31298
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
#quron
📜Саккизта кетма-кет келган «мим» ҳарфи жамланган оят
"Эй Нуҳ, Биздан сенга ва сен билан бирга бўлган умматларга бўлган салом ва баракотлар ила (кемадан) тушгин. Яна бир умматлар бўлур, уларни бир оз баҳралантирурмиз, сўнгра уларни Биздан бўлган аламли азоб тутар», – дейилди", Ҳуд сураси, 48 - оят.
◽️Қуръони Карим ўзининг назм услуби, лафзларининг гўзаллиги ва сўзларидаги товушлар оҳанги (жаранги) билан мўъжизадир Аллоҳ таолонинг «وَعَلَىٰ أُمَمٍ مِّمَّن مَّعَكَ» сўзида 8 та кетма-кет келган «мим» ҳарфи жамланган: улардан 5 таси ошкора (зоҳирий) ва 3 таси идғом сабабли «мим»га айланган нун ва танвиндир.
Шунга қарамай, унинг назми бузилмаган ва сўзлари талаффузда бир-бирига халақит бермайди. Яъни, оҳангдорлиги ва равонлигини йўқотмайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14025. Тилларининг узунлиги, сўкиш, одамларни танқид қилиш ва уларни тили билан озорлаш қобилияти билан мақтанадиганлар!
Сизларга Аллоҳнинг Ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини келтираман: «У зот: «Эй Оиша, Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида мартабаси энг ёмон одам – одамлар сўконғичлиги сабабли четланиб, ўз ҳолига ташлаб қўйилган кимсадир» [ёки «тарк қилган кимсадир»] дедилар» Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14024. Болалар каби кўнгилхушлик учун ўқиманг, катта мақсадга интилган, шуҳратпарастлар каби билим орттириш учун ҳам ўқиманг. Йўқ, яшаш учун ўқинг. Чунки ўқиш — айни ҳаётдир.
Густав Флобер, француз ёзувчиси.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14023. Абдуллоҳ ибн Ғолиб дафн қилинганида, қабри тупроғидан мушк ҳиди таралиб турар эди. Бир киши тушида уни кўриб, ўша ҳид ҳақида сўради. У зот: «Бу (Қуръон) тиловати ва зикрнинг ҳидидир», деди.
«Ҳилятул авлиё» асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Лутф
قال تعالى :( واسألوا الله من فضله ) ؛ قال سفيان بن عيينة : لم يأمر بالمسألة إلا ليعطي .
📜Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳдан фазлини сўранг», Нисо сураси, 32-оят.
Суфён ибн Уяйна ушбу оят ҳақида: «У зот (бандани) Ўзидан сўрашга фақатгина ато этиш учун буюрди», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Алҳамдулиллаҳ
هِبَةُ الحمـد
والحمد نفسه هبة تحتاج إلى حمد، روى ابن أبي الدنيا في كتاب «الشّكر» عن بكر بن عبد الله المزني قال: «ما قال عبدٌ قطّ: الحمد لله إلَّا وجبت عليه نعمة بقوله: الحمد لله، فما جزاء تلك النعمة؟ جزاؤها أن يقول: الحمد لله، فجاءت أخرى، ولا تنفد نعم الله ﷻ»
.كتاب فقه الأسماء الحسنى
📜Ҳамд(шукр)нинг ўзи ҳам янги ҳамдга муҳтож бўлган илоҳий туҳфа(ҳиба)дир.
Ибн Абу Дунё ўзининг «аш-Шукр» китобида Бакр ибн Абдуллоҳ Музанийдан ривоят қилади, у шундай деган: «Банда «алҳамдулиллаҳ» дер экан, унинг ушбу «алҳамдулиллаҳ» дегани сабабли зиммасига дарҳол янги бир неъмат (ҳамд айтиш тавфиқи) вожиб бўлади.
Хўш, бу янги неъматнинг мукофоти нима? Унинг мукофоти — яна «алҳамдулиллаҳ» дейишдир. Шунда яна бошқа бир неъмат келади... Зеро, Аллоҳ таолонинг неъматлари туганмасдир".
«Фиқҳул асмоил ҳусно» китобидан.
◽️Имом Шофеий «Рисола» китобининг муқаддимасида айтади: «Аллоҳга Унинг неъматларидан бирортасини адо этиш учун айтилган ҳамд борки, ушбу ҳамднинг ўзи бандага янги бир неъматни вожиб қилади. Бу эса бандадан ўша янги неъмат учун яна қайта ҳамд айтишни тақозо этади».
◽️Улуғ муҳаддис олим Суфён ибн Уяйна шундай деган: «Агар Аллоҳ бандага бирор дунёвий ёки ухровий неъмат берса ва банда бунинг эвазига чин дилдан «алҳамдулиллаҳ» деса, Аллоҳ бандага берган ўша дастлабки неъматидан кўра, банда айтган ушбу ҳамд неъматини улуғроқ ва афзалроқ қилиб қўяди (яъни, ҳамд айта олиш саодати дунёдаги барча моддий бойликлардан устундир)».
◽️Ҳамд айтиш — Аллоҳнинг тавфиқи ва неъматидир. Инсон ўз тили билан «алҳамдулиллаҳ» деб Аллоҳга шукр келтира олса, бунинг ўзи ҳам Аллоҳ унга берган катта бир неъматидир.
Чунки Аллоҳ қалбига шукр қилиш ҳиссини солмаганида ва тилига шу сўзни келтиришга имкон бермаганида, инсон буни қила олмас эди. Инсон қанчалик кўп «Алҳамдулиллаҳ» деса, Аллоҳнинг унга берган неъмати шунчалик кўпайиб бораверади ва инсон доимо Аллоҳга муҳтож ва миннатдор бўлиб қолади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14020. Ким фарзандларини ёмон тарбияласа, улар залолат ва оғиш йўлида яшар эканлар, уларнинг гуноҳларидан ота-оналарига ҳам насиба етиб туради.
"Хутобул минбария" асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Қалб муолажаси
📜Ёлғон (юзаки) тақводорликдан эҳтиёт бўлинг!
Истиқоматил каазиба - ёлғон тақводорликнинг белгилари қуйидагилардир:
1. Бомдод ва аср намозларини ухлаб қолиб ўтказиб юбориш.
2. Намозда хушуънинг йўқолиши.
3. Фарз намозларни ўз вақтида адо этмай, кечиктириш.
4. Суннат ва нафл ибодатларни тарк этиш.
5. Қуръони карим тиловатини ва уни тадаббур қилишни тарк этиш.
6. Вирдлар ва зикрларни тарк қилиш.
7. Хулқ-атворнинг ёмонлашиши.
8. Насихатни қабул қилишдан кибр қилиб, бош тортиш.
9. Кичик гуноҳларни арзимас санаш ва уларга одатланиб қолиш.
10. Вақтни зое кетказиш.
11. Дунё ишларига ҳаддан ташқари берилиб кетиш.
12. Кўп кулиш.
13. Кўнгилочар машғулотлар, мубоҳ ишлар ва ортиқча, фойдасиз нарсалар билан ҳаддан ташқари банд бўлиш.
14. Илм талаб қилишга бепарво бўлиш.
15. Қалбни инсонларга боғлаб қўйиш. Бу баъзи ҳолларда ширкка ва ишқ-муҳаббатнинг ҳаддан ошишига олиб бориши мумкин.
16. Ташқи кўринишга ортиқча эътибор бериб, ботиний моҳиятдан чалғиш.
17. Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришни тарк этиш.
18. Ваъдага вафо қилмаслик.
19. Жоҳилият даврига хос одатлардан халос бўлмаслик.
20. Шубҳали ва макруҳ ишларга қўл уришда тақвони тарк этиш.
21. Бидъат ва гуноҳ аҳли билан аралашиб юриш.
22. Суннатнинг асосларини билмаслик.
23. Суннат аҳлини ёрдамсиз қолдириш.
24. Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ғазаб қилмаслик.
25. Ибодатларни бажаришнинг оғир туюлиши.
26. Қалбнинг қотиши.
27. Қуръон ва ваъз-насиҳатлардан таъсирланишнинг сусайиши.
28. Бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрувчи мўминлар ўртасидаги биродарлик ришталарининг узилиши.
29. Гапириш, баҳслашиш, овқатланиш, ухлаш ва одамлар билан ортиқча аралашишнинг кўпайиши.
30. Ишда тартибсизлик ва режасизлик.
31. Ўзини ўзи алдаш. Инсон ўзини машғулман деб ўйлайди, аслида эса бекорчи ёки ишлари мақсадсиз бўлади.
32. Ҳар қандай ижобий ишдан нуқсон қидириш ва уни танқид қилиш.
33. Ишларни орқага суриш, кечиктириш ва орзу-ҳавасларни кўпайтириш.
34. Қилган ишларини гапириб юриш ва ўзини мақташ.
35. Ўзбилармонлик ва ёлғизликни афзал кўриш; натижада зерикиш ва малолликка дучор бўлиш ҳамда солиҳ кишилар билан суҳбатлашишдан узоқлашиш.
36. Қалб касалликлари: ҳасад, ёмон гумон, адоват, мансаб ва устун бўлишга муҳаббат, кибр ва бошқалар.
37. Аллоҳнинг ёрдамини узоқ деб билиш ва натижаларга шошилиш.
38. Бирор дастур ёки муайян ишда барқарор бўлмаслик, уни охирига етказмай туриб ташлаб, бошқа ишга ўтиб кетиш ва шу ҳолнинг такрорланиши.
39. Илм ва ибодатда ўзидан пастроқ бўлганларга қараб, улар билан ўзини қиёслаш. Бу эса ғайратни сусайтиради.
40. Дунё аҳли билан аралашиб юриш, уларнинг давраларига кириш ва дунёга муҳаббат қўйиш.
41. Ибодатдаги сустликни бартараф этишга нисбатан ҳам сусткашлик қилиш.
42. Ибодатни қўлдан бой берганда ва хайрли мавсумларни ўтказиб юборганда афсусланмаслик; шунингдек, гуноҳ содир этганда ҳам пушаймон бўлмаслик.
43. Нафсни мубоҳ йўл билан дам олдирмаслик.
44. Узоқ орзу-умидларга берилиш.
45. Ҳаётида ўзи учун ибрат ва намуна бўладиган солиҳ кишининг йўқлиги.
46. Фаровонлик ва хурсандчилик пайтида шукр қилмаслик, мусибат ва қийинчилик пайтида сабр қилмаслик.
47. Гуноҳни ошкора қилиш ва инсонларнинг унинг гуноҳ содир этганини билишидан парво қилмаслик.
48. Тоқат қила олмайдиган ибодат юки билан мажбурлаши.
49. Динга бидъат киритиш ва динни тушунишда ҳақдан оғиш.
50. Ёмон ҳамроҳлар ва ёмон дўстлар.
51. Аллоҳ таолони ҳақиқий маънода танимаслик.
52. Ўз нафсини ҳисоб-китоб қилишдан, яъни ўзини муҳосаба этишдан ғафлатда қолиш.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14019. Эй Одам боласи! Агар ўз қадрингни билганингда эди,
ўзингни гуноҳлар билан хорламас эдинг. Сен махлуқотлар орасидан танлангансан ва жаннат сен учун ҳозирланган.
Ибн Ражабнинг «Латоифул маъориф» асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
(давоми...)
Ибн Бурайда отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қозилар уч хил бўлади: биттаси жаннатда, иккитаси дўзахда. Жаннатдагиси ҳақни билиб, у билан ҳукм қилган кишидир. Ҳақни била туриб, ҳукмда зулм қилган киши эса дўзахдадир. Илмсизлик билан одамларга ҳукм чиқарган киши ҳам дўзахдадир». Имом Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти.
Масалан, сиз қизингиз билан куёвингиз орасида ҳакам бўлсангиз, қизингизни ўз хоҳишига кўра айтган сўзларига қулоқ солгач, ғазаб билан дағдаға қилиб: «куёвда одоб-ахлоқ қолмабди, унга тарбия бериб қўяман», деб ундан қизингизни олти ойга маҳрум қилсагиз, куёвингиздан бўлган ҳодиса ҳақида бирор сўз эшитиб кўрмасангиз, бу чиқарган ҳукмингизда адолат қилган бўласизми?
Гоҳида онангиз билан хотинингиз орасида ёки ўғлингиз билан келинингиз орасида ёки энг яқинларингиз орасида ҳакам бўлсангиз нима қиласиз? Албатта ҳар бирларидан ҳодиса ҳақида сўраб, эшитиб, қулоқ соласиз, сўнг натижага қараб ҳукм қиласиз. Юзаки ёндашиб, шошқалоқлик қилмаганингиз маъқул. Шу ўринда Сулаймон алайҳиссаломнинг айтган сўзларидан таълим оламиз: «У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми?», Намл сураси, 27-оят.
Сулаймон алайҳиссаломга ҳудҳуд номли қуш тахт соҳибаси бўлмиш малика Билқис ҳақида хабар олиб келганида, Сулаймон алайҳиссалом шунча илм имтиёзга эга бўла туриб дарҳол хулоса чиқармай, текшириб кўрамиз, дедилар.
Биз ҳам ҳар қандай ҳолатларда имкониятимиздан келиб чиқиб, текшириб, сўнг хулоса қилмоғимиз лозим бўлади. Аллоҳ барчамизни ҳақни кўрадиган, унга ёндашадиган, тўғри ва соғлом қалб эгаси бўлиш неъматларига етказсин. Қиёмат куни соғлом қалб билан келиб, нажот топган бандалари қаторидан қилсин. Омийн.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14017. Азиз дўстим. Бомдод (фажр) намози ўз номи билан бомдод, тонгги намоздир, “уйғониш намози” эмас!
Яъни, бомдод намозини уйқунгизга тўйиб олгунингизча кечиктирмасдан, вақти кириши билан адо этинг.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14016. Урва ибн Зубайр айтади: "Оиша розияллоҳу анҳо деди: "...Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечки намоздан туриб, Аллоҳга Ўзига лойиқ сано айтдилар. Кейин: «Одамларга нима бўлдики, Аллоҳнинг Китобида бўлмаган шартларни қўйишади? Ким Аллоҳнинг Китобида йўқ шартни қўйса, агар юзта шарт қўйса ҳам, у ботилдир! Аллоҳнинг шарти энг ҳақли ва энг ишончлидир!» дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Қуръон ва илм
📚Юсуф алайҳиссалом қиссасидаги илмий мўъжиза ва ҳиднинг шифо билан боғлиқлиги
◽️Юсуф алайҳиссаломнинг ҳиди (ҳид хотираси):
"Карвон йўлга чиққан вақтда оталари: «Мени ақлдан озган деманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман», – деди", Юсуф сураси, 94-оят.
"Хушхабарчи келган чоғида, у(кўйлак)ни унинг юзига ташлаганида, яна кўрадиган бўлди. У: «Сизларга мен: «Аллоҳдан сизлар билмайдиган нарсани биламан», – демаганмидим?!» – деди", Юсуф сураси, 96-оят.
"У деди: «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани билурман", Юсуф сураси, 86 - оят.
"Ва улардан юз ўгириб: «Эсизгина Юсуф!» – деди ва қайғудан кўзларига оқ тушди. Бас, у дардни ютувчи бўлди", Юсуф сураси, 84 - оят.
Янгилик
📚Google Play даги "Ҳикматлар” иловасига янги 28-тўплам қўшилди
💻Маълумки, интернетдаги Google Play иловалар дўконига Hilol-Nashr нашриёт -матбааси томонидан ҳар бири 500 тадан иборат тўплам кўринишида, “Ҳикматлар” номи остида электрон илова жойланган ва у тўлдириб борилади.
🔖Орадан бир йилга яқин вақт ўтиб, иловага янги 28 - қисм жойланди. Ушбу тўпламда 13501-14000 гача бўлган ҳикматлар жой олди. Ўқинг, манфаат топинг.
📜Шунингдек, илованинг юқори қисмида жойлашган "Сараланган 500та ҳикмат" ҳам тўлдирилиб 1000та ҳикматга етказилди.
❗️Эслатма: Ҳикматлар иловаси ўзбекча-кирил алифбоси ва ўзбекча-лотин алифбоси кўринишда жойлаштирилган. Ёзувни ўзгартиришни созламалар бўлимидан қарайсиз
👉Google Playга кириб ушбу: Ҳикматлар иловасини смартфон ёки ноутбукингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14012. Танага таъсир қиладиган жисмоний касалликларнинг аксарияти, масалан, қандли диабет, қон босими, иситма ва бошқалар — жиддий касалликлардир.
Аммо улардан ҳам хавфлироғи ва кўпинча уларга сабаб бўладиган нарса ички руҳий касалликдир. У инсонда кўп ғазабланиш, қайғуриш, ташвиш ва ғам-ғуссанинг ортиши сабабли пайдо бўлади.
Шунинг учун ақлингизни салбий фикрлардан поклашга, руҳингизни тозалашга ҳаракат қилинг. Салбий ва тушкун фикрларни некбинлик, умид ва ижобий фикрлар билан алмаштиринг.
Доктор Оиз Қарний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14026. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор боғ олдидан ўтса, ун(даги мева)дан еяверсин, лекин ўзи билан олиб кетмасин», дедилар.
Имом Термизий ва ибн Можа ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Шифо
📜(Беморлик етганда) сувга Фотиҳа сурасини ўқиб уни ичинглар, чунки "шофия", "кофия", "вофия" ва "воқия" Фотиҳа сурасининг номларидандир.
◽️Шофия: Касалликларга маънавий ва жисмоний шифо бўлувчи.
◽️Кофия: Бандага бошқа нарсалардан кифоя қилувчи, етарли бўлувчи.
◽️Вофия: Тўлиқ, мукаммал савоб ва манфаат берувчи.
◽️Воқия: Турли ёмонликлар, балолар ва кўз тегишидан сақловчи, ҳимоя қилувчи сура.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
🔖"...Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, буни у зотга айтиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, мен Фотиҳатул-Китобни ўқиб руқя қилдим, холос», деди. Шунда у зот табассум қилдилар ва «Унинг руқялигини қаердан билдинг?» дедилар". Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Танбеҳ
📜Муҳаммад ибн Каъб Қуразий раҳимаҳуллоҳ: "Учта хислат борки, кимда улар бўлса, бу хислатлар(нинг оқибати ва ёмонлиги) ўзига қайтади:
1. Зулм ва ҳаддан ошиш;
2. Аҳдни бузиш;
3. Макр-ҳийла қилиш.
Ва у киши далил сифатида ушбу оятларни ўқидилар:
«Ёмон макр эса фақат ўз эгасига қайтадир», Фотир сураси, 43-оят.
«Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир», Юнус сураси, 23-оят.
«Ким (байъатни) бузса, ўзига қарши бузади, холос», Фатҳ сураси, 10-оят".
Ибн Абу Дунёниг «Заммул-бағй» китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14022. Бир яҳудий масхараомуз тарзда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга: «Сизлар ҳали пайғамбарингизни дафн қилиб улгурмасингизданоқ, ансорлар: “Биздан бир амир, сизлардан бир амир!”, дедилар», деди.
Али розияллоҳу анҳу унга жавобан: «Сизларнинг оёқларингиз денгиз сувидан ҳали қуримасиданоқ: “Бизга ҳам уларнинг илоҳлари каби бир илоҳ қилиб бер!”, дедингизлар!».
Яҳудий тўхтаб қолиб, бирор нима дея олмади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14021. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Аллоҳим! Мени мискин ҳолда яшатгин, мискин ҳолда ўлдиргин ва қиёмат куни мискинлар жамоаси ила тирилтиргин», дедилар.
Шунда Оиша: «Нима учун, эй Аллоҳнинг расули?» деди.
«Чунки улар жаннатга бойлардан қирқ йил олдин кирадилар.
Эй Оиша! Мискинни ҳеч бўлмаса яримта хурмосиз қайтармагин.
Эй Оиша! Мискинларга муҳаббат қилгин ва уларга яқин бўлгин. Ана шунда Аллоҳ қиёмат куни сени Ўзига яқинлаштиради», дедилар”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тама
أتطمعُ في مَنازل السادات،
وأنت مِن أصحاب الوِسادات
- ابنُ الجوزي.
Ёстиқлар соҳиби бўлиб аҳволинг,
Саййидлар манзили бўлди хаёлинг!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ҳаёт
والعُمـرُ إن لـم تحتويـهِ بطاعـةٍ
ذهبت حياتك في عميقِ سُبات
- Этмасанг умрингни тоатла обод,
Ғафлат уйқусида ўтар бу ҳаёт.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
احذر من الاستقامة الكاذبة، ومن مظاهرها
1- النوم عن صلاتي (الفجر- العصر).
2- عدم الخشوع في الصلاة.
3- التأخر عن الصلاة المكتوبة.
4- ترك السنن والنوافل.
5- هجر تلاوة القرآن الكريم، وتدبره.
6- ترك الأوراد والأذكار.
7- سوء الأخلاق.
8- الاستعلاء عن تقبل النصيحة.
9- الاستهانة بالصغائر وإِلفها.
10- إضاعة الوقت.
11- الإنغماس في الدنيا.
12- كثرة الضحك.
13- الإنشغال بالملهيات والمباحات، وفضول الأشياء.
14- إهمال طلب العلم.
15- تعلق القلب بالناس وهذا قد يكون من الشرك، والعشق.
16 - الاهتمام بالمظهر كثيراً والانشغال عن الجوهر.
17- ترك الأمر بالمعروف، والنهي عن المنكر.
18- إخلاف الوعد.
19- عدم التخلص من العادات الجاهلية.
20- عدم التورع في الوقوع بالمشتبهات والمكروهات.
21- مخالطة أهل البدع، والمعاصي.
22- الجهل بأصول السنة.
23- خذلان أهل السنة.
24- عدم الغضب لله ولرسوله.
25- ثِقل الطاعات.
26-قسوة القلب.
27- ضعف التأثر بالقرآن والمواعظ.
28- انفصام عرى الأخوة بين المتحابين.
29- كثرة (الكلام، والجدل، والطعام والمنام والخلطة).
30- الفوضوية في العمل.
31ـ خداع النفس بأن يتوهم بأنه يعمل، لكنه في الحقيقة فارغ، أو عمله بلا هدف.
32ـ النقد لكل عمل إيجابي.
33ـ التسويف، والتأجيل، وكثرة الأماني.
34- التحدث بالأعمال والفخر بالنفس.
35ـ الفردية وإيثار العزلة، فيدركه الملل والسأم، والبعد عن مجالسة الصالحين.
36ـ أمراض القلوب: كالحسد، وسوء الظن، والغل، وحب الصدارة، والكبر...إلى آخره.
37ـ استبطاء النصر، واستعجال النتائج.
38ـ عدم الاستقرار على برنامج أو عمل معين، وترك العمل قبل إتمامه، ثم الانتقال إلى غيره.. وهكذا.
39ـ النظر إلى من دونه في العلم والعبادة ، وذلك مثبط للهمم .
40ـ الدخول على أهل الدنيا ومخالطتهم، وحب الدنيا.
41ـ الفتور في معالجة الفتور.
42-عدم الحزن على فوات الطاعة ومواسم الخير، وعدم الحزن على فعل المعصية.
43- عدم الترويح على النفس بالمباح.
44- طول الأمل.
45- عدم وجود القدوة.
46- عدم الشكر في السراء، وعدم الصبر في الضراء.
47- المجاهرة بالمعصية ، وعدم مبالاة المرء بمعرفة الناس بوقوعه فيها.
48- تحميل الإنسان نفسه في عبادته ما لا يحتمل عادة.
49- الابتداع في الدين، والانحراف في الفهم.
50- الرفقة السيئة.
51- عدم معرفة الله حق معرفته.
52- الغفلة عن محاسبة النفس.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14018. Куч-қувватингизни сўндириб борадиган кундалик одатлар
1. Ҳар бир нарсани шахсий қабул қилиш.
2. Ўтмишга маҳкам ёпишиб олиш.
3. Фейсбук(ва бошқа ижтимоий тармоқлар)ни кун давомида қайта-қайта очиб текширавериш.
4. Ўзини кучли руҳий босим остида қолдириш.
5. Уйқуни кечиктириб, кеч ётиш.
6. Носоғлом ва нотўғри овқатланиш.
7. Доимо нолиш ва шикоят билан юриш.
8. Ҳаддан ташқари кўп ўйлаш.
9. Бошқаларга ортиқча суяниш.
10. Холи, бемалол вақтдан фойдаланиб, баҳра олмаслик.
11. Доимо бошқаларни рози қилишга уриниш.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Асмоул ҳусно
29. ал-Ҳакам
Бу буюк исм Аллоҳ таолога мукаммал ҳукм ва мукаммал ҳикмат собит эканлигига далолат қилади. Зеро, мукаммал ҳикмат Аллоҳ таоло учун яратишда, буйруқларида ва шариатида собитдирки, У Зот ҳар доим ҳар бир нарсани ўз жойига қўяди. Муҳими, қандай вазият юзага келмасин, Аллоҳ таолога «нима учун?» деб савол берилмайди. Унинг ҳикматига бирор бир оғиз сўз айтиш мумкин эмас. Ҳукм қилиш Аллоҳнинг ёлғиз Ўзигагина хосдир. У бандалари ўртасида хоҳлаган нарсаси билан ҳукм қилади. Унинг ҳукмини қайтарувчи ва текширувчи йўқдир.
Дарвоқе, «Ал-Ҳакам», «Ал-Ҳикам» ва «Ал-Ҳоким» сўзлари бир хил маъноли сўзлардир.
Аллоҳ таоло айтади: «У Аллоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Дунёда ва охиратда ҳамд Унга хос. Ҳукм ёлғиз Уникидир ва Унгагина қайтарилурсизлар», Қасас сураси, 70-оят.
«Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат ила ҳукм қилишингизни амр қилур», Нисо сураси, 58-оят.
Баъзи уламолар Ал-Ҳакам сўзи маъноси ҳақида гапириб: «Ушбу калом ҳақ билан ботилни ўртасини ажратувчи, адолат билан ҳукм юритувчи, деган маънони англатади», дейдилар.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳақ билан ботилни ўртасини ажратувчи буюк Зот ва олий Ҳакамдир.
Дамашқ шаҳри маҳкамасида жиноятчи ва маҳкумлар турадиган жойнинг юқори қисмига, қози ва ҳокимлар кўриб туриши учун Нисо сурасининг «Одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат ила ҳукм қилишингизни амр қилур» ояти ёзиб қўйилган экан.
Қози ва ҳокимлар турадиган жойнинг юқори қисмига эса маҳкум жиноятчилар кўриб туришлари учун Бақара сурасининг 179-ояти, яъни «Қасос олишда сизларга ҳаёт бор, эй ақл эгалари! Шоядки, тақво қилсангиз», деб ёзиб қўйилган экан.
Қасос қалбдаги нафратни қондириш эмас, инсон ҳаётини сақлаб қолиш йўлидаги амрдир. Чунки бир одам бошқа бировни ўлдириб қўйса, қасосига ўзи ҳам ўлдирилишини билиб ҳеч қачон бундай ишга қўл урмайди. Бу ҳукм ҳам Аллоҳни адолатли ишларидан биридир.
Ҳаётда кўп учраб турадиган воқеликлардан бири: ота вафот этгач, унинг авлодлари ичидан куч-қувватга эга бўлганлардан бири отасидан қолган мол-дунёнинг ҳаммасини ўзиники қилиб олиб, иниларига ҳеч нарса бермайди. Аммо кунлар ўтиб адолат қарор топади. Аллоҳ таоло отадан қолган мулкни ҳаром йўл билан ўзлаштириб, иниларини меросдан маҳрум қилмоқчи бўлган ўғилнинг молу дунёсига талофат етказиб, уни хорлаб қўяди. Бу ҳам Аллоҳнинг ҳукмидир.
Гоҳида эр-хотиннинг ҳар бири ўзича мазлум эканини даъво қилади. Ҳар икки тараф ҳам далил ҳужжатлар келтиради. Лекин Аллоҳ ҳақиқатан мазлум бўлганига тўғри тавфиқ йўлни кўрсатади, золим бўлганини тор-мор қилади. Қуръони Каримда шу маънони англатадиган оятлар бор: «Ахир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одам каби бўлурми?! (Улар) Тенг бўлмаслар!», Сажда сураси, 18-оят.
Бошқа оятда: «Мусулмонларни жиноятчиларга ўхшатиб қўярмидик?! Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?", Қалам сураси, 35–36-оятлар.
Масалан, бир ёш йигит Аллоҳдан қўрқади. Унинг раҳматидан умид қилади, ҳалол нарсани қидиради, ҳаромдан сақланади, ёлғон гапирмайди. Бошқа бир йигит эса кўп нарсага бепарво, ёмонликлардан тўсадиган дини йўқ, ибодати йўқ, ҳалол ва ҳаромга эътибори йўқ, хоҳлаган ишини қилади. Агар бу икки ёш йигит тавфиқда, нусратда, қувватда, дунё қулайликларида баробар бўлиб, уларнинг ораларида фарқ бўлмаса, бундай фикр, бундай тушунча Аллоҳнинг ҳакамлигига зид ишлар бўлар эди...
«Наҳотки, ёмонликларни қилганлар уларни иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ўхшаш қилмоғимизни, ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини ўйласалар?! Қилаётган ҳукмлари нақадар ёмон!», Жосия сураси, 21-оят.
Ҳалол ичида юрган инсон ҳаром ичида юрган инсон муомала қилгандек муомала қилиб, ақл юритадими? Йўқ албатта. Чунки:
-Ҳакам бўлган Аллоҳ у инсонни муваффақиятга йўллаб қўйиши ҳукмдир;
- унга енгилликни бериши ҳукмдир;
- унга қийинчиликни бериши ҳукмдир;
- мўминнинг қалбига омонликни солиб қўйиши ҳукмдир;
- мушрикни қалбига қўрқув ва даҳшатни солиб қўйиши ҳукмдир;
- инсонга оғир ҳаёт ва қийинчиликда яшашни тақдир қилиши ҳукмдир.
Агар Аллоҳга дуо қилсангиз, У Зот сизнинг дуонгизни ижобат қилса, билингки, сиз содиқ ва ихлосли кишисиз. Агар дуонгизни қабул қилмаса, билингки, бу ўринда дуонгизни қабул бўлишидан тўсиб турган сабаб бор, бу ҳам ҳукмдир.
Уламолардан яна бири Ал-Ҳакам исмига шундай таъриф беради: «Ал-Ҳакам – барча ишларнинг ҳукмини Унга топширилган олий ҳакам бўлиб, Унинг ҳукмини рад этувчи ва текширувчи йўқдир».
Бу дунёда бир ҳакам ёки қози ҳукм чиқарса, унинг ҳукмини маҳкама раиси бекор қилиб, тасдиқламаслиги мумкин. Лекин Аллоҳ таолонинг ҳукмини рад этиб, тафтиш қилувчи ва кузатувчи йўқдир.
«Ҳукмни Аллоҳ қиладир. Унинг ҳукмини таъқиб қилувчи йўқдир. У ўта тез ҳисоб қилувчидир», Раъд сураси, 41-оят.
Агар сиз фаразан Аллоҳнинг ҳабиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқиб, у зотга ўзингиз билан бир киши орасидаги хусуматингизни арз қилиб, у зотнинг муборак оғизларидан ўз фойдангизга ҳукм чиқариб олсангиз ҳам, аслида у ҳукмга ҳақли бўлмасангиз, Аллоҳнинг азобидан қутула олмайсиз. Акс ҳолда Аллоҳнинг одил ҳакамлиги қаерда қолар эди?
Ал-Ҳакам, Ал-Ҳоким, Ал-Ҳаким исмлари Аллоҳ таоло барча ишларни, у қазо ва қадар ишими ёки коинот ишими ёки шаръий ишми ёки диний ва дунёвий ишми, адолат билан юритувчи маънони билдиради.
«Нима сени охиратни ёлғонга чиқаришга олиб келур?! Аллоҳ ҳукм қилувчиларнинг энг зўри эмасми?!», Тийн сураси, 7– 8-оят.
Аллоҳнинг бандасига жорий қилган қонунларидан бири – арқонни кенг ва узун ташлаб қўйишидир. Айтайлик, сиз Аллоҳга осий бўласиз, маъқул бўлмаган сўзларни айтасиз, гуноҳ ва туҳмат ишларни қилсангиз ҳам сиз кучли ва соғлом ҳолдасиз, қон таҳлилингиз жавоби ҳам яхши, молингиз ҳамда қувватингиз зиёда.
Лекин бу нарсалар қачонгача давом этади? Балки бунинг ҳам белгиланган вақти бордир? Аллоҳни кенг ташланган арқони қайси вақт тортилиб, Аллоҳнинг қабзига ва ҳукмига тушиб қолишингизни билмайсиз.
Шундай экан, имкон қадар инсонларга азият бермасдан ақлингизни ишлатиб, ёмон амаллардан сақланиб, бу дунёда Аллоҳ сизни шарманда қилмасдан доимо Аллоҳга итоат қилсангиз, дунё ва охиратда зафар қозонасиз.
Аллоҳ айтганидек: «Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз (ҳурматга сазоворлигингиз) энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир», Ҳужурот сураси, 13-оят.
Шунинг учун агар сиз инсонларни кучлироғи бўлишни хоҳласангиз, Аллоҳга таваккул қилинг. Инсонларнинг бойи бўлишни хоҳласангиз, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса қўлингиздаги нарсадан ишончлироқ эканини билинг. Инсонларнинг мукаррамроғи бўлишни истасангиз, Аллоҳ учун тақво қилинг. Аллоҳ гуноҳларимизни мағфират қилиб, тақволи бандаларидан қилсин.
«Ҳеч бир мўмин ва мўмина учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди», Аҳзоб сураси, 36-оят.
Бу Аллоҳнинг ҳукми бўлиб, мўмин киши Аллоҳнинг ҳукмига доимо итоаткор бўлиши керак. Аллоҳ ўз ҳукмида жуда кўп ҳикматлар ато этган Зотдир/ Агар сиз Аллоҳнинг ҳукмини муҳокамага қўйсангиз мўминликдан чиқишингиз муқаррар.
Ҳа, бу Аллоҳ таолонинг аввалидан охиригача ботил сўз келмаган Қуръони каримдаги ҳукми ва қонунидир. Бу илоҳий қонун ва илоҳий ҳукм инсоният тарафидан пайдо қилинган қонун эмас, балки самовий ваҳий, самовий қонун ҳукмлардир. Бу ҳукмлар баҳс муҳокамани, ўзгартиришни, тўғрилашни ва ривожлантиришни, зиёда қўшимча қилишни, камайтириб олиб ташлашни қабул қилмайди. Илоҳий ҳукмлар Аллоҳ таоло ҳузуридан нозил бўлган қиёматга қадар жорий ҳукмлардир.
Аллоҳнинг Ал-Ҳакам исми хукмларда Аллоҳга мурожаат қилишимизни тақозо қилади. Банда сифатида ҳукм чиқарадиган бўлсак, адолат билан ҳукм қилишимиз лозимдир. Демак барча нарсаларни зоҳирини ва махфийсини билувчи Аллоҳнинг ҳукмларида Унга мурожаат қилишимиз вожибдир.
Аллоҳнинг Ал-Ҳакам исми агар бир ҳукм, бошқарувда раҳбар қилиб тайинлансак, бизлар бировнинг фойдасига ён босмаслигимизни тақозо қилади. (давоми бор...)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Муҳаббат
📜Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳниг "Ҳикамул Атоия: Шарҳун ва таҳлили" асарида келади:
"Мен сизларга бир оиладаги солиҳа хизматкор қизнинг қиссасини айтиб берган эдим. Бир куни кечаси, тун ярмида оила бошлиғи ўрнидан туриб, қизнинг уйнинг бир бурчагида намоз ўқиётганини кўрди.
У қизнинг саждада шундай деяётганини эшитди: "Аллоҳумма инний асалука биҳуббика лий, ан тусаъидуний... ан туъафийний,.. ан тукримуний...
- Эй Аллоҳ, Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени саодатли қилишингни... менга офият беришингни, мени мукаррам қилишингни сўрайман...", дея охиригача дуо қилди.
Уй соҳиби унинг бу сўзларини ғалати санади ва намозини тугатгунча кутиб турди. Сўнг унинг олдига келиб шундай деди: "Аллоҳга нисбатан бу қандай юзланиш?! Ундай дема.
Унинг ўрнига: "Аллоҳумма инний асалука биҳуббий лака ан тусаъидуний, ва ан тукриманий, ва ан.." - 'Эй Аллоҳ, Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи мени саодатли қилишингни ва мени мукаррам қилишингни сўрайман..." дегин", деди.
Қиз: "Хожам! Агар Унинг (Аллоҳнинг) менга муҳаббати бўлмаганида, айни шу соатда мени уйғотмас эди...
Агар Унинг менга муҳаббати бўлмаганида, Ўз ҳузурида (таҳажжуд намозига) мени турғазиб қўймас эди...
Ва агар Унинг менга муҳаббати бўлмаганида, бу муножот билан мени сўзлатмас эди...", дея жавоб берди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14015. Аббосий халифа Носир Аҳмад ибн Ҳасан тарихда халифалар орасида энг узоқ ҳукмронлик қилган кишидир. У 47 йил узлуксиз ҳукм юритган. У олим, шоир ва ҳадис ровийси бўлган. Андалусдан тортиб Хитойгача бўлган юртларда унга хутба ўқилган.
У умматга ҳайбат ва шон-шарафни қайта олиб келди, барча мусулмон султонлари, барча оқим ва мазҳаблар унга байъат қилдилар. Унинг даврида Салоҳиддин Айюбий томонидан Қуддус фатҳ қилинди.
"Сияру аъламин нубало"дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
#quron
14014. Қуръонни ёд олиш учун иродали ва қатъиятли инсон бўлиш керак.
У (ёд олишга жиддий киришган қори) шароит ва турли машғулотларни баҳона қилмайди. Аксинча, Қуръон учун ўз нафси билан курашади, меҳнат қилади ва ҳатто ўзининг айрим қулайликларидан воз кечади.
У ўзи учун энг қадрли ва қимматли вақтларини Қуръонга ажратади; ҳатто уйқусидан ва дунёвий ишларидан ҳам Қуръон учун улуш ажратади.
Мана шу инсон содиқ ва мухлис бандадир. У ўз нафсига Қуръондан ёд олган кунлик вазифасини бирор кун ҳам такрорламасдан қолишга йўл қўймайди. Ғайрат қилинг!
Мажид Закий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14013. Болани юришни ўрганишидан олдин мажбуран тик юргизманг
Болани юришга тайёр бўлишидан олдин юргизишдан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки бу унинг оёқларига зарар етказиб, суяклари ва бўғимларининг заифлиги туфайли қийшайиш ва нуқсонларга сабаб бўлиши мумкин.
«Туҳфатул мавлуд» асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
14011. Энг фойдали савдо – Аллоҳнинг зикри, энг зарарли савдо эса одамларнинг зикридир. (Яъни, улар ҳақида гапиришдир).
Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳнинг «Баҳжатул мажолис» асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube