Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Ашрапов Рамазон Аҳмадҳўжаевич Ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
👉 @asakainfo
Мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади.
👉 @asakainfo
Андижон вилоятида кимга учрасак бўлади? Мурожаатга хатто жавоб ҳам беришмаябди? Сифатига қараладими деган мурожаатга, ҳа ёки йўқ деб қўйиша ҳам олмаябди?
Асака бозорида хамма савдогарлари ҳам ундай эмас кўплари гигиенага эътибор қаратади, аммо гигиенага эътибор қилмай савдо қилаётганлар хам бор! (Шуларни биттасига дучор бўлиб халигача ўзимга келолмай турибман)
Буларга гигиенага эътибор қаратинг деб огоҳлантириб турадиган СЭОМ ташкилоти бор, вазифасини суст бажармоқда ёки ўша гап?
👉 @asakainfo
Президент Шавкат Мирзиёев:
“Антибиотик қабул қилиш устидан назорат умуман йўқ. Протоколларга амал қилмасдан, “пул ишлаш” учун фарм-компаниялар фойдасига рецепт ёзиляпти.
Бундан халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўраяпти”.
👉 @asakainfo
Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод этилди.
РАСМИЙ АХБОРОТ
2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 2 февраль кунидаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 май кунидаги ҳукми, Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими ва Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 5 апрелдаги ажрими ўзгартирилиб, 6 йил озодликдан махрум қилиш жазосига келтирилган Отабек Сатторий (1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланган) нинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.
Шу тариқа суднинг ажрими билан О. Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.
👉 @asakainfo
❗️Энди дори ёзиб беришлар электрон картага ўтиши мумкин, қоғозда (заказга) ёзиб беришларга чек қўйилиши мумкин.
“Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” ва “Электрон тиббий карта” тизимларини ишга тушириш, кафолатланган пакетга кирган дориларни электрон рецепт асосида бериш йўлга қўйилади.
👉 @asakainfo
Боллар билан гапимиз бор эди, Асака туман деҳкон бозоридан майда чуйда олдик, ҳаражат қилдик, мен шу бозордан олмайлик деб қаршилик қилдим шеригимга, аммо шеригим бозор барибир яҳши деб қўя қолди, хуллас холодец, калла гўшт, қорин ўпка гўшт қилиб олдик, ва тузлама помидор ва бодринг хам.
Гапда столни тузадик, қорин очлиги сабаб, қарамай гўштни ея кетдик, қолган шериклар ҳам келди, ва гўштни хидладида, буни ҳиди борлиги емаслигимизни айтишди, аммо биз паққос тушуриб еб ташлаб бўлгандик.
Мана энди 3 кундан бери жабрини тортиб ётибман.
Асака туман СЭОМ қачон уйғонади? Асака туман ҳокими бозорни шундоқ пиар учун ўрганиб қўядими? Нега сифатларни назорат қилинмайди?
Нега бозорларимизга кираётган хар бир товар сифат ҳолатидан ўтказилмайди?
Соққа ташлаб туришадими ёки?
👉 @asakainfo
Яхши хабарлар: Ўзбекистон меҳнат миграция масаласида Россиядан узоқлашишга интилмоқда
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилган. Икки давлатнинг хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш, фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун 100 минг бўш иш ўрни таклиф қилмоқда. Маошлар ўртача 2000 - 2500 доллар бўлиши айтилмоқда. Германия эса ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни таклиф қилмоқда.
Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти ва Болгариянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлари вакили С.Русинова ўртасида учрашув ўтказилган. Унда Ўзбекистон фуқароларини Болгарияга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Охирги вақтлардаги бу каби хабарлар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон ҳукумати меҳнат миграцияси борасида Россиядан узоқлашиб, бошқа муқобил ечимларни топишга интилмоқда.
👉 @asakainfo
Айтишларича, Зайнилобиддин Низомиддинов Бош вазир котибияти раҳбари этиб тайинланиши кутилмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
👉 @asakainfo
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙
💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!
Ғанимат уйғонинг ўтмасин фурсат,
Тавбалар қилайлик умр ғанимат.
Орқага қайтмайди ўтган ҳар фурсат,
🤲Мусулмон аҳлига Жума муборак!
Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин,
Ризқимизга барака берсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹
👉 @asakainfo
Асака туман кўп тармоқли марказий поликлиника раҳбарига мурожаат
Мен 2023-йил декабрда ойида больничныйга чиқдим больничный қоғоз йўқ деб шу кунгача кутдик, мана бугун 2024-йил 31-январь соат 13:15 да касаллик варақаси келди деб смс келди, смсга асосан марказий поликлиникага 13:20 да бордим 21-хонага учрашимизни айтишди ушбу хонада ишлайдиган ходимлар иш вақтимиз 14:00 гача агар больничный қоғоз керак бўлса эрталаб соат 05:00 келиб навбат кутиб турасиз дейишмоқда, бу ходимларга муомала маданиятини фуқаролар билан қандай муомала кераклигини ўргатиш керак, ишдаги одамни оввора қилишяпти, одамларни оввора қилмасдан смс жўнатётганда шу соатгача иш вақтимиз шу вақтда келиб олиб кетсангиз бўлади деб ёзилса фуқаролар ҳам оввора бўлмайди.
👉 @asakainfo
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович лавозимидан озод этилди.
👉 @asakainfo
Фуқаро Асака туман ҳокимиятидан ва Авто йўл ҳизматидан, Асака туман Кужган МФЙ Файзиобод кўчасида, йўллар абгор ҳолатда бўлганлиги сабаб маҳсус қайиқлар берилишини сўрамоқда!
👉 @asakainfo
Булар креслони ўзларига никоҳлаб олган — Тошкент вилояти ҳокими
Зоир Мирзаев тиббиёт ходимлари билан ўтказилган учрашувда Тошкент вилоятининг 10 та туман ва шаҳарнинг бош врачини ишдан бўшатишга топшириқ берди.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу ходимлар маҳаллий дори ишлаб чиқарувчилар билан шартнома имзоламаган ва шу билан президент топшириғини бажармай келяпти.
"Молия бошқармаси, эртага гуруҳ тузиб, булар ким билан шартнома қилган, неча сўмдан дори оляпти, қандай импорт дори харид қиляпти-ю ўзимизники ёқмайди буларга, нимага буларнинг фикри бузуқ, баҳо берасиз? Мен сизга прокуратурадан ҳам, департаментдан ҳам, солиқдан ҳам одам қўшиб бераман. Оффшор фирмалардан, обнал фирмалардан дори олаётганларинг тўғрисида билмайди деб ўйлайсизларми?, — деган ҳоким Зоир Мирзаев.
👉 @asakainfo
Шавкат Мирзиёев транспорт вазири ва ИИВ ЙҲХХ бошлиғига якуний огоҳлантириш берди
Президент Тошкентда тирбандлик камайтирилмаётгани ва жамоат транспортидаги қониқарсиз вазиятни танқид қилди.
👉 @asakainfo
#Xushhabar
⚡️Ko’plab mijozlar talablariga binoan idea do'konlari 60% gacha CHEGIRMALARni uzaytirishdi!
Endi 11-fevralgacha barcha idea do'konlaridan smartfonlarni va texnikalarni 60% gacha chegirma bilan muddatli to'lovga xarid qilishingiz mumkin😎
Ko'proq aksiyalar qilishimiz uchun bizga ovoz bering👇
🏆 Ovoz berish
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
СЭОМ ташкилотига мана бу видеони юбориб қўйинглар, битта биздами бунақа бозор Таиландда ҳам бор деб вазиятдан осон чиқиб олишади.
👉 @asakainfo
Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини тарқатиб юборди
Президент Тўқаев Қозоғистон ҳукуматининг истеъфоси ҳақидаги фармонни имзолади.
Роман Скляр мамлакатнинг вақтинчалик бош вазири етиб тайинлади.
👉 @asakainfo
Бир бой одам кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини бир танга қилиб қўйибди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "зиқна, хасис" деб сўкибди.
Бир куни дунёдан кетиш олди бой одам ўғлини олдига чақириб, шундай васият қилибди:
- Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эслашсин.
Ўғил эса отасидан кейин кўприкдан ўтиб қўйиш нархини уч танга қилиб қилиб қўйди. Шунда одамлар "Зиқна, бу отасига ўхшамади. Отаси инсофли эди" деб хотирлашибди.
👉 @asakainfo
🌙 Минг ойдан афзал ой, Рамазонга шошилинг!
🌙Улкан ажру-савобларга бой бўлган Умра сафарига яқинларингиз билан бирга боринг!
🌙 Рамазони шариф рўзасини муборак манзилларда ўтказинг қадрдоним!
💵 1390 $ дан бошлаб.
⭐️ Ишончли ва лицензияли Умра сафарига бориш учун ҳозироқ қўнғироқ қилинг!
🧾 Лицензия рақами: Т-0011-02
Батафсил маълумот:
📱 +998770002010
📱 +998330111777
👨💻 @salaam_travel_asaka
Бугун, 5 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
👉 @asakainfo
Ўзбекистон футболидан, бошқа муаммоларимиз борлиги сабаб, футболни ёритмадик, бизга қўшимча сиқилиш, дард керак эмас, шундоғам ўзи етарли😔
👉 @asakainfo
Экология вазирлиги Қибрайда жойлашган “Тошкeнт ИЭС” (иссиқлик элeктр стансияси)ни тeкшириб, корхонада газ асосий ёқилғи ҳисоблангани, шунингдeк, қўшимча ёқилғи сифатда мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқлабди. Шу сабабли Тошкeнт шаҳри ҳавосини тутун қоплаган.
Тeкширув натижаларига кўра иссиқлик элeктр станциясига атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 млрд 23 млн сўм (атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 759 млн, нeфт маҳсулотлари билан ерни ифлослантирганлик учун 264 млн) миқдорида компeнсация бeлгиланди. Қўшимчасига мансабдорларини хуқуқбузарлиги учун ишни судга топширган. Кеча шина ёққан теплицани аниқлашганди.
👉 @asakainfo
#Муносабат
Бугун интернетда тарқалган маст ИИБ ҳодимига қандай чора кўрилди?
👉 @asakainfo
Асака туман марказий поликлиникасига больничный қоғоз бўйича қилган мурожаатимизга масъуллар томонидан ўрганилиб бугун ижобий ҳал қилиб беришди.
Ўз вазифасига кирмаса ҳам инсонгарчилик қилиб смс юбориб огоҳлантирган ходимга алоҳида раҳмат айтамиз!
Ҳар бир ходим ўз вазифасини масъулият билан ўз вақтида бажарса инсонлар сарсон бўлмайди.
Больничный қоғоз берадиган ходимни иш вақти соат 08:00 дан ишламаган кунлари хисобидан 20:00 гача ишлаб берадиган бўлибди. Ишдан чиқиб больничный қоғозларни олсанг бўлаверади.
👉 @asakainfo
⚡️Fevral oyini 60%gacha CHEGIRMALAR bilan kutib oling
❗️Faqat 2 chidan 5 fevralgacha ko'plab maishiy texnika va elektronikani 60% gacha CHEGIRMA bilan muddatli to'lovga xarid qilishingiz mumkin 🚀
Ko'proq aksiyalar qilishimiz uchun bizga ovoz bering👇
🏆 Ovoz berish
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
Мурожаатчининг сўзлари бўйича, Андижон сув таъминоти томонидан ушбу муносабат ёлғон демоқда, хеч ким келиб ўргангани йўқлигини ёзмоқда,
Муносабат берадиган ташкилотлар расмлари билан илова қилса янада яҳши бўлар эди.
Murojaatga munosabat
Bartaraf etish chorasi ko‘rilmoqda
Asaka tumanidagi Niyozbotir MFYda istiqomat qiluvchi aholi nomidan murojaat kelib tushdi. Unda ma'lum qilinishicha, ushbu manzildagi suv tarmog‘ida nosozlik yuzaga kelib,ichimlik suvi isrof bo‘lmoqda.
Ushbu holat bo‘yicha shuni ma'lum qilamizki, haqiqatdan ham suv quvurida nosozlik sodir etilgan va hozirda uni bartaraf etish chorasi ko‘rilmoqda.
👉 @asakainfo
Ўзбекистон тоғларидаги манзаралар. Жуда бой ва гўзал табиатимиз бор.
— Ҳа, Аллоҳ таоло меҳрибон Зот! Бизга берилган гўзал жойларимиз кўп, фақат уларни ноинсоф тадбиркорлар эгаллаб соққа қилишяпти. Қора халқ, видеода кўради холос.
👉 @asakainfo