади. Айнан шундай концепция қонун лойиҳасида ўз аксини топган ва бундан қўрқиш керак эмас, чунки лойиҳада блогерлар учун ҳеч қандай оғир мажбуриятлар кўрсатилмаган. Блогерлар ҳам оддий онлайн платформа фойдаланувчилари каби бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

2️⃣Интернетда эълон қилинган барча нарсалар контент дейилади ва контентни маълум бир шахсга юбориш, узатиш ёки намойиш этиш уни тарқатиш деб ҳисобланади

➖Ушбу қонун қабул қилиниши билан контентни тарқатиш деганда фақат контентни жойлаштириш, жўнатиш, намойиш этиш тушунилади.

3️⃣АОКАнинг онлайн платформалар ва веб-сайтларни мониторинг қилиш ваколати фуқароларнинг шахсий ёзишмалар сирини сақлаш бўйича конституциявий ҳуқуқларига таъсир қилиши мумкин

➖Бундай хавотирлар мутлақо асоссиз. Чунки, биринчидан, қонун лойиҳасининг ўзида онлайн платформаларнинг мажбуриятлари сифатида "онлайн платформалардан фойдаланувчиларнинг ёзишмалар, сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланиши ҳуқуқини таъминлаш" ёзиб қўйилган бўлса, иккинчидан, на АОКА, на дунёдаги бошқа бирор орган фуқароларнинг онлайн платформалардаги шахсий ёзишмаларини мониторинг қилиш учун техник имкониятларга эга эмас.

⚠️ Бундан ташқари, мазкур қонун лойиҳасининг амалдаги қонун ҳужжатларидаги баъзи моддаларни такрорлаши, "ёлғон ахборот" тушунчаси таснифи нотўғрилиги ва қонун лойиҳасининг онлайн платформаларга нисбатан айрим талаблари бажарилишига шубҳалар билдирилган.

👉 Ушбу ҳаволада АОКА экспертларининг асосли талқинлари келтирилган: https://shorturl.at/gIKIA

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Subscribe to a channel