axyorlar | Unsorted

Telegram-канал axyorlar - AXYORLAR

2094

وَإِنَّهُمْ عِنْدَنَا لَمِنَ الْمُصْطَفَيْنَ الْأَخْيَارِ ﴿ص ٤٧﴾ • Каналдаги маълумотлардан бошқа ўринларда фойдаланишга рухсат. • Каналдаги биринчи пост: https://t.me/axyorlar/4 • Каналга оид савол, таклиф ва мулоҳазалар учун: @AxyorlarBot

Subscribe to a channel

AXYORLAR

🕌 Исломни бизга пайғамбарлар етказди. Улар икки дунёда нажот топишимиз сабабларидир.

Ўзингизни пайғамбарлар борасида қай даражада билимли ҳисоблайсиз?

🎁 Бугун сиз азизларга навбатдаги тест саволлари орқали пайғамбарларга оид билимларингизни текшириб олиш имкониятини тақдим этамиз!

📝 Мавзу: Қуръони каримда зикр қилинган пайғамбарлар.

✅ Марҳамат, қуйидаги ҳаволага кириб, билимингизни синаб кўринг:
👇👇👇

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdgV8CUqJ9SMXjp1rNsQt5IoP_zFYl5Cx4Yl71jD76-I4YIaw/viewform

💌 Тестни яқинларингиз билан улашинг, улар ҳам билимларини текшириб кўришлари ҳамда билмаганларини ўрганишларига сабабчи бўлинг!

📲 Келгусида янги тестлардан бехабар қолмаслик учун каналимизни кузатиб боринг.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Qur'on o'qishdan yalqovlik qilgan paytingiz shuni eslang:

• Bir sahifada - 5000 hasanot;
• Bir juzda - 100.000 hasanot;
• To'liq xatm qilishda - 3.000.000 hasanot bor.

"Alloh kimga xohlasa, yana ko'paytirib beradi".

📖 «Qur'on tadabburi» - Qur'on oshiqlari uchun

Читать полностью…

AXYORLAR

Қалбга оид гуноҳи кабиралар хатари

Аксар одамлар қалбга оид катта гуноҳларга бепарво ва улар ортидан келадиган хатарлардан ғафлатдадирлар.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кибр, ужб ва риёнинг гуноҳи ароқ ичишнинг гуноҳидан каттароқдир».

📖 «Ар-радду ала Шозилий», 114-бет.

Кибр — одамларни менсимаслик ва ҳақни тан олмаслик;
Ужб — қилган ибодати ва солиҳ амалига маҳлиё бўлиш, у сабабли қалбда ғурур туйиш ва уни қилишга Аллоҳ тавфиқ берганини унутиш;
Риё — одамлар кўриши учун амал қилиш, хўжакўрсинлик.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Риё, ужб, кибр, фахр, гердайиш, Аллоҳ таолонинг марҳаматидан ва илтифотидан умид узиш, Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиш, мусулмонларга озор етишидан шодланиш ва хурсанд бўлиш, уларнинг бошига тушган мусибатдан қувониш, жамиятда бузуқлик ёйилишини яхши кўриш, Аллоҳ одамларга берган фазлу марҳаматга ҳасад қилиш ва унинг йўқ бўлишини хоҳлаш ҳамда шу каби қалбга оид гуноҳи кабиралар зино қилиш ва ароқ ичиш каби баданга оид гуноҳи кабиралардан ҳаромлиги каттароқ ва ёмонроқдир».

📖 «Мадорижус саликин», 1/171.

Аллоҳ таолодан қалбларимизни бу каби иллатлар ва гуноҳлардан тозалашини сўраймиз.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Шахсий эркинлик бу университетда қайси мутахассислик бўйича ўқишни ёки ичмоқчи бўлган қаҳванг шакарли ё шакарсиз бўлишини танлашингдир. Аллоҳнинг шариати ва дини Исломнинг ўзгармас қонунларига келсак, бу ўринда шахсий эркинлик кетмайди. «Улар эшитдик ва итоат этдик, дерлар» (Бақара, 285). Аллоҳнинг буйруғини эшитганимиздан сўнг унга бўйсунишимиз ва таслим бўлишимиз бизни жаннатга олиб боради. Ўзингиз хоҳлаганингиздек эмас, «Раббингиз буюрганидек ҳақда устувор бўлинг» (Ҳуд, 112).

✍🏻 Файсал Аназий

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Ҳижоб шундай ибодатки, Аллоҳ уни фақат аёлга насиб этди. Аёл ҳижобини кийганидан бошлаб ибодатда бўлади. Ҳатто оиласи билан табиат қўйнига сайрга чиқса ҳам, аёл ҳижоби сабабли Аллоҳга ибодат қилаётган, эркаклар эса шунчаки мубоҳ (жоиз) амал қилаётган бўлади. Аёл ҳижоби билан нафақат ўзини, балки бутун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматини ҳимоя қилади. Ҳижобингизга маҳкам бўлинг, эй Аллоҳнинг чўриси!

✍🏻 Др. Ҳусайн Файфий

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Яширин гуноҳларинг бўлгани каби яширин савобларинг ҳам бўлсин

🎙 Шайх Валид Суайдон

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Билсангиз, "фаръий, фиқҳий" масъалалар бобида келган кўплаб ҳадислар ва аҳкомлар Оиша онамиз (разияллоҳу анҳодан) ривоят қилинган.

Марям бинти Абдулқодир ҳижрий олтинчи асрда Боғдод диёрларида яшаб ўтган аёл. Жавҳарийнинг "Сиҳаҳ" китобини қайта ёзиб чиқгач шундай деганлар:
"Ким ёзган нусхамда хато ёки камчилик топса кечиришини сўрайман. Чунки, бир пайтнинг ўзида ўнг қўлимда ёзардим ва чап қўлимда боламни бешигини тебратар эдим".

Аёлларга хитобимиз: Илм йўлига ҳаётингиз мобайнида бе-этибор қараманг, ҳимматингизни доим зиёда тутинг. Сиздан оналаримиз каби кўплаб асарлар, ривоят, ҳадислар олинмасада, сиз оилангиз ва яқинларингизга Жаннат йўлагини кўрсата оладиган йўлбошчи бўла оласиз. Энг камида ўзингизни жаҳолат кўчаларидан барий қилаоласиз.
Зеро, илм – эркагу-аёлга фарздир.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш:⤵️

/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!

Bu kanalda Isroilning Falastin yerlarini bosib olishini qo'llab-quvvatlagan kompaniyalar va ularning mahsulotlari ro'yxati tuzib boriladi.


Kirish uchun havola:
/channel/+bFTKUUvmQuJiMTIy

Teglar:

#mahsulotlar
#kosmetika
#gigiena
#tibbiyot
#brendlar
#Internet
#kiyim
#uy_maishiy_mahsulotlar
#Sug'urta_kompaniyalari
#qurol
#banklar
#mashinalar

Читать полностью…

AXYORLAR

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Салафи солиҳинлар динни уч даражага бўлдилар:


•Биринчиси: Тавҳид, яъни ақида боби.
Айнан тавҳид устида дўстлашдилар, тавҳид учун ёмон кўрдилар ва  курашдилар ва бидъатчи фирқалардан огоҳ қилдилар.
•Иккинчиси: Фаръий аҳкомлар.
Аҳком бобида ва унга таълуқли саҳиҳ хабарларни заифларидан ажратдилар. Модомики, фарз амаллар ва аниқ-равшан келган суннат амалларни рад этишмас экан, баъзи масалаларда хилоф қилганларни асло ёмон кўрмадилар ва ҳақорат қилмадилар.
•Учинчиси: Одоб-ахлоқ.
Бу бобга у зотлар енгил ёндашдилар ва одамларга бу борада қаттиқўллик қилмадилар.


┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш:⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

#Қайтариқлар

Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:

"Кимни шумланиш ҳожатидан қайтарса, батаҳқиқ ширк келтирибди".

(Жомеъул саҳиҳ: 6264).

Шарҳ: Шумланиш - сизга фойда ёки зарар бера олмайдиган махлуқларни фойда ёки зарар беради деб эътиқод қилишдир. Масалан: олдингиздан қора мушук ўтиб кетса, орқангизга қайтишингиз ёки бойўғлини кўрса фақирлик келади дейишлик ва ҳ.к...
Набий ﷺ буни "Ширк" деб номладилар, чунки ҳақиқий фойда ёки зарарни Аллоҳ беради, бунга махлуқларни алоқаси йўқ. Ҳадисни давомида саҳоблар бу амални каффаротини сўрашганда Набий ﷺ:

"اللَّهُمَّ لَا خَيْرَ إِلَّا خَيْرُكَ، وَلَا طَيْرَ إِلَّا طَيْرُكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ"

Дейишликка буюрдилар.

Маъноси: "Аллоҳим фақатгина сенинг яхшилигинг ва шумланишинг бор ҳамда Сендан ўзга илоҳ йўқ". Бу ерда "Шумланишинг"дан мурод – яхшилик ва ёмонлик фақат сендан, деган маънода.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Танадаги дардларга асал қандай шифо бўлса, қалбдаги иллатларни Қуръон тиловати ана шундай даволайди.

✍🏻 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Aссалому алайкум, қадрли аҳли ислом биродарлар!

Барчаларингизни кириб келган муборак Рамазон ҳайити — Ийдул фитр билан табриклаймиз. Aллоҳ таоло ўтган муборак ойда қилган ибодатларимизни ўз даргоҳида қабул этсин, кейинги Рамазонларга тинч-омонликда, сиҳат-саломатликда ва иймонда устивор ҳолимизда етказсин!

Бутун Ислом оламига байрам муборак бўлсин!

┈┉┅━
۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

✨ Қадр кечасининг махфий қилиниши ҳикмати ✨

🔸 Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уламолар айтадилар: “Одамлар Қадр кечасига мушарраф бўлиш йўлида тиришишлари учун бу кеча махфий қилинди. Агар бунинг учун муайян кеча белгиланганида, фақат шу кечага чекланиб қолинган бўлур эди”».

📖 «Фатҳул Борий», 4/315.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Қуръон ёдлашинг секин кетаётганидан хафа бўлма. Такрор-такрор ўқишдан ҳам малолланма. Ёдлаш, такрорлаш, махражлару ҳаракатларни тўғрилаш ҳамда Қуръонни тушунишга ҳаракат қилиш учун кетказган вақтинг қалбингни тузатади, ажрингни кўпайтиради, қадрингни кўтаради, танангни тўғрилайди, онгингни кенгайтиради ва сени яхшироқ инсонга айлантиради. Ёдлаш учун сарфлаган вақтинг асло беҳуда кетмайди. Қуръон билан кўпроқ вақт ўтказишга муяссар бўлганинг аслида етарли муваффақиятдир.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Бу – йигирма йиллик воқеа.

2004 йил, ёз, хуфтондан кейин, "отбой"га яқин вақти, МХХнинг тергов изолятори. Тишим қаттиқ оғриб қолди. Илдизларниинг санчиғи мияларимга, кўзларимгача урарди. Чидамай қолдим. Хонадагилар "навбатчига айтинг, дори беради", деди. Эшикни тақиллатдим. Навбатчи туйнукни очди, "шундай, шундай" дедим. Туйнукни ёпиб, индамай кетди. Шерикларим "яхши бўлди, энди дори олиб келади" деди. 1-2 дақиқадан кейин тешикни қайта очиб, "сенми, бу ёққа кел" деди сансираб. Ёқмаса ҳам мажбур эдим, бордим олдига. Тешикдан қўлини тиқди, қизил бандли омбур бор экан, "оғриётган тишингни кўрсат, суғуриб оламан" деди. Гердайиб туришидан ўзидан фиръавн ясаб олган эди. Ҳеч нарса дея олмадим, ҳеч нарса. Чунки, қафасдаги бир ожиз, бир нотавон эдим, қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Фақат қаттиқ оғриндим, индамай жойимга қайтдим. У тиржайиб, боплаб қўйганидан хурсанд бўлиб, тарақлатиб, ёпиб кетди. Бироз ўтиб оғриқ ҳам қолди, ухладик.

Эрталаб бомдоддан кейин ўша туйнук очилиб, кечқурунги навбатчи аланглаб у ёқ бу ёққа, ичкарига қаради. Ичимизда ёши каттароқ, Наманганнинг Ғунча деганми-ей маҳалласидан Аҳмадхон ака исмли кишига қараб, имлаб чақириб, олиб чиқиб кетди. Озгинадан кейин у киши қайтиб келиб, ёнимга ўтирди. (У ерда "нега чақирибди?" деган гап бўлмайди, қулоқмикан деган шубҳага тушиб қолинади.) Озгинадан кейин у киши секин пичирлаб, "қори ака, навбатчи мендан рози бўлсинлар, хато қилдим, кечирсинлар, ўшандан кейиноқ тишим қаттиқ оғриб қолди, кечаси билан думалаб чиқдим, ёмон оғриди, кечирсинлар деди қайта-қайта, жағ-юзлари ҳақиқатда шишиб кетибди, чангаллаб ўлтирибди" деди.

Негадир ёдимга тушиб кетди. Чуқур хўрсиниб қўйдим...

Мабодо, тўқимага ўхшамасин, танийдиганлар бўлса, Ғунчадан, Орифбоев Аҳмадхон акадан бир сўраб кўрсин, балки у одам ҳам эслар…

✍🏻 Салоҳидди Тожиддин ўғли
(Салим Айюбий)

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَصِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ». رواه مسلم.

Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа куни рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги, Ошуро куни рўзаси эса бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади, деб Аллоҳдан умид қиламан».

📖 Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425) ва Термизий (752) ривояти.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Баъзан буюк олим идрок этмаган нарсани (илму маърифатда) ундан қуйи бўлган киши англаб етиши мумкин. Чунки илм инъомдир. Аллоҳ фазлини ўзи хоҳлаган кишига беради».

📖 «Фатҳул Борий», Илм китоби, 5-боб, 62-ҳадис шарҳидан.

✨ @Axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Эй, дўстим!

Эй, дўстим! Бир ортинга қара, бу озгина берилган умрингдаги манзилатинг, мавқеинг қаерга қараб кетмоқда?

Абадий бўлган Жаннатгами?
Ёки аламли азоб бўлган Жаҳаннамгами?

Инсонларни рози қиламан деб Аллоҳ берган қимматли вақтларингни зое кетқазма!

Аллоҳ билан орангни ислоҳ қил, шунда Аллоҳ таоло ҳам сен билан бандалари орасидаги ҳолатларингни ислоҳ қилади.

✍️ هدى للناس

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш:⤵️

/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Амал қилинмайдиган кўп илмдан амал қилинадиган оз илм яхшидир. Зеро, ибодат олимнинг фикрини тўғрилайди, натижада биргина далил билан бўлса ҳам ҳақни топади. Агар ибодати оз бўлса, гарчи далилларни жамлаган бўлса ҳам, ҳақни топишдан маҳрум бўлади. 

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш:⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Солиҳ амаллар сари шошилинг ва унда мусобақалашинг, зеро умр – қисқадир.

Қайсидир солиҳ амалингиз сабаб гуноҳларингиз кечирилишини билмайсиз.
Аллоҳ таоло айтади:
Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур. [11:114].

Бас, шундай экан солиҳ амалларга шошилинг, кетидан қувинг, солиҳ амалларда ўзаро биродарларингиз билан мусобақалашинг.
Аллоҳ таоло айтади:
Эй инсонлар, Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги Осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатлар учун мусобақалашинг! [57:21]

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш:⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Dushmanga qarata qilinadigan duo

(اللهُمَّ مُنْزِلَ الْكِتَابِ، سَرِيْعَ الْحِسَابِ، اِهْزِمِ الأَحْزَابَ، اللَّهُمَّ اهْزِمْهُمْ وَزَلْزِلْهُمْ ).

O’qilishi:
”Allahumma munzilal kitabi sariy’al hisaabi, ihzimil ahzaaba. Allahummahzim hum va zal zilhum”

Manosi:
”Kitob nozil etuvchi, hisobni tez qiluvchi ey Alloh! (Dushman) guruhlarini mag‘lub et. Ey Alloh! Ularni mag‘lub et va zilzila-sarosima sol.”
(Muslim rivoyati).

@ayyubningonasi

Читать полностью…

AXYORLAR

#Фавоид

Aгар Қуръон ўқишни кўпайтирсангиз ҳар ўқиган сари унинг маънолари сизга очилиб, янада чуқур тушиниб, англаб бораверасиз.
Aллома Муҳаммад Aмийн Шинқитий (раҳимаҳуллоҳ) агар Қуръондан бир бет тафсир қилмоқчи бўлса, ўша бетни 100 мартадан ошиқроқ ўқир эдилар.

📚Шайх Солиҳ Усойми ҳафизаҳуллоҳ

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Раббоний бўлинг, рамазоний эмас

Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Мана, рамазон ҳам кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Ким рамазонга ибодат қилган бўлса, у ўтди. Ким Аллоҳга ибодат қилса, Аллоҳ абадий ўлмас, барҳаёт зотдир. Рўза ойи ниҳоясига етди, таровиҳ ва Қуръон тиловати ойи ўтиб кетди, эзгулик, саховат, инъом ва эҳсон ойи ўтди. Ундан фойдаланган фойдаланиб қолди, фойдаланмаган эса зиёнда қолаверди.

Эй кўзим, ёш тўк надоматлар қилиб,
Нур ёғилган кечалар ўтди елиб.
Барча бирдек маъсиятлардан қочиб,
Бағрини тоат-ибодатға очиб,
Бир бировдан ортиқ эрмасди ҳама,
Ким намозда, ким тиловатда яна...

Фозил биродарлар!

Шубҳасиз, Аллоҳ таоло рамазон ойини бошқа ой-кунлардан афзал қилган, уни Ўзининг мўл-кўл раҳмати ва баракоти билан хослаган, унда бандаларини тоат-ибодатларга муяссар этган.

Рамазон ойи киргач, мусулмонлар ўзгача бир шукуҳ ва интиқлик билан Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатига берилишларига гувоҳ бўласиз. Тўғри-да ахир, нега ҳам ундай бўлмасин?! Жаҳаннам қопқалари ёпилган, жаннат дарвозалари очиб қўйилган, жин-шайтонларнинг ашаддийлари кишанга солинган бўлса!

Одамлар ажиб бир соғинч ва иштиёқ билан ибодатлар сари ошиқадилар. Бироқ рамазон чиқиши билан дилни ранжитадиган, кўнгилни хира қиладиган ҳолат вужудга келади. Рамазонда пок нафаслари билан масжидларни муаттар этган кишилардан кўплари рамазон чиқиши билан оламлар Парвардигори тоатидан юз ўгириб кетади. Худди рамазонда бошқа бир парвардигорга ибодат қилишгандек!

Давоми

Мақоланинг
фейсбук боғичи

"IxlosOrg" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
🎬YouTube | 🔵Facebook | 🚀Telegram | 📷 Instagram

Читать полностью…

AXYORLAR

АРАФА ҚАЧОН?

Маълумки, Арафа кунининг ўзига хос фазилатлари ва бу кунда айтилиши таъкидли бўлган маълум зикр ва дуолар бор. Бироқ айрим диндошларимизда Рамазон ҳайитидан аввалги кунни Арафа куни билан адаштириш ҳолатлари кузатилади. Аслида, Арафа куни қачон?

Арафа Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бўлиб, шу куни ҳожилар Арафот тоғида туришлари боис бу кун шу ном билан аталган. Арафадан кейинги кун эса Қурбон ҳайитидир.

Рамазон ҳайитидан аввалги кун халқимиз урфида «Арафа» деб аталсада, аслида ҳақиқий Арафа ҳисобланмайди. Балки у Рамазон ойининг бошқа кунларидан фарқли бўлмаган бир куни саналади. Бинобарин, ҳақиқий Арафа куни учун хос бўлган фазилатларни Рамазон ҳайити «арафа»сига ҳам тааллуқли деб билиш тўғри эмас. Қолаверса, Арафа куни муносабати билан табриклаш ҳам динимизда асли бўлмаган ишлардандир.

Агар бу маълумот сиз учун фойдали бўлган бўлса, уни яқинларингиз билан улашишни унутманг.

Манба: @Axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

​​🔴 Бугун қуёш ботиши билан Рамазоннинг 27-кечасини – Қадр кечаси бўлиши энг кўп умид қилинадиган муборак кечани қарши оламиз. Aбдуллоҳ ибн Aббос, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳум каби саҳобалардан Қадр кечаси Рамазоннинг 27-кечаси экани ҳақида саҳиҳ ривоятлар келган. Қолаверса, тажрибада ҳам Қадр кечаси шу кечага тўғри келиши кўпроқ кузатилган, аломатлари кўпроқ шу кечадан сўнг кўринган. Шундай экан, бу кечага ўзгача ёндошишимиз керак бўлади, уни ғафлатда ўтказиб юборишимиз тўғри бўлмайди.

✅ Бу кечани қандай ўтказиш керак?

Aйрим одамларда бу кеча тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган бўлиб, унга кўра бу кечанинг баракотига эришиш учун қандай қилиб бўлса-да ухламай ўтказиш кифоя деб ўйлашади. Ухлаб қолмаслик учун ўзаро гурунглашиб, ёки ҳар-хил бўлмағур кинофилмлар кўриб чиқишади. Бу жуда катта хатодир! Балки Қадр кечасини суннатда баён қилинган тарзда: эътикоф ўтириш, дуо қилиш, муайян ракаатда чекланмаган миқдорда хоҳлаганча намоз ўқиш ва зикр қилиш каби тоат-ибодатлар билан ўтказиш лозим. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечада қуйидаги дуони ўқишга буюрганлар: “Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний”. Маъноси: “Эй Аллоҳ, албатта Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил!” Намоз ўқиш тартибига келсак, худди таҳажжуд намози каби икки-икки ракаатдан ўқилади. Бу намозда ўқилиши керак бўлган муайян суралар йўқ, балки инсон ўзи билган ҳар қандай сураларни ўқийвериши жоиздир.

🌸 Шундай экан, бу кечани иложи борича ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилинг: нафл намозлар ўқинг, намоздан толиқсангиз Қуръон тиловат қилинг, зикр ва дуолар билан машғул бўлинг. Aгар Қуръон ўқишни билмасангиз, бирор қорининг тиловатини тингланг. Муҳими, бу кечани бўш-бекор ўтказманг.

🤲 Aллоҳ таоло барчамизни бу муборак кечани топган, унинг баракотларидан баҳраманд бўлган, у сабабли гуноҳлари кечирилган, улуғ савобларга эришган бандалари қаторида қилсин. Aмин!

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
«Ҳайз сабабли намоз ўқиши тақиқланган аёл одатда намоз ўқийдиган ўрнида намоз ўқимасдан ўтириб, ўн кунлик кечаларини тиловат, Aллоҳнинг зикри ёки дуо билан ўтказса, масжидда эътикоф ўтиргандек ажрга эга бўлиши умид қилинади».

✍🏻 Шайх Aбдулазиз Тарифий

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Аллоҳдан афв ва офият сўрашни кўпайтиринг. Чунки бу кунларда қилинадиган энг улуғ дуо афв ва офият сўрашдир.

✍🏻 Шайх Солиҳ ал-Усоймий

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…
Subscribe to a channel