Дониёр Ғаниев ИИВни ўринли саволни ўртага ташлади?
🪪 Фуқаро - ўз шахсий мулки ҳисобланган ID картани йўқотгудек бўлса, уни штраф тўлаб, қайта олиши қайси мантиққа тўғри келади?!
👉 @asakainfo
#Байрам #Муборак
Бугун 14-январъ ватан ҳимоячилари куни хақиқий Эркаклар байрами
Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда, Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!
Байрам муборак Ватан ҳимоясига бел боғлаганлар!
❗️ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ БИРИНЧЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ.
👉🏻 @asakainfo
Mercedes CES 2024 кўргазмаси учун ҳеч қандай янгилик ўйлаб топмади, лекин қуруқ қўл билан ҳам келмади: чексиз айланаётган электр геликлар намойишини кўрсатишди.
Mercedes-Benz EQG тўртта электр моторли ва «танк» бурилиш тизимига эга модели бу йил сотувга чиқарилади ва унинг нархи, миш-мишларга кўра, 200 000 доллардан бошланади.
👉 @asakainfo
Ижтимоий тармоқ каналларда тилларда достон бўлиб кетибмиз Асака деб, аммо яхши гаплар билан эмас!
Бунга ўзимиз сабабчи!!! Хулоса ўзингиздан.
Телеграм канналардаги гап:
#Ана_холос
⚡️Асака Инденимдаги ҳолат😨
Бизда бир чегирма бўлмасинда, одамлар бир-бирини босиб тепалаб кетади агар...
👉 @asakainfo
#Диққат #Тезкор
❄️⚡️Ҳафта бошида ҳаво кескин совиб кетади🥶
Айрим ҳудудларда ҳарорат -13 даражагача тушиб кетиши мумкин.
👉🏻 @asakainfo
❗️Диққат: Ёлғон хабар!
❗️Энди Ўзбекистон ҳудудида, 2010 йилдан аввалроқ чиққан машиналар ҳаракати ТАЪҚИҚЛАНМАЙДИ!
Бу хабарга ишонманг!
Бу нотўғри талқин қилинган хабар.
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш бўйича 10 лаб таклифни бири бу, ҳали ҳеч қандай бунақа тақиқ йўқ!
Бу барчаси Экология вазирлиги киритган таклиф
👉 @asakainfo
Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич Ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
👉 @asakainfo
✅13-14-15- Yanvar kunlari “TASANNO” muddatli to’lov markazida “Vatan himoyachilari” kuni munosabati bilan 10% BONUS taqdim etiladi!
✅✅✅✅✅✅✅✅✅
⏺Oldindan 30% to’lov qilish orqali, 3 oyga hech qanday ustamalarsiz mahsulotning o’z tan narxiga xarid qilish imkoniyati ham mavjud✅
⏺Savdo markazimizga tashrif buyuring va muddatli to’lovga eng arzon narxlarda xaridlarni amalga oshiring va sovg’alarga ega bo’ling✅
📍Manzil: Asaka tumani Karvonsaroy ko’chasi.
➡️Mo’ljal: Asaka Yog' zavodi yonida✅
Batafsil ma’lumot uchun:
📞 +998 55 202 07 07
🕊📱 @tasannosavdo
‼️ Asaka tumanidagi eng katta og'riqli masalalardan biri bu avtomobillar turargohi va dehqon bozori atrofidagi tartibsiz savdo-sotiqlardir
Tumanning yangi hokimi va uning ushbu masalalarga javobgar o'rinbosarlari, tashkilot rahbarlari bu muammolarga yechim izlash haqida o'ylashyaptimi?
👉 @asakainfo
Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.
👉 @asakainfo
“Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (“Ҳумо”) устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.
👉 @asakainfo
❗️Тошкент яна ҳавф остида
Пайшанба куни эрталаб соат 8:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 зарралари миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу ЖССТ тавсиясидан 17 баробар юқори. Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 8-ўринни эгаллаб турибди😳
👉 @asakainfo
⚡️ Қирғизистонлик депутат ўзбекистонлик Салимбойдан ёрдам сўраган
Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилган.
Ташиевнинг айтишича, депутат Эмил Жамғирчиев Салимбойнинг олдига борган ва Қамчибек Ташиев ўзидан 180 минг доллар пулни мажбуран ундириб олганидан шикоят қилган. Шунингдек у, Салимбойдан Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарига нисбатан чора кўришни сўраган.
👉 @asakainfo
Фуқародан мурожаат:
Асака туман хокими ва сектор рахбари туман Халк талим булими рахбари бир саволимиз бор?
биз Ниёзботир мфй худудидаги 42-мактаб бошланґич синф укувчиларининг Ота -Оналаримиз узимиз укиган ески парта стол доскалар кетиб янги урнига келганди мухтарам Приздентимиз келади деб айтишканда вакти булди янги жихозларни урнатамиз деганди бугунга келиб мактабга шу келган чихозларни олиб кеткани келишибди энди бизда савол эртадан укиш фарзандларимиз нимада утиради нимага куйиб ёзади ёки таълим сохасига беэтиборлик бошландими ёки туман рахбарларимиз хал килолмайдими?
туман хокимимиздан илтимос шу келган жихозларни олиб кетишмаслиги учун уз назоратига олса булмаса биз Ота -Оналар вилоят хокимликини биносига мухтарам Шухратбек Кушакбаевич Абдурахманов олдига борамиз!
П.С: Ана холос!
👉 @asakainfo
Шунақа институт борлигини кўпчилик билиб олди
Собиқ вазир Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтига директор бўлгани учун кўпчилик шунақа институт борлигини билиб олди, дейиш мумкин.
Иноятов бир неча кун олдин Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан ишдан олинганди. Агар бир амалдор кўтарилса, у бошқа ишга ўтгани учун дейилади. Агар пастга тушиш бўлса, демак, тизимни эплолмагани учун ишдан олинган ҳисобланади.
Иноятов ҳозирча иккинчи ҳолатга мос келади. Унинг даврида кўп болаларимиз ўлиб кетди. У истайдими-йўқми, калтак унинг бошида синаверади, чунки бошқа айбдорларга ҳеч ким ғинг деёлмаяпти.
Айтганча, Ўзбекистонда ишдан олинган раҳбарлар ишсиз қолиб кетмайди, камида ими-жимида, ҳеч кимга билдирмай, янги иш топиб беришади.
👉 @asakainfo
Ўзбекистон Республикасининг паспорти ҳам вақти келиб шундай кучга эга бўлади.
👉 @asakainfo
Президент Шавкат Мирзиёев: “Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак”
“…Агар биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берган бўламиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумот, реал воқеаларга бўлган эҳтиёжни биз қондирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Ҳар қандай танқидга жавоб бериш керак. Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак. Ноҳақ бўлса, унга тушунтириш орқали ёлғон хабарларнинг олдини олишга ўрганишимиз ва бутун жамиятимизга шуни тушунтиришимиз керак, бу нопок ва ёлғонлигини”, дея таъкидлади давлат раҳбари Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида.
👉 @asakainfo
Док-1 Макс дорисини ичиб ногирон бўлиб қолган болалардан бирининг отаси судланувчилардан 3 миллиард сўм товон пули сўради
Судланувчиларнинг адвокати эса эътироз қилиб, отани вазиятдан фойдаланишда айблади.
Шунда жабрланувчи ота адвокатга қарата: "Боламни соғлом ҳолатига қайтариб беринг, ўша 3 миллиард сўмни мен бераман мен сизга" - дея таъкидлади.
👉 @asakainfo
«Биз у билан дўст эдик»
- Кунларнинг бирида Ислом Каримов менга қўнғироқ қилди. «Олдингга бормоқчиман», деди. Яхши. Аммо президентнинг келиши билан дўстнинг келиб-кетиши орасида фарқ бор-ку. «Тўхта. Муҳокама учун мавзуларни белгилаб олайлик, тайёрланайлик», — дедим. Ислом Абдуғаниевич бўлса: «Муҳокама учун ҳеч қандай мавзу йўқ, сени кўрмоқчиман, гаплашмоқчиман». Ундаги изтироб менга ҳам кўчди. Уни кутиб олдим. Норасмий учрашув. Ўта шахсий муносабатлар. Ўшанда биз бошимиз билан суҳбатга шўнғиб кетдик. Кўплаб масалаларни ҳам ҳал қилиб олдик. Хусусан, чегарага алоқадорларини ҳам.
Ислом Каримов ўз мамлакатининг бардам раҳбари эди. Биз у билан дўст эдик.
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг «Менинг умрим. Қарамликдан эркинликка» номли мемуарлар китобидан.
👉 @asakainfo
Текинга берилган дорилар пулга сотилган
Яқинда Арзон дорихона (Арзон аптека) МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинганди.
Расмий сабабга кўра, 25 турдаги дори, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ва ушбу дори воситаларининг мувофиқлик сертификати бўлмаган.
Норасмий хабарларга кўра эса Арзон дорихона тармоғи халққа бепул берилиши керак бўлган дориларни пуллаб келган. Пулланган дорилар хорижий давлатлар томонидан аҳоли саломатлиги учун беғараз тарзда ёрдам сифатида ажратилгани айтилмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизими ҳозирча фалаж ҳолга келиб боряпти.
👉 @asakainfo
#Ана_ҳолос
❌Энди Ўзбекистон ҳудудида, 2010 йилдан аввалроқ чиққан машиналар ҳаракати тақиқланади!
2025 йил 1 январдан бошлаб, 2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш, автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситаларига ўтиш учун (электромобил) имтиёзлар, переференсиялар ва субсидиялар беришни йўл қўйилади
❗️Йили эски машина ҳайдаб юрганларга юборинг
Манба: Kunvideolari телеграм канали...
👉 @asakainfo
Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Лео Докерти Чорсу бозорини айланибди.
👉 @asakainfo
Маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик, яъни уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузганлик, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик, сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, “дрифт”, “шахмат” шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун жавобгарлик назарда тутилмоқда.
👉 @asakainfo
Экология вазирлиги Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси қайси омиллар сабаб ифлосланаётгани юзасидан маълумот берди
1. Тошкентда яшил ҳудуд камайган. Жумладан, дарахтлар ва буталарнинг кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 49 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесилган.
2. Шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан, қурилиш ишлари бетартиб амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида бир неча маротаба қурилиш ишларини амалга оширмаслик бўйича мораторий эълон қилинган бўлса-да, қурилишлар ҳанузгача давом этмоқда.
3. Автотранспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Транспорт воситаларининг экологик даражаси, фойдаланилаётган ёқилғи ва йўл ҳаракатини ташкил этиш сифатига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Жумладан,Республика бўйича автомобиллар сони 2021-йилда 3,14 млн донани ташкил этган бўлса, 2023-йилда уларнинг сони 4,6 млн донага етди. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида бир кунда ўртача 730 мингта автотранспорт воситаси ҳаракатланса, қўшимча равишда ҳудудлардан 160 мингдан 300 минггача автотранспорт воситаси кириб келмоқда. Халқаро стандартларга тўғри келмайдиган А-80 маркали бензиндан фойдаланаётган техника воситалари эса атмосферага меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқармоқда.
4. Шаҳарларда транспорт ва пиёдалар оқимининг кесишмалари сони камайтирилмаган, магистраллардаги юклама даражаси пасайтирилмаган, транспорт оқими таркибини, тезлик режимини тартибга солиш цикли оптималлаштирилмаган, йўл ҳаракатини тўғри ташкил этилмаган. Натижада Тошкент шаҳрида тирбандлик ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Тирбандликда тўхтаб турган автомобил эса ҳаракатланаётган автомобилга нисбатан атмосферага кўпроқ ташлама чиқаради.
5. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ортиши натижасида углеводородлардан, жумладан, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш ҳажми ортмоқда. Хусусан, 2019-йилда 3,9 млн тонна кўмир ёқилғисидан фойдаланилган бўлса, 2022-йилда бу рақам 5,3 млн тоннага, 2023-йил якунига кўра эса 6,7 млн тоннага етган. Кўмир ёқилғисини қазиб олиш, ташишдан то фойдаланишгача бўлган жараёнда ажралиб чиқувчи ифлослантирувчи моддалар эса атроф-муҳит, жумладан, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув ресурсларининг ифлосланишига олиб келмоқда.
6. Куз-қиш мавсумида аҳолига марказлашган иссиқлик етказиб бериш учун мавжуд Иссиқлик марказлари томонидан қўшимча ёқилғи сифатида мазут ёқилғисидан фойдаланиш атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланишига ҳамда аҳолини эътирозларига сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра, биргина Тошкент шаҳридаги мавжуд 6 та иссиқлик марказларининг 9 та қозонхоналарида декабр ойида 3 минг тонна мазут ёқилғисидан фойдаланилган.
7. Тошкент ҳавоси ифлосланишига шамол йўналиши ва тезлиги, ҳаво ҳарорати, қуёш радиацияси, атмосфера ёғинларининг миқдори ва давомийлиги, ҳарорат инверсиялари (вертикал бўйича аралаш зарраларнинг тарқалиб кетишига тўсқинлик қилувчи илиқ ҳаво қатлами) ва бошқа табиий омиллар ҳам сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳри тоғлар билан ўралган ва чуқурликда жойлашган. Шу сабабли шамол айланмаслиги ҳисобига чанг ҳаво оқими шаҳарда туриб, димланиб қолади ва табиий йўл билан чиқиб кетмайди.
👉 @asakainfo
#Диққат
❗️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати
2024 йил 10 январь ҳолатига кўра.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
👉 @asakainfo
#ТEЗКОР #Диккат
❗️Faqat 12-13-14 yanvar kunlari ko'plab LG televizorlari uchun "1+1 Aksiyasi" ni e'lon qilamiz.
Do'konlarimizdan LG televizorini xarid qiling va Sovg'aga 32 Smart TV(32FSV22)ni oling.
LG - 43LM5772PLA - 401 625 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
LG - 50NANO756QA - 619 000 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
LG - 55UR78009LL - 679 000 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
LG - 65UR78009LL - 792 100 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
LG - 75QNED756RA - 1 299 000 so'mdan + 🎁 32 Smart TV
Barchasi juda oson, bitta televizor puliga 2 ta televizor olasiz😎
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
“KAPITAL SUG‘URTA” АЖнинг лицензияси вақтинча тўхтатилди
“KAPITAL SUG‘URTA” АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 162,0 млн сўм миқдорида жарима солинди.
Бундан ташқари, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “KAPITAL SUG‘URTA” АЖга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 22 ноябрдаги 049696-сонли лицензия 2024 йил 11 январь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.
“KAPITAL SUG‘URTA” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади. Илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.
👉 @asakainfo
Joriy yilning 10-yanvar kuni ijtimoiy tarmoqlarda "Asaka tumani 42-umumta'lim maktabi parta-stullari olib ketilmoqda" sarlavhasi ostidagi xabarlar yuzasidan
MUNOSABAT
Mazkur holatda viloyat maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi ishchi guruhi Asaka tumanidagi 42-umumta'lim maktabida bo'lib, maktabdagi vaziyatni atroflicha o'rganib quyidagilarni ma'lum qiladi.
O'rganish natijalariga ko'ra ishchi guruh vakillari tomonidan maktab jamoasiga Asaka tumanidagi 42-umumta'lim maktabiga berilgan parta-stullar ushbu ta'lim muassasasida qolishini hamda maktab hech qanday muammolarsiz III chorak dars jarayonlariga sha'y holatga keltirilishi ma'lum qilindi.
©Асака туман хокимлиги
👉 @asakainfo
Ҳозирда туман хокимларининг асосий долзарб вазифаларидан 5 тасини мисол қилиб келтираман:
1) Расмга тушиш
2) Расмга тушиш
3) Расмга тушиш
4) Расмга тушиш
5) Ва яна расмга тушиш
❗️Агарда бизга ишонмасангиз, матбуот канналарига боқинг
Тугади!
👉 @asakainfo
Президент қарори билан “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ахмедов Дилшод Турсункулович Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
👉 @asakainfo