Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz
📹 “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичида ҳудудий йўналишда 1-ўрин совриндори Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдушукурова Мафтунахон фаолиятларидан видеолавҳа
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👨 Ахборот хизматида ички коммуникация ва хориж ОАВда ташкилот фаолиятини ёритиш тажрибаси
💻 “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида V миллий конференциянинг панел сессиялари бошланди. Сессиянинг биринчи қисмида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Севара Закирова ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳманбаева "Ахборот хизматида ички коммуникацияни институционаллаштириш: корпоратив моделлар ва самарали алоқа усуллари" бўйича тақдимот ўтказишди.
⬇️Тақдимотда –
🔷Корпоратив коммуникация моделлари ва ички ахборот оқими;
🔷Коммуникация тизимида мулоқот каналлари, мунтазам фидбек ва самарали алоқа усуллари;
🔷Лидерлик ва ўзаро ишонч асосидаги ички муҳитни ривожлантириш юзасидан малакавий кўникмалар тақдим этилди.
📈 Туризм қўмитаси матбуот котиби Муниса Асилхўжаева ҳамда Миллий статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов хорижий оммавий ахборот воситаларида ташкилот фаолиятини ёритишда халқаро медиа тажрибалар билан ўртоқлашди.
✅Унда хорижий ОАВ билан муносабатлар стратегиялари ва трансчегаравий ахборот сиёсати; халқаро ОАВда материал берилиши учун умумий талаб ва стандартлар борасида маълумотлар беришди.
❗️ Панел сессия йиғилиши соҳадаги муҳим ва долзарб мавзуларда давом этмоқда. Бундан ташқари, Миллий конференция доирасида ахборот хизматлари раҳбарлари учун “Янги медиа таълим маркази” НТТ раҳбари Беруний Алимов иштирокида "PR Lab – Ахборот хизматлари устахонаси" – соҳавий ва амалий медиа кўникмалар, инновацион ёндашувларга бағишланган интенсив тренинг ўтказиш кўзда тутилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📹 “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичи иштирокчиси Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев томонидан 1-шарт бўйича тайёрланган “Медиа-визитка”
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
“Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида V миллий конференция доирасида “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичи беллашувлари ҳамда “АОКА спартакиадаси” мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақалар шахмат-шашка, теннис ва волейбол спорт турлари бўйича ўтказилди. Ўйин натижаларига кўра 1-, 2-, ва 3-ўрин ғолиблари аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, танлов ва спорт мусобақалари ғолиблари бугун миллий конференция очилиш маросимида сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Президент Шавкат Мирзиёев ёшларнинг инновацион ишланмалари ва истиқболли лойиҳалари билан танишди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✔️Давлатимиз раҳбари ўз соҳасида илғор, ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва ғояларини тинглади.
✔️Президент фармони билан илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ўғил-қизларимиз мукофотланган эди.
✔️Бугунги тадбирда давлатимиз раҳбари ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Ёшларга оид ислоҳотларни халқаро ҳамжамият ҳам кенг эътироф этилаётгани таъкидланди.
✅ Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди.
✅ Ёшлар тараққиёт индексида мамлакатимиз ёшлар сиёсати соҳасида энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлат, деб топилди.
✅ Бухоро шаҳри Туркий дунё ёшлари пойтахти, Тошкент шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёшлари пойтахти мақомини олди.
✅ Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган Глобал ёшлар фестивалида 30 дан ортиқ давлатдан келган 300 нафардан зиёд ёшлар, 10 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
✅ Президент ушбу форум нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё ёшлари учун самарали ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👍 ‘“Ёш китобхон” танлови республика босқичи ғолибларига маданият ва санъат олийгоҳларига киришда имтиёз берилади
⚫️Ёшларимизни китоб ўқишга қизиқишини оширишда танловлар муҳим роль ўйнамоқда.
⚫️Биргина мисол, Хоразмий мактабининг 8-синф ўқувчиси Дилбар Ҳайдарова “Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлиб, ота-онасига Президент соврини – автомобиль совға қилди.
“Дилбархон қизим, сен ўз мисолингда инсон чин дилдан ҳаракат қилса, кўп нарсага эриша олишини исботладинг, бу йўлда кўпчилик учун намуна бўлдинг. Бунинг учун катта раҳмат сенга! Раҳмат сени катта қилган ота-онангга!”,
- деди давлатимиз раҳбари.
⚫️Ёшларни актёрлик, мусиқа, китобхонликка қизиқишини ошириш учун “Турон” театри, “Иқтидор ансамбли”, “Жадидлар изидан” каби танловлар ўтказилиб, уларда 400 мингга яқин ўқувчи иштирок этди.
⚫️Энди танловларда ғолиб бўлган жамоалар чекка ҳудудлардаги мактабларга мунтазам бориб, ўз чиқишлари билан тенгдошларини маданият ва санъатга қизиқтиради. Бунинг учун вилоят ҳокимлари биттадан автобус олиб беради.
⚫️Республика танлови ғолибларига маданият ва санъат олийгоҳларига киришда имтиёз берилади.
⚫️“Иқтидор” мактаб ансамбли танловининг вилоят босқичи ғолиблари болалар ва мусиқа санъат мактабларида бепул ўқитилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🖋Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди.
🖋Шу мақсадда Алоқабанк ва Миллий банкка 300 миллион доллар ажратилди.
🖋 Улар “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 100 минг ёшларни, “Келажакка қадам” орқали 140 минг олийгоҳ битирувчисини даромадли иш билан таъминлашга масъул бўлади.
🖋 Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Миллий банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади.
🖋 Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади.
🖋 Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида “Менинг касбим” республика танлови ўтказилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚠️ Ўқувчилар учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади – Президент
✅ Стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизим яратилди. Уларни молиялаштиришга 145 миллион доллар венчур сармоя киритилди.
✅ Президентимиз бу рақам 1 миллиард долларга етказилишини айтди.
✅ Энди, бу ишлар мактабдан бошланади. Ўқувчилар учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади.
✅Олийгоҳлар ўртасида ҳам стартаплар бўйича ҳар йили “Энг яхши креатив ғоя” танлови ўтказилиб, ғолибларга олийгоҳ жамғармасидан 300 миллион сўмгача грант берилади.
✅Стартапни прототипга айлантириш ва синовдан ўтказиш учун Инновация агентлиги ва IT-парк “RnD” марказини очади.
✅Бунда, энг яхши лойиҳалар бўйича прототип яратиш харажатининг 50 минг долларгача қисми Ёшлар венчур жамғармасидан қопланади.
✅Ҳар йили инвесторлар, йирик корхона ва стартап ташаббускорлари иштирокида “Стартап-экспо” кўргазмаси ўтказиб борилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👮♂️ “AI study” платформаси орқали камида 100 минг ёшларимиз сунъий интеллект технологияларини ўрганади – Президент
✅ Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича банк-молия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва энергетикани устувор йўналиш сифатида белгилаб, 100 та лойиҳа амалга оширилади.
✅ Давлатимиз раҳбари қадриятларимиз ва маданиятимизни ўзида ифода этадиган сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилинди.
✅ Бу бой тарихимиз ва замонавий ёндашувларни ўзида уйғунлаштириб, ёшларнинг янги креатив ғояларини шакллантиришга хизмат қилади.
✅ Бу тизим самара бериши учун Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” дастури ишга туширилмоқда.
✅ Шу йилнинг ўзида “AI study” платформаси орқали камида 100 минг ёшларимиз сунъий интеллект технологияларини ўрганади.
💲Банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради
✅“Таълим – келажак сармояси” деган эзгу ғоя жамиятимизда катта ҳаракатга айланмоқда.
✅Яқинда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти такомиллаштирилди. Энди топ-300 талик олийгоҳга кирганлар учун ўқиш ва яшаш харажатини қоплаш тизими янги тартибда ишлай бошлайди.
✅Энг аввало, STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика), энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби драйвер соҳалар учун квоталар бир неча карра оширилади.
✅ Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
➡️“Гарвардчилар” мактаби Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида фаолиятини бошлаб юборди.
➡️Ушбу халқаро мактабга бу йилги 8-синф битирувчилари орасидан 60 нафар ўқувчи саралаб олинади ва 3 та йўналишда ўқитилади. Келгусида ўқув ўринлари каррасига кўпайтирилади.
➡️Умуман, миллий дастур асосида ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчи селекция қилиниб, Гарвард, Йель, Колумбия, Корнель каби дунёнинг нуфузли олийгоҳларига тайёрланади.
➡️Шундан камида 300 нафари эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔝Республика бўйича 15 мингга яқин ўқув ва 7,5 мингта касбга тайёрлаш марказлари мавжуд. Сўнгги йилларда уларга 100 дан ортиқ имтиёз ва енгилликлар берилди.
🔝Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари ушбу марказларга ҳам мурожаат қилиб, ҳозирги кўрсаткичлар билан чекланиб қолмасликка, кенгайишга, замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганаётган ёшларни кўпайтиришга чақирди, бунинг учун ҳар қандай шароит яратишга тайёрлигини билдирди.
🔝Вилоят, туман ҳокимлари ҳар бир болага ўз фарзандидек қараб, соғлиги, ўқиши, юриш-туриши, қизиқиш ва орзулари, муаммоларидан доим хабардор бўлиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
🔝Улар ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиб, мактаб, олийгоҳ, ўқув ва касб марказлари, тадбиркорларни бошини қовуштириб, ёшларга кўмаклашадиган тизим қилса, албатта натижа бўлиши таъкидланди.
🔝“Бу ишлар “кампаниябозлик” бўлмаслиги, ўзгаришларни ҳар бир маҳалладаги ҳар бир ёш ҳар куни чуқур ҳис қилиши зарур.
Ана шунда Янги Ўзбекистонда таълим олмаган, ишсиз, касб эгалламаган, бир сўз билан айтганда, уюшмаган ёшлар деган тушунчаларнинг ўзи қолмайди!”, - деди Президентимиз.
👍 Халқаро ва маҳаллий даражада кенг миқёсда ўтказилувчи “Олтин қалам” ХIХ Миллий мукофот ғолиблари тақдирланди
Бугун Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида анъанавий йиллик “Олтин қалам” ХIХ Миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табригини ўқиб эштиттирди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева юртбошимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ давлат мукофотлари билан тақдирланган соҳа вакилларига юксак унвонларни тантанали топширди.
"Олтин қалам" мадҳияси янграгандан сўнг, сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов ўтган бир йил давомида журналистик, медиа, фото ва тасвирга олиш фаолияти билан жамиятдаги муҳим ва долзарб мавзуларни, турли соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларни халқаро миқёсда ёритишда, таҳлил қилишда ва ахборот етказишда фаол бўлган турли ОАВ йўналиши вакиллари, соҳа мутахассислари, блогерларнинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати, экспертлар томонидан пухта ва атрофлича ўрганилиб баҳоланганини қайд этди.
Йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу танлов доирасида бу гал ҳам турли йўналишлар бўйича сараланган ижодкорлар, журналистлар, операторлар ва фотографлар муносиб рағбатлантирилди.
АОКА директори Асаджон Ходжаев "Босма оммавий ахборот воситалари" йўналиши бўйича ғолибларга "Олтин қалам" статуэткаси ва пул маблағларини топширди.
Жорий йилда "Олтин қалам" Гран-при совриндори – "Гулхан" журнали таҳририяти бўлди. Уларга Президент совғаси – Оникс автомобили совға қилинди.
"Олтин қалам" миллий танлови нафақат ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, балки турли ва ҳар йили янги йўналишларда номзодларни рағбатлантириш, оммавий ахборот соҳасидаги муҳим ислоҳотларни кенг ёритишда муҳим платформа сифатида хизмат қилади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча ғолибларни самимий қутлайди! Соҳада фаолият юритувчи ҳар бир касб эгаси таҳсинга, эҳтиромга муносиблигини таъкидлаган ҳолда, келгусидаги ижодий фаолиятларига улкан зафарлар тилайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚫️Аввало, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот хизматлари ва платформаларида ўз бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз, ҳурматли журналистлар, муҳтарам фахрийларни, барча ижодий ва техник ходимларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
⚫️Глобал ижтимоий-сиёсий жараёнлар беқиёс шиддат билан ўзгараётган ҳозирги ўта мураккаб ва нотинч дунёда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири ҳар қачонгидан ҳам кучли аҳамият касб этаётганини ҳаммамиз сезиб-англаб турибмиз.
⚫️Шу маънода, бепоён медиаоламда холис ва ҳаққоний ахборот тарқатиш билан бирга, миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қиладиган журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади.
⚫️Ушбу қутлуғ айёмда мамлакатимизда амалга оширилаётган тарихий ишларга ўз истеъдоди, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган оммавий ахборот воситаларининг барча ходимларига халқимиз номидан юксак ҳурмат ва эзгу тилаклар изҳор этиш мен учун катта шарафдир.
📹 ““Энг яхши ахборот хизмати” танловининг 1-ўрин ғолиби “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиевнинг 3-босқич шарти бўйича тақдим этган “Медиа-визитка”си
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📹 “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичида ҳудудий йўналишда 3-ўрин соҳиби Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Тўраев Тўрабекнинг “Медиа-визитка”си
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ “Энг яхши ахборот хизмати” танлови ғолиблари тақдирланди
Тошкент вилоятининг Олмос дам олиш зонасида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари учун анъанавий “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” V миллий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни очиб берган АОКА директори Асаджон Ходжаев, сўзининг аввалида, иштирокчиларни яқин кунларда бўлиб ўтган касб байрами билан самимий қутлади.
Бугунги кунда — геосиёсий зиддиятлар, гибрид урушлар ва ахборот орқали таъсир ўтказиш замонида — ахборот хизматлари энди фақат “маълумот тарқатувчи” эмас, балки ахборот фронтидаги асосий кучдир, десам муболаға бўлмайди.
Сунъий интеллект, дипфейклар, фишинг ва фейк хабарлар, дезинформация — буларнинг барчаси ҳар куни фаолиятимизни янада мураккаблаштирмоқда. Шунинг учун ахборот хизматлари нафақат жавоб берувчи эмас, балки олдини олувчи, “ақлли” хавфлар таҳлилчиси сифатида проактив шаклда фаолият олиб бориши ниҳоятда зарур, дея таъкидлади Ходжаев ўз нутқида.
📢 “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичи ўтказилмоқда
Маълумки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ҳар йили “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция ташкил этиш анъанага айланган.
Жорий йилда бешинчи бор ўтказилаётган конференция доирасида “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган тегишли банд ижросини таъминлаш мақсадида АОКА томонидан ахборот хизматлари ўртасида эълон қилинган “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг учинчи босқичи синовлари бўлиб ўтмоқда.
Танловда икки гуруҳ: республика босқичига етиб келган давлат органлари ва ҳокимликлар ҳамда ҳудудий ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари бешта шарт бўйича беллашдилар. Шартлар қуйидагилардан иборат:
1-шарт: “Медиа-визитка” – 3 дақиқалик видеоролик тақдимоти;
2-шарт: Стимуляция – “Инқироз вазиятида ахборот хизмати қандай ҳаракат қилади?”
3-шарт: Блиц-саволлар
4-шарт: Дебатлар – “Фикр дуэли”
5-шарт: “Қийин ҳужжатни содда тушунтир”
“Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш, келажак учун пойдевор дегани. Пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, ҳаётингиз, бахтингиз биноси шунчалик муҳташам бўлади.
Ёшликдаги ҳаракат келажакдаги ютуқ дегани. Ёшликда орттирилган дўст бир умрлик ҳамкор, таянч ва суянч дегани.
Ҳеч қачон унутманг, фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади.
Мен бутун Ўзбекистон ёшлари ана шундай фазилатлар эгаси бўлишини тилайман!
Ишончим комил, биз кўп миллатли бутун халқимиз билан, сиз, азиз фарзандларим билан улуғ мақсадларимизга, албатта, етамиз! Янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда, албатта, барпо этамиз!”.
🎤Президентимиз бугун “Креатив иқтисодиёт”, “Рақамли яшил ташаббуслар”, “Ёшлар тадбиркорлиги ва стартаплар” ва “Ёш инноваторлар” майдончаларидаги ўғил-қизларимиз билан мулоқот қилиб, ҳозирги ёшларимиз – Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорлари эканига яна бир бор амин бўлганини таъкидлади.
🎤“Мен сизлар билан фахрланаман! Сизларнинг ҳар бир ютуғингиз бу – кўп миллатли бутун халқимизнинг ютуғидир.
Азму шижоатингиз, соғлом дунёқарашингиз, бахту иқболингиз – миллионлаб ота-оналар, устоз-мураббийлар, яқинларингизнинг ҳам бахту саодатидир”, - деди давлатимиз раҳбари.
📌Мустақиллик – бу шунчаки расмий мақом эмас, балки ҳар бир ёшга ўз тақдирини ўзи белгилаш имконини берадиган буюк неъмат – Президент
💬“Ёш авлодни турли зарарли таъсирлардан асраш, уларга ахборот маконида фойдали, мазмунли маълумотларни етказиш ва тарғиб қилиш доим эътиборимиз марказида бўлиши зарур”, - деди Президент.
💬“Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асрашда сиз, азиз ёшларимизга таянамиз.
Унутманг: мустақиллик – бу шунчаки расмий мақом эмас, балки ҳар бир ёшга ўз тақдирини ўзи белгилаш имконини берадиган буюк неъмат”, - деди Президентимиз.
⚪️Сўнгги етти йилда бошқарув кадрлари таркиби анча ёшариб, 40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизга ошди.
🔝“Биз Янги Ўзбекистонда “халқ хизматидаги давлат” тамойилини рўёбга чиқаришда сиз каби иқтидорли, жонкуяр ва етакчилик қобилиятига эга ўғил-қизларимизга таянамиз.
Шу боис, ўтган ойда истиқболли кадрлар тайёрлаш ва уларни давлат бошқарувига жалб этиш бўйича муҳим фармонни имзоладим.
Энди, Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” дастури бўйича ҳар йили 100 нафар салоҳиятли ёшлар ўқитилади”, - деди Президент.
🔸Ҳозир тоғ-кон, агросаноат, тўқимачилик, кимё, электротехника, қурилиш материаллари соҳасида 1 миллион ёшлар меҳнат қилмоқда.
🔸Энди саноат, сервис, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигида банд ёшларнинг касбий ривожланиши бўйича ҳам тизим яратилади.
🔸Ҳар бир касб йўналиши бўйича айнан ёшлар ўртасида республика мусобақалари ўтказилади. Бунда давлат корхоналари ва хусусий сектор вакиллари тенгма-тенг иштирок этади.
🔸Тармоқ раҳбарлари ҳар йили ўз тизимидаги 100 нафар ёшни селекция қилиб, хорижий стажировкага юборишни йўлга қўяди.
🔸Бунинг учун, ҳар бир тармоқ 10 миллиард сўмдан ажратади. Бу маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🟢Ҳозир мактабларимизда 19 минг 500 нафар информатика ўқитувчиси бор.
🟢Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Массачусетс технология институтининг сунъий интеллект таълим дастури асосида ўқув дастурларини янгилайди.
🟢Ҳар бир вилоятдан 100 нафар информатика ўқитувчиси жорий йилда Янги Ўзбекистон университетида ушбу дастурга ўқитилади. Ушбу ментор ўқитувчилар ўз ҳудудидаги қолган информатика ўқитувчиларини икки йил давомида каскад усулида тайёрлайди.
🟢Бу орқали беш йилда барча мактаб битирувчилари сунъий интеллект бўйича етарли билим олади.
🟢“Рақамли авлод қизлари” танловида таълим, сунъий интеллект, “яшил” иқтисодиёт, иқлим ўзгариши каби соҳаларда 7 минг ўқувчи ва талабанинг 120 та стартап лойиҳаси танлаб олинди.
🟢Бу йил камида 50 минг нафар қизлар “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси билан қамраб олинади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💲Банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради
✅“Таълим – келажак сармояси” деган эзгу ғоя жамиятимизда катта ҳаракатга айланмоқда.
✅Яқинда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти такомиллаштирилди. Энди топ-300 талик олийгоҳга кирганлар учун ўқиш ва яшаш харажатини қоплаш тизими янги тартибда ишлай бошлайди.
✅Энг аввало, STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика), энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби драйвер соҳалар учун квоталар бир неча карра оширилади.
✅ Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔍Жорий йил февраль ойида ўтган учрашувда ёшлар учун 40 дан зиёд янги ташаббуслар эълон қилиниб, қарийб 500 миллион доллар ажратилди.
