1 майдан уй-жой учун субсидияга аризаларни қабул қилиш бошланади
2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади.
👉 @asakainfo
Мархамат туманида кечаси қабристон тозалаган ходим авария бўлиб вафот этибди
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳоким топшириғига кўра, ишдан ташқари вақт — кечаси 21:00 дан кейин ишга чақирилган ободонлаштириш ходими йўлда ЙТҲgа учраб, вафот этди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Марҳамат тумани ҳокими топшириғига кўра, туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари кеча, 25 апрель куни кечки пайт соат 21:00 дан кейин шоир Муҳаммад Юсуф қабрини ободонлаштириш учун мажбурий меҳнатга жалб қилинган.
“Шоир Муҳаммад Юсуф туғилган куни муносабати билан кеча кечки пайт 21:00 дан кейин туман ҳокими топшириғи билан Ободонлаштириш ходимлари мажбуран ишга жалб қилинди. Шоир қабристонига келаётган ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бўлган икки аёл йўлда аварияга учраб, бири вафот этди”, — деган бу ҳақда хабар берган манба. Манбанинг аниқлик киритишича, ЙТҲgа учраган аёллар — Арофатхон ва Энахон исмли аёллар бўлган.
“Арофатхон воқеа жойида вафот этган”, — деган манба. Марҳамат тумани ҳокимлиги “Дарё” сўровига жавобан ЙТҲ содир бўлганини тасдиқлабди.
“Жорий йилнинг 25 апрель куни соат тахминан 22:30 ларда фуқаро Ж.Т. ўзининг бошқарувида бўлган Matizъда Марҳамат тумани “Тўлға” МФЙ ўрамидан ўтган Марҳамат—Қува авотомобил қатнов йўлининг Қува йўналишида ҳаракатланиб бориб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида кетаётган фуқаролар А.Ж. ва Э.Б.ларни уриб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзгатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, тергов якуни бўйича айбдор шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланишини ҳамда қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, — дейилади туман ҳокимлигининг дастлабки расмий баёнотида.
Манба
👉 @asakainfo
Анжоооон!
"Андижон" "Металлург"ни тор-мор этди, Хебайдан хет-трик!
Coca Cola Суперлига.
👉 @asakainfo
Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўтган йили ҳокимиятни ўғли Сердар Бердимуҳамедовга топширган ва у янги президент бўлган эди. Энди эса ундан ҳокимиятни қайтариб олмоқчи.
Айтилишича, ҳокимият транзитини амалга оширган Гурбангули Бердимуҳамедов, “парда ортидан ҳукмронлик қилишни” режа қилган. Бироқ унинг ўғли президент бўлгач, катта ваколатларни ўз қўлига олиб, нуфузли қариндошларини таъқиб қила бошлаган. Хорижий шериклар ҳам Арқадағ билан эмас, балки у билан алоқа ўрната бошлаган. Бундан ташқари, Сердар Бердимуҳамедов лавозимга кўтарилиши учун катта хизмат қилган бир нечта вазирларни тайинлаш орқали ҳукуматни янгилаган.
Бундай икки томонлама ҳокимият иерархияда чалкашликларга олиб келади: на жамият, на давлат аппарати мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари кимлигини тушунмайди. Масалан, Туркманистон расмийлари чет эл сафарларида кимни кузатиб бориши ва кимга ҳамроҳлик қилмаслик кераклиги, давлат ОАВлари эса биринчи навбатда кимни кўрсатиш ҳақида бош қотирмоқда.
Бу жараёнларнинг барчасига ота ҳақиқий кучни қайтариш учун фавқулодда махсус операция билан жавоб беришга қарор қилди. Март ойи охирида Туркманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди, ундан кўзланган мақсад эса мамлакатдаги парламентни бир палатали қилиш эди. Гурбангули Бердимуҳамедов ўзи бошчилик қилаётган парламентнинг юқори палатасини деярли чексиз ваколатларга эга бўлган миллий олий органга айлантирувчи ислоҳотларни бошлади. Эндиликда уни четлаб ўтиб, ҳеч қандай ўзгаришлар, жумладан, кадрлар ўзгаришини амалга оширишнинг иложи бўлмайди ва натижада Президент ўз таъсири бўйича вазирлар билан бир даражага тушиб қолади.
Агар бирон сабабга кўра давлат раҳбари ўз вазифаларини бажара олмаса, улар автоматик равишда янги миллий юқори палата раисига, яъни Гурбангули Бердимуҳамедовга ўтади.
“Carnegie Politika” нашри.
👉 @asakainfo
🕋 "AnNoor Travel Agency " sizni Allohning baytini ziyorat qilishga taklif etadi. Siz kutgan narxda🤩.
🛫 PARVOZ : Namangan orqali 🇺🇿
🛫 05-MAY
📆 14 kunlik - 1300 $
🏛 AGENTLIK TAKLIFI:
🍽 Safar davomida 2 mahal ovqat (pullik)
🚌 Aeroportgacha transport xizmati
📰 Sug'urta
🚘 Safar davomida transport
👳♂️ Malakali ellik boshi
👨⚕️ Tibbiy hodim birga boradi
🕋 Madina va Makka bo’ylab ziyorat
📑 Rasmiy UZB viza
🏨 Mehmonxonalar ⭐️⭐️⭐️⭐️
🎁 BONUSLAR:
🛍 Nimcha, Berjik
🧳 Sumka
📚 Qur’an kitobi
🧋 5l zam-zam suvi
🌙 Allohning baytini "AnNoor" Travel Agency bilan ziyorat qiling !!!
📞 +998 94 433 34 34
📞 +998 93 447 54 54
📍Manzil: Asaka shahar Toshkenboyev ko'chasi 20-uy
📍Mo'ljal: "GM Uzbekistan" avtozavodi qarshisida
👉 @asakainfo
Эргашев Авазбек Яқубжонович Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланибди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
👉 @asakainfo
🌙 ҚЎШАЛОҚ АЙЁМ
✨ Қутлуғ ойнинг улуғ «ҲАЙИТ» кунига ва Жума айёмига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!
🕋 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, Рамазон ҲАЙИТ ва Жума айёмингиз муборак бўлсин.
Келаси Рамазонларнинг Жумаларида хам бир биримизни қутлаш насиб қилсин 🤲
Яқинларни қўшалоқ Саййидул Айём билан қутланг! 🌙🕌
👉 @asakainfo
Диққат эълон!
Бугун соат 20-00 ларда собиқ 2-мактаб ёки Асака ёғ заводи олдида икки дона хорижга чиқиш паспорти тушуриб қолдирилган илтимос топиб олганлар сизларга мурожаат қилса яхши бўларди жудаям зарур эди ёки шу рақамга қўнғироқ қилишсин илтимос суюнчиси бор.
ТОПИЛДИ!✅
👉 @asakainfo
Асака шахридаги пожарни рўпарасидаги йўл!
Бу холат иккинчиси экан! Бу йўл таъмирлагунча мана шундай холатлар такрорланаверади.
Кабинетда ўтириб қоп қоп вадалар бермай мана шу жойларга ахамият бериб қўйсангизлар жуда улуғ иш бўлар эди, кабинетда ўтирган жаноб халқ хизматчилари!
👉 @asakainfo
Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди
👉 @asakainfo
❗️Рамазон ойи 29 кундан иборат бўлса, савоби камроқ бўлиб қолмайдими?
«Биз-у, сиз биладиган шамсий ойлар неча кун бўлишлиги аниқ. Лекин ибодат ҳисоб-китоб қилинадиган ой қамарий ойлар билан ҳисоб-китоб қилинади. Бундай ойлар ойни чиқишига қараб фарқ қилади» — Фатво маркази директори ўринбосари
Бу ой гарчи сон жиҳатидан 29 кун бўлиб қолсада, савоб жиҳатидан ҳеч қачон кам бўлмайди — Мусулмонлар идораси
П/с: Агарда сизга қизиқ бўлган бўлса реакция босиб қўйинг ☺️
👉 @asakainfo
❗️Юртимизда Рамазон Ҳайити 21 апрель куни этиб белгиланди!
Яқинларимизга биринчилардан тарқатамиз!
Расмий хабар хали берилмади❗️
👉 @asakainfo
Усманов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Президент администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда ишлаган.
👉 @asakainfo
Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилди.
Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.
Қонунларда халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди.
👉 @asakainfo
Rasman: Asaka tumani hokimi o'rinbosari yangilandi
Avvalroq, ushbu lavozimga tayinlov amalga oshirilganligi haqida xabar bergan edim. Bugun, 26-aprel kuni ushbu tayinlov rasman tasdiqlandi.
Doniyor Rasulov tuman hokimi o'rinbosari lavozimidan ozod etilib, uning o'rniga Shohrux Sultonov tayinlandi.
👉 @asakainfo
Ўзбекистонда энг кўп тарқалган фирмани биласизми?
Ҳатто чет эллик фуқароси ҳам ҳайратда қолибди.
👉 @asakainfo
Қозоғистон Хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимов 18 йилга қамалди
У давлатга хиёнатда ва ҳукуматни куч билан эгаллаб олишга уринишда айбланаётганди.
Айрим манбалар Масимов хасталиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлигини айтганди.
Енгилроқ жазо муаллифи сифатида Тўқаев номи келтирилганди. Демак, Тўқаевга қай юртлардан бошқача садо келган бўлишиям мумкин. Ёки, вақт ўтиб, уй қамоғига равона қилишар.
Сиёсат мураккаб ўйинлардан иборат.
👉 @asakainfo
BYD “Tesla”ни ортда қолдирди.
BYD 2022-йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 211 фоизга ошириб, “Tesla”дан ўзиб кетди. Tesla ўтган йилда ишлаб чиқаришни 40% га ошириб, Wolksvagen (+10%) ва GM (+13%) каби Ғарб брендларидан олдинда, лекин Geely (+251%) каби хитойлик рақибларидан ортда қолди.
👉 @asakainfo
❗️Уйида сув иситгичи "АРИСТОН"и борлар хушёр бўлинглар
Портласа газ балондек портларкан, Хароратини максималга қўймаган яхши
👉 @asakainfo
500 дан ортиқ одам афв этилди
Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан, жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий кирган 541 нафар шахс афв этилган.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида имзолаган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонда сўз борган.
Афв этилган шахсларнинг:
▪️374 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилган;
▪️110 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган;
▪️18 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган;
▪️39 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилган.
Афв этилганларнинг:
▪️36 нафарини чет эл фуқаролари;
▪️136 нафарини аёл;
▪️75 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар;
▪️6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
👉 @asakainfo
#Диққат
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити — 21 апрель!
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
👉 @asakainfo
#Расман
ТУРКИЯ, АҚШ, ҚОЗОҒИСТОН, ҚИРҒИЗИСТОН, ТОЖИКИСТОН, ТУРКМАНИСТОН ва РОССИЯда Рамазон Ҳайит намози 21 апрел, Жума куни ўқилади!
Ўзбекистонда ҳам Рамазон Ҳайит байрами 21 апрел, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда.
Юртимизда Ҳайит байрами қачонлиги Муфтий томонидан расман эълон қилинса, каналимизда биринчилардан сизларга етказамиз.
👉 @asakainfo
🔔 Diqqat elon! #Ishga marhamat
✅ Xaydovchi (Ayol kishi)
✅ Staj: 3-yil
➡️”Asaka Grand Avto-maktab NTM” ga xaydovchilikni o’rgatuvchi xotin qizlarni xaydovchilikka ishga qabul qilamiz.
Ishga kiruvchi xotin qizlar kamida 3 yil xaydovchilik tajribasiga ega bo’lishi kerak.
O'z mashinasiga ega bolishi xam mumkin yoki mashinasi bolmasa Avtomaktab oz mashinasi bilan ta’minlaydi.
📱: Murojaat uchun tel raqami:
932426161 932105005
👉 @asakainfo
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:
22-апрел —шанба;
23-апрел — якшанба;
24-апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).
Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади. Агар 22 апрел — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
👉 @asakainfo