❓ Olim bo’lish osonmi? Olim tarbiyalash-chi?
❓ Ilm-fanda yutuqqa erishish hamda kashfiyotlar qilishda qanday raqobat, to’siqlar, imkoniyatlar va qiziqarli jarayonlar bo’ladi?
❓ Nahot davosiz kasalliklar, saraton va viruslar gen-tahrirlash orqali yo’q qilinishi mumkin?
Shu va boshqa savollarga javobni “Kod buzar” kitobidan olishingiz mumkin. Kitob haqida batafsil videoda bilib oling 🎬
@asaxiybooks
Ayol quvvati, maqsadi, kayfiyati ijobiy boʻlsa, oila tinch va farovon, xonadon nurli, fayzli boʻladi.
🌸 Chiroyli amallar hech qachon yoʻq boʻlib ketmaydi, balki amallar tarozisida abadiy qoladi. Ushbu kundalik esa shunday xayrli amallaringizda siz bilan yonma-yon turuvchi sevimli daftaringiz boʻlishiga umid qilamiz.
Narx: 35 000 soʻm
Sahifa: 54 bet
Buyurtma uchun: asaxiy.uz/u/6496952c27ea7
#жума_хариди
Аҳмаджон Бойқобилов: Нажотбахш дуолар
🤲 Ушбу китобда Қуръони Каримда келган мустажоб Қуръоний дуолар, Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак дуолари ҳамда мўмин-мусулмонларнинг кундалик ҳаётида керак бўладиган энг зарур дуолар қисқа ва лўнда қилиб жамланган. Шунингдек, китобга ҳаж ва умра ибодатида ўқиладиган дуолар ҳам кирилган.
Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Матбаачи
Нарх: 29 000 сўм
Саҳифа: 144 бет
Буюртма учун: asaxiy.uz/u/64952fcab072b
Yana kimda shunday?
😇 — menda
🤓 — hamma kitobni shunday o‘qiyman
🌚 — detektiv janrda kitob o‘qimayman
@asaxiybooks
#китобдан_парча
Камтарона тушлик – бир чўмичдан суюқ ёвғон шўрва, кўринишидан лой бўлагига ўхшаш арпали бўтқа ва илиқ чойдан сўнг Ютаро Тода Смидович билан дераза тагидаги девор томонга ўтишди, анархист поручикка йўл-йўриқлар бера бошлади.
— Энди сени “тузлаш” учун яна бирор ҳафта ўз ҳолингга ташлаб қўйишади, сўнг яна сўроққа чақиришади. Бу вақт давомида сен жиноятинг учун тавба қилишинг ва агар ўжарлик қилсанг, отиб ташлашларини фаҳмлашинг лозим. Лекин биз реалистлармиз ва бўлаётган воқеликка ҳушёрлик билан қарашимиз керак. Шунинг учун, тахминимча, сени барибир отиб ташлашади. Қайси давлат, у сохта бўлган тақдирда ҳам, ўз ичидаги жосусга тоқат қилиб тура олади? Бизда инсон ҳаётининг унчалик қадри юқ, битта кўп ё битта кам, умумий статистикада бу деярли акс этмайди.
Смидовичнинг ушбу сўзларидан поручикнинг эти музлаб кетар, лекин хотиржамликни сақлашга уринарди. Ким ҳам ўлгиси келади, айниқса, йигирма олти ёшида- я!
— Энди савол, давом этди анархист таралмаган сочларини силкитиб. — Сен ўз айбингни бўйнингга олиб, терговга ёрдам бермоқчимисан ёки сўзингда туриб оласанми?
Ютаро Тода чин кўнгилдан ҳайрон бўлди.
— Ахир қилмаган ишимни қандай тан олишим керак?
— Демак, ўзингникида туриб оласан, хулоса ясади Смидович. — Унда сценарий куйидагича давом этади. Ишингни иккита терговчи олиб боради. Бири сенга бақиради, пўписа қилади, ерга уради ва ҳақоратлайди. Бунақаси билан аллақачон учрашиб бўлдинг. Сенда унга нисбатан нафрат пайдо бўлди ва фикрингда туриб оласан. Бошқаси келадида, мулойим гаплашади, сенга хайрихоҳлик билдиради, юмшоқ ва меҳрибон кўринади, унга ишонч билдирасан ва кўнглингни очасан. Бошқача айтганда, жосуслигингни тан оласан.
Бу қармоқдан эҳтиёт бўл. Иккала терговчи ҳам бир хил, иккаловининг ҳам мақсади — жиноий фаолиятингни фош қилиш ва сени деворга турғазиш. Уларнинг бир-биридан фарқи арзонгина психологик усулда, холос. ОГПУда бунақа усулга кўп мурожаат қилишади ва, очиғи, юз фоиз кўл келади.
Смидович бироз тин олдида, кўзларини камера бўйлаб югуртирди. Маҳкумлар ўз иши билан банд эдилар. Кимдир ухлар, кимлардир худди уларга ўхшаб гуруҳга бўлинган, ўзлари ҳақида паст овозда сўзлашардилар. Кимдир шахмат ўйнар, яна биров шахмат майдонида бўлаётган жангни кузатар, иродаси заиф кишилар ҳам бор эдики, уларнинг руҳи тушиб кетган, ўз ҳаётларини сақлаб қолиш учун нимани тан олишга тўғри келса, шунга тайёр турардилар. Бунақалар ўзини камеранинг у бурчагидан бу бурчагига урар, тинчини йўқотган ва бошқаларга хам ҳаловат беришмасди.
— Агар яна сўзингда туриб оладиган бўлсанг, давом этди анархист, — унда бир кишилик камерага тикишади ва жисмоний таъсир орқали руҳий босим ўтказишади. Лекин бунисини бир амалларсан, фақат “гап овловчи ўрдак” дан қўрққин.
Поручик “устоз”ига тушунмагандек тикилди.
Давоми 👉 Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари
👨💻 Turkiyada yumshoq va sifatli muqovada chop etilgan “Kod Buzar. Jennifer Daudna, gen tahrirlash va insoniyat kelajagi” kitobini video orqali virtual varaqlab koʻring.
@asaxiybooks
👨💻 Уолтер Айзексон: Код Бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги
@asaxiybooks
Reytingga koʻra kitobxonlarimiz siyosat, gen-tahrirlash, moliyaviy savodxonlik va odatlarni shakllantirish mavzularida kitoblar mutolaa qilishmoqda. Dolzarb mavzular tomon jiddiy qadam👏
👨💻 Uolter Ayzekson: Kod Buzar. Jennifer Daudna, gen tahrirlash va insoniyat kelajagi
☹️ Daron Ajemo‘g‘li, Jeyms A. Robinson: Mamlakatlar tanazzuli sabablari: qudrat, farovonlik va kambag‘allik manbalari
😳 Jeyms Klir: Atom odatlar
🙌 Devid Bax, Jon Devid Mann: Latte omili. Moliyaviy mustaqillik va erkin hayot sari
😎 Piter Hopkirk: Katta o'yin. Ikki imperiya to'qnashuvi
“Taqdimot boshlanishidan biroz avval” degan video😁
Taqdimot atmosferasi, savol-javoblar va oʻyinlar aks etgan videoni ham tez orada ulashamiz🎬
@asaxiybooks
Dam olish kuniga navbatdagi tavsiya!
📚Bu kitoblar sizni real hayotdan uzoqlashtirib butunlay boshqa hayotni yashab koʻrishga imkon beradi. Madaniy hordiq chiqarishga va dam olish kunini manfaatli oʻtkazishingizga sababchi boʻladi.
Aytgancha, bu ham dam olish kunini unutilmas boʻlishi uchun tavsiya😉.
#жума_хариди
Имом Ғаззолий: Қуръони Каримнинг жавоҳирлари ва дурлари
Имом Ғаззолий бу асари орқали Қуръони Каримнинг зоҳиридан кўра кўпроқ ботиний мазмун моҳиятига, ундаги сиру асрорларга эътиборингизни қаратади. Сизни тафаккурга чорлайди. Муборак Каломуллоҳнинг инсон руҳий камолотидаги ўрнини аниқ мисолларда кўрсатиб беради. Кенг китобхонларга қулай ва янада фойдали бўлиши учун оятларнинг асли, ўқилиши ва таржимаси берилган. Шунингдек, барча сураларнинг QR код шакли илова этилган.
Муқова: Қаттиқ
Саҳифа: 560 бет
Нарх: 109 000 сўм
Буюртма учун: asaxiy.uz/u/648c1e140d1c3
💕 Sevimli kitoblarga hoziroq ega boʻling, pulini boʻlib-boʻlib beraverasiz.
Eng sara oʻzbek va jahon adabiyoti namunalari, turli tillardagi ajoyib kitoblar Asaxiy.uz saytimizda: asaxiy.uz/u/6353d2f2ddf93
“Haole“
Агар Американинг бошқа ерида ўсганида, Женнифер Даудна ўзини ҳамма қатори оддий боладек ҳис қилиши мумкин эди. Аммо Ҳавайининг вулқонлар макони бўлган Катта оролида жойлашган эски шаҳарча – Ҳилода эканида у сарғишдан келган, кўк кўз ва новчалиги сабабли, кейинроқ эслашича, ўзини ”ғайриодатий одамдек“ ҳис қилган. Уни бошқа болалар масхара қиларди, айниқса, ўғил болалар, чунки улардан фарқли ўлароқ Женнифернинг қўлида туклари бор эди. Улар уни ”haole“ деб аташарди, унчалик қўпол эшитилмасада, бу сўз кўпинча маҳаллий бўлмаганларни камситиш учун ишлатилган. Бу унинг кейинчалик шаклланган ёқимли ва мафтункор феъл-атворига бироз эҳтиёткорликни ошно қилди.
Женнифернинг ота боболаридан ўтиб келган оилавий ҳикояга кириб қолган бир воқеада катта бувиларидан бири иштирок этган. У уч ака-ука ва уч опа-сингилнинг бири эди. Бу олтовлоннинг барини мактабга юборишга ота-онанинг қурби етмаган, шунинг учун улар уч қизни юборишга қарор қилишган. Улардан бири Монтанада муаллималик қилган ва кейинги авлодларга ўтиб келган кундаликни сақлаган. Унда бардош, суяклар синиши, оилавий дўкондаги юмушлар ва олд жабҳадаги бошқа курашлар ҳақида ёзилган. “У қўпол, ўжар эди, доим биринчиликка интиларди”, дейди Женнифернинг синглиси Сара. Ўша кундаликни ҳозир у сақламоқда.
Женнифер ҳам катта бувиси каби уч опа-сингилдан бири, лекин унинг ака-укалари йўқ. Катта фарзанд бўлганигами, отаси Мартин Даудна унга ўзгача меҳр билан қарарди, у баъзида ўз болаларини “Женнифер ва қизлар”, деб ҳам атарди. Женнифер 1964 йил, 19 февралда Вашингтонда дунёга келган. У ерда отаси Мудофаа вазирлиги нутқларини ёзарди. У Америка адабиёти профессори бўлишни жуда хоҳларди, шунинг учун рафиқаси, коллежда муаллималик қилувчи Дороти билан Энн-Арборга кўчиб ўтди ва Мичиган университетига ўқишга кирди.
Докторлик даражасини олгач, у ишга жойлашиш учун элликта жойга ариза топширди ва Ҳилодаги Ҳавайи университетидангина таклиф олди. Шундай қилиб, у хотинининг пенсия жамғармасидан 900 доллар қарз олиб, 1971 йил августида, Женнифер 7 ёшлигида оиласини ўша ерга кўчириб кетди.
Кўп ижодкор инсонлар, шу жумладан, мен ҳаётини ҳикоя қилганлар — Леонардо да Винчи, Альберт Эйнштейн, Ҳенри Киссинжер ва Стив Жобс кабилар ўзини жамиятда бегонадек ҳис қилган ҳолда улғайган. Ҳилодаги полинезияликлар орасида ўсган оч малла қизча Даудна ҳам шундай эди. “Мен ҳақиқатан ҳам ёлғиз ва мактабда яккаланиб қолган эдим”, дейди у. Учинчи синфда у ўзини шу қадар бегона ҳис қилар эдики, ҳатто овқат ейишга қийналарди. “Менда овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ ҳар турли муаммолар бор эди, кейинчалик мен буларнинг бари стресс туфайли эканлигини англадим. Болалар мени масхара қилмаган кун йўқ эди”. У китоблардан нажот излаб, ўзига ҳимоя қўрғонини яратди. “Менинг улар ҳеч ҳам тегина олмайдиган ички дунём бор ”, дерди у ўзига.
#китобдан_парча
©️ Уолтер Айзексон: Код Бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги
Давоми 👉 asaxiy.uz/u/6486beb163866
Bugun 23:59gacha qilingan barcha buyurtmalarni yetkazib berish bepul!
🤩 Kitoblar, maishiy texnika, konditsionerlar, gadjet, kosmetika va Asaxiy.uz saytidagi istalgan tovarga buyurtma bering, biz O’zbekistonning istalgan hududiga yetkazib beramiz.
Hoziroq foydalaning 👉 Asaxiy.uz
#янгилик
Адҳам Шарқовий: Набавий тарбия
Ушбу китоб кичик-кичик мақолалардан ташкил топган. Ҳар бири бирор ҳадис ёки набавий воқеага асосланган. Улардан чиқарилган гўзал хулосалар эса, ўқувчи кўнглига илоҳий жило беради.
Масалан, Бадр жангида иштирок этганларнинг гуноҳлари афв этилганини, ҳатто кейинчалик хам Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳотиб ибн Абу Балтаба розияллоху анҳунинг қилмишини кечирганларини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо ҳозир ҳам атрофимизда “бадр” иштирокчилари борлигини, битта айби учун уларнинг “бадр”да қатнашганлик фазилатини унутиб юбораётганимизни ҳам биляпмизми? Албатта, бу гаплар ҳайратланарли. Аммо китобдаги “Бадр” номли мақолани ўқинг, ана унда ҳайратингиз ичингизга сиғмаслиги аниқ! Аслида, китобдаги ҳар бир мақола чексиз ҳайрат ўчоғидир. Набавий тарбия истаганлар учун тавсия этилади.
Муқова: Қаттиқ
Нашриёт: Муҳаррир
Нарх: 55 000 сўм
Саҳифа: 436 бет
Буюртма учун: asaxiy.uz/u/6488299c6b4f6
Bu kitobdan…
Bu kitob mutolaasi irodangizni yanada kuchli qiladi. Hayot beradigan yaxshi kunlarni ham, sinovli kunlarni ham qabul qilish bilimini beradi. Sizni taslim bo’lmaslikka va hayot sinovlariga yengilmay yashashda davom etishga o’rgatadi.
@asaxiybooks
“Kod buzar” kitobi taqdimotidan lavhalar
😊 Jaziramaga qaramay qiziquvchan kitobxonlarimiz taqdimotga kelib bizni xursand qilishdi. Kitoblar, nashriyot, tarjima jarayoni haqidagi savollarga mutaxassislardan javob olib, viktorinada faol boʻlishdi. Kelganlarga rahmat, kelasi taqdimotlarda ham barchangizni kutamiz.
@asaxiybooks
🫰 “Eljernonga atalgan gullar” – klassik ilmiy-fantastik roman boʻlib, sizni aql, sevgi va insoniylik maʼnosi haqida butunlay yangicha fikrlashga majbur qiladi.
Uni chegirma asosida olish imkoniyatini qoʻldan boy bermang!
👉 asaxiy.uz/u/6494311228f72
#yangilik
Mashhur psixoanalist va ijtimoiy faylasuf Erix Fromm millionlab insonlarga sevgi uchun yashirin qobiliyatlarini rivojlantirish orqali boy va samarali hayotga erishishga yordam berdi. Ushbu samimiy kitobda u bu gʻayrioddiy tuygʻu hayotingizning barcha yoʻnalishini qanday oʻzgartirishi mumkinligini koʻrsatib beradi.
Koʻpchilik sevgiga boʻlgan qobiliyatini haqiqatan ham muhim boʻlgan darajada rivojlantira olmaydi — bu yetuklik, oʻz-oʻzini bilish va jasorat bilan birlashtirilgan sevgi. Sevishni oʻrganish, boshqa sanʼatlar singari, amaliyot va diqqatni jamlashni talab qiladi. Hatto boshqa har qanday sanʼatga qaraganda, u chinakam mulohaza va tushunishni talab qiladi.
Fromm bu mumtoz asarida sevgini har tomonlama tadqiq etadi — yolgʻon tushunchalar va yuksak umidlarga botgan ishqiy sevgini emas, balki ota-ona, bolalarga boʻlgan sevgi, oʻzini sevish va Xudoga boʻlgan muhabbatni ham oʻrganadi.
Muqova: Qattiq
Nashriyot: Yangi Asr Avlodi
Narx: 35 000 soʻm
Sahifa: 200 bet
Buyurtma uchun: asaxiy.uz/u/6493d8ab6e844
Қўриқчиларни ким қўриқлайди? — Бу қизиқарли китобни ўқиётганингизда сизни тунда уйқудан қўядиган ушбу савол жавобини “Рақамли Қалъа” мутолаасидан сўнг билиб оласиз.
🤟 Мутолаа учун: asaxiy.uz/u/6492e3a2e443e
🧬 “Kod buzar” kitobi taqdim qilingandan soʻng sizda:
• Gen nima?
• CRISPR nima?
• Jennifer Daudna kim?
• Bu mavzu nima uchun ahamiyatli?
kabi savollar tugʻilgan boʻlishi tabiiy. Biz savollarga javob va boshqa qiziqarli maʼlumotlarni videoda keltirdik. Tomosha qiling va yangi mavzu haqida koʻproq bilib oling.
📹 Videoni sifatli formatda koʻrish: youtu.be/IOEJ3QtqI18
#yangilik
📖 Bolalar uchun ikki tilda yozilgan kitoblar:
• Laymen Frenk Baum: Sehrgar Oz mamlakatida (The Wizard of Oz)
• Artur Konan Doyl: Huvullagan uy (The Empty House )
👍 Kitoblar rasmlar bilan boyitilgan va syujet bolalarga tushunarli tarzda sodda ifodalangan. Taʼtilda farzandlaringiz, uka-singillaringiz zerikib qolmasligi, yangi narsalar oʻrganishi va maroqli dam olishi uchun ajoyib tanlov
Narxi: 25 000 so‘mdan
Buyurtma uchun: asaxiy.uz/u/648ff45a5c569
Taqdimot o’tkaziladigan “Kitob olami”
Barchani kutamiz😇
Transportlar: /channel/asaxiybooks/5445
✨ “Kod buzar” kitobi taqdimoti shu ajoyib joyda boʻladi.
🕚 Sana va vaqti: 18-iyun 11:00
📍Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tuman, Alisher Navoiy koʻchasi, 11A
🚉 Eng yaqin metro bekati: Alisher Navoiy
🚍 Avtobuslar: 28, 44, 46, 68, 89, 91, 115, 155
🚐 Marshrut: 12i, 76m, 88, 110m, 133m, 191m
Sizni kitob haqida suhbat, yutuqli oʻyinlar, maxsus sovgʻa, kofe-breyk va esda qolarli taqdimot kutyapti, biz ham kutamiz🤗 .
Boshqotirma yechish miya faoliyatini yaxshilaydi va eʼtiborli boʻlishga oʻrgatadi. Siz ham shu boshqotirmani ishlab koʻring, nechta farq topganingizni izohlarda yozib qoldiring👇
Читать полностью…Mehmonlarimiz safida sizni ham koʻrishdan xursand boʻlamiz🤗
Manzil: 41.320328,69.262226,16z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.320328!4d69.262226">Alisher Navoiy koʻchasi, 11A (ShakeSpear)
💭 Kuzatuvchilarimizga “Siz nima uchun kitob oʻqiysiz?” deb murojaat qilgan edik, ulardan turfa xil javoblar keldi.
Chindan ham, kitobni har kim turli maqsadda oʻqiydi. Baʼzilar ilm olish, rivojlanish uchun boʻlsa boshqalar reallikdan uzoqlashish va hordiq chiqarish uchun. Muhimi — mutolaadan toʻxtamaslik. Siz ham toʻxtamang🚀
@asaxiybooks
Biografiya yozishni mahorat bilan uddalaydigan muallif Uolter Ayzeksondan navbatdagi kitob ham yoqishiga ishonamiz!
🍏 Uolter Ayzekson: Stiv Jobs
🧬 Uolter Ayzekson: Kod Buzar. Jennifer Daudna, gen tahrirlash va insoniyat kelajagi
@asaxiybooks