arabicuz | Unsorted

Telegram-канал arabicuz - arabic.uz (hikmatlar)

31298

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Subscribe to a channel

arabic.uz (hikmatlar)

🌴من علوم العرب القديمة التي أدهشت الأمم :

1- الفِراسة؛
علم عجيب كان العرب يتقنونه، وهو الاستدلال بهيئة الإنسان من شكله، لونه، صوته، وحركاته لمعرفة أخلاقه، طباعه، حتى فضائله ورذائله!
كانوا يقرأون الناس كما نقرأ الكتب...
كأن ملامح الوجه مرآة للنفس.
2- العيافة؛
هي تتبع الآثار... آثار الأقدام والنعال على التربة.
كان العربي ينظر إلى الأثر فيقول لك: "مرّ من هنا رجل على فرس، وهذه امرأة معها طفل، وهذا أثر خفّ جملٍ أعرج!"
علم لا يُصدق لولا كثرة شواهده.
3- القيافة:
هي خلاصة الفِراسة والعيافة، لكنها أعمق وأدق...
كان القائف يعرف الناس من آثار أقدامهم، ويُفرّق بين الشيخ والشاب، الأعمى والبصير، الرجل والمرأة، وحتى بين العاقل والأحمق!
وكانوا يُلحقون الابن بأبيه في حال الشبه، ويعرفون الأخ من أخيه، ويُميزون الغريب عن أبناء القبيلة.
ومن أشهر القبائل في هذا العلم: بنو مدلج وبنو لهب.
علوم مذهلة سبقت علم الجينات والتحليل النفسي بقرون... فهل نعيد إحياءها؟
المصادر:
1. ابن القيم الجوزية – الفراسة.
2. الجاحظ – الحيوان.
3. ابن خلدون – المقدمة.
4. ابن منظور – لسان العرب.
5. الأصمعي – رواياته في كتب الأدب.
6. الجاحظ – البيان والتبيين.
7. الإمام مالك – الموطأ.
8. الشافعي – الأم.

📜 Халқларни ҳайратга солган қадимий араб илмлари

🟢1.Фиросат илми الفِراسة
Бу — инсоннинг ташқи кўриниши, тани, ранги, овози ва ҳаракатларига қараб унинг хулқ-атвори, табиати, ҳатто фазилат ва нуқсонларини аниқлаш илми.
Улар одамларни худди китоб ўқигандек ўқий олишарди... Гўёки юздаги белгилар — қалбнинг ойнаси эди.

🟢2. Иёфат илми العيافة
Бу — изларни кузатиш санъати. Ердаги одамлар ёки ҳайвонлар изларини кўриб, масалан: “Бу ердан от миниб ўтган эркак, бу аёл чақалоқ билан, бу эса оёғи майиб туянинг изи” деб айтишган. Гувоҳликлари ўта кўп бўлмаса, ишониш қийин бўлган илм.

🟢3. Қиёфат илми القيافة
Фиросат ва иёфатнинг уйғунлиги, лекин бундан ҳам аниқ, дақиқ ва чуқур илмдир.
Қиёфачи одамларни изидан танирди, кексалар билан ёшларни, кўрлар билан соғларни, эркак ва аёлни, ҳатто ақлли ва аҳмоқни ажрата оларди!
Улар болани отасига ўхшашидан таниб олишар, акага қараб укасини ажрата олишар, бир қабила аъзоларини орасидан бегонани фарқлашарди. Бу фанда машҳур қабилалар Бану Мудлиж ва Бану Лаҳаб қабилалари бўлган.

🌴Бу ажойиб илмлар генетика ва психология пайдо бўлишидан юз йиллар олдин мавжуд бўлган...

Ушбу илмлар ҳақида асарлар ёзган уламолар:
1. Ибн Қоййим Жавзия — “Ал-Фираса”
2. Жоҳиз — “Ал-Ҳайаван”
3. Ибн Халдун — “Муқаддима”
4. Ибн Манзур — “Лисонул араб”
5. Асмоъий — “Адабий ривоятлар”
6. Жоҳиз — “Албаян ват табйин”
7. Имом Молик — “Муватто”
8. Имом Шофеий — “Ал-Умм” асарлари.


📝 Изоҳ: Фиросат (ёки фаросат) илми. Одамзот ҳамиша ўзи сингари инсонларнинг табиати, ўй-фикрлари, қизиқишлари қўйингки ички оламини билишга ҳаракат қилиб келади. Ана шундай инсоннинг зоҳирига қараб ботини ўрганадиган илм “фаросат илми” деб аталади. Яъни тана тузилиши, ранги, шакли, юз чегаралари ва бошқа ташқи жиҳатлардан одам табиати, хулқи, ички хусусиятлари ҳақида баҳс юритилади.

👉Давоми бор...

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12733. (Айрим) инсон(лар) ўзининг ёнида қалби унга руку, сажда қиладиган бир бут-санамни олиб юради. У нафси ҳавосидир.

Аллоҳ таоло айтади: (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз?”, Жосия сураси, 23-оят.

У инсон ўзининг раъйи, нафси ҳавосига худди жоҳиллар Уззо (исмли бут)га сажда қилганларидай сажда қилади.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

‏بعد سقوط غرناطة كان شائعا إخفاء الكتب والمخطوطات العربية في جدران المنازل عن أعين محاكم_التفتيش. ففي عام 2002 تم العثور صدفة داخل جدران أحد منازل قرية الكوثر الاندلسية Cútar على مخطوطات اسلامية تعود للفقيه الفقاعي الذي كان أمام جامعها الكبير .

‎مخطوطات_عربية

📜 Ғарнота (Гранада) қулаганидан кейин инквизиция (тафтиш) судлари таъқибидан қутулиш мақсадида арабча китоблар ва қўлёзмаларни уй деворлари ичига яшириш кенг тарқалган ҳолат эди. 2002 йилда Андалусиядаги Кутар (Cútar) қишлоғидаги уй деворлари орасидан тасодифан исломий қўлёзмалар топилди. Улар қишлоқнинг катта масжиди имоми бўлган фақиҳ Фақоийга тегишли экани аниқланган.

🟢Бу воқеа Андалусияда мусулмонларнинг ўз илмий ва диний меросини сақлаб қолиш учун қандай фидокорона ҳаракатлар қилганини кўрсатади. Улар баъзан қўлёзмаларни деворларга яшириш, кўмиш ёки яширинча бошқа жойларга олиб ўтиш каби чораларга мурожаат қилишган.

🌴Изоҳ: 2003 йил 28 июнда Испаниянинг Андалусия минтақасидаги Малага вилоятига қарашли Кутар (испанча: Cútar) қишлоғидаги бир уйни таъмирлаш ишлари вақтида девор ортидан учта исломий қўлёзма топилди. Бу қўлёзмалар 500 йилдан ортиқ вақт давомида яширин ҳолда сақланган бўлиб, уларнинг бири XII–XIII асрларга оид Муваҳҳидлар давлати даврида ёзилган Қуръон нусхаси ҳисобланади. Бу нусха Испаниядаги энг қадимий Қуръонлардан бири сифатида эътироф этилган.
Қўлёзмаларнинг қолган иккиси Муҳаммад ал-Жайяр номли фақиҳ ва имом томонидан ёзилган. У 1490 йилда Кутарга келган ва 1500 йиллар атрофида, католиклар Испанияни қайта забт этганидан сўнг, ўз китобларини девор ортига яширган. Ушбу қўлёзмаларда у ўзининг фиқҳий ишлари, 1492 йилда Ғарнотанинг қулаши ва 1494 йилда Малагада содир бўлган зилзила каби тарихий воқеалар ҳақида ёзган.
Топилган қўлёзмалар Малага вилояти тарихий архивида сақланмоқда. Кутар қишлоғида эса ушбу тарихий топилмаларга бағишланган музей ва таълим маркази ташкил этилган.


@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

"Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир", Оли Имрон сураси, 97-оят.

🕋 Ҳажнинг муҳим амаллари тартиби (суратда)

🕋1. Ҳажни ният қилиб уйдан чиқиш.

🕋2. Мийқотлардан бирида эҳромга кириш. (Бу ҳажнинг муҳим энг биринчи фарзидир)

🕋3. Тавофи қудум (кўришув тавофи)

🕋4. Сафо ва Марва ўртасида саъйи қилиш.

🕋5. Минода тунаш. (Бу ҳажнинг вожиб амали)

🕋6. Арафотга қараб юриш. (Арафотда пешин ва аср намозлари жамлаб ўқилади. Ким Арафотда турмаса, ҳажи ҳаж ҳисобланмайди)

🕋7. Муздалифада туриш. (Бу ҳажнинг вожиб амали)

🕋8. Жамротул ақабага - тош отиш учун Минога қараб юриш.

🕋9. Қурбонлик сўйиш, ҳадйи. (Бу амал таматтуъ ва қирон ҳажини қилувчиларга вожиб, ифрод ҳажини қилувчиларга мустаҳаб).

🕋10. Соч олдириш ёк қисқартириш. (Бу ҳажнинг вожибларидан бўлиб, эҳромдан чиқиш учун шартдир)

🕋11. Тавофи ифоза. (Изоҳ: Зyлҳижжa oйининг ўнинчи кyни, яъни ҳaйит кyни шaйтoнгa тoш oтиб, қypбoнликни сўйиб, coчни oлдиpиб ёки қиcқapтиpиб бўлгaндaн cўнг Бaйтyллoҳни тaвoф қилиш «ифoзa тaвoфи»дир, у «тaвoфи зиёpaт» ҳaм дeйилaди).

🕋12. Жамаротда тош отиш. (Жамротул Кубро, Жамротул Вусто, Жамротус Суғрога (3 та шайтонга) еттитадан тош отилади. Бу ҳажнинг вожиб амали).

🕋13. Видолашув тавофи.

(Изоҳ: "Ҳap ким юpтигa кeтишдaн oлдин видo тaвoфини қилиши кepaк. Бy амал вoжибдиp. Унинг янa биp нoми «тaвoфyc cодаp»дир. Hият қилиб, тaвoфни aдo этиб бўлгaндaн cўнг икки paкaт тaвoф намози ўқилади. Aллoҳ таологa илтижo билaн дyoлар қилинaди. Keйин Зaмзaм қyдyғигa бopиб, сувидан тўйиб-тўйиб ичилaди. У epдa ҳaм дyoлap қилинaди. Янa тaкбиp, тaҳлил aйтиб, дyoлap ўқиб, xaйpлaшиб чиқиб кeтилaди, Maккaи мyкappaмaни тapк этишдaн aввaл видo тaвoфи aдo этиб, бoшқa ишлap билaн мaшғyл бўлмaй йўлгa oтлaниш кepaк. Шунинг билан ҳaж aмaллapи тyгaйди". «Мўминнинг умр сафари»дан).

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Синов

📜 Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг фитнага учраши ўз аҳли, мол-дунёси, фарзанди ва қўшниси сабабли бўлади. Уни намоз, садақа ҳамда амри маъруф ва наҳйи мункар ўчиради», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

🌴 Ҳадиснинг тўлиқ шакли қуйидагича: "Шақиқ сўзлаб берди:«Ҳузайфанинг шундай деганини эшитдим: «Умарнинг ҳузурида ўтирган эдик. Бир маҳал у: «Қай бирингиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги сўзларини эслайсиз?» деди. (Ҳузайфа) «Кишининг фитнага учраши ўз аҳли, мол-дунёси, фарзанди ва қўшниси сабабли бўлади. Уни намоз, садақа ҳамда амри маъруф ва наҳйи мункар ўчиради», деди. (Умар) «Мен бу ҳақда эмас, денгиздек мавж урадиганини сўраяпман», деди. У: «Эй мўминларнинг амири, ундан сизга зарар йўқ. Сиз билан унинг орасида ёпиқ эшик бор», деди. (Умар) «Ўша эшик очиладими ё синдириладими?» деди. У: «Йўқ, синдирилади», деди. «Унда ҳеч қачон ёпилмас экан», деди. Мен: «Шундай», дедим». Биз Ҳузайфага: «Умар ўша эшикни(нг кимлигини) билармиди?» деган эдик, «Ҳа, худди тонгдан олдин тун бўлишини билгандек. Зеро, мен унга ғалат бўлмаган гапни* айтган эдим», деди. Биз ундан (Ҳузайфадан) ўша эшикнинг кимлигини сўрашга ҳайиқиб, Масруққа айтдик. У: «Ўша эшик ким?» деб сўраган экан, «Умар», дебди».

* Яъни оддий гап эмас, Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларини айтганлигини назарда тутмоқда.
Саҳиҳул Бухорий 92-китоб, 7096-ҳадис. "Олтин силсила"дан.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Тарих сўзлаганда

📜Султон Абдулҳамидхон - I нинг вафоти қиссаси

Усмонли турк султонлардан Абдулҳамидхон - I ҳукмронлиги даврида Россия ва Австрия билан урушлар бўлиб ўтган.

У 1725 йилда Истанбул шаҳридаги Тўпқопи саройида туғилган. Отаси султон Аҳмад - III, онаси эса султона Робиъа эди. У акаси султон Мустафо - III вафотидан кейин 1774 йилда тахтга ўтирган.

Унинг ҳаётидаги энг эътиборга молик воқеалардан бири — унинг вафотига сабаб бўлган мактуб ҳисобланади. Россия билан бўлиб турган уруш вақтида султон Абдулҳамид I 1789 йил 6 апрелда бош вазир Юсуф Пошодан бир мактуб олди. У мактубда шундай дейилган эди:

«Мусулмонлар халифаси ва буюк Усмонли султони Абдулҳамидхон ҳазратлари! Чуқур қайғу билан Сизга хабар берамизки, Узи қалъаси (бугунги Украина ҳудудида жойлашган) қулади. Князь Потёмкин у ердаги мусулмонларга нисбатан дахшатли қирғин(қатлиом)ни амалга оширди. Ҳеч бир истисносиз, у ердаги барча инсонлар — кексалар, аёллар ва болаларни фарқламай ўлдиришди…»

Султон “уларнинг барчаларини...” деган сўзни эшитганда, раҳм-шафқат ва ачиниш, ҳамдардликдан ларзага келди ва русларга ғазаб қилгани ҳолда: «Эй уятсиз, қўрқоқ малъунлар!», деди.

Мактуб ўқилишда давом этди: «Россия Императори (қироличаси) Екатерина II княз Потёмкинга у ерда бор бўлган барча мусулмонларни қириб ташлашни буюрган...».

Бу мудҳиш хабарни Султон кўтара олмади... Калимаи шаҳодатни такрорлай туриб ҳушидан кетди ва инсулт(юрак хуружи)га учради. Бу ҳолдан кейин, эртаси эрталаб, 1789 йил 7 апрелда Султон Абдулҳамидхон - I вафот этди... Раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12729. Нолияпсанми?
Ҳовли-жойинг торлик қиляптими?
Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми?
Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими?
Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими?

У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман: “Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий!» (Эй Раббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер)”

Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ!

Мишарий Харроз.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12728. Ажойиб зарбулмасал, сен уни доим кўз ўнгингга қўй!

Бир куни чумоли Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш учун йўлга тушибди. Унга: “Сен бир чумоли бўлсанг, ҳажга қандай бормоқчисан? Етиб бора олмасдан ўлиб кетишинг аниқку”, дейишди. Чумоли: “У ҳолда шу йўлда ўлган бўламан”, деди.
Сен ҳам ожизлик қилсангда, осийлик қилсангда, Аллоҳнинг йўлида ушбу чумоли каби бўл.

Истиғфор айт ва Роббингга қайт. Қуръон билан бирга бўл ва уни ташлаб қўйма.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Эслатма

🐪 Туя ажойиб жонзот

Аллоҳ таоло айтади: «Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…», Ғошия сураси, 17-оят.


🌴Ундаги ҳам чучук, ҳам шўр сув ичиш қобилияти:

Туянинг буйраги шўр сувдаги ортиқча тузни филтрлаб, ичишга яроқли қилади. Кейин ортиқча туз эса сийдик орқали чиқарилади. (Яъни, туя денгиз сувини ҳам ича олади. Чунки унинг буйраги сувдаги тузни ажратиб олиш хусусиятига эга)

🌴Тиканли буталарни ўзига зарар етказмасдан ейиш:

Туянинг сўлаги, тупуклари қалин ва тиканларни юмшатишга ёрдам берадиган махсус хусусиятларга эга. Бундан ташқари, унинг лаблари ва оғзининг ички тузилиши қаттиқ ва бардошли бўлиб, тиканли ўсимликларни осонгина чайнаш имконини беради. (Туянинг оғзи шундай мустаҳкам қилиб яратилганки, ҳар қандай тиканли ўсимликларни истеъмол қилиб кетаверади).

🌴Икки қаватли ҳимоя кўз қовоқлари:

Туялар икки қаватли кўз қовоқларига эга - бири ингичка ва шаффоф, иккинчиси қалин ва гўштли. Қум бўронлари пайтида туя кўриш қобилиятини сақлаб қолган ҳолда, кўзига қум тушмаслиги учун шаффоф кўз қовоқларини юмади. Унинг узун ва қалин киприклари ҳам кўзларини чанг ва қумдан ҳимоя қилади.

🌴Тана ҳароратини назорат қилиш қобилияти:

Туя ўз эҳтиёжларига қараб тана ҳароратини тартибга солиши, керак бўлганда ошириши ёки камайтириши мумкин. (Туя бир ҳафтагача емай, 34 кунгача сув ичмасдан юриши мумкин. Сув бор жойни 50-60 километр узоқликдан ҳис этади)

🟢Шунингдек, туянинг ўркачи ёғларни сақлаб турувчи захира омбори ҳисобланади. Шунингдек, унинг ўркачи танасининг бошқа аъзоларини ўта иссиқ ҳавода ҳам салқин ҳолда қолишига хизмат қилувчи муҳим аъзо ҳисобланади.

"Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди", Мўминун сураси, 14-оят.


@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12725. Ҳар қандай дунё ишларига агар охират кўзи билан боқсанг, у нарса кўзингда арзимас бўлиб қолади.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Сукут

📜Дунё яшаш учун жуда хавфли жойдир. Унда ёвузлар кўплиги учун эмас, балки яхшилар ёвузлар қилган ишга сукут сақлаганлари учун.

Алберт Эйнштейн.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Тоқат

📜 Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Мўмин кишига ўз-ўзини хорлаш ярашмайди», дедилар. «Қандоқ қилиб ўзини хорлайди?» дейишган эди, «Ўзини тоқатидан ташқари синовга дучор қилиш билан», дедилар».

Аҳмад, Термизий ва ибн Можалар ривояти.

Шарҳ: Қўлидан келмаган ишга беҳуда уриниш мўмин киши учун ўз-ўзини хорлаш бўлар экан. Айниқса, фитнага аралашиш бу каби ишларнинг энг ёмони бўлади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12722. Ҳадиси қудсий

Мусо алайҳиссалом: Эй Робб, сен яхши кўрадиган бандаларингдан бирини билсаму, мен ҳам уни яхши кўрсам дейман”, деди.
Аллоҳ азза ва жалла: “Мени зикримни кўп қилаётган бандамни кўрсанг, билгинки, Мен унга
(зикримга) изн, имкон берганман ва Мен уни яхши кўраман. Агар мени зикр қилмаётган бандамни кўрсанг, (билгинки) Мен уни (зикримдан) тўсган бўламан ва уни ёмон кўраман”, деди.

Дорақутний ва ибн Асокир ривояти.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

📚 Ислом - илм дини

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@BintuSodiq

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12719. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга ёқимли каломлардан бири, банда саждада турган ҳолида *"золамту нафсий, фағфирлий", дейишидир", дедилар.

Ибн Шайбанинг «Мусаннаф»ларидан.

*"Эй Аллоҳим, мен ўзимга зулм қилдим, мени мағфират қил!"

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12734. Бир киши айтди: “Қуръон ёдлашни ҳохлардим-у, лекин жуда эринар, дангасалик қилардим. Бир куни тунда туриб (таҳажжудда): “Аллоҳим, Каломингни қалбимда жамлаб бергин!”, дея Роббимга дуо қилдим.

Шундан сўнг Қуръондан 7 жуз (пора)ни бир ойда ёдладим!”.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Эслатма

📜Шукр қилиш

Солиҳ Димашқий ўғлига: «Эй ўғилчам! Агар куну тунинг ўтса ва унда сенинг дининг, жисминг, мол-мулкинг ва аҳли аёлинг саломат, омонликда экан, у ҳолда Аллоҳ таолога шукрни кўпайтиргин.
Чунки бу кунда қанчадан-қанча кишилар динидан маҳрум этилган, мол-мулки тортиб олинган,
(ҳурмат-иззат) сатри, пардаси йиртилган ва (зулм остида) бели синдирилгандир. Сен эса офиятдасан", деди.

Имом Заҳабийнинг “Сияру аъламин нубало”дан.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12732. «Қолилул калаами яхружу бисалаами" - Кам сўзлаган соғ чиқади

Андалусиядаги ал-Ҳамро қасрида элчилар кутиб олинадиган зал деворидаги битик.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12731. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сенга жаннатнинг эшикларидан бирини айтайми?» дедилар. «Ҳа», деган эдим, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12730. Жоҳилни таълим бериб, ўқитиш мумкин. Чалғиганни тарбия қилиш мумкин. Аммо хорликда ўсган хор кишининг нафсида мардларда бўладиган иззат, ғурур ва жасорат каби хислатларни экиш ва ундириш маҳолдир.

Абдулҳамид ибн Бадийс.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

قصة وفاة السلطان عبد الحميد الأول الشهيرة

السلطان العثماني عبد الحميد الأول كانت فترة حكمه حروب مع روسيا والنمسا . ولد عام 1725 في مدينة اسطنبول داخل " قصر طوبقابي " والده هو السلطان أحمد الثالث و والدته هي السلطانة رابعة . تولى العرش بعد وفاة أخيه السلطان مصطفى الثالث عام 1774 .

من أبرز محطات حياته تلك الرسالة التي تسببت في وفاته . أثناء الحرب مع الروس حيث تلقى السلطان عبد الحميد الاول رسالة من الصدر الأعظم يوسف باشا بتاريخ 6 أبريل 1789 نص الرسالة :
" إلى خليفة المسلمين و سلطان العثمانيين المعظم السلطان عبد الحميد ! بحزن كبير نبلغكم بسقوط " قلعة أوزي " (متواجدة في اوكرانيا اليوم ) حيث قام الأمير بوتيمكن بمجزرة رهيبة بحق المسلمين الموجودين في المنطقة وقتلوا الموجودين فيها دون استثناء قتلوا الشيوخ والنساء والأطفال جميعهم دون تمييز ... " .
عندما سمع السلطان كلمة " جميعهم " اهتزت مشاعره بالرحمة والعطف وعبر عن غضبه قائلا : (يا عديمي الشجاعة يا ملعونين ! ) معبرا عن غضبه تجاه الروس .

واكمل القارئ نص الرسالة : " الإمبراطورة كاثرين الثانية إمبراطورة روسيا أعطت أوامر للأمير بوتميكن بقتل المسلمين الموجودين هناك "

لم يستطع السلطان تحمل هذا الخبر ، فسقط مغشيا عليه وهو يردد شهادة التوحيد ، وأصيب بسكتة دماغية أدت الي وفاته في صباح اليوم التالي 7 أبريل 1789 .

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Роҳматан лил оламийн

🌴Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш у зотнинг ҳаққини энг камидан камини адо этишдир", дедилар.

🟢Яна айтаддилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг фойдаларидан бири - Сирот кўприги устида ва ундан ўтишда қадамнинг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлиши билан бўлади”.

Жалааул афҳаам фи фазлис солати ъала хойрил анаам»” асаридан.

🔹Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп саловот айтганлардир”. Имом Термизий ривояти.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалаа саййидина Муҳаммадин ва олиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12727. Эй шуҳрат талабидагилар!

Бишр ибн Ҳорис раҳимаҳуллоҳ: “Кишилар уни билиши, танишини ёқтирадиган киши охират ҳаловатини топа олмайди”, деганлар.

Ибн Абу Дунёнинг “Ат тавозеъ вал хумул” асаридан
.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12726. Заҳҳок ибн Музоҳим айтдилар: "Одамларга шундай замон келадики, Мусҳафларини илиб қўйиб, ундан фойдаланмаганларидан ўргимчаклар уя қуриб олади".

«Жамеъу баянил илми» китобидан.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Манманлик

📜Инсоннинг аҳмоқлиги қанчалик ортгани сайин, ўзини бошқалардан ҳар бир нарсада устун деб билиши шунчалик ортиб боради.

Али Вардий.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12724. Агар дуонинг тартиби ва лафзларини яхши қилолмасанг, бошингни самога қарат ва ичингдагиларни ғўлдираб, тутилиб бўлса ҳам сўзлайвер.
Албатта Роббинг қалбингда бўлган-у, сен уни нутқ қилишдан ожиз бўлганларингни ҳам билгувчидир!

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

عندما يعلو صوتك على أمك
تذكر هذه اللحضة يا أخي


12723. Онангга овозингни кўтарган пайтингда ушбу (ҳимоясиз ва парваришга муҳтож бўлган) лаҳзаларни эсга ол, дўстим.

@arabicuz
iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12721. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг оловингиз дўзах ўтининг етмишдан бир қисмидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, шунинг ўзи ҳам етарли эди-ку!» дейишди. У зот: «У (дўзах ўти) бундан (дунё оловидан) олтмиш тўққиз баробар орттирилган, ҳар баробари бунинг (дунё оташининг) иссиғичадир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

12720. Зулм Қуръони каримда тўртта важҳ, кўринишда келади:

1. Ширк. "Албатта, ширк катта зулмдир", Луқмон сураси, 13-оят. Яна ушбу оят: "Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар – ана ўшаларга омонлик бор", Анъом сураси, 32-оят.

2. Банданинг ўзига зулм қилиши. "Ким ўшани қилса, шубҳасиз, ўзига зулм қилибди", Бақара сураси, 231-оят. Яна бошқа оятда: "Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор...", Фотир сураси, 32-оят.

3. Инсоннинг бошқа инсонга зулм қилиши. "Ким буни тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни оловга киритиб, куйдирурмиз", Нисо сураси, 30-оят.

4. Нуқсон, камчилик: "Ўша икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик", Каҳф сураси, 33-оят.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (hikmatlar)

Эслатма

Она
уйғонмагунича барча уйлар қоронғу, зулматдир.
Ота қайтмагунича барча уйлар қўрқинчли, ваҳшатдир.

Она меҳрибонлик, ота эса омонлик демак.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel