badr_uz | Unsorted

Telegram-канал badr_uz - BADR_UZ

997

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Бухоро вилоят Когон шаҳар "Алишер Навоий" жоме масжиди расмий телеграм канали Badr_uz Шиоримиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннат

Subscribe to a channel

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Роббим,
бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!

Ҳафтанинг энг улуғ кунида уйғониш бахти барчамизга насиб айласин, қадрдоним!

ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Allohning rahmati yog'ilgan zamin

Читать полностью…

BADR_UZ

Кўп хафа бўлма..!
Шуни яхши билки, қанча йиғласанг шунча куласан...
Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама..!
Қанча севсанг шунча севиласан...

✍️Мавлоно Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҲАЙЗ КЎРИШИ МУМКИНМИ?
#аёлларга_оид_масала

❓CАВОЛ: Мен тест орқали ҳомиладор эканимни билдим. Аммо УЗИ га тушсам, кўрсатмади. Шу орада қон келди. Мен узрли аёл ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ҳомиладор ёки ҳомиладор эмаслигингизни соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб аниқланг. Агар ҳомиладор эканингиз аниқ бўлса, келган қон ҳайз бўлмайди, истиҳоза бўлади. Гарчи одат кунларингизда келса ҳам. Чунки ҳомиладор аёл ҳайз кўрмайди.
(وما تراه الحامل استحاضة) لأنها لا تحيض لأن بالحمل ينسد فم الرحم، ويصير دم الحيض غذاء للجنين فلا يكون حيضا
“Ҳомиладор аёл кўрган қон истиҳоза бўлади. Чунки бундай аёл ҳайз кўрмайди. Сабаби ҳомила туфайли бачадоннинг оғзи беркилиб қолади ва ҳайз қони ҳомила учун озуқага айланади. Шу сабабдан ҳомиладор кўрган қон ҳайз бўлмайди. У кўрадиган қон истиҳозадир”. (“Ихтиёр ли таълил мухтор” китоби).
Агар ҳомиладор бўлмасангиз ва келаётган қон ҳайзнинг таърифига тушса, бу қон ҳайз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Алҳамдулиллаҳ

🍂 Хайрли тонг 🍂

...АЛЛОҲИМ...
Қалбларимизга нур...
Юзларимизга зиё...
Ризқимизга кенглик...
Ҳақда сабот...
Нафсимизга ризо... ато эт!
Бандаларинг қалбида бизга
нисбатан муҳаббат жо айла!

Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга
Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
🍃
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени танимайсизми?

Бир мўмин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч эҳтибор бермадилар. Шунда у: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мендан хафамисиз?” деди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ”, дедилар.

“Нега менга қарамаяпсиз?” деб сўради ҳалиги одам.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки сени танимайман!” деб жавоб бердилар.

“Нега танимайсиз? Мен сизнинг умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз”, деди у.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уламолар тўғри айтишган. Лекин мен сенда менинг гўзал ахлоқимдан бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салавоту саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига ҳам боғлиқ”, дедилар.

Одам уйғонганда тушини ўйлади ва шу онданоқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини ўз ҳаётига татбиқ этишга киришди. Бир муддат ўтгач, такроран Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрди. Пайғамбаримиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энди танидим”, дедилар.

📝Даврон НУРМУҲАММАД

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#Ҳадис

Аллоҳнинг зикри ила қалбларингиз ором топсин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик имоннинг ярмидир. “Алҳамдулиллаҳ” мезон (тарози)ни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” ер ва осмон ўртасини тўлдиради.
Имом Муслим ривояти.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#Савол

МУҲАММАД САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МУШУКНИ СИЛАГАНЛАРИ

Кўпчилик Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукни силаганлари учун мушук ерга ҳар қандай ҳолатда оёғи бн тушади дейишади. Шу бирор бир саҳиҳ ҳадисда келганми шуни тушунтириб берсангиз??

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мушукнинг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукка, умуман, инсоният ва ҳайвонот оламига меҳрибон бўлганлар. Бироқ мушукнинг белини силаганлари ва шунинг учун мушук мана шу ҳолатда бўлиб қолгани борасида бирорта ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#кун_ояти

مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ ﴿42﴾ قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ ﴿43﴾

"Дўзах аҳлидан: «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўрашса, «Биз намоз ўқимас эдик», дейишади".
(Муддассир сураси, 42-43 оятлар).

Тафсир: «Сизларни дўзахга нима киритди?» (деб) гуноҳкорлар арзи дод қилишга муштоқ бўлиб турганлари учун батафсил жавоб бера бошлайдилар: Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Бу ояти каримада дўзахийларнинг ўзлари дўзахга тушишларига сабаб бўлган асосий нарсани зикр қилмоқдалар. Аслида, бош сабаб иймонсизлик, лекин улар намоз ўқимаслик дейишмоқда. Демак, намоз билан иймон ажралмас нарсалар экан. Бу оятда мусулмон киши ҳаётида намознинг аҳамияти нақадар улкан эканлиги яна бир бор таъкидланмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...

Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🕊
Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...

Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ...
Буни унутманг, озор беришдан йироқ бўлинг...

Хайрли тун...
Аллоҳимга омонатсиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

ЁШЛАР КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Жорий йилнинг 21 август куни, Мир Араб олий мадрасаси анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимида фаолият юритиб келаётган бир қатор ёш фаол имом-хатиблар ва диний соҳа вакилалари тақдирландилар.

Маросимда, Бухоро вилояти ҳоким ўринбосари Эркин Мажидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов иштирок этишди.

Шунингдек, соҳа фаолиятига доир ютуқлар ва қилиниши кутилаётган масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

BADR_UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Алҳамдулиллаҳ

🍂 Хайрли тонг 🍂

Роббимиз - Аллоҳ

Динимиз - Ислом

Қибламиз - Каъба

Айёмимиз - Жума

Фарзимиз - Намоз

Қарзимиз - Закот

Орзуимиз - Ҳаж

Амалимиз - Савоб

Тилимиз - Тақво

Нафратимиз - Зино

Севганимиз - Ҳайит

Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ

Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли бўлсин иншааллоҳ!

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН УМРИ АЗИЗИМ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«أكثِروا الصَّلاةَ علي يومَ الجمُعةِ و ليلةَ الجمُعةِ ، فمَن صلَّى علي صلاةً صلَّى الله عليِه عَشرًا»

"Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.

📚Саҳиҳ Ал Жомеъ: 1209.

Яна Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга салавот айтувчи кишига шундай дедилар:

«إِذًا تُكْفَى هَمكَ وَيُغْفَرُ لَكَ ذَنْبُكَ» .


«Унда ғам-ташвишларингдан қутуласан ва гуноҳларинг кечирилади».

Имом ибн Коййим айтади:
Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламга саловатни 40 фойдаси бор:
1. Бунда Аллоҳнинг амрига имтисол- итоат, бўйсуниш бор.
2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтгиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Бунда икки саловотнинг фарқи бўлса ҳам.
3. Унда малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.
4. Салавот айтувчи бир марта саловоти эвазига Аллоҳдан ўнта салавот ҳосил бўлиши.
5. Банда у сабаб ўн даражага кўтарилади.
6. Унга ўнта ҳасанот ёзилади.
7. Ундан ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. У дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.
9. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш бор.
10. Саловот айтиш гуноҳлар мағфират қилиниши сабабидан биридир.
11. Аҳамиятли ишларида у бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.
12. Қиёмат куни бандани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиши бордир.
13. Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.
14. Ҳожатларни у сабабидан раво бўлиши бор.
15. Аллоҳ ва фаришталарнинг у бандаги саловот йўллаши бордир.
16. Саловот айтувчига у сабабли покланиш бор.
17. Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етиши бор.
18. Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот, қутулиш бор.
19. Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.
20. Айтган салавотига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг алик олиб жавоб қайтаришлари бор.
21. Саловот айтилган мажлислар хайрли бўлиб, қиёмат куни у мажлис ҳасрат бўлиб қайтмайди.
22. Фақирликдан сақланиш бор.
23. Банда учун бахилликдан қутулиш бордир.
24. Бурни ерга ишқалиб, дуоибад бўлишдан омонлик бор.
25. Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.
26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омонда бўлиш бор.
27. Хутба ва бошқа ваъзлари сўзлари комил бўлади.
28. Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлиш бор.
29. Саловотда жафодан, бегоналикдан узоқ бўлиш бор.
30. Саловот айтувчи осмонлару ер аҳли ўртасида Аллоҳнинг мақтовига сазовор бўлиш бор.
31. Саловот айтиш билан баракот соҳиби бўлиш сабабидир.
32. Саловотда Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлиш бордир.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлиш бор.
34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз.
35. Салавот ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.
36. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтувчининг исми кўрсатилиши бор.
37. Сирот кўпригида собитқадам бўлиш сабаби бор.
38. Унда Набий алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилиш бордир.
39. Саловотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.
40. Салавот дуодир, чунки бунда Аллоҳдан Унинг ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўраши бор.

СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

❗️Одам боласига ҳар кеча кундуз учта мусибат етади, аммо уларнинг биротасидан ҳам ибрат олмайди:

👉Биринчи мусибат: Ҳар куни умридан бир куни камаяди. Лекин, умрининг қисқараётганига аҳамият бермайди. Агар ҳар куни молидан бир қисми камайганида, унга беэътибор бўлмас эди. Афсуски, умрнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди, молни эса ўрни тўлади.

👉Иккинчи мусибат: Ҳар куни Аллоҳнинг ризқидан ейди. Агар ризқи ҳалол бўлса, унга ҳисоб беради. Агар ҳаром бўлса, жазоланади. Булар ҳақида ўйламайди.

👉Учинчи мусибат: Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан бир қадар узоқлашади. Шундай бўлсада, охирати ҳақида ўткинчи дунёсига қайғурганчалик қайғурмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Prozelitizm mohiyati

Читать полностью…

BADR_UZ

Dinda g'uluvga ketmang

Читать полностью…

BADR_UZ

#Ҳадис

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَتَدْفَعُ عَنْ مِيتَةِ السُّوءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», - дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», - дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин!

✨ Тунингиз осуда ўтсин! ✨

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

РАҲМАТДАН НОУМИД БЎЛМАНГ!

Ало ибн Зиёд дўзахни кўп эсларди. Бир киши унга: «Нима учун одамларни ноумид қиласиз?» деди. Ало ибн Зиёд бу танқидга шундай жавоб берди: «Мен одамларни ноумид қила оламанми? Ахир Аллоҳ таолонинг Ўзи: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи ғофурдир, раҳимдир», (Зумар, 53) «Ҳаддан ошувчилар – ана ўшалар дўзах аҳлидир» (Ғофир, 43) деган бўлса! Лекин сизлар ёмон амалларингиз эвазига жаннат башорати берилишини истайсиз. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзига итоат қилганга жаннат башоратини берадиган, осийлик қилганни эса дўзах билан огоҳлантирувчи қилиб юборган».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#Гўзал_қироат

Муҳаммадлоиқ қори.

Воқиъа сураси.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Алҳамдулиллаҳ

Барчамизга яна бир гўзал тонг муборак бўлсин!

Аллохим, сендан мархамат
кутаётганлар бор...
Шифо кутаётганлар,
Ҳабар кутаётганлар,
Ризқ-насиба кутаётганлар бор...
Уларни муродига етказ, Аллоҳим...
Шифо кутаётганларга шифо, хабар кутаётганларга хуш хабар,
ризқ кутаётганларга ризқини барқарор айлагин, Аллохим...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#muftiy_minbari

📹 НИЯТИНГИЗНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…
Subscribe to a channel