📖 "Болалик – бу байрам" (“Çocukluk Şenliktir!”) китоб ярмаркасида Ўзбекистон стенди намойиш этилмоқда
Жорий йилнинг 2-10 ноябрь кунлари Истанбул шаҳридаги "TUYAP" кўргазма ва конгресс марказида 41-халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Китоб кўргазмасида 1000га яқин нашриёт, китоб-савдо ташкилотлари иштирок этмоқда. Қарийб 10 кун давом этадиган кўргазма доирасида 400 га яқин маданий тадбирлар ташкил этилади.
Шунингдек, китобхонлар иштирокчи давлатлардан 3000дан зиёд муаллиф билан бевосита мулоқот қилиш имконига эга бўлишади.
Халқаро китоб кўргазмасида Руминия, Эрон, Хорватия, Хитой, Англия ва Россия давлатлари нашриётлари ўртасида муаллифлик ҳуқуқи бўйича муҳим шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон, Германия, Греция, Шри-Ланка, Альбания ва Нигерия давлатлари нашриётлари учун ташкил этилган махсус дизайн зоналарида учрашувлар ўтказиш, мулоқот қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш шароитлари яратилган.
Маълумот учун: "Болалик – бу байрам" (“Çocukluk Şenliktir!”) халқаро китоб кўргазмаси Туркиядаги энг нуфузли адабиёт кўргазмаси бўлиб, "TUYAP Fair Group" компанияси томонидан 1982 йилдан буён ўтказиб келинади.
📢 1 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти ва 2024 йилги 1-стипендия танловининг якуни
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Республика топонимика хизмати бошқармаси томонидан 2024 йил 9 ойи давомида бажарилган ишлар ҳамда нотўғри талқин қилиниб, кўп танқидга учрайдиган номлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дилноза Камолова, Давлат кадастрлари палатаси Республика топонимика хизмати бошқармаси бошлиғи
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида бюджет харажатларининг самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Сардор Усмонов, Ҳисоб палатаси масъул ходими
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори
🖋 №1413 Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида
🖋 №1414 Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣Европа Иттифоқи Ўзбекистонда гендер тенглиги бўйича медиа маҳоратини оширишга қаратилган янги ташаббусни ишга туширди
Кеча Тошкент шаҳрида "Мir Luхе Рlaza Hotel"да Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган "Табассум: Ўзбекистонда гендер тенглигини тарғиб қилиш ва ёш аёлларни қўллаб-қувватлаш учун медиа кўникмалари" лойиҳасининг расмий тақдимотига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, халқаро ва донор ташкилотлари, АОКА масъул ходимлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Гендер тенглиги тарғиботида медиа кўникмаларни шакллантиришни мақсад қилган лойиҳа мақсадли гуруҳлар, шу жумладан журналистлар, блогерлар, ёшлар ва аёллар ҳамда нодавлат ташкилотларнинг гендер мавзусида контент тайёрлаш, бу борадаги дезинформацияларга қарши курашиш, мавзу юзасидан медиа тадбирлар ўтказиш бўйича тажриба ва малака оширишга қаратилган.
"Ушбу лойиҳа нафақат муҳим мавзуларни ёритишда, балки ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ҳам фаол иштирок этадиган жамоатчиликни ривожлантиришга ҳисса қўшади", - деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар.
✅ АОКА Ички аудит хизмати томонидан Наманган вилоятидаги тизим ташкилотларда ўтказилган ички аудит тадбири якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Агентлик ички аудит хизмати бошлиғи А.Саломов раислигида ўтказилган йиғилишда Агентликнинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоятлар, туман (шаҳар) АКМлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари иштирок этди.
Йиғилишда Ички аудит хизматининг жорий йил иш режасига асосан ўтказилган ички аудит тадбири натижалари баён қилинди.
2022 йилда Ички аудит хизмати томонидан вилоят тизим ташкилотларида "Молиявий аудит" асосида амалга оширилган ўрганишларда аниқланган камомад ва ноқонуний харажатлар каби қатор молиявий хатоликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, хато-камчиликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ўз вақтида кўрилган зарурий чоралар сабаб, жорий йилда бу каби молиявий хатоликлар аниқланмади.
Бироқ, соҳавий мутахассисларнинг иш фаолияти, лавозим мажбуриятларининг бажарилиши каби самарадорлик кўрсаткичлари юзасидан жорий ўрганишларда бартараф этилиши лозим бўлган баъзи хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди ҳамда ушбу хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда, шунингдек, ўтган давр давомида ўз иш фаолиятини ижобий томонга яхшилашга эришган Давлатобод, Чортоқ, Мингбулоқ, Наманган ва Поп туман АКМлар алоҳида эътироф этилди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 30 октябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: IT таълим олишда давлат томонидан тақдим этилаётган имконият ва имтиёзлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: 2024 йилнинг 9 ойлигида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 29 октябрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Санитария-эпидемиология соҳасини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: “Жадидлар изидан” Республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Экспорт ҳажмларининг ўсиши ҳамда Республика экспорт штаби фаолияти тўғрисида
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: 2025 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрлари
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Расмий муносабат
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилмоқда.
Қайд этиш лозимки, аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, текширилмаган маълумотларни тарқатиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Шу нуқтаи назардан, журналист ва блогерларга фақат расмий манбаларда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🗳 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот
⏰ Соат 17:00 ҳолатига овоз берганлар сони (71,52%)
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🗳 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот
⏰Соат 11:00 ҳолатига овоз берганлар сони
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👨🏻🦽Сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳақида
✅ Сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ва ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳуқуқларини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди.
✅ Жумладан, сайловчилар рўйхати уйма-уй юриб аниқлаштириш жараёнларида сайловчилар орасида ногиронлиги бўлган шахслар 832 минг нафар эканлиги ҳамда уларнинг 105 минг нафари бўлажак сайловда иштирок этиши учун кўмак беришга муҳтожлиги аниқланган.
✅ Шунингдек, сайловда мустақил иштирок эта олмайдиган ҳар бир сайловчига овоз беришга кўмаклашиш учун 16 минга яқин волонтёр бириктирилди.
✅ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайловда иштироки учун тегишли инфратузилмавий шароитлар яратилди.
✅ Барча сайлов участкаларига брайл алифбоси трафаретлари етказилди.
✅ Овоз бериш хоналарига махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари жойлаштирилди.
✅ Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи сайловчилар мавжуд бўлган сайлов участкаларида оптик лупалар етказилди.
✅ Сайлов участкаси жойлашган ҳудуддаги ногиронлар аравачасига мослаштирилган нишаб йўлаклар (пандуслар) ёки "ёрдамга чақириш" тугмаси билан жиҳозланди.
✅ Бундан ташқари, сайловга оид ахборотлар сурдо таржима, субтитр ёзуви, брайл алифбоси ва бошқа шакллар орқали етказилиб келинмоқда.
✅ Сайлов комиссиялари таркибида 1343 нафар ногиронлиги бўлган шахс вакиллари фаолият кўрсатиб келмоқда.
✅ Шунингдек, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган барча номзодларнинг 616 нафари ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🟠 2024 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар графиги
🟠Тадбирлар Алишер Навоий кўчаси, 1-уй Симпозиумлар саройида ташкил этилган Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида ўтказилади.
✔️ Матбуот тадбирларда Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🟠 Шарқ ренессанси феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва цивилизациялар" Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигининг якуний ялпи мажлисида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Умида Тешабоеванинг "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси"мавзусида тақдимоти
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ АҚШ бўлиб ўтадиган сайловдан 12 кун олдин Meta Кузатув Кенгаши сиёсий баёнотларнинг модерациясидан хавотирда;
⚡️ 800 га яқин ОАВ ва реклама компаниялари вакили бўлган француз гуруҳлари Тим Кукни Safari фойдаланувчиларига тасвирлар ва рекламаларни яширишга имкон берадиган хусусиятдан фойдаланишни тўхтатишга чақирган очиқ хатни имзоладилар;
⚡️ Perplexity бош директори сунъий интеллектга асосланган қидирув тизими янгиликлар ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмаслигини айтди;
⚡️ Canva иловасидаги тасвирларда янги матн генератори пайдо бўлди;
⚡️ Видео яратиш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган иловалар тобора кўпайиб бормоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ "Шарқ ренессанси феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва цивилизациялар" Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигининг якуний ялпи мажлиси бўлиб ўтди
Ялпи мажлисни Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси, Васийлик Кенгаши аъзоси Хайриддин Султонов очиб берди. Тадбирда, шунингдек, Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Султон Раев, ИРСИКА ташкилоти директори, Халқаро экспертлар аъзоси Маҳмуд Эрол Қилич, Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова ҳам сўзга чиқиб, ҳафталикнинг Ўзбекистон тамаддунида роли ҳақида фикрларини билдиришди.
💬 Ялпи мажлис доирасида –
🎤"Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази" видеоролиги намойиши;
🎤Ислом цивилизацияси маркази лойиҳалари тақдимоти;
🎤 Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари тақдимотлари;
🎤АОКА тизимидаги Миллий кутубхона китоблар кўргазма намойиши ҳамда кутубхона директори Умида Тешабоеванинг "Ўзбекистондаги Ислом цивидизацияси маркази кутубхонаси" мавзусида тақдимоти бўлиб ўтди.
📌 Якунда ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
📌 Ҳафталик эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢4 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Куз мавсумида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: "Ўзбеккосмос" агентлиги фаолияти тааллуқли янги Қонун ва Фармоннинг мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нодирбек Муқимов, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги масъул ходими
😉😉😉😉😉
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️ Банклар ва назорат органлари QR-код ёрдамида фирибгарлик ҳолатлари сони ортиб бораётгани ва уларни аниқлаш қийинлашаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда;
⚡️ X фойдаланувчиларга уларнинг истагига қарамай сиёсий контентларни тақдим этмоқда;
⚡️ YouTube'нинг реклама ва обуна даромадлари биринчи марта 50 миллиард доллардан ошди;
⚡️ Meta компаниясининг Llama модели Open Source Initiative – очиқ сунъий интеллект таърифига мувофиқ эмас, чунки сунъий интеллект тизимлари ўз таълим маълумотларини очиқлаши шарт;
⚡️ Буюк Британияда бир эркак сунъий интеллект ёрдамида болаларга нисбатан зўравонлик тасвирларини яратиш учун ҳақиқий болалар тасвирларидан фойдалангани учун 18 йилга озодликдан маҳрум этилди;
⚡️ ChatGPT эндиликда веб-иловада эски чатларни излаш имконини беради;
⚡️ Сунъий интеллектни аниқлаш бўйича Pangram Labs стартапига кўра, Medium блог платформасидаги 47% контент сунъий интеллект томонидан яратилган;
⚡️ Meta аслида катта имкониятли генератив сунъий интеллектни ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢31 октябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Соҳани янада ривожлантириш борасида ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нурбек Саломов, Спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Халқаро молия институтлари иштирокидаги амалга оширилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари
⚡️Норвегия болаларни ҳимоя қилиш учун ижтимоий тармоқлардаги минимал ёш чегарасини 15 ёшгача оширади;
⚡️YouTube бош директори Лесли Миллер платформа сайлов арафасида дезинформация билан қандай курашишини тушунтирди;
⚡️Польша радиостанцияси радиобошловчиларни сунъий интеллект бошловчиларга алмаштирди;
⚡️АҚШ президенти сунъий интеллектга оид миллий хавфсизлик тўғрисида меморандум имзолади;
⚡️Google сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланган фотоларга кўпроқ шаффофлик қўшаётганини маълум қилди, лекин бу ҳали ҳам етарли эмасдек гўё;
⚡️Мексикалик тикторлар контент модерациясини четлаб ўтишда зўравонлик тўғрисида хабар қилиши мумкин бўлган кодларга эга;
⚡️Мьянма аҳолиси Starlink ёрдамида Интернетдаги жиддий узилишларга қарши курашмоқда;
⚡️Google'даги барча янги кодларнинг тўртдан бир қисми сунъий ақл ёрдамида яратилган, кейин муҳандислар томонидан текширилади ва қабул қилинади;
⚡️Gartner таҳлилчиларига кўра, сунъий интеллект агентлари иш жойини инқилоб қилиш имкониятига эга, бироқ улар ҳали ҳам қисқа муддатда кутилган натижаларга эриша олмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Сайлов натижалари расман тасдиқланди
✈️Сайлов кодексининг 96 (1) моддасига асосан сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг етти ва ундан кўпроқ фоизини олган барча сиёсий партияларга берилган овозлар сони 75 га бўлинган ҳолда сайлов коэффициенти аниқланди.
✈️ Шунга кўра сайлов коэффициенти 199 282 этиб белгиланди.
✈️Ягона сайлов округи бўйича қонунчилик палатасининг 75 та депутатлик ўрни сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:
✈️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясига дастлабки тақсимотга кўра 26 та депутатлик ўрни.
✈️Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партиясига – дастлабки тақсимотга кўра 14 та депутатлик ўрни;
✈️Ўзбекистон экологик партияси – дастлабки тақсимотга кўра тўққизта депутатлик ўрни;
✈️Ўзбекистон Халқ Демократик партияси – дастлабки тақсимотга кўра 12 та депутатлик ўрни;
✈️Ўзбекистон Адолат социал демократик партиясига дастлабки тақсимотга кўра 12 та депутатлик ўрни.
✈️ Дастлабки тақсимотга кўра жами 73 та депутатлик ўрни тақсимланди.
✈️ Тақсимланмай қолган депутатлик ўринлари иккита бўлиб, сайлов коэфициентига бўлингандан сўнг аниқланган соннинг қолдиқ қисми каттароқ бўлган сиёсий партияларга биттадан мандат бериш орқали тақсимланди.
✈️ Яъни Ўзбекистон экологик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясига биттадан ўрин тақсимланди.
✈️ Юқоридагиларга кўра, ягона сайлов округи бўйича қонунчилик палатаси сайловида депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:
✈️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси 26 та депутатлик ўрни;
✈️Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси 14 та депутатлик ўрни;
✈️Ўзбекистон Халқ демократик партияси 13 та депутатлик ўрни;
✈️Ўзбекистон Адолат-социал демократик партияси 12 та депутатлик ўрни;
✈️ Ўзбекистон экологик партияси 10 та депутатлик ўрни.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔘Одамлар бой бўлишни исташади, лекин бойларни ёмон кўришади...
🔘Одамлар амалдор бўлишни исташади, лекин амалдорларни ёқтиришмайди...
🔘Яшасин демократия дейишади, аммо демократиядан хавфсирашади...
🔘Олдинги сафда бўлишни исташади, лекин олдинги сафда бўлганларни тартибга чақиришади...
🔹 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Бугун, 27 октябрь куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди.
Сайлов жараёнларини МСК томонидан рўйхат ва аккредитациядан ўтказилган 1068 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ёритиб борди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🗳 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот
⏰Соат 13:00 ҳолатига овоз берганлар сони (47,62%)
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🟠 2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича брифинглар графиги
🟠Тадбирлар Алишер Навоий кўчаси, 1-уй Симпозиумлар саройида ташкил этилган Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида ўтказилади.
✔️ Матбуот тадбирларда Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🗓 Жорий йил 26-28 октябрь кунлари Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар бўлиб ўтади.
📲Тадбирларнинг сифатли фото ва видеолари учун юқоридаги медиабанк онлайн хостинг ҳаволасидан (https://qrco.de/bfW4rh) фойдаланишингиз мумкин.
✔️ Медиа онлайн хостингдан фойдаланиш мутлақо бепул ҳамда муаллифлик ҳуқуқи талаб этилмайди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚠️ Эртага "Сукунат" куни
🔛 Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.
❌ Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.
❕Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин:
🟢жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини;
🟢сайлов натижалари прогнозларини;
🟢ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш);
🟢шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш ТАҚИҚЛАНАДИ.
⛔Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🟠 2024 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар графиги
🟠Тадбирлар Алишер Навоий кўчаси, 1-уй Симпозиумлар саройида ташкил этилган Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида ўтказилади.
✔️ Матбуот тадбирларда Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
АОКА жамоаси юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда, фуқаролар муҳофазасида, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда туну-кун беминнат хизматда бўлган барча Ички ишлар органлари ходимларини касб байрамлари билан қутлайди!
Сизнинг шарафли ва масъулиятли хизмат бурчингиз ҳамиша халқимиз томонидан муносиб қадр ва эҳтиромга эга!
Сизларни касб байрами билан яна бир бор табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилаймиз.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📺 5 та сиёсий Партия вакилларининг баҳсли чиқишлари!
🎥 Бугун, 25 октябрь соат 17:00 да 4 раунддан иборат "Экология, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш" мавзусидаги сўнгги 5-теледебат жонли эфирда.
🇺🇿ўзбек тилидa: Uzreport TV, Sevimli, RTV, My5, Zo‘r TV
🇷🇺рус тилида: Dunyo bo'ylab
🇬🇧инглиз тилида: Foreign Language
📹 Халқаро пресс клубнинг YouTube саҳифасида кўришингиз мумкин.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт