aoka_uz | Unsorted

Telegram-канал aoka_uz - AOKA - Rasmiy kanali

18468

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Subscribe to a channel

AOKA - Rasmiy kanali

📢 21 август, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қишлоқ хўжалигига сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Суюнов, Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Пробация бошқармаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш, назорат остидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш ва улар иштирокида қайта жиноят содир этилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни янгича ёндашув асосида ташкил этиш борасидаги ислоҳотлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Музифа Султонова, Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔈 Жорий йилнинг 26-27 август кунлари иккинчи Ўзбекистон-Беларус аёллари бизнес-форуми ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова маълум қилди.

📌 Форумдан қуйидаги натижалар кутилмоқда -

1️⃣ Ўзбекистон ва Беларусь республикалари парламентлари ўртасидаги муносабатларни янада жадаллаштириш.

2️⃣ Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш.

3️⃣ Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги сиёсий ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда парламентларнинг амалий кўмагини ошириш.

4️⃣ Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркорлик субъектлари ўртасида тижорат шартномалари ва ҳамкорлик меморандумлари имзолаш.

5️⃣ Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор хотин-қизлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва бу борада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш.

6️⃣ Мамлакатлар ўртасида қулай бизнес муҳитини ривожлантириш, ўзаро товар айрбошлаш ҳажмини оширишга хотин-қизларни кенг жалб қилиш.

7️⃣ Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг ҳуқуқий ҳамда институционал асосларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

📌Форумнинг асосий ташкилотчилариФорумнинг асосий ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Беларусь парламенти.

📌Форумда Ўзбекистон ва Беларус парламентлари раҳбарлари ва аъзолари, тадбиркор аёллар, Савдо-саноат палаталари, вазирлик ва идоралар, шунингдек, ишбилармон аёлларнинг ихтисослаштирилган бирлашмалари ва тадбиркорлик уюшмалари вакиллари иштирок этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 20 август, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жаҳонгир Садириддинзода, "Ўзагросуғурта"АЖ бошқармаси бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Анъанавий бизнесдан “яшил” бизнес сари” мавзусидаги иккинчи Ўзбекистон-Беларус аёллари бизнес-форумига тайёргарлик жараёнлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мукаррам Нурматова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ SimilarWeb тақдим этган сўнги маълумотлар асосида дунё миқёсида энг кўп кириладиган сайтлар рўйхати тузилди;

⚡️ Google Трамп ва Байден штабига хакерлик ҳужумини тасдиқлади;

⚡️ WhatsApp платформасида чат ва қўнғироқлар рўйхатида "Танланганлар" иловаси ишга тушди;

⚡️ Meta компаниясининг дезинформацияларни кузатиш воситасини алмаштириши бўйича шикоятлар сони ортиб бормоқда;

⚡️ Тадқиқотлар ҳатто энг яхши сунъий интеллект моделлари ҳам кўпинча галюцинация қилишини кўрсатмоқда;

⚡️ Илмий тадқиқотлар учун яратилган бот ўз яратувчилари томонидан унга қўйилган чекловларни ўзгартиришга ҳаракат қилди;

⚡️ Google энди қидирув саҳифаларининг юқори қисмида фойдаланувчиларга қулай сунъий интеллектга асосланган жавобларни кўрсатади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🎥🎥🎥🎥

❤️ Истеъмолчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида ишга туширилган “HET BILLING” дастурий комплексидан қандай фойдаланиш, хусусан юклаб олиш, кириш ҳамда рўйхатдан ўтиш хусусида ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Байден блогерларга аудитория анъанавий ОАВдан фарқли уларга ишонишини таъкидлади;

⚡️ Spaces'да Трамп билан тадбир Х платформасига одатдаги вақтдан кўра 5 фоиз кўпроқ кўрувчиларни жалб қилди;

⚡️ Янги тадқиқотга кўра Z авлод сайловчиларининг аксарияти ижтимоий тармоқларга чекловлар қўядиган қоидаларга қарши чиқмоқда;

⚡️ Массачусетс технология институти ва бошқа институт тадқиқотчилари тадқиқотлар ва тартибга солишда сунъий интеллект билан боғлиқ хавфлар турларини таснифлашга ёрдам берадиган AI Risk Repository маълумотлар базасини нашр этди;

⚡️ Google сунъий интеллект ёрдамида яратилган қидирув натижаларини яна олтита мамлакатга кенгайтиради;

⚡️ Google компаниясининг Imagen 3 сунъий интеллект тасвир генератори АҚШда барча фойдаланувчилар учун очиқ;

⚡️ Сан-Франциско шаҳар прокурори Девид Чиу одамларнинг ҳақиқий тасвирлари асосида дипфейк-порно яратадиган 16 та веб-сайтни ёпишни талаб қилиб судга мурожаат қилди;

⚡️ Lenovo - сунъий интеллектдан қўшимча даромад оладиган сўнгги компания.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Meta компанияси Интернетда кўпчилик нафратомуз хабарлар ва дезинформациялар монтиоринги учун фойдаланган CrowdTangle воситасини ёпади;

⚡️ CrowdStrike ишидаги узилишлар Интернетда фитналар тўлқинини келтириб чиқарди;

⚡️ Сўнгги 18 ой ичида Tubi'нинг машҳурлиги кескин ошди ва бюджети анча катта бўлган баъзи рақобатчилардан устун келди;

⚡️ Еврокомиссия Илон Маскни провакацион контент учун огоҳлантирмоқда;

⚡️ Instagram аёл сиёсатчиларни ҳақорат ва нафрат сўзларидан ҳимоя қила олмайди;

⚡️ Маълумотларга кўра, қизлар танишув иловаларида эркаклар бўйлари баландлиги тўғрисида ёлғон гапираётганини аниқлаш мақсадида ChatGPT'дан фойдаланмоқда;

⚡️ OpenAI фойдаланувчиларнинг шарҳ-изоҳлари асосида ChatGPT'ни янги GPT-4o моделига ўзгартирмоқда;

⚡️ Федерал судя санъаткорларнинг сунъий интеллект компанияларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги даъволарининг бир қисмини қаноатлантирди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

❗️❗️❗️📣📣📣

«ENG ULUG‘, ENG AZIZ» анъанавий республика кўрик-танловига ижодий ишлар қабули бошланди!

📁 Танловга «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

🔘босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари;
🔘телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари;
🔘интернет журналистикаси;
🔘публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун;
🔘ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари;
🔘тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари;
🔘кино санъати асарлари.

〰️〰️〰️〰️〰️

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

📌 муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);
📌 муаллифнинг паспорти ёки ID-карта нусхаси;
📌 муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

〰️〰️〰️〰️〰️

⌛️ Танловга 2023 йилнинг 1 августидан 2024 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йил 15 августигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида мукофотланади ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❤️ Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари ҳамда интернет журналистикаси бўйича ижодий ишлар «Eng ulug‘, eng aziz» танловига деб кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг (99 466 10 25) рақамига очилган (O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi) телеграм манзилига юборилади.

📞 Мурожаат учун: 71 244 37 87, 71 244 64 62.
〰️〰️〰️〰️〰️

❤️ Тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари Ўзбекистон «Тасвирий ойина» ижодий уюшмасининг (97 761 11 71) телеграм рақамига юборилади.

📞 Мурожаат учун: 71 244 27 79, 71 244 57 24.
〰️〰️〰️〰️〰️

❤️ Кино санъати асарлари Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг (90 673 39 40) телеграм рақамига юборилади.

📞 Мурожаат учун: 71 277 81 49.

🟢 ЭСЛАТМА: юқоридаги йўналишларда ҳужжатлар электрон тартибда қабул қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❤️ Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига юборилади.

📨 Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони.

📞 Мурожаат учун: 71 231 83 49, 71 231 83 67.
〰️〰️〰️〰️〰️

❤️ Журналистлар томонидан нашр этилган публицистик жанрдаги китоблар бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига бир дона китоб тақдим этади.

📨 Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.

📞 Мурожаат учун: 71 244 37 87.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 14 август, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Тадбиркорлар барқарорлик рейтинги –
Ўзбекистонда бизнесни ривожлантаришнинг янги вектори
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Xорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларнинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ҳамда жорий йил январь-июль ойларидаги экспорт ҳажмлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔈Хивада анъанавий “Қовун сайли-2024” фестивали бўлиб ўтди

Фестивал учун “Полвон” дарвоза олди, “Аллея” майдонининг 4 гектарида 60 та павилон ташкил қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, Хоразм вилоятидаги 13 та шаҳар ва туман ҳокимликлари, ўз ҳудудларида етиштирилган мева-сабзавотлар, полиз экинлари ҳамда 125 га яқин қовун нави ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари намойишини ўтказишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 13 август, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Давлат бошқаруви академияси томонидан 2024 ўқув йилида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Маъруф Жумаев, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни Олимпия ўйинларида эришилган улкан зафар билан табриклади

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 12 август, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу:Фанлар академияси олимларининг 2024 йил биринчи ярмида амалга оширган ишлари, илмий ютуқлари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Гулноза Шарафова, Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун жорий этилаётган “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожлантириш соати” юзасидан амалга ошириладиган ишларл
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дилноза Комилова, Марказ махборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ўзбекистон Банклар ассоциациясига аҳоли ва тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар ш
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ҳадия Абдуллаева, Банклар ассоциауияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

#bu_qiziq

Бугун 9 август -Халқаро китобсеварлар куни сифатида кенг нишонланади

Бу кунда дунё китобсеварлари смартфонларини ўчириб, яқинларга китоб улашиш ва мутолаа билан ўтказадилар.

Манбаларда келтирилишича, мазкур байрам дастлаб АҚШда китобхонлар томонидан норасмий тарзда нишонланиб келинган.

Кейинчалик бу анъана дунёнинг турли нуқталаридаги китобхонлар орасида кенг оммалашди.

Ҳар йили ушбу санада турли давлатларда китоб дўконлари кўргазмалар, ярмаркалар ташкил этилишади ва шоир-ёзувчилар китобсеварларга ўзларининг янги асарларини тақдим этишади.

📌 Маълумот учун мамлакатимизда:

🔘2020 йилда - 5 855 номдаги 41,7 млн. нусха;

🔘2021 йилда - 6 836 номдаги 45,4 млн. нусха;

🔘2022 йилда - 11 131 номдаги 49,1 млн. нусха;

🔘2023 йилда - 15 867 номдаги 33,7 млн. нусха адабиётлар нашр этилган.

📌 2023 йилда нашр этилган адабиётлар ихтисослиги бўйича:

➡️ адабий-бадиий – 3 848 номда 18,4 млн. нусхада;

➡️ болалар адабиётлари – 1 377 номда 8,5 млн. нусхада;

➡️ижтимоий-сиёсий адабиётлар – 1 789 номда 2,8 млн. нусхада;

➡️ илмий-оммабоп адабиётлар – 8 636 номда 2,8 млн. нусхада;

➡️ диний-маърифий мавзудаги адабиётлар – 217 номда 1,2 млн. нусхада нашр этилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги китобат дунёсига ошно бўлган барча китобсеварларни бугунги байрам билан қутлайди! “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказиладиган ҳар бир тадбир орқали мутолаа маданиятини ошириш ҳамда китобхонликни оммалашлаштириш саъй-ҳаракатларини фаол давом эттиради.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇰🇿 Қозоғистонда Марказий Осиё давлатларининг ахборот соҳасидаги давлат органлари раҳбариятининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди

Илк марта ташкил этилаётган ушбу учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон делегацияси, шу жумладан, Ўзбекистондан АОКА директорининг биринчи ўринбосари Д.Саиджанов ва масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашувда қатнашчилар мамлакатларида ахборот сиёсати ислоҳотлари ҳамда ушбу соҳада қонунчилигидаги ўзгаришлар ва янгиликлар билан бир қаторда ахборий таҳдидларга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида ўзаро фикр алмашди.

Шунингдек, ахборот соҳасида амалга оширилаётган ишлар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, АОКА директорининг биринчи ўринбосари Д.Саиджонов кенг ҳамкорликни йўлга қўйишда қўшма медиа лойиҳалар ва медиа маҳсулотларни ишлаб чиқишни муҳокама қилиш лозимлигини таъкидлади.

Шу мақсадда, теле-, радио мутахассислари ўртасида мулоқот майдонини ташкил этиш орқали соҳа вакилларини бир-бирларини таниш, фаолиятларини ўрганиш имкониятларини яратиш мумкинлиги қайд этилди.

Учрашувда ахборот соҳаси бошқарувчилари дезинформация ва фейкларга қарши курашиш, бунда ҳар томонлама саъй-ҳаракатларни бирлаштириш борасида ҳам мулоҳаза ва таклиф-ташаббусларини билдиришди.

Тадбир самимий руҳда конструктив бўлиб ўтди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

АОКА ташаббуси билан ҳудудий бошқармалар билан ҳамкорликда шаҳар ва туман ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун Zoom онлайн платформаси орқали семинар-тренинглар ўтказиш давом этмоқда.

Бугун АОК Хоразм вилояти бошқармаси раҳбарияти ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош мутахассислари Дониёр Солиев, Фарҳод Толипов ахборот маконида миллий контент яратиш, ижтимоий тармоқлар орқали ахборот узатиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича семинар-тренинг иштирокчиларига маъруза қилишди.

Шу билан бирга ахборот хизматлари раҳбарларининг тезкор муносабат билдиришда эътиборли бўлишлари, асосланмаган нохолис маълумотлар билан ишлаш тартиби юзасидан ҳам ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мавжуд муаммолар билан ишлашда қонунчилик нормаларига риоя қилиш, медиа тармоқлар имкониятларидан оқилона фойдаланиш борасида тажриба алмашилди.

Семинар қатнашчилари ўқув давомида қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🇺🇿 🇧🇾 "Анъанавий бизнесдан “яшил” бизнес сари” мавзусидаги иккинчи Ўзбекистон-Беларус аёллари бизнес-форумига тайёргарлик жараёнлари

АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🌐 Брифинг
〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Журналистлар савияси ва саводхонлиги қай даражада?

Диктор ва сухандоннинг фарқи нимада?

Телевидениедаги муамолар...
〰️〰️〰️〰️〰️


🖋 АОКА "Маҳорат мактаби" лойиҳасининг меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон телевидениесининг илк дикторларидан бири Насиба Ибрагимова билан суҳбат давомида ўзбек тележурналистикасининг тарихи ва журналистик маҳорат сабоқларидан хабардор бўласиз.

📽 Тез кунларда АОКА YouTube ижтимоий тармоғида суҳбатнинг тўлиқ версиясини томоша қилишингиз мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 19 август, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Маймунчечакка қарши олиб борилаётган чора тадбирлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Рустамжон Икрамов, Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2024–2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Зоҳид Шакаров, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Аграр соҳани лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шоҳжахон Ҳасанов, "Ўзагролизинг" АЖ Бош юрист консульти
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қурилишда стандартлаштириш соҳасидаги янги истиқболлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Мирсаидов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги илмий тадқиқот институти директори ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram
| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📲«Meta Platforms, Inc» компанияси вакиллари билан Zoom орқали учрашув бўлиб ўтди

АОКА директорининг биринчи ўринбосари Д.Саиджонов ҳамда мутасаддилар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон фуқаролари учун Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида соғлом ахборот майдонини яратиш ва қўллаб-қувватлашда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, онлайн мулоқот давомида Meta компанияси вакиллари мавжуд алоқлаларни янада яхшилаш, шунингдек, ўзаро ахборот алмашинуви бўйича амалий тавсиялар ва консультациялар билан ўртоқлашди.

Учрашувда Meta ва АОКА ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик Facebook ва Instagram ижтимоий платформаларида қонунга зид ҳамда ёлғон хабарлар тарқатилишининг олдини олишда ва камайтиришда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Шу билан бирга фейк саҳифалар, дезинформация, фишинг, фирибгарлик, дипфейкларга қарши курашда кейинчалик ҳам ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 16 август, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ёшлар сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг ташаббус ва ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мирзобек Ҳасанов, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ёшлар етакчиси 
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Маданият вазирлиги томонидан 2024 йилнинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили, олдиндаги устувор вазифалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Маданият вазирлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ўғилой Ўрозова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 15 август, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Ўзархив” агентлиги томонидан халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Анваржон Алиев, “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган тартиб-таомиллар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Кадастр агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Машраббек Тўрабеков, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ АҚШ Адлия вазирлиги монополияга қарши ишда ғалаба қозонганидан кейин Google фаолиятини тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда;

⚡️ TikTok янгиликлар push-хабар хизмати ноаниқ ва чалғитувчи ахборотни жўнатмоқда, бу эса иловадаги дезинформация юзасидан хавотирларни кучайтиради;

⚡️ Француз комиссари Тьерри Бретон Илон Маскга огоҳлантирувчи хат жўнатди, унда Х Европа Иттифоқи фуқароларига хавф туғдирадиган ҳамда Еврокомиссия томонидан мақулланмаган контентлари учун жазоланиши мумкинлиги айтилган;

⚡️ Ҳиндистон инфлюенсерларни ҳукуматга маълумотларни тақдим этишга мажбурламоқчи;

⚡️ Париж Олимпиадасини ўртача 30 миллиондан ортиқ томошабин томоша қилди, бу Токиодагидан сезиларли даражада кўп;

⚡️ Рекрутер ва иш берувчиларнинг фикрига кўра, иш изловчиларнинг тахминан 50% ишга мурожаат қилишда сунъий интеллект воситаларидан фойдаланади;

⚡️Бугун Telegram мессенжери дунёга келган кун.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Meta компанияси Instagram иловасига кўпроқ ўсмир фойдаланувчиларни жалб қилиш учун YouTube платформасига реклама жойламоқда;

⚡️ Илон Маск ва X компаниясининг реклама берувчиларни судга бериш қарори салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин;

⚡️ Вайоминглик мухбир рақиб нашр сунъий интеллект томонидан яратилган иқтибосдан фойдаланаётганини аниқлади;

⚡️ Google сунъий интеллектдан фойдаланиб излаш натижаларини аста-секин камайтирмоқда;

⚡️ Сунъий интеллектнинг "чўқинтирган онаси" Фей-Фей Ли фикрича, Калифорниянинг Сунъий интеллект тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШнинг ривожланаётган экотизимига зарар етказади;

⚡️ Сунъий интеллект саноати жиддий муаммога дуч келмоқда: янада ақлли моделларни яратиш учун фойдаланиладиган реал маълумотлар тугаб бормоқда;

⚡️ Буюк Британия тартибга солувчи органи Ofcom зўравонлик фитнаси учун қўлланиладиган воситаларидан хавотир билдириб ижтимоий тармоқлар платформаларига очиқ хат чоп этди;

⚡️ Буюк Британия қатор ижтимоий тармоқлардан миллий хавфсизликка зарар етказиши мумкин бўлган постларни ўчиришни сўради;

⚡️ WordPress блогерларга лўндароқ ёзишга ёрдам берадиган сунъий интеллект воситасини ишга туширди;

⚡️ ChatGPT'нинг бепул обуна фойдаланувчилари эндиликда DALL-E 3 ёрдамида кунига иккита тасвирни бепул яратишлари мумкин.

⚡️Қирғизистон Республикасида Давлат ахборот муҳити тадқиқот маркази ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилишича, Марказ фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни асосланмаган (ёлғон) ахборотдан ҳимоялаш мақсадида ташкил этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

💬 Қорақалпоғистон ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўқув-семинари ўтказилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб борувчи матбуот котиблари учун Zoom платформаси орқали ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда ахборот хизматлари раҳбарларининг иш жараёнларида тезкорликка эътибор қаратмаслиги, мурожаат ва воқеа-ҳодисаларга расмий муносабат билдириш бўйича етарлича амалий кўникмага эга эмасликлари юзасидан мисоллар билан танқидий мулозалар билдирилди.

Хусусан, бундай вазиятлар жамоатчилик орасида давлат идораларига нисбатан ишончсизликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Семинар давомида АОКА бош мутахассиси Дониёр Солиев матбуот котибларига инқирозли коммуникация ҳолатларида ҳаракат қилиш тартиби ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бектурсин Хожанов ҳамда АОКА Қорқалпоғистон Республикаси Бошқармаси бош мутахассиси Батир Ережеповлар ўқув-семинарида ахборот хизмати ходимларининг муносабат билдириш, баёнот беришда йўл қўйилаётган камчиликлар ва бошқа мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Республика ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллик ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарларини фаолиятларини такомиллаштириш ва яхшилаш, малака-кўникмаларини ошириб бўйича тадбирлар ташкил этиш ишларини мунтазам давом эттирмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Хабар қилинганидек, бугун Париж-2024: XXXIII ёзги Олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон делегацияси, шу жумладан, тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган чемпионларимиз Ўзбекистонга етиб келди.

Президент Ш.Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинди.

Чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида ҳукумат мутасаддилари, шунингдек, мамлакатимиздаги давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари, босма ва интернет нашрлар жалб қилинган бўлиб, барча жараёнлар бевосита тезкор ёритиб борилмоқда.

Тошкент аэропортида Ўзбекистон делегацияси тантанали кутиб олингандан сўнг, спортчиларимиз ўтирган автобус кортежлари шаҳар бўйлаб ҳаракатланади.

Маълумот учун: Париж-2024 ёзги Олимпия чемпионларини тақдирлаш Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон делегацияси Париждаги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. Ўйинлар Ўзбекистон тарихидаги энг муваффақиятлиси бўлди. Спортчиларимиз 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзадан иборат 13 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистон 206 давлат орасида 13-ўринни, Марказий Осиё, МДҲ, Ислом бирдамлиги, Иқтисодий ҳамкорлик ва Туркий давлатлар ташкилотлари давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Осиёда Ўзбекистон Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан кейин 4-ўринни эгаллади. Бокс мусобақаларида мамлакатимиз 5 та олтин медални қўлга киритиб, энг яхши жамоа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойида президент Шавкат Мирзиёев Олимпиада ўйинларида ТОП-15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун барча имкониятлар борлигини таъкидлаган эди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон аҳлини, хусусан Париж- 2024 Олимпия ўйинлари чемпионларини тарихий ғалаба билан чин юракдан қутлайди! Юрт шарафини ҳимоя қилишдаги қатъиятлари, шижоатлари, жасурликларини олқишлаймиз! Сизлар юрт фахрисиз, енгилмас Олимпия чемпионлари!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🔘Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилиши;

🔘Ўзбекистонда спортга эътибор ва спорт журналистикасининг ривожланиб бориши.

🎙️ "ШЕРЗОДХОН ҚУДРАТХЎЖА БИЛАН..." лойиҳаси меҳмони Даврон Файзиев суҳбат давомида ушбу масалалар юзасидан нималар дейди?

📺 Бугун 14:30 да жонли эфир. “РТВ"да ўтказиб юборманг!

➡️ Савол ва мурожаатингизни ( @rtvaloqa_bot орқали ) йўллашингиз мумкин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

📢 9 август, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Монополияга қарши комплаенсни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Тоҳир Абдурашидов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фарҳод Қўзиев. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йил биринчи яримидаги фаолияти натижалари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Баҳора Аҳмедова, Марказ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Илмий фаолиятда кўчирмачиликни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Асрор Норов, Инновацион ривожланиш агентлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram
| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

AOKA - Rasmiy kanali

🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Clubhouse собиқ ходимлари яна бир бор ижтимоий тармоқ яратишда ўзларини синаб кўришмоқчи;

⚡️ Подкаст ижодкорлари Patreon иловасида юз миллион долларлаб маблағ ишлаб топмоқда;

⚡️ АҚШ расмийлари компаниялар ва ҳукуматларни квант хакерлигидан яхшироқ ҳимоя қиладиган учта хавфсизлик алгоритмини чоп этишни кўзда тутишмоқда;

⚡️ X компанияси Илон Маскнинг Буюк Британиядаги норозилик намойишларига нисбатан изоҳлари туфайли потенциал санкцияларга дуч келмоқда;

⚡️ Матн ёзишга мўлжалланган Apple Intelligence воситалари цензурасиз мулоҳазалар ёки баҳсли мавзулар ҳақида сўз кетганда ёмонроқ ишлаши мумкин;

⚡️ Zoom сунъий интеллект асосида ишлайдиган Microsoft Word рақобатчисини ишга туширади;

⚡️ Apple'нинг сунъий интеллект асосидаги қидирувга ўтиши уни Google монополияга қарши қарори таъсиридан ҳимоя қилиши мумкин;

⚡️ Х сунъий интеллектни ўқитиш учун Европа Иттифоқи фойдаланувчи маълумотларидан ноқонуний фойдалангани ҳақидаги даъволарни рад этади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Subscribe to a channel