Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаннатда Райён деб аталадиган бир эшик бўлиб, ундан қиёмат куни рўзадорлар кирадилар. Ундан рўзадорлардан бошқа ҳеч ким кирмайди. «Рўзадорлар қани?» – дейилганда улар ўринларидан турадилар. У эшикдан улардан ўзга ҳеч ким кирмайди. Киришгандан сўнг эшик беркитилиб, ундан бошқа бирон киши кирмайди» (Муттафақун алайҳ).
@attafakkur
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар қандай саҳарлик таоми баракадир. Сизлардан бирингиз гарчи бир қултум сув билан саҳарлик қилса-да, саҳарликни тарк қилманглар! Чунки Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтиб туради» (Имом Аҳмад ривояти).
@attafakkur
"Эй, иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар.
Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз.
Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни жаннатдан остидан анҳорлар оқиб турган олиймақом жойларга жойлаштирурмиз. У ерда абадий қолурлар. Амал қилгувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!"
(Анкабут 56-58)
@attafakkur
Муҳаббат - суюкли пайғамбари вафот этганларидан сўнг, муборак исмларини зикр қилишга чидай олмай азон айтишдан бош тортган Билол р.а.нинг кўзларидан оққан ёшдир.
Читать полностью…Инсонлар зулм ёки мусибатга дучор бўлганда айтишадиган бир жумла бор. У Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам алоҳида мақталган. Мўъминнинг гўзал одоби, Аллоҳ уни мусибат билан синаганда унинг Қуръоний сифати эканлиги баён қилинган. Ўша зикр бу حَسْبُنَا اللهُ ونِعْمَ الوَكِيلُ (“Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил”) яъни, Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя ва У қандай ҳам яхши вакил (ҳимоячи)дир.
Ушбу зикр қулоғимизга тез-тез чалиниб туради. Мусулмонлар ушбу зикрни зулм ёки мусибатга учраганда айтишади. Ушбу зикрда мусулмон тили ва дили билан баралла айтганда унинг ҳаёти учун улкан фазл бўлиб, унда алоҳида ўрин эгаллайди. Мўъмин банда шу гапи билан барча ишларини Аллоҳга топширади. Бу зикр билан мазлум золимнинг зулмидан Аллоҳ таолога шикоят қилади. Натижада, Аллоҳ золимниннг ёмонлиги ва макрига кифоя қилади.
Ушбу зикр Қуръоний дуо ва зикр ўлароқ Пайғамбарларнинг суннатларидандир. Хусусан, Иброҳим алайҳиссалом қавмларининг бут ва санамларини синдириб ташлаганларидан кейин қавмлари у зотни оловга ташламоқчи бўлишганда айнан ушбу дуони айтганлар. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Уҳуд ғазотида мушриклар мусулмонларни мағлуб қилганида айнан шу дуони айтганлар.
Мусулмон киши ҳаёти давомида зулмга учраганда айтади. Шунда ушбу зикр қуйидаги маънони ифода қилади: “Албатта Аллоҳ таоло мусулмон киши учун етарли ва кифоя қилувчидир. Ҳамда мўъминнинг ҳамма ҳолатида ҳимоя, эътибор, меҳрибонлик, дуосини ижобат қилиш, ёмонларнинг азиятини даф қилиб, унга яхшилик ва хурсандчилик беришда қандай ҳам яхши вакил.
Ушбу зикрни Оли Имрон сураси 173-ояти шундай марҳамат қилади:
الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
“Уларга одамлар: “Сизларга қарши (ҳужум учун) одамлар (Макка мушриклари лашкар) тўпладилар. Улардан қўрқингиз!” – деганларида, (бу гап) уларнинг иймонларини янада зиёда қилди ва айтдиларки: “Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!”.
“Сизларга қарши (ҳужум учун) одамлар (Макка мушриклари лашкар) тўпладилар…”, дейилганда улар жавоб сифатида фақат ва фақат шу дуони такрорлаб юришди.
Ушбу зикр қисқа бўлишига қарамай, унда мўъминни эътиқодининг буюк қуввати, Аллоҳга нисбатан улкан таваккал, золимларга қарши Аллоҳ таолонинг қудрати ва кучига юксак ишонч бордир.
“Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил”
Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;
Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;
Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;
Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;
Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;
Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;
Унда дунё ва охират саодати мавжуд;
Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;
Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Роббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасининг даражасини кўтаради.
@attafakkur
Ибн Масъуд (р.а.) айтадилар: «Қуръон амал қилиниши учун нозил этилган. Сизлар эса уни ўрганишни амал қилиб олдингизлар. Яқинда шундай қавмлар келадики, улар Қуръонни сув қилиб ичиб юборадилар. (Лекин) улар яхшиларингиз эмас. Илмга амал қилмайдиган олим давони сифатлаган бемор ёки таомларнинг лаззатини сифатлаган оч одам кабидир».
Читать полностью…Ҳасан Басрий (р.а.) айтадилар: «Хоҳлаганингизча илм ўрганинг. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча, Аллоҳ сизга савоб бермайди. Чунки эси пастларнинг ҳиммати ривоятдир, олимларнинг ҳиммати риоят – амал қилишдир».
Читать полностью…Сиррий Сақатий (р.а.) шундай дейдилар: «Зоҳир илмини ўрганишга иштиёқ билан бир киши бирданига ибодат қилиш учун одамлардан ажралиб олди. Ундан бунинг сабабини сўрадим. Айтдики: «Тушимда бир зотни кўрдим. У: «Аллоҳ сени зоеъ қилгур, қачонгача
илмни зоеъ қиласан?» деди. Мен унга: «Мен илмни ёд оляпман», дедим. У эса: «Илмни муҳофаза қилиш унга амал қилиш демакдир», деди. Шундан кейин илм ўрганишни тарк қилиб, амалга юзландим».
@attafakkur
"Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман..." [Бақара 152].
Ҳозир ўзингиз доим кузатадиган, севиб тинглайдиган, жуда яхши кўриб хурмат қиладиган машҳур бир инсонни тасаввур қилинг. Масалан, интернетда доим кузатадиган, бир марта бўлса ҳам кўришишни орзу қиладиган жуда таниқли бири, айтайлик диний олим. У киши минглаб кузатувчилари ичида сиз борлигингиз ҳақида билмайди ҳам. Энди ўша кишига бир кунда юзлаб мактуб келишини билиб туриб, очиб ўқишидан кўра ўқимаслигини англаган ҳолингизда хат ёздингиз, ёки видеоси остига изоҳ қолдирдингиз. Орадан бир неча кун, ҳафта, балки ойлар ўтиб, ўша одам навбатдаги чиқишларидан бирида номингизни тилга олди. Тасаввур қиляпсизми минглаб кузатувчилари орасидан сизни исмингизни айтиб зикр қилди. Нақадар хурсанд бўласиз, ҳаммани олдида сизни эслагани учун ҳам эмас балки уни ҳурмат қиладиган, доим эшитиб юрадиган сиз борлигингизни билганидан...
Аллоҳ таоло муборак оятида "Мени эсла, Мен ҳам сени эслайман" деб марҳамат қилмоқда. Миллиардлар ичра сизнинг исмингизни бутун коинот ва ундаги нарсаларнинг Эгаси зикр қилишини тасаввур қилиб кўринг... Лавхул Махфузда беадад фаришталар ҳузурида номингиз ёзилишини ўйлаб кўринг... Бунинг учун Уни эсланг кифоя, Роббингизни зикр қилинг, У куттирмайди, дарҳол сизни эслайди. Унга томон юрсангиз, У сиз томон югуради. Бу қандай ҳам саодат, бу нақадар бахт...
Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором олур.
@attafakkur
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай бўлганлар?
Жобир ибн Самура р.а. айтадилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пешин намозини ўқидим. Сўнгра у зот ўз аҳллари олдига чиқдилар, мен ҳам бирга чиқдим. У зотни болакайлар қаршилаб чиқишди. Шунда у зот бирма-бир уларнинг юзларини силай бошладилар. Менинг ҳам юзимни силадилар. Қўлларида салқинликни ва атторнинг халтасидан чиқарган қўлида бўладиган хушбўйликни туйдим".
Муслим ривояти.
Тафаккур
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга (сафарда) эдик. (Баъзимиз рўза тутган ва баъзимиз тутмаган бўлиб, кун ниҳоятда иссиқлигидан) кўпчилигимиз кийими билан, (қолганлар эса қўли билан ўзини Куёшдан) пана қилиб келар эрди. (Ниҳоят, бир ерда дам олгани тўхтадик). Шунда рўза тутганлар азбаройи толиққанларидан ҳеч бир иш қилиша олмади, рўза тутмаганлар эса (ўзларининг ва рўза тутганларнинг) туяларини (сув буйига) ҳайдаб бориб суғоришди, ем-хашак беришди, (рўза тутганларга чайлалар қуришди). (Буни кўриб) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўза тутмаганлар бугун (рўза тутганларга хизмат қилиб, кўп) ажру савоблар олишди» - деб марҳамат қилдилар» (Муттафақун алайҳ).
@attafakkur
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирларингиз рўза тутган кунида ёмон-ножуя гапирмасин, бақириб-чақирмасин, мабодо у билан бирон киши жанжаллашса ёки уни ҳақоратласа, икки бор: мен рўзадорман, деб жавоб берсин! Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадор оғзида ўзгарган ҳид Аллоҳ ҳузурида миски анбардан-да хушбўйроқдир. Рўзадорнинг икки хурсандчилиги бор, бири: ифторлик қилган вақтида, яна бири: Парвардигорига рўбарў бўлганда» (Бухорий, 1904).
@attafakkur
Ҳаёти дунёни Рамазон ойидаги мўминнинг бир кунига қиёслаш мумкин.
Ҳеч кимсиз, ёлғиз ўзи қолганида ҳам рўзадор Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, бирор нарса емайди, ташналик қийнаса ҳам бир томчи сув ичмайди, оғиз очиш пайтини кутади. Биладики, кун бир паста ўтади, озгинагина сабр қилса ифторликда унинг учун хурсандчилик бор, ноз неъматлардан истаганича баҳраманд бўлиши мумкин...
Рамазоннинг бир кунидек шувиллаб ўтиб кетадиган бу беш кунлик ҳаётимизда ҳам гуноҳ ишлардан ўзимизни тийиб, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳудуддан чиқмай, ҳудди рўзадор сахарликдан то ифторликгача Унинг розилигини кўзлаб қилгани каби сабр ила яшай олсак, бир кун, ЎША КУН келганида биз ҳам рўзадор ифторликда туядиган хурсандликни балки ундан минг чандон зиёдаси билан туяжакмиз...
Энди бошқа тарафда Аллоҳнинг хос бандалари ҳам бор-ки, улар сал бошқачароқ. Улар ҳам ифторликда хурсанд бўладилар. Аммо уларда бўладиган хурсандчилик куни билан оч ва чанқоқ юрган инсоннинг қорни тўйиш ва чанқоғи қониш сабабидан пайдо бўладиган хурсандчилик эмас, балки рўза ибодатини камчиликларсиз ниҳоясига етказганлик хурсандчилигидир, Аллоҳ рўзани бошидан охиригача гўзал тарзда адо қилишга қодир қилганидан пайдо бўладиган хурсандчиликдир.
Бу бандаларнинг ўлчовлари бўлакча. Улар бу дунёда бир амаллаб сабр қилиб кейин жаннатга кириб олсам дея яшамайдилар. Истаклари жаҳаннам азобидан паноҳ ёки жаннатдаги абадий фароғат эмас... Улар ҳудди Лайлининг висоли умиди билан ёнган Мажнун кабидирлар. Мақсадлари Холиқнинг висолига эришишдир.
Аллоҳ бизларни суюкли ва суювчи бандаларидан айласин. ✨
@attafakkur
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ وَالْعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَىَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ الْبَارِدِ
Аллоҳим, сенинг муҳаббатингни, ва сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини, ҳамда сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сендан сўрайман. Аллоҳим, муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан, ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин.
@attafakkur
Билол розияллоҳу анҳу - илк азонни айтиш шарафига муяссар бўлган зот.
Аллоҳ Элчисининг муаззини. Кимсан ҳазрати Умар «саййидимиз» деган улуғ зот. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эслаганда «Абу Бакр бизнинг саййидимиз, саййидимизни озод қилган» дер эдилар).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур саҳобаларидан.
Аллоҳ Элчисига энг яқин кишилардан, унинг вазири, дўсти, қуллар орасида биринчи бўлиб Исломни қабул қилган ва доим жаннатга эришиш ҳисси билан яшаган зот.
Мусулмон эканини ошкора айтган ва бунинг учун қаттиқ азобланган бири.
Расулуллоҳ билан барча ғазотларда қатнашиб, намозларда азон айтиб, уни зулматдан нурга олиб чиққан, қулликдан озодлик сари элитган ушбу буюк динга ҳар томондан ёрдам бериб, ҳимоя қилиб яшаган зот...
Суюкли пайғамбарини бир умрга йўқотиб қўйгач, энди у ўзининг ширин, ширали, салобатли овозини кўтариб азон айтишдан тўхтаган эди. Чунки азонида «Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ» ни айта бошлаши билан томоғига бир нарса келиб тиқилар, бурунги хотиралар қўзғалиб кетиб, ич-ичидан келган ҳиқиллаш олдида овози қирқилиб қолар, сўзлар давомини кўзидан селдек оқаётган кўз ёшлари айтар эди... ✨
Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор. Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бундан қўрққулик. Чунки Одам шаҳват ортидан гуноҳ қилди, шу сабаб ҳам кечирилди. Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу боисдан лаънатланди.
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ.
@attafakkur
Гул билан суҳбат...
(Инсон шахсиятига мурожаат)
Кўринди бу кеча гулда муножот,
Забони ҳол билан кечди мулоқот.
Дедим: “Эй гул, нечун чеҳранг қизилдир?”
Деди: “Эй қул, юз изҳори кўнгилдир”.
Дедим: “Недан ажаб нозикбадансан?”
Деди: “Дил нозик эрса, найласин тан?!”.
Дедим: “Жисмингда йўқ ғунчангдаги бўй?”
Деди: “Хулқинг оғиздан кўрсатар бўй”.
Дедим: “Баргинг яшил эркан, гўзалдир”,
Деди: “Орзу-умидлардан масалдир”.
Дедим: “Сўлғин кўрингайсан хазонда?”
Деди: “Бу ерга ётмоқдан нишон-да”.
Дедим: “Ҳосилларингни не қиларсан?”
Деди: “Сув ичган ўрнимга тўкарман”.
Дедим: “Узмиш гулингни бир неча ёш?”
Деди: “То лаб очилди, кетди бу бош!”
Дедим: “Борми сенинг бир боғбонинг?”
Деди: “Жисминг турарми, йўқса жонинг?”
Дедим: “Булбул сенга ошиқ экан кўп?”
Деди: “Боғбондир ишқ аҳлига маҳбуб”.
Дедим: “Ҳар япроғинг санъат нишони”,
Деди: “Ҳар бири боғбон достони”.
Дедим: “ Нега боқарсан кўкка доим?”
Деди: “Дил талпинар, айтиб “илоҳим”.
Дедим: “Қанча қуёшдан баҳравар тан?”
Деди: “Ҳар қанча унга юзланарман”.
Дедим: “Ёнингда бу ажриққа не бор?”
Деди: “Тушса назарлар, айлагай кор”.
Дедим: “Нега гўзаллик рамзи сенсан?”
Деди: “Доим табассум суннат эркан”.
Дедим: “Сен қўлма-қўл халқ ичра доим”,
Деди: “Сен ҳам тиконсиз бўл, мулойим”.
Дедим: “Эл юзингга мафтун бўларлар?”
Деди: “Бадбўй эсам, ташлаб кетарлар”.
Дедим: “Эсса шабода тебранарсан?!”
Деди: “Гар тебранолмассан, синарсан!”
Дедим: “Ари асал олгай гулингдан”.
Деди: “Яхши, ёмон бори тилингдан”.
Дедим: “Ҳуснингга ошиқлар саноқсиз”,
Деди: “Ўткинчи ҳусн ишқ(қ)а яроқсиз”.
Дедим: “Қумғоқ нега гул-ғунча очмас?”
Деди: “Бебаҳра сув бирлан кўкармас”.
Дедим: “Меванг йўғ-у, сен серхаридор?”
Деди: “Хушчеҳраликда яхшилик бор”.
Дедим: “Жисмингни юлганни нетарсан?”
Деди: “Илгин ўпиб, атрим сепарман”.
Дедим: Недир ҳаётинг қилди барбод?”
Деди: “Барвақт очилмоқ бўлди, ҳайҳот!”
Дедим: “Қайдансан-у, сўнг қайга кетмоқ?”
Деди: “Туфроғдан-у, туфроққа қайтмоқ”.
Дедим: “Бу ўртада шаънингга не бор?”
Деди: “Гуллик вазифам қилмоқ изҳор”.
Дедим: “Умринг, валекин, унча эрмас”,
Деди: “Бир гул бўлишга етмоғи бас”.
Дедим: “Энди қачон сен-ла кўришмоқ?”
Деди: “Сен-ла кўришмоқ ўрни учмоқ”.
Дедим: “Менга насиҳат айла бир дам”,
Деди: “Туфроғни ёд эт, ожиз одам!”
Дедим: “Менга васият қил, қадрдон”,
Деди: “Қуллик вазифанг, ҳазрат инсон!”
Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
2010.08.15
@attafakkur
كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ ٱلْمَوْتِ ۗ وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ ۖ فَمَن زُحْزِحَ عَنِ ٱلنَّارِ وَأُدْخِلَ ٱلْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ ۗ وَمَا ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَآ إِلَّا مَتَـٰعُ ٱلْغُرُورِ
“Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Ва Қиёмат кунида ҳеч шак-шубҳасиз, ажр-савобларингизни тўлиғича олурсиз. Бас, ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, муҳаққақ ютибди. Бу дунё ҳаёти алдагувчи матоҳдан ўзга нарса эмас”.
[Оли Имрон сураси 185 оят]
@attafakkur
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ила, мунтазам салавот айтиб юришнинг баракоти. Мисрлик доктор Абдурроҳман ал-Киланийнинг ўзи гувоҳ бўлган ақл бовар қилмас каромат ҳақидаги ҳикояси.
Шайх Алижон қори
@attafakkur
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай бўлганлар?
Аиша р.а.дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Аиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У мулойимликни яхши кўради ва мулойимлик учун қўполикка ҳамда ундан бошқага бермаган нарсани беради" дедилар.
Муслим ривояти.
Тафаккур
Доира ва чизиқ ҳеч нарсага қиёс эмас, шунчаки тушуниш мумкин бўлган фикрга бир мисол. Аллоҳнинг мисли йўқ, ўхшаши йўқ эканига иймон келтирамиз.
Тафаккур