arabicuz | Unsorted

Telegram-канал arabicuz - arabic.uz (hikmatlar)

31298

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Subscribe to a channel

arabic.uz (hikmatlar)

#quron

📜Намл сурасидаги Қуръони карим балоғати

Кетма-кет келган беш оятда бир сўз ва унинг турли шакллари қўлланиб, ҳар бир ўринда турлича маънони ифодалаган. Бу — «ننظر» (нанзуру) сўзи ва унинг турли шаклларидир:

1. «У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми», Намл сураси, 27-оят.
◽️Бу ердаги «سَنَنظُرُ» (сананзуру) — «текшириб, аниқлаймиз», яъни сенинг рост ёки ёлғон гапираётганингни аниқлаймиз, деган маънодадир.

2. «Бу мактубимни олиб бориб, уларга ташла, сўнгра четга чиқиб, назар сол-чи, нима қайтарурлар", Намл сураси, 28-оят.
◽️Бу ердаги «فَانظُرْ» (фанзур) — «қулоқ сол, эшит», яъни мактубни уларга етказганингдан кейин уларнинг қандай жавоб беришларини эшит, деган маънодадир.

3. «Улар: «Биз куч-қувват эгаларимиз ва азму шижоат эгаларимиз. Иш ўзингга ҳавола. Нима амр қилишингни ўйлаб кўр», – дедилар», Намл сураси, 33-оят.
◽️ Бу ердаги «فَانظُرِي» (фанзурий) — «ишингни ўйлаб қил, қарор қабул қил», яъни қандай йўл тутиш ва нимага буюришни ўзинг ҳал қил, деган маънодадир.

4. «Мен уларга бир ҳадя юборурман, кўрай-чи, элчилар нима билан қайтар эканлар», Намл сураси, 35-оят.
◽️ Бу ердаги «فَنَاظِرَةٌ» (фаназиротун) — «кутиб турувчи», яъни элчилар қандай жавоб билан қайтишларини кутиб тураман, деган маънодадир.

5. «У (Сулаймон): «Унинг тахтини танимайдиган қилиб қўйинг. Кўрайлик-чи, у (малика) танирмикан ёки танимайдиганлардан бўлурмикан?» – деди», Намл сураси, 41-оят.
◽️Бу ердаги «نَنظُرْ» (нанзур) — «билиб оламиз, аниқлаймиз», яъни у ҳақиқатни англаб, тўғри йўлни топадими-йўқми, билиб оламиз, деган маънодадир. Валлоҳу аъламу ва биҳит тавфиқ.

Устоз Ҳасан Аққод
.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Эслатма

📩Телефон: ўқилмаган - 1 та хабар (смс)
📚Мусҳаф: ўқилмаган - 6236 та хабар (Қуръон оятлари сони)*

"Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Гарчи ундан олдин бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам",
Юсуф сураси, 3 - оят.

◽️Изоҳ: Баъзи (кўпчилик) инсонлар телефонга келган биттагина хабарни қолдирмай, дарҳол очиб ўқишга шошилади. Лекин ўз жавонида турган, Аллоҳ томонидан юборилган 6236 та оят-хабарни (Қуръонни) ўқимай, эътиборсиз қолдиради.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Яхшилик

📜Бу ҳаётдан кетишингдан аввал, ундан ўзинг билан олиб кета оладиган нарсаларни олиб қол: солиҳ амал, соғлом ва пок қалб, махфий садақа, яхши бир сўз ҳамда инсонлар ҳаётида қоладиган гўзал из.
Зеро, жўнаб кетганингдан кейин сендан қоладиган нарса — дунёдан жамғарганинг эмас, балки унда (охиратга) тақдим этганинг ва сен таниган инсонлар қалбида қолдирган яхшилигингдир.

Ҳофиз Умар Ҳофиз.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14007. XVI асрда Ғарбий Африкадаги Сонгай Ислом империясининг пойтахти — Тимбукту шаҳридаги жомеада таҳсил олаётган талабалар сони 25 минг нафарга етган эди. Ўша даврда Лондон аҳолиси бор-йўғи 20 минг кишидан ошмас эди, Париж аҳолиси ҳам шу атрофда бўлган.

Робин Уокернинг «When We Ruled» китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

#quron

📜Қуръон билан бирга яшанг

Қуръонни тадаббур билан ўқинг, оятларни қайта-қайта такрорланг.
Қуръонни шунчаки ўқиб чиқиладиган ва сўнг тугатиб қўйиладиган саҳифалардан иборат қилиб қўйманг...
Унинг оятлари қалбингизга таъсир қилсин, ҳаётингизда ўз аксини топсин.
Қуръон — Роббингизнинг каломидир... У қалбингизга нурдир.
Одамлар билан суҳбатлашиш ва ижтимоий тармоқлар билан машғул бўлишга берилиб кетманг. Балки Қуръон билан банд бўлинг ва уни ўзингиз учун энг муҳим ишга айлантиринг. Агар у билан машғул бўлсангиз, билингки, Аллоҳ (сизни безовта қиладиган) дунё ва охират ташвишларига кифоя қилади.

Мажид Закий
.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14004. «Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», Наҳл сураси, 18 - оят.

◽️Шарҳ: Модомики, Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига ета олмас эканмиз, демак, уларнинг шукронасини адо этишга ҳам асло қодир эмасмиз. Бироқ, зиммамиздаги ҳақнинг (шукрнинг) ҳеч бўлмаганда бир қисмини бажара олиш учун тилларимиз доимо шукр билан ҳўл (банд) бўлиши лозим.
Бандаларининг шукр қилишдаги камчиликларини мағфират этувчи ва уларни Ўз раҳмати билан қамраб олувчи Зот нақадар покдир!
Зеро, У зот инсонларнинг аксари жуда золим ва ношукур бўлишига қарамай, уларга ҳар лаҳзада, ҳар бир нафас ва ҳар бир ҳаракатда Ўз неъматларини тинмай ато этиб турибди
.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Иймон

📜Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида «Аллоҳ, Аллоҳ», демай қўйилмагунча қиёмат қоим бўлмайди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

◽️Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ, Аллоҳ», деяётган кишининг устида қиёмат қоим бўлмай туради», дедилар». Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Хитоб
#quron

📜Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: «(Қуръон ўқиётганингда) Аллоҳ таолонинг: “Эй иймон келтирганлар!” деган хитобини эшитсанг, унга диққат билан қулоқ сол. Зеро, унда ё сени бирор яхшиликка амр, буюриш бор, ёки сени бирор ёмонликдан наҳий қилиш, қайтариш бордир».

Ибн Муборак ўзининг «Зуҳд» асарида ва Аҳмад «Муснад»ида келтирганлар.

◽️P.S. Қуръони каримда «يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا» — «Эй иймон келтирганлар!» хитоби 89 та оятда келган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14001. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймоннинг энг мустаҳкам бандларидан (арқонларидан) бири — Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўришдир», дедилар.
 
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Эслатма

📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти ҳалок қилувчидан узоқ бўлинглар!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нималар?» дейишди.
«Аллоҳга ширк келтириш;
- сеҳр қилиш;
- Аллоҳ
(ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш;
- рибо ейиш;
- етимнинг молини ейиш;
- қўшин бостириб келганда ортга қочиш;
- ўзини сақлаган, мўмина, покдомон аёлларга туҳмат қилиш»
, дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Яшил

📜Нима учун сўфийлар яшил рангни кийишни яхши кўрадилар?

1. Набий соллаллоҳу алайҳи ва алайҳи васаллам уни кийганлар.
Абу Римса розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида шундай дейилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни иккита яшил бурда (чопон/ёпинчиқ) кийиб хутба қилаётганларини кўрдим». Имом Термизий ривояти.
Яъло ибн Умайя розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтни (Каъбани) яшил бурда билан, музтобеъ ҳолда тавоф қилдилар», деб келади. Имом Термизий ва бошқалар ривояти.

2. Баъзи ҳадисларда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва алайҳи васалламга энг суюкли ранг бўлгани баён қилинган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтдилар: «У зотга (Расулуллоҳга) рангларнинг энг суюклиси яшил эди». (Баззор ва Табаронийлар ривояти)
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши кўриб киядиган кийим ҳибара эди». Имом Бухорий ривояти.
Бошқа ранглар ҳақида ҳам бошқа ҳадислар келган бўлса-да, буниси ҳам мавжуд.

3. Чунки у жаннат аҳлининг либосидир.
Аллоҳ таоло айтади: «Ана ўшаларга адн жаннатлари бордир. Остларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, сундус (юпқа ипак) ва истабрақ(қалин ипак)дан яшил либослар киярлар. Улар у ерда пардали баланд сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши ҳузурланиш жойи!» (Каҳф сураси, 31-оят).

Ибн Баттол айтади: «Яшил кийимлар жаннат либосидандир, унга шараф бўлиши учун мана шунинг ўзи кифоя қилади».

4. Тарихнинг узоқ даврлари давомида имом Ҳасан ва имом Ҳусайн зурриётидан бўлган аҳли байтнинг белгиси бўлган. Сўфийларнинг ушбу пок авлодга бўлган муҳаббатлари сабабли уларга ўхшашга ҳаракат қиладилар.

5. Баъзи уламолар уни кийишни мустаҳаб санаганлар.
Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «...Нарсалар аслида мубоҳдир. Агар у зот (Пайғамбаримиз) улардан бирини кийиш учун танлаган бўлсалар, бунинг мустаҳаб эканига шубҳа йўқдир. Тўғрисини Аллоҳ билгувчироқдир».
Ибн Обидин Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Яшил кийиш суннатдир».
Шавконий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Яшил кийиш мустаҳабдир, чунки у жаннат аҳлининг либосидир. Шунингдек, у кўз учун энг фойдали ва назар солувчиларнинг кўзига энг гўзал кўринадиган ранглардандир».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Кўрув анализаторининг ҳар бир кисми ўзига хос вазифани бажаради, яъни кўз рецептор сифатида ташқи муҳитдан келган ахборотни қабул килади. Кўрув нерви йўллари қабул қилинган ахборотни марказга етказади. Кўрув анализаторининг пўстлок ости маркази эса уни тартибга солиб, мия пўстлоғидаги турли майдончаларга йўналтиради. Мия пўстлоғидаги кўрув марказига етиб борган ахборот, яъни бошланғич тасвир фикрлаш кобилияти бўлган марказда намоён бўлади. Бунда кўриш жараёни тўла-тўкис етилиб бутунлик кашф этади. Бундай мураккаб жараённинг ҳосил бўлишида кўрув нерв 5 системасидаги эфферент — марказга интилувчи ва афферент — марказдан қочувчи сезиш толаларининг ҳам ҳиссаси катта. Шу тариқа кўрув анализаторининг уч қисми бир бутун системани ташкил этади. Демак, инсон кўзининг кўриш кобилияти, унинг сусайиши ёки бутунлай йўқолиши ҳақида ran борар экан, мутахассис мана шу бир бутун кўрув системасини кўз олдига келтириши керак. Шундагина касалликнинг қайси бўлимда жойлашганини ва сабабини текшириб аниқлаш мумкин. Кўрув анализаторининг бундай мураккаб тузилишини ўз ўтказувчанлик кучига эга бўлган бир неча ахборот қисмидан иборат кибернетик алока системасига ўхшатиш мумкин. Бунда кўз тўр пардасидаги 130 млн таёкчасимон ва 7 млн колбачасимон нерв ҳужайраларидан — рецепторлардан ахборот қабул қилиб оладиган биринчи кисм десак, кўрув нерви системаси нерв толалари ва ҳужайралар цитоплазмасини иккинчи қисм ва кўрув анализаторининг пўстлоқ ости ва мия пўстлоғидаги марказини учинчи кисм дейиш мумкин. Илмий асосланган тажрибалардан маълум бўлдики, кўз тўр пардаси қабул килиб олган ахборот (информация) кўрув нерви канали орқали марказга борадиган ахборотдан анчагина кўпроқ экан.
Кўз тўр пардаси ташқи муҳитдаги образ — тасвирни жуда тез — бир зумда қабул килиб олади, чунки кўрув анализатори системасида оператив эслаб олиш кобилияти бор ва у 0,27 секундга тенг. Кўрув анализаторининг биринчи қисми қабул қилиб олиш билан, иккинчи қисми ўтказиб юбориш қобилиятининг тезлиги билан ҳаммаси бўлиб секунднинг 6 20—70 улушига тенг.

Кўрув анализаторининг маълумотни қабул килиш қобилияти кўзнинг биринчи — рецептор соҳаси сатҳида, анализаторнинг учинчи — мия пўстлоғи сатҳидагига нисбатан анча кучли. Чунки иккинчи қисмнинг марказга йўналтириш тезлиги камая бориб, 1 секундда унинг бир неча ўндан бир қисми қолади, холос.
Демак, кўрув анализаторини икки сатҳли ахборот системаси шаклида тасвир этиб, унинг кенг сатҳи тўр парда соҳасида ва тор сатҳи мия пўстлоғининг кўрув маркази соҳасида дейиш мумкин. Кўзга тушган ташқи муҳит тасвирининг тўр парда сатҳида айрим-айрим элементлари ўзлаштирилса, бош мия пўстлоғининг кўриш майдони сатҳига борганда улар жипслашиб ва йиғилиб бир бутун шаклда ўзлаштирилади. Кўриш жараёнининг бундай шаклланиши учун тўр пардага тушган нурларнинг ёритиш кучи 3—5 квант (фотон) дан кам бўлмаслиги керак.
 
Тўр пардага тушган нурларнинг тарқалиши таёқчасимон ва колбасимон ҳужайраларда электр потенциалини қўзғатади ва фаоллаштиради. Рецепторда пайдо бўлган кўрув сигналлари тўр парданинг ички қаватларига йўналади. Тўр парда қатламларидаги ҳар бир нерв тугунчаси (ганглиоз ҳужайра) билан уланган бир неча таёқчасимон ва колбасимон ҳужайраларга қанча кўп ёруғлик тушса, ток кучини йўналтириш канали бўлмиш кўрув нерви толаларига шунча кўп қувват беради. Кўрув нерви системасидаги импульсларнинг кўплиги ва тезлиги сигналнинг интенсивлик коди ҳисобланади.

Шу тартибда сигналлар бош мия пўстлоғи ости ва пўстлоғидаги марказга йўналтирилади. Кўрув анализаторининг периферик қисми — кўз соққаси ва кўрув нерви инсоннинг кўрув аъзоси деб аталади. Унинг нормал ва патологик ҳолатларини кўз мутахассислари — офтальмологлар ўрганадилар. Анализаторининг кўз косасидан чикиб кетган II ва III марказий қисмларининг нормал ва патологик ҳолати билан невролог, невропатолог ва нейрохирурглар шуғулланадилар.
 
Ушбу шарҳлардан кейин бизда улкан савол юзага келади. Қандай қилиб ушбу жисм босим ўтказиб ҳатто хаёл кўз тўрига етиб келади? Сен билан унинг орасидаги масофани ким ҳисоблаган? Олдин кўриб, сўнгра масофани ҳисобладингми? Йўқ албатта. Қараганингда кўрдинг холос. Агар кўрмасанг масофани қандай ҳисобладинг? Кўздаги ушбу мувофиқлик Аллоҳнинг мавжуд эканига ва Унинг буюк эканига очиқ ойдин далиллардандир. Унинг англашдан ҳатто олимлар ҳам ожиз қолишган. Мувофиқлик 6 метрдан намоён бўлмоқда. Шунинг учун тўлиб тошган зич шаҳарларда кўз хиралашиб кўзойнак тақишга муҳтож бўлинади. Аммо саҳро ва кенгликда яшайдиганларнинг кўзи доимо истироҳатда бўлади. Чунки улар узоқ масофага қарайди, уларни бирор тўсиқ ёки чегара халақит бермайди.

Ушбу кўзни инсоннинг каримаси деб номланган. Чунки Аллоҳ у сабабли инсонни мукаррам қилган.
У кўзни Аллоҳ нима учун яратган? Уни очиқ авратларни кўриш учун яратганми? Ҳалокатга элтувчи нарсаларни кўриш учун яратганми? Ҳаром нарсаларни кўриш учун яратганми? Очиқ-сочиқ аёлларни томоша қилиш учун яратганми?
Ёки Аллоҳнинг буюк эканига далолат қилувчи мўъжизаларни кўриш учун яратганми? Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан кўзини тийувчи, Аллоҳнинг йўлида қўриқчилик қилувчи кўз, Аллоҳдан қўрқиб ёш оқизувчи кўзлар шарафли, пок ва муқаддас кўзлар бўлиб, Аллоҳ ғолибо бундай кўзларни азобга гирифтор қилмайди.

Ҳадисда қуйидаги дуо ўргатилган: «Аллоҳим, қулоғимиз, кўзимиз ва қувватимиздан бизни фойдалантир, модомики тирик эканмиз уни бизга меросхўр қил» (Имом Табаронийнинг «Дуо китоби»даги ривояти).

Демак, ҳаромдан тийилган кўз, Аллоҳнинг мўъжизаларини кўргач Аллоҳга тасбеҳ, такбир ва ҳамд айтса, ушбу кўзни Аллоҳ то ҳаётининг охиригача муҳофазада бўлиши умид қилинса бўлади.

 Демак, ал-Басир исмининг қаршисида одобимиз шуки, Аллоҳ бизга ато қилган кўзни Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи аломатларга ишлатамиз.
Кимнинг назари ибрат, уйғоқлиги фикрлаш, каломи зикр бўлса, у мўминдир. Аввало, кўзни Аллоҳнинг буюклигига далолат қилувчи мўъжизаларига ишлатиш шарт.

Иккинчиси, кўз неъматини яратган Зот сени кўрадию, сен Уни кўрмайсан. Аллоҳ таоло:
«У (мақтаниб): «Жуда кўп мол-дунёни (сарфлаб) йўқ қилдим», дер. У ўзини (риёкорлик билан мол-дунё совураётган пайтида) ҳеч ким кўрмаган, деб ўйларми?! (Йўқ, Аллоҳ таоло ҳар вақт, ҳар нарсани кўриб-билиб турур!) Ахир Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб (ато) қилмадикми?! Ва Биз уни икки баландликка (яъни, яхшилик ёки ёмонлик довонларини ошиб ўтишга) йўллаб қўйдик-ку!», деб айтган. (Балад сураси, 6-11-оятлар).

Оятнинг маъноси жуда чуқурдир. Бирор киши кўрмаяпти деб ўйлайдими? Ахир У Зот кўрадику? Сенга кўз яратган Зот Сени албатта кўради. «Ғолиб ва Меҳрибон (Аллоҳ)га таваккул қилинг! У Сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турар. Шак-шубҳасиз, У Эшитгувчи, Билгувчи Зотдир» (Шуъаро сураси, 220-оят).
 
Яна жуда ҳам муҳим бир нуқта бор. Комил мўмин Аллоҳ унга қараб, назар солишига паст назар билан қарамайди. Масалан, бир инсон бошқа бир шахснинг олдида ўзини тузаб, сочларини тараб, атир сепиб, уйига кирса, ҳамма ёқ тартибга солинади. Чунки у ўша кишидан уялади. Унда инсон нима учун Аллоҳ кўриб турганини билса ҳам гуноҳ содир этади. Демак, Аллоҳ кўришини билиб туриб гуноҳ содир қилган кимса, Аллоҳни унга назар солишига беписанд бўлмоқда.
Шунинг учун айтиладики, Ким бир ишни амалга оширишда Аллоҳдан махфий бўлмайдиган нарсани Ундан ўзгасида яширса, Аллоҳни ўзига назар солиб қарашини менсимабди.

Абулжилд  айтдилар: "Аллоҳ таоло пайғамбарлардан бирига ваҳий қилиб: "Қавмингга айт, нима учун содир қилган гуноҳларини халқимдан яширадию, Менга уни ошкора қилади. Агар Мен кўриб, кузатиб боришимни инкор қилсанглар кофир бўласизлар. Агар Мени кўриб, кузатиб туришимни билган ҳолда гуноҳ содир қилсанглар, унда қаровчиларни энг арзимаси деб ўйлаб, Менга беписанд бўлибсизлар", дейди.

Ваҳб ибн ал-Вирд айтдилар: "Аллоҳнинг сенга нисбатан қудрати миқдорича қўрқ, сенга яқинлиги миқдорича ҳаё қил". Бир киши келиб: «Менга ваъз-насиҳат қилинг?» деди. Унга: «Аллоҳни назар солиши энг арзимас нарса бўлиб қолишидан ҳазир бўл», деб жавоб берди.

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Ал-Басир исми кўрилган нарсанинг комил сифатини кашф қилиб беради. Қомати кичик, буғдой ранг, қийшиқоёқ, яноғи бўртиб чиққан, кўзи чуқур, жағи қийшиқ кишини фаразан ўйлаб кўрайлик. У киши ер юзидаги қайсидир илмда ўта билимдон бўлиши мумкин. Агар сен унинг шаклига қарасанг у пакана киши бўлади. Агар у киши эришган илмни билсанг у киши буюк шахс ўлароқ қаршингда гавдаланади. Илк кўзинг тушганида у инсоннинг камолот васфини ҳис қилмаган эдинг. Қачонки, илми ва ахлоқини идрок қилгач уни улуғлашни бошладинг.
Ҳақиқатда бу каби ҳодисалар тобеъинлардан бири Аҳнаф ибн Қайс ҳақларида тарихда содир бўлган. У киши қисқа қоматли, буғдой рангли, жағи қийшиқ, қийшиқоёқ, чуқур кўзли, яноғи бўртиб чиққан киши эдилар. Қандай хунук кўриниш бўлса, ўша нарса у кишида мужассам эди. Шу билан бирга қавмларининг бошлиғи эдилар. Агар ғазаблари келса, юз минг қилич ҳам ғазабга шай бўлиб, нима учун бу ғазаб деб сўрашмас эди.
Агар бирор киши Аҳнаф ибн Қайсга назар солса, рози бўлинмайдиган ушбу васфларни кўзи билан кўрар эди. У киши оддий бир инсон деб билар эди. У кўзи билан улуғ тобеъиннинг мукаммал сифатларини кўра оладими?!
Ал-Басир исмининг маъноси шуки, у Аллоҳ таолонинг сифати бўлиб, нарсаларнинг васфи камолотини кашф қилиб беради.
Ал-Басир сифатли Зот барча нарсани кўради. Барча зоҳир ва ботин нарсани кўради.
Аллоҳ ниятларни билади, қалб саломатлигини билади, яхшиликни севишингни билади, қасд қилмаган хатоингни билади, истамасдан тушиб қолган муаммоингни билади, айтишни истамаган ҳолатда гапириб қўйган сўзингни аслини билади, деган туйғуда яшасанг ўта бахтли ҳаёт кечираётган бўласан. Чунки Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилган: «Аллоҳ етти осмонни ва ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни, етти қават ерни) яратган Зотдир. (Аллоҳнинг) амри фармони уларнинг (яъни, етти қават осмон ва етти қават ернинг) ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага Қодир эканлигини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз) билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У Зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди)» (Талоқ сураси, 12-оят).

Аллоҳ барча нарсадан хабардор эканини билганингда нафсинг роҳат олади. Масалан, бир ишчи стол орқасида етти соат ишлаб ўтирдида, сўнгра бир дақиқа дам олиш учун балконга чиқди. Шу пайт дераза ортида турган мудир уни кўриб қолиб, ғазабини сочди. Бу ғариб ҳолат, етти соат стол ортида ишлади. Энди дераза ортида бир дақиқа турса, мудир кириб, уни ишламасдан тик турганини кўриб, уни койиди. Чунки мудир етти соат ишлаганини кўрмади, балки деразанинг ортида кўриб, уни маломат қилди.
Инсоннинг илми шунақа нуқсонлидир. Лекин сен Аллоҳ билан бирга бўладиган ҳолатдан хотиржамсан. Чунки У Зот сенинг соғлом қалб соҳиби эканингни билади. Чунки сен бу содир бўлган нарсани истамаган эдинг. Сен бу туҳматдан йироқ эканингни билардинг.
Бир гал бир киши менга айтганди. Аллоҳни мавжуд эканига, Аллоҳ ҳамма нарсадан хабардор эканига У Зотга лойиқ ҳамд бўлсин! У Зот мавжуд ва хабардордир. Аллоҳ бир нарсани исботланишига, гувоҳга, қасам ичиб исботланишига ва ашёвий далилларга муҳтож эмасдир. Аллоҳни хабардорлиги ва кўриши мукаммалдир. Ал-Басир исми билан кўрилаётган нарсанинг мукаммал сифати билан кўрувчидир. Инсон шу нарсани ҳис қилса, тўла бахтли ҳаётни қўлга киритади.

Қанчадан қанча инсонлар ўзи бегуноҳ бўлсада айбланишга мубтало бўлган. Гоҳида оила даврасида ўтирганида бир сўзни айтса, уни бошқача талқин қилиниб, уни айбдор қилинади. Лекин Аллоҳ унинг ҳақиқатини билиши энг буюк кафилликдир. Шу муносабат билан айтамизки, ким ўзидан ғийбат ва айбловни кўтарса, Аллоҳ унга раҳм қилсин!
Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар келтирган ривоятда София онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Мен кечаси у кишининг зиёратларига келдим. Бир оз гаплашдим, сўнг уйим томон турдим. У киши мени кузатгани мен билан турдилар. (У кишининг (Софиянинг) уйи Усома ибн Зайднинг масканида эди). Бас, ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан тезлаб қолдилар. Шунда у зот: «Икковингиз шошилманг, бу София бинти Ҳуяйдир», дедилар. «Субҳаналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бирор нарсани ёки ёмонликни отишидан қўрқдим», дедилар.

Тўғри, Аллоҳ ҳамма нарсанинг ҳақиқатини билади, лекин сиз очиқлаб қўйишга, тушунтириш олиб боришга буюрилгансиз. Аллоҳ билади. Лекин Аллоҳ билади, деб ўзингизни тухмат қилиб бесабаб айблашларига қўйиб бермайсиз. Аллоҳ кўриб турибди, деб ўзингизни айблов ўрнига қўймайсиз. Бу суннатдан ҳам эмас. Аллоҳ билади, деган тушунча билан ўзингиздаги шубҳаларни даф этишга мажбурсиз.

Агар бир киши бир уйга кирса, у уйда номаҳрам аёл киши бўлса, гарчи у киши қордан ҳам оппоқ ва бегуноҳ бўлса ҳам, фаришталардек покиза бўлса ҳам, ўша хонадонга кириши айбланишига сабаб бўлади. Бундай қилмасин, чунки аёл киши билан холи қолиши Исломда ҳаромдир. Гоҳида тижорат дўконига кирсангиз-у, у ерда ҳеч ким бўлмаса, у ердан тез чиқиб кетишингиз лозим. Чунки айбланишга сабабчи бўлиб қоласиз. Шунинг учун холи қолганда Аллоҳ кўриб турибди, Аллоҳ кузатиб турибди, деб Аллоҳга итоат қилишинг гўзал бир ҳолатдир. Чунки холи қолганда Аллоҳга итоат ихлос ва сидқнинг аломатидир.
 
Ал-Басир исми келган баъзи оятларга диққатни қаратамиз:
Ал-Басир исми Қуръони каримнинг 51 ўрнида зикр қилинган. «Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингизни кўриб турувчидир» (Бақара сураси, 110-оят).
Юқоридаги сатрлардан ал-Басир маъносини билдик. Яъни бу амални зоҳири, ботини, нияти ва боғлиқ томонлари бор. Аллоҳ таоло сен амалга оширган нарсани билувчидир, яъни амалинг ҳажмини, миқдорини, жонбозлигингни ва ушбу амалга сабабчи бўлган нафсий ички курашни билувчидир. У ишларни барча жабҳасини, келиб чиқиши, нима билан тугаши, мақсадлари ва боисини билувчидир. Мана шу ал-Басирнинг маъносидир.

Аммо сен олдингдаги ишни биласан холос. Гўёки бир киши ўғлини урганини кўрасан. Аммо унда ғоя, мақсад, ортидан келадиган нарсалар, курашлар, қурбонликлар ҳам бўлиб, унинг ҳажмини фақат Аллоҳ билади. Ундаги жонбозликни миқдорини фақат Аллоҳ билади. Унинг ортидан келадиган машаққатни фақат Аллоҳ билади.

Роббимиз: «Аллоҳ қилган амалларингизни кўриб тургувчидир», деб айтганда, амалларингиз ҳажмини, ниятларингизни, мақсад, ҳадаф ва унинг йўлидаги жонбозлигингизни билишини англатади.

«Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир» (Исро сураси, 1-оят).
Ушбу оятни нозил қилганида гўёки: «Эй Муҳаммад алайҳиссалом! Биз сизни Тоифда айтган гапларингизни эшитдик ҳамда қийналиб, машаққатда қолганингизни кўрдик. Мана шу бизнинг жавобимиз. Сиз Набий ва расулларни саййидисиз ва Одам болаларининг барчасини саййидисиз», деб айтмоқчи.

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар сиз билан (дин ҳақида) тортишсалар: «Мен ва менга тобе бўлган кишилар ўзимизни Аллоҳга топширдик – унга бўйсундик», деб айтинг! Сўнг аҳли китоблар ва (китоб берилмаган) омий – бутпарастлардан: «Исломга кирдингизми?» деб сўранг. Агар исломга кирсалар, муҳаққақ ҳақ йўлни топибдилар. Энди агар юз ўгирсалар, у ҳолда сизнинг зиммангиздаги нарса фақат етказишдир. Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир» (Оли Имрон сураси, 20-оят).

Бир одам борки, ёлғон сўзлайди. Яна бир одам борки ёлғон сўзламайди. Инсон ўз ишига мағлуб бўлади. Бир инсон таъсирчан бўлади. Аллоҳ бандаларининг барчасини кўрувчидир.
«Улар (бу қилмишлари натижасида) ҳеч қандай фитна-азоб бўлмайди деб ўйлаб «кўру кар» бўлиб олдилар. Сўнг (тавба қилганларида) Аллоҳ тавбаларини қабул қилди. кейин улардан кўплари яна «кўр» ва «кар» бўлиб олдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини кўргувчидир» (Моида сураси, 71-оят).

«Биз Нуҳ (қавмидан) кейин ҳам қанча асрларни (авлодларни) ҳалок қилдик. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингизнинг Ўзи бандаларининг гуноҳларидан етарли огоҳ, кўриб тургувчидир» (Исро сураси, 17-оят).

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Асмоул ҳусно

28. ал-Басир


«ал-Басир» сўзи Қуръони каримнинг 50 оятида ворид бўлган. Гоҳида ал билан келган, гоҳида танвинли келган, гоҳида ас-Самиъ ва ал-Хабир исмлари билан ёнма-ён келган.

Исро сурасининг биринчи оятида ал билан келган: «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир».
Ҳаж сурасининг 75-оятида танвинли келган: «Аллоҳ фаришталардан ва одамлардан расуллар танлаб олур. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир».

Ушбу исм саҳиҳ суннатда ҳам келган: «Эй одамлар! Сизлар карга ҳам, узоқдагига ҳам дуо қилмаяпсиз, Сизлар дуо қилаётган Зот Эшитувчи ва Кўрувчидир».
 

Ал-Басир сийғаи муболаға бўлиб, муболаға деганда миқдорини ва турини ўз ичига олиши назарда тутилган. Сен масалан гоҳида бир томонга қарайсан, икки томонга бирдан қараш имконинг йўқ. Лекин Аллоҳ таоло ҳар бир халойиқга истисносиз қарайди, энг дақиқ ва нозик нарсаларни ҳам кўра олади. Одамларга махфий бўлса ҳам, Аллоҳга махфий қолмайди.

Аллоҳ таоло ал-Басир, яъни кўрувчидир. У кўриш сифати билан васф қилинган. Ал-Басир сифати Зотига оид сифатлардан бўлиб, Ўзининг улуғворлигига лойиқдир. Ақида илмида унга бирор ўхшашликни тамсил қилмасдан исботлаш вожибдир. Унинг кайфияти ҳам, амалдан қолдириш ҳам, ўзгартириш ҳам имкони йўқ. Биз ал-Басир маъносини Аллоҳ таолога тафвиз қиламиз. Унга жасадни ёки амалдан қолишини нисбат бермаймиз. Агар биз ал-Басир сифатини Аллоҳдан мосуво қилсак Унга журъат қилган бўламиз. Агар биз кўрганимиз каби кўради деб айтсак жуда ҳам улкан хатога дуч келиб қоламиз. Зеро «У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» (Шўро-11).
Фикрингга нима нарса келса, Аллоҳ ана шу нарсанинг хилофидир. Аллоҳ таоло барча мавжудотларни ғайб оламида ҳам, шаҳодат оламида кўрувчидир. Улар ҳар қанча нозик ёки улкан бўлмасин, ҳар қанча махфий ва ошкора бўлмасин албатта кўражак. «У зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар махфий тутган нарсаларни ҳам билур» (Ғофир-19).

Ал-Басар дегани, кўз ёки кўриш ҳис туйғусидир. Бошқа бир қавлда уни кўриш имкони бор нарсаларни идрок этувчи нурдир, деб айтилган. Маълумингизки, кўз ҳар қанча ўткир бўлмасин, ҳар қанча равшан бўлмасин, кўзни кўриши учун воситачи нур бўлиши зарур. Мана шу ҳақиқат ақлга ҳам ўтувчидир. Ақл ҳар қанча ўткир бўлмасин, ишлар Қуёш ёғдусидек ҳар қанча порлаган бўлмасин, ушбу ақлга ҳақиқатларни очиб беришда илоҳий нур бўлиши даркор.

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. У Зот Ўз раҳматидан сизларга икки ҳисса берадир ва юришингиз учун нур берадир ҳамда сизларни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Ҳадид сураси, 28-оят).

Аллоҳнинг ҳидоятисиз, самодан ваҳий тушмасдан, Аллоҳ башариятга хитоб қилмасдан иложи йўқ. Чунки ақл адашади ва адаштиради. Оқсайди ва оқсатади.
Ҳозирдаги олам фақат башар ақлига суяниб яшамоқда. Самодан келадиган ваҳийдан ғафлатда қолишмоқда. Шунинг учун олам борадиган жойига бориб қолди. Уруш, ўлим ва зулмдан жабр кўрмоқда. Бутун ер ости ва усти бойликларини адолатли тақсимланмаганидан жабр тортмоқда. Самодан келган ваҳийдан узоқлашгач ушбу ҳалокат жари сари келиб қолди.
Ал-Басар деганда яна, ҳақиқатларни қалбга етиб келишини ҳам тушунилади. Басират – ҳақиқатларни идрок қилишда қалбнинг қувватидир. Масалан: Фалончи басират соҳиби деб айтамиз. Яъни, қалбида ҳақиқатларни кашф қилишга қурбати етур.
Худди шу ўзакдан олинган «ал-Мубсир» сўзи олим ва билимдон деган маънодадир.
«ат-Табассур» эса, тааммул қилувчи, маърифа ҳосил қилувчи ва динда саботли, деган маънодадир.

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Намоз

📜Бомдод намозининг 10 та улкан фазилати

◽️1. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилигига эришиш.
◽️2. Кун бўйи Аллоҳнинг кафолати ва ҳимоясида бўлиши*.
◽️3. Қиёмат куни мўмин учун нур бўлиши. (ҳадисга ишора)
◽️4. Иймон аломатларидан бири экани. Зеро, у мунофиқларга энг оғир намозлардандир. (ҳадисга ишора)
◽️5. Кунни барака ва хотиржамлик билан бошланиши.
◽️6. Иймонни кучайтириш ва банданинг Роббиси билан алоқасини мустаҳкамлаш.
◽️7. Кеча ва кундуз фаришталарини унга (бомдод намозига) гувоҳ бўлишлари. (ҳадисга ишора)
◽️8. Аср ҳамда бомдодни мунтазам адо этиш жаннатга киришга сабаб бўлиши*.
◽️9. Қалбга сукунат, руҳга роҳат ва кўнгилга кенглик бағишлаши.
◽️10. Интизомли бўлиш, муваффақиятга эришиш ва эрталабки вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам бериши.

Эй Аллоҳ! Бизни бомдод намозига риоя қилувчилардан қилгин. Унинг роҳатини ва унда собитқадам бўлишни бизга насиб эт. Омин.

🔖*Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг кафиллигидадир», дедилар. Имом Муслим ривояти.
*Абу Бакр ибн Умора ибн Руайба отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намоз ўқиган – яъни бомдод ва асрни – бирор киши дўзахга кирмайди», деганларини эшитганман...", деди". Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14010. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Агар ҳалим, мулойим бўлмасанг, мулойим бўлишга урин (ўзингни шунга одатлантир). Агар олим бўлмасанг, бас, илм ўрган. Зеро, ким бир қавмга ўзини ўхшатса, улардан бўлибди, етишибди», деди.

«Мажмаъул адоб фий муъжамил алқоб» асаридан.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14009. Ҳидоят

«Ва у деди: «Албатта, мен Роббимга борувчиман, У мени ҳидоят қилур», Соффаат сураси, 99 - оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14008. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Албатта Аллоҳ таоло кабира гуноҳларни ҳам (агар хоҳласа) кечириб юборади... Ноумид бўлманглар.
Шу билан бирга, кичик гуноҳлар учун
(агар хоҳласа) азоблайди... Шу сабаб ғурурга кетманглар”, деди.

Ибн Баттолнинг «Шарҳи Бухорийси»дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14006. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кишининг одамлар кўрмайдиган жойда ўқиган нафл намози, одамларнинг кўз олдида ўқиган намозидан йигирма беш баробарга тенг келади”.

Имом Табароний ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14005. Мусулмоннинг ўз биродари олдидаги ҳаққи

Имом ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Қуйидагилар мусулмоннинг мусулмон олдидаги ҳақларидандир:
- Айби ва камчилигини яшириши;
- Хато-камчилигини кечириши;
- Кўз ёшига раҳм қилиши;
- Қоқилишини афв этиши;
- Узрини қабул қилиши;
- Ғийбатини қайтариши (ҳимоя қилиши);
- Доимий насиҳатда бўлиши;
- Дўстлигини сақлаши;
- Аҳди ва омонатига риоя қилиши».

«Адабуш шаръиййа» асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Кутубхоналар

📚Араб дунёсидаги энг йирик шахсий кутубхоналардан бири — марҳум тунислик Ҳабиб Ламсий(1930-2017 йиллар)нинг кутубхонасидир. Унинг қиймати 30 миллион доллар деб баҳоланган. Ҳабиб Ламсий бу кутубхонани вақф қилган ва ҳозир у Тунис Миллий кутубхонаси таркибидадир. Унда араб тилидаги барча даврий нашрлар — журналлар ва шу каби нашрлар сурат ёки рақамли кўчирма эмас, асл босма ҳолатида экани билан эътиборга молик.

P.S. Ҳабиб Ламсий (الحبيب اللمسي) — тунислик машҳур китобшунос, нашриёт соҳаси вакили ва ношир бўлган. У 1930 йил 27 ноябрда Жербада туғилган, 2017 йил 18 майда вафот этган. Тунис Миллий кутубхонаси унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида алоҳида китоб ҳам нашр этган. У китоб ва илмий меросни авлодларга етказишни ҳаётининг муҳим мақсадига айлантирган шахс сифатида танилган. Унинг энг машҳур нашриёт ишларидан бири — Имом Заҳабийнинг «التاريخ الإسلامي» асарини нашр этиш бўлиб, мазкур нашр 17 жилд ва қарийб 19 000 саҳифадан иборат бўлган.
Тунис Миллий кутубхонасининг расмий ҳужжатида 2017 йилда Ҳабиб Ламсийнинг шахсий кутубхонасидан 100 000 та номдаги нашр қабул қилингани кўрсатилган. Бошқа манбаларда эса: 50 000 дан ортиқ китоб номи; қарийб 2 000 та даврий нашр; 400 дан ортиқ қўлёзма; Европада босилган 500 га яқин қадимий нашр; айрим Европа нашрлари XVI асргача бориб тақалиши ҳақида маълумот берилган.
2025 йилда чоп этилган бир тадқиқот-мақолада эса кутубхонада тахминан 100 000 нусха китоб ва нодир даврий нашрлар борлиги таъкидланган. Унда Ламсий нафақат китобларни, балки бутун-бутун шахсий кутубхоналарни ҳам сотиб олгани, жумладан тарихчи Ҳасан Ҳусний Абдулваҳҳобнинг кутубхонасини ҳам қўлга киритгани қайд этилади.
«Индепендент Арабия» маълумотига кўра, Тунис Миллий кутубхонасининг собиқ раҳбари Ража бин Салама Ҳабиб Ламсий ҳадя қилган кутубхона қийматини 90 миллион Тунис динори — 30 миллион доллардан ортиқ деб баҳолаган. Унинг таъкидлашича, мазкур фонд адабиётшунослар, тарихчилар ва тадқиқотчилар учун катта аҳамиятга эга.
2025 йилдаги мақолада келтирилишича, Ламсий китобларни турли мамлакатлар ва китоб ярмаркаларидан йиллар давомида йиққан. У ҳатто бирор таниши уйига келганида, унга ўз коллекциясида етишмай турган журнал ёки жилдларни кўрсатиб, агар уларни бирор жойда сотувда учратса, хабар беришини сўраган. Бу унинг оддий «китоб йиғувчи» эмас, балки библиографик коллекционер бўлганини кўрсатади. Яна бир қизиқ жиҳат: у фақат алоҳида китобларни эмас, тайёр шахсий кутубхоналарни ҳам тўплаган.

Шунингдек, Ҳабиб Ламсий Ливанда «Дорул ғарбул Исламий» нашриётига асос солган. Мазкур нашриёт фиқҳга оид китоблар, ҳадис асарлари ва Ислом тарихига доир китобларни нашр этишга алоҳида эътибор қаратган.

📚Ҳабиб Ламсий вафотидан кейин унинг кутубхонаси ўз васияти асосида Тунис Миллий кутубхонасига топширилган. 2017 йилда унинг меросхўрлари томонидан фондни Миллий кутубхонага бериш жараёни амалга оширилгани ҳақида матбуот хабарлари чиққан. Энг муҳими, бу фонд шунчаки омборга ташлаб қўйилмаган. Тунис Миллий кутубхонаси уни тартибга солиш, таснифлаш ва каталоглаш ишларини олиб борган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14003. Мусибатлар мўминларнинг гуноҳларига каффорат бўлади, уларга сабр қилиш билан эса уларнинг даражалари кўтарилади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

14002. Пиёда юриш — дунёдаги энг яхши риёзат, жисмоний машғулотдир. Айтилганидек: «Ким пиёда юришни тарк этса, уни соғлиқ (омонлик) тарк этади».

Доктор Оиз Қорний.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Муножот

📜Аллоҳим!
Ризқим осмонда бўлса, туширгин.
Ерда бўлса, чиқаргин.
Узоқда бўлса, яқин қил.
Яқинда бўлса, осон қил.
Оз бўлса, кўпайтир.
Кўп бўлса, унга барака ато эт.


Эй Роббим! Сен қалбимдагиларни биласан.
Қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

لماذا يحب الصوفية لبس اللون الأخضر؟!

١- لأن النبي صلى الله عليه و آله وسلم كان يلبسه.
ففي حديث أبي رمثة رضي الله عنه قال: "رَأَيتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَخطُبُ وَعَلَيهِ بُردَانِ أَخضَرَانِ"
وفي حديث يعلى بن أمية رضي الله عنه: " أن رسول الله صلى الله عليه وسلم طاف بالبيت مضطبعاً ببرد أخضر"

٢- لأنه ورد في بعض الأحاديث أنه كان أحب الألوان إلى رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم.
فعن أنس رضي الله عنه قال: كان أحب الألوان إليه -أي رسول الله- الخضرة".
وإن وردت أحاديث أخرى بغيره من الألوان.

٣- لأنه لباس أهل الجنة.
قال تعالى:
"أُولَٰئِكَ لَهُمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ يُحَلَّوْنَ فِيهَا مِنْ أَسَاوِرَ مِنْ ذَهَبٍ وَيَلْبَسُونَ ثِيَابًا خُضْرًا مِنْ سُنْدُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الْأَرَائِكِ نِعْمَ الثَّوَابُ وَحَسُنَتْ مُرْتَفَقًا"
قال ابن بطّال: "الثياب الخضر من لباس الجنة، وكفى بذلك شرفًا لها".

٤- لأنه كان علامة على آل البيت من ذرية الإمام الحسن والإمام الحسين في فترات طويلة من التاريخ، فمن محبة الصوفية لهذه العترة الطاهرة يتشبهون بهم.

٥- لأن بعض العلماء استحبّ لبسه.
قال ملا علي القاري رحمه الله:
" ... الْأَشْيَاء مُبَاحَةٌ عَلَى أَصْلِهَا، فَإِذَا اخْتَارَ شَيْئًا مِنْهَا يَلْبَسُهُ؛ لَا شَكَّ فِي إِفَادَةِ الِاسْتِحْبَابِ. وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِالصَّوَابِ"
وقال ابن عابدين الحنفي رحمه الله:
"ولبس الأخضر سنة"
وقال الشوكاني رحمه الله:
"يستحب لبس الأخضر لأنه لباس أهل الجنة وهو أيضاً من أنفع الألوان للأبصار، ومن أجملها في أعين الناظرين

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Баъзилар қалин дарахтзорга кириб: «Агар шу ерда бирор гуноҳ содир қилсам мени ким ҳам кўра оларди?» деб айтганида, ўша дарахтзорни тўлдирган ҳолда: «Латифул Хобийр исмли яратган Зот эканини билмайдими? деган нидони эшитди.
Муҳаммад Ибн Мункадир бир киши бир аёл билан турганини кўриб: «Аллоҳ икковингизни кўрмоқда, бизни ва сизларни сатр қилиб, айбимизни ёпиб турмоқда холос», дедилар.
Ҳорис Муҳосабий: «Муроқаба – Аллоҳ кузатиб турибди деган тушунчада бўлиш шундай бир қалб илмики, Роббга яқин эканини билдиради", деди.
Имом Жунайддан: «Нима билан номаҳрамга қарашдан тийилиш мумкин?» деб сўралганида, у киши: «Сени қарашингдан кўра Аллоҳни кўриши муқаддам эканини билишинг», деб айтдилар.
Гуноҳ маъсиятни амалга оширувчи кимса Аллоҳ у ҳақда хабардор бўлишини била туриб гуноҳ содир этаверса, у журъат қилиб, хасратда қолувчи кимсадир. У Аллоҳ бехабар деб ўйласа, жоҳил ва кофирдир. Чунки Аллоҳ барча нарсани билувчидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан ўтирган эдилар, ҳузурларига Жаброил келди ва:
«Иймон нима?» деди. У зот: «Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Унга рўбарў бўлишга ва Унинг расулларига иймон келтиришинг ва қайта тирилишга иймон келтиришинг», дедилар.
«Ислом нима?» деди. У зот: «Ислом – Аллоҳга ибодат қилишинг ва Унга ширк келтирмаслигинг, намозни барпо қилишинг, фарз қилинган закотни адо этишинг ва Рамазон рўзасини тутишинг», дедилар.
«Эҳсон нима?» деди. У зот: «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Гарчи Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб турур», дедилар.
 (Имом Бухорий ривояти).
 
Агар инсон Аллоҳ таолонинг ал-Басар исми бор, Аллоҳ барча нарсани кўради, деб билса, ботинини муроқаба орқали зийнатлаб, зоҳирини ҳисоб-китоб қилиб юради.
 
Баъзи солиҳ салафлар: «Агар Роббингга гуноҳ қилсанг, ҳеч ким кўрмайдиган жойга бориб гуноҳ қилавер», дейишар эди.
 
Аллоҳ таолодан ушбу Аллоҳнинг гўзал исмлари мавзусида маърифат ҳосил қилиш йўлида катта қадам босиш бўлишини сўрайман. Ҳақиқатда агар сен осмонлар ва ернинг холиқига иймон келтирсанг-у, лекин Аллоҳнинг гўзал исмлари ва фазилатли сифатлари хусусида билиминг бўлмаса, бу иймон нажотга ва саодатга юксалишини қўлга киритилмайди.

Илм туҳфа қилган энг буюк нарса Аллоҳнинг гўзал исмлари ва фазилатли сифатларини ўрганиб, танишиб, унинг ҳидояти билан ҳидоятланишингдир.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Бир гал Дамашқ шаҳридаги Қосиюн тоғининг чўққисига чиқиб, шаҳарнинг ўнг, чап, яъни шимол, жануб ва шарқ, ғарб томонга назар солдим. Ушбу қават-қават уйлар ичида тоат-ибодат бўлмоқдами ёки гуноҳ ишлар содир этилмоқдами? Буни ким билади? Аниқки фақат Якка Аллоҳ билади.

Тоғнинг чўққисидан қарасангиз шаҳар сокин, осойишта, чироқлар нур сочиб турибди. Лекин уйларнинг ичида намоз ўқиляптими ёки гуноҳ содир этиляптими? У ерда никоҳми ёки зино? Ким билади? Аниқки Аллоҳ билади.
Баъзида инсон бир шаҳарда истиқомат қилишга тўғри келиб қолади. Лекин у киши у ерда нима содир бўлаётганини билмайди. Чунки у мўмин бўлгани учун фақат Аллоҳнинг уйига серқатнов бўлади. У ерда биродарлари бор. У киши ҳамма ҳақида яхши гумонда бўлади. Лекин гуноҳ ва ёмонликнинг ҳажми, ароқ ичувчилар ҳамда зино қилувчилар кўплигини ким билади? Аниқки Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди.

Аллоҳ таоло: «(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар» (Наҳл сураси, 21-оят), деб айтган.

Эътибор беринг! Ғарб ўлкаларига малика бўлиш учун номзод бир аёл матбуот конференсиясида баралла: «Мен эримга хиёнат қилганман. Фалончи билан зино қилганман», деб айтган сўзини ойнаи жаҳон бутун дунёга узатмоқда. Субҳоналлоҳ! Биз билан фисқи-фужурга ботган қавм орасида қанчалаб масофа бор-а? Мусулмон хонадон шарафли ва покиза уйдир. Мусаффо уйдир. Инсон тойилган пайтда ўзини яшириши лозим эди.

«Аллоҳ ҳақ ила ҳукм қилур. Ундан ўзга илтижо қилаётганлари эса ҳеч нарса билан ҳукм қилмаслар. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир» (Ғофир сураси, 20-оят).

«Албатта, Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжатсиз талашиб-тортишадиганларнинг кўксларида кибрдан ўзга нарса йўқ. Улар унга етишувчи эмаслар. Бас, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир» (Ғофир сураси, 56-оят).

«Устиларида қанот ёйиб ва йиғиб (учаётган) қушларни кўрмадиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб тургани йўқ. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир» (Мулк сураси, 19-оят).

Ҳадисда: «Иймоннинг афзали қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳ сен билан бирга эканини билишингдир», деб айтилган. (Имом Табаронийнинг «Авсат»да Убода ибн Сомитдан қилган ривояти).

Мўминнинг энг юксак ҳолати доим Аллоҳнинг кузатуви остида эканини билишдир.
Мўмин ҳолатларининг энг афзали Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш. Агар уни кўрмаса, Аллоҳ уни кўриб турганини ҳис қилиш. Мана шу иймоннинг олий даражасидир. Яъни, доим Аллоҳ сен билан бирга эканини ҳис қиласан. Аллоҳ хилватда ҳам, кўпчилик билан бўлганингда ҳам, мажлисингда ҳам, зикр пайтингда ҳам, гапириб турганингда ҳам, сафарингда ҳам, муқимлигингда ҳам биргадир. Мана шу ҳисда бардавом бўлишинг Аллоҳнинг буюк неъматларидандир. Мана шу олий иймон даражаларидан биридир.
Уламолардан бири айтган эди. Ал-Басир исмли Зот ҳамма нарсани кўриб гувоҳи бўлади, ҳатто ер остидаги нарсаларни ҳам кўради.
Аллоҳ таоло кўз қорачиғи ёки қовоқ орқали кўришдан покдир. Сурат ва ранглар инсон кўз қорачиғида намоён бўлганидек У зотда намоён бўлмайди. Бундай таъсир ва ўзгариш ҳодис (янги пайдо бўлган) нарсадир. Қадим исмли Зот бу каби ҳодислардан покдир.
Аллоҳ таоло кўриш асбоби ва бу учун бўлган жараёнлардан покдир. Инсон агар кўрадиган бўлса, кўз пардасига ёруғлик тушади, унинг тушиши оқибатида кўриш юзага келади. Сурат намоён бўлишининг таърифи шуки, у нуқталарнинг ёруғликда ҳар турлик бўлишидир. Агар ўша нуқтадан бир суратни олиб катталаштирсанг у яна нуқта ҳолига қайтади.

Ҳар гал нуқталар кўпайса, кўриниш сурати ҳам равшанлашаверади. Лекин ҳақиқатда нуқталар ёруғликда тафовутлидир. Ушбу кўриниш ёруғлик манбаси ёки кўз қорачиғига тушганда ёруғлик акс этади ва пардада синади ва намоён бўлади. Кўз пардада кимёвий модда бор бўлиб, ёруғликдан таъсирланади, ўша таъсир остида ўзидан электр токи ишлаб чиқаради. Қисқача айтганда кўзда 30 миллион конус таёқчалари бор. Ана шу конус таёқчаларда кимёвий моддалар мавжуд бўлиб, ёруғликдан таъсирланади.
Агар таъсирланса, электр токи ташкил топади. Ушбу ток кўз асаблари орқали мияга боради. Юзага келган сурат кўзнинг тўрида намоён бўлиб ҳис қилганида у мияга кўчади. Юқоридаги англашилганига биноан идрок уни шарҳлаб беради. Инсон қачон бир нарсани кўрса, ёруғликда ҳар турлик бўлган зиё таратувчи нуқталар мажмуъасини кўради. Мана шу нарса конус таёқчалари таркибига таъсир қилади.
Мана шу таъсир ўтказиш орқали электр токи ташкил топади. Ушбу ток кўз асаб толалари орқали мияга узатилади. Мия эса, олдин тушунилган нарсани ёруғлик сурат бўлиб шарҳлаб беради. Бунинг маъноси шуки, агар кўз тўрида ва конус таёқчаларида ўзгариш юз бермаса ва ушбу кимёвий моддаларнинг таъсири ёруғлик билан таъсирланмаса, сурат юзага келмас эди.
Аллоҳ таоло кўришда бу каби ҳоссалар, ускуналар, зотидаги ўзгаришлар ва таъсирлардан пок Зотдир.
 
Мўминнинг ал-Басир исмидаги насибаси
 
Шунча изоҳлардан кейин ушбу буюк исм қаршисида қандай одоб билан одобланишимиз лозим. Аллоҳ таоло ал-Басир исмли зотдир. Чунки сен мукаррам инсонсан ва мукаррам махлуқсан. Аллоҳ таоло: «Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (Исро сураси, 70-оят).
Чунки сен мукаррам махлуқсан, Аллоҳ Басирдир. У Зот фазли ва карами билан сенга кўриш жиҳози бўлмиш кўзни ато қилди. Аллоҳ таоло Балад сураси, 8-оятида қуйидагича марҳамат қилган. «Ахир Биз унга икки кўз (ато) қилмадикми?!».
 
Кўрув анализатори — инсон марказий нерв системасининг ташқи муҳитдан келадиган ахборотни қабул қилишини таъминловчи бешта асосий анализатор орасида энг муҳимларидан бири ҳисобланади.

Чунки у инсон маънавий ҳаётини бойитадиган ташқи муҳитнинг хилма-хил кўринишлари ва тўрт фаслнинг ўзига хос гўзалликларини кўриш билан кишига фараҳ бағишлайдиган мўъжизадир. Кўрув анализаторининг афзаллиги шундаки, у миянинг эшитиш, таъм, ҳид сезиш каби катор анализаторлари вазифасини ҳам мукаммаллаштиришга ёрдам беради. Биров бир чойнакни — ўзи жуда катта, ранги тўқ қизил, ўртасида бир даста кўк, яшил, сариқ рангли гуллар солинган деб таърифлаганда гапни эшитиб турган одамнинг кўз олдида шу чойнак намоён бўлиши ёки пишиб турган олчага кўз тушганда оғиздан сўлак оқиши бунга мисол бўла олади. Кўрув анализаторининг анатомик тузилиши ва унинг бажарадиган ўзига хос вазифалари жуда мураккабдир. Мазкур анализаторнинг мураккаб тузилишини, вазифаларини яхши ўрганиб олган талабагина кўз касалликлари патогенезини, клиникасини тўғри тушунади, унга тўғри ташхис кўяди ва даволаш режасини тўғри тузади.
 
Кўрув анализатори уч катта қисмдан иборат: анализаторнинг периферик қисми, кўз соккаси (bulbus oculi) дир. Кўзнинг ички қавати — тўр парданинг асосий вазифаси ташқи муҳитдан нурлар орқали тушган тасвирни акс эттириб сезиш ва қабул килиб олишдир. Анализаторнинг иккинчи, тасвирни етказиб бериш кисми кўрув нерви (n. opticus), нервнинг ярим кесишган жойи (chiasma n. optici) ва кўрув йўли (tractus n. optici)лардир. Булар қабул қилинган бошланғич тасвирни бош миянинг пўстлоқ ости ва пўстлок кўрув марказига етказиб бериш вазифасини бажаради. Анализаторнинг учинчи қисми эса бош мия пўстлоқ, ости маркази ва кўришнинг мия пўстлоғида жойлашган марказдан иборат. Бош мия пўстлок ости маркази ташқи тиззасимон тана (corpus geniculatum laterale), тўрт тепалик тана (corpus quadrigemina ) нинг устки икки тепаси (colliculus superior ) ва кўрув бўртиғи ёстиғи (pulvinar talammi optici) дан иборат.

Е. Ж. Трон (1950) ташқи тиззасимон танани биринчи пўстлоқ ости кўрув маркази ва унинг кўпроқ қисми сариқ доғдаги икки кўз билан баравар кўриш проекциясига мансуб маркази деб атаган. Кўрув анализаторининг маркази — бош миянинг пўстлок кисми энса бўлагидаги fissura calcarina атрофида 17, 18, 19, 37 ва 39 майдончаларида жойлашган.

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Биз ушбу буюк исмни таърифлашдан олдин ушбу ҳақиқатга ойдинлик киритиб олишимиз зарур. Аксар одамларнинг муаммоси, хато қараш билан хато томонга оғиб кетмоқда. Чунки инсон фитратида ўзини яхши кўришга, борлиғини яхши кўришга мойил қилиб яратилган. Шунингдек, борлиғи, камолоти ва ҳаёти бардавом бўлишини яхши кўради. Инсон шундай яратилган экан, нима учун ҳалокатга дучор бўлишни истайди?! Нима учун гуноҳ ва маъсиятларни бемалол амалга оширади?! Чунки у хато нарсани тўғри деб фикрлагани учун шундай бўлди. У гуноҳни зиён эмас, ютуқ деб фикрлай бошлади. Чунки ғойри шаръий мол дунёни қўлга киритишни фойда деб ўйлаб қолмоқда.
 
Аллоҳнинг буйруқларига оғишмай амал қилувчи истиқоматдаги мўмин билан Аллоҳнинг амрига хилоф чиқиб осий орадаги фарқ нимада?! Аниқки тушунчада!
Масалан Юсуф алайҳиссаломни мансабдор ва гўзал аёл нафсига чорлаганида: (Юсуф алайҳиссалом) айтди: «Аллоҳ сақласин. Ахир у (яъни эринг) менга яхши жойлар берган хожам-ку! Албатта золим кимсалар (яъни зинокорлар) асло нажот топмаслар» (Юсуф-23).

Ушбу маъсиятни амалга оширишдан тўсувчи нарса нима? Ўша нарса тушунчадир. Демак, мансабдор ва гўзал аёл чорлаганида унинг талабини бажарган кимса билан итоаткор кишининг орасидаги фарқ нима эди? Тушунча эди. Демак тушунчанг саҳиҳ бўлса, амалинг ҳам дуруст бўлади. Агар амалинг дуруст бўлса, дунё ва охиратда бахтли бўласан. Бордию тушунчанг қинғир бўлса, амалинг бузғунчи бўлиб, дунё ва охиратда ҳалокатга дучор бўласан. Гапнинг хулосаси шуки, бахтли билан бахтсизнинг, тўғри йўлдаги билан қинғир йўлдагининг орасидаги фарқ тушунчанинг саҳиҳ ва хато бўлиши сабаблидир. Шунинг учун Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳим, ҳақни ҳақ қилиб кўрсат ва унга эргашишни насиб қил. Ботилни ботил қилиб кўрсат ва ундан четланишни насиб қил», деб айтганлар.

Кимдир маъсиятни ҳалокат деб, тоат-ибодатни ғанимат деб билса, бу унинг учун неъматдир. Ҳақни ҳақ ва ботилни ботил деб билиш бу улкан неъматлардандир.
Коинотда миллионлаб башар ҳақни ботил ва ботилни ҳақ деб юрганида, сиз Аллоҳнинг шариатига мувофиқ ҳаёт кечириб, ҳақни ҳақ ва ботилни ботил деб билиб яшашингиз неъмат устига неъматдир.
Одатим, агар шариатга оғишмай амал қилиб, истиқоматда юрадиган бирор ёш йигитни кўрсам унга: «Сен энг буюк неъмат ҳидоят неъматига эришгансан. Сенинг ҳаётга нисбатан кўз қарашинг соғлом, қалбингда нур бор, ўша нур сабабли ҳақни ҳақ деб, ботилни ботил деб биласан. Инсон агар Аллоҳга боғланиб, Унинг паноҳига қочса, Аллоҳнинг амрини амалга оширишга интилса, Аллоҳ унинг қалбига нур киритур.
 
Демак «ал-Басар» сўзи луғатда кўзни англатади. Кўз кўриш аъзосидир. Кўриш нур бўлиб, Аллоҳ уни қалбга илқо қилади. Басират кўриш биз билан кўрилаётган нарсалар орасидаги нурдир. Басират ҳақиқатни очиқлашдаги қалб қувватидир.
Шундан кейин айтамизки, ал-Басир исми Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидандир. У Зот барча нарсаларни кўрувчидир. Коинотдаги барча нарсани Аллоҳ кўрувчидир.

 Ал-Басир барча нарсанинг зоҳири ва махфийсини кўра олади. Аллоҳнинг ҳаққидаги басар кўриладиган нарсаларнинг камол сифатларини кашф қила олади. Агар сенга батамом кашф бўлса, демак ўша нарсанинг ҳақиқатини кўрибсан. Гоҳида зоҳирини ўзини кўрасан. Агар фақат зоҳирини кўрсанг сен унинг камоллик сифатини кўрмабсан.

Масалан, ярим миллион лира қийматидаги олмос тошни балчиқдан олиб, қуёшга товласанг у кир бўлиб кўринади. Агар уни зоҳирига қарасанг уни кир деб ўйлайсан. Шунинг учун мукаммал кўриш деганда нарсанинг ҳақиқатини кўриш тушунилади. Демак, басират кўзи билан кўриш нарсаларнинг камолот сифатини кашф қилади. Ушбу ярим миллион лиралик олмосни балчиққа қориштирсанг оддий кўзга ифлос ҳолда кўринади. Аммо басират кўзи билан кўрсанг нарсаларнинг комил сифати кашф бўлади.

Оддий кўз билан кўрсанг ифлос нарса, басират кўзи билан кўрсанг олмос бўлмоқда. Бу икки кўз орасида фарқ каттадир. Бу дегани, Аллоҳ таоло барча нарсани билади. Унга бирор нарса махфий қолмайди. Аммо биз нарсаларнинг зоҳирини кўрамиз. Лекин ботини ва ҳақиқати биздан тўсилгандир. Аллоҳ таоло набийсига зоҳир билан ҳукм қилишга буюрди. Ички сир ҳолатларга эса Аллоҳ ҳукм қилади.

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Эҳсон

📜Қаҳатчилик даврида мадрасадан салкам бир чақирим узоқда жойлашган Хўжа афандининг уйидан нон олиб чиқаётган талабани маҳалладагилардан биттаси кўриб қолди.
«Хўжам, ўз қишлоғингиз болалари оч ўтирган пайтда бегона талабаларга нон беришингиз тўғрими?» деб маломат қилди. У зот рафиқаси Оиша онага қопда қолган унни шу кишига беришни буюрди. Аммо очарчилик сабаб айтилганни бажаришда тайсаллади. Эри гапини иккинчи бор такрорлагач, бўйсунишга мажбур бўлди.
Орадан кўп ўтмай бошқа бир одам қўлида мактуб билан кириб келди. Хат қишлоқдан бир соатлик масофадаги Яшҳанбозор ноҳиясида яшайдиган дўкондордан келган, унда бундай ёзилганди: «Афандим, Бафродан сизга бир қоп ун келди. Ишончли одам юборинг, олиб кетсин».
Ҳазрат аёлига қараб, дедики: «Ўша унни малолланмай берганингизда икки қоп келиши мумкин эди».

"Олимларнинг аёллари" китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

#quron

📜Аллоҳ севадиган кишиларнинг Қуръондаги таърифи

1. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади», Бақара сураси, 195-оят.
2. «Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади», Бақара сураси, 222-оят.
3. «Зеро, Аллоҳ тақво қилгувчи кишиларни севади», Оли имрон сураси, 76-оят.
4. «Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади», Оли Имрон, 134-оят.
5. «Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади», Оли Имрон, 146-оят.
6. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади», Оли Имрон, 148-оят.
7. «Албатта ўзига таваккал қилгувчиларни севади», Оли Имрон, 159-оят.
8. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади», Моида сураси, 13-оят.
9. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севади», Моида сураси, 42-оят.
10. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади», Моида сураси, 93-оят.
11. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар» (Тавба сураси, 4-оят).
12. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар», Тавба сураси, 7-оят.
13. «Аллоҳ эса ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар», Тавба сураси, 108-оят.
14. «Зеро, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», Ҳужурот сураси, 9-оят.
15. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», Мумтаҳана сураси, 8-оят.
16. «Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўрадир», Саф сураси, 4-оят.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel