"Бутун дунёда тинчлик бўлсин" – Муфтий ҳазрат Яқин Шарқдаги можаролар ҳақида
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
👉 @aaakainfo
🏛 "HAYYAT TAXI" taksoparki vodiy bo'ylab tajribali haydovchilarni ishga qabul qilishni boshladi!!!
🚕 "Yandex GO" haydovchisi bo'lish va xizmatizga munosib pul ishlash imkoniyatizni qo'ldan boy bermang!!!
☝️ Bizda barcha xizmatlar online tarzda amalga oshiriladi.
Ro'yxatdan o'tish va batafsil ma'lumot olish uchun quyidagi raqamga qo'ng'iroq qiling:
📱 +998979713330
👨💻 @hayyatgroup
Чеклов: Энди хонадонда бирданига учта кондиционерни уласангиз ҳисоблагич токни автоматик тарзда узади
1 ноябрдан бошлаб, истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10–15 kW қувват доирасида чеклов киритилади. Бу дегани, айтайлик, 10 kW чеклов киритилган ҳудуддаги хонадонлар бир вақтнинг ўзида 1500 ваттлик учта электр печка, 2000 ваттлик учта кондиционерни тармоққа улай олмайсиз — чунки қувват 10500 W (10,5 kW) бўлиб кетмоқда. Бу ҳолда АСКУЭ ҳисоблагич хонадонни токдан узиб, блоклаб қўяди.
👉 @asakainfo
#Тайинлов
Асака туманга янги хоким тайинланди!
Асака тумани ҳокими лавозимига Мўминов Насибулло Набиевич тайинланди.
Насибулло Мўминов 1983 йилда Андижон туманида туғилган. 2006 йилда Андижон мухандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида таълим, қурилиш ва ҳокимлик тизимларида ўқитувчи, бўлим ва бошқарма бошлиғи, раҳбар ўринбосари ҳамда раҳбар лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
👉 @asakainfo
Асака туман матбуот ҳизмати мурожаатларга муносабат қилмаётганига қараганда, янги Асака туман вақтинчалик вазифасини бажараётган ҳокими халигача халқ мурожаатини назоратга олмаган кўринади?
👉 @asakainfo
⚡️9 ойда Ўзбекистондан 181 минг киши хорижга кўчиб кетди
2023 йил январ—сентябр ойларида Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетганлар сони 181,1 минг кишини ташкил этди.
Статистика агентлиги маълумотига кўра, шундан 76 минг нафари эркаклар, 105,1 минг нафари аёллардир.
👉 @asakainfo
UzAuto 30-октябрдан оммабоп моделларга шартнома бериш бошланмаганини маълум қилди.
“Бугун бир қанча автоихлосмандлар автомобиллар учун контрактация бошланганлиги тўғрисидаги миш-мишларга ишониб, эрталабдан дилерлик марказларига келишгани сабабли дилерликларда катта навбатлар юзага келди” – дейилади хабарда.
👉 @asakainfo
Avvalo hechkim kasal bo'lmasin!
🗣: Lekin dori kerak bo'lib qolsa arzon narxlari va keng assortimenti bilan tanilgan "Saxovat Farm" dorixonasi Asakada ham faoliyat olib bormoqda.
🏥: Manzil: Pojarniy binosidan o'tganda Robiya stomatologiya yonida.
📞: 950481177
#Расмий_муносабат
⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан расмий муносабат
🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.
📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:
💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;
🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;
🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;
❌ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;
📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.
📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.
✅ Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.
❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:
➖ Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.
➖ Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!
➖ Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!
✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
👉 @asakainfo
☝️ОҚИЛА ВА МЕҲРИБОН ОНАНИНГ ҚИЗИГА САККИЗ НАСИҲАТИ..
1 – Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
2 – Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
3 – Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
4 – Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
5 – Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
6 – Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
7 – Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.
8 – Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
👉 @asakainfo
✅✅✅✅✅✅✅✅✅
⏺25-31-Oktabr kunlari Savdo markazimizga tashrif buyuring, 4million so’m va undan yuqori mahsulot xarid qilib, kafolatlangan sovg’alarga ega bo’ling✅
📍Manzil: Asaka tumani Karvonsaroy ko’chasi.
➡️Mo’ljal: Asaka Yog' zavodi yonida✅
Batafsil ma’lumot uchun:
📞 +998 55 202 07 07
🕊📱 @tasannosavdo
⚡️Танқидий материалларга дарҳол муносабат билдирилиши керак — Асадов
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:
Оммавий ахборот воситаларида чиққан негатив маълумот 1 соат ичида вилоят ҳокимига етказилиши керак.
Кўпи билан 3-4 соат ичида расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида дастлабки ўрганиш натижалари эълон қилиниши керак. Яъни «ўрганяпмиз» ёки «кўрдик бу маълумотни», «ҳа ҳақиқатдан ҳам бу масала бизнинг вилоят билан боғлиқ, бизнинг туман билан бўлган масала», деб фикр билдириш керак.
24 соат ичида мазкур воқеа, воқелик ёки ҳодиса бўйича аниқ позиция бўлиши керак.
👉 @asakainfo
Daxshatli halokatlarga sabab bo'layotgan Asaka tumanidagi chuqur - hokim va boshqa mutasaddilar qachon uyg'onishadi
📹 Batafsil video 👉 https://youtu.be/MAyzFSM72NM
Videoni imkon qadar barchaga yetkazing. Mutasaddilarga ham yetib borsin. Haydovchilar ham ehtiyot bo'lishsin ushbu yo'ldan.
👉 @asakainfo
20- апрел куни мурожаат қилгандик, илтимос амалдорлар қараб қўйинглар деб, мана айнан ўша жойда яна авария ҳолати юзага келибди.
Видеони кўринглар! АСАКА АМАЛДОРЛАРИ …… БЎЛСИН СЕНЛАРГА!!!
👉 @asakainfo
Соат 13:00 гача овоз берувчиларнинг 62,24 фоизи овоз берди
Соат 13:00 ҳолатига, 12 млн 083 минг 105 нафар фуқаро, умумий сайловчиларнинг 62,24 фоизи янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берди.
Бу референдум ўтган деб ҳисоблашга асос бўлади, дея таъкидлади МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.
👉 @asakainfo
Murojaatga munosabat
Nosozlik bartaraf etildi
Asaka tumanidagi Bobur nomli MFYda istiqomat qiluvchi fuqarolar shu ko‘chada joylashgan 41-avtokorxona yonida ichimlik suvi ariqga oqib, isrof bo‘layotganligi haqida murojaat yo‘llagan edilar.
"Andijon suv ta'minoti" MChJ tomonidan holat o‘rganilganida mavjud suv quvurida nosozlik yuzaga kelib, suv oqayotganligi aniqlandi.
Hozirda nosozlik bartaraf etildi.
"Andijon suv ta'minoti" MChJ axborot xizmati
👉 @asakainfo
Barchaga sevimli bo'lgan 99 000 so'mlik aksiyasi aynan sizni kutmoqda🔥
Faqatgina 3 kun, 3-4-5-noyabr kunlari siz keng turdagi maishiy texnikani oyiga ATIGI 99 000 so'mdan xarid qilishingiz mumkin🤩
idea'ning barcha filiallarida kutib qolamiz✨
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
Долзарб муаммо!
Асака тумани 23- умумий ўрта таълим мактаби свети карздорлик эвазига 4 кундан бери ўчиқ
Обеддан кейинги смена укувчилари коронгу муздак хонада утирибди
Маъсуллар карздорликни вактида бартараф килмайдими?
Президентимиз таълимга катта эътибор каратаётган пайтда
Асака туманида таълим олишга шароит йук, деб ёзмоқда мурожаатчи!
Асака туман янги ҳокимидан назоратга олишларини сўраб қоламиз.
👉 @asakainfo
🇺🇿 Ўзбекистонда 2024 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? (Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 трлн 647 млрд 414,5 млн сўм;
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6 трлн 130 млрд 330 млн сўм;
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм;
4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм;
5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм;
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм;
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм;
8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10 трлн 440 млрд 149 млн сўм;
9. Энергетика вазирлиги — 242 млрд 614,2 млн сўм;
10. Транспорт вазирлиги — 6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм;
11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 816 млрд 763 млн сўм;
12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 939 млрд 085,7 млн сўм;
13. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — 11 млрд 552,3 млн сўм;
14. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11 млрд 360,3 млн сўм;
15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм;
16. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги — 257 млрд 170,6 млн сўм;
17. Ташқи ишлар вазирлиги — 874 млр 564,9 млн сўм;
18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 068 млрд 205,5 млн сўм;
19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 313 млрд 926,7 млн сўм;
20. Адлия вазирлиги — 239 млрд 289,8 млн сўм;
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 91 трлн 928 млрд 187 млн сўм (вазирлик харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган);
22. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ
қўмитаси — 158 млрд 416,7 млн сўм;
23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 027 млрд 346,8 млн сўм;
24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм;
25. Олий Мажлис Сенати — 108 млрд 465,2 млн сўм;
26. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 1 трлн 958 млрд 940,2 млн сўм;
27. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) — 17 млрд 938,3 млн сўм;
28. Бош прокуратура — 2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм;
29. Олий суд — 1 трлн 703 млрд 218,8 млн сўм;
30. Конституциявий суд — 10 млрд 683,4 млн сўм;
31. Судялар Олий кенгаши — 46 млрд 768 млн сўм;
32. Марказий сайлов комиссияси — 18 млрд 298,9 млн сўм;
33. МТРК — 559 млрд 913,6 млн сўм;
34. ЎзА - 36 млрд 721,3 млн сўм;
35. Республика Маънавият ва маърифат маркази — 67 млрд 762 млн сўм;
36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази — 14 млрд 726 млн сўм;
37. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 150 млрд сўм;
38. Фанлар академияси — 429 млрд 943,7 млн сўм;
39. Бадиий академия — 140 млрд 325,3 млн сўм;
40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 30 млрд 720,9 млн сўм;
41. Ҳисоб палатаси — 106 млрд 025,9 млн сўм;
42. Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 635 млрд 623,9 млн сўм;
43. Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 38 млрд 757,3 млн сўм;
44. Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) — 2 млрд 271,9 млн сўм;
45. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси — 733,4 млн сўм;
46. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази — 9 млрд 114,5 млн сўм;
47. Миллий антидопинг агентлиги — 8 млрд 131,1 млн сўм;
48. Дин ишлари бўйича қўмита — 42 млрд 163,1 млн сўм;
49. Маданий мерос агентлиги — 213 млрд 588,3 млн сўм;
50. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм;
51. Бошқа ташкилотлар — 44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм.
👉 @asakainfo
Shavkat Mirziyoyev: Falastin xalqi bilan birdam ekanimizni qatʼiy bildiramiz
O’zbekiston Prezidenti Isroil armiyasi va Xamas harakati o‘rtasida davom etayotgan qurolli to‘qnashuvlar haqida munosabat bildirdi:
“Bolalar va ayollar halok bo‘lmoqda, odamlar boshpanasidan ayrilmoqda, o‘z uylarini tashlab ketishga majbur bo‘lmoqda.
Men G‘azo sektori aholisiga baholi qudrat yordam ko‘rsatish uchun Birlashgan Millatlar Tashkilotining Yaqin Sharq agentligiga 1 million 500 ming dollar ajratish haqida qaror qabul qildim.
Biz Falastin xalqi bilan birdam ekanimizni qatʼiy bildiramiz va uning Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh Assambleyasi va Xavfsizlik Kengashining ilgari qabul qilingan rezolyutsiyalariga muvofiq o‘z mustaqil davlatini barpo etishga bo‘lgan huquqini qo‘llab-quvvatlaymiz", - dedi Shavkat Mirziyoyev.
👉 @asakainfo
1)Кужган МФЙ қассоб кўчаси
2) Арғин МФЙ
3) Нурафшон МФЙ Гулистон кўчаларида
Чиқиндилар тозаланмай келмоқда экан!
Эътиборга олишларини сўраб қоламиз
👉 @asakainfo
Асака туман 41-чи авто база атрофидаги сервисни рўпарасида ичимлик суви исроф бўлиб ётибди.
Ичимлик суви рахбари хам текширмайди шекилли, қайер соз, қайер носоз?
Кун ўтдига ишлаб юрадиган рахбарлардан зериккан бу Асака фуқаролари...
👉 @asakainfo
“Кун ўтса бўлди” дейдиган раҳбарлар энг катта душманимиз, демоқда президент
Қарши шаҳрида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини айтган.
“Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак”, — деган президент.
Давлат раҳбарининг айтишича, ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш, қайси корхонага қандай кўмак бериш керак, деган масалалар устида бош қотириши шарт.
Шунингдек, йиғилишда Шавкат Мирзиёев олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганини эълон қилган. Азиз Воитов бу лавозимдан кетган.
👉 @asakainfo
🇵🇱 Полша телевидениесидаги суҳбат:
-Полша қанча қочқинни қабул қилди?
- Агар мусулмон қочқинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда нол
- Ва сиз бундан фахрланасизми?
- Ҳа. Биз 2 миллиондан ортиқ украиналик қочқинларни қабул қилдик, улар ишламоқда. Улар тинч, аммо агар биз мусулмонларнинг ноқонуний иммиграцияси ҳақида гапирадиган бўлсак, Полша бирорта ҳам бундай қочқинни қабул қилмайди. Юртимизга қаранг. У хавфсиз. Бизда террористик ҳужумлар йўқ.
- Сизни ирқчи дейишади ва бундан фахрланасизми?
- Буни ўзлари хоҳлаганча аташсин. Популист, миллатчи, ирқчи. Менга барибир. Полшада бирорта ҳам ноқонуний мусулмон бўлмайди. Одамлар бизни айнан шу мақсадда танладилар. Улар биздан шуни кутишади. Мен ўз ватаним ва оилам манфаатларини ўйлайман.
👉 @asakainfo
Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев селектор йиғилишида теримни тугатмаган фермерларнинг “далаларига комбайн киритиб, пахтани териб олиб кетиш керак”лигини айтган.
👉 @asakainfo
#Фуқародан мурожаат
Асака шахар Хамдўстлик МФЙда кеча соат тахминан 17-30 ларда чироқ ўчган ва хозиргача ёнмаган!
👉 @asakainfo
Референдумда 16 673 189 фуқаро овоз берди. 15 040 55 овоз берувчи, 90,21 фоиз “ҳа” деб овоз берган. 9,35 фоиз қарши овоз берган.
👉 @asakainfo
Паспорт топиб олинган!
Абдуллаев Жамолдинга тегишли паспорт топиб олинган!
+998901420123 рақамига телефон қилиб олиб кетиши мумкин!
Тарқатиб юборинглар!
👉 @asakainfo
❗️2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.
Маълум қилинишича, “UNG petro” МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
👉 @asakainfo
Shavkat Mirziyoyev oila a’zolari bilan birga Toshkent shahri Mirzo Ulug‘bek tumanidagi 59-referendum uchastkasiga tashrif buyurib, referendumda ovoz berdi.
👉 @asakainfo