«Asaxiy Books» лойиҳасини бошлаганда илк эътиборни асосан жаҳон адабиётидан ҳали ўзбек тилига таржима қилинмаган машҳур бадиий китоблар ва бизнес китобларга қаратгандик. Дастлабки йилларда шунчаки таржима қилиниши ва ўзбек тилида ўқилиши зарур китоблар бор эди.
Лойиҳани кузатиб борганлар билишади, йилдан-йилга китоблар савияси ва даражаси жиддийлашиб борди. 2022 йилда илмий оммабоп китобларга алоҳида эътибор бердик. Натижада ўзбек аудиторияси учун янги бўлган «Мамлакатлар таназзули сабаблари», «Тўртинчи саноат инқилоби», «Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви» каби илмий-оммабоп, «Бир варақли маркетинг режа» каби соҳа китоби, шунингдек «Чернобил таваллоси» ва «Ажиб янги дунё» каби бадиий китоблар чоп этилди.
2023 йилда режамиз лойиҳада китоблар савиясини янада жиддийлаштиришдир. Соҳалар бўйича китобларга жиддийроқ кирамиз, аудитория учун бутунлай янгилик бўлган китоблар тақдим этамиз. Аксар китоблар бугунги ўзбек жамияти учун фойдали ва манфаатли мавзуларда бўлади. Улар орасида молиявий саводхонлик, иқтисодиётни осон ўрганиш, математикани ўрганиш, ҳатто генлар инженерияси мавзуси бор. Тадбиркорлар учун ҳам янада янги китоблар тақдим этамиз. Бадиий китоблар ҳар доимгидек лойиҳада алоҳида ўрин эгаллаб қолишади.
Биз тўхтамаймиз, аксинча янада олға қадам ташлаймиз. Китоблар даражаси ва мавзулар жиддийлиги янада ошади. Сиздан бўлса лойиҳани қўллаш учун китоб харид қилиш ва муҳими мутолаа қилиш етарли.
2022 йилда биз билан бирга бўлган, китоблар хариди орқали бизни қўллаб-қувватлаган ҳамма-ҳаммага минг бор ташаккур.
Bu eng qoʻrqinchli psixologik triller kitobdir🦋
*oʻqib, qoʻrqib yurmaslik uchun ham qaysi kitob ekanligini bilib qoʻygan yaxshi😉
@asaxiybooks
👫 Sovuq kunda jajji bolajonlaringiz, uka-singillaringiz uyda zerikib qolishmasin. Ularga yorqin va qiziqarli rasmlar hamda mazmunli hikoyadan iborat boʻlgan kitoblarni sovgʻa qiling.
Bu ularning sevimlilariga aylanadi💁🏻♀️
Buyurtma uchun 👉 asaxiy.uz/u/63be555ee9f8c
Sizda ham shundaymi? Faqat rostini ayting😁
🐳 — shunday
🕊 — yoʻq, menda emas
@asaxiybooks
Siz bilan rosa uchrashgimiz kelyapti🙂
Biroq shahrimizdagi ob-havo tufayli sizning oldingizga biroz kechikib borishimiz mumkin. Buyurtmangiz qorli yo‘llar va tirbandliklar oralab siz tomonga ketmoqda. Bizni odatdagidan biroz ko‘proq kutishingizga to‘g‘ri keladi. Buyurtmangiz tezroq va xavfsiz yetib borishi uchun qo‘limizdan kelgan hamma ishni qilamiz.
O‘zingizni ehtiyot qiling🤗
Hurmat bilan,
Asaxiy Uz jamoasi
📖 Kindle Paperwhite elektron kitobi sevimli kitoblaringizni istagan joyda oʻqishingizga imkon beradi. Tajribasi yoʻq foydalanuvchilar uchun ham ishlatishga qulay.
🔍 Kitobni oʻqish paytida osonlik bilan soʻzlarni belgilashingiz, izoh yozishingiz, lugʻatdan maʼnosini qidirishingiz va qiziqarli satrlarni doʻstlaringiz bilan baham koʻrishingiz mumkin.
Xarakteristika bilan tanishish va buyurtma 👉 asaxiy.uz/u/63bc093b5ce0a
📚 Kitobxonlarimiz yilni qanday kitoblar mutolaasi bilan boshlaganliklari qiziqmi? Ular albatta hayotlarini yaxshi tomonga oʻzgartirishga xizmat qiluvchi kitoblarni tanlashgan.
Siz bu kitoblarning qay birini oʻqigansiz? Xulosangiz bilan izohlarda boʻlishing👇
🔥 Agar “Farengeyt boʻyicha 451º” filmini koʻrgan boʻlsangiz-u yoqqan boʻlsa, uning kitob shaklini ham maslahat beramiz. Mutolaadan ajoyib taassurotlar olishingiz shubhasiz.
@asaxiybooks
2022-yilni muvaffaqiyatli yakunlaganingiz uchun oʻzingizga sovgʻa berdingizmi 👀?
Agar “yoʻq” deyotgan boʻlsangiz bu ishni bizga qoʻyib bering😇. Sovgʻani sizga oʻzimiz beramiz.
⚡️ Faqat bugun, 8-yanvar kuni xarid qilgan har 3ta kitobingizga 1ta kitob sovgʻa qilamiz. 2023-yil uchun 23ta kitob xarid qilsangiz 7ta kitobni sovgʻaga olasiz!
Kitoblar 👉 http://asaxiy.uz/u/6353d2f2ddf93
💁🏻♀️ Дам олиш кунига сизни шахс сифатида ривожлантирувчи ва ҳаётингизни самаралироқ қилувчи китоблар тавсияси!
Сиз қай бирини ўқигансиз?
🔥 — Самарадорликнинг 21 йўли
🏆 — Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
🕊 — Атом одатлар
🌚 — Бепарволикнинг нозик санъати
@asaxiybooks
😇 Asaxiy Books kitob doʻkonlarimizda sizni oʻzbek va jahon adabiyotidan ajoyib asarlar, rus, ingliz va oʻzbek tilidagi eng sara kitoblar hamda ajoyib chegirmalar kutmoqda.
Biz ham sizni doʻkonlarimizda kutamiz🤗:
• Asaxiy Books Novza metrosi
• 41.2871646,69.1872334,16z/data=!4m2!3m1!1s0x38ae89f983a69edd:0x427c98bf5dbae658?hl=ru-uz">Asaxiy Books Farhod bozori
#китобдан_парча
Илтимос ҳеч кимга айтманг. Майли, бир кишига айтсангиз бўлар…
Маҳсулот ва ғояларимиз оммалашиши учун одамларни улар ҳақида гапиртириш мумкин? Бунинг бир усули – ижтимоий қиймат яратишдир. Одамлар ўзлари ҳақида яхши таассурот қолдиришга интилади, демак, биз бунга кўмаклашишимиз зарур. «Blendtec»нинг “Will it blend?» шоуси каби, маҳсулотларнинг ички эътиборга моликлигини топишимиз керак. “Foursquare” ва авиакомпаниялар сингари ўйин усулларидан фойдаланишимиз, “Rue La La»га ўхшаб камёблилик ва эксклюзивлик яратиб, мижозларимизда гуруҳга тегишлилик ҳиссини уйғотишимиз керак.
Ўзимиз ҳақимизда гапиришга бўлган интилиш бизни яна «Илтимос, ҳеч кимга айтманг»га етаклайди. Бар эгалари ниҳоятда зукко. Улар сирлилик ижтимоий қийматни кучайтиришини биларди. Аммо улар шу билан чекланиб қолмайди. Сиз ўз ичимликларингиз учун ҳақ тўлаб бўлганингиздан кейин, официант сизга қоп-қора ташриф қоғозчасини беради. У худди фолбин ёки сеҳргарларникига ўхшайди. Ташриф қоғозига қизил ҳарфлар билан «Илтимос, ҳеч кимга айтманг» деб ёзилган, тагида телефон рақами ҳам бор.
Бар эгалари ўз ташкилотларини ҳар қанча яширишга уринаётгандай бўлиб кўринмасин, барибир сизга телефон рақамини беради. Бу, агар сирни бошқалар билан баҳам кўрмоқчи бўлсангиз, ҳар эҳтимолга қарши чорада!
©️ Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади
#book_review #китобхон_фикри
🌼 Тақриз 🌼
Номи: «Ёлғонлар шаҳри»
Муаллиф: Рамита Наваи
Жанр: Публицистика
Нашр йили: 2014 йил
Тил: Ўзбек🇺🇿
Рейтинг: ⭐️⭐️⭐️⭐️/5
📌 Иқтибос: «Теҳронда кимдир сизга ҳақиқатни гапирса, билингки, у сизга ё дилдан ишонади ё тамомила таваккал қилмоқда.»
✨Келиб чиқиши эронлик бўлган муаллиф, ғарбда яшаб, таълим олган ҳамда журналистика соҳасида катта ютуқларга эришган. Маълум муддат Эронга қайтиб, ўз соҳасида фаолият юритиш билан бирга, теҳронлик аҳолининг турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлари, жамиятдаги қадриятлар ва урф-одатларни чуқур таҳлил қилади.
✨Асар 8 та алоҳида шахсларнинг ҳаётини, уларга дахлдор фожиалардан ҳикоя қилади. Эронда, хусусан, Теҳронда кенг илдиз отган гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, жиноятчилик каби муаммоларни кўрсатиш билан бир қаторда одамлар ўртасидаги иккиюзламачилик, ёлғончилик, зўравонлик, коррупция кундалик ҳаёт тарзига айланганини сезиш мумкин.
✨Китобдаги айрим ҳолатларни кузата туриб, ўқувчи беихтиёр бизнинг жамиятимизга таққослайди. Жумладан, эрта никоҳлар, фарзандларининг тақдирини улардан сўрамай ҳал қилиб қўйиш, ибодат зиёратини қилиб келганларга «ҳожи» бўлмаса ҳам ўша мақомни бериши ва ҳ.к.лар ўз атрофимизда ҳам содир бўлиб турибди.
✨Эркинликлар бўғилган, кишиларнинг майда-икир чикирларию турмушларигача аралашадиган давлат тузуми ҳукмрон жамиятда одамлар тирик қолиши учун, ўз истак-хоҳишларини маълум маънода амалга ошира олишлари учун ёлғонга ҳамма кўниккан. Тақдирларни умумлаштирмаслик керак. Салбий иллатларни ҳар қандай жамиятда кўриш мумкин. Бироқ, уларни яратувчи омиллар турлича бўлиши билан мамлакатлар бир-биридан фарқланади. Антропологияга қизиқувчилар учун мос китоб.
©️ bibliophile_uzb
14-yanvar uchun sovgʻalar tavsiyasi bilan tanishing💁🏻♀️
*Postni sovgʻa tanlab ulgurmagan tanishlaringizga yuboring hamda paypoq va bokal sovg'a qilishlaridan saqlab qoling😁
@asaxiybooks
😇 Qoʻlingizdagi “Ayfon” va haydashni istaydiganingiz “Ford” mashinasi yaratuvchilarining hayoti qiziq boʻlsa bu kitoblar sizga yoqishi aniq.
@asaxiybooks
#китобдан_парча
Руҳий интеллект — қалб
Тўртинчи саноат инқилобида контекстуал ва ҳиссий интеллект билан бир қаторда тўғри йўлни топиш учун зарур бўладиган яна бир муҳим таркибий қисм бор. Руҳий интеллект. Келиб чиқиши лотин тилидаги «нафас олмоқ» маъносини англатувчи “spirare” сўзи билан боғлиқ руҳий интеллект доимий равишда мақсад ва маъно излашни англатади. У эътиборни яратувчанликни кучайтириш ҳамда инсониятни умумий тақдир туйғусига асосланган янги жамоавий ва ахлоқий онг даражасига кўтаришга қаратади.
Баҳам кўриш бундаги асосий ғоядир. Аввал айтиб ўтганимдек, технология — «мен-марказли» жамият сари ҳаракатланаётганимиз сабабларидан бири. Шундай экан, ушбу тренднинг якдил мақсадлар билан йўғрилишини таъминлаш жуда муҳим. Барчамиз бир кемадамиз. Агар умумий мақсад туйғусини ярата олмасак, тўртинчи саноат инқилоби келтириб чиқарган муаммоларни ҳал қилишда қийналишимиз ва унинг имкониятларидан тўлақонли фойдалана олмай қолишимиз мумкин.
Буни амалга оширишда ишонч муҳим. Кучли ишонч ҳамкорлик ва жамоа бўлиб ишлашга ижобий таъсир кўрсатади. Ҳамкорлик асосига қурилган инновацияга таянган тўртинчи саноат инқилобида бу катта устунлик беради. Иштирокчилар ва масалалар жуда кўп бўлгани сабабли тўртинчи саноат инқилобидаги ҳамкорлик фақат ишонч муҳитидагина кузатилади. Охир- оқибат инновациялар барчага фойда келтиришини таъминлашда манфаатдор томонлар маълум бир ролни ўйнайди. Агар қайсидир асосий манфаатдор томон жараён ҳаммага фойда келтирмаяпти деб топса, ишонч йўқолади.
Ҳеч нарса муқим бўлмаган дунёда ишонч энг муҳим хислатлардан бирига айланади. Қарор қабул қилувчилар жамоанинг бир қисми бўлиши ва шахсий манфаатларни эмас, балки кўпчиликнинг фойдасини ўйлаб ҳаракат қилиши билангина ишонч қозониш ва уни сақлаб қолиш мумкин.
©️ Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби
🎉 Sevimli kitoblaringizni tugʻilgan kunlari bilan tabriklaymiz!
🔥 Bugun “Sarmoyador” va “Raqamli qalʼa” kitoblari “Asaxiy Books” loyihasi doirasida oʻzbek tiliga tarjima qilinib chop etilgan kun. Shu munosabat bilan ushbu kitoblarni faqat bugun 10%dan chegirma bilan xarid qilishingiz mumkin.
“Sarmoyador” — asaxiy.uz/u/63bd0bbedf773
“Raqamli qalʼa” — asaxiy.uz/u/63bd0bea6b6f3
😕 Bayram yaqin, lekin sovgʻa tanlay olmayapsizmi?
😇 Bu muammoga ham yechim beramiz! Erkaklar uchun eng sara kitoblar jamlangan toʻplam aniq maqsadga ega va oʻz kelajagiga befarq boʻlmagan erkaklar uchun eng ajoyib sovgʻadir.
📌 Otangiz, aka-ukangiz, doʻstingiz yoki hamkasbingiz uchun munosib tanlov
Buyurtma uchun 👉 asaxiy.uz/u/63bbb46e8a5d8
Butun Oʻzbekiston boʻylab bepul yetkazib beriladi🚛
🤔 «Қандай буюк бўлишган.» — Саъд Сауд ал-Карибоний
🎯 Ушбу китобда мақсад ва унга эришишда биздан энг муҳими матонат, иштиёқ ва қатъият, оптимизм — некбинлик талаб қилиниши илмий асослар билан батафсил тарзда тушунтирилади.
💁🏻♀️ Бундан ташқари, муаллиф буюк инсонлар ҳаёти, машаққатларни қандай енгишгани, бу муваффақиятлари ортида катта меҳнат ётганини ҳаётий парчалар мисолида моҳирона кўрсатиб берган.
Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Тирилиш
Нарх: 35 000 сўм
Саҳифа: 172 бет
Қандай буюк бўлишганини билиб олиш 👉 asaxiy.uz/u/63b96941aa3dd
😄 Shaxsiy temperamentingiz qandayligini balki bilarsiz, ammo kitobxonlik temperamentingiz qandayligidan xabaringiz bormi?
💁🏻♀ Post orqali kitobxonlik temperamentingiz qandayligini bilib oling. 2-qismi ham boʻlsin desangiz reaksiya qoldiring.
@asaxiybooks
#book_review #китобхон_фикри
📖«Сармоядор»
📝Теодор Драйзер
Финансист, бундан бир юзи эллик йил олдин ҳам актуал бўлган касб. Юртимизга яқин йиллар ичида кириб келаётган ушбу касб эгалар, бундан ташқари ҳар бир ўзини ишбилармон(бизнесмен) ҳисобловчи инсонлар ва ҳар қандай вазиятдан эсон-омон чиқа оладиган туғма лидерлар, лайлакнинг тагидан тухумини билдирмай «шипон» қиладиган хамелеонлар ўқиши керак бўлган асар — «Сармоядор».
Драйзер ҳар доимгидек асар қаҳрамонини ёшлигидан бошлаб улғайтириб олади, сўнг уни ривожлантиради ва қаҳрамон бошига бир челак ахлатни ағдаради. Кульминацион нуқта (авжи) ҳам айнан ана шу ердан бошланади.
Драйзернинг қалам тебратиш маҳоратида асарда юз бераётган саҳна, ёки саҳна элементларини тасвирлаш, «онг оқими»ни ўқувчи етказиб бериш каби ҳаракатлар кўзга кўринмайди, балки ёзувчи воқеаларни яхлит воқелик ва диалоглар билан ифодалайди, ортиқча ёзиқлардан чекинади ва ўз дунёқараши ила содир бўлаётган воқеаларга бошқаларнинг қандай муносабат билдиришини тахмин қилади. Шундай бўлсада асар қалин, қалин китобларни севувчилар учун айни муддао.
Драйзер «Сармоядор» романидаги Френк образини кашф этар экан, уни Маккиавеллининг «Ҳукмдор»(The Prince) асаридаги монархдек тарбиялайди. У ўз мақсадлари йўлида ҳар қандай қадрият ва мажбуриятлар, қонунларидан осонликча воз кеча оладиган, ҳаётга «тик» кўзи билан боқа оладиган, шу билан бирга ҳақиқий «идеал» инсон — финансист сифатида улғаяди.
Френкни Драйзернинг шахсан ўзи — "mycteroperca bonaci"га ўхшатади. Ушбу балиқ тури, қуруқликдаги буқаламун сингари ўз тусини ўзгартира олади ва ҳар қандай ҳолат, вазиятда ҳам омон қола олиш эпини қилади. Айнан шу ўхшатиш менга Маргарет Митчеллнинг аристократия вакилларини маржумакка ўхшатганида ёққани каби ёқди. Америкаликлар такрорлашни ёқтиришмайди!
Мен Драйзернинг бундан олдин ўқиган «Америка фожиаси» асаридаги қаҳрамони Клайд, деярли «Сармоядор» романи қаҳрамони Френк билан бир хил. Фақат иккаласида шароит турлича, холос. Ва ўқувчи иккала романни синчковлик билан ўқиса, Клайднинг Френкдан ожизлигининг сабаби — унинг иродасиз эканлигида англаб етади. Шундан келиб чиқадики юқорида тилга олинган тоифаларга мансуб инсонларда иродасизлик, бир кун келиб уларнинг муваффақиятсизликларига хизмат қилади.
Асар менга ёқди, Драйзернинг айнан шу романини анчадан бери ўқишни режалаштирардим, тахминан тўрт йиллардан бери. Бугун шу ният амалга ошди, шукр. Барчага ёқимли мутолаа тилайман ва ушбу «Истак» трилогиясининг қолган икки китобини ҳам таржимасини кутиб қоламан. Ҳурмат ила S.N.K
©️ santuagara_of_library
🐴 «Ўйинлар назарияси. Бизнес ва ҳаётда стратегик фикрлаш санъати» — Барри Ж. Нейлбафф, Авинаш Диксит
🤹♂️ Ўйинлар назарияси — бу қатъий стратегик тафаккур демакдир. Бу рақибнинг кейинги ҳаракатини у ҳам худди шундай қилаётганини била туриб, аввалдан кўра билиш санъатидир.
📌 Назариянинг асосий қисми одатий турмуш доноликлари ва соғлом ақлга зиддир, шунинг учун уни ўрганиш дунё тузилиши ва одамларнинг ўзаро таъсири ҳақидаги янгича қарашни шакллантириши мумкин. Бу фанни билиш сизга бизнесда ҳам, ҳаётда ҳам муваффақият келтиради.
Муқова: Қаттиқ
Нашриёт: Зукко китобхон
Нарх: 89 000 сўм
Саҳифа: 720 бет
Буюртма учун 👉 asaxiy.uz/u/63b9112b51b86
#жума_хариди
🙂 Сир эмаски, гўзал ахлоқ иймоннинг мустаҳкам таянчи ва ҳақиқатидир. Одамларнинг одоб-ахлоқи, маънавияти қанча юксак бўлса, жамоат ҳам шунча комил бўлади.
Шундан келиб чиқиб, жамиятга нафи тегишини хоҳлаган ҳар бир инсон ўзининг хулқини назоратга олиб, уни яхшилашга ҳаракат қилиши лозим. Ушбу китобдаги маслаҳат ва йўл-йўриқлар эса бу борада яхши йўлбошчи бўла олади.
🎁 Гўзал ахлоқ соҳиби бўлишини истаганларингизга ҳадя қилинг.
Буюртма учун 👉 asaxiy.uz/u/63b7d093868e7
📖 Kitob oʻqish uchun qancha vaqt sarflagan maʼqul? Koʻp oʻqishning ham zarari bormi?
Videoni tomosha qiling va batafsil bilib oling💁🏻♀️
@asaxiybooks
Bu tavsiya ham yoqishiga ishonamiz😉
🦠 “Yuqumlilik” — 60 000 so‘m
📃 “Bir varaqli marketing reja” — 70 000 so‘m
@asaxiybooks
“Asaxiy Books” да навбатдаги ваканция.
Китобларга саҳифаловчи излаяпмиз.
Талаблар:
- Китоб саҳифалаш тажрибаси;
- Adobe Indesign ва Photoshop’да ишлаш кӯникмаси;
- Имлони яхши билиш
Филология ёки дизайн йўналишларида таҳсили борларга афзаллик берилади.
Иш ҳақи келишув асосида.
CV ни қуйидаги электрон почтага жўнатиш керак:
asaxiyb@gmail.com