Sovg‘a sertifikatlari sotuvda!💝
Nimalar yoqishini bilmasdan turib yaqin insonga hadya berish – bu eng katta xatolardan biri. Bunday sovg‘a bilan uni xursand qilish qiyin.
Bunday vaziyatda sizni sovg‘a sertifikatlari qutqaradi. Ular yordamida yaqinlaringiz o‘zlari xohlagan sovg‘ani olishlari mumkin.
Sertifikatlarga buyurtma bering va do‘stlaringizni xursand qiling 👉 asaxiy.uz/u/63a83e7e11dd8
💸 Agar siz “Xarobadan chiqqan millioner” filmini koʻrgan boʻlsangiz-u yoqqan boʻlsa, uning kitob shaklini ham oʻqib koʻring. Oʻxshashlik va farqlar bilan shaxsan tanishasiz.
@asaxiybooks
#yana_sotuvda
Sevimli kitoblaringiz sizni koʻp kuttirmadi💁🏻♀️. Postda keltirilgan kitoblarni yana xarid qilish imkoniga egasiz, buni hoziroq amalga oshiring!
💸 Sarmoyador: asaxiy.uz/u/63a6aa960a7ae
🏙 Yolgʻonlar shahri: asaxiy.uz/u/63a6aad46200c
📃 Bir varaqli marketing reja: asaxiy.uz/u/63a6ab07c63e8
🏆 Muvaffaqiyatli insonlarning 7 koʻnikmasi: asaxiy.uz/u/63a6ab2d0abc0
🤝 Huawei & Asaxiy hamkorligida manfaatli aksiya!
💻 Minimal dizayn, standartlaringizga mos funksiyalarga ega Huawei noutbuklarini xarid qiling va sovgʻasiga bestsellerlar toʻplamiga ega boʻling.
📚 Kitoblar roʻyxati: http://asaxiy.uz/u/63a4077cdfe85
Noutbuk xarakteristikasi va buyurtma 👉 http://asaxiy.uz/u/63a585009cd78
Битта бўлсин, зўр бўлсин!🥳
Хабарингиз бор, 2022 йилдаги бестселлер китобларни эълон қилгандик. Энди эса сиз ушбу китобларни йирик чегирма билан харид қилишингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, китоблар рўйхати ҳамда улар ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
asaxiy.uz/u/63a43ebfb6bd5
*Рўйхат фақатгина сотувлар сонидан келиб чиқиб шакллантирилган.
🎯 Yangi Yil arafasida koʻpchiligimiz 2023-yil uchun qanday maqsadlar qoʻyishni oʻylaymiz. Shu sabab maqsad qoʻyish haqida bir necha maslahatlar tayyorladik.
Oʻqing, oʻrganing va amal qiling😇
@asaxiybooks
#kitobtaqdimot
📗 21-dekabr, chorshanba kuni, soat 15:00 da "Shakes Pear" kitoblar olamida Klaus Shvabning "To`rtinchi sanoat inqilobi" kitob taqdimoti va muhokamasi bo‘lib o‘tadi.
Barchangizni taklif qilamiz!
Taqdimotda "Asaxiy books" loyihasi asoschisi - Firuz Allayev ishtirok etadi.
Faol ishtirokchilarga kitob taqdim etiladi.
Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring:🤝
Telegram | Facebook | Instagram | ykfoundation">TikTok | YouTube | Sayt | Twitter
Asaxiy Books бестселлерлари 2022!
🏆 3-ўрин: «Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари» — Кэл Ньюпорт
Жанр: психология, тайм менеджмент
Саҳифа: 230 бет
Чоп этилган йили: 2021
Иқтибос:
Замонавий дунёда зарур кадр бўлиб қолиш учун мураккаб нарсаларни тезда ўрганиш маҳоратига эга бўлишингиз керак.
Батафсил маълумот ва буюртма 👉 asaxiy.uz/u/63a14966dfeb0
📊 Yil yakunlanayotgani sabab reytingda yana oʻzgarishlar kuzatildi. Reytingga koʻra samaradorlik, masʼuliyat kabi mavzudagi kitoblar kitobxonlarimiz tomonidan koʻp tanlanmoqda.
@asaxiybooks
Asaxiy Books бестселлерлари 2022!
🏆 4-ўрин: «Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси» — Стивен Р. Кови
Жанр: шахсий ривожланиш
Саҳифа: 380 бет
Чоп этилган йили: 2021
Иқтибос:
Лидерлар туғилмайди ва бошқалар томонидан яратилмайди, балки улар ўзларини ўзлари кашф қилади.
Батафсил маълумот ва буюртма 👉 asaxiy.uz/u/639ffc22de1e6
📣 Eslatma!
⚡️ Otabek Mahkamov bilan yopiq suhbatda qatnashish va savollarga javob olish imkonini beruvchi aksiya davom etmoqda. Qatnashish uchun “Yuksaklik sari tasodif boʻlmagan 100 ta uchrashuv” kitobini xarid qilish va masʼul xodimga telefon raqamni qoldirish yetarli.
Imkoniyatdan foydalanish 👉 asaxiy.uz/u/639ff2673f3f9
☕️ «Гап қаҳвада эмас ёхуд Ҳақиқий раҳбар қандай бўлиши керак?» - Ховард Бехар
💁🏻♀️ Ушбу китобда муаллиф ҳақиқий раҳбар қандай бўлиши ва қўл остидагиларига қандай муносабат кўрсатиши кераклиги, компанияда қандай корпоратив маданиятни шакллантириш лозимлиги ҳақида баён қилган. Шунингдек, ўзининг “Starbucks” компанияси мисолида шахсий тажрибаларини ўртоқлашган.
Китобда шунингдек,
• Фаоллик
• Очиқлик
• Ҳушёрлик
• Мустақиллик
• Ўзликни англаш
• Мақсадни тушуниш
• Ҳақиқатни тинглай олиш
• Қийинликларга қарши туриш
• Дадил орзулар каби мавзуларда сўз боради.
Буюртма учун ҳавола 👉 asaxiy.uz/u/63a6f24c41dd1
SMART maqsadlarni kutganlar (va kutmaganlar) uchun maxsus!
🎯 Avvalgi postimizda maqsadlarni qanday qoʻyish haqida tavsiyalar bergan edik, navbat SMART maqsadlar qoʻyishga.
💁🏻♀️ Qaysi maqsad SMART boʻlishi, nima uchun bunday atalishi, maqsad SMART boʻlsa natijalar qanday boʻlishini post orqali bilib olishingiz mumkin.
Manfaatli boʻlsin😇
@asaxiybooks
🔥 Chegirmalar haqida maʼlumot berishda davom etamiz! Post orqali ajoyib kitob toʻplamlari va narxlari bilan tanishishingiz mumkin.
💁🏻♀️ Koʻring, tanlang va buyurtma bering. Oʻzbekistonning istalgan hududiga bepul yetkazib beramiz.
👉 asaxiy.uz/u/63a54e631b2e7
#жума_хариди
Шайх Муҳаммад Али Собуний: Ислом шариатида мерос илми. Қуръон ва Суннат асосида
📖 Мазкур асар муаллиф томонидан Маккаи Мукаррамадаги шариат ва исломий фанлар куллиёти талабаларига мерос илмидан дарс қилиб ўтилган маърузалар асосида тайёрланган. Унга ўнта маърузага ажратилган элликка яқин мавзу киритилган бўлиб, унда мерос илмининг асосий масалалари батафсил тушунтириб берилган. Китоб мерос илмига қизиқувчи толиби илмлар ва мутахассислар учун мўлжалланган.
Муқова: Қаттиқ
Нашриёт: Ҳилол-нашр
Нарх: 55 000 сўм
Саҳифа: 240 бет
Буюртма бериш учун 👉 asaxiy.uz/u/63a5433ac91f7
Bu yigit oʻz orzusiga yetdi! Endi siz ham nima qilish kerakligini bilasiz)
👉 🇺🇸
*Bayroq ustiga bosing
#китобдан_парча
Одат - автоматик даражага етиш учун етарлича такрорланган хулқ-атвордир. Одатлар шаклланиши уриниш ва хатолар билан бошланади. Ҳар сафар ҳаётда янги нарсага дуч келганингизда миянгиз қарор қабул қилиши зарур.
Бунга қандай жавоб қайтараман? Муаммо билан биринчи марта тўқнаш келганингизда уни қандай ҳал қилишни аниқ билмайсиз. Худди Торндейкнинг мушуклари сингари нималар иш бериши мумкинлигини билиш учун турли ечимларни синаб кўрамиз.
Ушбу даврда миянинг нейрологик фаоллиги жуда юқори бўлади. Вазиятни эҳтиёткорлик билан таҳлил қилиб, кейинги қадамларингиз борасида онгли равишда қарор қабул қиласиз. Катта миқдорда янги ахборотни қабул қилар экансиз, уни тушунишга ҳаракат қиласиз. Мия энг самарали ечимни қидириш билан банд бўлади.
Баъзида худди мушук ричагни босиб куйгани сингари муаммонинг ечимини топиб оласиз. Хавотирланаётганингизда югуришга чиқиш сизни тинчлантиришини сезиб қоласиз. Кун бўйи қаттиқ ақлий меҳнатдан сўнг видеоўйинлар ўйнаганингизда яйраб дам олишингизни пайқайсиз. Муаммонинг ечимини қидираверасиз, қидираверасиз ва кутилмаганда мукофотга дуч келасиз.
Бундай мукофотни бехосдан топиб олганингиздан сўнг кейинги сафар стратегиянгизни ўзгартирасиз. Миянгиз дарҳол мукофотга дуч келишингиздан аввал бўлиб ўтган воқеаларни саралай бошлайди. Тўхтангчи, жуда ажойиб нарса бўлдими? Ундан олдин нима қилдим ўзи?
Инсоннинг ҳар бир ҳаракати ортида қайта алоқа ҳалқаси ётади: уриниб кўриш, омадсизликка учраш, хулоса чиқариш ва янги усулни синаб кўриш. Тажриба ортиб борган сари кераксиз ҳаракатлар камайиб боради, фойдали ҳаракатлар эса кучайиб боради. Бунинг натижасида одат шаклланади.
©️ Жеймс Клир: Атом одатлар
Тўртинчи саноат инқилоби нималигини биласизми? "Олдинги учтасиниям билмайман" деяпсизми? 😁
Хуллас, олимлар, сиёсатчилар, иқтисодчи экспертларнинг прогнозларига кўра, яқин келажакда юз берадиган бу инқилоб big data, сунъий онг, автоном роботлар, квант ҳисоб-китоблари, булутли технологиялар ва бошқа илғор технологияларнинг ишлаб чиқаришга ва маиший ҳаётга кенг жорий этилиши билан боғлиқ бўлади.
Тахминга кўра, технологиялардаги кескин ўсиш инсониятнинг маданий қадриятлари ҳам ўзгаришига сабаб бўлади. Дейлик, оммавий чиплаштиришни, клонлаштиришни қонунчилик ва сиёсатдаги ўзгаришларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Тўртинчи саноат инқилобининг асосий назариётчиларидан ва идеологларидан бири немис иқтисодчиси, Халқаро иқтисодий форум директори Клаус Швабдир. Унинг шу ном остидаги китобини ўқишни бошладим. Қизиқ жойлари бўлса, пост қилиб бораман.
@AsanovEldar
Густав Флобер: Бовари хоним
🤔 Бой ва келишган хуштор аёлга қанчалик бахт бера олади ёки қадрли ва севикли бўлиш учун эр қандай фазилат ва имкониятларга эга бўлиши лозим? Тақдир йўриғига рози бўлмаган инсон ўз ҳаётини қанчалик ўзгартира олади? Ёки тақдир инсонга қанчалик боғлиқ?
💁🏻♀️ Бовари хоним тимсолида енгил ҳаёт ва қийинчиликсиз фароғатдан баҳраманд бўлиш истаги инсонни охир-оқибат фожиага, ҳатто бутун оиласининг таназзулига сабаб бўлиши ёрқин тасвирларда ифодаланади.
Муқова: қаттиқ
Нашриёт: Янги Аср Авлоди
Нарх: 55 000 сўм
Саҳифа: 512 бет
Буюртма бериш 👉 asaxiy.uz/u/63a2a81719f34
2022 йилнинг мутлақ бестселлери билан танишинг!
Фақат бир марта ўқиб, тушуниладиган ва бутун умр амал қилиб фойда олинадиган китобларгина бестселлер бўлишга арзийди. Чунки ундаги маслаҳатлар сизга ҳаётингиз давомида асқатади. 2022 йил бестселлерлари орасида 1-ўрин ҳам ана шундай манфаатли китобга тегишли. Демак, йил китоби:
🏆 1-ўрин: «Атом одатлар» — Жеймс Клир
Жанр: психология
Саҳифа: 300 бет
Чоп этилган йили: 2021
Иқтибос:
Ўзингизнинг кимлигингизни ўзгартиришнинг энг амалий йўли - қилаётган ишингизни ўзгартиришдир.
Батафсил маълумот ва буюртма 👉 asaxiy.uz/u/63a29070e7860
Asaxiy Books бестселлерлари 2022!
🏆 2-ўрин: «Молхона» — Жорж Оруэлл
Жанр: антиутопик
Саҳифа: 100 бет
Чоп этилган йили: 2019
Иқтибос:
Инсоннинг ўзига хос белгиси — унинг қўлларидир, бу қўл ёрдамида у ўзининг барча ёвузликларини амалга оширади.
Батафсил маълумот ва буюртма 👉 asaxiy.uz/u/63a14b6cc18eb
Ҳаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсультга чалиниб, тўшакка михланиб қолиши, аммо тақдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида ҳаёт учун курашишга бел боғлагани, нигоҳлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиш мақсадида ёзган китоби сизга қизиқми? Унда ушбу китоб сиз учун.
🦋 Жан-Доминик Боби: Скафандр ва капалак
Асар инсон жасорати ва сабри маҳсули бўлиб, аввало изтироб, сўнгра худди шундай умид ҳақида ҳикоя қилади.
Китобни мутолаа қилинг ва барчасини батафсил билиб олинг 👉 asaxiy.uz/u/63a153c96b8e9
#китобдан_парча
Заҳарланган бир қишлоққа келдик. Мактаб атрофида болалар копток ўйнашарди. Тўп гулзорга тушди, болалар унинг атрофида айланишди, лекин коптокни олишга қўрқишди. Бошида гап нимадалигини тушунолмадим, назарий жиҳатдан билсамда, бу ерда яшамайманку, менда доимий эҳтиёткорлик шаклланмаган, бошқа — заҳарланмаган жойдан келганман. Ва мен гулзорга кирдим. Болалар чинқириб юборишди: «Мумкинмас! Мумкинмас! Амаки, мумкинмас!» Уч йил мобайнида (воқеа саксон тўққизинчи йилда бўлганди) улар ўтлоқда ўтириш мумкинмас, гулларни узиб бўлмайди, деган фикрга кўниккандилар. Дарахтга ҳам чиқиш мумкин эмас...
Бу болаларни чет элга олиб борганимизда, уларга: «Ўрмонга боринглар, дарёга тушинглар. Чўмилинглар, қорайинглар», дедик ва шунда уларнинг сувга қандай ҳадик билан тушганини кўрсангиз эди… Майсаларни чўчиб силашларини… Бироқ кейин… Кейин… Ўзларини шунчалар бахтиёр ҳис этишдики! Яна сувга шўнғиш, қумда тобланиб ётиш мумкин… Доим гулдасталар билан юришарди, дала гулларидан гулчамбар тўқиб олишарди. Мен нима ҳақида ўйлаяпман? Нима ҳақида… Ҳозир тушунишимча… Ҳа, биз уларни олиб чиқишимиз ва даволашимиз мумкин, лекин уларга қандай қилиб аввалги оламини қайтара оламиз? Уларга ўтмишни қайтара оламизми? Келажакни...
Бу ерда саволлар бор… Биз бир саволга жавоб топишимиз керак: биз киммиз ўзи? Бусиз ҳеч нарса юз бермайди ва ўзгармайди. Биз учун ҳаёт нима? Ва биз учун эркинлик нима? Эрк ҳақида фақат орзу қила оламиз. Эркин бўла олардик, лекин бўлолмадик. Яна қўлимиздан келмади. Етмиш йил коммунизм қурдик, бугун капитализмни барпо этяпмиз. Авваллари
Марксга сиғинардик, энди долларга. Биз тарихда ғойиб бўлдик.
Чернобил ҳақида ўйласанг, яна шу ерга, шу нуқтага қайтасан: биз киммиз ўзи? Ўзимиз ҳақимизда нимани англадик? Ўз дунёмиз ҳақидачи? Ҳарбий музейларимизда (бизда улар санъат музейларидан кўпроқ) эски автоматлар, найзалар, гранаталар сақланади, ҳовлида эса танклар ва мина отувчи қурилмалар туради. Мактаб ўқувчиларини у ерларга экскурсияга олиб бориб кўрсатишади: бу — уруш. Ана шунақа бўлади уруш… Уруш эса энди бошқача… Бир минг тўққиз юз саксон олтинчи йилнинг йигирма олтинчи апрелида биз яна бир урушни бошдан кечирдик. Бу уруш якун топмади…
Биз эса… Биз ўзи киммиз?
©️ Светлана Алексиевич: Чернобиль таваллоси
Yilning eng faol yozuvchisi!🎉
“Qoʻrqma” kitobining muallifi yilning eng faol yozuvchisi mukofotini qoʻlga kiritdi.
Javlon Jovliyevni ushbu mukofot bilan tabriklaymiz🥳
📚 Kitobxonlarimiz tomonidan koʻp soʻralgan kitoblar qayta sotuvga olib kelindi.
👩🏻💻 Narxlar bilan tanishish va buyurtma berish uchun @asaxiybot Telegram boti yoki 71 200 01 05 raqami orqali murojaat qilishingiz mumkin.
@asaxiybooks
💁🏻♀️ Tanish yozuvchining notanish asari ham yoqishiga ishonamiz!
“Amerika fojiasi” — 69 000 soʻm
“Jenni Gerxardt” — 29 000 soʻm
@asaxiybooks