АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингиз иймонга, ✨
Уйингиз қувончга, ✨
Юзингиз нурларга, ✨
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
Хонадонингизни файзу➖барокат тарк этмасин!
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил ➖қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин..
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
Табассум ярашар сизга билсангиз.
Олам ёришади майин кулсангиз.
Асли шу табассум, шу нигоҳ сизнинг,
Меҳр хирмонига қӯшган ҳиссангиз.
Тонг ва тун аро, тун ва тонг аро гоҳ бедор, масрур, табассуми юзига нур индирган кӯнгилдошим, хайрли тонг!
Ассалому алайкум, болишин бошида бахт билан ухлаб, бахт билан уйғонган Қадрдоним!
Яна бир тиниқ тонгни қаршилашга ҳозирмисиз?
Албатта дейсизми?
Яшанг!!
Бир - бирин опичлаб олган япроқлар шамоллардан, ёмғирлардан қӯрқиб, бир- бирин юқотиб қӯймаслик учун "қаттиқ ачомлашиб олишар экан"...
Шу бир япроқча бӯлоласизми...
Яқинларингизни қӯлидан тутиб, уларга меҳр, муҳаббат улашоласизми...
Уларни ҳар ёмон кӯздан асровчи кӯзмунчоқ бӯлоласизми... албатта бӯла оласиз!!
Ахир сиз Аллоҳнинг суйгани, шундайин мунаввар тонгларга табассумла пешвоз чиқишга муносиб кӯрилганисиз!
Сизга меҳрли нигоҳ, бахтли табассум ярашади...
Қани, қани бир табассум қилинг 😊😊
Кун давомида сизни ушбу табассум тарк этмасин, Мехрибониим!🥰🥰🥰.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
СИҚИЛМА...
Қариганда ғалвани кўтаролмас юрагинг,
Қани ота-оналар, суянчиғинг, тиргагинг,
Ётиб қолсанг, оғрисанг кимга бўлар керагинг?
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга...
🎙Нуриддин домла
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
Bo'ldi bas ... Bariga siltadim qo'lim,
Jonga tegib ketdi soxta tuyg'ular,
Qoching to'siq bo'lmang boshating yo'lim
Endi yangramaydi u sho'x kulgular.
Unuting borligim yorug' zaminda
Unuting she'rlarim unuting so'zim
Hech kimsa kerakmas kerakmas menga
Endi hamroh bo'ldim o'zimga o'zim
Тanxo bo'lsam balkim ozor bermasman
Hech bir dilga menga oshufta bo'lgan
Balkim endi tunlar bedor bo'lmasman
Bedor bo'lar axir oshiq ko'ngillar
Меn kechdim baridan, ketdim hammadan
Charchadim holsizman, yo'qdir ishtiyoq
Turtki yo'q, maqsad yo'q bosishga qadam
Tunlari tushsizman kunduzi mudroq
Yetar charchatdilar meni hayollar
Hayolimdan chiqing keting siz yiroq
Ezilgan yurakni bosadi titroq
Кеting, ketdim men ham kerakmas firoq
Unutilmoq menga oson bo'ldiku
Buncha qiyin bo'ldi sizni unutmoq...
📝 Muzaffar Olimjonov
@Gulnoza_Asadbekova_ijodi
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
Мотивация
Эй АЁЛ!!!
«Мен заифаман» дема, сен жуда кучлисан. Чунки сенда барча қуроллардан қудратлироқ бир қурол бор...
Бу - сенинг гўзаллигинг.
Бу - сенинг латофатинг.
Бу - сенинг назокатинг.
«Мен бадавлат эмасман» дема. Сен жуда бойсан, бадавлатсан. Чунки сенда ҳамма бойликларни йўлда қолдириб кетадиган бир бойлик бор.
Бу - сенинг меҳринг.
Бу - сенинг муҳаббатинг.
Шундай экан, нега сен бу дунёнинг энг бахтли инсони бўлмаслигинг керак? Ишон, сен албатта, бу дунёнинг энг бахтли кишиси бўласан. «Менинг бахтим - ўзимнинг бахтиёрлигим эмас» дейсан. Ҳа, сенинг бахтинг жуфти халолингга боғлиқ.
У «Гулим» деса, гулга айланасан. «Гавҳарим» деса, гавҳарга, «зумрадим» деса, зумрадга... Кел, шундай бўла қолсин!
Унга фидо бўлмаган, унга гўзаллик, мехр - муҳаббат нималигини билдириб қўймаган аёл аёлми.?
Тонгда ҳам «Мен аёлман!» деб уйғон! Уй либосингнинг энг чиройлисини кий.
«Бугун менинг байрамим» деб ўйла. Нонуштани эрингнинг эрталабки моддий эҳтиёжи деб ўйлама! Шунчаки тухум қовурма, шунчаки пишлоқ парраклама! Эрингга ҳозирлаган нонуштангни ўша байрам кунингнинг ибтидоси деб бил. Дастурхонинг санъат асари бўлсин.
Эринг кундузи қаердадир ким биландир дастурхонга ўтирса, сенинг нонуштангни, сенинг нимтабассум билан узатган чойингни соғинсин!
Дастурхон бошида муаммоларингдан сўз очма!
Қандайдир ҳадик, хавотирлар билдирма! Эрингнинг тирноғидан сочигача ўзингнинг жисму жонинг, қадду, бўйингдан кўра кўпроқ эътибор бер.
Уни кўриб, ҳар қандай нозик дид эгаси ҳам рафиқасига севимли эркак экан, десин.
Билгинки, эрингнинг ишдаги муваффақияти сенга ҳам боғлиқ. Қандайдир бир янги иш бошлашга юрак синмай турган бўлса, сен:
“Бу ишингиздан бир нарса чиқармикан?” деб унинг кўнглига иккиланиш туширма!
“Сиз режани тўғри олиб, ўзингизга ишонч билан бошланг, албатта, ҳаммаси яхши бўлади, дея, ўзига ишонч уйғот...!
/channel/ayoluz55555
Кимнингдир амалини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун йигирмата сабаб изланг.
Йигирмата сабаб топа олмасангиз, ўн тўққизта..., ўн саккизта..., шу тариқа битта сабаб топа олгунча ҳам қоралашдан тийилинг.
Ишонинг, сиз биргина оқловчи сабаб топишингиз билан, қолган ўн тўққизтасини кўра бошлайсиз.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
#Бuсмuллаҳ
Ассаламу алейкум
Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қи!!
Илм билан бизни беҳожат этгин.
Халмлик билан безатгин.
Тақво билан мукаррам
айла.
Офият ила гўзал қилгин...!
Кунимиз ва умримиз давомида қайси амал учун бизни яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилиб қўй...!
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма.
Сендан сўрарканмиз бизни маҳрум қилма.
Аллоҳим...!
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
Эҳсон бердинг, қоим айла.
Бизни ва яқинларимизни
Жаннату жамолингга мушарраф айла!!
Модомики Сенга тавба қилар эканмиз, азобингга гирифтор этма.
Ушбу кунда Сенга суюкли бўлган амалларни қилишимизга бизни мушарраф эт...!
Аллоҳим, дуоларимизни
қабулу - хусну мақбул айлаб
ижобат айла...!.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
#хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.
😊 Бугунги бошланган янги кун, унумли ва барокатли келсин 🤲
Айни яшаётган пайтингизни имкон деб билинг. Ўтмиш учун қайғурманг, келажакдан эса хавотирланманг...
Биз учун бугун бор, қуёшли тонг ва нафас олиш имкони бор. Шундай экан ҳаётимизнинг яна бир саҳифасини яхши амаллар билан тўлдирайлик.
Кеча эмас бугун билан яшайлик... Бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик ва бугун бахтга эришайлик....
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
КЕТИШЛАР...
Ҳаётимизда "кетишлар" кўп...
Биз ҳамиша қайлардандир кетдик...
Онамиз бағридаги ошёндан кетдик-номи "туғилиш" бўлди!
Бизни ўраган этакдан кетдик- номи "улғайиш" бўлди!
Боғчадан, мактабдан, университетдан кетдик-ниҳояти номи "етуклик" бўлди...
Уйланаркансиз, ортингиздаги нигорон она кўзларини ранжитмай, ўз уйингиз томон кетдингиз- номи "уйланиш" бўлди...
Қизларда ҳам шундай...
Улар тамоман жуда кўп нарсаларга кўникиши шарт бўлган ўзга бир хонадонга кетишади...
Ва ҳамма бунинг номини "тақдир йўриғига кўниш" деб атайди...
Кетаверасиз, кетаверамиз то бу кетишлар сўнгги "ўлиш" бўлгунча...
Кетганларнинг ортидан асоратлар қолади...
Азизлар, сизу биздан яхши излар, яхши сўзлар, бизни эслаганда ёришиб кетадиган қадрдон юзлар қолсин ортимизда...
Яна яхши дуолар ҳам...
Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон... Мана бугунги кунимиз хам уз поёнига етмокда.
Окшомингиз осуда ўтсин..
/channel/ayoluz55555
#ЖАННАТ_КАЛИТИ
Ким онасининг икки кўзидан ўпса, шу қилган иши дўзаҳга парда бўлади
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
Аёл
Ўлмай туриб ажалин тилаб,
Қабрига зор бўлмасин Aёл...
Қорни эмас, қадрига йиғлаб,
Меҳрга зор бўлмасин Аёл..
Зийнатларга тўлиб қучоғи,
Ҳасратларда сўлиб қучоғи..
Ёрга интиқ - ўчиб ўчоғи...
Меҳрга зор бўлмасин Aёл...
Бўлмаса ҳам тунар макони,
Қийналсада муштипар жони,
Шукридадир.. - бир бурда нони...
Меҳрга зор бўлмасин Aёл...
Бедор тунлар аламин тутиб,
Ёр йўлини интизор кутиб,
Тўшагида қора қон ютиб
Меҳрга зор бўлмасин Aёл...
Ҳувилласа ҳайҳотдай юрак,
Унга бир оз эътибор керак.
Армони йўқ севгидан бўлак,
Меҳрга зор бўлмасин Аёл...
Асал, қандинг у учун оғу,
Кўринади қасринг қоронғу,
Бойлигингга тупуради у,
Меҳрга зор бўлмасин Aёл....
Давлат асли - аёлнинг боши,
Роҳат асли - аёлнинг боши,
Тўкилмасин кўзидан ёши,
Меҳрга зор бўлмасин аёл......
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
"Қайнотага ва қайнонага хизмат қилиш шартми" дейдиган келинлар эшитсин. .
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
🌷Бугун 15 август опа-сингиллар куни экан.
Опа сингил дегани жонга жондош бўлади
Қийналганда хасратларга ёнда ёндош бўлади
Бутун умр қалбингизга таскин сирдош бўлади.
Юзингдаги табассумга доим сабаб бўлади
Опа-сингилларга юбориб бугун эслаб қўйинг. .
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?
– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.
– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.
– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.
– Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.
– Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.
– Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
– Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади.
«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди»
(Тавба сураси, 51-оят)
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕
🔹Уч нарсани эхтиётлик билан ишлатайлик:
Қадамни,
Қаламни,
Қасамни.
🔹Уч нарсани пок тутайлик:
Танани,
Кийимни,
Ҳаёлни.
🔹Уч нарсани ишга солайлик:
Ақлни,
Ҳимматни,
Сабрни.
🔹Уч нарсадан парҳез қилайлик:
Гуноҳдан,
Афсусдан,
Фарёддан.
🔹Уч нарсани булғамайлик: Қалбни,
Тилни,
Кўзни.
🔹Ҳеч вақт ва хеч қачон унутмайлик:
Аллоҳни,
Ўлимни,
Оқил Дўстни...! .
http://t.me/ayoluz55555
Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сени яхши деб билса, яна кимдир ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сен ўзингнинг кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан!
Сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу Роббинг билан бўлган алоқангдир! Бировларнинг мақтовига ғурурланма, ҳақоратига озорланма!
ХАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ❤️💐
/channel/ayoluz55555
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