attafakkur | Unsorted

Telegram-канал attafakkur - ТАФАККУР

150

@attafakkur

Subscribe to a channel

ТАФАККУР

Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур.
Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур! Залзала 6-7.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Ёшликда эшитганим бир ривоятда ота она шайхнинг хузурига бориб фарзандлари 6 ойлик бўлганини ва бу чақалоққа тарбия беришни қачондан бошлаш кераклигини сўраганларида, шайх тарбия беришни бошлашга 6 ой кеч қолишганини айтади. Бу ривоятни эшитганимда роса таъсирлангандим, аммо ҳеч тушунмагандим қандай қилиб ўзининг исмини ҳам билмайдиган гўдакка тарбия бериш мумкинлигига. Энди тушунганларим: бола гапни тушунмайдиган даражада ёш бўлса ҳам унинг ёнида айтилган гаплар онг остига ёзилиб қолавераркан хатто бола сизни эшитмаётгандек туюлса ҳам ёки қизғин ўйин билан банд бўлса ҳам. Шунинг учун унинг олдида ота она ўзаро бир-бирлари билан жуда эҳтиёт бўлиб муомала қилишлари, оғиздан чиқаётган ҳар бир сўзни ўйлаб, фарзанди ёнида ўта масъулият билан гапириш керак экан. Мен ҳали фарзандга қандай гапириш ҳақида эмас, у бор жойда бошқалар билан қандай гаплашиш ҳақида айтяпман. Чунки бола улғаяр экан унинг шахс сифатида шаклланишида албатта эшитганлари кўрганлари асос бўлади - Қуш уясида кўрганини қилади. Ҳа айнан УЯСИДА кўрганини, кўча кўйда кўрганини эмас. Хуллас фанзанд тарбиялашдан аввал ота она ўзини тарбиялаши керак экан. Бола тарбияси эса у ҳали туғилмасидан анча олдин бошланиши керак экан. Ота туғилажак фарзандларига муносиб она танлаши, уларга ҳалолдан топиб едириши, Аллоҳдан солиҳ фарзанд сўраб дуо қилиши, она эса хомиладорлик даврида Қуръон тиловатини кўпайтириши ва бошқа муҳим амаллар булар ҳаммаси тарбиянинг бошланиши экан.

Турмуш қуриш арафасидаги ёшлар ҳозирдан болангиз тарбияси билан шуғулланишни бошлайверинг. Зеро фарзандингиз улғайиб қандай одам бўлиб етишишига сиз масъулсиз ва охиратда бундан сўраласиз. Шундай экан жавобгарликни ҳозирдан ҳис қилинг.

Аллоҳ зурриётларимизни Ўзининг розилигини олишга сабабчи бўладиган, кўзларимизнинг қувончи қилсин.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Ишлар ҳамиша биз режалаштиргандек кетавермайди. Кўзлаганинг бўлса шукур қил, бўлмаса яна ҳам кўпроқ шукур қил. Чунки Аллоҳ сени сен билмаган ёмонликлардан асраябди. Зеро ҳар нарсани билгувчи Ал Аълимнинг илоҳий Хикматини бизнинг ақлларимиз идрок эта олмайди.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Эй қалб, дийдор кўрмай ғам чекишинг не, ахир Аллоҳни кўриб севмадик-ку...

Читать полностью…

ТАФАККУР

Маҳзун бўлма!

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Аллоҳ таборака ва таъла Моида сурасида парвардигорлари юборган ҳақиқатни англаб кўз ёш тўккан бандаларини васф қилиб шундай марҳамат қилади:
"Улар пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитган пайтларида, унинг ҳақ эканини билганлари сабабли кўзларидан ёш қуйилаётганини кўрасиз." (Моида, 83)

Тафаккур қилиб иймон кўз ёшларини тўкувчилар ҳақида баён қилиб Аллоҳ таоло Исро сурасининг сўнги оятларида шундай деб марҳамат қилади:

"Ва улар: «Эй Пок Парвардигор! Албатта Парвардигоримизнинг ваъдаси адо қилингувчи ваъдадир», дейдилар.
Улар, йиғлаган ҳолларида, юзлари билан йиқилурлар ва у уларнинг хокисорликларини зиёда қилур."

Аллоҳ Ўзи танлаб олган зотларнинг йиғлаши ҳақида эса қуйидаги ояти каримада ҳабар берилади:
"Ана ўшалар, Аллоҳ неъмат берган зотлар Пайғамбарлардан, Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ва Исроил зурриётидан, ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардандир. Уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар." (Марям, 38)
Ушбу оятда йиғлаш Буюк Роббимизга сажда қилиш билан бирга амалга оширилаётган амал сифатида зикр қилинмоқда.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Сўнг ҳазрат Алига қаради:
- Сиздан узр сўрайман, мўминлар амири! - деди.
Ҳазрат Али жуда мамнун бўлдилар. Шурайҳнинг одиллиги, тўғри муносабати ва ўзининг ҳам ҳаққа бўйин эгиши бир кишига ҳидоят эшигини очди.
- Модомики, Исломни қабул этдинг, бу совут менинг сенга ҳадям бўлсин!
Сўнг Шурайҳга қарадилар:
- Адолатга содиқ қолишинг муборак бўлсин! Адолатга боғлиқ қолишинг билан сени табриклайман, - дедилар.
- Мен ҳам адолатга ҳурматингиз учун сизга ташаккур айтаман, мўминлар амири!
Ҳазрат Али янги мусулмон билан ҳакамни қолдириб, ташқарига чикдилар.
Исломни қабул қилган бу одамни хаворижларга қарши Наҳравон жангида ҳазрат Али қўшини сафида жанг қилаётганини кишилар кўрдилар. У жасорат билан шаҳидлик етгунига қадар жанг қилди.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Ва лекин ишончим яшайди абад,
Тоқат топа билинг мени кутишга.
Ёнингизга бир кун келаман албат,
Шунда ҳам сизларни олиб кетишга!

... Орзуга айб йўқ, юрак орзиқар...

Хайрулла Хамидов

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

👉 Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Тушимда машина ҳайдаб кетаётсам, гаи ҳодими тўхтатди. Камарни тақишга улгирмаганимдан қаттиқ афсусланиб, ўзимга-ўзим дакки бериб тўхтадим. Ойнани ёнига келиб "Камар тақмай келяпсиз, яна тезлик ҳам юқори, машинани четга олинг" деди. Энди катта жаримага тушдим, чатоқ бўлди-да, деб ҳудди дунёда бундан оғир ташвиш йўқдай, ич-ичимдан роса сиқилиб йўл четига олдим. Ўша пайтдаги ғамни тасаввур қилаётгандирсиз...
Нимадир бўлди-ю ҳаммаси шошиб у ёқдан бу ёққа юриб қолишди. Шунда ёнимдан тез-тез юриб уларнинг бошлиғи ўтиб қолди ва менга қараб инглиз тилида гапирябди (бу менга шундай табиий туюлябди-ки ҳудди ўзи шундай бўлиши керакдек): "Will you promise not to break the traffic rules again?" (Йўл қоидаларини қайтиб бузмасликка ваъда берасизми?)

Мен ҳам ҳаяжон билан дарров: "Yes, sir!" дебман.

Кейин бошлиқ: "All your accusations are cleared, you're free to go" деса бўладими..
(Ҳамма айблар олиб ташланди, кетишингиз мумкин)

"Thank you VERY much, sir" дедим-да уйғониб кетдим. Турибоқ нимани ўйладим биласиз-ми?

Қиёматда Аллоҳ таоло: "Ҳамма гуноҳларингдан кечдим. Кир жаннатимга" деса-я...

Читать полностью…

ТАФАККУР

Умар розияллоҳу анҳунинг орзулари нима бўлган?

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Луқмон Ҳаким ўғлига айтади: “Эй ўғилчам, ёлғондан сақлан! Чунки, ёлғон динингни бузади, одамлар олдида муруватингни йўққа чиқаради, мартабангни
туширади ва обрўнгни зое қилади, гапирсанг, сени эшитишмайди, сўз айтсанг, сени тасдиқлашмайди. Модомики, шундай экансан, ҳаётда сен учун яхшилик қолмайди. Ишингдаги бу ҳолдан огоҳ бўлишар экан, энди тўғри гапирсанг ҳам, сени муттаҳамга чиқаришади, шаънингни ерга уришади, сен билан ўтиришдан нафратланишади, сирларини сендан махфий тутишади, сени кўрган заҳоти сўздан тўхтайдилар, гапини яширишади, дин ишларида сендан эҳтиёт бўлишади, шахсий ҳолатлари билан боғлиқ ишларда сенга ишонишмайди. Бу дунёда инсонлар олдида шу ҳолатга тушасан, лекин охиратда Аллоҳ таолонинг азоби ва уқубати бундан каттароқдир”.


Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Илм берилмайди, илм олинади. Гап муаллимда эмас, гап илм толибида. Хитойда бир мақол бор, "Шогирд тайёр бўлганида устоз топилади."
Хоҳиш бўлса яхши устозни топса бўлади, муҳими илм олишни истовчи ўқувчи бўлиши керак. Аллоҳ бизни ва фарзандларимизни илмга ташна, илмни олувчилардан қилсин.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Нур. Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. Ўзининг Каломида марҳамат қилиб: “Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир”, дейди. (Нур сураси, 35-оят).

Шунингдек, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларидан биридир. Бу ҳақда Қуръонда марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди”, (Моида сураси, 15-оят).

Яна шу билан бирга у Қуръони каримнинг номларидан биридир. “Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқ нурни нозил қилдик”, (Нисо сураси, 174-оят).
✨✨✨✨✨✨✨
Аллоҳ Нурдир, Қуръонни нур этиб, нур Набийсига нозил этгандир!
✨✨✨✨✨✨✨

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Оқиб кетар замон ичра қафасдаман,
Фойда берар амаллардан абасдаман,
Охири ўлим бўлмиш бу дунёга ҳавасдаман,
Уйғотгил мени ё Роб, балки сўнги нафасдаман.


Мавлоно Ж.Румий.

Тўхтовсиз вақт ичида инсон танаси унга қафасдир. Унда улгириб қолиш лозим бўлган иш - охиратда фойда келтирувчи амаллардан насибадор бўлиб қолиш. Шундай экан охири муқаррар ўлим бўлган бу дунёга ҳавас қилиш тентакликдан ўзга нарса эмас. Ё Роб! Бизни ғафлат уйқусидан уйғотгин, гўзал амаллар соҳиби бўлишга улгуриб қолайлик, балки бу сўнги нафасимиздир.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Фарзанднинг хулқи кўп жиҳатдан тарбияга боғлиқ. Бироқ, бола шахсиятида шундай ўзига хос характерлар ҳам борки уларни тарбия ўзгартирмайди. Булар халқ тилида "ирсий" ёки "генда бор" дейилса керак. Яъни Аллоҳ шундай яратган, уни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Баъзида бир оилада туғилиб, тарбияланган туғишганларнинг характерлари орасидаги фарқни кўрганда ҳайрон қоламиз. Шунинг учун тарбия бериш йўлларини ўйлаш билан бирга бу фарзандни яратган, уни сизга берган Зотдан кўпроқ дуо қилиб сўраш керак экан.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳога дедилар: "Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрган энг ажабли нарсангизни гапириб беринг. Оиша розияллоҳу анҳо бироз сукут қилдилар ва дедилар: "Бир куни кечаси У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Оиша, мени ўз ҳолимга қўйиб бер, Роббимга ибодат қилайин" дедилар. Мен: "Аллоҳга қасамки, сизга ҳамда сизни ҳурсанд қиладиган нарсага яқин бўлишни яхши кўраман" дедим. Кейин У зот ўринларидан турдилар, таҳорат олдилар, намоз ўқий бошладилар. Тўхтамасдан йиғладилар, хатто бағрилари ҳўл бўлиб кетди. Ўтирганларида ҳам шунчалик тўхтамай йиғладиларки, соқоллари ҳам ҳўл бўлиб кетди. Яна йиғлашда давом этавердилар. Охир оқибат ер ҳам нам бўлиб кетди. Шу пайт Билол намозга азон айтгани келди. Қараса, У зот йиғлаяптилар. "Йиғлаяпсизми, эй Аллоҳнинг Расули? Ахир Аллоҳ сизнинг аввалги ва кейинги гуноҳларингизни кечирган-ку?!!" деди. Шунда У зот: "Кўп шукр қилувчи банда бўлмайинми?!! Бу кеча менга бир оят нозил қилинди. Уни ўқиб, тафаккур қилмаган кишига вайл бўлсин" дедиларда "Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир" деб бошланадиган оятни тиловат қилдилар".

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Кунларнинг бирида уйига кириб келган Мавлоно ўғлининг бир бурчакда махзун ва қайғуга ботган ҳолда ўтирганини кўрди. Ёнига келиб ундан бу ҳолининг сабабини сўради. Уғли бир он бошини кўтариб чуқур оҳ тортди ва:
-Хеч нима!-деб жавоб берди. Мавлоно бирор нима демай аста ўғлининг ёнидан узоқлашди ва ташқарига чиқди. Эшик ёнида бўрининг терисидан қилинган пўстин осилиб турарди. Уни устига ёпиниб олган Мавлоно баланд овозда увлай бошлади. Ўғил ташқаридан келаётган овоздан ҳайратланди.
Ташқарига чиқиб, отасини бундай ҳолатда кўргач, беихтиёр кула бошлади. Мавлоно кулгидан тўхтамаган ўғлига шундай деди:
— Қара, болажоним! Дунё дардлари ҳам ҳудди шундайдир. Аслида бўри қалбларга вахшат солувчи хайвон аммо сен бу тери ортида отанг борлигини билганинг учун қўрқмадинг ва кулдинг. Ҳудди шу каби бутун дард-аламлар ортида Роббинг борлигини англа ва Унга ишон! Дард Аллоҳнинг бандасига парда ортидан «Менга яқинлаш!» дейишидир. Дард Аллоҳнинг бандаси қалбида бўлишига сабабдир. Хадиси қудсийда Аллоҳ таоло: «Мен синиқ қалблардаман!» - дея марҳамат қилади. Дард берган Аллоҳнинг шу дард ила сенга яқинлашганини кўрмадингми? Биргина дард ила сенга яқинлашган Аллоҳни билмадингми? У бандасини севдими - дард беради, алам беради токи, «Банда давони ёлғиз Ундан топсин!»
Сени шу қадар севгувчи Роббингнинг берган дарди оғирлик қилдими?!

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши, то сут елинга қайтгунича, дўзахга кирмайди". Термизий ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳнинг соясидан бошқа ҳеч қандай соя йўқ кунда У зот етти нафар тоифани Ўз соясида соялантиради. Булар: одил раҳбар, Аллоҳ таолонинг ибодатида ўсган йигит, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, У зот йўлида жамланиб, У зот йўлида ажралган икки киши, мансабдор ва чиройли аёл (зинога) чақирганда, "мен Аллоҳдан қўрқаман" деган киши, ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши ҳамда кимсасиз жойда Аллоҳни зикр қилиб, икки кўзидан ёш тўккан киши". Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга Қуръон ўқиб бер" дедилар. Мен: "Қуръон сизга нозил қилинган бўлса-ю, мен ўқиб берайми?" дедим. У зот: "Ўзимдан бошқа кишидан Қуръонни эшитишни ёқтираман" дедилар. Шунда мен У зотга Нисо сурасидан ўқиб бердим. "Ҳар бир умматдан (ўз пайғамбарини) гувоҳ сифатида келтирганимизда ва Сизни (эй, Муҳаммад!) уларга гувоҳ қилиб келтирганимизда, (уларнинг ҳоли) не кечур?!" оятига етганимда, "Ҳозирча шу етади" дедилар. У зотга ўгирилиб қарасам икки кўзларидан ёш дув-дув тўкиляпти". Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Тафаккур, зикр, Аллоҳдан қўрқув, хато, гуноҳ ва исёнлар учун тўкилган бир томчи кўз ёшининг инсон қалбига нақадар муҳаббат, ҳаяжон ва нурли бир ғалаён бериши фақат қалб аҳлигагина маълум...
Инсон булбул мисоли ишқли ва савдолидир. Аллоҳга, Росулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), валий, олим ва шаҳидларга муҳаббати бор. Аллоҳнинг раҳматини умид қилиб, азобидан қўрқади. Нафс ва шайтон каби, адашган ва шафқатсиз душманлар ҳар он уни залолат ва оташ томон тортадилар. Инсон ожизлигини ва Роббига сиғинишини кўз ёшлари билан ифода қилади. Кўз ёши ожизликка ишорадир. Ожизлик эса бандаликдир. Яъни, Роббининг азамати қаршисида ожизлигини эътироф этиши, кибр ва ғурурдан халос булиши демакдир.
Кўз ёши қўрқув ва тафаккурдан келса, инсонга олийлик ва маънавий юксаклик бахш этади.
Ҳар турли ибодатнинг ичига фасод солган нафс ва шайтон йиғига ҳам аралашса-чи?.., Йиғига риё ва сумъа аралашса-чи?
Севикли Пайғамбаримиз ҳам ёш тўкканлар. Фақат Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) яширин йиғлаганлар. Яширин йиғлашни тавсия этганлар. Чунки, ошкора йиғига кишининг нафси аралашиши мумкин.
Шу сабабли Аллоҳнинг дўстлари ўз асарларида ошкора йиғидан ман қилганлар. Кечанинг ярмида
танхолик ҳолатида истиснолик кўрсатганлар.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Куфа бозорини айланган ҳазрат Али ибн Абу Толиб (р.а.) бир сотувчининг олдида тўхтадилар:
- Бу зирҳ (совут)ни кимдан ва қаердан олдингиз? - дедилар.
- Бу менга тегишли, сотиш учун олиб келдим.
- Аминмисан, ҳақиқатда сенинг зирҳингми?
- Албатта, аминман.
- Бу зирҳ меники десам, нима дейсан?
- Бунга ҳақинг йўқ, дейман. Ҳеч ким мендан молимни қандай топганимни, кимдан олганимни сўрамайди.
- Аммо у мол сенга оид булмаса, менинг сўрашrа ҳақим бўлиши керак. Қолаверса, мен мўминлар амириман. Шубҳаланганимни суриштиришга ва текширишга ҳаққим бор.
-Мўминлар амири бўлсанг ҳам, совутни ноҳақ, зўравонлик билан қўлимдан ололмайсан. Ҳозир зирҳ менинг қўлимда. Англашимча, эндиги иш қозининг ҳузурига чиқмоқ ва у чиқарадиган ҳукмга рози бўлмоқдир.
- Яхши айтдинг. Марҳамат қил, бирга борайлик.
Совутни олиб, Шурайҳ қози ҳузурига кетишди.
Сотувчи мусулмон эмасди. Зиммат аҳлидан эди. У кишининг журъат билан: «Мўминларнинг амири бўлсанг-да, қўлимдаги зирҳни куч билан ололмайсан», дея олиши йиллар бўйи татбиқ этилиб келаётган адолатга ишончини англатмоқда эди. Ислом келтирган ва ҳазрат Пайғамбар (солаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бери давлат раҳбарлари татбиқ этиб келаётган адолат эди.
Давлатнинг бошқарув тамойили Исломга кирмаган ва «Аҳли зиммат» бўлган одамларга ҳам шундай ишонч берганди. Киши Исломни қабул қилмагани ҳолда мўминлар амири билан тенг шартлар остида муҳокама этилишига ишонмоқда эди.
Ҳазрат Алига келсак, мусулмон бўлмаган бир ватандошнинг ҳатто халифа билан даъволашадиган даражада маданий жасоратга эга бўлгани туфайли бахтиёрлик ҳис этардилар. Зирҳ ўзиники эканига шубҳаси йўқ. Ҳақ жойида қарор топади, зирҳ яна эгасига қайтарилади.

Ҳазрат Али даъво этган одам билан Шурайҳ ҳузурига қараб илгарилай бошладилар. Маҳкамага яқинлашгач, ҳалиги киши андишалана бошлади, улуғ раҳбар ғайримуслим киши билан муҳокама этилмоқ учун келади-ю даъвосидан шунчаки кечиб, қайтиб кетармиди, қозини ҳам унинг ўзи тайин этган бўлса?! Даъво бошланмасдан келадиган ҳолгa борган эдиямки, Шурайҳ иккисини ҳам ёнма-ён ўтирмоққа ишора этди.
- Даъвонгиз нима?! – деди
- Менинг бу одамга даъвойим бор, - дедилар ҳазрат Али.
- У ҳолда биринчи сўзлашга ҳақингиз бор. Марҳамат, мақсадингизни айтинг.
- Сиффин жанги учун йўлга чиққандик. Бир жойда дам олдик. У ердан жўнаётганимизда совутимни туяга юклаганимни биламан. Туни билан йўл юрдик, тонг отиб атроф ёришгач, туямнинг устида совутим йўқлигини кўрдим. Ҳали бозорда айланиб зирҳимни кўрдим ва танидим. Совут меники, бу одам топиб олган бўлса керак, дейман.
Шурайҳ сотувчига қаради.
- Энди сизни эшитайлик. Нима демоқчисиз? - деди.
- Нима дейишим мумкин. Зирҳ менинг қўлимда ва менга тегишли. Мен бу зирҳнинг менга оидлигини исботлашга мажбур эмасман.
- Севимли Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Далил келтириш даъво қилаётганга тушади. Келтиролмаса даъво этилган ва инкор этган киши қасам ичади», дейдилар. Бу вазиятда зирҳ ростдан сизга оидлигига икки шоҳид келтиришингиз керак бўлади, - деди.
- Ўғлим Ҳасанни ва хизматчим Қамбарни гувоҳ сифатида олиб келишим мумкин.
Шурайҳ эътироз этди:
- Мўминлар амири! Лекин биз бу мақомда Ҳасаннинг гувоҳлигини қабул қилолмаймиз. Ўғлининг отага гувоҳ бўлолмаслигини сиз ҳам биласиз.
Ҳазрат Али сотувчига қарадилар:
- Менинг бошқа гувоҳим йўқ. Сенинг қасам ичишингни эса истамайман, энди эса ўша совутга соҳиб бўлишинг мумкин, - дедилар.
Қози билан ҳазрат Али oрасидаги қизиқарли мулоқотни ҳайрат билан кузатиб турган сотувчининг кўзлари ёшланди.
- Эй амиралмўминин! Сизнинг яна бир гувоҳингиз бор. У менман. Бу зирҳ менга тегишли эмаслигини ва уни йўлда топганимни эътироф этаман. Марҳамат, олинг, зирҳ ҳақиқатдан ҳам сизники, - деди ва Шурайҳга қаради,- дунёдаги энг буюк давлат бошлиғи менинг ёнимда туриб, ҳакамнинг қаршисида муҳокама этилмоққа розидурлар. Ҳакам y зотни ҳақсиз санамоқда, ўғлининг шоҳидлигини қабул қилмаяпти. Давлат бошлиғи эса, ўзи ҳақли эканини кўра била туриб, ҳукмга бўйин эгмокда. Муҳтарам ҳакам, мен сизни бу ҳолга келтирган динингизга кирмоқ истайман. Илтимос, мусулмон бўлишим учун нима қилишим зарурлигини ўргатингиз.

Читать полностью…

ТАФАККУР

МОЗИЙГА САФАР

Орзуга айб йўқ, юрак орзиқар,
Недандир излайди юпанчу роҳат.
Во дариғ, ўтмишга қилинган сафар
Саёҳатлар ичра энг зўр саёҳат.

Агарда қўлимда бўлсайди имкон,
Турли даврларни йўқлаб келардим.
Ўзгармаса ҳамки аслида замон,
Мозийни бугундан фарқлаб келардим.

Аввало энг олис санага кўчиб,
Одам ва Ҳаввони топардим тамом.
Биринчи бобомнинг ёнига бориб,
Мавжудот номидан берардим салом.

Силардим покиза, маъюс юзларин,
Солиштирар эдим юзларим билан.
Ризвон боғларини кўрган кўзларин
Кўрардим мен-да ўз кўзларим билан.

Ўтиб сўнг ўрмонлар, боғу роғ, чўлдан,
Илк қатл жойига етиб ҳам келсам.
Қайтаролсам-да уни бу йўлдан –
Қобилга Хобилни ўлдирманг, десам.

Аммо ўлдирилар Одамнинг ўғли,
Тош туша бошлайди қоралашишга.
Тушунтириб қўяр Одамнинг ўғли
Ҳаққим йўқлигини аралашишга.

Кетаман чор-ночор, билмай қай томон,
Бирдан сув босади заминни бепой.
Оломон ичида йиғлайман ёмон:
“Нуҳнинг кемасидан олиб беринг жой!”

Парчаланиб кетар жами орзулар,
Кўз илғаб ололмас бирон соҳилни.
Отаси ялиниб қайтармоқ бўлар
Тоққа қочаётган нодон ўғилни.

Қочаман мозийнинг бошқа ерига,
Топгани бир зотни дил оҳим билан.
Инсоният учун сўраб барака,
Бутни синдираман Иброҳим билан.

Тинглайман ул зотдан кўҳна сабоқни,
Синов юракларни эзғилаган чоғ.
Не тонгким, қўлимда сўйласа ҳақни
Исмоил бобомни сўймаган пичоқ?!

Сўнг беркиниб Лутнинг уйига кирсам,
Топсам ўз шаънини яширганларни.
Ер билан бир бўлиб кетганин кўрсам
Эрлик шаънига доғ туширганларни.

Қанийди мозийнинг сирини англаб,
Сулаймон тахтида топсам ҳаловат.
Довуднинг ёқимли овозин тинглаб,
Ухласам бир зумга, бу не саодат?!

Дилга нур улашиб илоҳий очун,
Дармон қуршаб олса гўзал танини –
Кўрсам бемор Айюб бобомизни чин
Сабр-ла батамом тузалганини.

Майли-да, қўймаса мозий мени тинч,
Чоҳга улоқтириб устимдан кулса.
Бу – буюк мадраса, зиндон эмас ҳеч,
Агар Юсуф менга ҳамхона бўлса.

Яна билдираман ажиб тилакни,
У доим ортимдан бир соя эди:
Яъқубнинг кўзини очган кўйлакни
Бир марта ҳидласам кифоя эди.

Маъюс нигоҳимдан таралар нидо,
Риёзат дастиндан қурийди силла.
Қанийди, ёронлар, балиқ қорнида
Юнус билан бирга ўтирсак чилла?!

Кўзимда уйғониб асрий қувватим,
Тупурсам дунёнинг яллоларига.
Бу буюк сабоқни алишмас эдим
Доронинг қасрию тиллоларига.

Кўрсам, оҳ, қанийди бир зум, бир нафас
Буюк Нил ўртадан бўлинганини.
Калим каломида лаънатланган кас
Сув остида йиғлаб ялинганини.

“Наф йўқ, деб айтардим, ушбу ишингдан,
Терс юриб бўлгансан ҳув ўша кеча.
Чириб ҳам кетмайсан... шу кетишингда
Борасан Лондоннинг музейигача!”

Сўнг кулиб қарардим ҳаворийларга,
Айтиб келажакнинг расомаслигин.
Қичқириб қолардим насронийларга
Михга тортилган зот Ийсомаслигин:

“Ишонмасангиз гар кўзига қаранг,
Унда на шафқат бор, на чин мурувват.
Қайтиб келганида Ийсодан сўранг,
Қуръон жавобини беради албат!”

Йўқ, тарих барибир ўз ишин қилар,
Улар аҳмоқона адашадилар.
То ўзи қайтадан тушмагунича,
Уни “Раб ўғли” деб аташадилар.

Йиғлаб шўр кўзларим шишиб кетганда,
Ёғилар олисдан таърифи йўқ нур.
Овоз келар бирдан: “Уйғон, хей банда,
Вақтинг келиб қолди... кел, ўрнингдан тур!”

Замонларнинг буюк замонасида
Асло кўрилмаган чирой кўраман.
Еттинчи асрнинг остонасида
Ёронлар, тўхтамай йиғлайвераман.

Ўтмиш ҳам жим боқар, келажак – абас,
Ҳар ёндан таралар мушк ила анбар.
Тошлар тилга кириб, ҳамд айтар чўп, хас,
Меҳробга чиқади сўнгги Пайғамбар!

Ризвон боғларидан майин ел есар,
Таъриф топилмайди бу нурли кунга.
Тарих орзу қилар, унга интилар,
Келажак қайтмоқни истайди унга.

Сўзлайди сўнгги бор инсонга само,
Қуёш эркалайди расулнинг пойин.
Ҳа, мен топгандекман даврлар аро
Мозий ва келажак кесишган жойин.

Исбот айлаш учун садоқатимни
Қурайш тупроғини аста ўпаман.
Буткул тўхтатаман саёҳатимни,
Зотан, яхшисини қайдан топаман?!

Қайтар чоғим мени ўстирган кунга,
Юрагим қаърида порлар ғалаён:
“Қайтма, у ерларда не керак сенга,
Бошқа жойда тугал бахтлимас инсон!”

Термулиб қоламан ўз замонимга,
Оғрийди озурда бўлиб танда жон.
Мени интиқ кутган хонадонимга
Қайтиб келмасам гар, сўкманг, Отажон!

Онажон, кечиринг ғўр ўғлингизни,
Сизга ҳеч ўғиллик қилолмаяпти.
Овутгани лоқал зор кўнглингизни
Еттинчи асрдан келолмаяпти.

Читать полностью…

ТАФАККУР

Бўлган воқеа.

Абдусамад акани кўпчилик танийди, ўша кўчани бошидаги, катта йўлни бўйидаги қассоб. Кун тиккага келиб қуёш олам жахонни ёндиргудек тоблаётган махал пешиндан қайтган Абдусамад акани, шогирди Бобурнинг тушликка кетиш олдидан уни ҳақдорлар излаб келгани ва телефонига кўп қўнғироқ бўлгани ҳақидаги "шум" хабари баттар иссиғини оширгандай бўлди.
Қассобхонаси салқин бўлишига қарамай, ҳозир ичи ёняпти, кечгача нақд 10 миллионни тайёрлаб қўйиши керак. Бирдан бир умиди бўлган насия дафтарни қўлга олиб титкилар экан, ўйлай бошлади:
Айюб повур уч кун сўраган қийин 1млн, Шокир қиз чиқарган бир ҳафтада қайтарсаям 2млн; Нуричи телфонини ҳам олмайди 1,5 млн; Тошканга кетган сонникини берармикин Шоҳобиддин 7млн; маҳалланики энг кўпи Шокир, Усмон тоға, Ғаниш уста... сизлар тўй қиласизлар-у... уёғига тилини тишлади, ўзини бошқаролмаётганини сезди.
Бугун қушхонадан чиққан новвосни кўзига кўзи тушди (калла почасига), гапида давом этди:
-Сенчи, сен нега мўлжалимдан паст чиқдинг? Ўзи эганг айтдия "тиригича тортволинг"-деб, ҳаҳ, туришингга!
Шу орада кулранг "Нексия" дўкон олдига қайрилиб тўхтади, эгаси кўзига иссиқ кўринди, бу анави уч-тўрт сафардан бери 2кг биқин олиб кетаётган жуссаси кичик, пастдаккина йигит.
-Ассаломуалейкум, қассоб ака.
-Ваалейкумассалом, келинг, ука!
....
Доимий муомаладан сўнг:
-Ака, доимгидан кўпроқ бўлсин тўрт кило қила қолинг шу сафар.
-Ҳўпда!
-Насия ёзадиган темир дафтариз бордир-а?
Абдусамаднинг бошига болтанинг кети билан ургандек оғриқ турди..
Ўзи шунақалар камайиб қолди деб юргандим-а, мижоз бўлгандай бир-икки келасанларда кейин, пақ! Ичимга кирволдингда, эҳҳе ўзи шунчаси етмаганмиди. Эй худо, нималар бўляптия, товба деб ичидаги тилига чиқиб:
-Хуух, худога шукур! Бор!-дейиш бўлди.
Ҳаридор ҳам бўш келмай:
-Олингчи!
-Қанчасини?-деди озгина аввал титкан сирти сунъий тери қопланган, ёғланиб кетган қалин дафтарни узатаркан қассоб.
Шу орада ҳаридор дафтарни тортиб олиб, варақлай бошлади.
Маҳаллага яқинда кўчиб келган бу йигит энди қассобни ғашини келтира бошлади, гўштни неча марта салафанлагани эътиборидан қочди, қора пакет ҳудди пиёз пўстидек кўриниб кетди.
Ҳаридор чўнтагидан анчагина доллар чиқариб дафтарга қистириб деди:
-Насия қилган, қийналган оилаларни насиясини ўчирарсиз, сизни сўрадим кўпчилик ҳалоллигингизни айтди, ишонаман сизга, яна келаман- деб, олган гўштига алоҳида тўлаб жўнаб кетди.
Абдусамад аканинг вужудидан совуқ тер чиқа бошлади, кўзидаги ёшини қўлига томгач сезди, ёшлар ҳудди тердек дуввуллаб чиқарди.
Ўйлари чалкашиб тилига келган сўз шу бўлди:
-Аллоҳим кечир...

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Оятул Курсийнинг луғавий мўжизалари.

👉 Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Шаъбий деди: “Ростгўйлик сенга зарар етказишини билган ўринда ҳам уни лозим тут. (Негаки, зарар бўлиб кўринаётган) ростлик, аслида
сенга фойда келтиради. Сенга нафи тегадиган ўринда
ҳам ёлғондан сақлан. Чунки (манфаатли бўлиб туюлаётган) ёлғон, аслида сенга зарар беради”.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

“Жума куни менга кўп салавот айтинг, салавотларингиз менга кўрсатилади”. ( Абу Довуд, 2041-ҳадис)

“Жума куни менга ким салавот айтса, албатта, менга кўрсатилади”. (Абу Довуд, 2047-ҳадис)

Али розияллоҳу анҳу:
“Муҳаммад (с.а.в.) ва у зотнинг аҳлига салавот айтилмагунча барча дуолар тўсиладир”, –деган.

Умар розияллоҳу анҳу:
“То пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмагунингча, дуолар осмон ва ер ўртасида тўхтаб қолади ва ҳеч нарса кўтарилмайди”,– деган.

Шайх Абу Сулаймон Дороний раҳматуллоҳи алайҳ:
“Агар Аллоҳдан бирор эҳтиёжингни сўрасанг, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдан бошла, сўнг хоҳлаган дуойингни қил, сўнг яна у зотга салавот айтиш билан тамомла. Аллоҳ таоло ўз фазли карами билан икки салавотни қабул этиб ва уларнинг орасидаги нарса (дуо)ни қабул этмасликдан Улуғдир”, – деган.

Аллоҳим, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига салавот бўлсин, худди шунингдек, Иброҳимга ва Иброҳимнинг оиласига салавот бўлсин, албатта, Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан.

Аллоҳим, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига баракот бўлсин, худди шунингдек, Иброҳим ва унинг оиласига баракот бўлсин, албатта, сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан.

Аллоҳим, кимлардир эслаганда, ҳар гал унга салавотинг бўлсин, ғофиллар уни эсламаса ҳам, унга салавот бўлсин ва жуда кўп саломлар бўлсин.

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

"Нур устига нур..." [Нур, 35]

Тафаккур

Читать полностью…

ТАФАККУР

Шайх Ал-Шааровийдан уйланаётган ўғлига нима деб маслаҳат бергани ҳақида сўрадилар.
Унинг жавоби:
"Ўғлим, бу аёл отасини, онасини, ака-ука опа-сингилларини ташлаб сеники бўлиш учун келди. Шундоқ экан, сен аёлинг учун уларнинг ҳаммаси бўл.."

Тафаккур

Читать полностью…
Subscribe to a channel