badr_uz | Unsorted

Telegram-канал badr_uz - BADR_UZ

997

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Бухоро вилоят Когон шаҳар "Алишер Навоий" жоме масжиди расмий телеграм канали Badr_uz Шиоримиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннат

Subscribe to a channel

BADR_UZ

Қуръон тиловатига оид айрим масалалар:

🔸 Қуръон таҳоратли ҳолда ўқилади. Агар сув топилмаса, таяммум қилинади. Қуръонни ёддан ўқишда таҳорат бўлиши шарт қилинмаган.

🔸Жунуб ва ҳайз кўраётган аёл бир оят ёки ундан кам миқдорда бўлса ҳам ўқиши мумкин эмас. Аммо ҳарфларни талаффуз қилмасдан, қалбдан ўтказса бўлади.

🔸Қуръони каримни ерга қўйиб бўлмайди. Балки ўтирганда кўкраги баробаридаги баландликка қўйиб ўқийди.

🔸Намоздан ташқари ҳолатда ҳам Қиблага юзланиб тиловат қилиш мустаҳабдир.

🔸Қуръонни ўқиш ибодат бўлса, уни тинглаш, қулоқ тутиш вожиб амал саналади. Овоз чиқариб тиловат қилинаётган жойда гаплашиш ёки тиловатга эътибор бермасдан бошқа иш билан машғул бўлиш Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизликдир.

🔸Қуръонни каримни араб имлосида ўқиш тиловат саналади. Шундай экан, уни ўзбекча таржимасини намозда ўқиш мутлақо жоиз эмас.

🤲 Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг муборак Каломига ошиқлардан қилсин! Уни эртаю кеч тиловат қилиб, тадаббур қиладиган бандаларидан бўлишимизни насиб этсин! Охиратда Қуръони карим шафоатидан барчамизни насибадор айласин! Омин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

• Ҳақ йўлида илгарилаш
• Қалбнинг иши, ақлники эмас...

Ҳазрат Шамс Табризий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

#Алҳамдулиллаҳ

🍂 Хайрли тонг 🍂

🍃Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
🍃Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
🍃Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,

🍃Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир

🤲🏻Аллохим, дунёда тинчлик омонлик бўлсин! Ёрдамга муҳтож инсонлар, болаларни, аёлларни, қарияларни, беморларни ўз паноҳингда асрагин! Мазлумларга ёрдам бер, ёмонларга ўзинг кифоя қилгин🤲🏻

🕊Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин🤲

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#muftiy_minbari
#ibrat

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Роҳат – орифлар учун,
фароғат – олимлар учун,
сернеъмат жаннат – обидлар учун.

Роҳат – дунёни тарк этганлар (унга муҳаббат қўймаганлар) учун,
фароғат – охиратни талаб қилувчилар учун,
сернеъмат жаннат – тақво аҳиллари учундир.

Роҳат – руҳга,
фароғат – қалбга,
сернеъмат жаннат – нафсгадир.

Роҳат – зокирларга (Аллоҳни кўп зикр қилувчиларга),
фароғат – тавба қилувчиларга,
сернеъмат жаннат – сабр қилувчиларга.

Роҳат – фақрни (қаноат ва шукрни) ихтиёр қилувчилар учун,
фароғат – хушхабар аҳиллари (яхшилик кутувчилар) учун,
сернеъмат жаннат – истиғфор аҳллари учундир.

Роҳат – дунёда,
фароғат – қабрда,
сернеъмат жаннат – охиратдадир.

Роҳат – вафо аҳли учун,
фароғат – сафо аҳли учун,
сернеъмат жаннат – жафодан тавба қилувчилар учун.

Роҳат – Аллоҳ дегувчилар учун,
фароғат – Раҳмон дегувчилар учун,
сернеъмат жаннат – Раҳийм дегувчилар учун.

Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба"дан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Икки нарса сенинг кимлигингни билдиради:

1️⃣. Ҳеч нарсанг йўқ экан, кўрсатган сабринг.

2️⃣. Ҳар нарсанг бор экан, кўргизаётган муносабатинг.

✍️Мавлоно Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

#Хайрли_тонг

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин
Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин! Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

ГУНОҲИ КАБИРАНИНГ АДАДИ ТУРЛИЧА

Ҳадиси шарифларда келган умумий кабира гуноҳлар йигирмата бўлиб, уларнинг тўрттаси қалбга тегишлидир. Улар:

1) Аллоҳ таолога ширк келтириш.
2) Гуноҳ ишларда бардавом бўлиш.
3) Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш.
4) Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқмаслик.

Яна тўрттаси тилга тегишли. Улар:
1) Ёлғон гувоҳлик бериш.
2) Покдомонларга туҳмат қилиш.
3) Ёлғондан қасам ичиш.
4) Сеҳр.

Учтаси қоринга тегишли. Улар:
1) Хамр ичиш.
2) Етимнинг молини ейиш.
3) Рибо молини ейиш.

Иккитаси фаржга тегишли:
1) Зино қилиши.
2) Ливота.

Бештаси қўлга тегишли: Улар:
1) Ноҳақдан одам ўлдириш.
2) Ўғрилик қилиш.
3) фарзандларини ўлдириш.
4) Йўлтўсарлик қилиш.
5) Омонат ва ўлжа молларига хиёнат қилиш.

Биттаси оёққа тегишли.
1) У урушдан қочишлик.

Яна бири бутун баданга тегишли.
1) У ота-онага оқ бўлиш.

Аллома Жалолиддин Даввоний раҳматуллоҳи алайҳ «Шарҳи Ақоиди Аздий»да ва Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ «Баҳрур-роиқ»да бошқа кабира гуноҳларни ҳам қайд қиладилар. Ибн Аббос розияллоху анҳумо гуноҳи кабиралар етмишга яқин деганлар. Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу уларни етти юзта деган эканлар.

"Мишкот ал-масобиҳ" китобидан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Қуръони каримда баёни келган очликнинг ҳолатлари (луғавий таҳлил)

❕ 1. Ал-жууъ. Тўқликнинг зидди бўлган таомга ўта муҳтожлик. “У уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир”, Қурайш сураси, 4-оят.

❕ 2. Ал-хососа. Егуликка тўймаслик, (ярим очлик). “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9- оят

❕ 3. Ас-сағабу. Ўта чарчоқ ва силласи қуриш билан бирга очлик. “Ёки очарчилик кунидан таом беришдир...”, Балад сураси, 9-оят.

❕ 4. Ал-махмасату. Қоринни таомдан холилиги. Очарчилик. “Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса..”, Бақара сураси, 173-оят.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Terrorizm – insoniyat tinchligiga rahna soluvchi qabih illat

Читать полностью…

BADR_UZ

Shukronalik - ma'naviy malham

Читать полностью…

BADR_UZ

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!

#салавот
اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم
Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#Тарқатинг

• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

ЧЕТ ДАВЛАТДАГИ ГЎШТЛАР
#ҳалол_ҳаром

❓CАВОЛ: Мен ҳозирда Кореяда ўқийман. Бу ерда ҳалол таомларни топиш мушкул бўлса-да, Аллоҳга шукр, ўзбек ошхоналари бор. Бир курсдошим айтдики, мусофирда юрганлар учун магазиндаги, яъни асли ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш тўғрисида фатво бор, деди. Ҳақиқатда шундай фатво борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч ким ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш мумкин деб фатво бермайди. Фақатгина инсон ейишга ҳалол нарса топа олмасдан ўлар ҳолга келиб қолгандагина яшаб қолгудек миқдорда ҳаром нарсани истеъмол қилишга рухсат берилган. Бу жуда ҳам нодир ҳолатдир. Ҳатто мол-қўй сингари ҳалол ҳайвонларни ҳам Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйиш орқали гўшти ҳалол бўлади. Бисмиллаҳ айтилмасдан сўйилса, ҳалол бўлмайди. Чунки бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай буюради:
وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ
“Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”. (Анъом сураси, 121-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#кун_ояти

رَسُولًا يَتْلُو عَلَيْكُمْ آيَاتِ اللَّهِ مُبَيِّنَاتٍ لِيُخْرِجَ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ وَيَعْمَلْ صَالِحًا يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا قَدْ أَحْسَنَ اللَّهُ لَهُ رِزْقًا

"Пайғабарники, у иймон келтириб ва яхши амалларни қилганларни зулматлардан нурга чиқариш учун, сизларга Аллоҳнинг равшан оятларини тиловат қилиб берур. Ва ким Аллоҳга иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, У зот уни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. У ерда абадул-абад қолурлар. Ҳақиқатда, Аллоҳ унинг ризқини яхши қилгандир".
(Талоқ сураси, 11-оят).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Ҳамиша «Ўзинг эҳтиёт қил» дегувчилар топилади...

Аммо «Сени эҳтиёт қиламан»
дегувчи топилмайди...

КУН ўтди...
Сониясига қадар ўлчаб берилган кун.
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, агар бир кунимиз ўтса, сизнинг бир бўлагингиз кетибди…"

Хайрли тун, Азиз Диндош...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌  @Badr_uz  🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Дунёда ҳеч қандай далил қолмаган тақдирда ҳам, бир микробнинг ҳаёти Яратувчини англаш ва англатиш учун етарлидир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

БОШҚА МАЗҲАБДАГИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#мазҳаб #намоз

❓1431-CАВОЛ: Мен Озарбайжонда санаторияда даволанаётган эдим. Жума куни жума намозини ўкиш учун масжидга борган эдим. Моликий мазҳабдагилар жума намозини ўқиётган экан. Шубҳаланиб қолдим. Ўқиган жумам тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
Шу сабабли бир мазҳабдаги киши бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиши жоиз. Лекин агар муқтадий киши имомда ўз мазҳаби бўйича намоз ва таҳоратни бузадиган амални кўрса, иқтидо қилмайди. Масалан, бадандан қон чиқиши ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратни бузади. Моликий мазҳабида бузилмайди. Ҳанафий мазҳаби вакили моликий имомни қон чиқишига қарамай намоз ўқиётганини аниқ билса, иқтидо қилмайди. Билмаса, иқтидо қилади.
Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" китоби).
Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

БИР ОЯТ

"Одамлардан такаббурлик ила юз ўгирма".
Луқмон сураси 18 оят

Яҳё ибн Маъин айтади:
"Аҳмад ибн Ҳанбал каби инсонни кўрмаганман. Унга эллик йил ҳамсуҳбат бўлдик. Бирор марта солиҳ инсонлиги ёки яхшилиги билан фахрланмади. Доимо: "Биз бечора-мискинлармиз", дер эди".

Тавозули бўлаверинг. Сизни мутакаббир қилиб қўйган бойлик аслида фақирликдир.
Сизга "сен барчадан устунсан" дейдиган илм аслида жоҳилликдир.
Сизни золим қилиб қўядиган мансаб аслида таназзулдир.
Сизни қаҳри қаттиқ қилиб қўядиган куч аслида заифликдир.

Ҳақиқий бойлик, илм ва олийжаноблик фақат камтар инсонларда бўлади!

Abdulqodir Polvonov

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Фойдали насиҳат:

👬Фарзандларингизга:

«Ухланглар эрталаб бомдод намозига уйғонайлик», деб айтинг!

👉 Шунда, уларнинг ғами доим охират бўлади. «Ухланглар, эртага Ишга», деб айтманг!

👉 Токи уларнинг ғами дунё бўлиб қолмаслиги учун.

✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨

ХАЙРЛИ ТУН, ДИНДОШИМ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Go'zal axloq - go'zal umr asosi

Читать полностью…

BADR_UZ

Аччиқ ҳақиқат

“Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар”, Оли Имрон сураси, 191-оят.

Биз эса бугунга келиб тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларимизда телефонларимизни айлантирадиган бўлдик...

Аллоҳим, бизни гўзал қайтиш ила Ўзингга қайтаргин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

УСТА ҲАҚИНИ БЕРИШ МАСАЛАСИ
#ижара

❓CАВОЛ: Усталар билан уйимни тўрт-беш кунда қумсувоқ қилиб беришларини келишдик. Олдиндан аванс хам берилди. Лекин усталар турли сабаблар билан ишни чўзиб юборишди. 8 кун ўтиб усталарга яна 3 кун муҳлат бердим, агар иш битмаса пул берилмайди, деб огоҳлантирдим. Айтилган муддатда ишни бажаришмади. Бошқа усталарни чақирдим. Биринчи усталарга пулнинг ҳаммасини бермадим. Мен бу пулга қарзманми, энди пулни бераман, десам олишмаяпти. Бу ҳолатда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аслида ижарада вақт ва бажариладиган ишни жамлаб шартнома қилиш жоиз эмас. Имом Фахруддин Қозихон раҳматуллоҳи алайҳи ушбу қоидани қуйидагича шарҳлайди:
والصحيح من مذهبه أن الإجارة فاسدة قدم العمل أو أجر إذا ذكر الأجر بعد الوقت والعمل وأما إذا ذكر الوقت أولاً ثم الأجر ثم العمل بعده أو ذكر العمل أولاً ثم الأجر ثم الوقت لا يفسد العقد لأنه إذا وسط الأجر فبذكر الأوّل عملاً كان أو وقتاً. الأجر بعده يتم العقد كان ذكر الثاني بعد ذلك إن كان وقتاً يكون للتعجيل وإن كان عملاً فذكره لبيان لعمل في ذلك الوقت فلا يفسد العقد.
“Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабини тўғри тушуниш қуйидагича бўлади. Агар иш ва вақт биринчи айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса ижара фосиддир. Аммо вақт айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг иш айтилса ёки биринчи иш айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг вақт айтилса ижара фосид бўлмайди. Чунки иш ёки вақтдан қайси бири биринчи айтилса, кейин иш ҳақи айтилса келишув тамомига етган ҳисобланади. Ундан кейин вақт белгиланса вақт тезроқ қилиб беришни сўраш, иш айтилса мазкур вақтда қилинадиган ишни белгилаш ҳисобланади. Шунинг учун келишув фосид ҳисобланмайди” (“Фатавои Қозихон”).
Сизнинг ҳолатингизда вақт ва ишни қўшиб айтганингиз учун ижара фосид ҳисобланади. Ижара фосид бўлганда қилинган иш учун ажри мисл (урфда шу каби хизматга бериладиган ҳақ) берилади. Келишилган иш ҳақи бекор бўлади. Шунинг учун сиз уларга қилган ишлари учун урфга кўра ҳақларини беришингиз лозим.
Уларга ҳақларини олиб борсангиз ҳам олмасликларига келсак, бу ўзаро олди-бердиларда пулларнинг таъйин топишига оид масала. Ижара, яъни шахсларни ижарага олиш ҳам олди-берди муомаласига киради. У иш ҳақини қўлига олганда иш ҳақи берилган бўлади. Унга иш ҳақини бераман деб олиб борсангизу у олмайман, керак эмас деса, сўзининг зоҳирига кўра бу розилик аломати ҳисобланади. Сиз у маблағни ўзингизда қолдиришингиз ҳам мумкин ёки жуда кўнглингиз тўлмаса, бирор муҳтожга бериб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

Бугун салавот айтдингизми?

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад!

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…

BADR_UZ

#жума_муборак.

🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Оламда тенги йўқ ҳаловат бунда,
Расулга етажак саловат бунда,
“Каҳф"бор,“Ясийн“бор, таҳажжуд шунда,
Мусулмон ахлига Жума муборак!

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

Читать полностью…
Subscribe to a channel