РАХБАР МЕНИНГ РОЗИЛИГИМСИЗ ИШ СТАВКАМНИ КАМАЙТИРИШИ МУМКИНМИ?
Ассалому алайкум. Битта савол билан мурожаат қилмокчиман. Мен кўп тармоқли марказий поликлиникада травматология бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайман. Мен Рабиология кабинетада 1 ставкада ишлаб келяпман. Адел кадр ҳамда главрач бошчилигида мендан сўрамай менга тегишли бўлган 025 ставкамни бошқа бўлимга рухсатимсиз олиб бериши мумкинми. Илтимос маслаҳат беринг.
📍 ЖАВОБ:
Мазкур ҳолат меҳнат шартларини ўзгартириш ҳисобланади.
Меҳнат кодекси 89-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.
Мазкур асосга ўра иш берувчи фақат юқоридаги асослар бўлгандагина ходим билан тузилган меҳнат шартномасини унинг розилигисиз ўзгартириши мумкин холос. Бошқа ҳар қандай ҳолатда иш берувчи меҳнат шартномасини ходимнинг розилиги билан ўзгартиради.
Юқоридаги асосга кўра бу вазиятда рахбарингизнинг хатти харакатлари ноқонуний ва сизнинг иш ставкангизни ўзгартира олмайди.
👉 @asakainfo
Мурожаатга муносабат
Асака туман хокими М.Алиханов кечаги Асака | Бугун | Хабар каналимизда чиққан мурожаатни бартараф қилмоқда! Кўприкни таьмирлаш ишлари бошланди.
👉 @asakainfo
#мурожаат
Мен Ўзбекистон МФЙ Иқбол кўчасида яшайман. Уйимизда уч кундан бери свет ўта паст ёняпди. Электросетга мурожаат қилдик, келиб тўғрилади. Аммо ярим соат ўтиб яна ўз ҳолига тушиб қолди. Ҳозир учинчи кун на холодильник, на телевизор,тефаль,компьютер ҳам ишлата олмаяпмиз. Светни кучи йўқ, светдан крра шам ёруғрок. Иккита линияси борлар эплаб кун ўтказаябди. Битта линияси борлар иложсиз шу ҳолатда ўтирибмиз. Илтимос иложи бўлса светимизни тўғрилаб беришсин қийналиб кетдик!
👉 @asakainfo
Ўйлаб қарасам Асака туман хокими М.Алиханов хақида фикр билдирмабман.
Ушбу фотони ўзим олганман кўп гаплашдим характерларидан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам ўтаа дангал одам, борини гапиради ошиқча гапирмайди бирор муаммо хал этиш қўлидан келса қилади агар келмаса келмаслигини хам айтади экан.
Ана бўлади мана бўлади мана бўлади деб фуқародарни умидвор қилмай борини гапиради!
Мукаммал сўз устаси экан!
“Любой” одам билан тил топиша олади.
Очиқ хушмуомила инсон, образга тез киришади!
Хуласс любой вазиятдан тез ечим қилиб чиқиб кетадиган инсон экан.
Хазилкашроқ, одатлари тўғриси менга ёқди.
Мурожаатчилар келиб қишда қийналиб қолдик ёрдам беринг деб қолса:
“ Полончи сен дарров опани уйига кўмир бер менга дарров натижасини айт тушундингми?” деб дўқ пўписа хам қилиб қўяди!
Хуллас хаммани кўнглига йўл топиш осон эмас аммо хокимбува бу аммаларни бажармоқда!
Масжид ишларида бош қош бўлиб яшнаб гуллатиб юбормоқдаюю Аллох рози бўлсин!
Бу пост шунчаки менинг фикрим!
👉 @asakainfo
#Диққат #эьлон
Нишонов Азизбек Абдужаббор ўғлига тегишли фуқаролик паспорти тушуриб қолдирилган. Топиб олганлар 907777716 ёки 978351212 шу рақамларга қўнғироқ қилсин.
Суюнчиси бор.
👉 @asakainfo
#мурожаат
Асака тумани айланиш йўли кўприги мана шундай ҳолатга келган. Шу сабабли ёш қизчани машина уриб юборди.
👉 @asakainfo
🇺🇿 Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги муносабати билан байрам табриги
👉 @asakainfo
Асака туман депутатлари вазифаларни олдингизми?
Молодец депутатлар молодец очиқлиқ молодец шаффофлик?
Урааа Урааа Урааа
Аммо бу очиқликни депутатларда кўрмаганимиздан кейин бошқасига йўл бўлсин.
Асакали инсонсизлар, Асака туман ривожланишига хисса қўшмаганиларга яраша, ҳалқ учун ишлаб келаётган оз мос депутатларимизга қарши бўлманглар!
Асакада сиз биз вақти келиб бу дунёдан кўз юмамиз аммо сизларни бу қилиқларингиз ўзингиз ва бизни авлод келажагига таьсир қилади!
Авлодиларимиз хам биз каби чироқсиз газсиз ўтишини хохламасангиз харакат қилмаганингизга яраша харакат қилаётган виждонан ишлаётган депутатларга йўл беринг!
P.S: Тўғриси депутат бўлмоқчи эдим энди мутлақо фикрим ўзгарди. Ўйинчи депутат бўлганимдан кўра оддий инсон бўлиб ҳалқ учун ишлаб юрганим афзалроқ экан!
Сайдилло Эргашев сиз чарчаманг, бўш келманг Асака туман ҳалқи сизни қўллаб қувватлайди.
Тушкунликга тушманг доим олға интилинг!
👉 @asakainfo
Самарқанд вилоят хокимини отасига рахмат👏
Шундай рахбарлар кўпаяверсин!
👉 @asakainfo
Энг кўп талон тарожлар рейтинги-2020.
Кимда қанча улуш?
Халқ таълими -96.6 млрд сўм
Соғлик сақлаш -40 млрд
Мактабгача таълим- 16.7
Уй-жой коммунал хизмат-9.4
Маданият -6.9
Сув хўжалиги -5.6
Жисмоний тарбия-4.1
Қишлоқ хўжалиги 3.1
Шунингдек
Ўзбекино-17.9
Хокимият -3.5
Ободонлаштириш-7.8
👉 @asakainfo
Асака | Бугун | Хабар каналимизга мурожаат жойланганидан кейин чиқиндилар олиб кетилибди.
👉 @asakainfo
#диққат #эьлон
Жўраев Муслимбек Марифжон ўғлига тегишли паспорт тушириб қолдирилган. Асака шаҳар ичида қаердалиги аниқмас. Топиб олганлар бўлса 993091867 шу номерга телефон қилса яхши бўларди суюнчиси бор
👉 @asakainfo
#мурожаат
Чиқиндилар бўйича мурожаат Янгисор кўчасида 2 ҳафтадан буён аҳлатлар олиб кетилмаябди. Шунга ёрдам беришиларни сўраймиз.
👉 @asakainfo
Ассалому алейкум.
Барака МФЙ Умид кўча 49-А, 49-Б кўп қаватли уйларидаги фуқаролар номидан.
Асака туман газ идораси бошлиғи Умиджон Джалиловга алоҳида ҳамда газ идора ходимлари Хамидов Абдувахобжон, Қосимов Элдорбек, Юсупов Икромбекларга юқоридаги хонадонларнинг табиий газ таьминотини тиклаш бўйича қилган самарали холис ҳизматлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Юрт учун, ўз фуқаролари учун, ҳизматини ва мехнати аямайдиган шундай жон куяр ходимлар кўпаяверсин. Исм шарифи зикр этилган ишчи ҳодилар бунданда юксак чўққиларни забт этинглар. Аллох халқ олдидаги беминнат ҳизматларингиз ажрини беришини тилаймиз!
👉 @asakainfo
#мурожаат
Асака тумани Бўстон кўчасиданман. Бизнинг маҳаллага 1 йил олдин ичимлик сувига деб, палитилин ташалганди. Фирма ҳодимлари томонидан шу бўйи ишлари тўҳтаб қолган. Иложи бўлса шу масалада ёрдам берилар.
👉 @asakainfo
Тадбиркорларга 1 мартдан йўлларга фоторадар ва бошқа техник воситалар ўрнатишга рухсат берилади!
👉 @asakainfo
Асака | Бугун | Хабар каналимизга мурожаат жойланганидан кейин ҳира ёнаётган чироқ муаммоси бартараф этилди.
👉 @asakainfo
#Диққат
100$ ликни подделкаси чиқибди.
Барча танишларни огоҳлантириб қўйинглар.
@Asakainfo каналининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига сиз ҳам аъзо бўлинг👇
Instagram | Telegram | Youtube
2020 йил 14-сентябр ҳам шу кўприк бўйича долзарб муаммо деб мурожаат берган эдик аммо мутассадилар умуман эътибор қаратмаган экан!
Шунинг оқибатида мана авария ҳолати юз берибди. Агар ўз вақтида эътибор берилганда бундай ҳолат юз бермасдими?
Ҳозирги Асака туман ҳокими М.Алихановдан мурожаатни бе эътибор қолдирмаслигини сўраб қоламиз!
👉 @asakainfo
Асака | Бугун | Хабар каналимизга мурожаат жойланганидан кейин чиқиндилар олиб кетилибди.
👉 @asakainfo
#Диққат #эьлон
Ассалому алейкум паспортимни тушуриб қолдирибман. Топганларга суючиси бор.+998993284956
941084956 шу номерларга телефон қилсин. Маҳмудов Имомжон
29.07.1994 Асака туман
👉 @asakainfo
🇺🇿 14 - Январь ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча ватан ҳимоячиларини ва юртимиз ўғлонларини табриклаймиз!
@Asakainfo каналининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига сиз ҳам аъзо бўлинг👇
Instagram | Telegram | Youtube
#мурожаат
Янги йилдан олдин ташқарига олиб чиқиб қўйган чиқиндиларимизни тоза ҳудуддан бириктирилган ҳодимлари олиб кетмаяпти. Тўловларини ўз вақтида келмаган ой учун ҳам тўлаб келамиз. 11-январ душанба куни олиб кетишади деб ваьда берган. Лекин натижа йўқ. Тўпланиб шу кунгача шу ҳолга келди.
Асака тумани Беруний МФЙ Акбарали Узақов кўчаси
👉 @asakainfo
Одатда ҳеч ким эсламайдиган, аммо мавжуд бўлган Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқига эслатма!
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” эканлиги эълон қилинган.
Вақт эса жуда тез ўтмоқда. Тез орада бу йилнинг 1 ойи ҳам якунига етади. Ўтган даврда нима қилдинглар, деб сўраш фойдасиз. Шунинг учун ёшларни бирлаштириш, ягона мақсад сари олға бошлаш, уларни қўллаб-қувватлаш учун энди нима қилмоқчисизлар? Режалар қандай, у нималардан иборат?
Президентимиз бизга унақа топшириқ берди, бунақа вазифа қўйди деган билан иш битмайди. Қуруқ гап билан “олма пишмайди, оғизга тушмайди”.
Шунчаки эслатма эди бу!
👉 @asakainfo
Ўтказилган сессия белгиланган тартибда ўтгани, кўп депутатлар ҳам ўзлари билмаса керак!!!
Бугунги сессиянинг кун тартибияда асосий масала янги ташкил қилинаётган маҳаллий кенгаш котибиятини ташкил этиш ва тайинлаш масалалари кўриб чиқиш бўлди.
Ўтказилган сессияда олдиндан режа қилингандек туйилди, мени фикрим буйича сессия бу тартибда ўтилмаса керак деб биламан.
Лекин, мазкур сессияларни ўтказиш амалдаги қонунчиликка қанчалик зид эканлигини ўтирган депутатлар ҳам билишади!!!
Чунки, сессияни чақириш тўғрисидаги қарор тегишли ҳокимлик томонидан сессия ўтказилишидан камида етти кун олдин чақирилиши лозим.
Аммо, бу тартибда бўлмаган, депутатлар ҳам хабари бўлмаган, бир кун олдин смсга телефон орқали хабар берган.
Лекин иштирок этган депутатлар сессияда жим жим бўлиб ўтирса!!! Ушбу сессияни қолдириш масаласини кўтаришмади, энди нима дейиш мумкин.
Бари назорат қиладиган орган бу ҳокимятдаги ташкилий назорат гурухи эътиборида бўлмоқда.
Маьлумотларга қараганда бундан 3 ой шу масала депутатлар орасида кўтарилганди, 2 нафар депутатнинг номзодлари бор эди, булар С.Эргашев, Э.Авулов. натижада номзодларни барча депутатлар ёпиқ овоз бериш йўли билан ҳал қилишиб, депутат С.Эргашев кўп овоз билан қўллаб қувватланганди. Шундан сўнг барча депутатлар С.Эргашев бундан буён котибият мудири бўлди деб табриклаган ва энди сиздан бошқасини мақуллаб ўтирмаймиз дейилган.
Бугунги сессияда кўриладиган масалада, котибиятга бир нафар одам тайинлаш керак эди, лекин минг афсуски, котибиятни ташкил этиш ва тайинлаш бўйича низомга мувофиқ ўтказилмаганлиги яққол кўриниб турибди. Низомда бир нафар номзоди кўрсатилиш керак эди.
Сессияда 2 нафар номзод кўрсатилди, номзодни қайси фаолиятларига қараб тайинлаш масаласи юзасидан бирор депутат ўз фикрларини билдирмади. Номзодларнинг олиб борилаётган фаолиятларига қараб эьтибор берилмаганлиги кўриниб турди.
Ўтказилаётган сессияда сессия котиби нега ухлаб ўтирди ўзини вазифасини бажармади? нега номзодга берилаётган овозларни санаб чиқмади?
Бу ерда сессия раиси ўз олдига ёши улуғ инсон К.Қосимов деган депутатни олдига чақириб олди ва шу одам барчасини санаб ўтирди. Бу ҳолатни қандай тушиниш мумкин.
Бу депутат нечи йиллик тажрибали депутат бўлса 10 йиллик. Нега бу ҳолатларга у инсон жим бўлиб, ўйинларда иштирок этмоқда.
Янги котибиятга бўлган депутат қайси ҳаракатлари учун бўлди. Бу депутат хужжатларни тушуна оладими? Депутатлар орасида фаолмиди? Халқ учун ва сайловчилар учун нима иш ва қаерларга депутат сўров чиқарган, бу холатлар буйича мен эшитмадим кўрмадим ҳам, қолаверса орасидаги барча депутатлар билса керак дейман.
Тайинланган котибият мудирдан кўп депутатлар норозилиги яққол билиниб турибди. Сессия тугаганидан сўнг, анча тортушувлар бўлди ва давом этмокда.
Аноним профилдан келган мактуб
👉 @asakainfo
#мурожаат
Маҳалладаги чиқиндилар 3 ҳафтадан бери олиб кетилмаябдими?
Бирлик МФЙ Шодлик кўчаси фуқаролари номидан. Бизнинг маҳаллада ҳар жума куни чиқиндиларни йиғиштиришарди. Шунга одатланган фуқаролар жума кунликда чиқиндиларни кўчага олиб чиқиб қўйишади, лекин мана 3 ҳафтадан буён чиқиндини олиб кетмаяпти. Кўчадаги чиқиндиларни кечаси дайди итлар титиб кетяпти чиқиндиларни ёйиб. Тўловини вақти бўлса кечиқтирмай йиғишади. Лекин ишга келганда шундай аҳвол. Тоза худуддагилар ишчиларини назоратга олиб қўйишсин ва эътибор бериб қўйишсин.
👉 @asakainfo
#Диққат
⚡️Муддати тугамаган паспортни "ID Karta" га алмаштириш мажбурий эмас
"Яшил паспорт" 2031-йилдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Унгача эса (10 йил давомида) паспорти муддати тугаган фуқароларгагина ID-карта бериб келинади.
❗️Шу хабарни максимал тарқатиб юборинглар, одамлар муддати тугамаган паспортни "ID Karta"га алмаштираман деб Паспорт столга боряпти🤦♂
@Asakainfo каналининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига сиз ҳам аъзо бўлинг👇
Instagram | Telegram | Youtube
❗️#Тезкор #Дахшат
Кеча, 12-январь куни Янгиер шаҳрида фаросатсиз "Жигули" ҳайдовчиси, катта тезликда келаётган "Нексия" ҳайдовчисига йўл бермади ва у билан тўқнашиб кетди 🤯👇
Ҳурматли йўловчилар йўлларда эҳтиёт бўлинг
@Asakainfo каналининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига сиз ҳам аъзо бўлинг👇
Instagram | Telegram | Youtube