audiokoran | Unsorted

Telegram-канал audiokoran - Audiokoran

5660

🌹• Гўзал қироатлар! 🌸• Beautiful Quran recitation ♻ @dusha_amanati 🎧 @Mp3_Quran 👥 Канал хақида Мулохаза учун @dusha_amanati

Subscribe to a channel

Audiokoran

Каҳф суралари тўлиқ ☝️

Читать полностью…

Audiokoran

МАШҲУР ҚОРИЛАР ҚИРОАТИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ

01 ) Ахмад ал-ажмий

02 ) Хар хил қорилар

03 ) Солаҳ ал-ҳашим

04 ) Идрис абкар

05 ) Мишарий рошид

06 ) Ахмад ал-мисбаҳ

07 ) Саъд ғомидий

08 ) Насир ал-қитамий

09 ) Муҳаммад миншавий

10 ) Абдулбосит Абдуссомад

11 ) Алий хузайфий

12 ) Яхё хавва

13 ) Ёсир дусарий

14 ) Абдуррохман ас-судайсий

15 ) Махмуд холил хусорий

16 ) Абдуллоҳ холаф

17 ) Абу бакр аш-шатирий

18 ) Холид муҳанна

19 ) Моҳир ал-муъайқилий

20 ) Муҳаммад миншавий шогирди билан

21 ) Муҳаммад айюб

22 ) Форис аббод

23 ) Ҳоний ар-рифаъий

24 ) Вадиъ ал-аляманий

25 ) Солаҳ бухатир

26 ) Муҳаммад лухайдан

27 ) Холид жалил

28 ) Абдуррохман уъсий

29 ) Абдуррохман аззаҳроний

30 ) Саъуд шурайм

31 ) Ҳазза балуший

32 ) Абдуллоҳ комил

33 ) Холид қахтоний

34 ) Хасан ва хусан қорилар

35 ) Ёсир салама

36 ) Абдуллоҳ басфар

37 ) Оятул курсий ҳар хил қорилардан

38 ) Абдуллоҳ жуҳаний

39 ) Набил рифоъий

40 ) Абдулбосит қори

41 ) Ҳар хил қорилар қироати

42 ) Солаҳ будайр

43 ) Саййид рамазон

44 ) Ғоссан шурбажий

45 ) Ахмад холил

46 ) Абдулбосит Абдуссомад (Мужаввад қироати )

47 ) Каҳф суралари ҳар хил қорилардан

48 ) Мустафа исмоил

49 ) Ахмад нуъайний

50 ) Исми номаълум қори ( Абдуллоҳ қори )

51 ) Махмуд Абдулваҳҳаб

52 ) Мухаммад Ахмад

53 ) Рошид ал-араконий

Читать полностью…

Audiokoran

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз ﷺ нинг энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобаси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг исмлари хақида ихтилоф бор. Тарихчилар : Абдушшамс (қуёшнинг қули) бўлган, Исломга кирганидан кейин Росулуллоҳ ﷺ Абдурроҳман деб ўзгартириб қўйган дейишади. Куняси-Абу Ҳурайра бўлган. Абу Ҳурайра- мушукнинг эгаси дегани. Бир мушуги бўлиб, доим уни елкасида кўтариб юрар эди. Шуни кўриб Росулуллоҳ ﷺ абу ҳурайра деб айтар эди. Баъзида Росулуллоҳ ﷺ эркалатиб- я абал хирр деб қўярди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу асли Давс қабиласидан. Давс бу Яманда. Машхур сахоба Туфайл ибн Омир розияллоҳу анҳунинг қабиласидан бўлади. Туфайл ибн Омир Давснинг саййидларидан , Росулуллоҳ ﷺ Маккадалик даврида Исломга кирган ва ўзининг қабиласига қайтиб бориб , қавмини Исломга даъват қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага хижрий еттинчи йили келади. Пайғамбаримиз ﷺ бу вақтда Хайбар ғазотида бўладилар. Росулуллоҳ ﷺ Хайбарни фатх қилиб келганларидан кейин Пайғамбаримиз ﷺ га байъат беради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага онаси билан бирга келган, отаси хақида тарихда хабар йўқ. Демак отаси мусулмон бўлмаган. Абу Ҳурайра онаси билан бирга хижрат қилган, лекин онаси Мадинага келишганда хам мушрика эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадики : Онамни кўп даъват қилардим, Росулуллоҳ ﷺ нинг ҳадисларини айтардим, онам хеч қулоқ солмас эди. Ҳатто бир куни онамни даъват қилсам, Росулуллоҳ ﷺ хақида шундай гапларни айтдики, мен бу гапларни эшитишни ҳохламас эдим, яъни Росулуллоҳ ﷺ ни хақорат қилди. Бу гаплардан мен йиғлаб юбордим. Кўзимда ёшим билан Росулуллоҳ ﷺ нинг хузурларига бордим. Ва айтдим: Ё Росулуллоҳ ,онамни даъват қилган эдим, онам сиз хақингизда ножўя гапларни айтиб юборди, дуо қилинг Аллоҳ онамни хидоят қилса, дедим. Росулуллоҳ ﷺ Эй Аллоҳим абу Ҳурайранинг онасини Исломга хидоят қил, деб дуо қилдилар. Кейин мен уйга қайтдим. Уйга келсам эшик ичкаридан беркитилган экан, эшикни тақиллатсам онам: Эй абу Ҳурайра кутиб тур , дедилар. Ичкаридан сув овози, яъни ғусл қилаётгани сезилиб турганди. Кутиб турдим, онам эшикни очди бошларига рўмолини ёпиб олганиди.Ичкарига киришим билан, Ашхаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ деб айтди.Бу гапдан кейин кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Бу гал қувонч кўз ёшлари эди. Росулуллоҳ ﷺ нинг дуолари билан Аллоҳ Таоло онамни Исломга хидоят қилди. Яна кўзимда ёш билан Росулуллоҳ ﷺ нинг хузурларига бордимда айтдим: Ё Росулуллоҳ хушхабар, сизнинг дуоингиздан кейин онам Исломга кирди дедим. Росулуллоҳ ﷺ кулиб қўйди. Айтдим: Ё Росулуллоҳ дуо қилинг онам ва менинг хаққимга- барча мўминларни биз яхши кўрайлик ва барча мўминлар бизни яхши кўрсин , дедим. Росулуллоҳ ﷺ дуо қилдилар, деди.
Пайғамбаримиз ﷺ дан энг кўп хадис ривоят қилган еттита сахобалар бор, буларнинг биринчиси абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ дан 5374 та хадис ривоят қилганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ вафот этганларида йигирма етти ёшда эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ билан бор йўғи уч йил бирга бўлган, лекин жуда кўп илмни орқасидан қолдириб кетди., Чунки доим Росулуллоҳ ﷺ билан бирга юрган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу хижрий 58-йили Мадинаи Мунавварада 78 ёшида вафот этган.Бақий қабристонига дафн қилинган.


@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيم


Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ﷺ га салавот ва саломлар бўлсин!

Бугундан бошлаб каналимизда Аллоҳ азза ва жалланинг мадади ила, "Улул - азм" (матонатли элчилар)нинг энг афзали, набий ва расулларнинг сўнггиси, Роббул Оламийннинг ҳабиби ва элчиси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ﷺ нинг муборак ҳаётларига бағишланган "Сийратдан сатрлар" силсилавий дарсларимизни тақдим қиламиз.
Умид қиламизки, Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан сиз имомимиз ва йўлбошчимиз, бутун оламга раҳмат қилиб юборилган севикли пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ нинг сийратларидан - ҳаёт йўлларидан бирмунча бохабар бўласиз.
У Зотнинг шакл - шамойиллари, гўзал ахлоқлари, тавқою ибодатлари, сабру бардоши, асҳобларига, аҳли - оиласига ва қариндош - уруғларига бўлган муносабатлари каби кўплаб маълумотлар билан ошно бўласиз.
Дарҳақиқат, У Зотнинг покиза ҳаётларини ўқиб - ўрганиш, хушсийратларидан намуна олиш, таълимотларига мувофиқ ҳаёт кечириш - инсонни дунёю охиратнинг абадий саодатига эришиши учун ягона восита эканида шак - шубҳа йўқдир.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилганидек:

لَّقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِي رَسُولِ ٱللَّهِ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ لِّمَن كَانَ يَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَ وَذَكَرَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا


"Сизлар учун - Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон - эътиқоди ва ҳулқи атвори)да гўзал намуна бордир."

{ Аҳзоб: 21 оят }

Гуруҳимиз аъзоларидан дарсларимизга эътиборлироқ бўлишингизни сўраб қоламиз! "Сийратдан сатрлар" дарсимизнинг ниҳоясида савол жавоб мусобақасини ташкил қиламиз, иншааллоҳ. Ғолибларга совға саломлар берилади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ушбу дарсларни мўмин - мусулмон биродарларимизнинг иймону - эътиқодлари янада зиёдалашишига сабаб ва дунёю охиратимиз учун манфаатли қилишини сўраймиз!



@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

«если женщина разумная находит праведного мужа, который подходит ей, то она должна стараться снискать его довольство и избегать всего, что обижает его или причиняет ему беспокойство.

потому что, когда она обижает его или делает что-то неприятное для него, он начинает испытывать скуку.

и это остаётся в его душе, и может случиться, что он расстанется с ней, когда представится возможность, или предпочтёт ей другую, и возможно также, что он найдёт замену ей.

в то время как она не найдёт для себя замены ему!

известно, что порой и хорошее может наскучить, так что говорить о неприятном?!».

см: «Ахкаму н-Ниса», 225 с.

Читать полностью…

Audiokoran

Шаввол ойида олти кун рўза тутишнинг фазли


Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари,
пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар
бўлсин.
Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш, ҳадисларда зикр
қилинганидек суннат ҳисобланади.
Абу Айюб разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم
шундай дейдилар: “Ким рамазон рўзасини тутиб, ортидан
шаввол ойидан ҳам олти кун рўза тутса, гуёки бир умр рўза
тутгандек бўлади” (Муслим (1164), Термизий (759), Абу Довуд
(2433) ва Ибн Можа (1716) ривоят қилишган.)
Юқоридаги ҳадисда рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол
ойидан олти кун рўза тутиш фазилати зикр қилинар экан, унинг бир умрлик рўзага тенг келиши айтилади.
Дарҳақиқат, бу фазилатнинг шарҳи Савбон разияллоҳу
анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён қилинган. Унда
Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم шундай дейдилар: “Рамазон рўзаси ўн ойга, ундан
кейинги (шаввол ойида тутилган) олти кунлик рўза икки ойга
тенг келади. Шундай қилиб, иккиси бир йиллик рўзага тенг
келади” (Саҳиҳ. Имом Аҳмад (5/280) ва Ибн Хузайма (2115) ривоят қилишган. Ҳадисни Албоний “Саҳиҳ ал жомеъ”да (3851) саҳиҳ деган.)
Бир ривоятда:
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ ҳар бир яхшилик учун ўн баробар миқдорида яхшилик тайинлади.
Шундай қилиб бир ой рўза тутиш 10 ой рўза тутишдек, олти
кун рўза тутиш эса (60 кун рўза тутишга баробар бўлиб), бир
йилни ташкил этади» (Имом Насоий, Ибн Можа, Абу Шайх «ас-
Саваб». Шайх Албоний саҳиҳ деган).Рамазоннинг 30 кунлик рўзаси, 300 кун кабидир. Шаввол
ойидаги 6 кун эса, 60 кун кабидир. Шунда жами 360 кунга (1 йилга)
тенг.
Аллоҳнинг марҳаматига қарангки, инсон мукаллаф (яъни
балоғат ёшига етиб, шариат аҳкомларини бажаришга мажбур)
бўлганидан бошлаб, то вафот этгунига қадар рамазон рўзаси ва
шаввол ойидан олти кун рўзани қолдирмай тутиб келган бўлса,
гуёки бир умр рўза тутгандек бўлар экан.
Баъзи олимлар бу – шаввол ойининг олти кун рўзасини
суннат эмас, балки бидъат, макруҳ санаганлар.
Эҳтимол бу кишиларга шаввол ойи рўзаси ҳақидаги ҳадислар
етиб бормагандир.
Бу хулоса уларнинг сўзларида ҳам акс этилган: «Менга бирорта салафлардан шаввол рўзаси ҳақида хабар етиб келмади.
Уламолар бу рўзани бидъат бўлиши мумкинлиги ҳавфи сабабли инкор этишди»
(Қаранг:«ал-Муватто» 228).
Баъзи уламолар, бу олимларнинг бундай фикрлашининг сабабини қуйидагича тушунтиади: “Одамлар шаввол ойининг
олти кун рўзасини қолдирмай, маҳкам ушлаганларидан, одамлар бора-бора рамазонни (29) 30 кун эмас 36 кун деб ўйлаб
қолишгандир, шуларга танбеҳ қилиб, бу олти кун рўзани йўқ
(бидъат) деган бўлишлари ҳам мумкун” деб тушунтиради.

Аллоҳ билгувчироқдир!

Бироқ бир масалада илмнинг тўлиқ мавжуд эмаслиги, бу амал
мавжуд эмаслигига далолат қилмайди. Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақидаги ҳадислар саҳиҳдир. Бу ҳадисларга кўпгина
имомлар таянишган. Бу иш суннатдир.


@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

"Рамазон ойининг фазилатлари"

"Хайит байрами одоблари"

Иккинчи қисм:

Салафи солиҳлар Рамазонни охирги кунида асрдан сўнг дуо билан машғул бўлишганлиги муътабар китобларимизда келтирилган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ушбу муборак ойда қилган ибодатларини қабул этишини сўраб дуо - илтижолар қилардилар.

"Ийд ал Фитр" - яъни Рамазон хайити кунига эсон - омон етиб келган ҳар бир мусулмон киши ушбу амалларга эътибор бериши керак.

1) Ҳайит намози учун ғусл қилмоғи лозим, бу суннат амалдир.

2) Тишларни мисвок ёки тиш пастаси билан тозалаб олиш, бу суннат.

3) Чиройли ва озода кийимларни кийиб олишлик, бу суннат.

4) Ҳушбўйлик суртиш, бу суннат.

5) Намозга чиқишдан олдин бирор таом тановил қилиб олиш, бу суннат.

6) Намозга чиқишдан олдин Фитр садақасини бериш.

7) Такбир айтиш, яъни "Аллоҳу акбар" дейиш тушунилади.

8) Ҳайит намозига эртароқ чиқиш, Ийд намози ҳар бир балоғатга етган, соғ - соломат мўминга вожибдир.

9) Намоздан сўнг ота - онани зиёрат қилиш.

10) Аҳли оилага серобчилик яратиш, хонадонда байрам кайфиятини тиклаш керак.

11) Имкон бўлса, уларга совға салом улашиш.

12) Қариндош уруғ, қўни - қўшниларни, бева бечораларни ҳолидан ҳабар олиш.

13) Болажонларга ҳадялар ва ҳайитлик бериш, уларга байрамни шукуҳини кўрсата билиш.

14) Мусулмонларни табриклаш.

15) Аҳли оила ёки биродарлар даврасида (ҳаром ёки маън қилинган нарсаларни аралаштирмасдан) кўнгилхушлик килишлик.

16) Ушбу муборак кунни фақат ўйин кулгу билан эмас, ибодат билан ҳам ўтказишлик керак.


Ушбу кунда қайтарилган ишлар қуйидагилар:

1) Рўза тутиш.

2) Аза - мотам тутиб олиш.

3) Кўчама - кўча "фотихахон"лик қилиб юришлик.

4) Гуноҳ содир қилиш.

5) Одамларга озор бериш, жанжаллашиш.

6) Фисқу - фужур, аҳлоқсизликка ундайдиган шаҳвоний қўшиқлардан эҳтиёт бўлиш.

7) Маст қилувчи ичимликларни ичиш, шовқин - сурон кўтариш.

8) Намозларни қазо қиладиган даражада ўйин кулгуга ёки уйқуга берилиб кетиш.

9) Исрофга йўл қўйиш.

10) Кун бўйи ҳаром ёки макруҳ ўйинлар билан машғул бўлиш.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчамизни Рамазон ойида қилган ибодатларимизни қабул этсин, ажр - савобларни зиёда қилсин, Рамазон хайитини барчамизга муборак қилсин! Амийн!


@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

#Фитр_садақа

ФИТР САДАҚАГА ОИД АҲКОМЛАР.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фитр садақасини рўзадор рамазон ойида қилган беадабликлари ва сўзлаган беҳуда сўзларига поклик ҳамда мискинларга озуқа бўлсин учун фарз қилдилар. Кимки буни ҳайит намозидан олдин чиқарса қабул бўлган закот ҳисобланади, кимки намоздан кейинга (кечиккан бўлса) садақотлардан бир садақа бўлиб ҳисобланади».

(Абу Довуд ва Ибн Можаҳ ривоятлари)

Фитр садақаси хонадондаги ҳар бир кишидан чиқарилади. Ҳатто бешикдаги гўдак ҳам бундан мустасно эмас.

Фитр садақаси ҳадисда келганидек, ўша шаҳар аҳолиси тановул қиладиган хурмо, арпа, бўғдой, майиз каби егуликлардан чиқарилади. Бунга гуруч каби рўзғор учун муҳим дон-дун маҳсулотларини қўшиш мумкин.

Егулик ўрнига унинг қийматини берса бўладими?

Яъни хурмо, гурунч ўрнига шунинг пулини бериб қўйса бўладими?

Моликий, Шофеий, Ҳанбалий мазҳабда пул бериш жоиз эмас.

Ҳанафий мазҳаб уламолари ҳолатга қараб беришни афзал билишади. Агар озиқ-овқат танқис бўлса, егулик чиқарган афзал. Агар озиқ-овқат серобчилик бўлса, хурмо, арпа, гуруч ўрнига пул берган афзал, дейдилар.

Валлоҳу аълам.

Фитр закоти оиладига фарзандлар номидан отанинг зиммасига тушади, ҳомиладаги фарзандга берилмайди.

Фитр закотининг вақти:

1-Ҳайит намозидан олдин берилади.

2-Ҳайитдан икки кун олдин. Яъни 28-29-кунларда ҳам бериш жоиз.

Аллоҳ хаммамиздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин.

📡Каналимиз линки: 👇🏼


@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

ФИТР САДАҚАСИ ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИНИНГ ҲИКМАТИ


1. Рўзада билиб-билмай ва беҳуда айтилган сўзлар ҳамда ножўя қилинган ишлардан покланиш.
2. Мискин ва бечоралар ҳайит куни тиланчилик қилиб юрмасдан, бошқалар қатори байрамни кўтаринки руҳда ўтказишлари учун уларга озиқ-овқат улашиш.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам рўзадорлар беҳуда ва фаҳш сўзлардан покланиши ва мискинларга озиқ-овқат бўлиши учун уларга фитр закотини фарз қилдилар”(2).
3. Белгиланган вақтда шариат тайин қилган инсонларга бериш орқали буюк ажр-савобга эришиш. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Ким фитр садақасини (ҳайит) намоздан олдин адо қилса, у мақбул закотдир. Ким уни намоздан кейин адо қилса, у ҳолда бир садақа ўрнида бўлур”(3).
4. Аллоҳ таоло инсонга яна бир йил умр ато этганига шукрона тарзида бериладиган бадан закотидир. Шунинг учун ёш бола ва ақлдан озган кишилар рўза тутмасалар-да, улар номидан фитр закоти берилиши вожиб.
5. Ҳаж қилган инсон Аллоҳ таоло уни ҳаждек буюк неъматга муваффақ қилгани учун қурбонлик қилгани каби,рўзадор ҳам Аллоҳ таоло унга рўзадек буюк ибодатни бажаришга тавфиқ бергани учун фитр садақаси бериши вожиб қилинди.

_
2 Абу Довуд (1609), Ибн Можа (1492), Дорақутний (2/138) ва Ҳоким (1/568) ривояти. Ҳадис санадини Ибн Қудома, Нававий ва Ибн Мулаққинлар ҳасан, дейишган.




@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

#Дуо
Барча хайриятни сўраш ва қурбат ҳосил қилиш учун ўқиладиган дуо

اللهمّ أحسن عاقبتنا في الأمور كلها و أجرنا من خزي الدنيا و عذاب الآخرة

Ўқилиши: Аллооҳумма аҳсин ъаақибатанаа фил умуури куллиҳаа ва ажирнаа мин хизйид дуняа ва ъазаабил аахироҳ.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизни барча ишларда оқибатимизни хайрли қилгин ва дунё хорлиги ва охират азобидан паноҳ бер.

Аҳмад 16970 – рақам ривояти.

Читать полностью…

Audiokoran

"Рўзадор -агар бировни ғийбат қилиб қўймаса- тўшагида ухлаётган пайти ҳам ибодат қилиб ётган бўлади"

Абул-Олия раҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Audiokoran

Ўз соғлигингизни асранг

Читать полностью…

Audiokoran

"Дилингни покламоқчи бўлсанг тилингни тийгин"

(Имом Аҳмад Антокий раҳимаҳуллоҳ)

Манба: Тарихи Димашқ: 71/222, Бидоя ва Ниҳоя: 14/358

Туҳмат, ёлғон, ғийбат, ҳақорат ва бошқа кўпдан-кўп гуноҳ сўзларни гапириш, тили билан масхара қилиш... нафақат тилни, балки қалбни ҳам нопок қалбга айлантиради ва дўзахга улоқтиради.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва айтадилар:

"Одамларни юзлари тўнтарилган ҳолда дўзахга улоқтирадиган нарса ўзларининг тилларининг ҳосилларидан бошқа нима?!"

(Имом Термизий ривоятлари)

Читать полностью…

Audiokoran

http://telegram.me/Mp3_quran/6162

Читать полностью…

Audiokoran

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу



Абдуллоҳ ибн Аббос Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси Аббоснинг ўғли. Хижратдан уч йил олдин туғилган. Туғилишлари билан онаси бир матога ўраб югуриб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келиб: Ё Росулуллоҳ фарзанд кўрдим хақларига дуо қилинг, деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чақалоқни қўлларига олиб, битта хурмони чайнаб оғизларидан чиқариб Абдуллоҳнинг оғизларига солганлар. Ва бу чақалоқнинг ичига биринчи кирган нарса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак туфуклари бўлган. Ва қўлларини кўтариб: "Аллоҳумма фаққихҳу фиддийн ва ъаллимҳу таъвилал ахадис яъни Аллоҳим мана шу болани динда фақиҳ, ва Қуръоннинг маъноларини тушунадиган қилгин" деб дуо қилганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари ижобат бўлиб Абдуллоҳ ибн Аббос саҳобаларнинг ичидаги энг катта олимлардан бўлган. Абдуллоҳ ибн Аббос Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам Маккадалик даврида ёш бола бўлган, уч ёшга тўлганида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага хижрат қилдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос отаси ва онаси билан Макка фатҳида яъни хижрий саккизинчи йили хижрат қилганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос айтадики: Мадинага келганимизда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига келдим.(Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Маймуна онамиз Абдуллоҳ ибн Аббоснинг холаси бўлади.) Мақсадим Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги ибодатлар қандайлигин билишлик эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туннинг учинчи қисмида уйқудан турдилар, таҳорат олиб намозга хозирлик кўрдилар. Мен ҳам дархол турдимда таҳорат олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқишлик учун чап тарафларига турдим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоқларимдан ушлаб ўнг тарафда туради деб айтдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳу акбар деб тунги намозни-тахажжудни бошладилар. Фотихани ўқиди, кейин Бақара сурасини бошлади. Мен: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тахажжуд намозининг биринчи ракаатида бақара сурасидан юз оят ўқисалар керак, деб ўйладим. Юз оятдан кейин яна давом эттирди. Демак, биринчи ракаатида бақарани тўлиқ ўқир эканлар, дедим. Бақарадан кейин Нисо сурасини бошладилар. Нисо сурасидан юз оят ўқиб, рукуъга кетсак керак, деб тургандим. Нисо сурасини хам тугатиб Оли Имрон сурасини ўқиб тугатдилар. Шу намозда турганимизда хаёлимга ёмон фикр келди, яъни ўтириб олсаммикин деб ўйладим, лекин ундай қилмадим деганлар. Шу пайтда Абдуллоҳ ибн Аббос ўн бир ёки ўн ёшда эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида Абдуллоҳ ибн Аббос ўн уч ёшда эди, ва ўн уч ёшида 1660 та хадис ривоят қилган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Али ибн абу Толиб билан Басра, Кўфада бирга бўлган. Умрларини охирида Тоиф шаҳрига кўчиб келган, шу ерда хар куни дарс берар эди. Бир кун тафсир, бир кун фиқх, бир кун хадис, бир кун мерос, бир кун араб тилидан дарс берар эди. Хар жойдан талабалар илм олишлик учун келар эди. Хозирги кунда Тоифда Масжиду Аббос бор. Абдуллоҳ ибн Аббос 68-хижрий йили 71 ёшида вафот этган. Тоиф шаҳрига дафн қилинган.



@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

Бурайда ибн Хусайб ал-Асламий розияллоҳу анҳу.

Бурайда ибн Хусайб розияллоҳу анҳу Макка ва Мадина йўлидаги Аслам қабиласидан.Яъни Мадинага яқин жойда қишлоқ бўлган шу қишлоқнинг номи Аслам. Бу қишлоқ ахли Пайғамбаримиз ﷺ ҳақида эшитганлар, лекин кўрмаганлар. Росулуллоҳ ﷺ ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу Маккадан Мадинага хижрат қилиб келаётганларида шу қишлоққа тўхташган, ва бу ердаги саксон хўжалик иймон келтирган. Росулуллоҳ ﷺ шу қишлоқ ахли билан хуфтон намозини ўқиганлар.Бурайда розияллоҳу анҳу : "Биз Росулуллоҳ ﷺ билан бирга хуфтон намозини ўқидик, ва Росулуллоҳ ﷺ бизга Марям сурасидан ёд олдирди ". дейдилар. Кейин Росулуллоҳ ﷺ Мадинага кетганлар , булар ўз қишлоқларида қолганлар. Бурайда ибн Хусайб розияллоҳу анҳу айтадиларки: Ухуд ғазотидан кейин Мадинага кўчиб келдим, ва Росулуллоҳ ﷺ билан ўн олтита ғазотда қатнашганман.
Бурайда розияллоҳу анҳу жуда шижоатли ва журъатли сахоба эдилар. Росулуллоҳ ﷺ ни жонидан хам ортиқ яхши кўрардилар. Росулуллоҳ ﷺ га мухаббати шунақа кучли бўлган. Хижрий ўн биринчи йили Росулуллоҳ ﷺ вафот этдилар. Жуда кўп сахобаларга Мадинада яшаш оғир бўлди.Мадина кенг бўлишига қарамай, Пайғамбаримиз ﷺ вафотларидан кейин Мадинага сиғмай қолишди. Қаерга борса Росулуллоҳ ﷺ ни эслашиб, У Зотнинг қабрларини кўриб, чидай олишмас эди. Чунки Росулуллоҳ ﷺ ни жуда яхши кўришар эди. Шунинг учун жуда кўпчилик сахобалар Мадинанинг ташқарисидаги шахарларга чиқиб кетганлар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида Басра , Кўфа шахарлари фатх қилинган. Бурайда розияллоҳу анҳу Басрани ўзига маскан қилган. Хижрий 60-йиллари Язийд ибн Муовия халифа бўлган. 62-йиллари Хуросонга Ислом қўшини келган. Бурайда розияллоҳу анҳу хам келган. Қадимда Хуросон дейилса: Хозирги кунда Афғонистондаги- Балх, Хирот , Эрондаги-Нишопир, Туркманистондаги-Мари шахарлари тушунилган. Бу шахарлар катта пойтахтлар бўлган. Бурайда розияллоҳу анҳу хам Маригача келган ва шу ерда вафот этган . Қабрлари Мари шахрида. Лекин неча ёшда вафот этгани аниқ айтилмаган. Росулуллоҳ ﷺ га ёши катта бўлганда иймон келтирган. Уламолар Бурайда розияллоҳу анҳу Мари шахрига келганларида саксон ёшларида жиход қилиб келганлар, деб айтишган.Бу сахобанинг фазилатларидан яна , ўғли Сулаймон ибн Бурайда розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ дан жуда кўп хадис ривоят қилганлар. Имом Захабийдан нақл қилинадики Бурайда ибн Хусайб розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ дан юз элликта хадис ривоят қилганлар.



@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

Оятул курсий мансур салимий

Читать полностью…

Audiokoran

*«Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди»* (Аҳзоб сураси, 21-оят).*Бугун Жума соловатни кўп айтинг*

Читать полностью…

Audiokoran

ИЙДУЛ-ФИТР БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

(2022 йил 2-май душанба 1443 ҳижрий сана шаввол ойининг 1-куни)

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ислом умматига Ўз даргоҳидан чексиз баракалар ёғдириб, нусрату ғалабалар ато этсин. Барчамиздан ўқиган намозларимизни, тутган рўзаларимизни ва барча солиҳ амалларимизни ҳусни қабул айласин …

/channel/Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

"Рамазон ойининг фазилатлари"

"Хайит байрами одоблари"

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин, шундай буюк ва машаққатли ибодатни эсон - омон адо этиб, беқиёс савоб ва фойдаларни қўлга киритиш бахтига мушарраф бўлиб турибмиз.
Улуғ Роббимиз мўмин - мусулмонларнинг шукрона ва шарафи учун Шаввол ойининг биринчи кунини байрам қилиб берди.

Ушбу биз "Рамазон хайити" деб номлайдиган кун диний манбаъларимизда "Ийд ал Фитр" деб номланади.

"Ийд" сўзи араб тилида "қайта - қайта такрорланиш", "фойда- манфаат" маъноларини билдиради. Ҳайит куни ҳар йили такрор, қайта - қайта келгани ва унда Аллоҳнинг неъматлари бандаларига сероб бўлгани учун шундай номланади...

"Фитр" эса "оғиз очиш, таомланишни бошлаш" деган маъноларни англатади. Демак, "Ийд ал Фитр" рўзадан чиқиб, таомланишга ўтиш куни деганидир.


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий ﷺ Мадинага келганларида, у (мадиналиклар)нинг икки куни бўлиб, улар ўша кунларида ўйин - кулгу қилишар эди.

Росулуллоҳ ﷺ: "Бу икки кун қандоқ кун?" - деб сўрадилар.

Улар:

"Биз жоҳилиятда шу кунларда ўйин кулгу қилар эдик" - дейишди.

Шунда Росулуллоҳ ﷺ:

"Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхшироқ - Азҳо ва Фитр кунларини берди", - дедилар.

{ "Сунан" эгалари ривоят қилган }


"Азҳо" - Қурбон ҳайити.

"Фитр" - Рамазон ҳайити.


Демак, бу муборак икки ҳайит кунларини мўмин - мусулмонларга Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзи байрам қилиб берган экан.
Уларни одамлар ўйлаб топган ёки олимлар жорий қилган эмас, балки илоҳий ирода ихтиёр қилган экан.
Ана шу эътибордан, ушбу кунларни байрам қилишнинг ўзи алоҳида ибодат ҳисобланади.

Мўмин киши бу кунни қандай кайфиятда ўтказиши керак?

Нима амалларни қилиши керак ва қандай амаллардан сақланиши керак?

Биродарим, ушбу кунга оид одоб ва аҳкомлар бўлиб, бу ҳақида дарсимизни иккинчи қисмида гаплашамиз, Иншааллоҳ!

Читать полностью…

Audiokoran

Тошкент вилояти Чиноз жомеъ масжиди курилишига хиссангизни кушинг.

ЭҲСОН УЧУН:
Click: 9860 0101 3628 3834
(RAZAKOV MUKHAMMADSODIK)
Visa: 4231 2000 0091 3748
Paynet: 99-467-32-13
Х/Р2021 2000 9040 3229 0002
INN 202839815
MFO 00476
@chinozmasjid

Читать полностью…

Audiokoran

Гўзал ўхшатиш
Агар сенга мана шу калитларнинг бири олтин ва жавоҳирларга тўла сандиқ- сейфнинг калити дейилса, буларнинг қайси бири сандиқнинг калити экан деб тахмин қилиб ўтирасанми ёки калитларни ҳаммасини олиб қўя қоласанми?
Шу каби, Қадр кечасини ҳам охирги ўн кунликнинг биридадир. Унга етишиш учун уларнинг ҳаммасини ғанимат билгин

Abdulloh hanif.

Читать полностью…

Audiokoran

Описание пророка Мухаммада ﷺ
Общее описание пророка ﷺ:

1. Он был среднего роста!
2. Его кожа была между белым и желтоватым цветом!
3. Волосы его были волнистыми!
4. Пророчество пришло к нему в 40 лет!
5. В Мекке он находился 13 лет!
6. В Медине он находился 10 лет!
7. Умер он в 63 года!
8. Он был крепкого телосложения!
9. Он был широкоплечим!
10. У него был широкий вырез рта!
11. У него были большие глаза с широким вырезом глаз!
12. Он ходил быстро!
13. Его пятки были худощавыми!
Печать пророка ﷺ:

1. Она находилась на спине, ближе к правой лопатки!
2. Она была похожа на пуговку!
3. Вокруг этой печати прорастали маленькие родинки и волоски!
Волосы пророка ﷺ:

1. Его волосы доходили до ушей!
2. Его волосы доходили до мочек!
3. Его волосы доходили до чуть ниже мочек!
4. Его волосы доходили до плеч!
5. Он зачесывал волосы назад!
6. Выходя на джихад делал 4 косы!
7. Всего один раз за свою жизнь побрил голову (во время хаджа)!
8. Ему расчесывали волосы его жены!
9. Он любил расчесывать их с правой стороны!
10. Он не красил ни волосы, ни бороду!
11. Седых волос на голове было около 20, и все они были на его висках!
Одежда пророка ﷺ:

1. Его любимым одеянием был камис!
2. Обыденной одеждой были рида и изар!
3. Он не застегивал верхние пуговицы на рубашке!
4. Он любил белую одежду!
5. Его изар не опускался ниже щиколоток!
6. Он одевал коленные носки!
7. У него были сандали из двух нитей, которые он просовывал между пальцев!
Кольцо пророка ﷺ:

1. Кольцо было из серебра, без камней!
2. На нем было написанно - Аллах, Расуль, Мухаммад!
3. Он носил кольцо как на правой так и на левой руке!
Сидение пророка ﷺ:

1. Он сидел обхватывая обеими руками колени!
2. Он лежал на спине положив ногу на ногу!
3. Он облокачивался на подушку подставив на него левый бок!
Хлеб пророка ﷺ:

1. Он ел хлеб из ячменя!
2. Один день он ел этот хлеб, второй день голодал!
3. Он не ел хлеб из очищенной муки!
4. Не ел мягкий хлеб!
5. Он не ел за столом, а ел на полу!
Соус пророка ﷺ:

1. Он макал хлеб в уксус!
2. Он макал хлеб в соль!
3. Он макал хлеб в оливковое масло!
4. Он любил сладкое и мёд!
5. Он любил мясо на лопатке баранины!
Любимые фрукты пророка ﷺ:

1. Он любил огурцы вместе с финиками!
2. Он любил арбуз вместе с финиками!
3. Он любил дыню вместе с финиками!
Питьё пророка ﷺ:

1. Он пил из деревянного сосуда!
2. Он пил сидя, иногда стоя!
3. Иногда пил с горла!
4. Он делал максимум 3 глотка за раз!
5. Не дышал в сосуд!
Благовония пророка ﷺ:

1. У него постоянно с собой были благовония и он ими постоянно пользовался!
2. Ни когда не отказывал, когда ему передавали миск!
Шутки пророка ﷺ:

1. Шутил правдиво!
2. Довольно часто шутил!
Смерть пророка ﷺ:

1. Умер в 63 года!
2. Умер в понедельник!
3. Захоронили в среду!
4. Умер в доме Айши!
5. Умер на руках Айши!
6. У него была предсмертная агония!
7. Его похоронили в ляхде!
8. Скончался во время Ад-Духа!
9. Али омывал его тело!
10. Был укутан в 3 савана!
▪ Источник: книга Шамаиль Ан-Наби имама ат-Тирмизи!

@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

Оилада ким бошлиқ?

Ҳар бир оилада битта бошлиқ бўлади. Бу бошлиқ кимлигини Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтган:


ٱلرِّجَالُ قَوَّ ٰ⁠مُونَ عَلَى ٱلنِّسَاۤءِ بِمَا فَضَّلَ ٱللَّهُ بَعۡضَهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضࣲ وَبِمَاۤ أَنفَقُوا۟ مِنۡ أَمۡوَ ٰ⁠لِهِمۡۚ

Мана бу оятни жуда кўп эркаклар билмайди. Ўзи асли қаерда бўлса, аёлларга кўпроқ насиҳат қилинади. Эркакларга кам насиҳат қилинади. Лекин бу оятда Аллоҳ таоло оилада ким хукмрон эканлигини, ким бошлиғлигини ва эркак кишининг вазифасини ҳам айтган:

ٱلرِّجَالُ قَوَّ ٰ⁠مُونَ عَلَى ٱلنِّسَاۤءِ

Эркаклар, аёлларга хукмрон, аёлларга бошлиқ.
Нима учун эркаклар бошлиқ?


بِمَا فَضَّلَ ٱللَّهُ
Бу Аллоҳнинг фазли. Аллоҳ таоло эркакларни аёллардан устун қилди. Бизларни Аллоҳ яратди. Яратувчимиз Аллоҳ шундай деябди.

بِمَا فَضَّلَ ٱللَّهُ بَعۡضَهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضࣲ وَبِمَاۤ أَنفَقُوا۟ مِنۡ أَمۡوَ ٰ⁠لِهِمۡۚ

Эркаларнинг бошиқлиги иккита сабабга кўра экан:
Биринчиси: Аллоҳнинг фазли
Иккинчиси: Аёлларга инфоқ қилгани сабабли. Ўз молидан уларга едиргани кийдиргани учун. Иккита фазилати бор экан. Агар мана бу фазилатлар кетиб қолса, яъни аёллар эрига инфоқ қиладиган бўлса, оиланинг мезони бузилади. Аёл киши эрига кийим қилиб бермайди. Аёл киши эрини боқмайди. Аксинча, Эр аёлини боқади, кийинтиради. Шу ишлари билан эр бошлиқ бўлади. Агар аёл кийинтириб, боқса, аёл уйда бошлиқ бўлиб олиши оддий ҳолат бўлиб қолади. Аллоҳ таоло айтгандай: Эркак уйда бошлиқ бўлишининг сабаби, бу Аллоҳнинг фазли ва ўз молидан уларга инфоқ қилгани учун.





Акрамжон домла ҳафизаҳуллоҳ



@Audiokoran

Читать полностью…

Audiokoran

Аксар эркаклар аёллар ҳақида тўрт нарсани кўп зикр қиладилар.

✅Аммо беш нарсани унутиб қўядилар.

🔻 Зикр қиладиганлари:
▪️1. Сиз аёлларнинг макрингиз кучлидир. (Юсуф алайҳиссалом қиссасида, мисрлик подшоҳнинг бири аёлига айтади) #оят

▪️2. Ўзингизга маъқул бўлган аёллардан иккта, учта, тўртага уйланинглар. #оят

▪️3. Аёллар ақл ва динда ноқисдирлар. (ақлда ноқисликдан мурод аёллар бироз унутувчи бўладилар, ақлсиз эмас) #ҳадис

▪️4. Бир эркакка икки аёл улушидир. #оят
шуларни тинмай аёлларга эслатаверадилар.

🔻Унутиб қўядиганлари:
▫️1. Улар (аёлларингиз) билан яхшилик-ла ҳаёт кечиринг. #оят

▫️2. Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳли оиласига яхши бўлганингиздир. #ҳадис

▫️3. Аёлларга яхшилик қилишингизга васият қиламан. #ҳадис

▫️4. Аёлларга мулойимроқ бўлинг. #ҳадис

▫️5. Аёлларни мард кишиларгина икром этади. Уларни фақат пасткаш кимсалар хор қилади. #ҳадис

✔️ Улашинг | ✨



https://t.me/joinchat/giX5osLwMt9mYzY6


••••••••••••••••••••••••••••••••••

Читать полностью…

Audiokoran

Ким Рамазон ойида дангасалик ва заифликга юзланса кӯп зикр қилсин.

*СубҳанАллоҳ, алҳамдулиллаҳ, ла илаҳа иллАллоҳ, Аллоҳу акбар*

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
*Зикр қилиш зикр қилувчига шу қадар қувват берадики ҳатто зикр айтмаганда қилишга тоқати етмайдиган ишларни қила олади. Ӯзим ибн Таймийяда зикр қилишни кучидан ажойиб ишга гувоҳи бӯлганман. Бир кунда нусха кӯчирувчилар бир ҳафта ёки кӯпроқда ёзадиганини ёзиб қӯяр эди.*

Читать полностью…

Audiokoran

ЭНГ КЎП ЎҚИЛАДИГАН ДУО.

🐎 🚇 🚘 МАРКАБГА ЁКИ МАШИНАГА ЎТИРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

   سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ ، وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ

📖 Субханаллазии саххора ланаа ҳаазаа вамаа куннаа лаҳу муқриниин ва иннаа илаа роббинаа ламунқолибун

👉 Ҳам оят ҳам дуо 👈

☘ Зухруф сураси 13-14 оят.

Каналга обуна бўлиш!👇

••••••••••••••••••••••••••••••••••

Читать полностью…

Audiokoran

ШАЪБОН ОЙИДА 3 ТА МУҲИМ АМАЛ

Бугун (4-март 2022 йил жумъа) шаъбон ойининг биринчи куни. Бу ойда мўмин-мусулмонлар яқинлашиб қолган улуғ рамазон ойига тайёргарлик кўришни бошлайдилар.

Шаъбон ойида қуйидаги учта ибодатга яна ҳам кўпроқ амал қилиш тавсия этилади:

1. ШАЪБОН ОЙИ РЎЗАСИ

Кимнинг зиммасида ўтган йиллардаги рамазон рўзаларидан ёки бошқа вожиб рўзалардан қарзлари бўлса рамазон ойи келиб қолишидан аввал тезроқ адо этиши – ана шу рўзаларни тутиб бериши лозим.

Зиммаларидаги қарз ва вожиб рўзаларни тутиб бўлган мўмин ва мўминалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилиб, шаъбон ойини ҳам ғанимат билишга ҳаракат қиладилар. Зеро, у зот шаъбон ойида нафл рўзалар тутишни кўпайтирар эдилар.

2. ШАЪБОН ОЙИДА ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИ

Шаъбон ойида Қуръони каримни кўпроқ тиловат қилиб туришимиз ҳам муҳим. Зеро, унинг ортидан кириб келаётган муборак рамазон ойи Қуръони карим ойи, таровиҳлар ойидир. Қуръони каримни ёддан ҳеч қандай хатосиз тиловат қила олишимиз учун имкон қадар кўпроқ такрорлаб туришимиз даркор.

3. ШАЪБОН ОЙИДА МУҲТОЖЛАРГА САДАҚАЛАР БЕРИШ

Камбағаллик, йўқлик, очлик синовларидан ўтаётган опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз рамазон ойида яна ҳам оғирроқ имтиҳонларга дуч келиб қолмасликлари учун ҳозирданоқ уларнинг ҳожатларини чиқариш, уларга Аллоҳ учун холис ният ила (беминнат, бериё) садақалар бериш, тез-тез меҳр-муравват кўрсатиб туриш энг улуғ фазилатли амаллардан.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчаларимизга шаъбон ойида ҳам бошқа ойларда ҳам Ўзининг чексиз баракаларини мўл-кўл равишда ёғдириб турсин, рамазон ойига ҳам эсон-омон етиб олишимизни, бутун ҳаётимизни улуғ тоат-ибодатлар билан ғанимат билишимизни насиб айласин…

Читать полностью…
Subscribe to a channel