🔍Бу йил 35 миллиард долларлик 8 минг 300 та лойиҳа ишга туширилиб, 292 мингта иш ўрни яратилади. Яна 500 мингта иш ўрни яратадиган 83 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган.
🔍Масалан, энергетикада 20 миллиард, нефть-газ ва кимёда 11 миллиард, тоғ-конда 7 миллиард, электротехника ва автомобилсозликда 4,5 миллиард долларлик минглаб корхоналар ишга тушади.
🔍Ишлар бошланиши билан “яшил” иқтисодиёт, “яшил” энергия, рақамли геология, технологик минераллар, био-инженерия йўналишларида минглаб мутахассисларга талаб пайдо бўлади.
🔝“Янги технологиялар асрида ким ютади? Фақат креатив фикрлайдиган, замонавий билим ва касбларни эгаллаган мутахассислар.
Шижоатингиздан кўриб турибман, албатта сиз, ёшлар бу корхоналарни бошқариб, катта-катта кашфиётлар қиласизлар, уларга инновацияларни олиб кирасизлар!
Шу боис, ҳозирданоқ бундай лойиҳаларга кадрлар тайёрлашни бошлаймиз”, - деди Президент.
✍️Қирғизистонда порнографик контентга қарши қонун лойиҳаси қабул қилинади
📃 Қонун лойиҳасига мувофиқ, Қирғиз ҳудудида интернет маконида порнографик характерга эга контент тарқатилишига йўл қўйилмайди».
👍Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:
➡️ Порнографик характерга эга веб-сайт ёки саҳифага кириш талаб келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида чекланиши шарт;
➡️ Веб-сайт ёки саҳифа эгаси контентни 24 соат ичида ваколатли давлат органининг талаби билан ўчириши лозим;
➡️ Агар контент ўз вақтида ўчирилмаса ёки талаб инкор этилса, сайт фаолияти 2 ойгача тўхтатилиши мумкин;
➡️ Фаолият тўхтатилганда янги сайт ёки саҳифа яратишга рухсат берилмайди.
👍 Қонун лойиҳасига кўра, агар бирор фуқаро сайт ёки саҳифада порнографик контент мавжуд деб ҳисобласа, ваколатли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
⁉️ Қонун қабул қилинганидан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси Республика ҳудудида кириш тақиқланадиган сайтлар рўйхатини (реестр) яратиши лозим бўлади.
➖➖➖➖➖➖
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ АОКАда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланди
Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбир аввалида АОКА директори Асаджон Ходжаев юртбошимизнинг соҳа ходимларига табригини ўқиб эшиттирди.
"Бугун айрим мамлакатларда нотинчлик, уруш таҳликаси соя солиб турган бир даврда, биз энг олий неъмат – тинчлик шукуҳида яшаяпмиз. Ўзбекистон йилдан-йилга инвестицион, туристик потенциали юқори давлатга айланиб бормоқда. Ватанимизнинг турли соҳа ва тармоқларда юксалиб бориб, дунёга бўйлашаётган тараққиётида ахборот соҳа жонкуярларининг ҳам хизматлари беқиёс.
Бугун биз аҳолининг, ёшларнинг медиасаводхонликларини ошириш, тезкор, сифатли ва холис ахборотларни етказиш, давлат органлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва бошқа тегишли вазифаларни амалга оширишда камарбаста бўлиб жамоавий иш олиб бормоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги байрам билан чин юракдан қутлайман!", дея самимий тилакларни изҳор этди А.Ходжаев.
👍 27 июнь – сўз воситасида одамлар дардига ҳамдард бўладиган, ҳақиқатни излаб, юртни холис ахборот билан таъминлайдиган касб соҳиблари куни.
👍 Бугун давлат ва жамият ОАВни қўллаб-қувватлаяпти — қонунлар такомиллашмоқда, очиқ ахборот сиёсати шаклланмоқда, янги имкониятлар эшиклари очилмоқда.
👍 Журналист – фақат ахборот тарқатувчи эмас, балки жамиятда онг, қараш ва фаолликни уйғотувчи куч.
👍 Қаламингиз ўткир, ниятингиз пок, касбингизда омад йўлдошингиз бўлсин!
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт