idea'da FAQAT FOYDA⚡️
22-noyabrdan 3-dekabrgacha ko'plab maishiy texnika va elektronikani oyiga ATIGI 99 000 so'mdan xarid qilishingiz mumkin😍
Tezkor muddatli to'lovdan foydalanib qolish imkonini qo'ldan boy bermang🔥
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
Қиш яқин. Bugun.uz’дан электр энергиясини тежаш бўйича 10 та маслаҳат.
👉 @asakainfo
ДХХ 50 минг АҚШ доллар пора олаётган амалдорни ва 20 минг АҚШ доллар пора олаётган фуқароларни қўлга туширибди
“Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилоят филиали бошлиғи Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилганда ДХХ томондиан қўлга олинди.
1964 ва 1982 йилларда туғилган 2 нафар шахс фирибгарлик йўли билан қурилиш ишлари билан шуғулланувчи тадбиркордан 20 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди. Улар Самарқанд вилоятида жойлашган қишлоқ врачлик пунктлари ва поликлиникаларни жорий таъмирлаш учун Ҳукумат қарорлари асосида бюджет маблағлари ажратилишини айтиб, ўзларининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 34 млрд сўмлик пудрат шартномасини тадбиркорга тегишли МЧЖга тўғридан тўғри олиб беришни ваъда қилишган. Кейинчалик эса мазкур пудрат шартномаси қийматидан 8 фоизини улуш сифатида беришини талаб қилишган.
👉 @asakainfo
Бу видеода Ўзбекистондаги яшиллик 1984 йилдан 2022 йилгача қандай ўзгаргани тавсирланган. Google Earth суратларидан кўриш мумкинки, яшил майдонлар ҳажми деярли ҳамма вилоятда қисқарган.
👉 @asakainfo
“Сен ифлосни деб, 11 ойдан бери шу ерда ўтирибман”.
Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари очиқдаги ҳамкасбига жиноят иши очилишини сўради.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари, “Док-1 Макс” иши бўйича судланувчи мақомига эга бўлиб турган С.K. судда очиқдаги ҳамкасбига жиноят иши очилишини сўради.
Маълум қилинишича, “Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суд 15 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида 2023 йилнинг 20 февралидан яқин кунларгача Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига раҳбарлик қилиб келган Улуғбек Эгамовни сўроқ қилди.
Судланувчи собиқ раҳбарнинг айтишича, у “Док-1 Макс” иши аввалидаги терговда унга биринчи ўринбосар бўлган Улуғбек Эгамовнинг барча кирдикорларидан хабар топган.
Сен зам бўлиб келганингдан кейин агентликда барча қилғилиқлар бошланган экан. Мен буни тергов пайтида билдим, шу пайтгача кўзим кўр бўлиб, билмай юрган эканман. Бу зам бўлиб, яхши ишлаяпти деб юрган эканман. Лекин сени деб, мен ҳозир шу ерда ўтирибман, — деди судланувчи С.K. очиқдаги ҳамкасби Улуғбек Эгамовга мурожаат қилар экан.
Судланувчининг айтишича, тергов пайтида у Ҳиндистоннинг Кураракс дорисини (33 минг доллар пора эвазига инспекцион текширувдан олиб ташланган дори воситаси) инспекцион текширувдан олиб ташлаш бўйича агенликдан топшириқ бўлган. Бу иш эса С.K. номидан Улуғбек Эгамов топшириғига кўра қилинган.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари, судланувчи С.K. судга гувоҳ сифатида чақирилган Улуғбек Эгамовга юзланиб, “Кураракс дорисини инспекцион текширувдан олиб ташлаш бўйича менга мурожаат қилганмидинг”, деди. Гувоҳ Улуғбек Эгамов саволга жавобан бу бўйича унга мурожаат қилмаганини билдирди. Шундан сўнг судланувчи гувоҳдан дорини инспекцион текширувдан олиб ташлаш учун олинган 33 минг долларнинг қанча қисми унга текканини сўради.Гувоҳ бу пулларни кўрмаганини маълум қилди.
Сен ифлосни деб, 11 ойдан бери мана шу ерда ўтирибман. Суд биносидан чиқиб кетаётганингда оила аъзоларимнинг кўзига қараб ўтиб кетгин, — деди судланувчи С.K.
Судланувчининг гувоҳни ифлос деб атаганига эътироз билдирган судья бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатди ва судланувчига суд унга нисбатан чора кўришига мажбур қилмасликни сўради. Судланувчи С.K. эса Улуғбек Эгамовни ифлос деб атагани учун жавобгарликка тайёрлигини айтиб, гувоҳни яна бир бор ифлос деб атади.
Судда шунингдек, яна тўрт нафар собиқ мансабдор судланувчи Улуғбек Эгамов агентликка ишга ўтган кунидан бошлаб, ходимларга инспекцион текширувга тушган дорини текширувдан олиб ташла, қўй, қил, тезлаштир деган топшириқлар кўпайганини маълум қилди. Судланувчилар, жумладан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.K.нинг айтишича, Улуғбек Эгамовга нисбатан ҳам жиноят иши очилиши керак.
Суднинг аввалги мажлисларида ҳиндистонлик тадбиркор ўзига тегишли корхонага инспекцион текширув тушишининг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига “Док-1 Макс” сиропи каби яна бир талабга жавоб бермайдиган Кураракс дорисига рухсат олишга уринганини айтиб, агентликнинг собиқ ходимига 33 минг доллар берганини тан олганди. Судланувчи С.K.нинг судда қўшимча қилишича, ўша 33 минг доллар Улуғбек Эгамовга етиб борган. Ва у бу пуллардан улуш ҳам олган. Терговда унга маълум бўлгани шу. Сир бўлиб қолаётган кирдикорлар ҳам бўлиши мумкин.
© Daryo uz
👉 @asakainfo
АСАКА ТУМАНИДА ЯНГИЛИК!!!!
(Загран паспортни энди ягона дарчадан тез олса бўлади)
Асака тумани Давлат хизматлари марказида Ҳорижга чиқиш биометрик паспорти бериш йўлга қўйилди. Замонавий бинода тезкор ва шаффоф усулда электрон навбат асосида хорижга чиқиш биометрик паспортини олшингиз мумкин.
Хизматдан экстерриториал усулда барча Ўзбекистон фуқаролари Асака туманидан олишлари мумкин.
👉 @asakainfo
Асосан мурожаатларнинг бартараф этилишида ўша худуд ҳокимига хам боғлиқ!
Мурожаатларниннг асосий масаласи, маҳаллаларда чиқиндилар олиб кетилмаётгани хақида кўпайиб кетган.
Аввалги ҳокимлар чиқиндилар масаласини хар ҳолда тезда тозалатиб туришар эди, алоҳида масала сифатига қаратилар эди.
Амма негадир бу янги ҳоким эътибор қаратмаябдими ёки буйруқ қилган бўлса ташкилотлар гапини омаябдими буёғи бизга қоронғу , кейинги кунларда жуда чиқинди масаласи кўпайиб кетган!
Асака туман ҳокими масалани эътиборга олади деган умиддамиз!
👉 @asakainfo
💥"Salaam Travel" dan ajoyib takliflar davom etadi!!!
🕋Noyabr oyda biz bilan Umra ziyoratiga ulgurib qoling.
📆 19.11.2023 - Ketish Namangandan 🛫
📆 26.11.2023 - Ketish Namangandan 🛫
📆 27.11.2023 - Ketish Toshkentdan 🛫
📆 30.11.2023 - Ketish Toshkentdan 🛫
Paket narhlari: 1190🍏
☝️Yana bir yangilik!!!!
Endi har guruh uchun O'zbekiston Musulmonlar idorasidan ellikboshilar ajratilgan.
🔹Tanlovda adashmang!
🔹Bizda barchasi ishonchli va sifatli!
🔹Xizmatlar litsenziyaga ega!
🏃Shoshiling, joylar soni cheklangan!
Batafsil ma'lumot uchun:
📱+998770002010
👨💻 @salaam_travel_asaka
Yaqinlarga ulashing 👉 @asaka_umra
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 12 ноябрь куни Саудия Арабистонида умра зиёратини адо этди.
👉 @asakainfo
O‘zbekistonda aniqlangan yerlarni o‘zboshimchalik bilan egallash holatlari statistikasi
Respublika bo‘yicha jami 5 152,9 gektar yer o‘zboshimchalik bilan egallangan:
▪️sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa yerlar — 56,6 gektar;
▪️tabiatni muhofaza qilishga mo‘ljallangan yerlar — 3,5 gektar;
▪️qishloq xo‘jaligi yerlari — 4 160,7 gektar;
▪️aholi punkti yerlari — 550,6 gektar;
▪️tarixiy-madaniy ahamiyatga molik yerlar — 10,3 gektar;
▪️o‘rmon fondi yerlari — 53,8 gektar;
▪️suv fondi yerlari — 42,4 gektar;
▪️zaxira yerlar — 275 gektar.
👉 @asakainfo
Avvalo hechkim kasal bo'lmasin!
🗣: Lekin dori kerak bo'lib qolsa arzon narxlari va keng assortimenti bilan tanilgan "Saxovat Farm" dorixonasi Asakada ham faoliyat olib bormoqda.
🏥: Manzil: Pojarniy binosidan o'tganda Robiya stomatologiya yonida.
📞: 950481177
Фуқародан мурожаат
Асака тумани Янгисор мфй худуди Файз чойхонасига ва Зайтун чойхонасидан ўртасидаги янги қурилган бино олдида. Сусоқава қарздорликларни йиғиш билан шуғулланиб қолмай шу ишларини ҳам яхшиласа бўларди. Қанчалаб тоза ичимлик суви оқиб кетмоқда.
👉 @asakainfo
Shunchaki BOZOR NARXIDA🔥
Faqatgina 3 kun, 10-11-12 noyabr kunlari turli hil maishiy texnikani ajoyib arzon narxlarda muddatli to'lovga xarid qilishga tayyor turing😉
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
Шавкат Мирзиёев 8-9 ноябр кунлари Тошкентда ўтказиладиган 9 та давлат иштирокидаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитига раҳбарлик қилади.
👉 @asakainfo
⚡ДХХ Андижонда туман прокурор ўринбосари ва ёрдамчини, Самарқандда эса прокурор ёрдамчисини пора олаётганда қўлга олди
👉 @asakainfo
🔥Ишинг халол бўлса худони ўзи сийлайди!
Кеча Асака туманда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кечгача Асакамиз муаммоларини ҳал қилиш билан юрдилар.
Йўлда Асакадаги миллий таомга кириб овқатланиб, ошпаз таёрлаган овқатни ёқтириб, ошпазга совға саломлар берворди, ўша ошпаз акамизни ошпазлар делегациясига киргазмоқчилигини ҳам айтиб ўтди.
P.S: Ўзи Андижон вилоятимиздаги барча ошпаз ака саломат бўлсинлар, ҳақиқатда қўллари гул, ширин мазали овқатлар таёрлашда кўпчиликни ортда қолдиришворади.
(Ошпаз акаларимизга тарқатиб қўямиз😁)
👉 @asakainfo
❗️17 ноябрь куни соат 20:15да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.
Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
👉 @asakainfo
🗣️ Эртага БЕПУЛ қабул куни
🇺🇿 АЛВИДО КЎЗОЙНАК
✅ 3 кун ичида тиниқлашишни хис этинг.
✔️ Бепул қабулга келинг ва ишонч хосил қилинг!
Қўнғироқ қилинг!
☎️ +998907603060
☎️ +998938603060
✅Админ @azimovuz_1
✅Грух @azimovmarkazi
📍Манзил: Андижон Шахар Амир Темур шох кўча 20-уй
Shunchaki BOZOR NARXIDA🔥
Faqatgina 3 kun, 10-11-12 noyabr kunlari turli hil maishiy texnikani ajoyib arzon narxlarda muddatli to'lovga xarid qilishga tayyor turing😉
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
🔔ISHGA MARHAMAT
🔔MIN MAX FOOD KAFESIGA
ISHCHILAR TAKLIF QILAMIZ!
1) IDISHLAR YUVADIGAN (POSUDA MOYKA)
2) OFITSIANKA
TELEFON: 888387570
🏠: MANZIL: ESKI ELEGANT MAGAZINI
👉 @asakainfo
⚡️“Бек Барака” бозори директори ўринбосари 20 минг доллар олаётганида ДХХ ходимлари томонидан ушланди
👉 @asakainfo
⚡️Texnikaga 60% gacha chegirmalar!
Faqat 3 kun, 17-18-19 noyabr kunlari ideada ko'plab maishiy texnika va elektronikani 60%GACHA CHEGIRMA bilan xarid qilishingiz mumkin🌟
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
Фуқародан мурожаат:
Бир илтимосим бор эди мен Асака туман Бобур мфй намунавий уйларда яшайман мени мурожаатим шундаки бизнинг кучаларга Тоза худуд машинаси келмай куйганига 2 ой булди МФЙ раиси Ферузахонга хар куни айтаман чикиндиларни олиб кетсин деб олдиндан туловларини килганмиз лекн ахвол расимдагидек аянчлик хеч ким карамайди Тоза худуд каерга караяпти?
👉 @asakainfo
Shunchaki BOZOR NARXIDA🔥
Faqatgina 3 kun, 10-11-12 noyabr kunlari turli hil maishiy texnikani ajoyib arzon narxlarda muddatli to'lovga xarid qilishga tayyor turing😉
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
Алимов Абдупатто исмли пластик карта топиб олинган хамкорбанк атрофидан
882001100 рақамига телефон қилиб олиб кетиши мумкин!
👉 @asakainfo
⚡️Instаgram'да Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласини ҳақорат қилган йигит қамалди
Самарқандлик 19 ёшли йигит Instаgram'да президент оиласи ҳақидаги видеога ҳақоратли изоҳ ёзгани учун судланди.
Йигитга 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
👉 @asakainfo
ЎзСаноатқурилишбанк Андижон вилоят филиали ходимларига нисбатан Кредитларни еворишганликда жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Кредитга пул йўқ - пул йўқ деб ўзлари еворишоради эканда булар.
👉 @asakainfo
Сиёсатшунос профессор: Тошкентдаги саммитда Фаластин-Исроил можароси ҳам муҳокама қилиниб, томонлар тинчликка чақирилади
Маълумки, 8-9 ноябрь кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити Тошкентда ўтказилади. Очиқ айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг биринчи маъмурияти даврида расмий Тошкентнинг ташкилотдаги иштироки — пассив бўлган.
Бу гал эса давлат илк бор саммитга мезбонлик қилмоқда. Сиёсатшунос профессор Сайфиддин Жўраевга кўра, асосий мавзу-иқтисод бўлади. Лекин томонлар дунёдаги чигал геосиёсий вазиятни ҳам муҳокама қилиши табиий.
Хусусан, Фаластин-Исроил можароси ва бу галги уруш асосий мунозара мавзусига ҳам айланиши мумкин. Давлатлар икки томонни ҳам тинчликка чақиради. Туркия, Эрон, Покистоннинг қарашлари, айниқса, муҳим, дейди эксперт.
Хўш, Тошкентдаги саммитда яна қандай мавзулар кўтарилади?
👍 Шу каби куннинг муҳим бўлган хабарларини бизда кузатишда давом этинг.
👉 @asakainfo
#фирибгарлик
"Автокредит, фақат паспортнинг ўзига!"
Ҳаракатлар механизми:
Ҳар хил хусусий компаниялар ижтимоий тармоқда реклама қилиб ташлайди "осонгина автокредит олинг" деб.
Фирма номи одатда Палончи Лизинг, Пистончи Кредит бўлади. Қизиқтириш учун дастлабки тўлов бор-йўғи 10 фоиз, 15 фоиз дейди. Фақат 5-6 ой кутасиз, ойма-ой тўловларини қилиб юрсангиз бўлди дейди. Шартномада ҳам шу шартларни киритади. Ишончлироқ бўлиши учун "Тўловни бизга эмас, банкга қиласиз" дейди. Сиз барча шартларга кўнасиз, энди сизни 2 та сценарий кутиб туради:
1. Ойма-ой кечиктирмасдан тўлов қилиб юрибсиз, 6 ой ўтганидан кейин "мошинам қани" деб борасиз, сизга шартномда кичкина қилиб ёзилган бандни кўрсатишади "шартномада кўрсатилган муддат қўшимча 6 ойгача чўзилиши мумкин", яна 6 ой кутасиз, тўловни ҳам қилиб юрасиз, умумий 12 ойдан кейин келганингизда фирма жойлашган офисда бошқа компания ўтирган бўлади, қидириб қидириб топа олмаганингиздан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза қолдирасиз, у фирма эса жавобгар бўлишга тайёр (ёки тайёр эмас) бўлган директор ва таъсисчилар номида бўлади, сиз билан шартнома тузилганлиги сабабли жиноят иши очилмаслиги мумкин, сизга фуқаролик тартибида судга даъво ариза киритиш ҳуқуқингиз тушунтирилади, суд пулларни ундириш ҳақида қарор қабул қилганида МИБга борасиз, МИБ текширганида уларнинг на балансида ҳеч вақо, на ҳисоб рақамида бир тийин пул бўлмайди;
2. Ойма-ой тўлов қила олмаяпсиз, тўловни кечиктириб амалга оширяпсиз ва 12 ойдан кейин мошинам қани деб келяпсиз, сизга шартноманинг бандини кўрсатишади: "Тўлов маълум бир муддатга кечиктирилган тақдирда отни калласидай пеня....шартнома иккинчи тарафнинг тўловларни кечиктирганлиги сабабли бекор бўлаётганда фирма ҳеч қандай жавобгар бўлмайди, тўланган тўловларниннг 50 фоизини ушлаб қолиб, қолган суммани қайтаради".
Маслаҳат: Фақат банк орқали, ўзингиз автосалондан шартнома олиб келган ҳолда автокредит расмийлаштиринг.
Адвокат Бобур Мукдамов
👉 @asakainfo