🔈Ўзбекистонда Кикбоксинг бўйича биринчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтади
Эртага, 25 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида соат 14:00да Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Кикбоксинг бўйича биринчи Жаҳон кубогига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
📌Матбуот анжуманида -
🔘ВАКО президенти - Рой Бейкер;
🔘ARISF (ХОҚ томонидан тан олинган халқаро спорт федерациялари ассоциацияси) президенти Рафаелле Кьюлли;
🔘Осиё конфедерацияси президенти - Мр.Насири
🔘Африка президенти - Аслан Мухаммад иштирок этади.
Маълумот учун: Ўзбекистон тарихидаги биринчи кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги жорий йил 24-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Ушбу спорт тадбири халқаро саҳнада чемпионлик унвони учун курашиш учун дунёнинг энг яхши жангчиларини тўплайди.
➡️ sportdata.org платформасидан рўйхатдан ўтинг ва кўпроқ маълумот олинг.
🎙️ Матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари ва блогерлар таклиф қилинади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
☑️ Ўзбекистон-Озарбайжон I медиа форуми ўз ишини якунлади
“Рақамли асрда ҳақиқатни излашда дезинформацияга қарши кураш” I Ўзбекистон-Озарбайжон медиа-форуми доирасида ахборот соҳасининг долзарб мавзулари юзасидан сессиялар бўлиб ўтди.
📌Жумладан, “Дезинформация қарши курашда энг яхши халқаро амалиётлар” йўналишидаги панел сессияда ўзбекистонлик ва озарбайжонлик ахборот соҳаси мутасаддилари ва ОАВ раҳбарияти ўз мамлакатлари тажрибаси асосида ёлғон ахборотлар тарқатилишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида маълумот беришди.
📌“Ўзбекистон ва Озарбайжонда аҳоли медиасаводхонлигини оширишда давлат ҳамда нодавлат медиа-ташкилотларнинг роли” мавзусидаги иккинчи сессияда бу борада амалга оширилаётган лойиҳалар, медиа-дастурлар, қўшма йўл хариталари ҳамда чора-тадбирлар ҳақида маърузалар тақдим этилди.
📌3-сессия “Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ахборот ва коммуникация соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш”га бағишланган бўлиб, унда бугунги кунга қадар ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида режалаштирилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида таклиф ва ташаббуслар, фикр-мулоҳазалар билдирилади.
Шунингдек, сўзга чиққанлар ахборот билан ишлашда давлат ва нодавлат медиа ташкилотларнинг ҳуқуқлари, қонунчилик меъёрлари, расмий манбаларнинг тезкорлик билан маълумот тақдим этишлари ва бошқа муҳим масалалар юзасидан ёндашувларни айтиб ўтишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон-Озарбайжон медиа форуми ўз ишини якунлади.
📍 Маълумот учун: озарбайжонлик делегация аъзолари учун эртага 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига пресс-тур ташкиллаштирилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇺🇿 🇦🇿 Мамлакатларимизнинг сиёсий ва иқтисодий мавқеига таъсир кўрсатувчи дезинформацияга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришимиз ўта муҳим ҳисобланади - А.Ходжаев
"International Hotel Tashkent"да Ўзбекистон РеспубликаАхборот ва оммавий коммуникациялари ҳамда Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида икки давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” доирасида “Рақамли асрда ҳақиқатни излашда дезинформацияга қарши кураш” I Ўзбекистон-Озарбайжон медиа-форуми очилиш маросими бўлиб ўтди.
АОКА директори А.Ходжаев Медиа форум иштирокчиларини қутлар экан, ушбу тадбир Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатларининг ахборот ҳамда медиа соҳасида амалга ошираётган қатор дастурлари кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
“Мамнуният билан таъкилаш лозимки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон медиа соҳасида ҳамкорликни босқичма-босқич мустаҳкамлаб бормоқда.
Медиа соҳасидаги йўл харитаси икки давлатнинг ушбу тармоқда аниқ йўналишларини белгилаб берди.
Давлатларнинг қарама-қаршиликлари тобора ахборот соҳасига таъсир кўрсатмоқда, фейк янгиликлар сони ортмоқда, дезинформация кампаниялари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, бутун дунёда сунъий интеллект ва машҳур шахсларнинг сохта видеоларини яратишда қўлланиладиган дипфейк технологиясининг ривожланиши дезинформация янада фаол тарқалишига ҳамда инсонларни чалғишига олиб келаётгани хавотири ортиб бормоқда.
Бундай шароитда, давлатларимиз ахборот соҳасидаги хатарлар ҳамда таҳлидларга қарши туриш борасида умумий ёндашувларни аниқлаши ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириши лозим, деди А.Ходжаев сўзи давомида.
Давлатимиз раҳбари томонидан турли глобал даражадаги тадбирларда, халқаро ташкилотларнинг мажлисларида Марказий Осиё давлатлари бирдамлиги, тинчлигини мустаҳкамлаш, минтақада иқтисодий, ижтимоий тараққий этишнинг истиқболли режаларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, қўшничилик муносабатларини яхшилаш, жумладан Афғонистонга гуманитар кўмаклашишда кучларни бирлаштириш бўйича кўплаб таклиф-ташаббуслар илгари сурилган. Бу Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатга нисбатан беғараз, холис ва тинчликсевар сиёсатининг ифодаси десак муболаға бўлмайди.
Бироқ мамлакатимизнинг ушбу ислоҳотлари доим ҳам айрим хориж давлатлар томонидан “илиқ” кутиб олинмайди. Ўзбекистон томонидан чин инсонпарварлик ғоялари ва тамойили асосидаги интилишлари айрим чет эл ахборот ресурсларида асоссиз, ёлғон ва дезинформациялар билан талқин этилиш ҳолатлари учраётгани сир эмас.
Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатларининг ахборот сиёсати соҳасида ваколатли органи сифатида АОКА ва Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий мавқеига таъсир кўрсатувчи дезинформацияга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришимиз ўта муҳим ҳисобланади.
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Адлия вазирлиги Google далилларни қасддан йўқ қилганини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда;
⚡️ Трамп ижтимоий тармоқ империяси учун 2 миллиард доллар жаримага тортилиши мумкин;
⚡️ Ливан бўйлаб минглаб пейжерларнинг портлаши технологик таъминот занжири хавфсизлиги ҳақида глобал хавотир уйғотди;
⚡️ Threads позицияси иловаларни юклаб олиш рейтингида ўсишда давом этмоқда;
⚡️ "Интернетда болаларнинг хавфсизлиги тўғрисида"ги қонун ва "Интернетда болалар ва ўсмирларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлар Вакиллар палатасининг Энергетика ва тижорат қўмитаси томонидан қабул қилинди;
⚡️ Meta AI'дан ҳар кун фойдаланувчи аксарият одамлар буни WhatsApp орқали амалга оширмоқда;
⚡️ Илон Маскнинг Х компанияси ўз дастурий таъминотини автоматик янгилаш орқали Бразилияда ижтимоий медиа тармоғига қўйилган тақиқни четлаб ўтишга муваффақ бўлди;
⚡️ LinkedIn ўзининг сунъий интеллектини хизмат кўрсатиш шартларини янгиламасдан фойдаланувчи маълумотлари асосида ўқитади;
⚡️ Сунъий интеллект ёрдамида Google шарҳлари кўпинча тизимга кирган фойдаланувчиларга кўрсатилади;
⚡️ Сунъий интеллект одамларга бошқа биологик турларни яхшироқ тушунишга имкон беради;
⚡️ OpenAI ва Anthropic'нинг ботлар ёрдамида ўқув маълумотларини олишга интилиши веб-сайтларга харажатларни оширмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇺🇿 🇦🇿 Озарбайжонлик ахборот мутасаддилари, матбуот котиблари ва ОАВ вакиллари Ўзбекистонда
Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва мутасадди ходимлари, матбуот котиблари, оммавий ахборот воситалари ходимлари жорий йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “Рақамли асрда ҳақиқатни излашда дезинформацияга қарши кураш” I Ўзбекистон-Озарбайжон медиа-форуми доирасида Ўзбекистонга келишди.
Бугун озарбайжонлик делегация аъзолари ўз йўналишлари бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда ўзбек ахборот-медиа соҳаси билан танишишди, Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат қилишди.
Жумладан, Озарбайжон давлат органлари ва идоралари матбуот котибларининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ташрифи чоғида медиа тадбирлар ўтказиш, ахборот хизматлари билан ҳамкорликда ишлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органларининг халқ олдида очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мамлакатимиз тармоқ идораларига борган ҳолда бевосита мутасадди ахборот хизматларининг иш фаолияти билан танишишди.
Бу вақтда Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва мутасадди ходимлари “ZO‘R TV” телеканали фаолияти билан таништирилди. Телеканалда муаллифлик ҳуқуқини таъминланиши, замонавий технология имкониятларидан юқори фойдаланган ҳолда турли ёш ва тоифадаги аудиторияга мос контент яратиш ишлари тўғрисида маълумот берилди.
Озарбайжон делегацияси таркибида Ўзбекистонда бўлиб турган оммавий ахборот воситалари ходимлари Тошкент шаҳрининг қадамжо жойлари ва маданий объектлари бўйлаб саёҳат қилишди.
Маълумот учун: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланган.
Жорий йилнинг 25-28 июль кунлар ўзбекистонлик ахборот ва медиа соҳаси вакиллари, жумладан АОКА масъул ходимлари учун Озарбайжонда ОАВлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилган эди.
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Z авлоднинг қарийб ярмидан кўп респондентлари сўровларда X ва TikTok ҳеч қачон кашф қилинмаслигини хоҳлашларини айтишган;
⚡️ 2020 йилдан бери технологик иш ўринлари пасайиб бормоқда ва ишчиларнинг айтишича, компаниялар сунъий интеллектни қўллаганидан бери ишчи ёллашдан кўра кўпроқ даромад кўрмаган;
⚡️ Тадқиқотчилар YouTube'да фитна хабарларини тарқатувчи видеолар қаторида йирик брендларнинг рекламалари пайдо бўлаётганини аниқлашди;
⚡️ Bluesky суистеъмол, спам ва бошқа масалалар билан боғлиқ ишонч ҳамда хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш босқичида;
⚡️ Google сунъий интеллект ёрдамида яратилган ёки таҳрирланган расмларни аниқлашга ёрдам берадиган "ушбу расм ҳақида" қидирув функциясини жорий қилишни режалаштирмоқда;
⚡️ Ўргатувчи маълумотларни қидирадиган сунъий интеллектга эга роботлар бутун Интернетни вайрон қилмоқда;
⚡️ БМТнинг сунъий интеллект бўйича маслаҳат органи сунъий интеллектни тартибга солиш бўйича еттита, жумладан, технология ҳақидаги билимларни тарқатиш учун холис комиссия тузиш тавсиясини берди;
⚡️ Meta Европа Иттифоқини унинг қоидалари сунъий интеллект бумини секинлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди;
⚡️ OpenAI компанияга сунъий интеллектни ўқув жараёнига киритишда ёрдам бериши учун Coursera онлайн таълим компанияси раҳбарини ёллади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅✅✅📤📤📤📤
📷 Instagram "Teen Accounts" ёрдамида чекловлар жорий қилиб, ота-оналар назоратини кучайтирди
«Ўсмирлар аккаунтлари» (Teen Accounts)16 ёшдан кичик бўлган барча фойдаланувчилар учун автоматик тарзда фаоллашади.
Бундан аккаунтлар учун бошқа фойдаланувчилар билан мулоқот, контентдан фойдаланиш ва вақтга чекловлар қўлланилади.
🇺🇿 🇨🇳 Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлик доирасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Бугун АОКАда Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси тарғибот бўлими бошлиғи ўринбосари Ван Ганг бошчилигидаги делегация ҳамда Агентлик раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ўзбек-хитой алоқаларида АОКА билан ҳамкорлик қилиш йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар учун контент яратиш, медиа технологиялардан кенгроқ ва унумли фойдаланиш, шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича тажриба алмашиш, мутахассис ва кадрлар малакасини оширишга қаратилган дастурларни кенгайтириш масалалари юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, учрашувда ноширлик ва таржима соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, кутубхоналарда хитой тилидаги адабиётлар ҳажмини ошириш, ўзбек-хитой китоб асарлари тақдимотларини ўтказишни йўлга қўйиш борасида ҳам тўхталиб ўтилди.
Хусусан, мумтоз ва замонавий адабиёт намояндалари асарларини таржима қилиш, бу бўйича дастлаб ўзбек ва хитой адибларидан иборат рўйхат тузишга келишиб олинди.
Бугунги куннинг долзарб тармоғи ҳисобланган сунъий интеллект имкониятларидан оқилона фойдаланиш, меҳнат фаолиятида сунъий интеллект енгилликларини қўллаш, икки томонлама фаол мулоқот ўрнатиш масалалари бўйича ҳам таклифлар тингланди.
Учрашув якунида таклиф ва мулоҳазалар ўрганилиши ҳамда келгуси давра суҳбатларида унинг ижросини таъминлаш чораларини муҳокама қилишга келишилди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#mediasavodxonlik
⚠️ Сиз исталган хорижлик шахсга унинг тилида видео мурожаат йўллашингиз мумкин. Ёки фаолиятингизда ҳам буни қўллаш имкониятига эгасиз.
➡️ Медиасаводхонлик рукнидан сиз учун яна бир тавсия. Видеороликни томоша қилинг ва ўзингиз гувоҳ бўлинг!
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ YouTube Покистонда астрологик бум келтириб чиқармоқда;
⚡️ Spotify иловада ота-оналар назоратини жорий қилмоқда;
⚡️ Meta 2018 йилда веб-сайтларда сотиладиган рекламалар учун муваффақиятли рақобатлаша олмаслигини тушуниб, Google билан шартнома имзолаган эди;
⚡️ Google, Amazon, Microsoft ва Meta Огайо штатида компаниялар маълумотлар марказлари учун тўлаши керак бўлган дастлабки энергия харажатларини оширадиган таклифга қарши чиқишмоқда;
⚡️ TikTok иши бўйича тингловда судьялар илованинг далилларига шубҳа билан қарашди;
⚡️ Бразилия Xни тақиқлади, бироқ ўнг қанот сиёсатчилар ҳануз ундан фойдаланмоқдалар;
⚡️ Apple ва Google баёнотлари шуни кўрсатадики, сунъий интеллект кўпроқ мавжуд технологияларни модернизация қилиш учун яхши қўлланилади;
⚡️ Одамлар чат-ботлар билан янги йўллар орқали мулоқот қилишни бошлайдилар.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 18 сентябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича идоралараро комиссиянинг мақсад-вазифалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Экология вазирлиги томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар кўрсаткичи: эришилган натижалар, келгуси режалар ва экологик таълимни ривожлантириш истиқболлари профилактикаси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Республика Маънавият ва маърифат марказининг жорий йил ўтган давридаги фаолияти таҳлили, вазифалар ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Баҳора Аҳмедова, Республика Маънавият ва маърифат маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Met RT ва бошқа Россия давлат ОАВга платформаларидан фойдаланишни тақиқлади;
⚡️ Британиялик сиёсатчи Ник Клегг Лондондаги омма олдида нутқида Илон Маск, шу жумладан контентнинг модернизацияси тўғрисида қатор танқидий фикрларини билдирди;
⚡️ X платформаси Европа Иттифоқининг янги қонунига бўйсуниши учун "жуда ёш" деб топилди;
⚡️ АҚШ Адлия вазирлиги ва TikTok Апелляция судидан декабрь ойи бошига қадар Олий суддан қонунни январь ойининг ўрталаригача кўриб чиқишни талаб қилиш тўғрисида қарор чиқаришни сўради;
⚡️ Ҳатто Facebook ҳам реклама борасида Google билан рақобатлаша олмаслигини хулоса қилди;
⚡️ Google ўзининг катта реклама ишида ҳакамлар ҳайъати судидан "қочди";
⚡️ Gemini Data компанияси Googlе'ни сунъий интеллект хизматларини Gemini деб номлаш билан товар белгиси бўйича қонунни бузганликда айблаб судга берди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Маълум қилинишича, Spotify видео яратувчиларига YouTube'га қўшимча равишда платформада контент тарқатиш учун 7 хонали маблағ таклиф қилмоқда;
⚡️ Microsoft ва киберфирмалар навбатдаги CrowdStrike муваффақиятсизликни олдини олишга ҳаракат қилмоқда;
⚡️ 2022 йил июнда Х муқобили сифатида ишга туширилган, хронологик тасмали Cohost фаолияти тугатилмоқда;
⚡️ Google Калифорния қонунчилари билан штатдаги янгиликлар нашрларини молиялаштириш учун шартнома тузди;
⚡️ Апелляция суди Amazon'га қарши монополияга қарши ишни қайта очди ва чакана сотувчига унинг нархлаш амалиёти рақобатга зарар етказиши айбловини қўйди;
⚡️ Meta реклама улуши унинг платформаларига сарфланган вақт улушидан деярли 3 баравар юқори;
⚡️Meta Кузатув Кенгаши Венесуэладаги яқинда ўтказилган президентлик сайловлари билан боғлиқ иккита ишни кўриб чиқади;
⚡️Сунъий интеллект ёрдамида сохталикни аниқлаши мумкин бўлган C2PA-аутентификация тизими аллақачон ишга тушди, лекин мос келиш муаммолари сабаб кенг тарқалмади;
⚡️Amazon, Microsoft, Meta ва бошқа технологик компаниялар сунъий интеллектга интилиши туфайли жуда катта миқдорда энергия истеъмол қилмоқда ва ўзининг ҳақиқий углерод чиқиндиларини миқдорини яширмоқда;
⚡️OpenAI Калифорния қонун чиқарувчи органи томонидан сунъий интеллект компаниялари учун янги хавфсизлик талабларини жорий этиш таклифига қарши чиқмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 16 сентябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 17-20 сентябрь кунлари "ICTWeek Uzbekistan-2024" Ахборот-коммуникация технология ҳафталиги ўтказилиши юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Атлас байрами" Халқаро тўқимачилик фестивалига тайёргарлик юзасидан
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ҳунарманд уюшмаси раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманларига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🥅 Жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Андижон, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.
⚽️Бугун Тошкент шаҳри ва параллел равишда Бухоро шаҳрида Жаҳон чемпионати ўйинлари бошланди.
🏆Тошкентда "Humo" аренасида Футзал Жаҳон чемпионатининг очилиши ва Парагвай-Коста-Рика ҳамда Ўзбекистон-Нидерландия ўртасида ўйинлар бўлиб ўтди.
Маълумотга кўра, бугун Тошкентдаги чемпионатда қарийб 7 минг 500 томошабин ўйинларга мухлислик қилди.
Маълумот учун: Бухоро шаҳрида Бразилия-Куба ўртасидаги баҳсда Бразилия терма жамоаси 10:0 ҳисобда ғалаба қозонди.
Тошкент "Humo" аренасидаги Парагвай-Коста-Рика ўйинида Парагвай жамоаси 5:2 ҳисобда; Ўзбекистон-Нидерланидия баҳсида эса ҳисоб 3:3 дуранг натижа билан якунланиб, юртимиз терма жамоаси қимматли 1 очкони қўлга киритди.
Ўтган ҳафта давомида маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтларида Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани Кофрун маҳалласида рўй берган техноген офат катта резонансга сабаб бўлди.
Расмий манбалар орқали вазият тўғрисида ахборот бериб турилганига қарамай, аҳолида ваҳима уйғотувчи ва чалғитувчи хабарлар ҳам кенг тарқалди.
Дезинформацияларни “болалатувчи” медиа, айни вақтда вазиятга “даво” сифатида реалликни тезкорлик ва аниқлик билан очиб беради.
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раҳбари Шерзодхон Қудратхўжа бир қатор давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари, медиа вакиллари билан Бойсун тумани Кофрун қишлоғига бориб, маҳаллий аҳоли билан бевосита суҳбатлашиб асл ҳолатга ойдинлик киритди.
❓Ҳаммаси, аслида қандай бўлди?
Шерзодхон Қудрадхўжанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида видеолавҳаларни томоша қилинг ва реал воқелик ҳақида ўзингиз гувоҳ бўлинг!
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇺🇿 🇦🇿 Озарбай делегацияси ҳамда АОКА раҳбари ва мутасаддилари учрашуви бўлиб ўтди
Маълум қилинганидек, "International Hotel Tashkent"да “Рақамли асрда ҳақиқатни излашда дезинформацияга қарши кураш” I Ўзбекистон-Озарбайжон медиа-форуми бўлиб ўтмоқда.
Форум доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги директори Ахмед Исмаилов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамда АОКА директори Асаджон Ходжаев ва мутасаддилар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда жорий йил Озарбайжонда ўтказилган "Shusha global media forum" ҳамда Тошкентда бўлиб ўтаётган медиа форум борасида мулоҳазалар билдирилди.
Йўл харитасида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, жорий йил ноябрь ойида ўтказилиши кўзда тутилаётган ТДТ Ахборот раҳбарларининг йиғилишига тайёргарлик тадбирлари юзасидан таклифлар билдирилди ва фикр алмашилди.
Икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини ахборот ва медиа соҳасида мустаҳкамлашнинг истиқболли лойиҳалари устида иш олиб боришга келишилди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 24 сентябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан олиб борилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фахриддин Нуралиев, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Улуғбек Кандимов, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, Банк ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇺🇿 🇦🇿 Озарбайжонлик ахборот мутасаддилари, матбуот котиблари ва ОАВ вакиллари Ўзбекистонда
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 23 сентябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Ижтимоий ҳимоя: янги тартибдаги ногиронликни белгилаш, инклюзив жамият ва бандлик масалалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Отабек Усмонов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❓Муддатидан олдин овоз бериш жараёнига қачон старт берилади?
❓Қандай сайловчилар муддатидан олдин овоз беради?
❓Участка сайлов комиссияси раиси овоз беришни якунлаши мумкин(ми)?
〰️〰️〰️〰️
💻 Халқаро пресс клубнинг “Cайлов участкаларининг фаолияти” мавзусидаги кўрсатувида ушбу ва бошқа кўплаб саволларга жавоб оласиз.
📢 20 сентябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик: магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Улуғбек Урунов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Давлат дастуридаги мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Даврон Жуманазаров, Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ YouTube бош директори Нил Мохан Адлия вазирлигининг Google'га қарши антимонополия ишида гувоҳлик берди;
⚡️ Спорт Х бўйича асосий муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда;
⚡️ Тадқиқотларга кўра, ўсмирларнинг ижтимоий тармоқларга киришига чекловлар, жумладан Instagram ва TikTokдаги ёш чекловлари болаларнинг руҳий саломатлигига зарар келтиради;
⚡️ АҚШда TikTok тақдири суд қарорига боғлиқ;
⚡️ Гонконг полицияси жиноятчилар ёш резидентларни турли кибержиноятлар ва фирибгарликларда эксплуатация қилишлари ҳақида огоҳлантирди;
⚡️ TikTok аксарият америкаликлар учун янгиликлар манбасига айланмоқда;
⚡️ Apple суддан жосуслик дастурлари ишлаб чиқарувчи NSO Group компаниясига қарши даъвони рад этишни сўради ва Исроил расмийларининг компания штаб-квартирасидан махфий файлларни тортиб олиши даъво салоҳиятига путур етказиши мумкинлигини айтди;
⚡️ OpenAI ChatGPT сўровларсиз суҳбатларни бошлашига сабаб бўлган хатони тузатганини маълум қилди;
⚡️ Google фойдаланувчиларга обуна бўлишдан олдин хизматни синаб кўришлари учун Gemini Live, сунъий интеллектга асосланган виртуал ёрдамчисини бепул қилди;
⚡️ Тадқиқот шуни кўрсатдики, ота-оналар ўсмирлар сунъий интеллектдан қандай фойдаланишлари ҳақида тасаввурга эга эмаслар;
⚡️ Blackrock ва Microsoft сунъий интеллект учун маълумотлар марказлари, энергетика объектлари ва бошқа инфратузилмани молиялаштириш учун 30 миллиард доллар маблағ йиғиш ниятида эканлигини маълум қилишди;
⚡️ Калифорния губернатори СИ ишлаб чиқувчилар фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси штатнинг сунъий интеллект саноатига "тўхтатувчи таъсири"дан хавотирда;
⚡️ Microsoft G42 билан ҳамкорликни чуқурлаштириб, Абу-Дабида иккита сунъий интеллект марказини яратди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 19 сентябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик ва миллий тажрибалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Судьялар олий кенгаши мутасаддилари
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Янги жорий этилган "Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожлантириш соати” тадбирларининг мазмун-моҳияти ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📖 Китоб ўқиган, ўзини устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди – Ш.Мирзиёев
Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори Умида Тешабоеванинг туркий халқлар маданияти, санъати ва урф-одатлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиб борувчи “Bengütaş” (Туркия) кутубхона журналида чоп этилган мақоласида Ўзбекистон давлат раҳбарининг китоб мутолааси ҳақидаги иродларидан келтирилган иқтибос мамлакатимизда китобхонликни тарғиб қилиш устувор йўналишлардан бири эканлигини яққол ифодалайди.
Мақолада айнан шу йўналишдаги ислоҳотлар, кутубхоначилик, китобхонликни ривожлантиришда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг роли очиб берилган.
Миллий кутубхонанинг умумий фонди жами: 8 108 066 нусха бўлиб, шундан босма нашрлар 7 121 062 нусхани, электрон ресурслар сони 987 004 нусхани ташкил этади. Фойдаланувчиларнинг сони ҳам кундан кунга ортиб бормоқда, айни дамда кутубхона рўйхатидан ўтган фойдаланувчилар сони 360 687 та бўлиб, кутубхона фондидан фойдаланиш учун кутубхонага йилига ўртача 600 000 га яқин китобхон ташриф буюради. Фойдаланувчилар учун 15 та турли соҳаларга ихтисослаштирилган ўқув заллари мавжуд.
Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан “Йилнинг энг яхши Ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик танлови ташкил этилиб, танлов ғолиблари йил давомида стипендиялар олиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Бу соҳа вакилларини шу жумладан ёш кутубхоначи кадрларни янада куч ва шижоат билан кутубхона иш фаолиятини олиб боришида рағбатлантирмоқда.
Шу билан бирга, ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган ва узоқ йиллардан буён кутубхонада хизмат қилиб келаётган мутахасиссислар учун “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди.
✅ "Битмас хазина" китоб фестивали ўзи ишини якунлади
16-17 сентябрь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Green hills resort" да бўлиб ўтган "Китобсевар миллат" шиори остидаги "Битмас хазина" фестивали адабиёт мухлислари ва китобхонлар, ноширлар, китоб-савдо масъуллари, кутубхоначилар, педагоглар, олимлар учун кенг мулоқот майдонига айланди.
Бугун Фестивалнинг иккинчи кунида “Халқаро тажриба: адабий агентлик ва меценатлик фаолияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида мамлакатда айни вақтда ягона адабий агент Мунира Норова ўз фаолияти ҳақида маълумот берди.
Маълумот учун: ушбу фаолият тури Ўзбекистонга кириб келганига қарийб 5 йиллар бўлди. Адабий агентлар ноширлар ва ёзувчилар ўртасида кўприк вазифасини ўтайди.
Эслатиб ўтамиз, китоб фестивали АОКА, UzReport телеканали, Республика маънавият ва маърифат маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Халқ банки, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Green hills resort" дам олиш маскани ҳамкорлигида ташкил этилди.
📢 17 сентябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Ўзбекистон тарихи давлат музейида олиб борилаётган реконструкция жараёнлари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Меҳрожиддин Умурзаков, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Миллий маданий марказлар фаолияти таҳлили, Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Миллий маданий марказлар раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❤️ “Битмас хазина” китоб фестивал китобсеварларнинг севимли байрамига айланади - А.Ходжаев
Бугун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида АОКА, UzReport телеканали, Республика Манавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида
яна бир кенг кўламдаги китобхонлик байрами - “Битмас хазина” китоб фестивали ва кўргазма-ярмарка ўз ишини бошлади.
Тадбирда ўзбек адиблари, олимлар, ноширлар, полиграфия, китоб-савдо ташкилоти, нашриётлар мутахассислари, китобхонлар, талаба-ўқувчилар иштирок этди.
Фестивалнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар китобхонликни, мутолаа маданиятини кенг тарғиб қилишда бундай тадбирлар сонини кўпайтириш заруратини таъкидлашиб, “Китобсевар миллат” шиори остида бугунги завонавий адабиётни ривожлантириш, мумтоз асарларни ўқувчиларга қимматини сақлаган ҳолда етказишда адабий майдон сифатида хизмат қилишини қайд этишди.
Жумладан Агентлик директори А.Ходжаев сўзи давомида нашриёт ва матбаа корхоналарини солиқлардан озод қилиш ва уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, бадиий таржима соҳасида халқаро мукофотни таъсис этиш, болалар учун яратилган энг яхши асарлар бўйича Президент мукофотини таъсис этиш, маҳаллаларда китобхонлик даражасини ошириш қонунчилигимизда бир қатор меъёрий ҳужжатлар билан мустакамланганини таъкидлади.
“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши нашриёт ва матбаа корхоналарининг эркин ривожланиши учун барча имкониятларни яратиб берди.
Бу ўзининг самараларини бермоқда. Республикамизда 2020 йилда 168 та нашриёт фаолият юритган бўлса, 2024 йил 1 август ҳолатига кўра уларнинг сони 562 тага етди. Бу даврда матбаа корхоналарининг сони 300 тага ошди. 680 дан ортиқ ихтисослашган китоб савдо мажмуалари ташкил этилди, деди Асаджон Ходжаев ўз нутқида.
✅✅✅📣📣📣
📢Мутолаа иштиёқмандларини "Битмас хазина" китоб фестивалига таклиф қиламиз!
📚 Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида "Китобсевар миллат" шиори остида катта адабиёт фестивали ҳамда китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.
📌 Тадбир ташкилотчилари:
🔵Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
🔵UzReport телеканали;
🔵Республика Манавият ва маърифат маркази;
🔵Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси;
🔵"Green hills resort" дам олиш зонаси.
✅ Адабиёт фестивали доирасида ноширлик иши ва адиблар билан ҳамкорлик, таржима санъати, муаллифлик ҳуқуқи, адабиёт соҳасида меценатлик мавзуларида турли форматдаги тадбирлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
📌 Ҳақиқий мутолаа шинавандаларини 16-17-сентябрь кунлар "Green hills resort"да кутиб қоламиз.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📝 ОАВ вакиллари учун янги сайлов қонунчилиги ҳамда “E-Saylov” ахборот тизимини тушунтиришга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилди
🔘Бугун Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан “Янгиланган сайлов қонунчилигига кўра сайловларни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда ОАВ вакилларининг иштироки масалалари” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.
🔘Унда Марказий сайлов комиссияси ва АОКА мутасаддилари, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 100га яқин вакили иштирок этди.
🔘Ўқув-амалий машғулотлардан кўзланган мақсад сайлов жараёнларини ёритишда иштирок этувчи ОАВ вакилларига янгиланган сайлов қонунчилигининг муҳим жиҳатларини тушунтириш, шунингдек, сайлов жараёнларини рақамлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган “E-Saylov” ахборот тизимидан фойдаланиш тартиб-тамойиллари билан таништиришдан иборат.
🔘Машғулотлар давомида янгиланган сайлов қонунчилигига кўра, сайловларни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари симуляцион сайлов участкасида амалий кўникмалар мисолида тушунтириб ўтилди.
🔘Шунингдек, номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби, ОАВ вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир ахборотлар берилди.
🔘Шу билан бирга, Ўзбекистонда илк бор сайловлар соҳасида янги жорий этилган “E-Saylov” ахборот тизимининг имкониятлари ва ундан фойдаланишга доир маълумотлар ва муҳим тавсиялар бериб ўтилди.
🔘“E-Saylov” ахборот тизимининг яна бир муҳим жиҳати – ОАВ вакилларига сайлов кампанияси даврида сайловга оид зарур ахборотлар ҳақида SMS-хабарномалар юбориб турилиши маълум қилинди.
🔘Мунозара тарзида бўлиб ўтган семинар-тренингларда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга Марказий сайлов комиссияси экспертларидан батафсил маълумотлар олишди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт