Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz
📢30 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан белгиланган вазифалар ижроси таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дилноза Комилова, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢29 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Таржима қилинаётган асарлар ва таржима жараёнининг бориши
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Маматов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясига қарашли дорихоналарда “элетрон” рецепт тизимини жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Кумуш Пардаева, “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#ozarbayjon_uzbekistan
#presstur
#aoka
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❓ Озарбайжонлик матбуот котиблари ўзбекистонлик ахборот хизматлари раҳбарларидан нималарни ўрганишди?
Тажриба алмашиш ва малака-билимларини ошириш мақсадида келган озарбайжонлик давлат органлари матбуот котиблари ўз йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича Ўзбекистон давлат идоралари Ахборот хизматлари фаолияти билан танишди.
Жумладан, Бизнес-омбудсман, Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Туризм қўмитаси Ахборот хизмати, медиа-марказлар фаолияти, жамоатчилик билан йўлга қўйилган алоқалар юзасидан таништирилди.
IT-паркка ташриф чоғида сунъий интеллект ва илғор рақамли ечимлар бўйича лойиҳалар меҳмонларда юқори қизиқиш уйғотди.
Ахборот хизматлари фаолиятида замонавий технологияларнинг жорий этилганлиги, Интернет тармоқларида фаол иштирок, ижтимоий тармоқлар орқали келган мурожаатлар, муносабатларга тезкор реакция ва ечимлар озарбайжонлик матбуот котибларида ижобий таасурот қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, озарбайжонлик делегация ташрифи 29 майга қадар давом этади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
↖️ЎзЖОКУ, Sevimli ТВ, давлат идоралари: озарбайжонлик делегациянинг бугунги "маршрути"
АОКАда учрашувдан сўнг, Озарбайжон давлат органлари матбуот котиблари ва ОАВ вакилларидан иборат делегация ЎзЖОКУга йўл олди.
Меҳмонлаони ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа ва мутасаддилар кутиб олишди. Меҳмонлар университет фаолияти, тарихи, халқаро муносабатлар, талабалар учун яратилган имкониятлар, ТВ-радио студия, кутубхонаси билан танишди.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори, профессор Нозима Муродова озарбайжонликлар учун ташкил этилган семинарда инқирозли вазиятларда коммункация, фейк ва дезинформацияга қарши кураш, сунъий интеллект имкониятлар ва таҳдидлари ҳақида тақдимот ўтказди.
Шундан сўнг меҳмонлар "Sevimli ТВ" телеканали, Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати фаолияти билан танишди, Ғалаба боғида сайр қилишди.
Маълумот учун: озарбайжонлик делегация аъзолари эртага Бухоро вилоятининг туристик салоҳияти билан танишиб, тарихий обидаларга саёҳат қилишади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢26 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Омбдусман томонидан 2025 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Ичимлик сув таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистон ва АҚШ ахборий ҳамкорлиги: бугун ва келгусидаги режалар
Бугун АОКАда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашувда Ўзбекистонда сўз эркинлигининг таъминланиши ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шу ўринда, ҳозирги вақтда жамоатчилик муҳокамасидаги “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Муҳокама қилинган масалалар орасида АҚШ ва Ўзбекистоннинг кенг ҳамкорлиги, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотлар Ахборот хизматлари ҳамда ОАВ ва медиа мутахассисларини билим-малакасини ошириш, тажриба алмашиш, журналистларни қайта тайёрлаш курс-тренингларини ташкил этишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш саволлари борасида ҳам таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
Учрашув самарали ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 23 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: “Шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Қиличев, Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан кўрсатилаётган факторинг хизматлари
⚫️Вақти: 11:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Илмий ва инновацион фаолиятни рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Инновацион ривожланиш агентлиги мутасаддилари
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Совуқ сув балиқларини етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Зилола Рўзиева, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
➡️"OnePoll" олимлари ва социологларининг тадқиқотларига кўра, ўртача ёшдаги одам кунига тахминан 5 соат 48 дақиқа телефон қаршисида ўтиради – бу йилига 88 кун дегани. Яъни, биз ҳозир деярли йилнинг чорак қисмини ижтимоий тармоқлар скроллингига сарфлаяпмиз.
➡️Statista глобал тадқиқот компаниясининг таҳлили шуни кўрсатдики, ижтимоийлашувга сарфланган вақт сўнгги 24 йил ичида 35 фоизга камайган, телефонларга сарфланган вақт миқдори 2010 ва 2011 йилларда Instagram ва Snapchat каби иловалар яратилганидан бери мос равишда икки баравар кўпайган (54 фоизга ошган). Гейнекен ҳисоботига кўра, одамларнинг 32 фоизи баъзан рақамли технологиялар туфайли дўстлари билан режа тузишни кечиктиради, 18 фоизи эса режа тузишни ҳатто ўйлай олмайди.
➡️Аслида, интернет ва ижтимоий тармоқлар алоқада қолишни ҳар қачонгидан ҳам осонлаштирганига қарамай, респондентларнинг 62 фоизи баъзида ўзларини ёлғиз ҳис қилишларини тан олишди. Ууларнинг чорак қисми дўстларини фақат ойига бир ёки ундан камроқ марта шахсан кўришишларини айтишди.
➡️Кўриниб турибдики, одамлар юзма-юз учрашишга муваффақ бўлганларида, ўзларини яхши ҳис қилишади: респондентларнинг 79 фоизи дўстлари билан бўлганларида телефонга камроқ қарашларига рози бўлишди, деярли тўртдан бир қисми телефонда камроқ вақт ўтказиш учун режалар тузишга ҳаракат қилганликларини таъкидладилар.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 21 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: “Яшил макон” уммуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Исматулла Дўстмуродов, Ўрмон хўжалиги агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: “Tashkent Law Spring – 2025” халқаро юридик форум юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Адлия вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари экспорт таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔝 "Media-klub" платформаси: медиасаводхонлик сари қадам
АОКА ташаббуси билан ёшларнинг ахборот соҳасига бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида "Media-klub" фаолиятини йўлга қўйиш ҳақида маълум қилинган эди.
Ҳозирда мазкур платформа аҳоли, хусусан, ёшларнинг медиасаводхонликларини оширишга қаратилган турли форматдаги материаллар билан бойитилмоқда.
АОКА Рақамли саводхонлик ва медиатаълимни ривожлантириш бўлими ходимлари Республика бўйлаб платформа лойиҳасининг тақдимотини ўтказмоқда.
Илк сафар Бухоро вилоятида бўлиб ўтди. Тақдимот доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ёшлар етакчилари кенгаши раиси – ёшлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Рауф Садиков бухоролик ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ёшларга рақамли муҳитда ахборотни саралаш, танқидий фикрлашни шакллантириш, фейк хабар ва дезинформацияларни тарқатиш манбаси бўлмаслик, асл ахборот ресурсини излаш ва ундан фойдаланиш, Интернет тармоқларида шахсий маълумотларни жойлаш ва хавфсизлик масалалари каби муҳим масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, "Media-klub" тақдимоти доирасида "Сиз қанчалик медиасаводхонсиз?” мавзусида "Media quiz" бўлиб ўтди.
Маълумот учун: "Media-klub" платформасида турли видеодарслар, тренинглар, қизиқарли машғулотлар, танловлар, мавзулар, мутахассислар билан суҳбатлар жамланган.
📢 20 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Ўзбекистонда қора металлургия саноатини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси ижроси
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мақсуд Болибеков, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Кадастр агентлиги томонидан 937-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси бажарилиши
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Кадастр агентлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: 2024 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан халқаро молия институтлари ҳамда хорижий банклар билан амалга оширилган ҳамкорлик лойиҳалари ва ресурс жалб қилишдаги натижалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади:Беҳзод Бозоров, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚫️“Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг манфаатли жиҳатлари;
⚫️Қонун лойиҳаси жамоатчилик наздида қандай қабул қилиняпти, аслият нималардан иборат?
⚫️Қонун лойиҳаси қабул қилинишининг зарурати акс этган долзарб масалалар
〰️〰️〰️〰️〰️
✈️ Мутахассис экспертлар: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори, профессор Нозима Муродова ҳамда АОКА бўлим бошлиғи Шамсинур Ахтамов юқоридаги саволлар юзасидан атрофлича тушунтириш беришади.
❕ Батафсил ушбу ҳаволада: https://youtu.be/jS24NFKbVbc
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ “Central Asia – 2025”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVIII Халқаро конференцияси ниҳоясига етди.
📌Халқаро конференция доирасида бўлиб ўтган шўъба йиғилишларида –
⚪️Янги Ўзбекистон кутубхоналарида рақамли технологиялар ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш:Замонавий ёндашувлар ва истиқболлар;
⚪️Кутубхоначилик ва библиографиянинг ривожланиши: Халқаро ҳамкорлик, илмий тадқиқотлар ва маданий мерос;
Кутубхоналарда сунъий интелектни қўллаш ва комплекс автоматлаштириш вазифалари;
⚪️Ўзбекистонда архив иши ва рақамли трансформация:инновациялар ва маданий меросни сақлаш;
⚪️Рақамлаштириш даврида кутубхона кадрларини тайёрлашнинг долзарб вазифалари;
⚪️Янги Ўзбекистоннинг янги кутубхоналари: амалга оширилган янги лойиҳалар, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари;
⚪️Глобал хорижий маълумотлар базаларидан фойдаланиш амалиёти: муваффақиятли тажрибалар ва мавжуд муаммолар;
⚪️Ахборот-кутубхона хизмати самарадорлигини оширишда жаҳон ахборот ресурслари мавзулари муҳокама қилинди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👨⚖️ Замонавий технологияларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши
Бугунги кунда илм-фан ва техника жадал ривожланиб, “рақамли технологиялар”, “рақамлаштириш”, “онлайн платформалар” ва “ахборот-коммуникация технологиялари” каби тушунчалар жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллади. Ушбу тушунчалар давлатларнинг халқаро майдондаги нуфузини белгилайдиган муҳим омиллардан бирига айланди.
Бугун онлайн платформалар таълим, бизнес ва шахсий ривожланиш соҳаларида улкан имкониятлар яратмоқда. Бундан ташқари, онлайн платформалар ижтимоий муносабатлар ва маъмурий жараёнларни ҳам тубдан ўзгартирди.
Ҳаммуаллифлар: Миробод туман адлия бўлими
бош юристконсулти Аброр Бердиев ва АОКА бўлим бошлиғи Шамсинур Ахтамов мақоласида технологияларнинг ривожланиши билан бирга қатор муаммолар ҳам келиб чиқаётгани таъкидланиб, мисол тариқасида:
🔵Шахсий маълумотлар хавфсизлиги. Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ноқонуний тарқалиши ёки улардан нотўғри фойдаланилиши хавфи юқори. Бу масала фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим йўналишидир.
🔵Ноқонуний контент. Онлайн платформалар орқали зарарли ёки ноқонуний контент тарқалишининг олдини олиш учун самарали назорат тизими зарур.
Онлайн платформалар таълим, бизнес ва ижтимоий муносабатларда улкан имкониятлар яратмоқда. Улар географик чекловларни йўқотиб, инновацион усуллар орқали билим ва хизматларнинг оммалашувига хизмат қилмоқда. Бироқ, шахсий маълумотлар хавфсизлиги, ноқонуний контент ва бозор монополияси каби муаммолар уларнинг самарасига соя солиши мумкин. Шу сабабли, Ўзбекистонда онлайн платформаларни ҳуқуқий тартибга солиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш орқали давлат, бизнес ва жамият манфаатларини мувофиқлаштириш муҳимдир. Тизимли ёндашув ва инновацион ечимлар асосида онлайн платформаларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мумкин, дейилади мақолада.
🇺🇿🇦🇿 Озарбайжонлик делегациянинг пресс-тури якунланди
Жорий йил 25-29 май кунлари озарбайжонлик давлат органлари Ахборот хизматлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрида АОКА, давлат идоралари матбуот котиблари фаолияти билан танишди, диққатга сазовор жойларда бўлишди.
Бухоро вилоятида давом этган пресс-тур меҳмонларда илиқ таасурот қолдирди.
Озарбайжонлик меҳмонларнинг Ўзбекистонга сафари самарали якунланди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 28 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: 2025 йилги ғалла ўрим-йиғим мавзсумига кўрилаётган тайёргарлик
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сарвиноз Исмоилова, “Ўзагроинспекция", Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш учун электрон шаклда ариза бериш тартиби
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Темур Нарзиев, Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢27 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарор мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Хотин-қизлар учун таълим олиш имкониятларини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Ўзагролизинг” АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Сарвиноз Мирзаева, “Ўзагролизинг” АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ Ноширлик ва кутубхона йўналишида ўзбек–озар ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди
Бугун АОКАда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ноширлик-матбаа ҳамда ахборот-кутубхона соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Агентлик директори ўринбосари Ғайрат Бозоров ўзбек-озар адибларининг сара асарларини таржима қилиш ва чоп этиш, икки давлат ноширлари, муҳаррирлари, ахборот-кутубхона, матбаа мутахассислари ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ахборот-кутубхоналарда икки мамлакат асарлари бурчакларини ташкил этиш борасида таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
Ўз ўрнида, Озарбайжон маданият маркази директори Акиф Марифли сифатли таржима ва нашрни ташкил этиш учун икки мамлакат ижодкорлари билан адабий кечалар ташкил қилиш,Озарбайжонда ўтказиладиган халқаро китоб кўргазма-ярмаркаларида Ўзбекистон делегацияси вакилларининг махсус миллий экспозиция билан иштирок этиши ва ҳамкорликдаги янги истиқболли лойиҳалар бўйича ташаббусларини илгари сурди.
Учрашув якунида икки мамлакат ўртасида адабий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, китобхонликни тарғиб қилиш, келгусида қўшма лойиҳаларни ишга тушириш орқали ўзбек ва озар ноширлари ҳамда ижокдорларининг яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш таклифларини ўрганиб чиқишга келишилди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇺🇿🇦🇿Озарбайжонлик матбуот котиблари ва ОАВ вакиллари Ўзбекистонда
Ўзбекистон-Озарбайжон давлатларининг ахборот соҳасида ҳамкорлиги доирасида матбуот котиблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мунтазам равишда ўзаро тажриба алмашиш, пресс-турлар ташкил этиш, семинар-тренинглар орқали мамлакатларда амалга оширилаётган янгиликлар, замонавий технологияларни соҳага самарали интеграция қилинишини кўрсатиш бериш йўлга қўйилган.
Яқин ҳафталарда ўзбекистонлик соҳа масъуллари Озарбайжон давлатида сафарда бўлишгани маълум қилинган эди.
Бугун АОКАда Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги ислоҳотлар, янгиланишларни ўрганиш, тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган бир гуруҳ озарбайжонлик матбуот котиблари ва ОАВ мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Меҳмонлар билан учрашувда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ўзбек-озар муносабатлари, ўзаро ҳамкорлик доирасида мамлакатимизда Озарбайжон телеканалларининг трансляцияси йўлга қўйилганлиги, турли коммуникация дастурлари, лойиҳалари ижроси хусусида сўз юритди.
Ўз Ўрнида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлигининг алоқа бўлими раҳбари Саида Шафиева Озарбайжон-Ўзбекистон ахборот ҳамкорлиги юзасидан тузилган "Йўл харитаси" бўйича тадбирларни ташкил этиш давом этишини, жорий йилда Озарбайжонда ўтказилиши кўзда тутилган Медиа форумга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини, Озарбайжон давлати Ўзбекистон билан ҳар томонлама, шу жумладан, ахборот соҳасида ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, озарбайжонлик меҳмонлар жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган "Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қизиқиш билдиришди. Қонун лойиҳасининг қабул қилинишида қандай ўзгаришлар ва натижалар кутилаётгани юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Маълумот учун: Озарбайжон делегацияси 29 майга қадар турли медиа тузилмалар, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолияти билан танишадилар ҳамда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларида пресс-тур тадбирларида иштирок этади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлардаги Telegram каналлари ва расмий рўйхатдан ўтган янгиликлар веб-сайтларида металломга топширилган снарядлар портлаб кетгани тўғрисида хабарлар тарқатилди.
Мудофаа вазирлиги мазкур хабарларга нисбатан тезкор расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.
Таъкидланганидек, бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
АОКА барча ижтимоий тармоқ фаоллари, электрон нашрлар ва медиа вакилларини далиллар тўлиқ кўрсатилмаган, расмий манба ахборотига эга бўлмаган маълумотларни тарқатмасликка чақиради.
Шунингдек, ҳар қандай маълумотни тарқатишда давлат органлари ва идоралари Ахборот хизматлари билан боғланиб, мавзуни батафсил изоҳлаш, керакли мутахассислар мулоҳазаси билан тақдим этишлари мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтаммиз, аҳоли ўртасида ёлғон, чалғитувчи ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📌"Media-klub" платформаси тақдимоти Самарқандда
АОКА ташаббуси билан ёшларнинг ахборот соҳасига бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида яратилган "Media-klub" платформасининг республика бўйлаб тақдимоти ташкиллаштирилаётгани хабар қилинган эди.
АОКА Рақамли саводхонлик ва медиатаълимни ривожлантириш бўлими мутасаддилари Тоҳир Умаров, Рауф Садиков, Ботир Ғафуров Самарқанд вилояти ёшлари учун медиасаводхонлик бўйича семинар ўтказди.
Семинар доирасида “Медиа клуб” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳанинг ёшларга ахборот майдонида фаол, билимли ва масъулиятли иштирокчига айланиш имконини бериши қайд этилди.
Шунингдек, ахборот олиш, уларнинг ҳаққонийлигини текшириш, танқидий фикрлашни ривожлантириш, сунъий интеллект имкониятлари ва таҳдидлари, Интернет хавфлари ва бошқа долзарб масалалар юзасидан маълумотлар берилди, амалий машғулотлар ўтказилди.
"Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази" ННТ билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган тренингда аудитория билан самарали ишлаш механизмлари тушунтирилди.
Семинар-тақдимот ва тренинг курслари бошқа вилоятларда ҳам давом эттирилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 22 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Таълим муассасаларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши таҳлили
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижроси
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Иссиқликтаъминоти” АЖ раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ҳумоюн Омонов, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚠️ Шу кунларда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қонун лойиҳасининг моҳияти жамоатчиликка кенг етказилмаяпи ёхуд унинг амалиётда қўлланилиши борасида нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.
☁️ Давлат секторида оммавий коммуникациянинг замонавий ёндашувлари муҳокама қилинди
Бугун Тошкентда Латвия молиялаштириш ва шартномалар бўйича марказий агентлиги (CFLA) томонидан Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан ҳамкорликда ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) кўмагида ташкил этилган "Стратегик коммуникациялар ва янги тармоқ стратегиялари ҳақида хабардор қилиш" мавзусидаги икки кунлик семинар ўз ишини бошлади.
Тадбирда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишдан манфаатдор бўлган асосий вазирликлар, идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) директори биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов, Ахборот хизматларини фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Жасур Ҳусанов иштирок этди.
Семинар моҳиятига кўра мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар контекстида стратегик мулоқотнинг умумий стандартларини ишлаб чиқишга қаратилган.
– Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 2017 йилда 14 миллион нафар бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб бу кўрсаткич 32 миллион нафарга етди. Ўзбекистонда Интернет жамияти шаклланди. Амалда бундан самарали фойдаланиш, керакли ахборотларни халққа ўз вақтида ва сифатли етказиш жуда муҳим. Ахборот оқими эса чегара танламайди.
Шундай шароитда ахборот хизматлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бу тизим нафақат идора ва ташкилотлар ҳақидаги хабарларни тарқатиш, балки жамоатчилик фикрига жавоб беришдек масъулиятли вазифани адо этмоқда. 2019 йилда халқнинг фикри, билдирган эътирози ва танқидларга муносабат билдириш 15 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб бу кўрсаткич 95 фоизга етди. Яъни, давлат органлари халққа очилди,-деди Дилшод Саиджонов
⚠️ Ҳамма ишда бўлгани каби Интернетдан фойдаланишда ҳам "Олтин ўрталик"ка зарурат сезилмоқда.
❓ Жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси буни қанчалар таъминлай олади?
📹 Батафсил видеолавҳада.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
✅ “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда!
🖋 Агарда Сиз –
🔘аниқ тоифаланган 12 та ноқонуний контентдан ҳимояланишни;
🔘ёлғон ахборот тарқатилишини олдини олишни;
🔘шахсий маълумотларингиз муҳофазаланишини;
🔘ижтимоий тармоқларда блогер ёки инфлюенсер сифатида хавфсиз фаолият юритишни;
🔘Интернет орқали даромад олишни;
🔘болаларни зарарли ахборотдан сақлашни истасангиз, бефарқ бўлманг! Қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг!
📌 Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси муҳокамаси жорий йил 27 майга қадар давом этади.
📢 19 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани
⚫️Мавзу: 2025 йилда сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти
➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг
⚫️Мавзу: Педагогларни малака тоифа синовлари учун ўтказилган тест натижалари
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмат раҳбари
😉😉😉😉😉
❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚫️Интернетда ноқонуний контент тарқалишига йўл қўйманг!
⚫️Фарзандларимизни "ҳалокатли" ахборотдан ҳимоя қилайлик!
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚠️ Инфлюенсерам и владельцам сайтов в Узбекистане придется следить за контентом
🔝 Как подчеркивает автор статьи, ведущий специалист АИМК Ботир Гофуров, проверка фейков, запрет на оскорбления и обязательство моментально удалять незаконный контент – именно такие обязанности скоро появятся у владельцев сайтов, популярных пабликов и инфлюенсеров. Это прописано в законопроекте "О защите прав пользователей онлайн-платформ и веб-сайтов", который должен упорядочить цифровую среду и усилить ответственность всех участников интернет-пространства.
🔝 Кроме того отмечается, что новый закон определит четкие правила для деятельности онлайн-платформ и впервые в истории республики зафиксирует понятия вроде "инфлюенсер", "модератор", "спам-ресурс" или "сервис обмена мгновенными сообщениями". Кроме того, он введет правовые механизмы реагирования на кибербуллинг, распространение фейков, экстремистских материалов и другие виды незаконного контента.
📌Согласно законопроекту, для инфлюенсеров и модераторов каналов пропишут жесткие обязанности. Среди которых:
🔘проверять достоверность размещаемого контента;
🔘не публиковать заведомо ложную или оскорбительную информацию;
🔘отслеживать комментарии и оперативно удалять нарушения;
🔘размещать опровержения по требованию пострадавших;
🔘указывать свои контакты для связи.
🖋 Законопроект предложит последовательный механизм для борьбы с незаконным контентом: сначала – удаление материала, затем – возможная блокировка аккаунта или паблика, в крайнем случае – ограничение доступа к сайту на территории страны.
Важно понимать, что закон не распространяется на зарегистрированные СМИ и отношения, связанные с авторским правом. Также он не вводит цензуру, а регулирует именно порядок ответственности за публикации и распространение информации.
Это важно, поскольку с каждым годом узбекский сегмент интернета растет, а вместе с этим увеличивается количество фейков, травли и агрессивной пропаганды. Новый закон призван создать правовые рамки, которые защитят граждан от цифровых угроз и сформируют более безопасную, справедливую онлайн-среду.