@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
12767. Абу Сулаймон Довуд ибн Нусайр Тоий қирқ йил (нафл) рўза тутган, аммо оиласи бундан хабарсиз бўлган. У косибчилик қилар эди, овқатини кўтариб ишга кетарди. Йўлда кетаётиб атрофидагиларга овқатини садақа қилиб борар, кечқурун эса келиб оиласи билан овқатланар эди.
Ушбуни Абу Нуайм "Ҳилятул авлиё" (3-жилд, 93-бет), Ибн Жавзий "Ал-Мунтазам" (8-жилд, 25-бет) ва Ибн Асокир "Тарих Димашқ" (17-жилд, 129-бет) китобларида ривоят қилганлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12766. Танани пок тутиш ва тозаликка қизиқтириш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ушбу жасадларингизни пок тутинглар, Аллоҳ сизларни поклаб қўяди. Ким пок ҳолида ухласа, унинг ёнида фаришта тонг оттиради. Туннинг бирон соати ўтмайдики, фаришта унинг ҳақига: “Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади”, демаса”, дедилар.
Имом Табароний ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12764. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Қалбингда ғафлатни топсанг, қабристонга бор ва (охират) сафари яқинлигини ёдингга келтир”, деди.
“Сойдил хотир” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12763. Ирбоз ибн Сория ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Аллоҳим, Муовияга ёзиш ва қўшишни ўргатгин ҳамда уни азобдан сақлагин», деб дуо қилганларини эшитдим.
Имом Аҳмад ва Ибн Ҳузайма ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Муножот
📜 «У Зот осмондан ергача - барча ишнинг тадбирини қилур», Сажда сураси, 5-оят.
- Эй Роббим! Бу сафар ушбу оятни қалбим билан ўқидим.
- Сенинг қудратингни, ўзимнинг ожизлигимни ҳис қилдим.
- Менда ҳеч қандай куч ва қувват йўқ. Ҳамма куч-қувват Сендадир!
- Сен Қодирсан, мен ҳеч нарсага қодир эмасман.
- Истаган нарсангни, гарчи менга ёқмаса ҳам, Сенга топшираман.
- Сен биласан, мен билмайман. Менга берган нарсаларинга, гарчи нафсим уларни оз деса-да, розиман!
- Сен берсанг, ҳикмат учун берасан, ман қилсанг ҳам бир ҳикмат учун ман қиласан!
- Менга ёзганларинг албатта менга келишига ишонаман. Ундан қоча олмайман!
- Меники бўлмаган нарсаларга осилиб олсам ҳам эришолмайман!
- Бу ҳаётдан қаноатли бўлиб ўтишим учун менга ризо мақомини ҳадя қил!
- Саодатли бўлишим учун менга берганларингни кўзимга кўп кўрсат!
- Маҳзун бўлмаслигим учун мендан ман қилганларингни кўзимга оз кўрсат!
🟢Адҳам Шарқовийнинг "Қалби синганларга" асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Аҳлоқ
📜 Имом Шамсиддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ: "Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг илм мажлисида беш минг ёки ундан ҳам кўпроқ одам жамланар эди. Улардан беш юзга яқини дарс ёзиб олишар, қолганлари эса ундан гўзал одоб ва хулқни ўрганар эдилар", деди.
"Сияру аъламин нубало" дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12759. Султон Нуриддин Занкий роҳимаҳуллоҳ:
«Фаранглар мусулмонларни қамал қилиб турган пайтда Аллоҳ таоло мени табассум қилган ҳолда кўришидан уяламан», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Зулҳижжа
📜 Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Зулҳижжанинг ўн кунлигининг имтиёзи, афзаллигининг сабаби шундаки, бу кунларда намоз, рўза, садақа ва ҳаж каби ибодатларнинг оналари яъни, энг улуғлари бир ўринда жамланади. Бошқа вақтларда эса бундай бўлмайди”, деди.
«Фатҳул Борий»дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12756. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирортангизга мен буюрган ёки қайтарган ишлардан бирортаси етиб борса, супасида ёнбошлаб ётиб, «Мен буни билмайман, биз Аллоҳнинг Китобида нимани топсак, шунга эргашамиз», деганини кўрмайин!».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
🟢Аллома Абулҳасан Муборакфурий ҳадиснинг шарҳида: “Бу ўринда мақсад, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан юз ўгиришдан огоҳлантиришдир. Чунки ундан юз ўгирувчи Қуръондан юз ўгирувчидир. Ҳадис Қуръон каби шаръий ҳужжатдир”, дедилар. Яна давом этиб: “Ҳадис нубувватнинг далилларидан бир далил-ҳужжат, унинг байроқларидан бир байроқдир. Ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берган нарсалар воқе бўлмоқда”, дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Хулқ
📜 Оиша розияллоҳу анҳо: "Абу Бакр йиғлоқи одам бўлиб, Қуръон ўқиса кўзларини тута олмас эдилар", деди.
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ҳайит яқин
🐪 Қурбонлик аҳкомлари ҳақида
(Қурбон ҳайити кунлари) Қурбонлик қилинадиган ҳайвон агар қўй бўлса, энг камида бир ёш, мол бўлса, энг камида икки ёш, туя бўлса, энг камида беш ёш бўлиши лозим. Фақат қўй олти ойлик бўлиб жуссаси бир ёш қўйнинг жуссаси каби катта бўлса, мазкур олти ойлик қўйни ҳам қурбонлик қилиш мумкин. Мазкур ҳайвонларнинг эркаги, урғочисини ҳам қурбонлик қилиш мумкин.
Қурбонлик қилинадиган ҳайвон айбдан холи бўлиши лозим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг қулоғи, ёки думи, ёки кўзининг бир қисмидан кўпроғи йўқ бўлса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас. Касал, чўлоқ ва озғин ҳайвонлар сўядиган жойга ўз оёғи билан юриб бора олмаса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.
🌴 Қурбонлик қилишнинг вақти
Қурбонлик вақти зулҳижжанинг ўнинчи куни ҳайит намози ўқилгандан кейин ўн иккинчи куни қуёш ботишига озгина қолгуничадир. Қуёш ботиши билан қурбонлик вақти чиқади. Зулҳижжанинг ўн учинчи куни такбири ташриқ айтиш вожиб бўлсада, лекин қурбонлик қилиш жоиз эмас.
📜Изоҳ: Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ичимизда туриб: “Тўрт нафар ҳайвон қурбонликка ярамайди: кўзи кўрлиги билиниб турган (айбли) ҳайвон, касали зоҳир касал ҳайвон, чўлоқлиги зоҳир чўлоқ ва ўрнидан тура олмайдиган ўта озғин ҳайвон”, дедилар". Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12753. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Сартарошдан беш хислатни ўргандим:
Унга, бошимни қанчага олиб қўясан, десам, у: “Нусукда (ҳаждаги соч олишда) шартлашилмайди”, деди.
Қибладан ўгирилиб ўтирдим.
У: “Юзингни қиблага буриб айланиб ол”, деди.
Чап томондан олдирмоқчи бўлдим. У "ўнг томонда оламан”, деди.
Мен жим ўтирдим. У, “такбир айт”, деди.
Мен кетиш учун ўрнимдан турган эдим, у: “икки ракат намоз ўқи", деди.
Мен унга: “Буларни қаердан айтяпсан?”, дея сўрадим.
У: “Мен Ато ибн Абу Рабоҳни шундай қилганини кўрган эдим”, деб жавоб берди.
Изоҳ: Абу Муҳаммад Ато ибн Абу Рабоҳ ал-Маккий ал-Қурайший, ҳижрий 27 (милодий 647) йили Яманда туғилган, машҳур тобеъинлардан. Ибн Аббос, Ибн Умар, Ибн Зубайр, Усома ибн Зайд, Жобир каби икки юз саҳобий билан суҳбатлашиб, кўплаб ҳадис ривоят қилган. Ровийлар орасида ишончли, фақиҳ, кўп ҳадис билувчиси эди. Макка муфтийи ҳам бўлган. Абу Ҳанифа: «Мен учрашган одамлар орасида Атодан афзалроғини кўрмадим», деганлар. Ҳижрий 114 (милодий 732) йилда Маккада вафот этган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Дуо
📜Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон шамол қаттиқ турса, ушбу дуони айтар эдилар: «Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа, ва хойро маа урсилат биҳи, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳи». (Имом Муслим ривоят қилган)
Аллоҳим мен сендан бунинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни ҳамда сен юборган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан ҳамда сен юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12751. Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони барча ҳолатларида зикр қилар эдилар”, дедилар.
Имом Муслим, имом Абу Довуд, имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12750. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Илм қалбнинг таоми, шароби ва давоси бўлиб унинг ҳаёти, тириклиги ўшанга боғлиқдир. Агар қалб илмни йўқотса, у ўликдир. Лекин ўлганини ҳис қилмайди, билмайди”, деди.
“Мифтаҳу дарус саъадати” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тарих сўзлаганда
📜 Тарихда, АҚШ ҳукумати 150 йил давомида қизил танлилар (ҳинду қабилалари) билан 371та тинчлик шартномаси имзолаган. Лекин уларнинг бирортасига риоя қилмаган ва барчасини бузган . Улардан 100 миллионини хиёнат қилиб ўлдирган.
📝 Изоҳ: АҚШдаги ҳиндуларга қарши босқин, кўчириш ва қирғинлар бир неча аср давом этган бўлиб, тарихчилар буни "Native American Genocide" ёки "American Indian Wars" деб аташади. Бошланғич босқич (1492–1700-йиллар).
1492 йили Христофор Колумб Американи кашф этди. Европаликлар келиши билан ҳиндуларни юқори даражада беморликлар ва зўравонликлар орқали йўқ қилиш бошланди. Бу даврда миллионлаб ҳиндулар ҳалок бўлди (баъзи манбалар 50–80 миллион деб баҳолайди, бу бутун Америка қитъаси бўйича).
Ҳиндуларнинг сони 1492 йилда Америка қитъасида 50–100 миллион атрофида бўлгани тахмин қилинади (Шимолий ва Жанубий Американи қўшиб). 1900 йилга келиб, АҚШда қолган ҳиндулар сони 250.000 атрофида эди. Бу дегани, аҳолининг 90%дан зиёди йўқ қилинган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12765. Ибн Қоййим раҳимуллоҳ: “Қалбнинг ҳаётига қараб, ҳаё хулқининг қуввати бўлади. Ҳаёнинг камайиши эса қалб ва руҳнинг ўлишидан юзага келади. Қалб қанчалик тирик бўлса, ҳаё ҳам шунчалик комил бўлади.
“Мадорижус соликин” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тақво
📜 Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло собва (нафсу ҳавога ва маъсиятга мойил) бўлмаган ёш йигитдан ажабланди", дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
🔖 Изоҳ: Яъни, "Аллоҳ таоло шаҳват ва гуноҳга мойил бўлмаган ёш йигитдан хурсанд бўлади".
"Собва" "صبوة – шаҳват, гуноҳ, ҳавойи нафс, бемаънилик ва ёшликдаги зўравон, назоратсиз хулқлар деган маъноларни қамраб олади. Демак, ҳадисда зикр этилган ёш йигит – бу нафсига эргашмайдиган, маъсиятлардан четланадиган, ўзини назорат қиладиган тақводор инсондир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ишонч
"ذنبي وإِنْ مَلَأَ البحارَ فإنهُ
في بحرِ عَفْوِكَ يا كريم قَلِيلُ."
🪶 Гуноҳим денгизларни тўлдирган бўлсада, эй Карим,
Сенинг афвинг денгизида улар озгинадир.
Муоз Жунайд.
Изоҳ: Роббим гуноҳларим шунчалик кўпки, гўё бутун денгизларни тўлдиргандай. Лекин, эй Роббим, Сенинг кечиришинг, раҳматинг шунчалар улканки, менинг гуноҳларим унинг олдида ҳеч нарса эмасдек.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12762. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: «Агар бир ёш йигит шайхларни ҳузурида (одобсизлик қилиб) сўзлаётганини кўрсанг, гарчи у илмда бирон даражага етган бўлсада, унинг яхшилигидан умид узилади. Чунки унинг ҳаёси кам экан», деди.
Шайх Муҳаммад Аввоманинг “Ал мадхалу лис-сунани Байҳақий” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12760. Улар Ислом аҳлини фитнага соладилар. Натижада, Исломдан одамларнинг энг пасткашларигина юз ўгирадилар. Бошқа томондан эса, одамларнинг энг қалби тоза ва ақли саломат бўлганларигина Исломга кирадилар.
Энди улар биздан энг нопок нарсаларни олсалар, биз Аллоҳнинг фазли ила улардаги энг яхши нарсаларни оламиз. Бу Аллоҳнинг энг улуғ тадбирларидан биридир.
«Ва агар юз ўгириб кетсангиз, ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар», Муҳаммад сураси, 38-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12758. Ислом бидъатни ман қилади, лекин ибдаъни яъни, янгиликни, ижодни рағбатлантиради.
Изоҳ: Бу жумла шунингдек, Ислом дини турли бидъатлар билан эътиқод доирасидаги ижодкорлик ва инновацияларни рағбатлантириши ва тарғиб қилиши ўртасида муҳим фарқ борлигини англатади.
Бидъат сўзига келсак, асли диндан бўлмаган нарсани динга киритиш «бидъат» дейилади. Бидъат сўзи «янги пайдо бўлган нарса» маъносини англатади.
Шаръий истилоҳда эса, дин комил бўлгандан кейин унда пайдо қилинган нарса бидъатдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12757. Қалб истиқомати
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қалб истиқоматининг маъноси шулки, у қалб Аллоҳнинг муҳаббатига тўла, Унинг тоати муҳаббатига тўла ва Унинг маъсиятини ёмон кўрган бўлади”, дедилар.
“Жаамиъул улуми вал ҳикам” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Намоз
📜Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, дедилар”.
Имом Муслим, Аҳмад, Термизий ва Абу Довудлар ривоят қилишган.
🟢Изоҳ: Ҳадисдаги «икки ракат»дан мурод бомдоднинг фарзидан олдин ўқиладиган суннат намоздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу намозга жуда ҳарис эдилар, уни қолдирмасдан ўқирдилар
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12755. Аъмаш Иброҳимдан ривоят қилади:
«Сени севган кишигина сен билан ҳазил-мутойиба қилади», деди.
"Равзатул уқало" китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12754. Шайх Муҳаммад Воил Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллома Абул Хойр Обидин аллома Алоуддин Обидин билан бирга кетаётган эдилар. Аллоҳ уларни раҳматига олсин, бир эсипаст киши уларни сўкди. Абул Хайр унга жавоб қилмоқчи эди, Алоуддин у зотга: “Агар жавоб қилсангиз сиз ҳам ўша каби бўласиз”, деди”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12752. Аҳнаф ибн Қайс: “Дангасалик ва бекорчилик, зерикишдан сақлан. У иккиси барча ёмонликлар калитидир. Ким дангасалик қилса, ҳақни адо қилмайди. Кимки зерикса, ҳаққа сабр қилмайди”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тақдир
📜 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарса, ҳатто ожиз(эсипаст)лик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан», дедилар».
Икки шайх ва имом Молик ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
الكثرة التي لن تُثقل عليك هي كثرة الكُتب
📚Кўплиги сенга асло оғирлик қилмайдигани — бу китобларнинг кўплигидир.
@arabicuz
12749. Ҳабиб Ажмийнинг аёли Умро тунда уни уйғотар ва: “Туринг эй киши! Тун ўтиб боряпти, олдингиздаги йўл ҳали олис. Йўл озуқаси кам ва солиҳлар карвони биздан олдинда ўтиб кетди. Биз бўлсак ортда қолиб кетяпмиз!”, дер эди.
Ибн Жавзийнинг “Сифату софва” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube