asakainfo | Unsorted

Telegram-канал asakainfo - Асака | Бугун | Хабар

25632

⚡️ Долзарб мавзулар ⚡️ Асака муаммолари ⚡️ Рахбарлар фаолияти ⚡️ Фойдали хабарлар 📍Эслатма: Канал ҳеч қандай мансабдор шаҳсларга бўйсунмайди! Мурожаат юбориш 👉 @asakainfobot реклама: @kassiruz

Subscribe to a channel

Асака | Бугун | Хабар

Ўзбекистонда ҳарбий лаёқатли фуқаролар 6 млндан зиёд — Бобур Бекмуродов

«Юксалиш» ҳаракати раиси ўзининг телеграм саҳифасида Ўзбекистонда 6 миллиондан ортиқ ҳарбийликка лаёқатли фуқаролар борлигини маълум қилган.

Бугун биз МДҲ мамлакатлари орасида 3 қудратли армияга эгамиз. Доимий Ватан ҳимоясида турувчи, юксак жанговар руҳга эга 50 мингдан зиёд ҳарбийларимиз бор. Жанговар руҳ ва профессонализмни ҳарбийларимиз халқаро мусобақаларда доимий кўрсатиб келмоқда. Сўнгги бир неча йилда Армиямизнинг ҳаво ҳимояси ва ҳужумини таъминловчи салоҳияти, воситалари ва инфраструктураси кучайтирилди.

Тасаввур қилинг, ҳар йили 300 минг нафар ҳарбий хизматга лаёқатли кишилар жамиятга қўшилади. Мамлакатимизда ҳарбий лаёқатли фуқаролар 6 млндан зиёдни ташкил қилади.

Энг асосийси, ишонч билан айта оламанки, ички ва ташқи масалаларга қарашларимиздан қатъий назар, Ватан ҳимояси учун бирлаша оладиган мардонавор халқмиз, деб ўз фикрлари билан ўртоқлашган «Юксалиш» ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Асака туман ҳокимиятининг ҳабар беришича халқ учун Асака туманда маданий ҳордиқ 3-январ 2024 йилгача давом этади экан.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

‼️Абдулазиз Керим ўлмаган

Санаткор Абдулазиз Карим тирик, шунчаки унинг профилини взлом қилишган!
Қайта тиклаб олибди.

P.S: Шунақа душманлардан худони ўзи асрасин❗️

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

#Диққат

❗️Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда

Марказий банк "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағ ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни талаб қилмоқда.

Марказий банк бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини танқид қилиб, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига кўрсатма хат юборган.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Оила мустаҳкам бўлса, жамият мустаҳкам бўлади

Оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган “Оила судьялари” ташкил этилади.

“Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-401, 21.12.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпуси шакллантирилади.

2024 йил 1 февралдан тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этилади.

Оила шаксиз, жамиятнинг таркибий қисми. Ҳар бир фуқаролик иши, жумладан, оилавий муносабатларга доир ишлар ихтисослаштирилган судлар ва мазкур соҳа паст-баландлигини биладиган судьялар томонидан батафсил кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

⚡️Айтишларича Кобалт ва Дамаслар тугабди, хуллас карамшўрва тугади, хамма ўз ишига қайтсин

Овора бўлиб ишламайдиган сайтда вақт ўтказманглар

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

#тезкор

❗️UzAuto Motors "УзавтоСавдо" фаолиятини қайта тиклади

Оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация бугун, 25 декабрь куни соат 14:00 да очилади. Эътибор қаратинг, тизим хавфсизлигини таъминлаш учун онлайн контрактация фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.

Барчага тарқатиб, хабардор қилинг!!!!

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Россиялик олим: ”Ўзбекларда нега семизлик кам, биласизми? Чунки улар витаминга бой, табиий егуликлардан истеъмол қилишади.
Маслаҳатим, ўзбеклардек кўк чой ичинг ва палов енг, ҳаммаси жуда яхши бўлади!” 😎

Кўк чой ичадиган дўстларга улашинг

Канал👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Россия президентлиги учун Тошкентда туғилган сиёсатчи ўз номзодини қўйди

Куни кеча Россиялик сиёсатчи Борис Надеждин “Фуқаролик ташаббуси” партияси аъзосига айланди ва Россия президентлиги учун сайловларда номзод сифатида қатнашиш учун ариза берди.

Борис Надеждин 1963 йилда Тошкентда туғилган ва кейинчалик 1969 йилда оиласи билан Россияга кўчиб кетган.

Надеждин номзод сифатида ўзининг илк интервьюсида Россиянинг ҳозирги сиёсатига жиддий киноя қилди: мен ушбу сайловлар якунигача тирик қолишга, қамоққа олинмасликка ва мени хорижлик агент деб эълон қилмасликларига умид қилиб қоламан.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

❗️Қидирувда бўлган 3 чи шахс Акромжон Абдуллаев қўлга олинди

Хабар беришларича, Келес Оқтошда даладан қочаётган пайтда Қоровул қўшинлари ходими Бозоров Носир томонидан ушланган.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

"Асака Бугун Хабар" телеграмм канали орқали йўлланган мурожаатим Асака туман Узтелеком мутассаддилари томонидан тезкорлик билан ўрганиб чиқилиб, муаммо бартараф этилди.

Йўлланган мурожаатда "Албатта хизмат хаққи хам берилди" деб, шикастланган сим ўрнига янги уланган симлар учун тулов назарда тутилган.
1084 қисқа рақамига боғланиш тартиблари хам тушунтириб ўтилди.

Узтелеком ходимларига каттакон раҳмат. Мурожаатимизни бефарқ қолдирмаганлари учун!
Кириб келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин! Ишларингизда омад тилаб қоламан!!!

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

🎚️Азиз асакаликлар!

🇺🇿 Сизларни Асакада янги очилган "N-1 Чайхана" сига таклиф қиламиз!

📍: Асака шаҳар Хамкорбанк ёнида

Жой банд қилиш ва маълумот учун 👇

+998976560505
+998979919339
+998903899393

🌐 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Ўзбекистон мудофаа харажатларини оширди

2023 йилда Ўзбекистонда мудофаа ва хавфсизликни таъминлашга қўшимча 3,2 триллион сўм (260 миллион доллар) йўналтирилган. Бунга бошқа харажатларни камайтириш орқали эришилган. Шу тариқа умумий ҳисобда ушбу харажатлар 37,97 триллион сўмни (3,07 млрд доллар) ташкил этган.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

🎄idea'dan bayramona narxlarni qarshi oling!

BUGUNDAN BOSHLAB va 24-dekabrgacha maishiy texnika va elektronikani 60%GACHA CHEGIRMA bilan xarid qilishning noyob imkoniyatiga ega bo'lasiz! 🚀⚡️

idea - yangi yilga yangi texnika bilan✨

📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Кейинги пайтда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.

Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.

Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”,
- деди Президент.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Инсайдерлар хабар беришича, Асака Файз МФЙ хоким ёрдамчиси пора билан, Асака ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир асосида қўлга олинган.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Пўлат Бобожонов вазирлиги ходимларини очиқликдан ҳимоялашга қаратилган қонун бандига Асаджон Ходжаев ҳам қарши чиқмоқда. “Ноқонуний ҳаракатлари бўлмаса, нимадан қўрқади?”, дейди АОКА раҳбари.

Энг қизиғи очиқликка қарши бу қонун бандини парламентда ўтирган депутатлар маъқуллаб юборишган.

Батафсил шу ерда http://uzdiplomat.uz/uz/news/61

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Хонанда Абдулазиз карим вафот этгани айтилмоқда.

Абдулазиз Каримнинг шаҳсий фасебоок сахифасида: "Бугун окан
ўтиб қолдилар дуо қилинглар укаси Умидман" дейилган.

Хозирча аниқ маълумот берилмаган.

Эски аср гуруҳи!

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

“Ўзбекистон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди”
(Танзила Норбоева:)

"Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди бундан кейин, бўлиб бўлди”, – дея россиялик ҳарбий сиёсатчи Захар Прилепиннинг гапларига муносабат билдирди Ўзбекистон Сенати раиси👏

ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИ АБАДИЙ БЎЛСИН!

Барчага тарқатинг!

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

🎚️Азиз асакаликлар!

🇺🇿 Сизларни Асакада янги очилган "N-1 Чайхана" сига таклиф қиламиз!

📍: Асака шаҳар Хамкорбанк ёнида

Жой банд қилиш ва маълумот учун 👇

+998976560505
+998979919339
+998903899393

🌐 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

#Тезкор

❗️Айтишларича, “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг савдони ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари Таджиев Сардор Убайдуллаевич лавозимидан озод этилибди.

❗️Бунга онлайн шартномалар орқали харидорларга машиналар сотишда муаммолар бўлаётгани сабаб бўлиши мумкин.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Асака автомобил заводи рахбарияти диққатига!

Заводдаги ишчи ва ходимларнинг кўпи шахсий машиналарда ишга келаётганлиги хаммага маълум. Автомобилларни қўйиш учун тураргохларнинг нихоятда кичиклиги сабабли завод ёнидаги махаллаларга машиналарни қўйишиб йўл харакатига халақит бериб жиддий таъсир ўтказаётганлиги хам сир эмас.

Асака автомобил заводи ишчилари учун автотураргох муаммосини хал қилиши борасида замонавий кўп қаватли автотураргох қуриши керак.

Автотураргох мажмуасини ичида хизмат кўрсатиш шахобчаларини хам жойлаштириш орқали ўзини харажатини қоплаш мумкин.

Энг мухими қўшимча ишчи ўринлари ташкил топади.

Хуллас мана шу муаммога вақтида эътибор қаратиб тез орада ижобий қарорга келишади деган умиддаман.

Саломат бўлинглар!

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Ўғрилардан огоҳ бўлинглар!
Дўкончиларимиз бефарқ бўлиб қолманглар!

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

💥ideadan ajoyib yangilik!

Ko'plab mijozlarimiz talablariga binoan 60% gacha Chegirmalar aksiyamizni 28-dekabrgacha UZAYTIRAMIZ🚀

idea - Yangi yilni yangi texnika bilan kutib oling✨

📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

❗️❗️❗️

Қидирувдаги Акромжон Абдуллаевни топганга 40 миллион сўм мукофот эълон қилинди!


Хабар берилганидек, оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланган 1990 й.т. Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович қидируви давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахсни кўрсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан, Тошкент вилояти ИИББнинг қуйидаги рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Тел: 70-975-21-02, 70-762-41-21
98-361-19-22, 98-314-44-05.
Телеграм: @Press_GUVD

Қидирувдаги шахсни қаерда экани хақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 (қирқ миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади.


👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Узтелеком Асака тумани раҳбарига!!!

Асака тумани Эргашобод МФЙ Эргашобод кўчаси 251 уйидан мурожаат қилмоқдаман.
2023 йил 27 сентябрь кунги AND/B2C -45373416 –сонли абонент шартномасига асосан, яшаб турган уйимизга WiFi интернет алоқасини улаб беришди. Маълум вақтдан сўнг кўча томонидан тортилган сим узилиб кетди. Назоратчи билан боғландик. Техникни телефон рақамини берди. Техник ҳодим билан боғландик, келиб шикаст етган симларни янгилаб қайта улаб бериб кетди. (Албатта хизмат хаққи хам берилди).
1 хафтадан сўнг интернет алоқаси яна узилиб қолди. Техник ходим билан гаплашдик. Тўғирлаб берамиз деди ва шундан кейин йўқолиб қолди. Телефон қилсангиз обеддан кейин улаб берамиз дейди. Обеддан кейин телефон қилсангиз телефони ўчиқ бўлади. 2 хафтадан бери мана шу ҳолат. Шанба ёки якшанба куни борамиз деяверади. Барча ишларни тўхтатиб кунимиз мана шу техникларни кутиш билан ўтмоқда. Бу ҳолат қачонгача давом этиши мумкин???
1084 қисқа рақами билан умуман боғланиб бўлмайди. Доим банд деяверади. Узтелеком раҳбарияти ўз ишларини эплай олмайдиларми деб ўйлаб қолдим. Афсуски, Асака туманида ҳозирча фақат шу компания интернет алоқасини улай олади. Шу сабаб буларни барча ҳодимларини оёғи ердан узилган менимча.
Асака туман хокимига таклиф сифатида шуни айтмоқчиманки, туманимизга бошқа интернет алоқасини улаб берадиган фирмаларни олиб кириш керак. Узтелекомдан кўра бошқа хусусийлар анча яхши ишлайди. Ўз ишларига масъулият билан қарашади.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

Янги йилда иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади: 30 декабрь — шанба, 31 декабрь — якшанба, 1 январь — душанба (Янги йил), 2 январь — сешанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:

6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига. Шунда 2 январь — сешанба 5 кунликлар учун дам олиш куни ҳисобланиб, 6 январь — шанба эса иш куни бўлади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 2 январь — сешанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

🚜 РУСУМИ: ZOOMLION RS1604

😀НАРХИ: 635 000 000 СУМ

📍"Zoomagrotech" дан супер скидка

🎁: 700.000.000 сўмлик булган трактор ҳозирда 635.000.000 сўмга тушди.

🛍Ундан ташқари 50% олдиндан тулаб қолган 2-йил муддатга 50% ни фоизсиз тўлаш имконияти мавжуд!

ИШЛАБ ЧИКАРУВЧИНИНГ КАФОЛАТИ 12-ОЙ ёки 1000-СОАТ

Телефон рақамлар👇

📞 +998914963109

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

❗️Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Малгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди

21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига “Россия сегодня” матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.

Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди. 

Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўз навбатида, О.Малгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи “Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган”лигини таъкидлади.

О.Малгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёноти

👉 @asakainfo

Читать полностью…

Асака | Бугун | Хабар

UzAuto Motors Chevrolet Cobalt, Damas va Labo avtomobillari uchun kontraktatsiya ochilishini ma’lum qiladi

Hurmatli avtomobil ixlosmandlari,

Bugun, 12:00 da 2024-yil ishlab chiqarilishi rejalashtirilgan Chevrolet Cobalt, Damas va Labo avtomobillarining butun hajmi uchun onlayn kontraktatsiya ochiladi.

Avtomobil xarid qilish uchun shartnomani faqat onlayn tarzda rasmiylashtirish mumkin. E’tibor qarating, shu kunlarda barcha Chevrolet dilerlik markazlari savdo tizimidan o‘chiriladi va avtosalonlarning barchasi yopiq bo‘ladi.

Eslatib o‘tamiz, Chevrolet ommabop avtomobillari uchun shartnoma tuzish faqat UzAutoSavdo ilovasi ((iOS/Android), shuningdek savdo.uzavtosanoat.uz sayti orqali amalga oshirilishi mumkin. Telegram-bot faqat navbatni kuzatish xizmatini hamda mavjud avtomobillar haqida ma’lumotni taqdim etadi.

👉 @asakainfo

Читать полностью…
Subscribe to a channel